Muslim.uz
92K subscribers
17.9K photos
4.95K videos
114 files
16.5K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | http://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
http://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
📚 “ХАЛҚНИНГ ЮРАГИГА ЙЎЛ”
ТЎПЛАМИ ЧОП ЭТИЛДИ

Шу кунларда “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари таҳририяти сўнгги йилларда “Халқ сўзи” саҳифаларида ўз соҳаларининг энг етук фозиллари муаллифлигида чоп этилган долзарб мавзулардаги мақолаларни жамлаб, азиз муштарийларга тўплам ҳолида тортиқ этди.

🔹Тўртта йирик бобдан иборат ушбу китоб орқали маърифий аҳамиятга эга адабий суҳбатлар ҳам жой олганки, улардан баҳраманд бўлиб, руҳий озиқ оласиз.

🌙 Жумладан, унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров, Диний идора раиси ўринбосари Иброҳимжон домла Иномов, Россия марказий диний идораси раиси, муфтий Шайх Талъат Тожиддин жанобларининг мақолалари ҳамда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммат Юсуф ҳазратлари ҳаёти ва фаолиятига бағишланган материал ўрин олганини алоҳида таъкидлаш жоиз...
➡️ БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ТАҲОРАТДАН ОРТИБ ҚОЛГАН СУВ ЯРОҚСИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Таҳоратдан ортиб қолган сув яроқсиз деган ҳадис бор экан, яхши тушунмадии яъни қумғонда ортиб қолгани.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Таҳоратдан ортиб қолган сув яроқсиз бўлмайди. Балки таҳорат пайтида ювилган аъзодан томган сув яроқсиз бўлади. Таҳоратдан ортиб қолган сув ҳақида “Ал-Мавсуатул фиқҳия” китобида: “Ҳанафий ва Шофеъий уламолари таҳорат олувчи идишда таҳоратдан қолган сувни ичишни мустаҳаб деганлар. Бунга Али разияллоҳу анҳунинг “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилар эдилар”, деган ривоятни далил қилганлар. Камол ибн Ҳумом раҳматуллоҳи алайҳ : “Таҳорат олувчи таҳоратидан қолган сувни тик турган ҳолатда, қиблага юзланиб ичади. Хоҳласа ўтириб”, деганлар. Демак, таҳоратдан ортиб қолган сувни ишлатиш ёки ичиш жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир кишига иш топиб бергани учун унинг маошидан улуш олиб турса бўладими?

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаж ва умра ишлари вазири билан тарихий учрашув

(2022 йил 28 сентябрь, Тошкент ш.)

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
#Видео_лавҳа
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
БУГУН, 29 СЕНТЯБР КУНИ СОАТ 17:30 ДА ИЛМ ВА ОДОБГА ОИД ҲАДИСЛАР ҲАҚИДА ЖОНЛИ СУҲБАТ БЎЛИБ ЎТАДИ

29 сентябр куни соат 17:30 да
Тошкент ислом институтининг ҳадис илми устози ва ижоза соҳиби – Жалолиддин домла Ҳамроқуловнинг илм ва одобга оид ҳадислар ҳақидаги суҳбатларининг навбатдаги сони бўлиб ўтади.

🔸Машғулотда ўтган мавзуга оид саволлар берилади. Жонли эфирни кузатаётганлар орасидан ушбу саволларнинг жавобини @OnlineHadisBot ботига тўғри ва тезкор жўнатган дастлабки уч кишига китоблар туҳфа этилади.

▶️ Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали навбатдаги суҳбатни кузатинг!

Youtube орқали томоша қилиш

Facebook орқали томоша қилиш

Instagram орқали томоша қилиш

Telegram voice орқали эшитиш

🟢 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)

#ҲАДИС #ЖОНЛИ #ОНЛАЙН
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 БУГУН 20:00 ДА ОНЛАЙН СИЙРАТ ОҚШОМИГА МАРҲАБО!

Бугун,
29 сентябрь, пайшанба куни соат 20:00 да файзли уламолар, зийнат қорилар ва хушовоз нашидхонлар иштирокидаги “Оламларга раҳмат Пайғамбар!” номли онлайн сийрат суҳбатлари ижтимоий тармоқларда намойиш этилади.

🔸 Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалам сийратлари мўмин-мусулмонларнинг имон-ихлосига чинакам озуқа. Агар кишининг имони комил бўлса, Расули Акрамга бўлган муҳаббат ҳам зиёда бўлади.

🔹 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирортангиз мени фарзандидан, ота-онасидан ва одамларнинг барчасидан кўра, кўпроқ яхши кўрмагунча ҳақиқий мўмин бўла олмайди”, деганлар. Демак, имон комил бўлиши учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ота-онамиздан ҳам, болаларимиздан ҳам, жамики одамлардан, ҳатто ўзимиздан ҳам кўпроқ яхши кўришимиз лозим. Бунинг учун эса У зотни яхши танишимиз, ҳаётларини билишимиз, энг муҳими, суннатларини ҳаётга татбиқ этишимиз даркор. Онлайн сийрат тараннуми тадбири мана шу эзгу ишга оз бўлсада ҳисса қўшади, деган умиддамиз.

🟢 Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали онлайн сийрат суҳбатлари, гўзал қироатлар ва ажойиб нашидаларни тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Youtube орқали томоша қилиш

Facebook орқали томоша қилиш

Instagram орқали томоша қилиш

Telegram voice орқали эшитиш

🟢 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)

#ҲАДИС #ЖОНЛИ #ОНЛАЙН
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Live stream started
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Диний идора ҳамшираси Наргиза Тўйчиеванинг падари бузруквори вафот этгани муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳумни Ўз мағфиратига олсин, барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, қабрларини жаннат боғчаларидан қилсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

Марҳумнинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.

"Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун".

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Live stream finished (45 minutes)
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабия бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял делегацию Королевства Саудовская Аравия во главе с министром по делам хаджа и умры Тавфиком бин Фавзаном ар-Рабиа.

#Mirziyoyev #qabul #SaudiyaArabistoni #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ХУШХАБАР: 📚 “Умра – улуғ амал” номли китоб нашр этилди

Умра сафарига отланаётган киши учун энг кepаклиcи – бу ибoдaтнинг мазмун-моҳиятини яхшилaб билиб oлиш. Шyнинг yчyн ҳaм умра амалини адо этмoқчи бўлгaн киши aввaлo бy ибoдaтнинг йўл-йўpиғини яхшилaб ўpгaниб oлиши лoзим. Умра қилyвчи инcoн oлим бўлca ҳaм, ёнидa зиёрат apкoнлaрини бaён қилyвчи биp китoбни oлиб борсин, дeя тaвcия қилинади.
Батафсил

#ХУШХАБАР #Умра #китоб
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Улашинг: @diniysavollar
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ “АБУ САХИЙ” ЖОМЕ МАСЖИДИГА ЖУМА НАМОЗИГА ТАШРИФ БУЮРАДИЛАР

Бугун, 30 сентябрь куни
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Тошкент шаҳридаги "Абу Сахий" жоме масжидида жамоат билан жума намозини адо этадилар.

🕌Инша Аллоҳ, жума намозидан аввал гўзал қироат ва Муфтий ҳазратларининг файзли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз.

🕌 Мўмин-мусулмонларни мазкур маърифий суҳбатга таклиф этамиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#МУФТИЙ #НАМОЗ #ЖУМА
#ЖУМА #ОНЛAЙН

🕌 30.09.2022 Жума марузаси:
Эъзоз ва эҳтиромга муносиб зотлар 

🔸 Ҳасан домла Қодиров

Суҳбатни биз билан ушбу линклар орқали онлайн кузатинг👇

Youtube 👉https://youtu.be/gClppDHmWzc

Facebook 👉 https://www.facebook.com/shariatuz/live_videos/

Instagram 👉 https://www.instagram.com/shariatuz/

Telegram 👉 https://t.me/shariatuz?livestream

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
Ҳишом ибн Ҳасан айтдилар:
“Илмдан бир боб ўрганиб сўнг уни мусулмонга ўргатишим бутун дунёни Аллоҳ йўлида эҳсон қилишимдан севиклироқдир”.

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Ўтказиб_юборманг
БУГУН СОАТ 21:00 ДА ОНЛАЙН
ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸Бугун, 30 сентябр куни
кечки соат 21:00 да (Ўзбекистон вақти билан),
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг катта шогирди, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБ ДОМЛА ҲОМИДОВ билан диний савол-жавоб дастурининг навбатдаги сони бўлиб ўтади.

Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Youtube орқали томоша қилиш

Facebook орқали томоша қилиш

Instagram орқали томоша қилиш

Telegram voice орқали эшитиш

🟢 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ ЭЪЗОЗ ВА ЭҲТИРОМГА МУНОСИБ ЗОТЛАР МАВЗУСИДА МАВЪИЗА ҚИЛИБ БЕРДИЛАР (ФОТОЛАВҲА)

Муфтий ҳазрат эъзоз ва эҳтиромга муносиб зотлар мавзусида мавъиза қилиб бердилар

Бугун, 30 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Тошкент шаҳридаги “Абу Сахий” жоме масжидидаги жума намозида файзли суҳбат қилиб бердилар.

Муфтий ҳазратлари суҳбат аввалида жомега йиғилган мўмин-мусулмонларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган Рабиъул аввал ойи кириб келгани муносабати билан муборакбод этдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz | @muslimuzportal @diniysavollar
#МУФТИЙ #ЖУМА