Muslim.uz
91.8K subscribers
17.9K photos
4.97K videos
114 files
16.5K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | http://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
http://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
🤲 ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

🤲 Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси кўп йиллар диний-маърифий соҳада хизмат қилган Одилхон қори Юнусхон ўғлининг қиблагоҳи Юнусхон ҳожи отанинг вафоти муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

🤲 Оламдан ўтган отахоннинг барча солиҳ амалларини Аллоҳ таоло ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.

🤲 Ҳақ таоло марҳумнинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.

🤲 «Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!»

Muslim.uz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Muslim.uz @muslimuzportal
Live stream started
#Мени_эслангиз_сизни_эслайман

❗️ Бирор инсон устидан ҳукм чиқаришдан олдин уни ўзини ҳам эшитинг!
У ҳақида эшитганингиз бўйича ҳукм чиқарманг!

🤦‍♂️Инсон бирор хабарни эшитиб, уни текширмасдан ҳаракат қилсаю, кейинроқ хабарнинг ёлғон ёки хато экани маълум бўлса, ҳақиқатан ҳам қилган бу ҳаракати уни дунё ва охиратда афсусланиши ва надоматда қолишига сабабдир!

🌙 Унутманг!
Аллоҳ таоло: «Эй иймон келтирганлар! Агар фосиқ хабар келтирса, аниқлаб кўринглар, билмай бир қавмга мусибат етказиб қўйиб, қилганингизга надомат чекувчи бўлманглар» деган (Ҳужурот сураси, 6-оят).

🔸Мўмин-мусулмонларнинг мазкур оятни ҳаётга татбиқ этмасликлари афсус ва надоматдга сабаб бўлади.

Таржимон: Акмалхон Акрамхон ўғли
№12
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Улашинг: @diniysavollar
Kahf surasi - Shayx Alijon qori
@AlQuranuz
#Қуръон #қироат

Каҳф сураси (тўлиқ)
Шайх Алижон қори

Улашинг: @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
🌙 Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 ТАНИҚЛИ УЛАМОЛАРНИНГ ТОШКЕНТ ШАҲРИ ЧИЛОНЗОР ТУМАНИДАГИ МАСЖИДЛАРГА ТАШРИФЛАРИ

Бугун, 26 август куни юртимизнинг бир гуруҳ таниқли уламолари Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги масжидларга ташриф буюриб Жума ва Хуфтон намозларини жамоат билан бирга адо этиб, мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбатлар қилиб берадилар.

Қуйида уламолар ва намозларга бориладиган масжидлар рўйхати билан танишишингиз мумкин:

🕌 “Абу Сахий” масжидига:
☀️ Жумага Ҳомиджон домла Ишматбеков;
🌃 Хуфтонга Жалолиддин домла Ҳамроқулов;

🕌 “Катта Қозиробод” масжидига:
☀️ Жумага Ҳабибуллоҳ домла Абдураззоқов;
🌃 Хуфтонга Раббимқул домла Муҳаммадиев;

🕌 “Шайх Муҳаммад Содиқ
Муҳаммад Юсуф”
масжидига:
🌃 Хуфтонга Ҳасан домла Қодиров;

🕌 “Муҳсинхонтўра” масжидига:
🌃 Хуфтонга Бахтиёр домла Сатторов;

🕌 “Чоштепа” масжидига:
☀️ Жумага Бахтиёр домла Сатторов;;
🌃 Хуфтонга Зиёвуддин домла Мирсодиқов;

🕌 “Носирхон” масжидига:
☀️ Жумага Қосимжон домла Каримов;
🌃 Хуфтонга Ҳасанхон қори Абдумажитовлар ташриф буюрадилар.

🤲 Аллоҳ таоло уламоларимизнинг суҳбатларини манфаатли ва давомли қилсин!

#УЛАМОЛАР_ТАШРИФИ #Жума #Хуфтон
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси
жамоаси Тошкент шаҳри "Абдуллоҳ ибн Хузофа" жоме масжиди имом-хатиби Абдуллатиф қори Рустамжоновнинг қиблагоҳлари Рустамжон ҳожи отанинг вафотлари муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

🤲 Аллоҳ таоло оламдан ўтган отахоннинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.

🤲 Ҳақ таоло марҳумнинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига улкан ажру мукофотлар ато этсин.

«Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!»

Muslim.uz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Muslim.uz @muslimuzportal
ЖУМА – ГУНОҲЛАРГА МАҒФИРАТ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Салмони Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни ғусл қилиб, иложи борича покланиб, ўз мойидан, уйидаги хушбўйлардан суртиб, сўнгра чиқиб, икки кишининг орасини ёрмай (жой топиб) ўзига битилган намозни ўқиса ва имом гапирганда жим туриб, қулоқ солса, албатта, унинг ўтган жумадан бунгача бўлган нарсалари мағфират қилинади», дедилар».

Абу Ҳурайра:
«Уч кун зиёдаси билан. Чунки ҳар бир яхшилик ўн мислга кўпайтирилур», деди».
Икки шайх ривоят қилганлар.

Абу Довуднинг лафзида:
«Ким жума куни ғусл қилиб, энг яхши либосларидан кийса, агар хушбўй нарсаси бўлса, ундан суртса, сўнгра жумага бориб, одамларнинг елкасидан ҳатлаб ўтмаса, кейин ўзига битилган намозни ўқиса, имоми чиқса, у намозидан фориғ бўлгунча қулоқ осса, бу (жума) билан ундан олдинги жума орасидаги нарсага каффорот бўлади», дейилган.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
Табароний ривоят қилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#ЖУМА
#Ўтказиб_юборманг
БУГУН СОАТ 21:00 ДА ОНЛАЙН
ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸Бугун, 26 август куни
кечки соат 21:00 да (Тошкент вақти билан),
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг шогирди, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБ ДОМЛА ҲОМИДОВ билан диний савол-жавоб дастурининг навбатдаги сони бўлиб ўтади.

Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Youtube орқали томоша қилиш

Facebook орқали томоша қилиш

Instagram орқали томоша қилиш

Telegram voice орқали эшитиш

🟢 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 ТАНИҚЛИ УЛАМОЛАРНИНГ ТОШКЕНТ ШАҲРИ ЧИЛОНЗОР ТУМАНИДАГИ МАСЖИДЛАРГА ТАШРИФЛАРИ

Бугун, 27 август куни юртимизнинг бир гуруҳ таниқли уламолари Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги масжидларга ташриф буюриб Пешин ва Хуфтон намозларини жамоат билан бирга адо этиб, мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбатлар қилиб берадилар.

Қуйида уламолар ва намозларга бориладиган масжидлар рўйхати билан танишишингиз мумкин:

🕌 “Дўмбиробод” масжидига:
☀️ Пешинга Муҳаммадамин домла Алихонов;
🌃 Хуфтонга Ҳасан домла Қодиров;

🕌 "Новза” масжидига:
☀️ Пешинга Иброҳимжон домла Иномов;
🌃 Хуфтонга Қосимжон домла Каримов;

🕌 "Олтинхонтўра” масжидига:
☀️ Пешинга Абдуқаҳҳор домла Юнусов;
🌃 Хуфтонга Абдуллоҳ домла Ғуломов;

🕌 “Собитхонҳожи” масжидига:
☀️ Пешинга Исхоқжон домла Бегматов;
🌃 Хуфтонга Ҳасанхон қори Абдулмажидов;

🕌 “Кўзи ожизлар” масжидига:
☀️ Пешинга Ҳабибуллоҳ домла Абдураззоқов;
🌃 Хуфтонга Раббимқул домла Муҳаммадиев;

🕌 “Тинчлик” масжидига:
☀️ Пешинга Жалолиддин домла Ҳамроқулов;
🌃 Хуфтонга Бахтиёр домла Сатторов;

🕌 "Қатортол" масжидига:
Пешинга Раббимқул домла Муҳаммадиев;
Хуфтонга Зиёуддин домла Мирсодиқовлар ташриф буюрадилар.

🤲 Аллоҳ таоло уламоларимизнинг суҳбатларини манфаатли ва давомли қилсин!

#УЛАМОЛАР_ТАШРИФИ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
КИТОБГА ҚАРАБ НАМОЗ ЎҚИШИМ ТЎҒРИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Намоз ўқишни бошлаганимга бир ой бўлди. Сураларни китобга қараб ўқияпман. Китобга қараб ўқишим тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Китобга қараб намоз ўқиш намозни бузади. Сиз гарчи битта кичик сурани ёдлаб бўлса ҳам намозни адо этинг. Имкон қадар намозда ўқишга кифоя қиладиган миқдорда оят ва сураларни ҳамда дуоларни тезроқ ёдлаб олишга ғайрат қилинг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЖАННАТНИНГ ЭНГ АФЗАЛ АЁЛЛАРИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Эшитишимча, тўртта аёл мукаммал аёл дейилган экан. Ўша аёллар ким?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннатнинг энг афзал аёллари — Хадича бинти Ҳувайлид, Фотима бинти Муҳаммад, Марям бинти Имрон ва Фиръавннинг аёли Осиё бинти Мазоҳимдир» , – деганлар (Имом Аҳмад ривоятлари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ОНАМ УЧУН НАМОЗИМНИ ЎҚИСАМ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Менинг онам тўшак режимида, бировга қарам. Мен онам учун деб намозимни ўқисам бўладими ёки мумкин эмасми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариатимизга кўра биров бошқа биров учун намоз ўқимайди. Барча фиқҳий китобларимизда беморнинг намози ҳақида боб мавжуд. Бемор киши ўтира олмаса, чалқанча ёки ўнг ёнига ёнбошлаб ётиб руку ва саждани боши билан имо қилиб намоз ўқийди. Чалқанча ётиб намоз ўқиш ёнбошлаб ётиб намоз ўқишдан яхшидир. Чалқанча ётиб намоз ўқийдиган беморнинг юзи қиблага қараши учун боши тагига ёстиқ қўйилади. Бемор оёқларини қиблага узатмаслиги учун тиззаларини кўтариб қўйилади. Руку ва саждани боши билан имо қилиб намоз ўқишга қодир бўлмаган бемор кўзи, қоши ёки қалби билан имо қилиб, намоз ўқимайди.

Агар бемор киши боши билан имо қилиб ҳам намоз ўқишга қуввати етмаса, аммо унга айтиладиган гапларни тушунса, намозини кечиктиради (қодир бўлгач, қазосини ўқийди). Агар беморнинг имо ишорадан ожизлиги беш вақт намоздан ортиқ давом этса, ана шу муддатда ўқиёлмаган намозлари қазоси ундан соқит бўлади (“Муҳитул бурҳоний” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Bugungi "Jumadan so'ng" ko'rsatuvimiz mehmoni ustoz Hasanxon Yaxyo Abdulmajid.

Mavzu: Islomda hamjihatlik tinchlik garovi

Havola 👉 https://youtu.be/BgA_KEVkvws

@muslimuzportal
🌙 РАСУЛУЛЛОҲ ЯХШИЛИК ОЙИ ДЕБ НОМЛАГАН ОЙ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌙 Сафар ойи ҳижрий-қамарий тақвим бўйича йилнинг иккинчи ойидир. Исломдан аввалги жоҳилият даврида “Бу ойда фалон ишни қилиб бўлмайди, фалон иш мумкин эмас” каби шумланишлар урф бўлган. Ҳатто бирор ишга киришишдан олдин қуш учириб кўришарди. Қуш ўнг томонга учса, яхшиликка йўйиб, ишга киришишар, чап томонга учса, бу ишда яхшилик йўқ экан, деб тарк этишар, борди-ю тўғрига учса, қайтадан учириб кўришар эди.

🔸Афсуски, ҳозир ҳам “сафар ойида иш бошлаш, тўй қилиш, сафарга чиқиш хосиятсиз” деган гаплар бот-бот қулоққа чалиниб туради. Бу гапларнинг ҳеч қандай асоси йўқ. У ойда ўқиладиган намоз, дуо ва бошқа эзгу амаллар бошқа ойлардагидек қабул бўлади. Сафар ойида ҳам тўй ва маросимлар қилиш, сафар қилиш мумкин.

Тақдирга имон келтириш динимизнинг асосларидан биридир. Инсон бошига тушадиган барча яхшилик ва ёмонликларни тақдирдан деб билиши керак. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “(Инсонга) бирор мусибат етган бўлса, албатта, Аллоҳнинг изни (иродаси) билангина (етур). Кимки Аллоҳга имон келтирса, (У) унинг қалбини тўғри йўлга ҳидоят қилур. Аллоҳ ҳар нарсани билувчидир” (Тағобун сураси, 11-оят).

🔹 Севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадина шаҳридаги масжидларини сафар ойида қурганлар. Қизлари Фотимаи Заҳро розияллоҳу анҳони Ҳазрат Али розияллоҳу анҳуга сафар ойида никоҳлаганлар. Айнан шу ойда сафарга чиқиб, Хайбар қалъасини фатҳ қилганлар. Бу ойга “яхшилик ойи” деб ном берганлар.

🔸Демак, инсон ҳар бир нарсани Аллоҳ таолодан деб билиши керак. Ҳақ таоло ақидамизни мустаҳкам қилсин.

Даврон НУРМУҲАММАД

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#Сафар_ойи #яхшилик #Аллоҳ
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸Таниқли уламоларимиз жума намозига чегара ҳудудлардаги жоме масжидларга ташриф буюрди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ: http://old.muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/33291

🔸Ислом коллежи Aвстралиядаги энг яхши таълим муассасаси сифатида тан олинди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ: http://old.muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/33290

🔸Пайғамбаримизнинг даъват қилиш усуллари қандай бўлган?
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ: http://old.muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/33288

🔸Маккада “Масжид хизматчилари – инсоният элчилари” дастури ишга тушди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ:
http://old.muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/33283

🔸Мажмуа сифати ва мазмуни бўйича тавсиялар берилди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ:
http://old.muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/33281

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz @muslimuzportal