Muslim.uz
92K subscribers
17.9K photos
4.95K videos
114 files
16.5K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | http://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
http://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
🌙 Муфтий ҳазрат Самарқанд шаҳридаги "Намозгоҳ" масжидида жума намозига йиғилган катта жамоатга "Жаннатда Расулуллоҳ алайҳиссалом билан бўлишни истаган инсон" мавзусида гўзал мавъиза қилиб бердилар (Фотолавҳа)

#Муфтий #ташриф
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Ғафлатда_қолманг!
МУҲАРРАМ ОЙИ КИРИБ КЕЛДИ.
Бу ойнинг фазилатларини биласизми?

Эслатма!
2022 йилнинг 30 июль куни – янги 1444 ҳижрий йил – Муҳаррам ойи бошланишининг 1 кунидир. Ашуро куни 2022 йилнинг 8 август, душанба кунига тўғри келади.

🔸Муҳаррам ойи қандай ой? Муҳаррам ойи – мусулмонлар тақвимининг биринчи ойидир. Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири бўлиб, унинг ўнинчи куни яъни, ашуро куни алоҳида фазилатларга эга.

🔸Ашуро қандай кун? Бу кун ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу шундай яхши кундирки, бу кунда Аллоҳ Бани Исроилни душманларидан қутқарган. Шу боис Мусо алайҳиссалом бу кунда рўза тутган. Мен Мусога кўпроқ (яқин бўлишга) ҳақлироқман”, дедилар ва у кунда рўза тутиб, одамларни ҳам унинг рўзасини тутишга буюрдилар” (Имом Бухорий ривояти).

🔸Ашуро куни рўза тутиш ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

🔸 Бу кун яқинларга кенгчилик қилиш, бир йиллик кенгчиликка сабаб бўлади. Абу Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ: “Бу ҳадисни олтмиш йил тажриба қилдим ва фақатгина яхшилик кўрдим”, деганлар.

🔸Ашуро кунини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кунни ўтказиб юбормаслик учун қаттиқ ҳаракат қилардилар, унинг савобига эришиш учун бу куннинг келишини интиқлик билан кутардилар. Бу ҳақда Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Ашуро куни рўзасини Рамазон ойи рўзасини кутиб соғингандек, бошқа кун ва ой рўзасини кутганларини кўрмадим” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўзасини тутиб, одамларни ҳам бу куннинг рўзасини тутишга буюрганларида, саҳобалар: “Ё, Расулуллоҳ! Бу кун яҳудий ва насронийлар улуғлайдиган кун-ку!” дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ хоҳласа келаси йил тўққизинчи куни ҳам тутамиз”, дедилар. Аммо, келаси йил келмасидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар (Имом Муслим ривояти).

🕌 Уламоларимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ниятларига эътиборан, Ашуро кунига қўшиб бир кун олдинги ёки бир кун кейинги кунда ҳам рўза тутмоқ афзал дейдилар.

🤲 Аллоҳ таоло ушбу ойнинг фазилатларидан барча мўмин-мусулмонларни тўлиқ баҳраманд этсин. Ўзининг розилигини топадиган амалларда бардавом қилсин.

✍️ Даврон НУРМУҲАММАД

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Абдул Азим Зиёуддин
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Мадинаи мунавварага ҳижрат қилишлари, унинг ҳикматлари ва фойдалари.

YouTube | Facebook | Instagram

🔗 Улашинг: @Abdul_Azim_Ziyouddin
Ҳамдардлик билдирамиз

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани "Қорасақол ота" масжиди имом ноиби Шокир домла Турдиев (Муҳаммадшокир) домланинг падари бузрукворлари Умарали ҳожи отанинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Охират сафарига кузатилган ҳожи ота эл корига ярайдиган, дину диёнат йўлида хизмат қиладиган фарзандларни ўстириб, чиройли тарбия қилдилар.

Аллоҳ таоло марҳум отахонни Ўз мағфиратига олсин, имонларини саломат қилсин, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

Ҳақ таоло марҳумнинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан Муҳаммадшокир домла ва у кишининг оила аъзолари, фарзандлари, ёр-биродарлари, яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
❗️ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАЛГАН ЧИҚИШЛАРГА
МУНОСАБАТ

Шу йилнинг 25 июлидан эътиборан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ва бир гуруҳ юртимиз уламолари Самарқанд вилоятида мўмин-мусулмонлар билан яқиндан мулоқот қилиш ҳамда жоме масжидларда намозхонларга мавъиза қилиш мақсадида, ушбу вилоятнинг турли ҳудудларида бўлдилар.

🔸Мазкур сафар давомидаги аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар, масжид қавмлари ила маърифий суҳбатлар ҳамда халқимизнинг диёримиз имомлари, хусусан, Муфтий ҳазратларига бўлган ҳурмат-эҳтиромлари кўпчиликни мамнун этди. Бундай лаҳзалар ижтимоий тармоқларимиз орқали ҳам кенг ёритилди.

🤲 Мана шундай файзли суҳбатлардан бири шу йил 29 июль куни Самарқанд шаҳрида жойлашган "Намозгоҳ" масжидидаги жума намозига йиғилган катта жамоат билан бўлди. Ушбу жомедаги мавъизадан таъсирланган масжид қавми якунда Муфтий ҳазратларининг дуоларини олиш учун йўл ёқасига қадар тўп-тўп бўлиб, кузатиб бордилар.

❗️Лекин айрим ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари қайд этганимиздек, Муфтий ҳазраларини зиёрат қилишга интилган мўмин-мусулмонларни гўёки “Афғонистон Муваққат ҳукумати вакиллари (“Толибон”) мухлислари”, дея асл вазиятдан одамларни чағитишга уриниб, ижтимоий тармоқларда турли изоҳлар ёзганлар.

🔹Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, Тошкент шаҳрида ўтказилган Афғонистон бўйича халқаро конференцияда иштирок этган Афғонистон Муваққат ҳукумати делегацияси ҳам мазкур жума намозида қатнашди.

Таъкидлаш керакки, эълон қилинган ижтимоий тармоқ материалларидан яққол намоён бўлмоқдаки, мўмин-мусулмонлар Муфтий ҳазратларини зиёрат қилиш ва у кишининг дуоларини олиб қолишга интилганлар.

❗️Ижтимоий тармоқ
фойдаланувчиларидан ҳақиқатга тўғри келмайдиган бундай изоҳларни ёзмаслик ва уларни тарқатмасликни илтимос қиламиз.

❗️Аҳоли орасида асоссиз маълумотларни тарқатиш Ислом дини таълимотларига кўра, гуноҳ, қонунчиликда эса жавобгарликка омил эканини эслатиб ўтамиз.

#МУНОСАБАТ #Муфтий #ташриф
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Муфтий ҳазратларининг Самарқанд шаҳрида жойлашган "Намозгоҳ" масжидидаги жума намозига ташрифлари
(29 июль 2022 йил)

#МУФТИЙ #ТАШРИФ #САМАРҚАНД

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Muslim.uz pinned «​#Ғафлатда_қолманг! МУҲАРРАМ ОЙИ КИРИБ КЕЛДИ. Бу ойнинг фазилатларини биласизми? Эслатма! 2022 йилнинг 30 июль куни – янги 1444 ҳижрий йил – Муҳаррам ойи бошланишининг 1 кунидир. Ашуро куни 2022 йилнинг 8 август, душанба кунига тўғри келади. 🔸Муҳаррам…»
Муҳаррам ойининг 9 куни рўза тутиш

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўзасини тутиб, бошқаларни ҳам унинг рўзасини тутишга буюрганларида, саҳобалар: "Ё Аллоҳнинг Расули, ахир, бу – яҳудийлар ва насронийлар улуғлайдиган кун-ку?", дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Агар келаси йили бўлса, албатта, тўққизинчи куни ҳам рўза тутамиз", дедилар (Имом Муслим ривояти).

Уламоларимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ниятларига эътиборан, Ашуро кунига қўшиб бир кун олдинги ёки бир кун кейинги кунда ҳам рўза тутмоқ афзал дейдилар.

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Hidoyat.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қуръони каримни ручкали Қуръон ёрдамида хатм қилса бўладими?

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
Forwarded from Hidoyat.uz
#савол_жавоблар

ҚАЗО НАМОЗЛАРНИ ҚАНДАЙ АДО ҚИЛСАМ БЎЛАДИ?

CАВОЛ: Ҳар бир ўқилган намоздан кейин ўтган йиллардаги ўқилмаган намозларим қазосини ўқиб борсам бўладими? Ёки ўқилмаган қазо намозларни қандай адо қилсам бўлади?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ўз вақтида ўқилмаган намоз фақат қазосини ўташ билан зиммадан соқит бўлади. Ҳар бир ўқилган намоздан кейин қазо намозларни ўқишингиз мумкин. Кўп йил ўқилмаган намозларнинг қазосини ўқишда тартиб шарт эмас, лекин шунда ҳам улар орасидаги ўзаро тартибга риоя қилиш (яъни олдин бомдод, кейин пешин, сўнг асрни ўқиш) мустаҳаб ҳисобланади (“Фатовойи Ҳиндия” китоби).

Қазо намозларни куннинг исталган пайтида ўқиш мумкин. Фақат уч маҳал бундан мустасно: қуёш чиқаётган пайт, кун қиёмга (тиккага) келганда ва қуёш ботаётганда. Мана шу учта вақтда қазо намозларини ўқиб бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
02 Ilmlar otasi Idris alayhis
muslim.uz
Илмлар отаси Идрис алайҳиссалом
(Аудио)

#Анбиёлар_қиссаси:

▶️2

ЎМИ матбуот хизмати
⤵️ ⤵️ ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
🤲 Аллоҳим, тўсатдан яхшилик бўлишини Сендан сўрайман...

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар тонг отса ва кеч кирса:

اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ فَجْأَةِ الْخَيْرِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ فَجْأَةِ الشَرِّ

«Аллоҳумма инний ас`алука мин фаж`атил хойри ва аъузу бика мин фаж`атиш шарр», деган дуони ўқир эдилар.

🤲 Маъноси: Аллоҳим, тўсатдан яхшилик бўлишини Сендан сўрайман ва тўсатдан ёмонлик бўлишидан Сендан паноҳ тилайман.

Ибн Сунний ривоятлари.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

Улашинг ↘️
Тelegram | Facebook | Instagram
🌙 ЯНГИ ҲИЖРИЙ 1444 ЙИЛНИНГ ИЛК КУНИДА “КАЪБАПЎШ – КИСВА” АЛМАШТИРИЛДИ

Икки Муқаддас Ҳарам масжидлари раҳбарияти идорасининг маълум қилишича, янги ҳижрий сана бошланиши муносабати “Каъбапўш – Кисва” шанба куни янгисига алмаштирилади. Мазкур йиллик тадбирда Икки Муқаддас Ҳарам масжидлари идораси раҳбари, шайх Абдурроҳмон Ас-Судайс бошчилигидаги 166 нафар техник ходимлар ва ҳунарманд иштирок этди.

🔸Ас-Судайс Саудия Арабистони раҳбариятининг Каъбани асраб-авайлашга катта эътибор қаратаётганини таъкидлади.

🔸Подшоҳ Абдулазиз номидаги “Каъбапўш – Кисва” мажмуасида турли бўлимларда, жумладан, бўяш ва автоматик тўқиш, қўлда тўқиш, босмалаш, тикиш ва йиғиш бўлимлари ҳамда Каъба камари ва олтин бўлимида 200 га яқин ҳунарманд ва маъмурлар меҳнат қилди.

🔹 Тикув устахонасида узунлиги 16 метр бўлган, комьпютер тизими билан ишлайдиган дунёдаги энг узун тикув машинаси жойлашган.

🕋 “Каъбапўш – Кисва” тайёрланиш жараёнида қора рангга бўялган 670 кг хом ипак, 120 кг олтин сим ва 100 кг кумуш симдан фойдаланилди.

ЎМИ Халқаро алоқалар бўлими

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 Ашуро куни аҳли-аёлга кенгчилик қилиш, бир йиллик кенгчиликка сабаб бўлади.

Абу Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ: “Бу ҳадисни олтмиш йил тажриба қилдим ва фақатгина яхшилик кўрдим”, деганлар.

🤲 Аллоҳ таоло ушбу ойнинг фазилатларидан барча мўмин-мусулмонларни тўлиқ баҳраманд этсин. Ўзининг розилигини топадиган амалларда бардавом қилсин.

➡️ Батафсил

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Анас (розияллоху анхуҳдан
ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг кўп ўқиб юрадиган дуолари:
«Аллоҳумма атина фид-дуня ҳасанатав вафил ахирати ҳасанатав вақина ъазабан-нар»
эди.

Маъноси:
Парвардигоро, бизга бу дунёда ҳам яхшиликни ато қил, охиратда ҳам яхшиликни ато эт ва бизни дўзах азобидан асра.
Имом Бухорий ва Муслим ривояти

Muslim.uz / #дуо
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

манба
#Ўқиб_юриш_тавсия_этилган_дуолар