Muslim.uz
92K subscribers
17.9K photos
4.95K videos
114 files
16.5K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | http://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
http://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Сувга дам солиш ва ўша сувни ичиш тўғрими?

Муҳаммад Aйюб домла ҲОМИДОВ

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ГУРУЧ ҲАҚИДА ҲАДИС
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Гуруч ҳақида ҳадис борми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Гуруч ҳақида бир қанча ҳадислар келган. Масалан: "Кимки қирқ кун гуруч еса, унинг қалбидан ҳикмат булоқлари тилига жорий бўлади", (Мавзуъ яъни тўқима). Гуруч ҳақида бундан ташқари ҳам бир нечта ҳадислар келган. Аммо, уларнинг деярли барчаси муҳаддислар тарафидан "мавзуъ" яъни тўқима ҳадислар деб топилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
НАМОЗДА ФОТИҲАДАН КЕЙИН 2 ЁКИ 3 ТА ЗАМ СУРА ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Намозда Фотиҳадан кейин 2 та ёки 3 та зам сурани кетма-кет узун бўлиши учун ўқиса бўладими? Намозда қироат чиройли бўлиши учун бир оятни икки марта қайтариб ўқиса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Зам сурага 2-3 та сурани ўқиш жоиз. Лекин фарз намозларда бир оят ё сурани бир ракатни ўзида ёки кейинги ракатда қайта ўқиш макруҳ. Нафл намозларда бу ишлар макруҳ эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
МАҚОЛАЛАР ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ!

Хабарингиз бор
, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Shamsuddinxon Boboxonov” нашриёт-матбаа ижодий уйи жамоаси “Мўминалар” журнали учун мақолалар танловини эълон қилган эди.

Қаламкаш ижодкорлардан 2021 йил 31 декабрь санасигача 150 га яқин турли жанрдаги мақолалар етиб келди. Муаллифлар орасида тажрибали отинойилар, зукко талабалар, малакали устозлар ва бошқа касб эгалари борлигидан мамнун бўлдик.

Танлов ҳайъат
аъзоларининг мақолаларни саралаш натижаларига кўра қуйидаги ижодкорлар ғолиб деб топилди:

1-ўрин: Исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), ЎзХИА ҳузуридаги Малака ошириш маркази кафедраси мудири Муҳаммаджон Абдуҳамидовнинг “Замонавий ижтимоий муаммолар” мавзудаги;

2-ўрин: Филолог, таржимон Дилбар Ражабованинг “Хатокор пешона” мавзусидаги;

3-ўрин: Олимбой Аллабергановнинг “Буюк танлов” ва Бибиражаб Элбекованинг “Аёллар, сизларга не бўляпти?” мақолалари.

Ғолиблар яқин кунларда ўтказилиши мўлжалланаётган тақдирлов тадбирига таклиф қилинади ҳамда ташаккурнома ва совғалар билан тақдирланади. Шунингдек, бизга юборилган ижод намуналарининг саралари журнал ва каналимиз саҳифаларида чоп этилади, иншоаллоҳ.

Маълумот учун, "Ҳидоят", "Мўминалар" журналлари ва "Ислом нури" газеталарига қуйидаги линк орқали онлайн обуна бўлишингиз мумкин: obuna.hidoyat.uz;

"Ҳидоят" ва "Мўминалар" журналларининг телеграм тармоғидаги саҳифасига эса қуйидаги линк билан аъзо бўлиб, сара мақолалардан баҳраманд бўлинг: https://t.me/muminalaruzb;
https://t.me/HidoyatUz.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги
“Shamsuddinxon Boboxonov”
нашриёт-матбаа ижодий уйи таҳририяти

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ҲАҚ ЙЎЛДА СОБИТ БЎЛИШ УЧУН 5️⃣ АМАЛ:

1. Қуръони каримни тиловат қилинг:
كَذَلِكَ لِنُثَبِّتَ بِهِ فُؤَادَكَ وَرَتَّلْنَاهُ تَرْتِيلًا
(Эй, Муҳаммад!) Биз у (Қуръон) билан сизнинг дилингизни собит қилиш учун мана шундай (оз-оздан нозил қилдик) ва уни тартили билан (равон) ўқиб бердик” (Фурқон сураси, 32-оят).

2. Пайғамбарлар тарихини ўқинг:
وَكُلًّا نَقُصُّ عَلَيْكَ مِنْ أَنْبَاءِ الرُّسُلِ مَا نُثَبِّتُ بِهِ فُؤَادَكَ
“Сизга (эй, Муҳаммад!) Пайғамбарларнинг хабарларидан дилингизга сабот бахш этадиганларини айтиб бермоқдамиз” (Ҳуд сураси, 120-оят).

3. Илмга амал қилинг:
وَلَوْ أَنَّهُمْ فَعَلُوا مَا يُوعَظُونَ بِهِ لَكَانَ خَيْرًا لَهُمْ وَأَشَدَّ تَثْبِيتًا
“Борди-ю, улар айтилган насиҳатларга мувофиқ иш қилганларида эди, ўзлари учун яхшироқ ва (имонлари) мустаҳкамроқ бўлур эди” (Нисо сураси, 66-оят).

4. Дуо қилинг:
اهْدِنَا الصِّرَاطَ الْمُسْتَقِيمَ
“Бизни тўғри йўлга йўллагин” (Фотиҳа сураси, 5-оят).

5. Солиҳ кишилар билан бирга бўлинг:
وَاصْبِرْ نَفْسَكَ مَعَ الَّذِينَ يَدْعُونَ رَبَّهُم بِالْغَدَاةِ وَالْعَشِيِّ يُرِيدُونَ وَجْهَهُ ۖ وَلَا تَعْدُ عَيْنَاكَ عَنْهُمْ تُرِيدُ زِينَةَ الْحَيَاةِ الدُّنْيَا
“Сиз ўзингизни эртаю кеч Парвардигорлари “юзи”ни истаб, Унга илтижо қиладиган зотлар билан бирга сабр қилишга унданг! Дунё ҳаёти зийнатини деб кўзларингиз улардан четламасин” (Каҳф сураси, 28-оят).

Ҳомиджон ИШМАТБЕКОВ

Манба: https://t.me/tuhur
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
26-дарс Аслида барча пайғамбарларга ягона дин юборилган

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Исломий_ақида_дарслари
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
У эшитувчи ва билувчи Зотдир...

بِاسْمِ اللهِ الَّذِي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأَرْضِ وَلاَ فِي السَّمَاء وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيمُ

«Бисмиллаҳиллазий лаа йазурру маъасмиҳи шай`ун фил арзи ва лаа фис самаи ва ҳувас самийъул ъалийм»

Маъноси: “Шундай Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир”

Muslim.uz #дуо
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ХУШХАБАР: “ЧУНКИ СЕН БОРСАН, АЛЛОҲ...” НОМЛИ КИТОБ НАШР ЭТИЛДИ

Куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси биринчи ўринбосари Ҳомиджон қори Ишматбеков таржима қилган таниқли уламо Али ибн Жобир ал-Файфий қаламига мансуб “Чунки Сен борсан, Аллоҳ...” номли асари китоб ҳолида нашрдан чиқди.

Мазкур китоб
Аллоҳ таолони таниш, таъбир жоиз бўлса, У Зот билан қандай қилиб самимий ва саҳиҳ муносабат ўрнатиш ҳақидадир. Китоб мутолааси ўзига зулм қилган – гуноҳларга ботган кишига қандай чиройли тавба қилишни, оғир касаллик чангалида қолганга қандай қилиб шифо сўрашни, қарзга ботиб қолганларга қандай қилиб нажотга эришиш йўлларини таълим беради. Китобда Аллоҳ таолонинг ўнта исм-сифатлари баён этилган бўлиб, уларнинг маънолари ва хусусиятлари ҳақида сўз боради.

Қисқача айтганда китоб яккаю ягона Холиқимиз Аллоҳ таолонинг қудрати чексизлигини, раҳмати нақадар кенглигини ўзига хос тарзда, ҳаммага тушунарли тилда баён этиши билан ҳам жуда аҳамиятлидир.

🤲 Аллоҳ таолодан ушбу китобни таржима қилиш, таҳрирлаш, чоп этиш ва унинг нашр қилинишига ҳисса қўшган барча азизларга дунё ва охиратда яхшиликлар сўраб қоламиз.

🤲 Аллоҳ таоло ушбу янги китобни халқимизга муборак, ўқиганларга манфаатли айласин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
116 Mehnatda baraka bor
mp3muslim.uz
📗Меҳнатда барака бор (Аудио)

#Расулуллоҳ_соллаллоҳу_алайҳи_васаллам_ҳаётларидан_лавҳалар:

▶️116

ЎМИ матбуот хизмати
⤵️ ⤵️ ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
🕌 ТАНИҚЛИ ВА ВОИЗ УЛАМОЛАР ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ МАСЖИДЛАРГА ТАШРИФ БУЮРАДИЛАР

Бугун, 15 февраль
куни юртимизнинг бир гуруҳ таниқли уламолари Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидаги масжидларга ташриф буюриб,🔸пешин намозини жамоат билан бирга адо этиб, мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбатлар қилиб берадилар.

Қуйида уламоларнинг ☀️пешин намозига борадиган масжидлар рўйхати билан танишишингиз мумкин:

🕌
Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари – Кўкча даҳасидаги “Шайх Зайниддин” масжидига;

🕌Ҳомиджон домла Ишматбеков – “Сузук ота” масжидига;

🕌Саҳобиддин домла Сотимов – “Баланд” масжидига;

🕌Исмоил домла Муҳаммад Содиқ – “Эшон Бобохон” масжидига;

🕌Раббимқул домла Муҳаммадиев – “Доруссалом” масжидига;

🕌Ҳасан домла Қодиров – “Фотимаи Заҳро” масжидига;

🕌 Обид домла Мирҳамидов – “Оқлон” масжидига;

🕌Аъзамхон домла Эргашев – “Фирдавс” масжидига;

🕌Бахтиёр домла Сатторов – “Мўйи Муборак Уккоша” масжидига ташриф буюрадилар.

🤲 Аллоҳ таоло уламоларимизнинг суҳбатини манфаатли ва давомли қилсин!

Ташрифлар ва маърифий суҳбатларни сайт ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг.

#УЛАМОЛАР_ТАШРИФИ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 Муфтий ҳазратлари Кўкча даҳасидаги “Шайх Зайниддин” жомесига пешин намозига ташриф қиладилар

Бугун, 15 февраль
куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Тошкент шаҳридаги Кўкча даҳасида жойлашган 🕌 “Шайх Зайниддин” жоме масжидига пешин намозига ташриф қиладилар.

Пешин намозидан сўнг файзли мавъиза ва гўзал қироатлар бўлади. Мўмин-мусулмонларимизни мана шундай чиройли суҳбатларга таклиф этамиз.

▶️ Ушбу ташриф сайт ва ижтимоий тармоқларимиз орқали онлайн эфирга узатилади.

Youtube орқали томоша қилиш

Facebook орқали томоша қилиш

Instagram орқали томоша қилиш

Telegram voice орқали эшитиш

🟢 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🕌ЖОНЛИ: Муфтий ҳазратлари Кўкча даҳасидаги “Шайх Зайниддин” жомесига пешин намозига ташрифлари 15.02.22

You tube
https://youtu.be/m5jls22cJuM

Facebook https://fb.me/e/33HBfNtqj

Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali

ITV (tas-ix) https://itv.uz/#!/concert/34

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Live stream finished (38 minutes)
🌙 Муфтий ҳазратлари зарарли иллатлар хусусида фойдали мавъиза қилдилар

🖼 ФОТОЛАВҲА

▶️ВИДЕОЛАВҲА

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar