Muslim.uz
92.1K subscribers
17.8K photos
4.92K videos
114 files
16.4K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | http://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
http://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Азизлар хайрияларингиз 182 163 000 сўмдан ошди!

Ҳимматни баланд қилайлик!

Сардобада тошқин сабаб вайрон бўлган "Юсуф" масжидининг янги биносини инша Аллоҳ, насиб этса "Қурбон ҳайити" байрамигича намозхонларга топшириш ниятидамиз!

Сардобаликлар Қурбон ҳайити намозини янги масжидда ўқишига сиз ҳам ҳисса қўшинг!

Хайрия учун:

UzCard: 8600 3329 1392 6279

Humo: 9860 0101 2729 5649

Азимов Абдусалим номида
Мурожаат учун: +998933278738

Бошқаларга ҳам далолат қилинг!

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
TELEGRAM | YOUTUBE | TikTok | INSTAGRAM | FACEBOOK
Forwarded from Fitrat.uz
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

Каъбанинг бир бурчагида ўтирган Умаййа ибн Халафнинг ҳалибери қўзғалиш нияти йўқ эди. Бироқ яқинлашиб келаётган Уқба ибн Абу Муойтни кўрган заҳоти ичига бир хавотир тушди.

У фасодчи бир машмаша ёки фитна чиқармоқчи экани турқидан маълум эди. Уқба келиб, бурқситиб чекканча Умаййанинг атрофида айлана бошлади ва бу ҳам етмагандек атай Умаййанинг юзига бирикки тутун пуфлади. Хотинларга қилинадиган 6у одатдан Умаййанинг ғазаби қўзғади.
— Бу нима қилиқ, эй Уқба! — деб ўшқирди у. Овозида таҳдид ҳам бор эди.
Уқба индамай қилиғида давом этаверди. Ана шунда Умаййанинг жони ҳалкумига келди.
— Ҳой, мен сенга айтаётибман! Бас қиласанмийўқми?
Уқба бу гал қилиғини қўйиб, мазахли овозда деди:
— Ўзи аёллар ўртасида ўтирсанг ҳам, ярашадиган бўпқопти.
У очикданочиқ ҳақорат қилмоқда эди.
— Оғзингга қара! Нима деяётганингни биласанми?
— Билгандачи! Қавминг жангга кетаётган бир пайтда сен хотинларга ўхшаб нима қилиб ялпайиб ўтирибсан?

Умаййа секин турди. Нафратла Уқбага қараб туриб, бир оғиз «Пасткаш!» дедию нари кетди. Ёмон бўлди. Обрўли одамлар олдида ҳақоратга учради. Шошмай турсин! Лекин ёшини баҳона қилиб урушга чиқмоқчи эмасди. Қолаверса, ичига қўрқув солиб, нафратини тоширган ёлғиз Уқба эмас. Бир неча ой аввал мадиналик биродари Саъд ибн Муоздан хунук хабар эшитган эди. Расулуллоҳ уни ўлдирар эмиш! Шундан бери Умаййа умрининг охиригача Макка ташқарисига чиқмасликка қарор берган эди.

У ўзини мазах қилиб, аёллар тоифасига қўшган Уқбага: «Бу жангга чиқиш мен учун ўлим билан баробар, сен нимани ҳам билардинг?» деёлмасди. У ҳолда яна қўрқоқликда айбланар, яна мазахларга учрар эди. Нима бўлса ҳам пешонамдагини кўрдим, деб кетавериш ҳам осон эмас.

Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Ҳаётингизни гўзаллик сари ўзгартиринг ёхуд Расулуллоҳнинг 12 суннатлари
http://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/27109

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
АЛ-АЗҲАР МАЖМУАСИ РАҲБАРИЯТИ ҲАДИС ИЛМИ МАКТАБИГА ЎҚУВ ДАРСЛИКЛАРИ ҲАДЯ ҚИЛДИ

Куни кеча Ҳадис илми мактабига Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари Шайх Аҳмад Таййиб ва Ал-Азҳар университети ҳузуридаги Ислом тадқиқотлари академияси Бош котиби Муҳаммад Назир Ийад беғараз ёрдам сифатида жўнатган 11 номдаги жами 324 дона ўқув дарслар етиб келди.

Шу муносабат билан Мактаб ўқитувчи ва талабалари иштирокида ушбу китобларн тақдимоти ўтказилди. Унда Мактаб ректори Олимжон домла Юсупов китоблар таркиби, муаллифлари, китоблар нашрларидаги ўзига хос хусусиятлар ҳақида маълумот берди. Талабалар ҳадя тариқасида юборилган ўқув дарсликларини тўлиқонли фойдаланган ҳолда, ўзлари танлаган соҳанинг етук мутахассис кадри бўлиб етишиб чиқишида муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
41-дарс: Қуръон ўқишни ўрганамиз (Нозиъот сураси 1-26 оятлар)

Устоз Жаҳонгир қори Неъматов

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Қуръон
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Йўл қоидасига риоя қилиш мўминлик белгиси

Яҳё домла АБДУРАҲМОНОВ
“Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом хатиби

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Жума_маърузаси
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ҚУРЪОНИ КАРИМ – ИЛОҲИЙ МЎЪЖИЗА

Қуръон ҳақлигига ҳеч шак шубҳа йўқ. Унда ҳамма нарса очиқ-ойдин ва аниқ равшандир. Қуръонни чуқурроқ ўрганиш ва англашга ҳаракат қилиш зарур. Исломни билмоқчи, ҳақиқатни англамоқчи бўлган одам бевосита Қуръони каримга мурожаат қилиши керак. Қуръон илоҳий мўжиза, инсон эса унинг олдида ожиз. Аммо инсон ўзининг ожиз ақли билан кўпгина Қуръоний ҳақиқатни кашф қилади.Бу эса ҳидоятга сабаб бўлади. Қуръони карим одамларга баёнот бўлиб келаверади. Лекин ундан фойда олиш тақводорларга насиб этади. Қуръон туфайли инсоннинг кўнгли, оиласи, ватани ва бутун дунё тинч булади. Чунки Қуръонни билган, атроф муҳитга, ўзи яшаётган борлиққа тинч муомалада бўлади. Ким Қуръонга ўқиса, уни англаса қоронғуликдан нурга чиқади.

Қуръони каримда марҳамат қилинади: “Қачонки, уларга очиқ-ойдин оятларимиз тиловат қилинганида, Бизга мулоқот бўлишдан умиди йўқлар: «Бундан бошқа Қуръон келтир ёки уни алмаштир», дедилар. Сен: «Мен ўзимча уни алмаштира олмасман. Мен фақат ўзимга ваҳий қилинган нарсага эргашаман, холос. Албатта, мен Роббимга осийлик қилсам, улуғ куннинг азобидан қўрқаман», деб айт” (Юнус сураси, 15-оят)...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
36-мўжиза: Олтин тухум Уҳуд тоғидан оғирроқ келди

1 дан 36 гача бўлган қисмлар

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Расулуллоҳ_(с.а.в)_мўъжизалари
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё вилоятидаги барча масжидларга Вақф фонди томонидан воҳалик китобхон ҳамюртларимиз учун 8740 дона диний-маърифий мазмундаги китоблар хайрия қилинди.

Эҳсон қилган, ҳисса қўшган савобталаб инсонларни Аллоҳ мукофотласин!

@VAQFUZ
Муфтий ҳазратлари бошчилигидаги уламолар Андижонга ташриф буюришди

Бугун 8 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари бошчилигидаги уламолар Андижон вилоятига ташриф
буюришди.

🔸Ташриф давомида юртимиз уламолари иштирокида жоме масжидлар, маҳалла гузарлари, олис ва чекка ҳудудларда кенг жамоатчилик билан маънавий-маърифий учрашувлар, аҳоли вакиллари билан юзма-юз мулоқотлар ўтказилиши ва эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш каби хайрли ишлар кўзда тутилган.

🔸Сафар асносида вилоят аҳлини юртимизда бўлаётган ўзгаришларнинг мазмун-моҳияти ҳақида хабардор қилиш баробарида дарду ташвишларига кўмаклашиш, фикр-мулоҳазаларини тинглаш ва диний соҳага тегишли муаммоларини жойида ўрганиб, бартараф этиш режа қилинган.

Мазкур тадбирларда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Шоазим Миноваров, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари ҳам иштирок этиши режалаштирилган.

🤲 Аллоҳ таоло уламоларимизнинг сафарини баракотли ва манфаатли қилсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸Муфтий ҳазратлари: “Яқин кунларда мўмин-мусулмонларимиз учун яхши хушхабарлар бўлади”
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/27148

🔸Шайх Алижон қорининг гўзал қироати андижонликларни шод қилди
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/27149

🔸Қозоғистон Сенати делегацияси «Ҳазрати Имом» мажмуасини зиёрат қилди
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/27144

🔸Муфтий ҳазратлари бошчилигидаги уламолар Андижонга ташриф буюришди
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/27143

🔸Доктор Нуриддин Итр: “Китобимизни ҳадис илми биносининг бир ғишти бўлишини умид қиламиз”.
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/27141

🔸Қозоқ эли Исломга кирганига 1270 йил тўлиши муносабати билан халқаро онлайн анжуман ўтказилди
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/27138

🔸Қозоқ эли Исломга кирганига 1270 йил тўлиши муносабати билан халқаро онлайн анжуман ўтказилди

@muslimuzportal