Muslim.uz
92K subscribers
17.9K photos
4.95K videos
114 files
16.5K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | http://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
http://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸Ўмон Султонлигининг етакчи нашрида Ўзбекистон маънавий-маърифий ҳаётига бағишланган мақола чоп этилди
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/25035

🔸Ўзбекистон зиёратгоҳлари Индонезияда тобора танилиб бормоқда
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/25032

🔸Ўзбекистон ва Доғистоннинг айниқса зиёрат туризми соҳасидаги сайёҳлик салоҳияти кучли
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/25030

🔸Муфтий ҳазратлари чегара ҳудудидаги жоме масжидга ташриф буюрдилар
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/25014

🔸Муфтий ҳазратлари олис ҳудудда яшовчи фуқаролар ҳолидан хабар олдилар
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/25013

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Саждаи саҳв ҳақида маълумот берсангиз?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
БУГУН, 4 ФЕВРАЛЬ КУНИ СОАТ 19:30 ДА ОНЛАЙН-ҲАДИС ШАРҲИ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸4 февраль куни соат 19:30 да
Тошкент ислом институтининг ҳадис илми устози ва ижоза соҳиби – Жалолиддин домла Ҳамроқуловнинг ҳадис шарҳининг навбатдаги суҳбатлари бўлиб ўтади.

Машғулотда Устоз Жалолиддин домла Ҳамроқулов томонларидан ўтган дарслардаги суҳбатга оид савол берилади.
Жонли эфирни кузатаётганлар орасидан ушбу саволнинг жавобини @OnlineHadisBot ботига тўғри ва тезкор жўнатган дастлабки уч кишига китоблар туҳфа этилади.

Мавзу юзасидан савол ва фикр-мулоҳазаларингизни
@OnlineHadisBot орқали жўнатинг.

Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали ҳадис шарҳининг навбатдаги суҳбатини кузатинг

Facebook: MuslimUz
Youtube: MuslimTV
Instagram: muslimuzportali

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИНИНГ АМАЛИЙ МАШҒУЛОТИ

🕌 Машғулотларни Тошкент Ислом институтининг қироат устозлари олиб боради.

❗️Бугун, 4 февраль, пайшанба куни, соат 14:00 да (Тошкент вақти билан) онлайн-тажвид дарсларининг амалий машғулотларини қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Youtube
: https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ
Facebook: www.facebook.com/muslimuzportal
Instagram: www.instagram.com/muslimuzportali

📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар ❗️жонли эфир вақтида 97- 760-70-49 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from MuslimShosh.uz
#ЛУҒАТ

МУЖТАҲИД - НИМА ДЕГАНИ?

МУЖТАҲИД(араб. – интилувчи, ғайрат қилувчи) – ўрта асрларда Исломда ижтиҳод ҳуқуқига эга бўлган, яъни мустақил равишда диний ақидавий ва ҳуқуқий масалалар бўйича хулоса бера оладиган ва ҳукм чиқара оладиган шахс.

Vakillik.uz Ижтимоий саҳифалари👇
⬇️ ⬇️ ⬇️ ⬇️
Telegram |Facebook | Instagram | YouTube

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/Vakillikuz 👈
Қуролингни илмдан яса.
Илм ўрган ва ўзгаларга ҳам ўргатгин.
Ўтмишингни муаллиминг деб бил.
Бировга ҳаддан ташқари танбеҳ берма, беҳудага мақтама ҳам.
Ўтганга, тўкилганга ва кетганга афсусланма.
Нифоқ илмсизлик белгисидир.

Абу Мансур ал-Мотурудий

Нишонга урилган гаплар

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИНИНГ АМАЛИЙ МАШҒУЛОТИ БОШЛАНДИ

Youtube:
https://youtu.be/w3XSse4L1PM

Facebook: https://fb.watch/3rsDG0rFGE/

Instagram: www.instagram.com/muslimuzportali

📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар ❗️жонли эфир вақтида 97- 760-70-49 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Расулуллоҳга_муҳаббат_соллаллоҳу_алайҳи_васаллам

СЕВИКЛИ ПАЙҒАМБАРИМИЗНИНГ МУБОРАК ОЁҚ КИЙИМЛАРИ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо деди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оёқ кийимларининг ҳар бирида икки тасма бор эди (бир тасма бош бармоқ билан ёнидаги бармоқ ўртасида турар эди, иккинчиси ўрта бармоқ билан ёнидагисининг ўртасида турар эди). Ўша икки тасманинг учи келиб қўшилган қадам юзидаги кўндаланг тасма ҳам бир жуфтдан эди” (Имом Термизий ривояти).

Ибн Асокир: “Абу Ҳадиднинг ҳовлисига кирдим. У ерда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак оёқ кийимларини кўрдим”, деган.

Аллоҳумма солли ва саллим аъла Муҳаммадин ва аъла оли Муҳаммад.

Даврон НУРМУҲАММАД
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Fitrat.uz
#Ибрат

Ёш гўдак йўлда онасини йўқотиб қўйса, атрофида сочилиб турган ўйинчоқларга ҳам, атрофидаги болаларга ҳам қиё боқмай қўяди. Чунки у онасини топа олмаяпти, энди у фақат онасини топишни истайди. Бу билан Аллоҳ, бандага, Ўзига яқин бўлишдаги неъмат қадри улкан эканини билдирмоқда. Шунинг учун банда Аллоҳдан алоқани узган пайтда унга ҳеч нарса ёқмайди, қалби ҳеч нарсадан таскин топмайди, бирор нарса унга завқ улашмайди, чунки у дўстини йўқотган бўлади.

Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусий

Каналимизга аъзо бўлинг:
👉@fitratuz👈
ҚУРЪОН ТИЛОВАТ ҚИЛГАНДА ЙИҒЛАШ
#тиловат

595-CАВОЛ: Мен Бомдод номазидан кейин Ёсин сурасини ўқишим билан ўз ўзидан этим жимирлаб йиғи келади. Ушбу ҳолатимни сабабини айтиб берсангиз.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Қуръон тиловат қилганда йиғлаш – бу хайрли ҳолат. Пайғамбаримиз алайҳиссалом, саҳобалар ва салафи солиҳларимизнинг тиловатдаги ҳолатлари шундай эди. Аллоҳ таоло солиҳ мўминларнинг васф этиб шундай марҳамат қилади:
إِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ الَّذِينَ إِذَا ذُكِرَ اللَّهُ وَجِلَتْ قُلُوبُهُمْ وَإِذَا تُلِيَتْ عَلَيْهِمْ آيَاتُهُ زَادَتْهُمْ إِيمَانًا وَعَلَى رَبِّهِمْ يَتَوَكَّلُونَ
яъни: "Мўминлар – Аллоҳ зикр этилганида – дилларида қўрқув бўладиган, оятлари уларга тиловат қилинганида – имонлари зиёда бўладиган, Парвардигорларигагина (барча ишларида) таваккул қиладиганлардир" (Анфол сураси, 2-оят).
Демак, Аллоҳ таолонинг номи зикр қилинганида ва Қуръон тиловат қилинганида ҳақиқий мўминнинг дили эрийди, қалби қўрқувга тушади ва кўзларига ёш келади. Тошбағирлик ва Аллоҳнинг амрига итоатсизлик фосиқларнинг хулқларидандир.
Бошқа бир оятда:
وَيَخِرُّونَ لِلْأَذْقَانِ يَبْكُونَ وَيَزِيدُهُمْ خُشُوعًا (الإسرا-109)
яъни: “Улар йиғлаган ҳолларида юзлари билан йиқилурлар ва бу (Қуръон) уларнинг хушуъ-хокисорликларини зиёда қилур” (Ал-исро сураси, 109-оят), дейилган.
Сиз Аллоҳ таолонинг Каломини тиловат қилишда бардавом бўлинг. Тиловат асносида қалбингиз эриб, йиғи келса, бунга муваффақ этган Аллоҳ таолога ҳамд айтинг.
Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг Каломини хушуъ билан тиловат қиладиган бандаларидан қилсин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Пешқадамлар" – Адолат тимсоли
3-сон

Нўъмонхон Яҳёхон,
“Кўкалдош” билим юрти битирувчиси


Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#пешқадамлар
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ОНЛАЙН-ҲАДИС ШАРҲИ БОШЛАНДИ

Тошкент ислом институтининг ҳадис илми устози ва ижоза соҳиби – Жалолиддин домла Ҳамроқулов

Мавзу: Мусулмонлар бир-бирига раҳм-шавқат қилиши

Мавзу юзасидан савол ва фикр-мулоҳазаларингизни
@OnlineHadisBot орқали жўнатинг.

🔸Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали ҳадис шарҳининг навбатдаги суҳбатини кузатинг

Youtube: https://youtu.be/16mTptamsOQ

Facebook:
https://www.facebook.com/muslimuzportal/videos/1308024642909043/


Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Бир_савол_сўрасам: ГУНОҲЛАР ДЕНГИЗ КЎПИГИЧА БЎЛСА ҲАМ КЕЧИРИЛИШИГА САБАБ БЎЛАДИГАН АМАЛНИ БИЛАСИЗ-МИ?

“Зуҳо” сўзининг маъноси нима? Эшитишимча, Бамдод намозидан кейин Зуҳо намози ўқилар экан. Бу намоз нима учун ўқилади?

❗️ “Зуҳо” сўзи – “чошгоҳ вақти” деган маънони англатади. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Қасамёд этурман чошгоҳ вақти билан” (“Зуҳо” сураси, 1-оят).

Қуёш чиққандан тахминан ўн беш дақиқа ўтгач, ушбу намозни ўқиш мумкин. Унинг энг афзал вақти бомдод намозини адо этгандан сўнг, ўша жойда қуёш чиққунча зикр билан машғул бўлиб, қуёш чиққандан кейин ўқишдир.

Зуҳо намози икки ракатдан ўн икки ракатгача ўқилади, энг афзали тўрт ракатдан ўқишдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилганлар.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким тўрт ракат Зуҳо намозини мунтазам ўқиса, гуноҳи денгиз кўпикларича бўлса ҳам, кечирилади”, дедилар (Имом Термизий, Имом Ибн Можа, Имом Аҳмад ривояти).

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Зуҳо намозини баъзан узлуксиз ўқир эдилар. Биз энди бу намозни ҳаргиз тарк қилмайдилар, дердик. Гоҳида эса ўқимас эдилар, энди бу намозни ҳаргиз ўқимасалар керак, деб ўйлардик” (Имом Термизий, Имом Аҳмад ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зуҳо намозида “Шамс” ва “Зуҳо” сураларини ўқир эдилар.

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бирингиз бўғин ва суяклар устида тонг оттирганингиз учун бир садақа бор. Ҳар бир тасбеҳингиз – садақа. Ҳар бир тамҳид (Алҳамдулиллаҳ) – садақа, ҳар бир таҳлил (Лаа илаҳа иллаллоҳ) – садақа, ҳар бир такбир – садақа, яхшиликка буюришингиз ҳам, ёмонликдан қайтаришингиз ҳам садақадир. Энди буларнинг ҳаммаси учун икки ракат Зуҳо намоз ўқишингиз кифоя қилади”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда бундай дейилади: “Албатта, жаннатда бир эшик бор. У “Зуҳо” деб номланади. Қиёмат куни бўлганда, бир жарчи нидо қилиб: “Зуҳо намозини доим ўқувчилар қани? Бу сизларнинг эшигингиздир. Унга Аллоҳнинг раҳмати ила киринглар”, дейди” (Имом Табароний ривояти)

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қазо намозларни ўқиш тартибини тушунтириб берсангиз

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
#Жума намози ва жума кунига тааллуқли одоблар ҳақида

Бу одоблар ўн бешта:

1. Жума намозига пайшанба куни ва жума кечасидан тозаланиш, кийимларни ювиш ва керакли нарсаларни тайёрлаш орқали ҳозирлик кўриш зарур.

2. Жума куни ғусл қилиш – ювиниш. Имом Бухорий ва Муслимнинг "Саҳиҳ" китобларида ривоят қилинган ҳадислар ва бошқа асарларда келган хабарларга мувофиқ ювинишнинг энг афзал вақти – жума намозига боришдан бир оз олдин ғусл қилишдир.

3. Баданини поклаб зийнат бериш, тирноқларини олиш, мисвок ёрдамида тишларни тозалаш, юқорида зикр этилганидек кир-ифлосликларни бадандан кетказиш каби тозалик амалларини бажариш, хушбўйликлар суртиш ва энг яхши кийимларни кийиш мақсадга мувофиқ.

4. Жума намозига эрта, пиёда бориш (бунинг иложи бўлса, албатта - тарж.). Жомеъ масжидига ташқарига чиққунча қадар унда эътикофда бўлишни ният қилиш афзалдир.

5. Одамларнинг елкаси оша ўтмаслик, намозхонлар ўртасида бўш жой бўлса, шу ердан ўтиш одобдандир.

6. Намоз ўқиётганлар олдидан асло кесиб ўтмаслик шарт.

7. Биринчи сафда туришга интилиш мақсадга мувофиқ. Агар имкон бўлмаса ва эътироз эшитса, олдинги қаторига ўтмайди. Кечикса, узрли бўлади.

8. Имом ҳужрасидан чиқиб, минбарга йўналса, нафл намоз ўқишни ва турли зикрларни тўхтатиш ҳамда муаззинга жавоб билан машғул бўлиш, сўнгра хутбани эшитиш зарур.

9. Жума намозидан кейин икки ё тўрт, ёки олти ракат суннат намози ўқиш афзал саналади.

10. Аср намози адо этилгунга қадар масжидда туриш. Агар шом намозига қадар турса, янада афзал бўлади.

11. Жума кунидаги дуолар қабул бўладиган муборак соатни қалб ҳозирлиги ва доимий зикрлар билан ўтказиш зарур.

12. Пайғамбаримиз алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтириш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: "Ким жума кунида менга саксон марта салавот айтса, Аллоҳ таоло унинг саксон йиллик гуноҳларини (сағираларини) афв этур" (заиф ҳадис бўлиб, уни Дайламий "Муснад"ида келтирган).

Бунга истиғфор айтишни ҳам қўшиш мумкин, зеро бу кунда истиғфор айтиш мустаҳабдир.

13. Каҳф сурасини ўқиш.

14. Имкон борича жума куни хайр-эҳсон ва садақалар бериш. Садақа-эҳсонни масжид ташқарисида тарқатиш керак. Жума куни"Тасбеҳ" намозини адо этиш мустаҳаб (Ҳофиз Абул Ҳасан Мақдисий ва бошқалар бу ҳақдаги ҳадисни саҳиҳга ҳукм этишган).

15. Жума кунида охират амаллари билан машғул бўлиб дунё ишларидан холи бўлиш ҳам мустаҳаб амалдир.

"Минҳожул қосидин" китобидан
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
Жума айёми муборак бўлсин!

🔗 Улашинг: @muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
JumaMuslimUz.gif
540.2 KB
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

«Эй, иймон келтирганлар! Қачон Жума куни намозга нидо қилинса, Аллоҳнинг зикрига шошилинглар ва савдони тарк этинглар. Агар билсангиз, ана шундоқ қилмоғингиз сиз учун яхшидир»,
деган. (Жума: 9)

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бомдод намозидан кейин ухласа зарари йўқми?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Ўтказиб_юборманг
БУГУН СОАТ 19:00 ДА ДИНИЙ
САВОЛ-ЖАВОБ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸Бугун, 5 февраль куни
кечки соат 19:00 да (Тошкент вақти билан),
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг шогирди, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБ ДОМЛА ҲОМИДОВ билан диний савол-жавоб дастурининг навбатдаги сони бўлиб ўтади.

Саволларингизни @SavollarMuslimUzBot телеграм боти ёки эфир вақтида 97-900-92-94 телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали йўлланг!

Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Facebook:
https://www.facebook.com/muslimuzportal

Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCbuH4AzL2VnxFau5tjmDQWQ

Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar