Muslim.uz
94.2K subscribers
17.6K photos
4.84K videos
114 files
16.3K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | http://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
http://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#ОНЛАЙН ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБ БОШЛАНДИ

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг шогирди, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБХОН ДОМЛА ҲОМИДОВ.

🔸Саволларингизни @DiniySavolJavobBot телеграм боти ёки жонли эфир вақтида 97-900-92-94 телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали йўлланг!

Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Youtube: MuslimTV https://youtu.be/sjoxeKo8Nts
Интернет телеканали: ITV.UZ https://itv.uz/#!/muslim
Facebook: MuslimUz https://www.facebook.com/muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ТАФСИРИ_ИРФОН #БИРИНЧИ_ЖУЗ
2. БАҚАРА СУРАСИ, 139–141 ОЯТЛАР

قُلۡ أَتُحَآجُّونَنَا فِي ٱللَّهِ وَهُوَ رَبُّنَا وَرَبُّكُمۡ وَلَنَآ أَعۡمَٰلُنَا وَلَكُمۡ أَعۡمَٰلُكُمۡ وَنَحۡنُ لَهُۥ مُخۡلِصُونَ١٣٩

139. (Эй Муҳаммад), уларга: "Биз билан Аллоҳ хусусида тортишасизларми, ҳолбуки У бизнинг ҳам, сизларнинг ҳам Парвардигорингиздир. Бизнинг амалимиз ўзимизга, сизларники ҳам ўзингизга ва биз Унга ихлослимиз", денг.

Яъни, эй Пайғамбарим, яҳудий ва насронийларга айтингки, бизлар билан Аллоҳ хусусида бефойда тортишув-баҳслашишларга бориб ўтирманглар, ахир Аллоҳ азза ва жалла яҳудийларнинг ҳам, насронийларнинг ҳам, мусулмонларнинг ҳам Парвардигоридир. Сизлар ўзларингизга мақбул амалларингизни қилинглар, биз ўзимизга буюрилганини қиламиз. Фақат мусулмонлар Аллоҳга чин ихлослари билан ажралиб туришади. Аллоҳ таоло шундай марҳамат этади: “(Эй Муҳаммад), айтинг: «Эй кофирлар, мен сизлар ибодат қилаётган нарсаларга ибодат қилмайман; сизлар ҳам мен ибодат қилаётганга ибодат қилмайсизлар. Мен сизлар ибодат қилаётганга ибодат қилувчи эмасман; сизлар ҳам мен ибодат қилаётганга ибодат қилувчи эмассизлар. Сизларнинг динингиз – ўзингизга, менинг диним – ўзимга» (Кафирун, 1-6). Яъни, сизларнинг куфр ва ширкингиз ўзингизга бўлаверсин, менинг диним ўзимгадир. Менинг диним тавҳид, ихлос, ва бўйсуниш динидир, сизларники эса кўпхудоликдир. Мен асло бутпарастлик йўлини танламайман, сизларга эса ҳақ дин томонга ўтишга кибр, ғурур ва жоҳилликларингиз йўл бермаяпти. Аллоҳ таоло Кафирун сурасини туширганида эрталаб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Масжидул-Ҳаромга бордилар. У ерда бир гуруҳ қурайшликлар турган эди. Пайғамбар алайҳиссалом уларга бу сурани охиригача ўқиб бердилар. Буни эшитгач, улар Расулуллоҳдан бутунлай умидларини узишди...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
084 Insonlarga manfaat yetkaz
mp3muslim.uz
Инсонларга манфаат етказиш
(Аудио)

#Расулуллоҳ_соллаллоҳу_алайҳи_васаллам_ҳаётларидан_лавҳалар:

№84

ЎМИ матбуот хизмати
Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
МУСЛИМА АЁЛНИНГ ҒАЙРИДИНГА ТУРМУШГА ЧИҚИШИ
#ҳалол_ҳаром

511-CАВОЛ: Охирги пайтларда муслима аёл-қизлар ғайридин эркакларга турмушга чиқиб кетаётганини тез-тез эшитиб қоляпмиз. Бу иш шариатимизда мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Муслима аёлнинг мусулмон бўлмаганга турмушга чиқиши Қуръони карим, суннат, ижмоъ ва ақлий далиллар билан ҳаром ва ботил амалдир.
Қуръони каримдан далил: Аллоҳ таоло айтади:
وَلَا تُنْكِحُوا الْمُشْرِكِينَ حَتَّى يُؤْمِنُوا وَلَعَبْدٌ مُؤْمِنٌ خَيْرٌ مِنْ مُشْرِكٍ وَلَوْ أَعْجَبَكُمْ أُولَئِكَ يَدْعُونَ إِلَى النَّارِ وَاللَّهُ يَدْعُو إِلَى الْجَنَّةِ وَالْمَغْفِرَةِ بِإِذْنِهِ وَيُبَيِّنُ آَيَاتِهِ لِلنَّاسِ لَعَلَّهُمْ يَتَذَكَّرُونَ (البقرة:221)
“Мушрик эркакларга, то имон келтирмагунларича, (мўмина қизларни) никоҳлаб бермангиз. Зеро, ҳур мушрикдан кўра имонли қул яхшироқдир, гарчи у (мушрик) сизларга манзур туюлса ҳам. Улар (мушриклар) дўзахга чорлайдилар. Аллоҳ (эса) ўз изни билан жаннатга ва мағфиратга чорлайди ва эслатма олишлари учун одамларга ўз оятларини баён этади” (Бақара, 221-оят).
Машҳур муфассир олим Абу Жаъфар Табарий айтадилар: “Аллоҳ таоло мўмина аёлларга мушрикка, у ким бўлишидан қатъий назар ва қандай ширкда бўлса ҳам турмушга чиқишини ҳаром қилди” (“Тафсири Табарий” китоби). Имом Қуртубий айтадилар: “Ушбу оятда “Муслима аёлни мушрикка турмушга берманг”, дейилмоқда. Ислом уммати мушрик эркак ҳеч қандай йўл билан мўмина аёлнинг эри бўла олмаслигига ижмо қилган. Зеро, мушрикнинг муслимага эрлик қилишида Исломни хорлаш бор!”. Аллоҳ таоло айтади:
فَإِنْ عَلِمْتُمُوهُنَّ مُؤْمِنَاتٍ فَلَا تَرْجِعُوهُنَّ إِلَى الْكُفَّارِ لَا هُنَّ حِلٌّ لَهُمْ وَلَاهُمْ يَحِلُّونَ لَهُنَّ (الممتحنة:10)
“Эй, мўминлар! Қачонки, сизларга (Макка кофирлари томонидан) мўмина аёллар ҳижрат қилиб келсалар, уларни имтиҳон қилиб кўрингиз! Аллоҳ уларнинг имонларини (бор ёки йўқлигини) яхшироқ билувчидир. Бас, агар уларнинг (ҳақиқатан) мўмина аёллар эканини билсангиз, у ҳолда уларни кофирларга қайтармангиз! Булар (улар) учун ҳалол эмас ва улар булар учун ҳалол эмасдир”.
Мазкур оятдаги “Булар (улар) учун ҳалол эмас ва улар булар учун ҳалол эмасдир” жумласида ғайри дин эркак муслима аёлга ҳалол эмаслиги такрорланмоқда ва мўмина аёл ва мушрик эркак ўртасидаги алоқани узиш муҳимлиги эслатилмоқда. “Уларга сарфлаган маҳрларини эрларига (қайтариб) берингиз!” – деб кофир эр мусулмон бўлган аёлига сарфлаган нафақасини мусулмонлар қайтариб беришларини буюрмоқда. Аллоҳ таоло айтади:
وَلَنْ يَجْعَلَ اللَّهُ لِلْكَافِرِينَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ سَبِيلًا (النساء:141).
“Аллоҳ кофирлар учун (қиёмат куни) мўминларга қарши сира йўл бермайди” (Нисо сураси 141-оят).
Эр учун хотин устида валийлик ва раҳбарлик ҳаққи бор. Лекин бу ҳақлар кофир эркак учун муслима аёлнинг устида мавжуд эмас. Ибн Қудома айтадилар: “Илм аҳлининг ижмоси (якдил фикри)га кўра кофир киши учун ҳеч қайси ҳолатда муслиманинг устида эгалик йўқдир”.
Суннатдан далил: Пайғамбаримиз алайҳиссалом барча эри мусулмон бўлмаган муслималарни турмушдан ажратганлар. Жумладан, қизлари Зайнабни эри Абул Ос ибн Рабиъдан ажратдилар. Кейинчалик у киши мусулмон бўлгач, яна қизларини қайтариб бердилар.
Ижмоъдан далил: Уламолар куфр аҳлининг муслима аёл билан никоҳи ботил эканига, никоҳ мутлақо боғланмаслигига ижмо қилганлар. Буни Ибн Мунзир, Ибн Абдулбар, Ибн Қудома, Шавконий ва бошқа уламоларимиз нақл қилишган.
Ақлий далил: Муслима аёл куфр аҳлига хотин бўлиш билан ғайридинга итоат қилиши, ўзини паст олиши вожиб бўлиб қолади. Кофир эр унинг хўжасига айланади. Қолаверса, ғайридин муслима аёлнинг динини ҳурмат қилмайди, балки дини сабабли аёлни хўрлайди.
Хулоса қилиб айтганда, Ислом шариатига кўра бирор аёл ғайри динга турмушга чиқиши ҳаром амалдир. Агар аёл буни билсаю, уни ўзига ҳалол санаб, ўзга дин вакилига турмушга чиқса, у муртад ҳисобланади (Аллоҳ сақласин). Агар ўзига ҳалол санамасдан турмушга чиққан бўлса, никоҳи ботил саналади ва ўша аёл бегона эркак билан зино қилаётган ҳукмида бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
Forwarded from Hidoyat.uz
Тавба ҳақида

Тавбанинг таърифи: Тавба Аллоҳга қайтиш демакдир. Бу ҳақда уламолар турли фикр билдирганлар. Айтганларки: кимки Аллоҳнинг азобидан қўрқиб гуноҳлардан қайтган бўлса, уни (таиб) тавба қилган дейилади, кимки Аллоҳдан ҳаё қилиб гуноҳлардан қайтса, уни (муниб) қайтувчи дейилади, кимки Аллоҳнинг азамати туфайли қайтса, уни (аввоҳ) дейилади. Тавбанинг шаръий маъноси устида айтилган энг гўзал таъриф ушбудир: тавба, бу – Аллоҳдан узоқ бўлишдан Унга яқин бўлишга қайтишдир.

➡️ https://hidoyat.uz/50187

Улашинг ↘️
@HidoyatUz | Hidoyat.uz
ТАСБИҲ ИШЛАТИШ БИДЪАТМИ?
#раддия

510-CАВОЛ: Бир танишим айтадиган зикрларингни тасбиҳда эмас, бармоқларинг билан санашинг керак, деди. Зикрларни айтишда тасбиҳ ишлатишим гуноҳми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қадим-қадимлардан бери юртимизда ҳеч ихтилофсиз ишлатиб келинган тасбиҳ яқин-яқиндан бидъат, ҳаром дейдиганлар чиқа бошлади. Динда бир амални бидъат ёки ҳаром дейиш учун кучли далиллар керак бўлади. Тасбиҳ ишлатишдан ман қиладиган бундай далиллар эса мавжуд эмас. Тасбиҳ ишлатиш жоиз эканига келган далиллар инкор этиб бўлмас даражада қувватли ва кўпдир. София бинти Ҳуяй онамиз разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисда шундай дейилади:
دخل علي رسول الله صلي الله عليه وسلم وبين يدي أربعة آلاف نواة أسبح بها قال لقد سبحت بهذه ألا أعلمك بأكثر مما سبحت فقلت بلي علمني فقال قولي سبحان الله عدد خلقه (رواه الإمام الترمذي)
яъни: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам мени олдимга кирдилар, олдимда тўрт минг дона данак бор бўлиб, улар билан тасбиҳ айтар эдим. Шунда У Зот: “Сенга сен айтаётган тасбиҳдан кўра кўпроғини ўргатайми?” – дедилар. Мен: “Ўргатинг” – дедим. У Зот “Субҳаналлоҳи адада холқиҳи” – деб айт, дедилар” (Имом Термизий ривоятлари).
Мазкур ҳадис тасбиҳ ишлатишни жоизлигига далилдир. Зеро, бунда Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг тақрирлари (жоиз ишни ўз ўрнида қолдиришлари) бор. Агар тасбиҳ ишлатиш мумкин бўлмаганида Расул алайҳиссалом онамизни дарҳол бу ишдан қайтарган бўлар эдилар. Онамизни олдидаги данакни кўриб индамаганлари бу ишни жоизлигига далил бўлади. (“Мирқотул мафотиҳ” ва “Туҳфатул аҳвазий” китоблари).
Машҳур саҳоба Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳунинг халтачада тош ёки данаклари бўлиб, улар билан “Субҳаналлоҳ, субҳаналлоҳ” деб тасбиҳ айтар эдилар. Тошлар тугагач чўриларига берар, чўри уларни тўплаб халтачага солиб, яна у кишига қайтариб берар эди (Имом Ибн Аби Шайба ривоятлари).
Бадрда қатнашган саҳобалардан қирқтаси билан учрашиб, ҳадис эшитган тобеин Қосим ибн Абдурраҳмондан ривоят қилинади: Абу Дардо разияллоҳу анҳунинг бир халтачада ўнта атрофида ҳисобланган ажва хурмосининг данаклари бўлиб, бомдод намозини ўқигач, халтачадан данакларни бирма-бир олиб тасбиҳ айтар, данаклар тугагач, бирма-бир яна халтачага қайтариб солар эди. Доим шу ҳолатда тасбиҳ айтар эдилар (Имом Аҳмад ривоятлари).
Юнус ибн Убайд онасидан ривоят қилади: Унинг онаси “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бўлган Абу София деган киши бизнинг қўшнимиз эди. У кишининг тасбиҳ айтиш учун тошчалари бор эди”, деган (Имом Аҳмад ривоятлари).
Аллома Абдулҳай Лакнавий ўзларининг “Зийнатул фикр фи субҳатиз зикр” номли асарларида тобеинларнинг улуғларидан бўлган Ҳасанул Басрий раҳматуллоҳи алайҳдан нақл қилиб айтадилар: “Ҳасан Басрийдан қўлларида ҳамиша тасбиҳ бўлишининг сабаби ҳақида сўралганида “Биз авваллари (саҳобалар даврида) буни ишлатар эдик, келажакда ҳам буни тарк қилмаймиз. Мен қалбим, тилим ва қўлим билан зикр қилишни яхши кўраман” деганлар”.
Мазкур далиллардан маълум бўладики, тасбиҳ ишлатиш асло бидъат эмас, балки жоиз, ҳатто мустаҳаб бўлган ишдир. Чунки буни ман қиладиган бирорта далил йўқдир. Балки саҳобалардан келган хабарлар туфайли бу ишни қилиш марғуб амалдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
ИСЛОМНИНГ МУҲИМ ФАЗИЛАТЛАРИ НИМАЛАР?

Исломнинг энг муҳим жиҳати эътиқоддир. Қусурлар, гуноҳлар афв этилиши мумкин. Аллоҳнинг авф этиш хислати бор. У кечиримлидир. Унинг мағфирати бор, раҳмати бор, гуноҳлар тавба ила ювилиши мумкин. Муҳим бўлгани эътиқоддир. Бу илмий тамалдир, ҳақиқатни тўғри англашдир. Бу ҳақиқат тўғри англашилганда Аллоҳ ўтган нуқсонларни мағфират қилади.

إِنَّ اللّهَ لاَ يَغْفِرُ أَن يُشْرَكَ بِهِ وَيَغْفِرُ مَا دُونَ ذَلِكَ لِمَن يَشَاء

«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо, 48).

Аллоҳ фақат бу ҳақиқатни тушунмаганларни кечирмас. Бу илмий ҳақиқатни фаҳмламаганларни афв этмас, қолганларини кечирар. Айтган ножўя сўзларини кечириши мумкин. Муҳими ишонч-эътиқоддир. Демак, аввало биз бу илмий ҳақиқатнинг моҳиятини чуқур англаб олишимиз керак...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ИСЛОМ АВСТРАЛИЯГА ҚАНДАЙ КИРИБ КЕЛДИ?

Австралиянинг маҳаллий халқлари ва Toррес бўғози аҳолиси христиан колонизаторлари келишидан анча олдин мусулмонлар билан мунтазам алоқада бўлган. Бугунги кунда ҳам Ислом баъзи аборигенларнинг қалбида акс-садо бермоқда.

Австралиядаги Исломнинг кириб келиш тарихини қитъанинг шимолий қисмидаги Aрнем-Лендр ярим оролида жойлашган қизил қояларга ўйиб ёзилган елканли қайиқларнинг кичик чизмалари билан айтиш мумкин. Бу анъанавий индонезия қайиқлари "прау" сифатида маълум - айнан уларда трепанг ва денгиз бодрингини излаб ривожланаётган Макасар тижорат шаҳридан мусулмон балиқчилар етиб келишган.
Улар биринчи марта Шимолий Австралияда қачон пайдо бўлганлари маълум эмас. Баъзи тарихчилар бу 1750 йилларда содир бўлган деб айтишади. Лекин ғор расмлари устига туширилган ари мумининг радиуглерод таҳлили бу анча олдин бўлган, деб тахмин қилиш имконини берди. Фигуралардан бири 1664 йилгача қилинган кўринади, эҳтимол, бу 1500 йилларга тўғри келар...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Сабрли бўлиш учун нима қилиш керак?

Нақлдурки, бир куни шайх Ҳасан Басрий олдига бир сахройи араб келиб сўради: Эй шайх сабр дегани қандай нарса? Шайх деди:Сабр икки ҳил бўлади. Биринчиси балога сабр этмоқ, иккинчиси қаноат этмоқ ва ҳеч кимдан нарса тиламасликдир. Араб деди: мен сендан кўра зуҳтсиз ва сабрсиз кишини кўрмадим. Шайх деди: рост айтасан, илм керак, илмга амал ва ихлос билан бирга қаноат керак бўлади. Шунда амаллар қабул бўлади...
http://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/10851

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Устозга йўлланган энг сўнгги мактуб

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қўлимизни кўксимизга қўйсак, ичимиздан гўё эшик қоққандек тўхтовсиз «дук-дук», «дук-дук», дея садо бераётган овоз ўйлаб кўрсак, бекорга дуккилламас экан…

Бу унинг «Ҳой, мени ишим, вазифам тугаяпди, мен учун белгиланган муддат ниҳоя топмоқда, огоҳ бўл!», дегани экан…

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ўзларига насиҳат қилиб:

«Ҳар куни «Фалончи вафот этди, Фустончи вафот топди…», дейилади. Ҳали шундай кун ҳам келадики, ул кунда «Умар ўлибди…» дейилади…», дер эканлар.

Маълумингизки, вилоятимиз бош имом-хатиби марҳум Хайруллоҳ домла Турматов оғир дард сабаб Аллоҳ таолонинг ҳикмати иродаси ила 16 сентябрь, милодий 2020 йил, 28 муҳаррам, ҳижрий 1442 йил, ҳафтанинг чоршанба куни, аср намозига саноқли дақиқалар қолганида 44 ёшларида охират сафарига риҳлат қилдилар.

Бу мусибат олдида «Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи роожиъуун», демоқдан ўзга чора тополмадик…
БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси диний соҳада кўп йиллар самарали хизмат қилган, жонкуяр уламо, Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани бош имоми ҳамда "Эски Қўрғон" жоме масжиди имом-хатиби Тоҳир домла Исматиллаевнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

Ҳақ таоло марҳумнинг фарзанду аржумандлари ва барча яқинларига гўзал сабр берсин.

Яратган охиратларини обод қилсин!

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Сафар ойи ҳақида исломий ҳақиқатни етказайлик!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Сафар ойи ҳижрий-қамарий тақвим бўйича йилнинг иккинчи ойидир.

Одатда, бу ой яқинлашиши билан кишилар орасида турли саволлар кўпая боради. Сафар ойида сафар қилиб бўлмасмиш. Сафар ойида тўй қилиб бўлмасмиш ва ҳоказолар. Ушбу гаплар диний маънода бўлиши ҳам турган гап. Чунки, ўша гапларнинг тагида Сафар ойида сафар қилса сафарида офатга дучор бўлади ва тўй қилса, оиласи бахтсиз бўлармиш, деган эътиқод учраб туради.

Бу гапларни кичикликдан эшитиб келаман. Дастлаб, Сафар ойида сафар қилиб бўлмасмиш, деган гапни эшитганимда номи сафар бўлгани учундир, деб хаёл қилган эдим. Кейин билсам, ой номи сафар эмас, «софар» экан. Бу ойнинг номининг сафарга ҳеч алоқаси йўқ экан. Фақат бизда алифбомиз ўзганикига алмаштирилганда уларнинг алифбоси камбағаллик қилиб шу хато юз берган экан.

Отамиз раҳматли бу ой тўғрисидаги одамлар ичида тарқалиб қолган гапу сўзлар нотўғри эканлигини айтиб берар эдилар. Албатта, бошқа аҳли илмлар ҳам ҳақиқатни халққа етказар эдилар. Аммо омма ичида барибир Сафар ойидан шумланиш маъносидаги гаплар давом этаверарди...
БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Инсоният ибтидоси

«Эй мўминлар! Сўзларимни яхшилаб эшитингиз, яхши англангиз ва яхши муҳофаза этингиз. Раббингиз бирдир. Отангиз бирдир. Барчангиз Одамдансиз. Одам эса тупроқдандир. Ҳеч кимнинг бошқалардан устунлиги йўқдир. Шараф ва устунлик фақат фазилат иладир».

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллалоҳу алайҳи вассаламнинг Вадо хутбаларидан.

➡️ https://hidoyat.uz/50376

Улашинг ↘️
@HidoyatUz | Hidoyat.uz
O'ZGALARNI AYBLASHDAN SAQLANI
SALOHIDDIN DOMLA
Ўзгаларни айблашдан сақланишСалоҳиддин домла Шарипов

#Архив_маърузалар
#Салоҳиддин_домла_Шарипов
#Тил_офатлари
№30

Улашинг
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
1-дарс: Ҳадис илмини ўрганамиз (Ният)
Жалолиддин домла Ҳамроқулов

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Ҳадис
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
22. Фарзандлар тарбиясида муносиб вақт ва шароитнинг аҳамияти

Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv

#Фарзанд_тарбияси
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#СИЙРАТ ОШИҚЛАРИ УЧУН АЖОЙИБ ЛОЙИҲА:
ОНЛАЙН СИЙРАТИ НАБАВИЯ СУҲБАТЛАРИ

🔸Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам сийратларига маҳбуб кишиларнинг талабларига биноан Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтининг катта устози, Ислом тарихи ва сийрат илмлари бўйича тажрибали олим – Абдул Азим Зиёуддин ўғлининг онлайн сийрати набавия суҳбатларини янги шакл, мультимедия воситалари ва инновацион услубларда тақдим этилади.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва салам сийратлари мўмин-мусулмонларнинг имон-ихлосларига чинакам озуқа бўлади. Агар мусулмон кишининг имони комил бўлса, Расулуллоҳга бўлган муҳаббати ҳам зиёда бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўриш тоат ва қурбатдир. Дарҳақиқат, динимизда Муҳаммад алайҳиссаломга муҳаббатли бўлиш вожиб амал саналади.

Анас ибн Моликдан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирорталарингиз мени фарзандидан, ота-онасидан ва одамларнинг барчасидан кўра, кўпроқ яхши кўрмагунча ҳақиқий мўмин бўлолмайди”, деганлар.

Шундай экан ушбу янги лойиҳа Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам сийратларини мухлис халқимизга имкон қадар чуқурроқ етказишда муносиб ҳисса қўшади, деган умиддамиз.

🕒 2020 йил 22 сентябрь, сешанба куни соат 15:00 дан бошлаб, онлайн сийрати набавия суҳбатларининг илк сонини қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Youtube: MuslimTV
Интернет телеканали: ITV.UZ
Facebook: MuslimUz

🔸Мавзу юзасидан савол ва фикр-мулоҳазаларингизни @OnlineSiyratBot орқали жўнатинг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ТАФСИРИ_ИРФОН #ИККИНЧИ_ЖУЗ:
2. БАҚАРА СУРАСИ, 142–145 ОЯТЛАР


۞سَيَقُولُ ٱلسُّفَهَآءُ مِنَ ٱلنَّاسِ مَا وَلَّىٰهُمۡ عَن قِبۡلَتِهِمُ ٱلَّتِي كَانُواْ عَلَيۡهَاۚ قُل لِّلَّهِ ٱلۡمَشۡرِقُ وَٱلۡمَغۡرِبُۚ يَهۡدِي مَن يَشَآءُ إِلَىٰ صِرَٰطٖ مُّسۡتَقِيمٖ١٤٢

142. Одамларнинг эси пастлари: "Нима буларни қиблаларидан юз ўгиртирди?" дейишади. "Машриқ ва Мағриб Аллоҳники, Ўзи хоҳлаганларни тўғри йўлга бошлайди", денглар.

Аллоҳ таолонинг амрига кўра мусулмонларнинг қиблалари ўзгартирилиб, энди улар Масжидул-Ақсо ўрнига Масжидул-Ҳаромдаги Каъбага юзланиб намоз ўқий бошлашганида айрим нодон кимсалар: "Ие, буларнинг қибласи нега ўзгариб қолди, бунинг боиси нима экан?" каби савол беришга тушди. Шу боис Аллоҳ таоло мусулмонларга бундай хитоб қиляпти: ўша нодонларга айтинглар, шарқ томон ҳам, ғарб томон ҳам, бутун дунё Аллоҳники, У хоҳлаганини мана шундай нарсалар билан синаб ҳидоятга бошлайди, хоҳлаганини эса, залолатга кетказади.

Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага илк бор келганларида ансорлардан бўлган боболариникига – ёки тоғалариникига – тушдилар. Байтул Мақдисга қараб ўн олти ой ёки ўн етти ой намоз ўқидилар. У зотга қиблалари Байт тарафида бўлиши ёқар эди. Илк (Байтуллоҳга қараб) ўқиган намозлари аср намози бўлди. У зот билан бирга бир неча киши ҳам намоз ўқиди. Бирга намоз ўқиганлардан бир киши чиқиб, бир масжид аҳлининг ёнидан ўтди. Улар рукуъда эди. Шунда у: «Аллоҳ номи ила гувоҳлик бераманки, шак-шубҳасиз, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Макка томонга қараб намоз ўқидим», деди. Натижада улар ўша ҳолларида Байт томонга бурилишди. У зотнинг Байтул Мақдисга қараб намоз ўқишлари яҳудийларга ва аҳли китобларга ёқар эди. Юзларини Байтуллоҳ томон бурган эдилар, улар буни қабул қилишмади» (Бухорий ривояти)...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#duo

Ё Аллоҳ, Сенга гуноҳ-маъсият қилган ҳолимизда молу дунё кетидан қувишдан асрагин!
Ё Аллоҳ, бизларга тақсимлаган ризққа барака бериб, қалбимизни унга рози қилдир!
Ё Аллоҳ, Охиратни энг катта ташвишимиз ва орзуимизга айлантир!
Эй Карамли Роббим, бошимиз узра яхшиликларингни ёғдир!

@muminauz
РАСУЛУЛЛОҲ ЯХШИЛИК ОЙИ ДЕБ НОМЛАГАН ОЙ

Сафар ойи ҳижрий-қамарий тақвим бўйича йилнинг иккинчи ойидир. Исломдан аввалги жоҳилият даврида “Бу ойда фалон ишни қилиб бўлмайди, фалон иш мумкин эмас” каби шумланишлар урф бўлган. Ҳатто бирон ишга киришишдан олдин қуш учириб кўришарди. Қуш ўнг томонга учса, яхшиликка йўйиб, ишга киришишар, чап томонга учса, бу ишда яхшилик йўқ экан, деб тарк этишар, борди-ю тўғрига учса, бошқатдан учириб кўришар эди.

Афсуски, ҳозир ҳам “сафар ойида иш бошлаш, тўй қилиш, сафарга чиқиш хосиятсиз” деган гаплар бот-бот қулоққа чалиниб туради. Бу гапларнинг ҳеч қандай асоси йўқ. У ойда ўқиладиган намоз, дуо ва бошқа эзгу амаллар бошқа ойлардагидек қабул бўлади. Сафар ойида ҳам тўй ва маросимлар қилиш, сафар қилиш мумкин.

Тақдирга имон келтириш динимизнинг асосларидан биридир. Инсон бошига тушадиган барча яхшилик ва ёмонликларни тақдирдан деб билиши керак. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “(Инсонга) бирор мусибат етган бўлса, албатта, Аллоҳнинг изни (иродаси) билангина (етур). Кимки Аллоҳга имон келтирса, (У) унинг қалбини тўғри йўлга ҳидоят қилур. Аллоҳ ҳар нарсани билувчидир(Тағобун сураси, 11-оят).

Севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадина шаҳридаги масжидларини сафар ойида қурганлар. Қизлари Фотимаи Заҳро розияллоҳу анҳони Али розияллоҳу анҳуга сафар ойида никоҳлаганлар. Айнан шу ойда сафарга чиқиб, Хайбар қалъасини фатҳ қилганлар. Бу ойга “яхшилик ойи” деб ном берганлар.

Демак, инсон ҳар бир нарсани Аллоҳ таолодан деб билиши керак. Ҳақ таоло ақидамизни мустаҳкам қилсин.

Даврон НУРМУҲАММАД
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ОНЛАЙН СИЙРАТИ НАБАВИЯ СУҲБАТЛАРИ БОШЛАНДИ

Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтининг катта устози, Ислом тарихи ва сийрат илмлари бўйича тажрибали олим – Абдул Азим Зиёуддин ўғли
.

Анас ибн Моликдан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирорталарингиз мени фарзандидан, ота-онасидан ва одамларнинг барчасидан кўра, кўпроқ яхши кўрмагунча ҳақиқий мўмин бўлолмайди”, деганлар.

Шундай экан ушбу янги лойиҳа Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам сийратларини мухлис халқимизга имкон қадар чуқурроқ етказишда муносиб ҳисса қўшади, деган умиддамиз.

Youtube: MuslimTV https://youtu.be/5BiJ6au6md0
Интернет телеканали: ITV.UZ
Facebook: MuslimUz

🔸Мавзу юзасидан савол ва фикр-мулоҳазаларингизни @OnlineSiyratBot орқали жўнатинг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar