Muslim.uz
92K subscribers
17.9K photos
4.95K videos
114 files
16.5K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | http://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
http://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
☪️ ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ ТАСАРРУФИДАГИ ДИНИЙ-МАЪРИФИЙ ТЕЛЕГРАМ КАНАЛЛАРИ

♻️Марҳамат, РАСМИЙ - ИШОНЧЛИ - АСОСЛИ каналларга обуна бўлинг!
Поклик кишини имонга чақиради...

@muslimuzportal обуна бўлинг
Salomatlik sari uch sunnat
muslim.uz
САЛОМАТЛИК САРИ УЧ СУННАТ

ЎМИ матбуот хизмати
Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
#МАҚОЛА #ЖУМЛАЛАР
УМАР РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУНИ АЖАБЛАНТИРГАН ЖУМЛАЛАР

Кунларнинг бирида Али розияллоҳу анҳу Умар розияллоҳу анҳунинг уйларига кирдилар. Қарасалар ҳазрати Умар қаттиқ ғазабланиб ўтирган эканлар. Эй мўминларнинг амири нега ғазабдасиз? деб, сўрадилар. У киши: мен Ҳузайфа (розияллоҳу анҳу) дан қандай тонг оттирдинг? деб, сўрадим. У эса: “Фитнани суюб, ҳақни ёмон кўриб, таҳоратсиз саловат айтиб ва мен учун ерда бўлган нарса осмонда Аллоҳда бўлмаган ҳолда тонг оттирдим”, деди, дедилар.

Шунда Али розияллоҳу анҳу кулдиларда ва эй мўминларнинг амири тўғри айтибди дедилар. Эй Ҳасаннинг отаси сен ҳам шундай дейсанми? дедилар. Али розияллоҳу анҳу “Ҳа” дедилар. Умар розияллоҳу анҳу: қандай қилиб, дедилар.

У, молини ва фарзандларини яхши кўрган ҳолда тонг оттирган дедиларда, “Албатта, мол-мулкларингиз ва фарзандларингиз фитна (синовдан бошқа нарса эмас)” деган оятни ўқидилар. Тағобун 15-оят.

Ҳақни ёмон кўриб дегани: бу ўлимдир. Эй мўминларнинг амири қай биримиз ўлимни яхши кўрамиз? дедилар.

Таҳоратсиз саловат айтдим дегани: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтдим дегани.

Ерда мен учун бору, осмонда Аллоҳ учун йўқ дегани: Унда жуфти ва фарзандлари бор. Аллоҳнинг жуфти ва болалари йўқку, дедилар.

Шаъровийнинг  “Тафсир ва Хаватирул Имом” китобидан. 16-жуз, 489-бет.
ТИИ ўққитувчиси, “Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом хатиби Абдураҳманов Яҳё
@muslimuzportal обуна бўлинг
#Етти_кунга_етти_китоб
#Ислом_тарихи:
ЎТРОҚ АРАБЛАРНИНГ ПОДШОҲЛИКЛАРИ

БОҚИЯ АРАБЛАР

Боқия араблар ҳозирги кунгача қолган араб қавмлар бўлиб, улар ҳам сулола жиҳатидан икки қисмга бўлинади:

қаҳтоний араблар;
адноний араблар.
Қаҳтоний арабларнинг асл ватанлари Арабистон яриморолининг жанубидаги Яман ўлкасидир. Улар Сабаъ ибн Яшжуб ибн Яъруб ибн Қаҳтондан тарқалган ва ўндан ортиқ қабилаларга бўлиниб, улардан иккитаси – Ҳимяр ибн Сабаъ (ҳимярийлар) билан Каҳлон ибн Сабаъ (каҳлонийлар) машҳур бўлишган. Шунинг учун улар “сабаъийлар” ҳам дейилади.

Адноний арабларнинг асл ватанлари Маккаи мукаррамадир. Аднон Исмоил алайҳиссаломнинг авлодлари бўлиб, адноний араблар ўз насаблари тарихини Аднонгача аниқ ёдда сақлаганлар. Аднон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг йигирма биринчи боболари ҳисобланади...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
“ПОКЛИК ИЙМОННИНГ ЯРМИДИР”

https://youtu.be/-4Zx7reT5l4
Усмонхон Алимов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий

@muslimuzportal обуна бўлинг
#МАҚОЛА #Коронавирус #муолажа #Суннат
КОРОНАВИРУС МУОЛАЖАСИ СУННАТГА АМАЛ ҚИЛИШДАДИР!

🔸Матбуотдаги ҳолат қандай?

Шу кунларда бутун дунёда гапирилаётган муаммо – коронавирус. Деярли барча оммавий ахборот воситаларида шу мавзу. Ижтимоий тармоқларда ҳам шу вирус бўйича постлар, аудио-видео маълумотлар тарқалмоқда. У ерда унча одам шу вирусга чалинибди, бу ерда бунча одам шу вирусдан вафот этибди ва ҳоказо.

🔸Дунёда бундан бошқа касаллик йўқми?

Дунёда касалликларнинг тури кўп. Коронавирус орқали юз берадиган касаллик шуларнинг бири, холос. Саратон, сил, жигар циррози, қандли диабет, юрак касалликлари, автоҳалокат ваҳоказолардан дунёда ҳар куни ўн минглаб одамлар вафот этади. Лекин биз фақат коронавирус ҳақида бош қотиряпмиз. Унутманг, сизнинг коронавирусга чалиниб ўлиш эҳтимолингиздан кўра уйқуга ётиб, қайта уйғонмаслик эҳтимолингиз анча юқоридир.

🔸Мусулмон одамнинг касалликларга муносабати қандай бўлиши керак?

Биз нафақат коронавирус тарқалган пайтда, балки барча касалликлар тарқалган кезларда “Ҳар қандай касаллик Аллоҳнинг изни билангина етади. Аллоҳ ёзмаган бўлса, вируслар ўчоғида бўлсам ҳам, атрофимдагиларнинг барчасига вирус теккан бўлса ҳам менга касаллик тегмайди” деган эътиқодда бўлишимиз керак...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
#МАҚОЛА #жуфтлар
ЭР АЁЛИГА ЯХШИ КЎРИШИНИ АЙТИШИ КЕРАКМИ?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деб марҳамат қилади: “Ва сизларга сокинлик топишингиз учун ўзингиздан жуфтлар яратганлиги ва ораларингизда севги ва марҳаматни солиб қўйгани (ҳам) Унинг оят-белгиларидандир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавмлар учун оят-белгилар бордир” (Рум, 21)....

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
#Имоми_Аъзам_энг_буюк_имом
ИМОМИ АЪЗАМ РАҲМАТУЛЛОҲИ АЛАЙҲНИНГ СИФАТЛАРИ ВА АХЛОҚЛАРИ
https://youtu.be/FLQl9KeQwS0

"Имоми Аъзам" туркум суҳбатлар (4-қисм). Салоҳиддин Абдуғаффор ўғли. Тошкент шаҳар Учтепа тумани Ҳазрати Али жоме масжиди имом-хатиби

@muslimuzportal обуна бўлинг
#ХУШХАБАР!
Фатво масаласида янги инновацион сайт ишга тушди!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси мўмин-мусулмонларнинг диний мазмундаги саволларига қулай ва тезкор жавоб олишларини таъминлаш мақсадида, интерактив ва инновацион хизматларни ўз ичига олган fatvo.uz сайтини ишга туширди. Мазкур сайт диний савол-жавоб йўналишида энг замонавий хизматларни ўзида мужассам этгани билан алоҳида аҳамиятга эгадир...
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/19229

FATVO.UZ
@muslimuzportal | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
17. Фарзандларга жисмоний тарбия бериш
Исҳоқжон домла Бегматов

Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv

#Фарзанд_тарбияси
@muslimuzportal | @mp3muslim
#Етти_кунга_етти_китоб
#НУРУЛ_ИЗОҲ:
ВИТР НАМОЗИ. НАФЛ НАМОЗЛАРИ. УЛОВ УСТИДА НАМОЗ ЎҚИШ.

* Витр намозининг ҳукми ва ўқилиш тартиби *

Витр бир салом билан уч ракат ўқиладиган вожиб намоздир. Барча ракатларида Фотиҳа ва зам сура ўқилади. Иккинчи ракатидан сўнг ўтирилади ва фақатгина «Аттаҳийяту» ўқилади. Учинчи ракатга турилгач, сано ўқилмайди. Фотиҳа ва зам сура ўқилгач, қўллар қулоқнинг юмшоқ жойига кўтарилиб, такбир айтилади. Сўнгра қўллар пастга қўйиб юбормасдан яна боғланади. Қиёмда, рукудан аввал Қунут дуоси (бутун йил бўйи) ўқилади (витрдан бошқа намозларда ўқилмайди).

Изоҳ: Қунут дуоси Имоми Аъзамдан, раҳматуллоҳи алайҳ, ҳам фарз, ҳам вожиб, ҳам суннат эканлиги ривоят қилинган. Олимлар мазкур ривоятларни бирлаштириб, бажарилиши фарз, ишониб эътиқод қилиниши вожиб, собит бўлиши (ҳадисларда зикр этилгани учун) суннат деганлар.

Бутун йил бўйи дейишимизнинг сабаби шуки Ҳанафий мазҳабида «Қунут» дуоси ўқишни шофеъийлардаги «Қунут» дуосига аралаштириб юбормаслик учундир. Маълумки, Шофеъий мазҳабида фақатгина Рамазон ойининг ўн бешинчи кунидан сўнг витр намозида Қунут дуоси ўқилади. Йил давомида эса бомдод намози фарзининг иккинчи ракатида рукудан сўнг ҳам Қунут дуоси ўқилади. Шофеъийларга кўра, Қунут дуосини ўқиш суннати муаккададир...

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal обуна бўлинг
#МАҚОЛА #Намоз
Намоз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўз қувончларидир
http://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/19247

@muslimuzportal | Muslim.uz
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸Онлайн: Тошкентдаги “Исломобод” масжидининг янги биносига биринчи ғишт қўйилади
Бугун, 11 март куни Тошкент шаҳри Олмазор туманида жойлашган “Исломобод” жоме масжидининг янги биносига биринчи ғишт қўйиш маросими бўлиб ўтади...
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/19250

🔸“Умра – 2019-2020” мавсумида 45 мингга яқин юртдошимиз умра қилишди
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/19243

@muslimuzportal | Muslim.uz
#Поклик #тозалик #озодалик
ГЎЗАЛЛИК ВА САЛОМАТЛИКНИНГ ЭНГ ОЛИЙ ДАРАЖАСИ...

@muslimuzportal | Muslim.uz
#МАҚОЛА
ҚУРЪОНДАГИ НИДО

Қуръони каримда энг кўп нидо “Эй имон келтирганлар...” деб бошланади. Бу ибора Қуръонда 89 ўринда келган. Иккинчи ўринда “Эй инсонлар....” деб бошланадиганлари 20 та ўринда келган. Ундан кейинги 15 ўриндаги хитоб Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга тегишли. Бу ўринларда “Эй Пайғамбар...” деб оятлар бошланган. 2 ўринда “Эй инсон...”деб оят бошланган. Бу ўринлар Инфитор сураси 6 оят ва Иншиқоқ сураси 6 оят, “Эй куфр келтирганлар...” деб бошланувчи биттагина оят бор. У ҳам бўлса Таҳрим сураси 7 оят.

“Эй имон келтирганлар Аллоҳдан қўрқинглар...”деб бошланадиган оятлар 7 та суранинг 7 ўрнида зикр қилинган;

Бақара сураси 278 оят.
Оли Имрон сураси 102 оят.
Моида сураси 35 оят.
Тавбв сураси 119 оят.
Аҳзоб сураси 70 оят.
Ҳадид сураси 28 оят.
Ҳашр сураси 18 оят.

Ибодуллоҳ Аҳроров
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

@muslimuzportal | Muslim.uz
#МАҚОЛА #қизиқарли_фактлар
ИМОМ AБУ ҲАНИФА РАҲИМАҲУЛЛОҲ ҲАЁТИДАН ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

- Уламоларнинг якдил фикрига кўра Имом Aбу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ тобеинлардан ҳисобланади. Манбаларда имомнинг нечта саҳобани кўрганлиги тўғрисида турли хил маълумотлар мавжуд. “Соҳиби Икмал” Қози Иёзнинг хабар беришича, улар йигирма олти киши бўлган, ҳофиз Ибн Ҳажар эса саккизта саҳобани кўрган, дейди. Етмиш иккита саҳоба билан учрашган деб маълумот берган Ҳафиз Миззий каби олимлар ҳам бор.

- Кўп сонли муҳаддислар, Ҳанафий, Шофеъий, Моликий ва Ҳанбалий мазҳаблари уламолари имомнинг илмда ҳар томонлама кучли ва етакчи эканлигини бир овоздан тан олишган...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг