Muslim.uz
92K subscribers
17.9K photos
4.95K videos
114 files
16.5K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | http://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
http://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Аллоҳдан қўрқишнинг мукофоти

Каъбул Ахбордан ривоят қилинади:

“Аллоҳ таолонинг зумраддан бир уйи бор, тепаси марвариддан. Унинг ичида яна етмиш мингта уй бор, ҳар бир уйда етмиш мингта эшик бор. Унга пайғамбарлар, ё сиддиқлар, ё шаҳидлар, ё одил раҳбарлар ёки ўз нафсига ҳукм қилганлар киради”.

“Нафсига ҳукм қилувчи ким?” деб сўрашди.

“Ҳаромга рўпара келганда, Аллоҳдан қўрқиб, уни тарк қилган киши”, дедилар.


ШАРХ:
Жаннатда битта уй зумраддан ва марвариддан ташкил топган; уйнинг етмиш мингта алоҳида-алоҳида эшикли хонаси бор; Унга пайғамбарлар киради; Ростгўйлар киради; Шаҳидлар киради; Адолатли раҳбар киради; Аллоҳдан қўрқиб ҳаромни тарк қилган кишилар киради.

Эй дўстим! Гарчи пайғамбар эмассан, гарчи сиддиқ эмассан, гарчи шаҳид эмассан ва ёки раҳбар эмассан, бироқ, бу сабаблар ушбу уйдан умид узишингга сабаб бўлолмайди. Чунки, сенда Аллоҳ учун ҳаромни тарк этиш йўли бор. Шундай экан, Пайғамбарлар ва сиддиқлар, шаҳидлар ва раҳбарлар билан бир уйда яшашга ҳаракат қил.


Тошкент шаҳридаги “Имом ат-Термизий” жомеъ масжиди
имом ноиби Махсумов Саидхон манбалар асосида тайёрлади.
ЎМИ матбуот хизмати

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Нишонга урилган гаплар – 5
http://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/10831

@muslimuzportal
Абу Ҳанифа ва даҳрийлар

Даҳрийлар:
– Роббинг қачон пайдо бўлган?
Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ:
– Аллоҳ тарих ва замонлардан олдин мавжуддир. Унинг пайдо бўлишининг аввали йўқдир. Менга айтингларчи тўртдан олдин нечи бор?
– уч бор
– учдан олдинчи?
– икки бор
– ундан олдинчи?
– бир бор
– бирдан олдинчи?
– ҳеч нарса йўқ
– агар саноқ бўлган бир сонидан олдин ҳеч нарса йўқ экан, ҳақиқий ягона бўлган зот ҳақида нима дейсизлар?!
– Роббинг қаёққа қараб туради?
– агар қоронғу хонага лампа олиб кирсангиз, нур қаёққа юзланади?
– ҳаммаёққа
– агар ясалган нур шундай бўлса, осмонлар–у ернинг нури бўлган зот қандай бўлади?!
– Роббингни бизларга сифатлаб бер, у темир каби қаттиқ жисмми ё сувга каби суюқликми ё тутин каби газли моддами...?
– сизлар ўлаётган кимсанинг олдида ҳозир бўлганмисизлар?
– ҳа,бўлганмиз
– у ўлгандан кейин ҳаракатланиб гапирганми?
– йўқ
– ўлимидан олдин гапирармиди?
– ҳа
– уни нима ўзгартирди?
– руҳи чиқиши
– унинг руҳи чиқдими?
– ҳа
– мана шу руҳни менга сифатлаб берингларчи?У темир каби қаттиқ жисмми ё сувга каби суюқликми ё тутин каби газли моддами...?
– у ҳақида ҳеч нарса билмаймиз..
– агар яратилган руҳ ҳақида ҳеч нарса билмасанглар, уни сифатлаб бера олмасанглар, қандай қилиб мендан буларнинг ҳаммасини яратган илоҳий зотни сифатлаб беришимни сўрайсизлар?
Шунда улар мот бўлишди, Аллоҳ Абу Ҳанифани Ўз раҳматига олсин!

Абдуллоҳ Камол / azon
@muslimuzportal
Мадинадаги Қуръон мусобақасида иштирок этувчи қориларимиз. Тошкент Ислом институти ўқитувчиси Жаҳонгир қори Неъматов баҳоловчи ҳакам сифатида иштирок этади
https://bit.ly/2y8Wx9r
#Видеолавҳа

32. Нуриддин ҳожи Холиқназаров: Тасаддуқ Ё Расулуллоҳ «Бадр Жанги»

Кўриш учун👇
https://youtu.be/fEIBAFTxhtg
Қалбларни эзгу ниятлар билан боғлайлик

Аллоҳ таолога муҳаббат, қўрқув инсонни камтарин, сабрли, амалларда, Яратганни кўрмаса ҳам, У кўриб турганини ҳис этадиган қилиб қўяди. Ҳадисда: «Аллоҳ таолони кўриб турганингдек ибодат қил. Гарчи сен Уни кўрмасанг ҳам У сени кўради» (Имом Муслим ривояти), дейилган.

Донишмандлар, Ҳақ таолодан қўрққан инсон нафсини ҳар сонияда назорат қилиб, худди тижоратдаги шериги билан ҳисоб-китоб қилганидек, у билан ҳисоблашади, дейишган.
Гуноҳлардан сақланиб, яхшилик қилувчиларга жаннат ваъда қилинган. Унга эришиш йўли эса осон кечмайди. Қуръони каримда: «Аллоҳ тақволи бўлганлар ва эзгу иш қилувчилар билан (ҳамиша) биргадир» (Наҳл, 128), дейилган.

Шу боис мўмин киши дунёга муккасидан кетмаган, қўли ва тили билан бошқаларга зарарсиз, ёмон сўз ва ишларни қилмайдиган, ибодатларда ғайратли бўлмоғи лозим. Қийинчилик ва кенглик кунларида ҳам сахий, қалби кенг бўлиш қўрқувнинг белгиси, деб баён қилинган. Расулуллоҳдан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) кишиларнинг ҳурматлиси ким, деб сўрашганида, у зот: «Улардан энг тақволиси», деб айтганлар (Имом Бухорий ва Муслим ривояти). Қуръони каримда тақводорлар учун тайёрланган кенглиги осмону ерга тенг жаннатга шошилишга буюрилган. Муфассирлар, жаннатга шошилиш бу ибодатларни вақтида адо этиш, жамоатни тарк этмаслик, тавба ва ихлосда давомли бўлиш каби амаллардир (Насафий тафсири, 1 жилд, 182 бет), дейди. Демак, жаннатга эришишнинг энг осон йўли эзгу ният ва яхши амаллар бўлади. Шунда нафс ҳам покланади ва инсон нажот топади.


БАТАФСИЛ

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz

#эзгу_ният
#Сабр доим керак

Сабр доим керак. Яхшилик етганида ҳам, ёмонлик етганида ҳам, зарар-камчилик пайтида ҳам, фойда-борчилик пайтида ҳам. Йўқчиликка сабр қилиш осон. Аммо борчилик, тўқчиликка ҳамма ҳам сабр қила олмайди. Аслида эса, банда оғир пайтда бардош билан, неъмат етганида шукр ва яхшилик билан сабр қилиши керак. Ҳам енгил, ҳам оғир пайтларда:
«яхши амалларни қилганлар, ана ўшаларга мағфират ва катта ажр бор».

Имом Бухорий ва Имом Муслимлар ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жоним қўлида бўлган Зот ила қасамки, Аллоҳ мўмин банда учун нимани қазо қилса, ўша унинг учун яхши бўлади. Агар унга хурсандчилик етса, шукр қилади, унга яхши бўлади. Агар унга хафачилик етса, сабр қилади, унга яхши бўлади. Бу фақат мўминлардагина бўлади», деганлар. Аммо одамларнинг кўплари бу ҳақиқатларни тушунмайдиганлар, дин йўлига юрмаганлар Пайғамбарлик моҳиятини ҳам англай олмайдилар. Шунинг учун бу ҳақда турли нотўғри тасаввурлар қиладилар.


БАТАФСИЛ

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
#Видеолавҳа

33. Нуриддин ҳожи Холиқназаров: Тасаддуқ Ё Расулуллоҳ «Фаришталар бир сафда»

Кўриш учун👇
https://youtu.be/1Mrn3Pjddgg
Таниқли уламо Абдураззоқ ҳожи Юнусов вафот этди

Бугун, юртимиз мусулмонлари улкан мусибатга, оғир жудоликка учради. Кўп йиллардан бери нафақат юртимиз, балки қўшни мамлакатларга ҳам сермаҳсул хизматлари билан танилган, муҳтарам устоз, таниқли уламо Абдураззоқ ҳожи Юнусов табаррук 70 ёшда вафот этди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти, уламолари, имом-хатиблар ва мударрислар ҳамда Абдураззоқ ҳожи Юнусовнинг шогирдлари у кишининг оила аъзоларига, яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Улуғ олим Абдураззоқ ҳожи Юнусовнинг жанозалари 2018 йил 5 октябрь куни Тошкент шаҳридаги Камолон даҳасидаги “Хўжа Аламбардор” жоме масжидида жума намозидан сўнг ўқилади.

Иннаа лиллаҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal #таъзия
#Китоб_сайли давом этади!

Зиё ва маърифат байрами - КИТОБ САЙЛИ давом этади!

Навбатдаги китоб сайллари 5 октябрь куни Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрининг қуйидаги масжидларида бўлиб ўтади.

1️⃣. Тошкент вилояти Бекобод тумани 🕌"Амир Ҳамза" жоме масжиди (масъул шахс А.Рисбоев. тел.: 93-58-55-00)

2️⃣. Тошкент шаҳри 🕌“Ислом ота” жоме масжиди (масъул шахс Ж.Раупов. тел.: 71-279-72-54, 510-61-01).

ЎМИ матбуот хизмати
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
#Видеолавҳа

34. Нуриддин ҳожи Холиқназаров: Тасаддуқ Ё Расулуллоҳ «Ҳазрати Алининг хонадонида порлаган қуёш»

Кўриш учун👇
https://youtu.be/VYRETgrbHfU
Ислом одамларни фақат руҳий тарбияга эмас, балки жисмоний тарбияга ҳам даъват этади. Мусулмоннинг ҳам руҳан, ҳам жисмонан соғлом бўлиши дини ва дунёси учун манфаатлидир. Бу борада  ислом дини спорт ва жисмоний тарбия тарғиботчиси, десак муболаға бўлмайди.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Пайғамбар алайҳиссалом марҳамат қилиб дедилар: «Кучли мўмин кучсиз мўминдан яхшироқ ва Аллоҳга маҳбуброқдир, лекин ҳар иккисида ҳам яхшилик бор. Сенга фойдали бўлган ишларга ҳарис бўлгин ва (ишингда) Аллоҳдан ёрдам сўрагин, лекин ҳаргиз ожизланмагин!» (Имом Муслим, Имом Аҳмад ва Ибн Можа ривояти).

http://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/10868

@muslimuzportal
#Воқеа_сураси Маккада нозил бўлган, 96 оятдан иборат. “Воқеа” қиёматнинг номларидан бири бўлиб, у суранинг биринчи оятида ҳам тилга олинган: 

“Қачонки, қиёмат воқе (қойим) бўлганда, унинг воқе бўлишининг ёлғони йўқдир” (Воқеа сураси, 1-2 – оятлар). Шунинг учун шу ном билан аталган.

Сура қиёмат даҳшатлари, тоғларнинг титилиб, тўзонга айланиши, ернинг ларзага келиши, одамларнинг яксон бўлиши ҳақидаги тасвирлар билан бошланади. У кунда одамлар уч тоифага: ўнг ва чап тараф эгалари ҳамда пешқадамларга ажралиши айтилган.  “Сизлар эса уч тоифа бўлурсиз” (Воқеа сураси, 7-оят).

Ўнг тараф соҳиблари Аршнинг ўнгида турадилар. Қиёмат куни амаллар китоби эгаларига тарқатилганда жаннат аҳлининг китоби ўнг тарафларидан берилади. “Бас, (у учтанинг биринчиси) ўнг томон эгаларидир. Ўнг томон эгалари (бўлмоқ) не (саодат)дир!” (Воқеа сураси, 8-оят).

Ўнг тараф эгалари жаннат неъматларидан баҳраманд бўлишлари, уларга тайёрлаб қўйилган иномлар ҳақида Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “(Улар) тикансиз бутазорларда, тизилган бананзорларда, ёйиқ соя (ости)да, оқизиб қўйилган сув (бўйи)да, кўплаб мева (узра)ки, (улар) туганмас ва ман этилмасдир. Шунингдек, (улар) баланд тўшалган кўрпачалар (усти)дадирлар” (Воқеа сураси, 28-34 – оятлар).

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Ҳимматни баланд қилинг, аҳли яхшилар!

Тўққизинчи босқич (Қашқадарё) учун йиғилган маблағ : 29 500 000 сўм бўлди.

Пластик рақами:

8600 3104 5763 1232 (Бакиев Ҳаким номида)

@vaqfuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вақф хайрия жамоат фонди ногиронлиги бўлган кишига аравача совға қилди.

Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFDOLVxgCn-me9fRlg
Москвада Қуръон мусобақаси ўтказилади

Жорий йилнинг 21 октябрь куни Москвадаги Crocus City Hall концерт залида Қуръон байрами ўтказилади. У XIX халқаро Қуръон қорилари мусобақасининг финал босқичи бўлиши айтилмоқда. Бу ҳақда Islam-today нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, унинг ташкилотчиси Россия мусулмонлари диний идораси ва Россия муфтийлари кенгашидир. Мусобақанинг финал босқичида бутун дунёдан 30 нафардан ортиқ қорилар иштирок этадилар.

Шунингдек байрам меҳмонлари турли ижодий жамоалар чиқишларини, маҳорат дарсларини, кўргазмаларни, тренинг ва болалар шаҳарчаларини томоша қилишлари мумкин бўлиши қайд этилган.

ЎМИ Матбуот хизмати
#ЯНГИЛИКЛАР
@muslimuzportal
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

“Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни синовга учратур”, дедилар”.


Ана ўшандек синовларнинг бири беморликдир. Демак, беморликка мубтало бўлган мусулмон инсон ўзига ориз бўлган хасталикни Аллоҳ таолодан ўзига нисбатан синов деб билмоғи лозим ва сабр қилиб, Аллоҳ таолонинг Ўзидан шифо сўрамоғи керак. Мўмин-мусулмон одам ўзига беморлик етганда сабрсизлик қилиш ўрнига, сабр қилиб, хасталикни Аллоҳ таоло берадиган яхшиликдан олдинги синов деб билмоғи лозим. Агар ўша синовдан яхши ўтса, унга яхшилик ато қилинади. Мабодо, Аллоҳ кўрсатмасин, синовдан ўта олмаса, ўзидан кўрсин.

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz

#синов