"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰
45.3K subscribers
2.21K photos
687 videos
26 files
3.71K links
"Муштум" ҳажвий, танқидий журнали

Админ: +998998731313

Мурожаат учун: @mushtumgabot

Реклама хизмати: @Rek_musht

Ижтимоий тармоқлар:
https://taplink.cc/mushtumjurnali

Бизнинг материаллардан фойдаланганда олинган манбани кўрсатиб ўтишни унутманг❗️
Download Telegram
ЭЪЛОН

ИҚТИСОДИЙ ҚИЙИНЧИЛИКЛАР САБАБЛИ
"МУШТУМ" ЖУРНАЛИ ВА УНИНГ БАРЧА ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРИ
ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ!

"МУШТУМ" БОБО
ХУШХАБАР

“Муштум” журнали (ва унинг барча интернет тармоқлари) ўз фаолиятини давом эттирадиган бўлди!
Юзага келган келишмовчиликлар ҳамда иқтисодий муаммолар ижобий томонга ҳал этилди.
Азиз ватандошлар!
Журналнинг тақдирига бефарқ бўлмаганингиз ва чин дилдан қўллаб-қувватлаганингиз учун Сизларга ташаккур!

“Муштум” бобо


😁⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
Ўзбекистондаги барча аёлларимизни ҳамда бутун дунёдаги ўзбек аёлларини байрамлари билан муборакбод этамиз!
Бахтимизга ҳамиша соғ-омон бўлинглар!

"Муштум" бобо

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
* * *
Темур тирилмайди, Бобур тирилмас,
Навоий панд айтар китоб ичинда.
Қутлуғ расадхона қайта қурилмас,
Бухорий матлаби офтоб ичинда.
Боболар қудратин қилди намоён,
Шу юртни кўтарди етгунча қурби.
Қуёш Осиёда порлади чунон,
Осимон юрти – бу, бу – Қуёш юрти!
Боболар шуҳрати сархуш айлабми,
Ё базми-Жамшидга муккадан кетиб,
Асрлар асраган буюк шарафни,
Шаробдек сипқордик ўзни унутиб.
Ўтганлар ўтди-ю, кетганлар кетди,
Тарих ғилдираги айланмас ортга.
Ўзгалар коинот этагин тутди,
Бизлар ўзлигимиз солгунча ёдга.
На уммон ортидан ва на шимолдан,
На ҳилол кўтарган хайриҳоҳлардан,
На қора табассум, қора хаёлдан
Самимий кўмак йўқ, нажот – тоғлардан!
Бир бурда нон тутса кимки қўлингга,
Бир кун хирмонингга кўзини тикар.
Поёндоз тўшаса кимки йўлингга,
Бир кун айвонингга кўзини тикар.
Мадад фалакдану, абжир билакдан,
Буғдойюз халқимга ғайрат бер, Худо.
Ўлкамни осмонга кўтарай деган,
Ҳар битта бандангга қувват бер, Худо!

11.11.2017

Носиржон ТОШМАТОВ

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
ФИЗИКАНИНГ ФОЙДАСИ
ёхуд физиклар ҳақида ҳаётий ҳангома

Дунёга машҳур физик олим Сергей Капица бир куни ҳамкасблари билан (улар ҳам физика фани докторлари) дарё бўйига дам олгани чиқишибди. Йўл-йўлакай 5-6 бутилка пластмасса қопқоқли вино сотиб олишибди. Дам олиш жойига етиб келиб, винони очмоқчи бўлишса, пичоқ йўқ экан, қопқоқни эса пичоқ билан кесиб очиш мумкин холос.
Нима қилишни билмай бошлари қотиб туришса, ёнларидан пиёниста ўтиб қолибди. Олимлар ундан, "Узр, мабодо винони очишга пичоқми ё бошқа бирор нарсангиз йўқми?", деб сўрашибди."Ҳозир очамиз-да, гугурт беринглар", дебди бояги киши. Гугуртни ёқиб, оловни қопқоққа яқинлаштирган экан, қопқоқ иссиқдан юмшабди. Шу йўл билан ҳамма винонинг қопқоғини "пақ-пуқ" очиб ташлабди. Дунёга донғи кетган физиклар унга қойил қолиб туришса, бояги пиёниста уларга беписанд қараб дебди: "Мактабда физикани яхшироқ ўқиш керак эди, оғайнилар!.."

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
#Диққат
#тарқатинг

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарори

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
САҲАРХАНДА

Милицияга ишга кирмоқчи бўлган йигит барча комиссиядан ўтиб, охири бошлиқнинг хузурига суҳбатга кирибди.⠀
Бошлиқ:⠀
— Хўш, мана комиссиядан яхши ўтибсан. Қани айт-чи, Кумушга ким заҳар бериб ўлдирган?⠀
— Билмайман, ўртоқ бошлиқ.⠀
— Ньютонни бошига тепадан нима тушган?⠀
— Уни ҳам билмайман...⠀
— Сенга бир ҳафта муҳлат. Аниқлаб келасан!..
Йигит уйига келса, отаси сўрабди:⠀
— Ҳа, ўғлим, ишга олишдими?
Йигит оғзи қулоғида бўлиб нима дермиш:
— Ҳа, олишди. Биринчи иш кунининг ўзидаёқ иккита жиноий иш ҳам топширишди!..

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
#2024

"Муштум" журналининг янги сони нашрдан чиқди

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
Ўз она тилига эътиборсизлик ва уни менсимаслик ўтмишда кўп кўнгилсиз ҳолатларга сабаб бўлган. Улар орасида қуйидаги мудҳиш воқеа жуда ҳам таъсирли.

1812 йилда Наполеон Бонапарт армияси Россияга бостириб киради. Бу вақтга келиб рус зодагонлари француз тилида мулоқот қилишни урфга киритиб олишганди. Айни шу жиҳат урушда уларга жуда қимматга тушган.
Чунки, тунда қўриқчилик қилаётган оддий аскарлар французча сўзлашаётган ўз офицерлари ва зодагонларини душман деб ўйлаб уларга қарата ўқ узаверишган.
Натижада кўплаб французпараст руслар тилларини тишлаб асфаласофилинга равона бўлишган.

Дўстлар, ўз она тилимизни ҳурмат қилайлик!

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
Руҳшунос Карл Юнгнинг машҳур фикрларидан

©Ёлғизлик атрофимизда ҳеч кимнинг йўқлиги эмас, ёнимиздагилар билан биз учун муҳим мавзуларда гаплаша олмаслик, фикрларимизнинг уларга мақбул келмаслигидир.

©Тушкунлик қора либосдаги аёлга ўхшайди. У сенга рўбарў келса, уни ҳайдама, илтифот билан дастурхонга таклиф этгину, сўзларига диққат қил.

©Мен – мен билан содир бўлган кўргилик эмас, мен – ўз қароримнинг натижасиман.

©Ҳаётда нотўғри умргузаронлик қилаётганларгина ташвишсиз яшайдилар.

©Аслида ким ва нимага қодир эканлигимизни англаш – умрнинг улкан ютуғи.

©Сендан кетмоқчи бўлганга тўғаноқ бўлма. Акс ҳолда, сенга келмоқчи бўлганнинг йўлига тўсиқ қўясан.

©"Иқтидорли" деб ҳисобланиш нимадир олишингизни эмас, нимадир беришингиз мумкинлигини англатади.


⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
Mushtum 1-son.pdf
34.2 MB
«Муштум» журналининг 2024 йилдаги 1-2-сони мутолаа учун ҳавола қилинмоқда.

Ҳажвия-ю танқидни, латифа-ю карикатурани, теша тегмаган гаплар-у болта кесмаган лофларни  мазза қилиб мириқиб ўқийман десангиз –

«МУШТУМ» журналига обуна бўлинг!

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбек кино дубляжи усталари

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
ОСМОН ЯҚИН, ЕР ҚАТТИҚ

Бола эдим. Кекса аммам бўларди. Туриб-туриб, ғалати гаплар айтарди. Бир куни шундай деб қолди:
— Осмонда меҳр кўп. Ер устида орзу кўп. Ер тагида армон кўп...
— Бу нима деганингиз? — десам
— Катта бўлганингда тушунасан, — деб қўяқолди.
Ростини айтсам, катта бўлганимда бу гапларни унутиб юборган эканман. Яқинда тасодифан ёдимга тушди. Аммамнинг гапини энди англагандек бўлдим.
«Осмонда меҳр кўп» дегани Аллоҳнинг карами кенг, бандаларига меҳрибон, дегани экан. «Ер устида орзу кўп» дегани одамзод борига қаноат қилмайди, бир орзуси ушалиши билан бошқасининг кетидан югуради, дегани экан. «Ер тагида армон кўп» дегани эса бандаси вафот этганидан кейин тириклик чоғида ўзи билиб-билмай қилган гуноҳлари учун армон чекади, дегани экан...
Билмадим... Ҳарқалай мен шундай тушундим...

Ўткир ҲОШИМОВ

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
ҲАДИС

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
"Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Унга зулм қилмайди ва ташлаб қўймайди. Ким биродарининг ҳожатида бўлса, Аллоҳ унинг ҳожатида бўлади. Ким мусулмоннинг ташвишини кетказса, Аллоҳ унинг Қиёмат кунидаги ташвишларидан бир ташвишни кетказади. Ким бир мусулмоннинг гуноҳларини беркитса, Қиёмат куни Аллоҳ унинг гуноҳларини беркитади".

"Саҳиҳи Бухорий"дан

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
Рассом Ҳусан СОДИҚОВ

⭕️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
Муборак Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
САҲАРХАНДА

Бир киши денгиз бўйига келиб:
“Агар ушлаб олсам, қовуриб ейман!” деб бақираётган экан.
— Атрофдагилар нимага бундай деяпсан? деб сўрашса, ҳалиги киши:
— Олтин балиқ ушлаб олиб, ундан "Феррери" сўраган эдим. У сўраганимни муҳайё қилди. Сўнг балиқни дарҳол қўйиб юбордим. Не кўз билан қарайки, машинани очсам, ичидан мени номимга расмийлаштирилган 700 минг долларлик кредит қоғози чиқди...

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
Рассом Ҳусан СОДИҚОВ

⭕️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
«Бисмиллаҳ»нинг ҳикмати

Мен ундан ёшини сўраган эдим, у айтди:
– 95 да, онам эса 105 ёшда вафот этганлар.
– Соғлиғингизни бу қадар яхшилигининг сири нимада? – сўрадим ундан.
– Касал бўлмасликда, – жавоб қайтарди у.
– Лекин бу бизнинг ихтиёримизда эмас-ку?! – дедим ҳайратимни яшира олмай.

У эса кулиб:
– Ҳа, шундай, – деди.
– Унда менга бунинг сирини айтинг, мен ҳам амал қилай, – дедим.
– Бирор нарсани «Бисмиллаҳ»сиз оғзингга сола кўрма, ҳатто у бир томчи сув ёки таомнинг жуда кичик бўлаги бўлса ҳам, – деди у. Жим бўлиб қолдим.
У эса сўзида давом этди:
– Аллоҳ таоло ҳеч нарсани сабабсиз яратмади. Ҳар нарсанинг ортида унинг ҳикмати борки, унда фойда ва зарарлари яширинган. Биз «Бисмиллаҳ» деганимизда Аллоҳ таоло таомдан барча зарарни олиб ташлайди.

Овқатланишдан аввал доим «Бисмиллаҳ»ни айт ва Яратувчингга шукрда бўл. Таомланиб бўлганингдан кейин эса қўлларингни кўтар ва «Алҳамдулиллаҳ» деб шукрона келтир. Шунда ҳеч қачон дард чекмайсан.
Унинг бу гапларидан кўзларим ёшга тўлди. Уни улуғ олим деб ўйладим.

Эндигина кетмоқчи бўлиб турган эдим, қўлларимдан тутиб гап бошлади:
– Эшит, таом ҳақидаги охирги нарса.
Қайтадан жойимга ўтирдим.
– Бирон киши билан таомланаётганингда, гарчи қанчалар очиққан бўлсанг, ҳам асло биринчи бошлама. Таомга аввал у қўл урсин ёки унга манзират қил. Кейин эса ўзинг ҳам еявер.

Ундан бунинг сабабини сўрашга хижолат бўлиб турган эдим, ўзи айтиб қолди:
– Бу таомингнинг садақасидир. Қолаверса, бандаларига қайғурганинг учун Аллоҳ сендан хурсанд бўлади. Доим ёдингда тут! Таом сенинг тананг, жисминг учун, «Бисмиллаҳ» эса қалбинг учун.

Энди менга айт-чи, қандай қилиб сен касал бўлишинг мумкин?!
У ердан ўйга толганча кетдим. Биз динимиз буюрган бу каби арзимас нарсаларга на эътибор қиламиз ва на фарзандларимизга ўргатамиз.
Умар ибн Абу Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қарамоғларидаги бола эдим. Қўлим товоқда изғиётган эди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Эй бола! «Бисмиллаҳ», дегин, ўнг қўлинг билан егин ва олдингдан егин!» дедилар. Шундан буён ана шундай таомланаман».

Имом Бухорий, Имом Муслим, Абу Довуд, Термизий ривояти.

⭕️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳозирги кўпгина раҳбарлар, айниқса, ҳокимлар шу жойда, яъни лаҳадда бир кечани ўтказиши керак экан-да! Бу қийин масала. Албатта, кўпчилиги лаҳад йўлагига сиғмайди, сиққанлари ҳам бу ерга кирса, ўтган кунларини, қинғир-қийшиқ ишларини эслаб, бу ердан бутун чиқмайди!..

Шароф УБАЙДУЛЛАЕВ, фахрий журналист

⭕️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
EXEED premium brendidan eksklyuziv taklif!

• ortiqcha hujjatlarsiz, faqat pasport evaziga;
• 120 mln so'mgacha ishlab chiqaruvchidan yordam;
• 5 yillik bepul sug'urta;
• qulay minimal oylik to'lov;

Imkoniyatni qo'ldan boy bermang, hoziroq EXEED avtomobillarini buyurtma qiling!

📞 +998 55 520 0707



Эксклюзивное предложение от премиум бренда EXEED!

• без лишних документов, только паспорт
• помощь от производителя до 120 млн сум
• бесплатная страховка на 5 лет
• минимальный ежемесячный платеж

Не упустите свой шанс, заказывайте автомобили EXEED прямо сейчас!

📞 +998 55 520 0707

@mushtumjurnali