"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰
44.9K subscribers
2.1K photos
623 videos
25 files
3.52K links
"Муштум" ҳажвий, танқидий журнали

Админ: +998998731313

Мурожаат учун: @mushtumgabot

Реклама хизмати: @Rek_musht

Ижтимоий тармоқлар:
https://taplink.cc/mushtumjurnali

Бизнинг материаллардан фойдаланганда олинган манбани кўрсатиб ўтишни унутманг❗️
Download Telegram
ИЛМИЙ ТАЖРИБА

Эркакшунос олимлардан бири узоқ йиллик илмий тажрибаларидан сўнг, эркакларга қуйидагича таъриф берди:

— Эркакларни ер шарининг ҳамма ерида учратиш мумкин;
— Улар сут эмувчилар оиласига мансуб бўлиб, асосан, уйланиш орқали кўпайишади;
— Ичмаса одамларга деярлик хужум қилмайди;
— Гўшт, тухум, колбаса, ўпка, жигар, буйрак, калла почани севиб истеъмол қилишади. Баъзан хотинлари пиширган нарсалар билан ҳам озиқланадилар;
— Феъли ўзгарувчан бўлиб, неча йил умр кўриши хотинига боғлиқ;
— Энг катта хатоси, хотини борлигидадир;
— Эркаклар асосан 4 турга бўлинади: семиз, ориқ, узун ва калта.
— Улар соатига 20-25 км тезликда ҳаракатланадилар. Ичиб олганда эса, соатига 50 см тезлик билан юрадилар;
— 20 ёшгача бўрига, 35 ёшгача йўлбарсга, 40 ёшгача шерга, 50 ёшгача айиққа, ундан кейин эса, мусичага ўхшаб қолишади...
Энг асосийси: Табиатда унинг ягона кушандаси - хотинидир. Хотинини кўрганида ташқи кўринишида қизариш, қалтираш, тил айланмай қолиши, нафас сиқиши ва телефонидаги СМСларни ўчиришга уриниш каби салбий ҳолатлар кузатилади.

⭕️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХИТОБ

Шеър муаллифи: Баҳрилло ИХТИЁРОВ,
Ижрочи: Рамзиддин ЭГАМБЕРДИЕВ.

⭕️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
"Муштум" архивидан

БЕМОР: Ёзиб берган дорингиз дорихоналарда йўқ-ку!..
ВРАЧ: Муюлишдаги дорихона мудирига учраб, мени юбордилар денг-да...

⭕️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
​​ҒАЛАТИ СИНОВ

1917 йилда Ироқ ҳудудларидан бирига кирган инглиз генерали Стенли Муд қўй боқувчи чўпон билан кўришиб қолади. У чўпонга итларидан бирортасини сўйса, бир фунт стерлинг бермоқчи эканини таржимон орқали билдиради.

Ит чўпоннинг қўйларини бўрилардан ҳимоя қиладиган, унга қўй боқишда ёрдам берадиган ва хатарни сезиши билан огоҳлантирадиган жуда муҳим ва керакли қўриқчи эди. Лекин генерал берадиган пулга мавжуд қўйларни ярмини сотиб олса бўларди.
Чўпон қўйлардан бирини ушлаб қурбон қилишга қарор қилди ва генералнинг оёғи остида бўғизлади. Генерал бунга кўнмади, итни сўйишни буюрди, чопон итни сўйди.
Генерал чўпонга итнинг терисини шилиш бадалига яна бир фунт ваъда қилди. Чўпон пулни олиб, унинг айтганини қилди.
Генерал Муд чўпон итни бўлаклаб ташласа, яна бир фунт бермоқчи бўлди. Чўпон итни майда-майда бўлакларга бўлди.
Генерал учинчи фунтни бериб, кета бошлади. Чўпон сакраб туриб:                                                      
Яна бир фунт берса, бўлакларни ейишга тайёрлигини айтди.
Генерал Муд:
Мен сизларнинг табиатингизни билмоқчи эдим холос. Билдимки, нафсингизга қул экансиз!
Сен уч фунт стерлингга ўзинг учун энг қадрли бўлган дўстингни бўғизладинг, терисини шилдинг ва бўлакларга бўлдинг. Тўртинчи фунтга уни ейишга ҳам тайёрсан. Мен билишим керак бўлган нарса шу эди. деди.
Ва аскарларига юзланиб:
Модомики, бу ерда бу каби "ақл" эгалари кўплаб учрар экан, ҳеч нарсадан хавотир қилмасангиз ҳам бўлаверади. деди.

Бу ҳолат мол-дунё учун ҳар нарсага тайёр нафси заифларнинг жамиятда мавжудлиги, ҳар қандай душманга ўз жамиятини парчалаб, мустамлакага айлантиришга хизмат қилишини англатади.

Доктор Али Вардийнинг "Ироқ тарихидан ижтимоий лавҳалар" китобидан "Муштум" учун А.СУЛТОНОВ махсус тайёрлади.

⭕️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
ДАВЛАТ РАҲБАРЛАРИНИНГ ҲАЗИЛЛАРИ

II-жаҳон урушидан кейин Сталин, Рузвельт, Черчилль сулҳ столи атрофида йиғилишади. Суҳбат қизиган пайти Рузвельт бир парча қоғозга бир нималарнидир ёзиб, Черчиллга узатади. Черчилль қоғозни ўқиб, дарҳол кулдонда ёқиб юборади ва Рузвельтга бошқа қоғозга жавоб ёзиб, беради.
Рузвельт чекмас эди, шунинг учун қоғоз ёқилмай қолиб кетади. Давлат раҳбарлари столдан туришган заҳоти Сталиннинг тансоқчилари ҳалиги қоғозни очиб ўқиб кўришади, унда: “Қари бургут инидан чиқиб кетмайди!” – деб ёзилган эди.
Тансоқчилар буни Сталинга нисбатан суиқасд ҳозирланмоқда деб ўйлашади. “Қари бургут” – Сталин, “Бургутнинг ини” – Ливадиядаги қаср!
Зудлик билан шошилинч тадбирлар бошланади: тансоқчилар алмаштирилади, ҳарбий шайлик юқори даражага олиб чиқилади. Лекин ҳеч қандай суиқасд содир бўлмайди.
Орадан анча йиллар ўтиб, совет таржимони Черчиллга таржимонлик қилади ва ундан ўша таҳдид қилувчи қоғозда нимани назарда тутганлигини сўрайди.
Черчилль кулиб жавоб беради: “Бу муҳим нарса эмас эди, Рузвельт менга: “Жаноб Черчилль, шимингизнинг олд тугмалари ечилиб қолибди...” деб ёзган эди, мен эса унга: “Хавотирга ўрин йўқ, қари бургут инидан чиқиб кетмайди!” – деб ёзганман, холос.”

😁⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
Бўри итдан сўрабди:
— Одамларнинг болаларини ҳеч тишладингми?
Ит жавоб берибди:
— Йўқ.
— Уларга ҳеч хиёнат қилдингми?
— Йўқ.
— Мен уларга ҳужум қилганимда қўриқлаганинг ростми?
— Рост.
— Эй,  амакиваччам, энди менга айт-чи, улар шижоатли ва ақлли кимсаларни нима деб атайдилар?
— Улар бундай инсонларни мақтаб, "бўри" дейдилар.
— Сендан биз билан бирга бўри бўлиб қолишлигингни сўрамаганмидик! Мен уларнинг болалари ва чорва молларини алдаб, уларга бир неча бор хиёнат қилдим... ва улар ўзларининг қаҳрамонларини бўри деб таърифладилар! Одамлар ўз жаллодларига сиғинишини, ўзларига содиқ бўлганларга эса, паст назар билан қарашларини тушунишинг керак эди!


⭕️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
Ник ВУЙЧИЧ

⭕️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰
Photo
Ибрат

ИШОНЧ, УМИД ВА МУҲАББАТ —
Ник Вуйчичнинг шиори ана шундай


    Ник Вуйчич – бутун дунёдаги миллионлаб инсонлар бахтли бўлишни ўрганадиган, ғоялари инсонларга меҳр-муҳаббат туйғуси билан йўғрилган инсон. Унинг маърифий фикрлари ва бизни бу ҳаётда қуршаб турган барча нарсага маънавий муносабати инсонларга ўз кучларига ишонч ва некбинлик (оптимизм) бағишлайди.
    Ник Вуйчич бир йилда 250 мартагача чиқишлар қилади. Унинг нутқларидан бутун дунёдаги миллионлаб кишилар руҳланадилар. Улар орасида илғор фикрли кишилар, алоҳида эҳтиёжманд инсонлар, болалар ва ҳатто Президентлар ҳам бор. У 13 та давлатнинг раҳбари билан учрашган. Унинг ҳаёти ва ирода кучи ҳеч бир инсонни бефарқ қолдирмайди, фикрлаш доирасининг кенглиги эса инсонларни ўз шахсиятларини ривожлантиришга рағбатлантиради.
    Ник Вуйчич қўл-оёқсиз дунёга келди ва ҳатто унинг энг яқин кишилари ўзларининг энг юксак орзуларида ҳам йиллар ўтиб у тирик афсонага айланишини, унинг тимсоли бутун дунёдаги кишиларни руҳлантиришини тасаввур ҳам қила олмаганлар. Бугунги кунда Ник Вуйчич – энг машҳур мотивацион нотиқ, ногиронларга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган «Қўл-оёқсиз ҳаёт» нотижорат ташкилотининг директори, «Чегарасиз ҳаёт», «Неудержимий», «Кучли бўл!» мега-бестселларининг муаллифи. Никнинг аудиторияси 8 миллиондан ортиқ кишини ташкил этади. Одамлар у билан учрашишни орзу қиладилар ва унинг юзлаб мухлислари ҳар йили унинг чиқишларида иштирок этиш учун бошқа мамлакатларга учиб борадилар. Бу шунчаки оддий мастер-класс бўлмайди, балки минглаб инсонларнинг ҳаётини ўзгартирадиган кун бўлади. Унинг чиқишлари ҳатто чуқур умидсизлик орқасидан ҳам муаммоларнинг ечимини кўриш имконини беради, у эргашиш ва тақлид қилиш учун намуна бўлишга лойиқ. Ахир бу бутун дунё севадиган ноёб одам – ҳеч нарсага қарамай, улкан муваффақиятларга эриша олган инсон!
    Ник Вуйчичнинг шахсий мисолида Сиз:
- «катта» орзулар қилишга ва бу орзуларни амалга оширишга ўрганасиз;
- фикрлашда ички чекланиш ва қўрқувлардан қандай халос бўлишни тушунасиз;
- энг муҳим нарсани орқага сурмайдиган бўласиз ва ўз ҳаётингизни яхши томонга ўзгартира бошлайсиз.
    Ник Вуйчич 36 ёшда. Ҳозир Лос-Анжелесда яшайди. Иккита олий маълумотга эга, компьютерда дақиқасига 43 та сўз тезлигида ёзишни ўрганди, серфинг билан шуғулланади, гольф ўйнайди, балиқ ови билан қизиқади. Сузади ва ҳатто трамплиндан сувга шўнғийди.
    Никнинг миссияси – бошқа инсонларга ёрдам бериш. Ёзувчилик фаолияти ва нотиқликдан ташқари у кўп вақтини Life Without Limbs («Қўл-оёқсиз ҳаёт») жамғармасини ривожлантиришга ажратади. Бу ташкилот худди Ник каби тетраамелия туғма синдроми билан туғилган, шунингдек бахтсиз ҳодиса ёки касаллик сабабли қўли ва оёғини йўқотган инсонларга ёрдам беради.
    Ник Вуйчич ўз рафиқасини севадиган эр ва тўрт фарзанднинг бахтиёр отаси. У нафақат ўзи тўлақонли ҳаёт кечиради, балки бошқа одамларда ҳам ўзига ишонч, умид ва муҳаббат туйғуларини уйғотишга ёрдам беради.
    Ник Вуйчич – австралиялик машҳур мотивацион спикер, ёзувчи, жамоат арбоби. Ҳаётни жуда севувчи, ажойиб нотиқ, гарчи у қўлсиз-оёқсиз туғилган бўлсада, жаҳон ҳамжамиятининг юксак ишончини қозонганлиги билан ноёб инсон ҳисобланади.
    Николас Вуйчич Мельбурнда, Сербиядан келиб қолган эмигрантлар Душка ва Борис Вуйчичлар оиласида туғилган. У дунёга келаётган пайтда отаси туғруқ палатасида эди. Чақалоқнинг қўлсиз елкаларига кўзи тушган ота қўрқувдан ўзини коридорга урди. Туғруқдан сўнг ота шифокордан: “Ўғлимнинг қўллари йўқми!”, - деб сўради. Шифокор катта афсус ила ташҳис қўйди. “Унинг на қўли, на оёғи бор. Бу тетраамелия”.
    Касаллик чақалоқни қўлларидан маҳрум қилди. Баданининг пастки қисмида унча ривожланмаган, панжалари бир-бирига ёпишиб кетган товон мавжуд эди. Шунга қарамай, Ник соғлом дунёга келганди. Туғруқдан сўнг, жарроҳлик амалиёти бажарилиб, товондаги панжалар бир-биридан ажратилди. Шундай қилиб Ник оламни идрок этишда ёрдам берадиган ягона манипуляторга эга бўлди. Бу эса Вуйчич учун ёзишни ўрганишга, ҳатто скейтбордда учишга имкон берди.
Жисмоний камчилик туфайли Ник болалигида кўп таҳқирланган. Ота-онаси уни оддий мактабда ўқишга мажбур қиларди. Бу болага азоб берарди. Бундан ташқари, тенгдошлари ўзларига ўхшамаганлиги учун Никни мазах қилишарди. Бунга жавобан бола ҳеч нарса дея олмасди. 6 ёшлигида акаси саратон касаллигидан вафот этгач, у қаттиқ ларзага тушди. Ҳатто 10 ёшида у ўзини-ўзи ўлдирмоқчи бўлди. Бироқ, ўзини-ўзи ўлдириш ота-онаси, уни севувчи кишиларга катта қайғу келтиришини ўйлаб, бундай қалтис ўйдан воз кечди. Шунда у ўзини христианликда, Яратганга бўлган муҳаббат ила қайтадан кашф этди.
    17 ёшида Вуйчич биринчи бор черковга ибодатга келганлар ҳузурида диний маъруза ўқиди. 19 ёшида эса уни ўзи таҳсил олаётган Гриффит университети талабалари учун маъруза ўқишга таклиф этишди. Маъруза жуда катта муваффақият қозонди ва ёш австралияликлар жонли муносабатига сазовор бўлди.
    Ностандант кўриниш, ғамхўрлик ва ҳаётни севиш ёш маърузачига машҳурлик келтирди. Бу эса унинг 1999 йилда “Қўл-оёқсиз ҳаёт” деб номланувчи диний хайрия ташкилотини тузишга туртки берди. Қисқа вақт ичида Никнинг қитъадаги машҳурлиги шу даражага етдики, у 2005 йили “Young Austalian of the Year” (“Йилнинг ёш австралиячиси”) нишони билан тақдирланди. Шунингдек, Ник “Attitude is Altitude” деб номланувчи мотивацион компания соҳиби ҳамдир.
    Ник Вуйчич саёҳатни севади. Шу аснода ўзининг дунёқарашини кенг тингловчилар оммасига етказиш учун диний мавзуда маърузалар қилади. У 45 та мамлакатда бўлди. Айни пайтда ҳам ўзининг саёҳатлари сонини мунтазам ошириб боришга интилади. 2015 йил март ойида Москва ва Санкт-Петербургда мотивацион маърузалари билан чиқишлар қилди. Ҳиндистонда бир учрашувда у билан учрашиш учун 110 мингдан зиёд одамлар тўпланди.
Ажойиб нотиқнинг Аллоҳ буюрганларини сўзсиз бажариш, қўлсиз-оёқсиз бўлсада, доимо олға интилиш, ўзи каби ҳаётда ўз ўрнини  топиш юзасидан қилган маърузалари одамларни ҳеч қачон бефарқ қолдирмайди.

"МУШТУМ" журнали


⭕️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
"МУШТУМ" архивидан

1958 йил, 15-сон


⭕️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
⚽️ Бугундан бошлаб футбол тамом...)

⭕️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонлик футбол мухлисларининг айни вақтдаги ҳолати 🤭

⭕️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
САҲАРХАНДА

Қари отахон набираси билан овқатланиб ўтирган экан, шунда набираси гапирмоқчи бўлиб, энди оғиз очса, бобоси:⠀
— Овқат пайтида гапириб бўлмайди, - деб танбеҳ берибди.⠀
Овқатланиб бўлгач, "энди гапир" деса, набираси:⠀
Боя овқатингизга пашша тушиб қолганди, шуни айтмоқчи эдим, - дермиш.

* * *
Нодон шогирд бир куни устози пири комилдан сўрабди:
— Устоз, нима учун Ҳиндистонда оила мустаҳкам бўлади?
Устоз жавоб берибди:
Чунки тўй куни, куёвга милтиқ совға қилинади, келиннинг пешонасига эса қизил нуқта чизилади.

⭕️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
Рассом Маҳмуджон ЭШОНҚУЛОВ

⭕️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
АЖОЙИБ ВА ҒАРОЙИБ СУДЬЯ

АҚШнинг Огайо штати, Пейнсвил шаҳрида Майкл Чикконетти деган одам судьялик қилган экан. У: "Жазо, амал (жиноят)нинг жинсидан бўлади" деган қоида асосида ҳукм чиқарган.

Масалан, кўчадаги дарахтларни кесиб, ўтин сифатида сотиб юборганларга; "70 туп дарахт экиш" жазосини тайинлаган.

Кекса одамни урган ўсмирга; "икки ой қариялар уйида хизмат қилиш" жазосини тайинлаган.

Маст ҳолда келиб, мушугини печга ташлаб, қийнаган кимсага; "икки ой ҳайвонот боғида мушукларни овқатлантириш" жазосини тайинлаган.

Видеокассета дўконидан кассета ўғирлаган кимсага; "икки ҳафта дўкон олдида, "ўғрилик иснодга сабаб бўлувчи ишдир..." деган ёзув ёзилган лавҳани кўтариб туриш жазосини тайинлаган.

Полиция маст ҳолда машина ҳайдаш айби билан қўлга олган кимсани; "олти ой қамоқ ёки мактабларда спиртли ичимлик ичишнинг зарари ҳақида лекция ўқиш" жазосидан бирини танлашга ҳукм қилган.

Баланд овоз, шовқин билан қўшниларига озор берган кимсага; "бир кунини ўрмонда жим ўтказиш" жазосини тайинлаган.

Машинасидаги мусиқани баланд қилиб, одамларга азият етказган кимсани; ўрмонда уч соат жим ўтиришга ҳукм қилган.

Тадқиқотчиларнинг айтишича, Чикконеттининг бундай ҳукмлари жиноятнинг олдини олишга сабаб бўлишдан ташқари, жиноятчининг тарбияланишига хизмат қилади ва давлатнинг маҳбусларга сарф этадиган маблағи тежалади.

Шунақа гаплар...

⭕️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бунақаси фақат Ҳиндистон томонларда учраса керага?... Ёки...

⭕️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
"МУШТУМ" архивидан

Пойингга гулчамбар қўйгани келдик...

Рассом Ҳ. СУЛТОНОВ

1990 йил, 7-сон

⭕️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
САҲАРХАНДА

– Доктор, ўзимни яхшилаб врач назоратидан ўтказиб, даволанмасам бўлмайди, – деди хонага кириб келган аёл. – Даволанишни қайси шифокордан бошлаганим маъқул?
– Аввало косметологга учранг. – Кўринишингиздан косметикага кўп пул сарфлайдиганга ўхшайсиз. Кейин диетологга учранг, бироз озмасангиз бўлмайди.
– Кейин-чи?
– Кейин кўз шифокорига.
– Нега энди?
– Кўзингиз соғ бўлганда, эшикдаги “Ветеринар” деган ёзувни кўрган бўлардингиз.

⭕️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
Алихонтўра СОҒУНИЙ

ЎЙҒОН

Борлиғим сақлай десанг, илму ҳунардин қил яроқ!
Йўқ эса олғай борингни қилмайин ҳеч ким сўроқ.

Ер юзи ўзгарди, аммо ўзгаришдин бизда йўқ,
Синди Туркистон элининг бошида юз минг таёқ.

Ҳар ўғул ворис бўлур қолғон отонинг молиға,
Бўлди Туркистон элининг вориси юзсиз қароқ.

Бахтсиз бўлғон кишига ўз уйи ғурбат бўлур,
Мол эгасидур қароқчи бу ажойиб ишга боқ.

Бахт очилмас ул кишиларким эрурлар илмсиз,
Илмсизлар хўр бўлур, хоҳи қародур хоҳи оқ.

Қайси миллат устидин ҳокимлик этса бошқалар,
Бу каби хорлик ҳаётдин ўлганидур яхшироқ.

Илму иймон иккисидин баҳралик бўл, эй ўғил!
Бу икковлон бирла олғайсан қўлингга шамчироқ.

1968 йил, Тошкент.


⭕️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali