ФУТБОЛЧИЛАР ҲАҚИДА ХАНДАЛАР
Футбол жамоаси мураббийси ўз лавозимидан озод этилар экан, ўрнига янги сайланган мураббийнинг қўлига 3 дона рақамланган конвертда хат тутқазибди ва дебди:
— Бу конвертларни ҳозир очмагин! Оғир дамларинг келганда бирин-кетин очаверасан!
Орадан озгина вақт ўтиб, команда яна мағлубиятга учрай бошлабди. Шунда мураббий 1-рақамдаги конвертни очибди. У ерда: "Ҳамма айбни менга ағдаравер!" деб ёзилган экан. Мураббий шундай қилибди.
Орадан яна вақт ўтибди. Мавсум тугаб, кетма-кет мағлубиятлар команда мураббийсини оғир аҳволга солиб қўйибди. 2-рақамли конвертни очганида, у ерда: "Катта ваъдаларни бер!" деган ёзув ўқибди. Яна маълум вақт мураббийни тинч қўйишибди.
Учинчи йил мағлубият! Ҳеч қандай ғалаба йўқ! Муҳлисларнинг норозиликлари! Сўнгги конвертни очган мураббийни кўзи шу ёзувни ўқибди: "Хатларингни ёзавер!"
* * *
1. Тўп эгасини топади.
2. Дарвозабон кўзини сузмаса, ҳужумчи гол урмайди.
3. Ҳакам битта гапиради.
4. Голни гол қиладиган ҳам ҳакам, гоҳида пул қиладиган ҳам ҳакам.
5. Гол урсанг роҳат топасан.
6. Етти ўлчаб тепгунча, тўпни олдириб қўясан.
7. Ҳужумчи ўзар, ҳимоячи тўзар.
8. Ҳужумчини югургани дарвозагача.
9. Ҳужум қилсанг, гол урасан.
10. Ҳужуминг 100 та бўлса ҳам оз, рақиб ҳужуми битта бўлса ҳам кўп.
11. Ҳакамга яқинлашсанг, карточкали бўласан.
12. Мураббий ҳужумчини майдонда синайди.
13. Олдин ўзингга ур, кейин рақибга.
🔹 Facebook
🔹 Twitter
🔹 Instagram
⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

Facebook
Log in or sign up to view
See posts, photos and more on Facebook.
РАССОМ ХАНДАСИ
Ҳусан СОДИҚОВ чизган карикатура
🔹 Facebook
🔹 Twitter
🔹 Instagram
⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
Ҳусан СОДИҚОВ чизган карикатура
⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
ШОҲ ВА ДАРВЕШ
Файласуф Диоген дарвешсифат ҳаёт кечирарди. У катта ёғоч бочка ичида яшарди. Кунлардан бирида уни зиёрат қилгани Искандар Зулқарнайн келди.
– Буюринг, нима хизматингиз бор? – сўради шоҳ файласуфдан.
– Нари тур, қуёшни тўсма! – деди Диоген.
Жаҳонгирга сира иккиланмасдан, қўрқмай шу гапни айтган файласуфга ҳаваси келган шоҳ аъёнлари томон ўгирилиб, шундай деди: – Агар мен Искандар Зулқарнайн бўлмаганимда, Диоген бўлишни истар эдим...
Каналга обуна бўлинг👇👇👇

ХИТОЙ ХАЛҚ МАҚОЛЛАРИ
Замон, маконга қарамай ким ким билан учрашиши тақдир қилинган бўлса, бу тақдир кўринмас қизил ип билан боғланган. Ип чўзилиши мумкин, чувалашиши мумкин, аммо ҳеч қачон узилмайди.
* * *
Агар сен қоқилиб, йиқилсанг, бу хато йўлдан кетаяпсан дегани эмас.
* * *
Камчилигингни юзингга айтганнинг ҳаммаси ҳам душманмас,
Ютуғингни мақтаганнинг ҳаммаси ҳам дўстмас.
* * *
Имиллаб юришдан қўрқма,
Бир жойда туришдан қўрқ.
* * *
Гапирадиган гапингиз яхшиликка йўл очмаса, сукунатни бузманг.
* * *
Илм олиш – оқимга қарши сузишдир. Сузишдан тўхтасанг, ортга қайтиб кетасан.
* * *
Фикрларингга меҳмондек, орзуларингга гўдакдек муносабатда бўл.
* * *
Гуллар доим очилиб турмайди,
Одам ҳамиша бахтли бўлмайди.
* * *
Вақтдан бошқа ҳамма йўқолган нарсани топса бўлади.
* * *
Кечадан узоқ нарса йўқ,
Эртадан яқин нарса йўқ.
* * *
Гулханни ахтарсанг,
Тутуни билан бирга топасан.
Ҳақиқатни ахтарсанг,
Ёлғон ҳам бўй кўрсатади.
Ҳар бир нарсанинг икки юзи бор,
Бир юзини кўрмагунча иккинчи юзини англамайсан.
Носиржон ТОШМАТОВ таржимаси
⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇

Шавкат РАҲМОН
* * *
Муроса, мадора ташвишлари-ла
кўз очиб, юмгунча ўтади фурсат.
Ажабланиб юрманг, башарангизга
эртага биронта бола тупурса.
Чунки сиз ўсишдан тўхтаган одам,
дидига оламни мослаган кимса,
келажак ташвиши бир ёқда қолиб,
ўзининг ташвишин ростлаган кимса.
Биламан, бу ҳилда ҳақоратланмоқ-
барча нохушликдан оғир нохушлик.
Бироқ болаларни тўхтатиб бўлмас,
чунки болаларнинг кўзлари кучлик.
Йиртилур чиройли сўзлар ниқоби,
энди наф бермайди қувлик, овсарлик
болалар ёдида қаерда, қачон
каззоблик қилгансиз, қилгансиз ғарлик.
Болалар ёдида аждодлар ёдин
қаердадир булғаб ташлаганингиз
ё умум бахтидан сафсата сотиб,
чўнтак қаппайтириб яшаганингиз.
Демак, сиз, келажак-болалар учун
кўп қинғир йўлларни тузатмадингиз.
Демак, сиз, келажак чўкётган маҳал
кучли қўлингизни узатмадингиз.
Ажабланиб юрманг, эртага агар,
дидига оламни мослаб олган зот,
биронта ўспирин башарангизга
осиб қўядиган бўлса мукофот.
Шундоқ қилмасалар агарда улар,
билингки, орқалаб ўз юкларини
ё сизга эргашган ва ёки сиздан
қизғанган ҳаттоки тупукларини...
🔹 Facebook
🔹 Twitter
🔹 Instagram
⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
* * *
Муроса, мадора ташвишлари-ла
кўз очиб, юмгунча ўтади фурсат.
Ажабланиб юрманг, башарангизга
эртага биронта бола тупурса.
Чунки сиз ўсишдан тўхтаган одам,
дидига оламни мослаган кимса,
келажак ташвиши бир ёқда қолиб,
ўзининг ташвишин ростлаган кимса.
Биламан, бу ҳилда ҳақоратланмоқ-
барча нохушликдан оғир нохушлик.
Бироқ болаларни тўхтатиб бўлмас,
чунки болаларнинг кўзлари кучлик.
Йиртилур чиройли сўзлар ниқоби,
энди наф бермайди қувлик, овсарлик
болалар ёдида қаерда, қачон
каззоблик қилгансиз, қилгансиз ғарлик.
Болалар ёдида аждодлар ёдин
қаердадир булғаб ташлаганингиз
ё умум бахтидан сафсата сотиб,
чўнтак қаппайтириб яшаганингиз.
Демак, сиз, келажак-болалар учун
кўп қинғир йўлларни тузатмадингиз.
Демак, сиз, келажак чўкётган маҳал
кучли қўлингизни узатмадингиз.
Ажабланиб юрманг, эртага агар,
дидига оламни мослаб олган зот,
биронта ўспирин башарангизга
осиб қўядиган бўлса мукофот.
Шундоқ қилмасалар агарда улар,
билингки, орқалаб ўз юкларини
ё сизга эргашган ва ёки сиздан
қизғанган ҳаттоки тупукларини...
⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
Facebook
Log in or sign up to view
See posts, photos and more on Facebook.
Элдор Шомуродовга рассом ҳазили
Рассом Ойбек НОРҚУЛОВ
🔹 Facebook
🔹 Twitter
🔹 Instagram
⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
Рассом Ойбек НОРҚУЛОВ
⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
ҚАЙРОҚИ ГАП
Сиёсатдаги хатолар сил касаллигига ўхшайди – даволаб бўладиган пайтда улар ҳали сезилмайди, юзага чиқиб сезиладиган бўлганида даволашнинг иложи қолмаган бўлади.
Отто фон БИСМАРК
⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
Сиёсатдаги хатолар сил касаллигига ўхшайди – даволаб бўладиган пайтда улар ҳали сезилмайди, юзага чиқиб сезиладиган бўлганида даволашнинг иложи қолмаган бўлади.
Отто фон БИСМАРК
⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
* * *
Ўттиз-қирқ йил аввал Ўзбекистонда,
Бошқачароқ эди
Фаросат, дидлар.
У пайт хам
меҳр-шафқат
жо эди жонга
аммо ўз жойини биларди итлар...
Усмон АЗИМ
🔹 Facebook
🔹 Twitter
🔹 Instagram
⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
Ўттиз-қирқ йил аввал Ўзбекистонда,
Бошқачароқ эди
Фаросат, дидлар.
У пайт хам
меҳр-шафқат
жо эди жонга
аммо ўз жойини биларди итлар...
Усмон АЗИМ
⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
Рассом Ҳусан СОДИҚОВ
🔹 Facebook
🔹 Twitter
🔹 Instagram
⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
"Амал курсисида ўтирганингда ким энг кўп товонингни яласа, курсидан тушганингда ўша биринчи бўлиб, сендан юз ўгиради, деганлари қанчалик тўғри эканига ўзим ишонч ҳосил қилдим.
Бир қадрдоним бор эди. Кунора қўнғироқ қилиб, ҳафтада бир келиб турар, шифохонага тушиб қолсам, “овора бўлманг”, дейишимга қарамай ҳаммадан аввал етиб борар, таътил пайтида Ўзбекистоннинг қайси бурчагида дам олмай, топиб борар, “бир чўқимгина” ош қилмаса, кўнгли жойига тушмас эди… Буниси ҳам майли, икки гапнинг бирида “мен сизни отам деганман, сиз менинг отамсиз”, деб, Худони ўртага солиб қасам ичарди...
Мансабим жиндай ўзгарган эди, “болам" ни йўқотиб қўйдим. Суриштирсам бошқа ота қидириб юрган экан.
© Ўткир ҲОШИМОВ
"Дафтар ҳошиясидаги битиклар"дан.
🔹 Facebook
🔹 Twitter
🔹 Instagram
⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
Бир қадрдоним бор эди. Кунора қўнғироқ қилиб, ҳафтада бир келиб турар, шифохонага тушиб қолсам, “овора бўлманг”, дейишимга қарамай ҳаммадан аввал етиб борар, таътил пайтида Ўзбекистоннинг қайси бурчагида дам олмай, топиб борар, “бир чўқимгина” ош қилмаса, кўнгли жойига тушмас эди… Буниси ҳам майли, икки гапнинг бирида “мен сизни отам деганман, сиз менинг отамсиз”, деб, Худони ўртага солиб қасам ичарди...
Мансабим жиндай ўзгарган эди, “болам" ни йўқотиб қўйдим. Суриштирсам бошқа ота қидириб юрган экан.
© Ўткир ҲОШИМОВ
"Дафтар ҳошиясидаги битиклар"дан.
⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
Facebook
Log in or sign up to view
See posts, photos and more on Facebook.
Рассом Ойбек НОРҚУЛОВ
🔹 Facebook
🔹 Twitter
🔹 Instagram
⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
БУГУННИНГ МАВЗУСИ
— Алло, ассалому алайкум!
— Ваалайкум ассалом!
— Биз шаҳар "Тез тиббий ёрдам"иданмиз.
— Ҳа... Хўш, хизмат!
— Бемор яхшимилар?
— Қанақа бемор?
— Кеча "Тез ёрдам" чақиргандингларми?
— Ҳа, чақиргандик.
— Беморни аҳволлари яхшими?
— Худога шукур... Анча дуруст!
— Бизнинг "Тез ёрдам"дагиларга шикоятингиз йўқми?
— Йўқ!
— Илтимос сиздан, шикоятингиз бўлмаса, бизга "Опен бюджет"га овоз бера оласизми?
—...
Тошпўлат ҚАЛАНДАР

Муҳаммад ЮСУФ
ТАВАЛЛО
Оқ йўргакка ўрагансан ўзинг бизни,
Ҳам оқ ювиб-тарагансан ўзинг бизни.
Бешигимиз узра бедор она бўлиб,
Кунимизга ярагансан ўзинг бизни.
Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон,
Ҳеч кимга бермаймиз сени, Ўзбекистон!..
Қалқонинг бор, ким қасд қилса гар жонингга,
Алпомишлар руҳи ёр ҳар ўғлонингга.
Асрагаймиз гиёҳинг ҳам гулдай ўпиб,
Ёвлар яқин йўлолмагай қўрғонингга.
Адойинг бўлгаймиз сени, Узбекистон,
Ҳеч кимга бермаймиз сени, Ўзбекистон!..
Тузинг тотиб, унутганлар хор бўлади,
Кўзларига икки дунё тор бўлади.
Шодон даминг кўролмаган юртфурушлар,
Бир кун бир кафт қумлоғингга зор бўлади.
Ёнингда тургаймиз сени, Ўзбекистон,
Ҳеч кимга бермаймиз сени, Ўзбекистон!..
Гул кўринган даштингдаги гиёҳ-хасдир,
Соддадилу улуғворлик сенга хосдир.
Севамизки, чўлларинг ҳам бизга жаннат,
Тупроғинг ҳам Макка мисол муқаддасдир.
Онадек кўргаймиз сени, Ўзбекистон,
Ҳеч кимга бермаймиз сени, Ўзбекистон!

ЎЗБЕКЧА ҚАРСАК
Бир корхона раҳбари хорижга сафарга борибди. Қайтиб келгач, корхонадагиларга сафари тўғрисида гапириб бераётган экан, ишчилардан бири сўрабди:
— У ердагилар ҳам ўзбекча гапирар эканми?
Раҳбар ўйланиб туриб:
— Унисини билмадим-у, лекин ўзбекча қарсак чалар экан, - дермиш.

Бир умидим...
Бу миллат кучлидир!
Аёл уради...
Довюрак, жасурдир ожизаларга.
Истаса кўчада судраб юради,
Тупуриб қўйгандир мўъжизаларга.
Тўйда ҳам уради, уйда, фарқи йўқ,
Мажақлаб ташлайди, қувватни қара.
"Эркакда, аёлин кўзлари кўм-кўк,
Хотинни урмаган эркакмас, жўра!"
Миллатга аёл ким?
Шунчаки буюм,
Биқини коптокдир, тепкилаш керак.
Миллатнинг ичида ғазаб бир уюм,
Қорин бор, бўйин бор,
сиғмаган юрак...
Шифокор аёлдир, ўқитувчи ҳам,
Ўласа калтаклар, баъзан ўлдирар.
Қизчалар зўрланар, бу миллат беғам,
Бугунлар эртани дардга тўлдирар.
Миллатнинг бугуни ўз қўлида хор,
Негадир йиғлолмай додлаб куламан.
Келажак тарафдан бир умидим бор,
Миллатнинг эртасин кўрмай ўламан!
Абдуллоҳ ЮСУФ
⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
Бу миллат кучлидир!
Аёл уради...
Довюрак, жасурдир ожизаларга.
Истаса кўчада судраб юради,
Тупуриб қўйгандир мўъжизаларга.
Тўйда ҳам уради, уйда, фарқи йўқ,
Мажақлаб ташлайди, қувватни қара.
"Эркакда, аёлин кўзлари кўм-кўк,
Хотинни урмаган эркакмас, жўра!"
Миллатга аёл ким?
Шунчаки буюм,
Биқини коптокдир, тепкилаш керак.
Миллатнинг ичида ғазаб бир уюм,
Қорин бор, бўйин бор,
сиғмаган юрак...
Шифокор аёлдир, ўқитувчи ҳам,
Ўласа калтаклар, баъзан ўлдирар.
Қизчалар зўрланар, бу миллат беғам,
Бугунлар эртани дардга тўлдирар.
Миллатнинг бугуни ўз қўлида хор,
Негадир йиғлолмай додлаб куламан.
Келажак тарафдан бир умидим бор,
Миллатнинг эртасин кўрмай ўламан!
Абдуллоҳ ЮСУФ
⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
ШОҲМАҚОЛ
Ҳамма ўзини ўйлайди, ёлғиз Парвардигор ҳаммани ўйлайди.
Латиш халқ мақоли
⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
Ҳамма ўзини ўйлайди, ёлғиз Парвардигор ҳаммани ўйлайди.
Латиш халқ мақоли
⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
Абдулла ОРИПОВ
ИНСОН УЧУН ЖАНГ
Тулпор эдинг, ҳаммадан ўзган,
Таладилар қашқирлар ёмон.
Наҳанг эдинг, уммонда сузган,
Найза санчди ёвлар беомон.
Ботир эдинг, шонларга тўлиқ,
Чоҳ қаздилар оёқ остингда.
Сен донишманд зот эдинг, улуғ,
Нодон юрди мудом қасдингда.
Бўлиб ўтди Инсон учун жанг,
Асоратин билолмассизлар.
Ҳали йиллар ўтади, аттанг,
Ўзингизга келолмассизлар.
2015 йил 16 август, Хьюстон.
🔹 Facebook
🔹 Twitter
🔹 Instagram
⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
ИНСОН УЧУН ЖАНГ
Тулпор эдинг, ҳаммадан ўзган,
Таладилар қашқирлар ёмон.
Наҳанг эдинг, уммонда сузган,
Найза санчди ёвлар беомон.
Ботир эдинг, шонларга тўлиқ,
Чоҳ қаздилар оёқ остингда.
Сен донишманд зот эдинг, улуғ,
Нодон юрди мудом қасдингда.
Бўлиб ўтди Инсон учун жанг,
Асоратин билолмассизлар.
Ҳали йиллар ўтади, аттанг,
Ўзингизга келолмассизлар.
2015 йил 16 август, Хьюстон.
⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
Facebook
Log in or sign up to view
See posts, photos and more on Facebook.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Товуқ хўроз бўлиб қичқирса...
Ёхуд
Хўроз товуқ каби “курк-курк”ласа қандай ёқимсиз-а?..
Санъатда меъёр унутилса, бачканаликка айланади.
Бачканалик эса, кулги уйғотиш ўрнига, ижрочини ўзини кулгига қўяди.
“Соқол-мўйловли аёл”лар, ўзларингни кулгига қўйманглар!
“Муштум” бобо