MUOZ IBN JABAL MASJIDI 🕌 | Rasmiy
504 subscribers
343 photos
169 videos
732 links
📍Xorazm viloyati, Urganch tumani "Muoz ibn Jabal" masjidi 🕌 rasmiy telegram kanali.

✔️Telegram guruhimizga qo'shiling: @muoz_ibn_jabal_masjidi
Download Telegram
Урганч туман "Муоз ибн Жабал" масжиди

НАМОЗ ВАҚТЛАРИ

🗓1-8 Шабон 1443 ҳ.й

04.03.2022 дан. 11.03.2022 гача

🌃 ТОНГ 06:00 🕰

🏙 БОМДОД - 06:50 🕰

🌇 ҚУЁШ - 07:17 🕰

🏞 ПЕШИН - 13:30 🕰

🌇 АСР - 17:15 🕰

🌆 ШОМ - 19:00 🕰

🌃 ХУФТОН - 20:30 🕰

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
💐☘️ЖУМА ОДОБЛАРИ☘️💐

— Жумага тайёрланиш олдиндан, пайшанба кунидан бошланади.

— Жума куни ният билан ғусл қилинади.

— Жумага борувчи ҳар бир киши ғусл қилиб бориши лозим.

— Жума учун умумий шахсий озодалик ишлари ўрнига қўйилади.

— Жумага эртароқ, сокинлик ва виқор билан, тавозе ва хушу билан, Аллоҳ таолонинг амрини адо этиш ниятида, мағфирати ва розилигига эришиш орзусида боради.

— Жума намозига борган шахс масжидга одоб билан киради.
Ўтирган одамларнинг елкасини туртмайди, олдиларидан ўтмайди, қаерда бўш жой топса, ўша ерга жойлашади. Имкони борича марузачига яқинроқ бўлишга ҳаракат қилади.

— Жим ўтириб марузачига қулоқ тутади. Марузани диққат билан эшитиб, ундан ибрат ва фойда олишга ҳаракат қилади. Ҳеч ким билан гаплашмайди.

— Маъруза бўлаётганда қўлларини қимирлатиш, тасбеҳни ўйнаш, жойнамозни тўғрилаш каби ҳаракатларни қилиш мумкин эмас.

— Маъруза бўлаётганда ҳадеб қимирлаш, оёқларни қучоқлаб ўтириш, эснаш каби ҳолатларга йўл қўймаслик керак.

— Жуманинг фарзидан олдин ва кейин тўрт ракъатдан суннат намоз ўқилади.

— Жума куни ният билан каҳф сурасини тиловат қилишга одатланиш керак.

— Жума куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтиш кўпайтирилади .

— Жума куни илм мажлисларида ҳозир бўлиш ҳам жуда фазилатли амалдир.

— Жума куни Аллоҳ таолонинг зикрини қилиш, турли нафл ибодатларни адо этиш ва савобли ишларни қилиш яхшидир.

— Жума куни дуо қабул бўладиган вақт борлигини унутмай, ўша соатда кўпроқ дуода бўлишга ҳаракат қилиш лозим.

— Жума намози ўқиб бўлингунча сафарга чиқиш макруҳдир.

— Жума куни ёлғиз ўша куннинг рўзасини тутиш макруҳдир.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ.
📚“Ижтимоий одоблар” китобидан.

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM

ҚАЛБ ОЧИҚ БЎЛСА, Исломга кириш учун ҲАМДни эшитиш кифоя экан
____
🎙Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Жаҳрий ўқиладиган намозларни ёлғиз одам махфий ўқиса бўладими?

Муҳаммад Aйюб домла ҲОМИДОВ

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
#Таҳорат_китоби
ТАЯММУМ ҲАҚИДА 1

1) Таяммумнинг маъноси нима?
«Таяммум» луғатда қасд қилишдир. Истилоҳда эса тупроқ, қум, тош ва кичик тошчаларга ўхшаган ер жинсидан бўлган пок нарсалар билан икки қўл ва юзга масҳ тортиш таяммумдир. Таяммум таҳоратга ўринбосар бўлгани каби жанобат (катта бетаҳоратлик)дан ғусл қилишга ҳам ўринбосардир. Лекин таҳорат ўрнига қилинган таяммум билан ғусл ўрнига қилинган таяммумнинг орасида фарқ йўқ.

2) Инсон қачон сувга қодир эмас ҳисобланади?
1. Ёнида сув бўлмаганда ёки сув ундан бир мил, яъни 1848 метр узоқда бўлганида.
2. Сув яқин бўлсак, лекин жонига ҳайвон ёки душмандан зарар етиб қолишидан қўрқса.
3. Сувга яқин бўлсаю, лекин ҳибсдалиги ёки идиш йўқлиги сабабли сувга етишга қодир бўлмаса.
4. Ёнида озгина сув бўлсаю, лекин ўзига ёки бошқага ташналик етиб қолишидан қўрқса.
5. Ёнида таҳорати учун кифоя қилмайдиган даражада кам сув бўлса.

3) Инсон қачон сув ишлатишдан ожиз ҳисобланади?
1. Сув ишлатса, бундан зарар бўладиган касалликка чалинган бўлса.
2. Соғ бўлсаю, лекин қаттиқ совуқ сабабли касал бўлиб қолишдан қўрқса ва сувни иситадиган нарса тополмаса.
3. Таҳоратга қодир бўлмайдиган даражада касал бўлса ва таҳорат ёки ғусл учун ҳаракат қилиш унга зарар берса.
4. Вақт озлигидан жаноза ёки ҳайит намозининг вақти ўтиб кетишидан қўрқса. Чунки бу икки намоз қазо қилинмайди.
5. Таҳоратга қодир бўлмайдиган даражада касал бўлса ва таҳорат қилдириб қўядиган киши ҳам топилмаса, таяммум қилиб намоз ўқийверади ва унинг зиммасига намозни қайта ўқиш вожиб бўлмайди.

4) Таяммумнинг рукнлари қайсилар?
1. Юзнинг барча қисмига масҳ тортиш.
2. Икки қўлга тирсаклари билан бирга масҳ тортиш.
5) Таяммум дуруст бўлиши учун нималар шарт?
1. Таяммумни мубоҳ қилувчи (таяммумга рухсат берувчи) узр топилиши.
2. Ният.
3.Таяммумни бетаҳоратликдан покланиш ёки намозни мубоҳ қилиш мақсади билан қилиш. Чунки агар Қуръон қироат қилиш ёки уни ушлаш ёки масжидга кириш нияти билан таяммум қилинса, бу таяммум билан намоз ўқиш дуруст бўлмайди.
4. Таяммум ер жинсидан бўлган пок нарса билан қилиниши.
5. Таяммум кафтнинг ички томони билан икки зарбада бўлиши. Бир зарба юзга ва яна бир зарба икки қўлга масҳ тортиш учун.
6. Масҳни юзга ва қўлларга тўлиқ қилиш. Узук остига масҳ қилиш учун уни ҳаракатлантириб қўйиш вожиб. Уни ечиш афзалдир. Таяммум қилиш учун қўлини ер жинсидан бўлган нарса устига урганда тупроқ ёки чанг қўлига ёпишиши шарт эмас.

6) Намоз ўқувчига намоз вақти ўтиб кетишидан олдин сувга етишиш гумони ғолиб бўлса, унга таяммумни кечиктириши мандубми?
Ҳа, лекин агар касал бўлса ёки сувга етишидан ноумид бўлса, таяммумни кечиктирмайди.

7) Таяммум катта ва кичик бетаҳоратлик (ғусл ва таҳорат)ни биргаликда соқит қиладими?
Ҳа, бу иккисига битта таяммум кифоя қилади.

8) Бир киши таяммум қилиб намоз ўқиса, сўнг сув топса, унга таҳорат ва намозни қайтариш лозим бўладими?
Унга таҳорат ва намозни қайтариш лозим бўлмайди. Гарчи ҳали вақт бемалол бўлса ҳам.

9) Бир таяммум билан нималар қилиш мумкин?
Бир таяммум билан хоҳлаганича фарз ва нафл намозларни ўқиши мумкин. Чунки сув йўқ ҳолатда таяммум покловчидир. Модомики таяммумнинг шарти топилса, у ўз амалида қолаверади.

10) Таяммум қилувчи яқин атрофида сув борлигигa гумoни ғолиб келмаса, унинг сув қидириши вожибми?
Таяммум қилувчи яқин атрофида сув борлигигa гумoни ғолиб келмаса, унинг сув қидириши вожиб бўлмайди. Агар яқин атрофида сув борлигигa гумoни ғолиб келса, уни қидирмасдан таяммум қилиши жоиз бўлмайди. Агар ҳамроҳида сув бўлса, таяммум қилишдан олдин ундан сўрайди. Агар ҳамроҳи сув бермаса, таяммум қилиб намоз ўқийди. Агар ҳамроҳидан сув сўрамасдан таяммум қилса ҳам дуруст бўлаверади.

"Ҳанафий фиқҳидан савол-жавоблар" китобидан.

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
Гўзал ахлоқ дунё ҳавасларидан сени асрайди. Кибр эса сени гуноҳга бошлайди.
Яҳё ибн Муаз.

Бизни кузатиб боринг!

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шаъбон ойининг фазилати

🎙Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
ШАЪБОН ОЙИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ
#фазилатли_вақтлар

152-CАВОЛ:
Шаъбон ойи ҳақида динимизда қандай кўрсатмалар бор, бу ойда қандай нафл ибодатлар қилиш тавсия қилинган?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

Шаъбон ойи – ҳижрий-қамарий тақвимнинг саккизинчи ойи бўлиб, Ражаб ва Рамазон ойлари ўртасида жойлашган. Бу ой тўғрисида келган маълумотларни ўрганиб кўрсак, асосий урғу Рамазон ойига руҳан ва жисмонан тайёргарлик кўришга қаратилганини англаймиз. Бу ойда одатдагидан кўпроқ нафл рўза тутиш, Қуръон тиловат қилиш ва тунги ибодатларга машғул бўлишга тарғиб қилинган. Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

عَنْ أُسَامَة بْنِ زَيْدٍ رضي الله عنه قَالَ: " قُلْتُ يَا رَسُولَ اللَّهِ لَمْ أَرَكَ تَصُومُ شَهْراً مِنَ الشُّهُورِ مَا تَصُومُ مِنْ شَعْبَانَ . قَالَ "ذَلِكَ شَهْرٌ يَغْفُلُ النَّاسُ عَنْهُ بَيْنَ رَجَبٍ وَرَمَضَانَ وَهُوَ شَهْرٌ تُرْفَعُ فِيهِ الأَعْمَالُ إِلَى رَبِّ الْعَالَمِينَ فَأُحِبُّ أَنْ يُرْفَعَ عَمَلِى وَأَنَا صَائِمٌ " (أَخْرَجَهُ النَّسَائِيُّ).

«Эй Аллоҳнинг Расули, ойлардан ҳеч бирида Шаъбон рўзасидек рўза тутганингизни кўрмадим», дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Бу бир ойки, одамлар ундан ғафлатда қоладилар. У Ражаб билан Рамазоннинг орасида. Бу бир ойки, унда амаллар Роббил оламийнга кўтарилур. Мен ҳам амалим кўтарилаётганда рўзадор бўлишни яхши кўраман”, дедилар (Имом Насоий ривояти).

Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

عَنْ عَائِشَةَ رضي الله عنها قَالَتْ: " لَمْ يَكُنْ رَسُولُ اللّهِ صلى الله عليه وسلم فِي الشّهْرِ مِنَ السَّنَةِ أَكْثَرَ صِيَاماً مِنْهُ في شَعْبَانَ " (رَوَاهُ مُسْلِمٌ)

“Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам йилнинг ҳеч бир ойида Шаъбондагидек кўп рўза тутмасдилар” (Имом Муслим ривояти).

Тобеъин, Куфа шаҳрининг фақиҳларидан бири Ҳабиб ибн Абу Собит Шаъбон ойи кирса: “Бу қориларнинг ойидир”, дер эди.
Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом, “Ким Аллоҳ учун бир кун рўза тутса, Аллоҳ таоло унинг юзини дўзахдан етмиш йиллик (масофага) узоқ қилади” деганлар (Имом Бухорий ривояти).

Шаъбон ойининг ўн тўртинчидан ўн бешинчига ўтар кечаси “Бароат” кечаси деб номланади. Ушбу тунда кўплаб осий бандаларнинг тавбалари қабул бўлиб, гуноҳлари кечирилиши, ризқлар тақсимланиши, беморлар шифо топиши ва ундан бошқа фазилатларга эга экани борасида турли ривоятлар бор. Ушбу ривоятлар якка ҳолда заиф ҳадислар ҳисоблансада ҳамма санадларини жамлаб, умумий ҳолда хулоса қилинса, шариатимизга кўра ушбу кеча фазилатли ва баракотли кеча ҳисобланиши маълум бўлади. Шунинг учун ҳам Абул Ало Муҳаммад ибн Абдурроҳман Муборакфурий “Шаъбон ойи 15-тунининг фазилат борасида бир қанча ҳадислар бор бўлиб, уларнинг мажмуаси унинг шариатда ишончли асоси бор эканига далолат қилади”, деган (Туҳфатул аҳвазий. 3-жуз, 365-бет).

Машҳур мужтаҳид олим Имом Шофиий раҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар:

بَلَغَنَا أَنَّهُ كَانَ يُقَالُ: " إِنَّ الدُّعَاءَ يُسْتَجَابُ فِي خَمْسِ لَيَالٍ: فِي لَيْلَةِ الْجُمُعَةِ وَلَيْلَةِ الأَضْحَى وَلَيْلَةِ الفِطْرِ وَأَوَّلِ لَيْلَةٍ مِنْ رَجَبٍ وَلَيْلَةِ النِّصْفِ مِنْ شَعْبَانَ"

яъни: “Бизга етган хабарларда айтилишича беш кечада дуо ижобат бўлади: жума кечаси, қурбон ҳайит кечаси, Рамазон ҳайити кечаси, Ражабнинг биринчи кечаси ва Шаъбон ойининг ярмидаги кечаси” (манба: Ал-Умм. 1-жуз, 264-бет).

Қуйида бу борада келган баъзи ҳадиси шарифларни келтириб ўтамиз:

عن أم المؤمنين عائشة رضي الله عنها قالت: فَقَدْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وآله وسلم ذَاتَ لَيْلَةٍ، فَخَرَجْتُ أَطْلُبُهُ فَإِذَا هُوَ بِالْبَقِيعِ رَافِعٌ رَأْسَهُ إِلَى السَّمَاءِ، فَقَالَ: «يَا عَائِشَةُ، أَكُنْتِ تَخَافِينَ أَنْ يَحِيفَ اللهُ عَلَيْكِ وَرَسُولُهُ!»، فقُلْتُ: وَمَا بِي ذَلِكَ، وَلَكِنِّي ظَنَنْتُ أَنَّكَ أَتَيْتَ بَعْضَ نِسَائِكَ، فَقَالَ: «إِنَّ اللهَ تَعَالَى يَنْزِلُ لَيْلَةَ النِّصْفِ مِنْ شَعْبَانَ إِلَى السَّمَاءِ الدُّنْيَا فَيَغْفِرُ لأَكْثَرَ مِنْ عَدَدِ شَعَرِ غَنَمِ كَلْبٍ -وهو اسم قبيلة-» (رواه الترمذي وابن ماجه وأحمد).
Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни кечалардан бирида йўқотиб қўйдим. Сўнг у кишини излаб чиқдим. Қарасам, У зот Бақийъда осмонга қараб турган эканлар: “Эй, Оиша, Аллоҳ ва Унинг Расули сендан четлашидан қўрқдингми?”, дедилар. “Сиз баъзи аёлларингиз ёнига боргансиз, деб гумон қилувдим”, дедим. “Албатта, Аллоҳ Шаъбоннинг ярмидаги кечада дунё осмонига тушади ва Калб (қабиласи)нинг қўйлари жуни ададидан кўпроқ кишини мағфират қилади”, дедилар (Имом Термизий, Имом Ибн Можа ва Имом Аҳмад ривоят қилган).

عن معاذ بن جبل رضي الله عنه عن النبي صلى الله عليه وسلم قال : " يطلع الله إلى جميع خلقه ليلة النصف من شعبان فيغفر لجميع خلقه إلا لمشرك أو مشاحن "(رواه ابن حبان في صحيحه والطبراني والبيهقي)

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ Шаъбон ярмидаги кечада қараб кўриб жамики махлуқотларини мағфират қилур. Магар мушрик ва хусуматчи бундан мустаснодир”, дедилар (Имом Ибн Ҳиббон “саҳиҳи”да, шунингдек, Имом Табароний ва Имом Байҳақийлар ривоят қилишган).
Шунинг учун фуқаҳоларимиз ҳам бароат кечасини ибодат билан бедор ўтказишни мустаҳаб амаллардан санаганлар. Бу ҳақда ибн Нужайм Мисрий (ваф. 970/1563) раҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар:
“Рамозон ойининг охирги ўн кунлигини, икки ийдни, Зул ҳижжанинг аввалги ўн кунлигини ва Шаъбон ойининг ўн бешинчи кечаларини бедор ўтказиш ҳадисларда ворид бўлганидек мустаҳаб амаллардандир. “Ат-Тарғиб ват тарҳиб”да бу ҳақда батафсил тарзда зикр қилинган. Кечаларни бедор ўтказиш дегандан мурод уни ибодат ила ўтказиш тушунилади” (Манба: “Ал-Баҳрур-роиқ шарҳи канзид-дақоиқ”).

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, баъзилар томонидан бароат кечасида юз ракатли намоз ўқишлиши, унда “Ихлос” сурасини муайян ададда ўқилиши кераклиги ҳақидаги гап-сўзлар асоссиз эканини уламоларимиз таъкидлашган. Жумладан, Мулла Али Қори раҳимаҳуллоҳ бу мавзуга тўхталиб шундай деганлар:

"واعلم إن المذكورة في اللآلىء أن مائة ركعة في نصف شعبان بالاخلاص عشر مرات في كل ركعة مع طول فضله للديلمي وغيره موضوع"

“Билгинки, Шаъбон ойининг ярмида юз ракатли намозни ҳар бир ракатида “Ихлос” сурасини ўн мартадан ўқиб, адо этилиши, унинг фазилати кўп экани борасида Дайламий ва ундан бошқаларнинг ривояти мавзу – тўқима ҳадислар экани “Ал-Лаоли”да айтиб ўтилгандир” (Манба: “Мирқотул мафотиҳ”).

Аллома Абдулҳай Лакнавий раҳматуллоҳи алайҳ Бароат кечаси ва ундаги қилинадиган ибодатлар ҳақида шундай деганлар:

فيعلم بمجموع الأحاديث القولية والفعلية استحباب إكثار العبادة فيها فالرجل مخير بين الصلاة وبين غيرها من العبادات فإن اختار الصلاة فكمية أعداد الركعات وكيفيتها مفوضة إليه ما لم يأت بما منعه الشارع صراحة أو إشارة

“Қовлий, феълий ҳадисларнинг мажмуаси орқали бароат кечасида ибодатни кўпайтириш мустаҳаб эканлиги маълум бўлади. Киши намоз ўқиши ва бошқа ибодатлар қилишда ихтиёрлидир. Намоз ўқишни истаса, шариатда манъ қилган нарсаларни очиқча ҳам, яширин ҳам қилмаслик шарти билан ракатларнинг ададини ва миқдори, кайфиятини намоз ўқувчининг ўзига топширилади”(Манба: “Ал-Аасаарул марфуа фил ахбарил мавзуа”).

Демак, бундан маълум бўладики, Бароат кечаси учун бирор хос ибодат тайин қилинмаган. Кимнинг кучи ва имкони қайси ибодатни адо этишга етса ўшани амалга ошираверади. Айниқса, истиғфор, тасбиҳ, таҳлил айтиб зикр қилиш, дуруду саловотлар айтиш, Қуръон карим тиловати ёки уни эшитиш, ҳадис китоблар мутолаа қилиш мақсадга мувофиқ. Шу билан бир қаторда умумий нафл намозларни ўқиш, Аллоҳ таолога дуолар қилиб, ҳожатларини сўраши улкан ажрларга сазовор қилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
Биласизми?

1. Қуръони каримдаги энг узун сура – Бақара сураси бўлиб, у 2,5 порани ва 286 оятни ташкил этади.

2. Қуръони каримдаги энг қисқа сура – Кавсар сураси бўлиб, у уч оятли ўттизинчи порададир.

3. Қуръони каримдаги энг улуғ оят – «Оятул Курси» ҳисобланиб, у Бақара сурасининг 255 оятидир.

4. Қуръони каримдаги энг узун оят – Бақара сурасининг 282 ояти бўлиб, у бир саҳифани ташкил этади.

5. Қуръони каримдаги энг қисқа оят – Тоҳа сурасининг биринчи оятидир.

6. Қуръони каримда зикр қилинган энг катта сон – 100 минг сони бўлиб, у Соффот сурасининг 147 оятидадир.

7. Қуръони каримда келган энг узун сўз – «Фаасқойнакумуҳу» сўзи бўлиб, у Ҳижр сурасининг 22 оятидадир. Маъноси: «У ила сизларни сероб қилдик».

8. Қуръони каримда энг кўп ишлатилган араб харфларидан бири – Алиф.

9. Қуръони каримда энг афзал кеча, деб Қадр кечаси зикр қилинган. Мазкур кечанинг минг ойдан кўра афзаллиги Қадр сурасининг учинчи оятида зикр этилган.

10. Қуръони каримда зикр этилган энг афзал ой – Рамазон ойи.

11. Қуръони каримдаги энг афзал сура – Фотиҳа сураси.

12. Қуръони каримда энг кўп сураларни ўз ичига олган пора –ўттизинчи пора бўлиб, унда Қуръони каримдаги 114 суранинг 37 таси жам бўлган.

13. Қуръони каримда энг кўп келган Аллоҳнинг гўзал исмларидан бири – Аллоҳ.

14. Қуръони каримда энг кўп номлари зикр қилинган пайғамбар – Мусо (алайҳиссалом).

15. Қуръони каримда энг кам номлари зикр қилинган пайғамбарлар – Зулкифл, Ясаъ, Илёс ва Идрис (алайҳимуссалом).

16. Қуръони каримда энг кўп номи зикр этилган мева – Узум.

17. «Алҳамду лиллаҳи роббил аламийн» ибораси келган сура ва оятлар – Фотиҳа сураси 2 оят, Анъом – 45, Юнус – 10, Зумар – 75, Ғофир – 65.

18. Маълумки, Қуръони каримда барча суралар «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм» калимаси билан бошланади. Бироқ биргина сура мазкур калимасиз бошланган. Бу «Тавба» сурасидир. Баъзи уламоларнинг айтишича, у ўзидан олдинги суранинг давоми бўлганлиги учундир.

19. Қуръони каримнинг Ҳаж сурасида икки маротаба сажда ояти келган. Булар 18– ва 77– оятлар.

20. Қуръони каримда сажда оятлари 15 та бўлиб, улар Аъроф сурасининг 206– ояти, Раъд – 15, Наҳл – 49-50, Исро – 107-109, Марям – 58, Ҳаж 18 ва 77, Фурқон – 60, Намл – 24-26, Сажда – 15, Сод – 24, Фуссилат – 37-38, Иншиқоқ – 21, Нажм – 62, Алақ – 19.

21. Қуръони каримда сакта қилиниши лозим бўлган ўринлар – тўртта бўлиб, улар Каҳф сурасининг биринчи оятида, Ёсин – 52, Қиёмат – 27 ва Мутоффифин – 14.

22. «Ла илаҳа иллаллоҳ» ибораси ишлатилган оят – Соффот сурасининг 35 оятидадир.

23. «Роббана атина фид дуня ҳасанатан ва фил ахироти ҳасанатан ва қина азабан нар» дуоси зикр этилган оят – Бақара сурасининг 201 оятидадир.

24. Қуръони каримда қайси оятлар биринчи нозил бўлган? – Алақ сурасининг 1-5 оятларидир.

25. Қуръони каримда қайси суранинг таркибида умуман «м» ҳарфи ишлатилмаган? – «Кавсар» сурасида..

«Қуръони карим мўъжизалари» китоби асосида тайёрланди.
#Таҳорат_китоби
ТАЯММУМ ҲАҚИДА 2

11) Таяммумни бузувчи нарсалар нималар?
1. Таҳоратни бузадиган ҳар бир нарса таяммумни ҳам бузади.
2. Сув ишлатишга қодир бўлатуриб, сувни кўриб қолиши ҳам таяммумни бузади.

12) Бир киши бир жойда таяммум қилса ва ундан кейин бошқа киши яна ўша жойда таяммум қилса, дуруст бўладими?
Ҳа, дуруст бўлади. Чунки тупроқ истеъмол (таяммум) қилиниши билан таҳорат қилинган сувга ўхшаб мустаъмал (ишлатилган) бўлиб қолмайди.

13) Таяммум пайтида бармоқларни хилол қилиш ва узукни ечиб қўйиш керакми?
Ҳа, хилол қилиш ва узукни ечиб қўйиш лозим.

14) Қўли тирсагидан кесилган одам қандай таяммум қилади?
Кесилган ўрнига масҳ тортади.

15) Таяммум қилган киши таҳоратга кифоя қилмайдиган сув топса, таяммуми синадими?
Модомики сув таҳоратга етмас экан, таяммуми синмайди. Шу каби жунубликдан таяммум қилган кишининг ғусл қилишга кифоя қилмайдиган сувни топиши билан ҳам унинг таяммуми синмайди.

16) Ухлаб ва ихтиёридан ташқари бирор ҳолатда билмасдан сувнинг олдидан ўтиб кетган таяммум қилувчининг таяммуми синадими?
Йўқ, синмайди. Чунки у сувга тўлиғича етгани йўқ.

"Ҳанафий фиқҳидан савол-жавоблар" китобидан.

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
ФОТИҲА СУРАСИНИНГ НОЗИЛ БЎЛИШИ

Бу суранинг нозил бўлиши ҳақида уламолар ихтилоф қилишган. Абу Майсара розияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳуалайҳи ва саллам ташқарига чиқсалар, «Эй Муҳаммад», деган нидони эшитар эдилар. Буни эшитиб, қўрқиб орқага қайтардилар. Шунда Варақа ибн Навфал у зотга: «Агар нидони эшитсанг, жойингда туриб, нима демоқчилигини кут», деди. Кейин у зот яна «Эй Муҳаммад» деган нидони эшитганларида «Лаббайка», дедилар. Нидо қилувчи: «Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадар росулуллоҳ», дегин ва «Алҳамду лиллаҳи роббил ъаламин...», деб айт», деди. Булар Али ибн Абу Толибнинг сўзидир.

Кўпчилик уламоларнинг фикрича, Фотиҳа сураси Маккада нозил бўлган. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккада турганларида «бисмиллаҳ»ни айтиб, Фотиҳа сурасини ўқирдилар. Шунда Қурайш: «Аллоҳ оғзингни юмсин», деди ёки шунга ўхшаш гапни айтишди». Буни Ҳасан ва Қатода ҳам ривоят қилишган.

Мужоҳиднинг фикрича, Фотиҳа сураси Мадинада нозил бўлган. Ҳусайн ибн Фазл айтади: «Ҳар бир олим ҳам янглишади. Бу Мужоҳиднинг хатосидир. Чунки у бу сўзи билан яккаланди. Уламолар эса бунинг аксини айтадилар».

Бунинг маккий сура эканига қатъий далил ушбу оятдир:

«Дарҳақиқат, биз сизга етти такрорланувчини (яъни, «Фотиҳа» сурасини) ва улуғ Қуръонни бердик» (Ҳижр, 87).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳга соллаллоҳу алайҳи ва саллам Убай ибн Каъб Уммул Қуръон (яъни, Фотиха)ни ўқиб бердилар. Шунда у зот: «Нафсим измида бўлган Зотга
қасамки, Аллоҳ на Тавротда, на Инжилда, на Забурда ва на Қуръонда бу кабини нозил қилган. Албатта, у етти такрорланувчи ва менга берилган улуғ Қуръондир», дедилар».


Ҳижр сураси, шубҳасиз, маккийдир. Энди Аллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга Маккада ушбу оятни нозил қилиб, анча вақтдан кейин Мадинада Фотиҳа сурасини тушириши мумкин эмас. Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шунча йил Маккада туриб, Фотиҳа сурасисиз намоз ўқиб юрганлари ақлга сиғмайди.

«Оятларнинг нозил бўлиш сабаблари» китобидан.

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
📌Икки йил олдин яқин дўстим вафот этди. Бугун унинг телефон рақамидан қўнғироқ бўлди. Хеч кутмагандим.

🔹- Лаббай, дедим. Кичик ўғли экан. Ўзига велосипед олиб беришимни сўради.
- Хўп бўлади, бугун албатта олиб бораман, дедим ва ортидан сўрадим: Мени кимлигимни биласанми?
Болакай шундай жавоб берди:
🔸- Йўқ, сизни танимайман. Уйдан дадамнинг расмларини томоша қилиб ўтирган эдим, улар орасидан дадам билан бир кишининг расми чиқиб қолди.
Расм орқасида эса шу рақам ва шундай ёзув бор экан: Болажонларим, агар вақти келиб бирор нарсага эхтиёжларинг бўлсаю мени топа олмасаларинг шу рақамга қӱнғироқ қилиб айтинглар. Бу хам менман, фақат бошқа ерда яшайман.

📿Сизда шундай дўст борми? Сиз шундай дўст бўла оляпсизми?
👇

📥https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.
Ибн Сунний ривояти.

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
Урганч туман "Муоз ибн Жабал" масжиди

НАМОЗ ВАҚТЛАРИ

🗓8-15 Шабон 1443 ҳ.й

11.03.2022 дан. 18.03.2022 гача

🌃 ТОНГ 05:49 🕰

🏙 БОМДОД - 06:35 🕰

🌇 ҚУЁШ - 07:05 🕰

🏞 ПЕШИН - 13:30 🕰

🌇 АСР - 17:20 🕰

🌆 ШОМ - 19:10 🕰

🌃 ХУФТОН - 20:40 🕰

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Қайнонамнинг ноҳақликларига қандай чидайин?

Муҳаммад Aйюб домла ҲОМИДОВ


@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌧 ЁМҒИР ЁҒАЁТГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

🤲 Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...Агар ёмғир ёғса:
اللَّهمَّ صَيِّبًا نافِعًا
«Аллоҳим! Фойдали ва нафли қилгин», дер эдилар».
(Дуонинг ўқилиши: «Аллоҳумма соййибан наафиъан»)
(«Саҳиҳи Бухорий»).

🤲 Ёмғир тингандан сўнг ўқиладиган дуо

«Мутирнаа бифазлил-лааҳи ва роҳматиҳ».

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳнинг фазли ва раҳмати ила ёмғир ёғди» («Саҳиҳи Бухорий» ва «Саҳиҳи Муслим»).


@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy