MUOZ IBN JABAL MASJIDI 🕌 | Rasmiy
505 subscribers
345 photos
169 videos
734 links
📍Xorazm viloyati, Urganch tumani "Muoz ibn Jabal" masjidi 🕌 rasmiy telegram kanali.

✔️Telegram guruhimizga qo'shiling: @muoz_ibn_jabal_masjidi
Download Telegram
• Жаброил алайҳиссалом Қуръонни олиб тушди, фаришталарнинг энг афзалига айланди.

• Қуръони карийм Пайғамбаримизга нозил бўлди, У Зот энг афзал пайғамбарга айландилар.

• Қуръон карийм уммати Муҳаммадга берилди. Умматларнинг энг афзалига айланди.

• Қуръони Карийм Рамазон ойида нозил бўлди, ойларнинг энг афзалига айланди.

• Қуръони Карийм қадр кечасида инди. Қадр кечаси минг ойдан афзал ой бўлди.

• Шундай экан, эй дўст! Агар Қуръонни ёд этсанг, нури қалбингга тушса борми, энг афзал дўстга айланасан.

«Дўстимга насиҳат»..

@MUOZIBNJABAL_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Савол_жавоб

Пешиннинг тўрт ракат суннатини ўқиб турганда фарзга такбир айтилса қандай йўл тутилади?

Ғуломиддин домла ХОЛБОЕВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 fatvo.uz

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
ТЎЙГА ЙИҒИЛАДИГАН СУММАНИ ГЎШТ НАРҲИГА БОҒЛАБ ҚЎЙИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Тўй кассасида йиғиладиган суммани гўштга бичилса рибо бўлиб қолмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жумҳур уламолар қарзларни қиймати нисбатан кам ўзгарадиган (гўшт, нон каби) махсулотларга боғлаб қўйиш жоизмас, дейишган. Замонамизнинг етук олимларидан Муҳаммад Тақий Усмоний ўзларининг "Буҳус фий қазоё фиқҳийя муосира" номли китобларида шуни ихтиёр қилганлар ва бунда рибо борлигини айтганлар. Муҳиддин Али Қорадоғий каби баъзи олимлар бу ишни жоиз дейишган.

Бу каби масалаларда эҳтиёт йўлини тутган афзал. Ҳазрати Умар разияллоҳу анҳу:

فدعوا الرِّبا والرِّيبةَ

яъни: "Рибони ҳам, (риболигида шубҳа бўлганда) шубҳани ҳам тарк қилинглар", - деганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 fatvo.uz

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
ВИТРНИНГ ҚАЗОСИ ЎҚИЛАДИМИ?
#намоз #савол

САВОЛ: Витр намозининг қазоси ўқиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, беш вақт намозни қазоси ўқилганидек, витр намозини ҳам қазоси ўқилади. Бу ҳақда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

إِذَا أَصْبَحَ أَحَدُكُمْ وَلَمْ يُوتِرْ فَلْيُوتِرْ(رَوَاهُ الإمامُ البيهقي والإمامُ الحاكم)

яъни: “Сизлардан бирингиз витр ўқимасдан тонг оттирса, витрни ўқиб олсин!” (Имом Байҳақий ва Имом Ҳоким ривоятлари).

Витр намозининг қазосини ўқиш кераклиги ҳақида “Фатовои ҳиндия” китобида шундай дейилган:

فِي الْفَتَاوَى رَجُلٌ يَقْضِي الْفَوَائِتَ فَإِنَّهُ يَقْضِي الْوِتْرَ

яъни: “Фатво китобларида келишича, қазо намозларини ўқиётган киши витр намозини ҳам қазосини ўқийди”.

“Мавсуатул фиқҳийя” китобида бу ҳақда бундай дейилган:

ذهب الحنفيّة إلى أنّ من طلع عليه الفجر ولم يصلّ الوتر يجب عليه قضاؤه ، سواء أتركه عمداً أم نسياناً وإن طالت المدّة ، ومتى قضاه يقضيه بالقنوت

яъни: “Ҳанафий мазҳаби бўйича, ким витр намозини ўқимасдан тонг оттирса, витрнинг қазосини ўқиб олиши лозим бўлади, хоҳ витрни қасддан ўқимаган бўлсин, хоҳ унутиб ўқимаган бўлсин фарқи йўқ, гарчи узоқ вақт ўтсаҳам. Витр намозининг қазосини ўқиганда қунут дуосини ҳам ўқийди”.

Демак, ўз вақтида ўқилмаган витр намозини қазоси ўқилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 fatvo.uz

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEyar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#савол #folbinlar

ФОЛБИНЛАР ЭРТАГА НИМА БЎЛИШИНИ БИЛАДИМИ?

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 fatvo.uz

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEyar
КЕСТИРИЛГАН ОЁҚНИ НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен рак касаллиги туфайли бир оёғимни кестирдим. Кесилган оёқни нима қилиш кераклиги ҳақида динимизда нима дейилган?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариатимизда одамнинг ўзи тирик бўлиб, бирор сабаб туфайли унинг аъзоларидан бири кесилса ёки узилса, ўша аъзони бирор тоза матога ўраб, кўмилади. Каттароқ аъзо бўлса, қабристонга, тирноқ, соч каби кичикларини ҳовлининг бир четига кўмиш керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 fatvo.uz

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
ЭСЛАТМА❗️

Бугун МУБОРAК кун


Роби-ул аввал ойининг 12-куни душанба. Пайғамбаримиз Муҳаммад Соллоллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган кунлари эканлиги манбааларда келтирилган

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Кўпроқ саловат айтинг!

АЛЛОҲУММА СОЛЛИ, АЪЛАА САЙЙИДИНА, МУҲАММАД

ҒАФЛАТДА ҚОЛМАНГ❗️

@MUOZIBNJABAL_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#МАҚСАД

БИЗНИ ДУНЁДА ЯРАТИЛИШИМИЗДАН МАҚСАД НИМА

БИЗНИ ОЛИЙ МАҚСАДИМИЗ НИМА БЎЛИШИ КЕРАК

ҲАР БИР ИШИМИЗДА АЛЛОҲНИНГ РОЗИЛИГИНИ ТОПИШГА ҲАРАКАТ ҚИЛИШИМИЗ КЕРАК❗️

🎙УСТОЗ ИСҲОҚЖОН ДОМЛА МУҲАММАД



Каналимизга аъзо бўлинг ва
дўстларингизга улашинг

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Савол_жавоб #bomdod #namoz

Имом бомдоднинг фарзини бошлаган пайтда масжидга келган киши бомдоднинг суннатини ўқийдими ёки уни ўқимасдан имомга иқтидо қиладими?

Ғуломиддин домла ХОЛБОЕВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 fatvo.uz

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
СОЧИНИ БЎЯСА ҒУСЛ ҚАБУЛ БЎЛМАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар #sochboyash

CАВОЛ: Аёл киши сочини бўяса ғусл ва тахорати қабул бўлмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу ранг ва бўёққа боғлиқ. Баъзилари сув ўтказмайди. Баъзилари сув ўтказади. Сиз шуни текширинг. Агар сув ўтказмаса таҳорат ва ғусулингиз ҳисобга ўтмайди. Гўё ғусл ва таҳорат қилмагандек бўласиз. Агар буни аниқлаб бўлмаса бундай ишлардан эҳтиёт бўлиш керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 fatvo.uz

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Савол_жавоб #qarz

Қарз олиб бермай юришнинг шаръий масаласи қандай бўлади?

Абдуғаффор домла НИЁЗҚУЛОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 fatvo.uz

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
МУФТИЙ САЙЛАНДИ

2021 йил 19 октябрь
куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди, Тошкент шаҳри бош имом-хатиби сифатида ишлаб келаётган Нуриддин домла Холиқназаров Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимига сайландилар.
Нуриддин домла Холиқназаров 1968 йилда Андижон вилояти Асака шаҳрида туғилганлар. 1992 йилда Бухоро вилоятидаги Мир Араб мадрасаси, 1998 йилда Имом Бухорий номли Тошкент ислом институтини, 2007 йилда эса Фарғона давлат университетини тамомлаганлар.
Иш фаолиятлари давомида Асака шаҳридаги “Аҳмадали Махдум” масжиди имом-хатиби, Тошкент шаҳри “Оқ тепа” жоме масжиди имом-хатиби, пойтахтдаги “Кўкалдош”, Андижон вилоятидаги “Саййид Муҳйиддин махдум” мадрасалари ўқитувчиси, Андижон вилояти бош имом-хатиби ва 2019 йилдан шу кунга қадар Тошкент шаҳар бош имом-хатиби вазифаларида меҳнат қилаётган эдилар.
Аллоҳ таолодан Нуриддин домла Холиқназаровга ушбу шарафли ва масъулиятли вазифада улкан муваффақият тилаймиз
ДАРОМАД СОЛИҒИ ЗАКОТГА ЎТАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Биз давлат корхонасида ишлаймиз. Ойлик маошимиздан 12% даромад солиғи тўлаймиз.1) Шу тўлаган солиғимиз закотга ўтадими. 2) Ойлик маошимдан рўзғордан ортганини йиғиб бораман шу пулни нисобга етганидан закот бераманми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

1. Закот билан солиқ бир-биридан бутунлай фарқ қилади. Шунинг учун солиқлар закотнинг ўрнига ўтмайди. Чунки закот — ибодат. Уни адо қилишда ният шарт бўлади. Закот маълум моллардан ва маълум миқдорга етганда вожиб бўлади. Уни сарфланадиган жойлари шариатда белгилаб қўйилган. Солиқда эса бу шартлар топилмайди.

2. Рўзғордан ортган ва йиғилиб турган маблағ 85 гр тилланинг қийматига етса ва бир йил ўтса, ундан закот берилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 fatvo.uz

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#савол

ЭРКАКЛАРНИНГ СОЧ ОЛДИРИШИ ҲАҚИДА

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 fatvo.uz

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
Урганч туман "Муоз ибн Жабал" масжиди

НАМОЗ ВАҚТЛАРИ


🗓 15 Робиъул аввал 1443 ҳ.й

22.10.2021. дан. 29.10.2021 гача


🌃 ТОНГ 05:56 🕰

🏙 БОМДОД - 06:50 🕰

🌇 ҚУЁШ - 07: 18 🕰

🏞 ПЕШИН - 13:30 🕰

🌇 АСР - 16:30 🕰

🌆 ШОМ - 18:10 🕰

🌃 ХУФТОН - 19:40 🕰

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
УМРАГА ОЛИБ БОРИШ МАҲРГА ЎТАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Уйланишда маҳрга аёлимга умрага олиб бораман десам бўладими? Маҳр ўрнига ўтадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Умра ёки ҳажга олиб бориш ваъдаси маҳр бўлмайди. Уларнинг пулини берса, маҳрга ўтади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 fatvo.uz

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нуриддин домла Холиқназаров муфтий лавозимига сайландилар (ВИДЕО)

2021 йил 19 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши йиғилишида Тошкент шаҳри бош имом-хатиби Нуриддин домла Холиқназаров Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимига сайландилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
УЧ ҚАЛБ БИРЛАШСА, ДУО ИЖОБАТ БЎЛАДИ. У УЧТА ҚАЛБ ҚАЙСИЛАР


@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН


«Эй, иймон келтирганлар! Қачон Жума куни намозга нидо қилинса, Аллоҳнинг зикрига шошилинглар ва савдони тарк этинглар. Агар билсангиз, ана шундоқ қилмоғингиз сиз учун яхшидир», деган. (Жума: 9)

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy