MUOZ IBN JABAL MASJIDI 🕌 | Rasmiy
508 subscribers
344 photos
169 videos
733 links
📍Xorazm viloyati, Urganch tumani "Muoz ibn Jabal" masjidi 🕌 rasmiy telegram kanali.

✔️Telegram guruhimizga qo'shiling: @muoz_ibn_jabal_masjidi
Download Telegram
Ҳалокатга элтувчи етти нарсадан четланинглар:

1. Аллоҳга ширк келтириш, яъни шериги бор дейиш;
2. Сеҳргарлик;
3. Аллоҳ ўлдирилишини ҳаром қилган жонни ўлдириш лекин ҳақ билан
(яъни, ҳад ва қасосларда) ундай эмас;
4. Судхўрлик ортидан кун кўриш;
5. Етимлар молини ейиш;
6. Уруш кунида орқага чекиниш;
7. Иффатли, ҳеч нарсадан хабари йўқ, иймонли аёлларни
(фоҳишаликда) айблаш.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.


@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
Қуръони каримдан сўнг иккинчи бўлиб улуғланган китоб кимники?
Anonymous Quiz
28%
Imom Azam
6%
At-Termiziy
65%
Al-Buxoriy
2%
Endi bilib olaman
ТАҲОРАТИМ БУЗИЛДИМИКИН ДЕБ ИККИЛАНАМАН
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Таҳоратим бор пайти иккиланаман, таҳоратим бузилдимикин деб. Шунда таҳоратимни янгилашим керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шак билан аниқ нарса йўққа чиқмайди.

Таҳорат қилгани ёдида лекин таҳорат синдирганини эслолмаса, у таҳоратли ҳисобланади.

Таҳорат синдиргани ёдида, лекин таҳорат қилгани ёдида бўлмаса, унинг таҳорати йўқ бўлади, қайта таҳорат қилади. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 fatvo.uz

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#савол
“ПИРИМ ҚЎЛЛАСИН” ДЕБ ДУО ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 fatvo.uz

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
Намозда бўлса ҳам ўлдирилиши буюрилган жонзотлар қайси?

«Кифоя» 1-жуз
Anonymous Quiz
21%
чаён ва қутирган ит
68%
заҳарли илон ва чаён
6%
заҳарли илон ва сичқон
5%
Энди билиб оламан
Намоз учун магнит тасмаси орқали азон қўйиш жоизми?

«Кифоя» 1-жуз
Anonymous Quiz
16%
Жоиз
59%
Жоиз эмас
21%
Ихтиёрий
5%
Энди билиб оламан
«Қиём» сўзининг маъноси нима?

«Кифоя» 1-жуз
Anonymous Quiz
75%
тик туриш
17%
ростланиш
6%
ўтириш
2%
Энди билиб оламан
«Қунут» сўзининг маъноси нима?

«Кифоя» 1-жуз
Anonymous Quiz
48%
тавба, кечириш
10%
ўқиш, қироат
37%
дуо, тазарруʼ
6%
Энди билиб оламан
Намозда ташаҳҳуддан кейин салавот айтиш қандай амал?

«Кифоя» 1-жуз
Anonymous Quiz
61%
суннат амал
21%
вожиб амал
12%
фарз амал
6%
Энди билби оламан
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН


«Эй, иймон келтирганлар! Қачон Жума куни намозга нидо қилинса, Аллоҳнинг зикрига шошилинглар ва савдони тарк этинглар. Агар билсангиз, ана шундоқ қилмоғингиз сиз учун яхшидир», деган. (Жума: 9)

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
БАРМОҚЛАРНИ ҚИРСИЛЛАТИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Шариатимизга кўра бармоқларни қирсиллатиш ёмон одатми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намозда бармоқларни қирсиллатиш макруҳ амал. Намоздан ташқарида эса одобсизликдир. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 fatvo.uz

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
Урганч туман "Муоз ибн Жабал" масжиди

НАМОЗ ВАҚТЛАРИ

🗓 08 Робиъул аввал 1443 ҳ.й

15.10.2021. дан. 21.10.2021 гача


🌃 ТОНГ 05:54 🕰

🏙 БОМДОД - 06:40 🕰

🌇 ҚУЁШ - 07: 09 🕰

🏞 ПЕШИН - 13:30 🕰

🌇 АСР - 16:40 🕰

🌆 ШОМ - 18:20 🕰

🌃 ХУФТОН - 19:50 🕰

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
Solihlardan biri dedi:
"𝙅𝙪𝙢𝙖 𝙠𝙪𝙣𝙞 𝙖𝙨𝙧 𝙗𝙞𝙡𝙖𝙣 𝙨𝙝𝙤𝙢 𝙤𝙧𝙖𝙨𝙞𝙙𝙖 𝙙𝙪𝙤 𝙦𝙞𝙡𝙜𝙖𝙣𝙞𝙢𝙙𝙖 𝙍𝙖𝙗𝙗𝙞𝙢 𝙙𝙪𝙤𝙡𝙖𝙧𝙞𝙢𝙣𝙞 𝙞𝙟𝙤𝙗𝙖𝙩 𝙦𝙞𝙡𝙖𝙫𝙚𝙧𝙜𝙖𝙣𝙞𝙙𝙖𝙣, 𝙝𝙖𝙩𝙩𝙤 (𝘙𝘰𝘣𝘣𝘪𝘮𝘥𝘢𝘯 𝘣𝘪𝘳𝘰𝘯 𝘯𝘢𝘳𝘴𝘢 𝘴𝘰ʼ𝘳𝘢𝘴𝘩𝘨𝘢) 𝙪𝙮𝙖𝙡𝙖𝙙𝙞𝙜𝙖𝙣 𝙗𝙤ʼ𝙡𝙞𝙗 𝙦𝙤𝙡𝙙𝙞𝙢".

Yaqinlaringizga ham eslating!
👇👇👇
@MUOZIBNJABAL_UZ
САЙЛОВЛАРДА ИШТИРОК ЭТИШ ЖОИЗМИ?

САВОЛ: Сизлардан битта нарсани сўрамоқчиман. TikTok ижтимоий тармоғида битта видео кўриб қолдим. Унда сайловда қатнашиш овоз беришни куфр амал деган. Шу қанчалик асосли? Шу сайловларда иштирок этишга динимизда қандай қаралади? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сайловда иштирок этиш куфр ёки ширк, деган гаплар мутлақо асоссиз. Бундай гап-сўзларни асосан диний илмлардан узоқ, шаръий ҳукмларга бир томонлама қарайдиган кишилар кўтариб юришади. Аслида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам иккинчи Ақаба байъатида етмиш кишидан иборат ансорлар жамоасига ўз ичларидан гуруҳ раиси тайинлашни буюрганлар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам гуруҳ раисларини ўзлари танламай, буни сайловчиларга қолдирганлар. Бу билан одамлар ўзларининг маълум ишларини амалга ошириш, раҳбариятга етказиш учун масъул шахсларни ўзлари танлашлари кераклигини ўргатганлар. У зот алайҳиссалом бу услубни кейинчалик ҳам қўллаганлар. Бу ҳақда имом Бухорий ўз “Саҳиҳ”ларида алоҳида боб очиб, “Одамларга бошлиқ бўлганлар ҳақида” деб номлайдилар ва унда одамлар маълум ишларда юқори раҳбарга кичик бошлиқлар орқали ўз сўзларини етказишлари тавсиясига доир ҳадисни келтирадилар (“Олтин Силсила”, 8-жуз, 7176-ҳадис).

Шунингдек, тарихда “Хулафойи рошидинлар”нинг тўрттаси ҳам ўзига хос услубда сайланган. Абу Бакр разияллоҳу анҳуни бир гуруҳ мусулмонлар сайлаган, сўнг қолганлари унга байъат қилишган. Умар разияллоҳу анҳуни Ҳазрати Абу Бакр мусулмонларнинг розилиги билан тайинлаган бўлсалар, Усмон разиллоҳу анҳуни Умар разияллоҳу анҳу тайин қилган ўнта саҳоба сайлаган, сўнг мусулмонлар у кишига байъат қилишган. Али разияллоҳу анҳу Мадина аҳлининг талабига кўра халифа бўлганлар. У зот қабул қилдилар ва бошқалар эса у кишига байъат қилишган.

Демак, мусулмон инсон жамият манфаати кўзланган, адолат ва яхшилик йўлида бутун инсоният билан ҳамкорлик қилиши мумкин экан. Бу ҳақда Шайх Юсуф Қарзовий ҳафизаҳуллоҳ ўзларининг “Ал-Ислам вад- демоқратийя” номли мақолаларида шундай дейдилар: “Исломда сайловларга гувоҳлик сифатида қаралади. Яъни, раҳбарликка сайланаётган одамнинг салоҳиятига гувоҳлик беришдир. Салоҳияти йўқ одамга салоҳиятли, деб гувоҳлик берилмайди. Агар салоҳиятли кишига ўз ўрнида гувоҳлик берилмаса, бу гувоҳликни яшириш бўлиб қолади”.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

مَنْ يَشْفَعْ شَفَاعَةً حَسَنَةً يَكُنْ لَهُ نَصِيبٌ مِنْهَا وَمَنْ يَشْفَعْ شَفَاعَةً سَيِّئَةً يَكُنْ لَهُ كِفْلٌ مِنْهَا وَكَانَ اللَّهُ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ مُقِيتًا

яъни: “Ҳақни ҳимоя қилган ўз насибасини олади. Ноҳақликни ҳимоя қилган ҳам ўз улушини олади. Аллоҳ ҳамма ишга баҳо берувчи зотдир” (Нисо сураси, 85-оят).

Демак, номзодлар ичида энг лойиғига, жамиятда адолатни ўрнатадиган кишига овоз берса, албатта бу яхши ишининг ажрини олади. Аксинча бўлса, маломатга қолади.

Бошқача айтганда, агар мусулмон киши ҳар жиҳатдан лойиқ номзодга овоз берса, элу юртни тараққиётига катта ҳисса қўшган бўлади. Энг асосийси охиратда улкан ажрга эга бўлади. Аксинча, эътиборсизлик, лоқайдлик ёки турли қинғир йўллар билан нолойиқ номзодга овоз берса, охиратда бундан масъул бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 fatvo.uz

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
Қуръони каримда нечта сура Маккада нечтаси Мадинада тушган?
Anonymous Quiz
31%
Makka 86 Madina 28
27%
Makka 82 Madina 32
22%
Makka 78 Madina 36
20%
Endi bilib olaman
Ислом динини биринчи қабул қилган аёл ким?
Anonymous Quiz
78%
Hadicha onamiz
18%
Oisha onamiz
1%
Savda onamiz
3%
Endi bilib olaman
Намоз Исломнинг нечанчи рукни ҳисобланади?

"Мўминнинг меърожи"
Anonymous Quiz
35%
Birinchi rukni
47%
Ikkinchi rukni
13%
Uchinchi rukni
4%
Endi bilib olaman
Қайси Пайғамбар Аллоҳ таолодан 50 махал намозни қисқартиришни сўраган?
Anonymous Quiz
16%
Iso alayhissalom
69%
Muso alayhissalom
12%
Nux alayhissalom
3%
Endi bilib olaman
​​Нозик хилқат

- Қачон сен ҳақиқий эркак бўлсанг, шунда аёлинг ҳам чинакам аёл бўлади.

- Қачон сен подшоҳ бўлсанг, шунда аёлинг малика бўлади.

- Қачон сен мадраса бўлсанг, шунда аёлинг иқтидорли ўқувчинг бўлади.

- Қачон сен ҳамиятли, рашкли бўлсанг, шунда аёлинг иффатли ва ҳаёли бўлади.

- Ўзинг ҳеч нарса бўла туриб, аёлингдан ҳамма нарса бўлишини талаб қилма!

- Аёл шундай хилқатки, унга инфоқ қилганингда, танасидаги очлик ҳисси йўқолиб, сени дуо қилади.

- Аёл шундай хилқатки, агар йиғласанг, бошингни кўксига қўйиб, сенга тасалли беради.

- Аёл шундай хилқатки, агар уни севсанг, қалбидан жой оласан.

- Аёл омонат бўлиб, эъзоз ва ҳимоя учун яратилгандир.

- Аёл инсон шахсияти шаклланадиган илк мадрасадир.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

@MUOZIBNJABAL_UZ