MUOZ IBN JABAL MASJIDI 🕌 | Rasmiy
503 subscribers
342 photos
169 videos
731 links
📍Xorazm viloyati, Urganch tumani "Muoz ibn Jabal" masjidi 🕌 rasmiy telegram kanali.

✔️Telegram guruhimizga qo'shiling: @muoz_ibn_jabal_masjidi
Download Telegram
Аллоҳ таоло қайси пайғамбарга тоғларни бўйсундириб қўйган эди?
Anonymous Quiz
6%
Исо алайҳиссалом
32%
Мусо алайҳиссалом
56%
Довуд алайҳиссалом
6%
Энди билиб оламан
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Хурматли каналимиз обуначилари сизларга Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хазратларининг "Мўминнинг нажоти" номли китоби асосида тайёрланган ЗАКОТ ДАРСЛАРИни тақдим қиламиз.

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
#закот_дарслари

ЗАКОТ НИМА?

«Закот» сўзи луғатда «поклик» ва «ўсиш» деган маъноларни англатади. Закот берган кишининг моли покланади. Қачон закотини берса, покланади, бўлмаса йўқ. Закоти берилган молга барака киради, кўпайиб, ўсади.
Шаръий истилоҳда «Закот – махсус молдан махсус жузни махсус шахсга Аллоҳнинг розилиги учун шариатда тайин қилингандек мулк қилиб беришдир».
«Махсус мол» – нисобга етган мол демакдир. «Махсус жуз» – закот берувчининг мулкидан ажратиладиган миқдордир. Мисол учун, бир кишига «Ушбу уйда бир йил ўтириб туришинг сенга закот», деб бўлмайди. «Махсус шахс» деганда закот олишга ҳақли бўлган шахс назарда тутилган. «Аллоҳнинг розилиги учун» жумласи эса закотнинг ибодат нияти билан берилиши кераклигини англатади. «Шариат тайин қилган» деганда закот чиқариш миқдори шариатда кўрсатилган миқдорга тўғри келиши кераклиги назарда тутилади. Озгина садақа бериб, «шу закот» деб бўлмайди. «Мулк қилиб бериш» деган жумладан эса «ўша берилаётган мол уни олувчига мулк бўлмагунича закот бўлмайди» деган маъно англанади.
Закот Исломнинг беш рукнидан бири бўлиб, шариат фарз қилган амалдир.
Закот Исломдаги беш рукннинг учинчисидир. У исломий ибодат бўлиб, ақийданинг ажралмас қисмидир. Ким закотни инкор этса, кофир бўлади, бордию уни адо этмаса, осий бўлади. 
Фиқҳ китобларимизда ибодатлар қисми алоҳида, муомалалар қисми алоҳида баён қилинган бўлиб, закот ибодатлар қисмида келган. Закотда ибодат маъноси бўлиши билан бирга, улуғ инсоний ғоялар, ахлоқий кўринишлар, руҳий қадриятлар ҳам мавжуд. Унда фақат моддий маъно эмас, балки маънавий, руҳий, ахлоқий маънолар ҳам ўз аксини топган. Закотда уни берувчига ҳам, закот олувчига ҳам, улар яшаб турган жамиятга ҳам кўплаб дунёвий ва ухровий фойдалар бор.
Закот ибодати туфайли закот берувчи киши ўзининг ихтиёридаги мол-дунё Аллоҳ томонидан берилган неъмат эканини, бу мол-дунёга вақтинчалик эга бўлиб турганини тушуниб етади. Шунинг учун у қўлидаги мол-дунёни Аллоҳ кўрсатган ҳалол-пок йўлларга сарфлашга интилади. Бу ҳар бир шахс, ҳар бир жамият учун иқтисодий муаммоларни ҳал қилишда жуда муҳим ва зарур омилдир. 
Закот ибодати нафақат закот берувчи ва закот олувчига, балки жамиятга ҳам улкан фойда келтиради. Шунинг учун закот ибодати татбиқ қилинган жамиятларда кўп мушкулот ва муаммолар ўз-ўзидан ҳал бўлади.

islom.uz

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Намоз ичида Қуръонга қараб қироат қилса бўладими?

© Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!☝️

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
Қайси пайғамбар Аллоҳ таоло билан тўғридан тўғри гаплашган?
Anonymous Quiz
17%
Иброҳим алайҳиссалом
68%
Мусо алайҳиссалом
11%
Ийсо алайҳиссалом
5%
Энди билиб оламан
Мусулмонлар хаммом, хожатхона ва шунга ўхшаш жойларга қайси оёғи билан кириб қайси оёғи билан чиқиши керак?
Anonymous Quiz
21%
Ўнг билан кириб чап билан чиқиш
68%
Чап билан кириб ўнг билан чиқиш
9%
Чап билан кириб чап билан чиқиш
2%
Энди билиб оламан
#закот_дарслари

ЗАКОТНИНГ ФИҚҲИЙ ҲУКМЛАРИ

I. Закот берувчида бўлиши лозим шартлар:
1. Мусулмон бўлиш.
2. Балоғатга етган бўлиш.
3. Оқил бўлиш. 
4. Ҳур бўлиш.
II. Закот фарз бўлиши учун молда бўлиши лозим шартлар:
1. Нисобгаетиши.
2. Тўлиқмулк бўлиши.
3. Феъланёки тақдиран ўсувчи мол бўлиши.
4. Ҳожатиаслиядан ортиқча бўлиши.
5. Қарзданхоли бўлиши.
6. Бир йил тўлган бўлиши керак.
III. Закотнинг тўғри бўлиши шартлари:
1. Ният.
2. Ҳақдорга мулк қилиб берилиши.
1. Ният. 
Закотни адо этиш вақтида ёки уни ажратиш вақтида ният қилиш шартдир. Молнинг ҳаммасини садақа қилиб юборса, ният қилиш шарт эмас.
Закотнинг тўғри бўлиб, ўрнига ўтиши учун энг муҳим шарт закот беришни ният қилишдир. Чунки Исломда ҳеч бир ибодат ниятсиз бўлмайди. 
2. Ҳақдорга мулк қилиб берилиши. 
Закот тўғри бўлиши учун ажратилган мол закот берувчи томонидан ҳақдорларга мулк қилиб берилиши керак. Фойдаланиб туришга берилган буюмлар закот бўлмайди, шунингдек, кишиларни таомлантириб, «мана шу менинг закотим» дейиш ҳам жоиз эмас. Лекин таом сотиб олиб, закот деб ният қилиб берса бўлади.
Ҳанафий мазҳаби бўйича, ақли заиф ёки ёш болага закот бериб бўлмайди. 
«Садақа қилинди» дегани «бировга бир нарса мулк қилиб берилди» деганидир. «Фақирларгадир» деганда ҳам араб тили қоидасида уларга мулк қилиб бериш тушунилади.

islom.uz

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📖«Мулк» сурасининг мўъжизаси

🎙Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари


@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
Мусулмон киши яқинларидан хабар олиши нима деб номланади?
Anonymous Quiz
78%
Сийлаи-раҳм
9%
Яхшилик
10%
Таския
2%
Энди билиб оламан
#закот_дарслари

ЧОРВА ҲАЙВОНЛАРИНИНГ ЗАКОТИ

Чорва ҳайвонлари закотининг шартлари:
1. Яйловдаўтлайдиган бўлиши.
2. Ишчи ҳайвонбўлмаслиги.
Яйловда ўтлайдиган бўлиши, яъни йилнингкўп қисмида оммавий яйловда ўтлаб, семириб, болалабюриши. Йилнинг баъзи вақтида қўлдан ем еса ҳам бўлаверади. Йилнинг кўп қисмидақўлда боқилган ҳайвонлардан закот берилмайди. Чунки уларнибоқишга шахсий меҳнат ва сарф-харажат кўп кетганбўлади.
Йилнинг кўп қисмида яйловда боқилган ҳайвонларга эса меҳнат ҳам, сарф-харажатҳам жуда оз кетади. Асосан кўпчиликнинг ҳаққи бўлмиш яйловдан фойдаланилади. Шунинг учун кўпчилик ичидаги камбағал-мискинларга закотбериш керак бўлади.
Ишчи ҳайвон бўлмаслиги. Чорваҳайвонларининг ишчисидан, яъни аравага, омочга қўшиладиган, юк ташишгаишлатиладиган, миниладиган, жувозда, сув чиқаришда ёки шунга ўхшаш ишларда фойдаланиб туриладиганидан закот олинмайди, чунки бундайҳайвонлар ҳожати аслия ва иш воситаси ҳисобланади, ўсувчи мол эмас. Қолаверса, уларни ишга солибтопилган нарсалардан закот чиқарилади. Ана ўша закотйўлида хизмат қилганлари учун ҳам уларнинг ўзларидан закот олинмайди.

Туядан олинадиган закот миқдори

Туянинг нисоби бештадир. Тўртта туяси бор кишига закот фарз бўлмайди. Лекин эгаси ўзи хоҳлаб, берса, ихтиёрига ҳавола. 
Ҳанафий мазҳабида туянинг сони бир юз йигирма битта бўлгандан бошлаб бунинг закотига туяга закот бериш бошланган вақтдаги закот қўшилиб, худди аввалгидек ортиб бораверади. Туялар икки юзга етганда қўшимча қўшиш яна қайтадан бошланади.

Қорамолнинг закоти

Қорамолдан закот бериш тартиби:
Ўттизта қорамолдан бир ёшли эркак ёки урғочи бузоқ; 
Қирқта қорамолдан икки ёшли эркак ёки урғочи бузоқ, 
Қирқтадан ошганда то олтмиштагача икки ёшли эркак ёки урғочи бузоқ ҳамда қирқтадан ошган ҳар бир бош учун ана шундай сифатли бузоқ қийматининг қирқдан бири бериб борилади. 
Олтмиштадан ошганда ҳар ўттизта қорамол учун бир ёшли эркак бузоқ, ҳар қирқта қорамол учун икки ёшли урғочи бузоқ закот қилиб берилади.
Масалан, қорамоллар сони 41 та бўлганда икки ёшли эркак ёки урғочи бузоқ ҳамда шундай бузоқ қийматининг қирқдан бири берилади. 42 та бўлса, икки ёшли эркак ёки урғочи бузоқ ҳамда шундай бузоқ қийматининг қирқдан иккиси берилади ва ҳоказо.

Қўй-эчкиларнинг закоти

40 та қўй ёки эчкидан битта, 121 дан иккита, 201 тадан учта, 400 тадан тўртта, сўнг ҳар юзтадан битта қўй закот берилади.
Қўйларнинг сони қирқтага етганда нисобга етган бўлади ва улардан бир дона қўй закотга чиқарилади. Қўйларнинг умумий сони ўттиз тўққизта бўлса ҳам, закот фарз бўлмайди. Бунда закот бериш-бермасликни эгасининг ўзи билади. Бераман деса, беради, бермаса, гуноҳкор бўлмайди. 
Қирқтадан то бир юз ўн тўққизтагача бўлган қўйлардан бир дона қўй закотга берилади. Бир юз йигирматага етгандан сўнг то икки юзга етгунча иккита қўй берилаверади. Икки юздан ўтганидан кейин эса учта қўй берилади. 
Уч юздан ошгандан кейин эса ҳар юзтасидан битта қўй закотга чиқарилади. Бунда қўй боқишни кўпайтириш мақсадида улар қанча кўп бўлса, шунча оз закот олиш йўлга қўйилган.
Эчки ҳам қўй ҳисобида бўлишини унутмаслик керак.

Отнинг закоти

Қуйидаги отлардан закот олинмайди:
1. Миниладиган, ишлатиладиган ва ҳарбий хизматга тайёрланган отлар.
2. Ем бериб боқиладиган отлар.
Демак, тижорат учун боқиладиган от, хачир ва эшаклардан закот олинади.

islom.uz

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мустаҳаб (истинжо)сиз таҳорат қилиш мумкинми?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!☝️

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
#закот_дарслари

ТИЛЛА ВА КУМУШНИНГ ЗАКОТИ

Тилланинг нисоби йигирма мисқол, кумушники икки юз дирҳам. Ўнта дирҳамнинг вазни етти мисқолдир. Хоҳ ишланган бўлсин, хоҳ ёмби бўлсин, қирқдан бирини бериш фарздир. Нисобга зиёда бўлган ҳар бешдан бирдан ҳисоби ила чиқарилади. (Тилланинг аралашган нарсадан) ғолиблиги эътиборга олинади. Агар аралаштирилган нарса ғолиб бўлса, (тилланинг) қиймати аниқланади (ва закоти чиқарилади).
Айтиб ўтилган нарсалардан бошқада закот фарз бўлмайди. Агар тижорат ниятида бўлса, фарз бўлади. Мерос йўлидан бошқа йўл билан уларга молик бўлган вақтда унинг (тижорат молининг) қиймати икки пул бирлиги(тилла ва кумуш)дан фақирларга манфаатлироқ бўлган нисобга етса, фарз бўлади («Кифоя»дан)
Кумуш танга пулдан фарз бўладиган закот миқдори ўндан бирнинг тўртдан бири, бугунги кун истилоҳи билан айтилганда икки ярим фоизи экан. Жумладаги «қирқдан бири» ибораси матнда «ўндан бирининг тўртдан бири» деб айтилган, чунки араб тилида «қирқдан бир» деган ифода йўқ. Демак, кимнинг кумуш тангалари нисобга етса, икки ярим фоизини закот қилиб чиқариши керак бўлади.
Бир юз тўқсон танга кумуш пулга закот фарз бўлмайди. Аммо эгаси ўз ихтиёри билан закот бермоқчи бўлса, жоиз.
Кумуш танга пулнинг нисоби беш увқия. Бир увқия қирқ дирҳамга тенг. Уни бешга кўпайтирсак, икки юз дирҳам бўлади. Икки юз дирҳам кумуш пул нисобга етган бўлади.
Тилла пулнинг йигирма динордан озида закот фарз бўлмайди, чунки тилла пулнинг нисоби йигирма динордир.
Тилла пул ҳам нисобга етганидан кейин бир йил ўтсагина, закот фарз бўлади. Бир йилдан оз миқдорда нисобдан кам бўлиб қолса, закот фарз бўлмайди.
Йигирма динор тилла пулдан ярим динор закот берилади.
Нисобдан ортиқ пулдан нисбатига қараб икки ярим фоизи закотга чиқарилаверади.


islom.uz

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
#закот_дарслари

НАҚД ПУЛДАН ОЛИНАДИГАН ЗАКОТ
Нақд пулдан қандай қилиб закот чиқарилади? Унинг шартлари қандай?
Нақд пулдан закот чиқариш фарз бўлиши учун унда қуйидаги шартлар мавжуд бўлиши лозим:
1. Пул нисобга етган бўлиши.
2. Бир йил тўлиши.
3. Қарздан холи бўлиши.
4. Ҳожати аслиядан ортиқ бўлиши.

Пул нисобга етган бўлиши. Тилла пул бўлса, йигирма динор, кумуш пул бўлса, икки юз дирҳам нисоб эканини яхши билиб олдик. Аммо ҳозир тилла ҳам, кумуш ҳам пул сифатида ишлатилмайди. Қоғоз пулдан қандай қилиб закот чиқарилади? Унинг нисоби қанча?
Кумуш халқаро миқёсда пул ўрнида умуман қабул қилинмай қўйди. Тилла эса пул ўлчови сифатида дунё бўйича мақбул бўлиб турибди. Шунинг учун уламолар қоғоз пулни тилланинг қиймати билан ўлчаш керак, деган фикрга келганлар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вақтларида йигирма динор пулнинг оғирлиги йигирма мисқол бўларди. Йигирма мисқол эса саксон беш граммга тенг.
Демак, 85 грамм тилланинг баҳоси қоғоз пулнинг нисоби бўлади. Кимда 85 грамм тилланинг қийматига тенг ёки ундан кўп қоғоз пул бўлса, закот бериши фарз бўлади. У одам пулини ҳисоблаб туриб, икки ярим фоизини, яъни қирқдан бир бўлагини закотга бериши керак.
Бир йил тўлиши керак. Нақд пуллардан ёки уларнинг ўрнига ўтадиган нарсалардан закот фарз бўлиши учун лозим бўлган шартлардан бири – ўша пул нисобга етган ҳолида тўлиқ бир йил туриши керак. Ҳанафий мазҳаби бўйича, йилнинг ўртасида пул нисобдан кам бўлса ҳам, йилнинг бошида ва охирида тўлиқ бўлса, закот фарз бўлаверади.
Фойдага келган моллардан: ойлик маош, иш ҳаққи, мукофотлар, ҳунар қилиб топилган пуллар, ижарага қўйилган иморатлар, меҳмонхона, завод ёки фабрика ва машиналардан тушган фойдаларни ҳам асл сармояга қўшиб туриб закот чиқарилади.
Қарздан холи бўлиши керак. Пулдан закот фарз бўлиши учун у қайтариб берилиши зарур бўлган қарз бўлмаслиги керак. Айтайлик, бировнинг қўлида нисобга етган пули бор. Шу билан бирга, қарзи ҳам бор. У аввал қарзини бериши керак. Уни берганидан кейин пули нисобдан кам бўлиб қолса, унга закот фарз бўлмайди.
Ҳожати аслиядан ортиқ бўлиши керак. Дейлик, бир кишининг қўлида нисобга етган пули бор. Аммо у ўзига ва қарамоғидаги кишиларга қишлик ёки ёзлик кийим олиши керак. Ёки бир йиллик озиқ-овқатининг сарф-харажати ҳам бор. Уй сотиб олиши, уйига керакли анжомлар, касб-ҳунари учун асбоблар, мингани, зарурат учун улов ёки ўқигани китоб олиши керак. Ушбу нарсаларни ёки улардан баъзиларини сотиб олганидан кейин пули нисобдан кам бўлиб қолса, унга закот фарз бўлмайди. Сотиб олишидан олдин эса пули нисобга етган бўлса, фарз бўлади. Чунки закот ўзига тўқ, ўз эҳтиёжларидан ортиқча пули бор бой одамларга фарздир.

islom.uz

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ӯлим - инкор қилинмайдиган ҳақиқат

🎤 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли

♻️Бошқаларга ҳам юборинг!
Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади, Ин Ша Аллоҳ!🤲🏻

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
У динда янги пайдо қилинган, аслида шариатда бўлмаган нарсадир.
Anonymous Quiz
7%
Суннат
69%
Бидъат
25%
Нифоқ
0%
Энди билиб оламан
Исломда қон олдириш қандай номланади?
Anonymous Quiz
15%
Луқома
77%
Ҳижома
7%
Аммора
2%
Энди билиб