Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Сиз азизларга Хоразм вилояти, Урганч тумани "Муоз ибн Жабал" масжидининг Телеграм да расмий канали очилганини маълум қиламиз. Ушбу канал орқали сиз азизларга илму маърифат тарқатишни ният қилдик. Аллоҳ бу ожизона тарқатилаётган илмларни барчаларимизга манфаатли қилсин. Ушбу канални барчамиз учун хайрли ва баракотли қилсин! Барчаларимизга ушбу илмларни ўқиб, кўриб, эшитиб ва энг муҳими амал қилиш насиб айласин!
Сизлардан эса ўз яқинларингизга ҳам тавсия қилишингизни сўраймиз.
@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy

MUOZ IBN JABAL MASJIDI 🕌 | Rasmiy pinned «Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Сиз азизларга Хоразм…»
#намозвақтлари
Урганч туман "Муоз ибн Жабал" масжиди 🕌
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
🗓 27 - зулхижжа 1442 ҳ.й
06.08.2021 дан. 13.08.2021 гача
🌃 ТОНГ - 04:27 🕰
🏙 БОМДОД - 05:20 🕰
🌇 ҚУЁШ - 05:57 🕰
🏞 ПЕШИН - 13:30 🕰
🌇 АСР - 18:20 🕰
🌆 ШОМ - 20:15 🕰
🌃 ХУФТОН - 21:50 🕰
@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
Урганч туман "Муоз ибн Жабал" масжиди 🕌
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
🗓 27 - зулхижжа 1442 ҳ.й
06.08.2021 дан. 13.08.2021 гача
🌃 ТОНГ - 04:27 🕰
🏙 БОМДОД - 05:20 🕰
🌇 ҚУЁШ - 05:57 🕰
🏞 ПЕШИН - 13:30 🕰
🌇 АСР - 18:20 🕰
🌆 ШОМ - 20:15 🕰
🌃 ХУФТОН - 21:50 🕰
@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
Бугун 10-август 1443-хижрий Мухаррам ойининг биринчи куни
Хаммангизни хижрий янги йилингиз билан табриклаймиз.
@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
Хаммангизни хижрий янги йилингиз билан табриклаймиз.
@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Хурматли каналимиз обуначилари сизларга Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хазратларининг "Мўминнинг меърожи" номли китоби асосида тайёрланган ИЙМОН ДАРСЛАРИни тақдим қиламиз.
@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
Хурматли каналимиз обуначилари сизларга Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хазратларининг "Мўминнинг меърожи" номли китоби асосида тайёрланган ИЙМОН ДАРСЛАРИни тақдим қиламиз.
@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
#иймон_дарслари
ДИН ВА ШАРИАТ НИМА?
Алҳамдулиллаҳ, барчаларимиз мусулмонлармиз, суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом келтирган Ислом динининг ҳақ эканлигига эътиқод қиламиз, унинг аҳкомларини адо этамиз. Гоҳида шундай савол ҳам туғилиб қолади: «Дин нима ўзи?»
«Дин» сўзи «итоат, парҳез, эътиқод, ҳисоб, ишонч, мукофот, ҳукм, йўл тутиш» деган маъноларни билдиради. Дин илоҳий йўл-йўриқлар, Аллоҳ таоло буюрган ҳукмлар, ибодатлар ва ақидалар мажмуидир. Дин ақлли инсонларни хайрли ва эзгу ишларга етаклайди, фақат яхшиликка бошлайди. Ейиш, ичиш, ухлаш моддий эҳтиёж бўлганидек, дин ҳам маънавий эҳтиёждир.
Барча пайғамбарлар алайҳимуссалом даъват этган динларнинг асоси биттадир: пайғамбарлар инсонларни оламни ягона Аллоҳ таоло яратганига иқрор бўлишга ва фақат Унга ибодат қилишга даъват этишган. Улар етказган ҳукмлардагина фарқ бор, асосий даъватларида эса фарқ йўқ. Дунёда дини, ишончи бўлмаган бирор миллат ёки халқ йўқ. Чунки ҳеч бир миллат, халқ динсиз яшай олмайди. Динсизлик, Аллоҳга, Унинг ваҳийларига, охиратга ишонмаслик (яъни куфр келтириш) инсониятнинг энг катта кулфатидир. «Куфр» сўзи луғатда «инкор этиш», «рад қилиш», «беркитиш» маъноларини билдиради. Шаръий ҳукмларни инкор этувчи одам «кофир», унинг қилмишлари «кофирлик» дейилади. Аллоҳнинг борлигини ва бирлигини, Муҳаммад алайҳиссалом етказган хабарларни инкор, рад этганлар кофир саналади. Яна инсон ўзининг асл табиати тасдиқлайдиган ҳақ йўлни тан олмаса, ички туйғу ҳақиқатини беркитса, ҳақни беркитган бўлади.
«Ислом» – «бўйсуниш, тоат, ихлос, тинчлик, сулҳ» демакдир. Ислом тавҳид (яккахудолик) динидир. Аллоҳ таоло юборган барча пайғамбарлар инсониятни асоси бир динга – Аллоҳ таолонинг борлиги ва бирлигига, Унинг китобларига, фаришталарига, пайғамбарларига ва Қиёмат кунига иймон келтиришга, фақат Унга ибодат қилишга даъват этишган. Ислом динидаги кишилар «мусулмон-муслим» деб аталади. Ҳозир ер юзида салкам бир ярим миллиард нафар мусулмон бор.
Мусулмонлар Ислом шариатига мувофиқ ҳаёт кечирадилар. «Шариат» сўзи луғатда «изҳор қилмоқ, баён этмоқ, йўл» маъносида бўлиб, «тўғри йўл, илоҳий йўл, қонунчилик»ни англатади. Шаръий истилоҳда Ислом динининг ҳукмлар тўплами, Аллоҳ таолонинг амр ва тақиқлари «шариат» дейилади. Пайғамбарлар даъват этган динларнинг асоси бир бўлса-да, улар етказган ҳукмлар, яъни шариатлар турличадир. Шунинг учун кейин келган пайғамбар даврида аввалда ўтган пайғамбар етказган ҳукмлар (шариат) бекор бўлган. Пайғамбаримиз етказган ҳукмлар, яъни Ислом шариати қиёматгача боқийдир. Инсонлар манфаатини таъминлаш ва уни ҳимоя қилиш шариатнинг асосий мақсадидир. Бу ердаги манфаатдан инсон хоҳиш-истагига мос манфаат тушунилмайди, балки инсоннинг шаръий мезондаги ҳақиқий манфаати тушунилади. Кундалик ҳаёт тарзининг Ислом шариатига мувофиқ бўлишини таъминловчи қонунлар ва мезонлар «фиқҳ» дейилади. «Шаръий аҳком» – Аллоҳнинг буюрган, қайтарган ёки ихтиёр этган қатъий кўрсатмаларидир. Аллоҳ таоло Шориъ, яъни шариат асосчисидир.
Мусулмонлик икки буюк ишонч асосига қурилган:
1. Аллоҳдан ўзга ибодат қилишга лойиқ илоҳ йўқлиги («Лаа илааҳа иллаллоҳ»);
2. Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг барча инсонларга юборган элчиси (пайғамбари) эканлари («Муҳаммадур Расулуллоҳ»).
Бу муборак жумлаларни қалбидан тасдиқлаб, иқрор бўлиб, тилида изҳор қилган киши Ислом динида бўлади. Бу ишонч «иймон», иймон келтирган киши эса «мўмин» деб аталади.
Ислом дини қуйидаги беш асос (устун) устига қурилган:
1. Иймон («Лаа илааҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур расулуллоҳ» деб дил билан иқрор бўлиш ва тилда айтиш);
2. Намоз (кунига беш вақт намоз ўқиш);
3. Закот (моли маълум ҳисобга етса, қирқдан бир улушини Аллоҳ таъйин қилган муҳтожларга ажратиш);
4. Рўза (Рамазон ойида бир ой рўза тутиш);
5. Ҳаж (қодир бўлса, умрида бир марта ҳаж қилиш).

islom.uz
@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
#иймон_дарслари
АЛЛОҲ ТАОЛОГА ИЙМОН
Инсон учун энг биринчи вазифа ва бурч Аллоҳ таолога иймон келтиришдир. Аллоҳга иймон келтириш бўлмас экан, иймон келтириш лозим бўлган бошқа нарсаларга ҳам иймон бўлмайди. Киши ҳамма нарсани ёлғиз Аллоҳ таоло яратганини, Ундан ўзгага сиғиниб бўлмаслигини, У комил сифатлар билан сифатланганини, айб-нуқсондан поклигини қалби билан тасдиқлаб, тили билан иқрор бўлсагина Аллоҳ таолога иймон келтирган бўлади.
Аллоҳ таоло зоти ва сифатларида ягонадир, қадимдир (мавжудлигининг аввали йўқ), доимдир (мавжудлигининг ниҳояси йўқ), тирикдир, билувчидир, қодирдир, ихтиёрлидир (истаганини қилади), сўзлагувчидир, эшитувчидир, кўрувчидир. Аллоҳ таоло жисм ҳам, жавҳар (яъни модда) ҳам, араз (ранг, ҳид каби) ҳам эмас. Унинг сурати ва шакли йўқ. Аллоҳ таоло бирор томонда ва маконда эмас. Зеро, У Зот макон ва томонни Ўзи яратган. Аллоҳ таолонинг борлиги замон билан белгиланмайди. Аллоҳ таоло исмлари, зотий ва феълий сифатлари билан ҳамиша бўлган ва бўлади. Аллоҳ таолонинг бирорта исми ва сифати янги пайдо бўлмаган.
Аллоҳ таолонинг зоти ва сифатларида ўхшаши, акси, тенги йўқ. Аллоҳ таоло ҳеч бир нарсага муҳтож эмас. Аллоҳ таоло охиратда мўминларга Ўз зотига муносиб, кайфиятсиз равишда кўринади. Ҳамма нарса Аллоҳ таолонинг хоҳиши, ҳукми ва тақдири билан бўлади. Аллоҳ таоло барча нарсани билади, ҳамма нарсага қодирдир.
Аллоҳ таолонинг сифатлари азалий ва абадийдир.
Аллоҳ таолонинг сифатлари саккизта:
Ҳаёт – тириклик. Аллоҳ таоло тирикдир.
Илм – билиш. Аллоҳ таоло ҳамма нарсани билувчидир.
Қудрат – қодирлик. Аллоҳ таоло ҳамма нарсага қодирдир.
Самъа – эшитиш. Аллоҳ таоло ошкор ва пинҳонни эшитувчидир, ҳеч нарса Унга махфий эмасдир.
Басар – кўриш. Аллоҳ таоло ҳамма нарсани кўради, ҳеч нарса Ундан яширин эмасдир.
Ирода – хоҳиш. Аллоҳ таоло хоҳлаган нарса бўлади, хоҳламаган нарса бўлмайди.
Калом – сўзлаш. Аллоҳ таоло сўзлагувчидир.
Таквин – йўқдан яратиш. Аллоҳ таоло оламни йўқдан яратган, ҳамма нарсанинг яратувчиси Аллоҳ таолодир.
Бу сифатлардан ҳаёт, илм, қудрат, самъа, басар, ирода ва калом сифатлари Аллоҳ таолонинг зотий сифатларидир. Таквин сифати ҳам Аллоҳ таолонинг зотий сифати бўлиб, барча феълий сифатлар Аллоҳ таолонинг «таквин» сифати остига киради. Аллоҳ таолонинг ҳеч бир сифати махлуқларнинг сифатига асло ўхшамайди.

ФАРИШТАЛАРГА ИЙМОН
Фаришталарга иймон келтириш иймон арконларидан биридир. Фаришта араб тилида «малак» дейилади, унинг кўплиги «малоика»дир. Аллоҳ таоло фаришталарни нурдан яратган. Фаришталар борлигига ҳамда Қуръони Карим ва Пайғамбаримизнинг муборак ҳадисларида баён этилган уларнинг сифатлари ва вазифаларига ишониш иймон шартларидан бўлиб, инсон уларга ҳам иймон келтирмагунича мўмин бўла олмайди.
Фаришталар Аллоҳ таолонинг махлуқи, бандасидир. Улар куфр ва гуноҳлардан покдир. Улар ҳар доим Аллоҳ таолога тоат-ибодатда бўлишади. Улар эрлик ва аёллик сифатлари билан сифатланмайди. Фаришталар инсонлар каби еб-ичишмайди, ухлашмайди, уларда шаҳват бўлмайди. Фаришталар Аллоҳ таолонинг изни билан турли шаклларда кўрина олишади. Аллоҳ таоло фаришталарни кўп қанотли қилиб яратган, уларнинг баъзиларида иккитадан, айримларида учтадан, баъзиларида тўрттадан, айримларида эса бундан ҳам кўп қанот бор.
Фаришталар Аллоҳ таолонинг ҳукмини бандаларга етказиш, Аршни кўтариб туриш, жаннат ва дўзах ишларини бажариш, одамларнинг ишларини кузатиб, амалларини ёзиб юриш, инсонни доимий муҳофаза қилиш, руҳларни қабз қилиш ва бошқа вазифаларга бириктирилган. Жаброил, Микоил, Исрофил, Малакул мавт (Азроил) алайҳимуссаломлар фаришталарнинг улуғларидир. Жаброил алайҳиссалом ваҳий етказишга, Микоил алайҳиссалом Аллоҳ берган ризқларни тасарруф қилишга, Исрофил алайҳиссалом қиёматдан огоҳ этувчи сурни чалишга, Азроил алайҳиссалом жонларни қабз қилиш вазифасидадирлар.

ИЛОҲИЙ КИТОБЛАРГА ИЙМОН
Иймоннинг яна бир шарти Аллоҳ таолонинг Ўз пайғамбарларига (расуллари ва набийларига) нозил қилган китобларига ишонишдир. Аллоҳ таолонинг ҳамма китоблари Унинг каломи (сўзи) ва ваҳийсидир. Аллоҳ таоло ушбу каломни яратган эмасдир, балки бу Аллоҳнинг азалий сифатларидандир. Уларнинг ҳаммаси бир каломдир, иброн, араб ва бошқа тилларда нозил қилинганлиги, жумлаларининг тузилиши жиҳатидан, ўқиш ва эшитиш жиҳатидан бир нечтадир. Шунга кўра нозил бўлган китобларнинг энг афзали Таврот, Инжил, Забур ва Қуръони Каримдир. Бу тўрт китобнинг энг афзали Қуръони Каримдир. Қуръони Карим нозил бўлгач қолган барча китобларни ўқиш ва ёзиш бекор бўлган. Чунки улардаги ҳукмлар муайян халққа йўлланган эди. Қуръони Карим ҳукмлари эса бутун инсониятга қаратилган. Таврот Мусо алайҳиссаломга, Забур Довуд алайҳиссаломга, Инжил Исо алайҳиссаломга, Қуръони Карим эса Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга юборилган. Қуръони Карим ҳукмлари қиёматгача ўзгармайди, бирор ҳарфи зиёда ёки кам бўлмайди, тилларда ва дилларда сақланиб боради. Қуръони Каримни ўқиш ибодат ҳисобланади.

Бақара сўзининг луғавий маъноси нима?
Anonymous Quiz
20%
От
12%
Асалари
58%
Сигир
10%
Энди билиб оламан
#иймон_дарслари
ПАЙҒАМБАРЛАРГА ИЙМОН
«Пайғамбар» форсча сўз бўлиб, «хабар етказувчи» деган маънодадир. Арабчада «расул, набий» деб аталади. Иймоннинг шартларидан яна бири Аллоҳ таолонинг барча пайғамбарларига истисносиз ишонишдир. Пайғамбарларнинг вазифаси иймон келтириб, тоат-ибодат қилган инсонларга жаннат башоратини қилиш, куфр ва исёнда бўлган инсонларни дўзах азобидан огоҳ этиш, инсонларга дунё ва дин ишларида улар муҳтож бўлган нарсаларни баён этишдир. Пайғамбарларнинг барчаси Одам наслидан, гуноҳ, куфр, туғёндан сақланган, пок, ақл ва ибодатда комилдирлар. Уларнинг барчаси бир динда – Ислом динидадир. Зеро, улар ўз қавмларини фақат Аллоҳ таолога ибодат қилишга, Унинг улуҳиятига, рубубиятига, исм ва сифатларига ширк келтирмасликка чақирганлар. Пайғамбарлар расул ва набийга ажралади. Улар олиб келган йўлнинг асоси бир бўлса-да, расуллар набийлардан юқори даражада турадилар. Расулларнинг баъзилари ҳам баъзиларидан фазл жиҳатидан устун бўлади. Улар зиммаларига юкланган вазифаларни тўла адо этишган. Пайғамбарларнинг аввали Одам алайҳиссалом, охирлари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдирлар. Одам ва Муҳаммад алайҳимуссаломлар ораларидаги даврда ўтган пайғамбарларнинг адади ҳақида қатъий далил бўлмаганидан уларнинг умумий саноғи аниқ эмас. Шунинг учун улар ададини маълум бир сон билан чегаралаш жоиз бўлмайди. Қуръони Каримда йигирма беш пайғамбарнинг номи зикр этилган: булар Одам, Идрис, Нуҳ, Ҳуд, Солиҳ, Иброҳим, Лут, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб, Юсуф, Айюб, Зулкифл, Шуайб, Мусо, Хорун, Довуд, Сулаймон, Илёс, Алясаъ, Юнус, Закариё, Яҳё, Исо ва охирги пайғамбар Муҳаммад алайҳимуссаломлардир. Қуръонда Узайр, Луқмон, Зулқарнайн деган исмлар ҳам келган, улардан баъзилари набий, баъзилари валийдир. Одам, Нуҳ, Иброҳим, Мусо, Исо, Муҳаммад алайҳимуссалом шариат соҳиблари бўлишгани учун «улул-азм» пайғамбарлар дейилади. Китоб ва шариат берилган пайғамбарлар «расул», ўзидан олдинги пайғамбарнинг шариатини давом эттирувчи бўлиб келган пайғамбарлар «набий» дейилади. Машҳур қавлга биноан, Пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Абдулмутталиб ибн Ҳошим ибн Абдуманоф соллаллоҳу алайҳи васаллам фил йилида, рабиъул-аввал ойининг 12-кечасида Маккада туғилдилар. Оталарининг исми Абдуллоҳ, оналарининг исми Оминадир. Қурайш қабиласиданлар. Оталари Абдуллоҳ тижорат учун Шомга боради ва қайтишда Мадинада вафот этади. Муҳаммад алайҳиссалом олти ёшга кирганларида оналари ҳам вафот этади ва боболари Абдулмуттолиб тарбиясида қоладилар. Уч йилдан сўнг боболари ҳам вафот этади ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам милодий 579-595 йиллари амакилари Абу Толиб тарбиясида бўладилар. Амакиларининг қўй-эчкиларини боқадилар, тижорат сафарларига ҳам бориб турадилар. Хадича исмли Макканинг бой ва баобрў аёлига тегишли тижорат молларини Шомга олиб борадилар. У киши ишончли, яхши хулқли бўлганлари учун Хадича онамиз ўзлари совчи қўйиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан турмуш қуришади. Бу пайтда жаноб Пайғамбаримиз йигирма беш ёшда, Хадича онамиз эса қирқ ёшда эдилар. 610 йили рамазон ойининг қадр кечасида жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Макка яқинидаги Ҳиро ғорида ибодат қилаётганларида Аллоҳ таоло Жаброил алайҳиссалом орқали илк ваҳий – Қуръони Каримнинг Алақ сурасидаги аввалги беш оятни нозил этади ва шу тариқа бу зотнинг пайғамбарлик рисолатлари бошланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олтмиш уч йил умр кўриб, ҳижратнинг ўн биринчи йили робиъул аввал ойининг ўн иккинчи, душанба куни (милодий 632 йил) вафот этдилар. Ҳужраи саодатга, яъни Оиша онамизнинг ҳужраларига дафн этилганлар. Ҳозир мақбаралари Мадинадаги Масжидун набавий ичидадир. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шариатлари қиёматгача давом этади. У зотдан сўнг ҳеч бир пайғамбар бўлмайди. Бу зот бутун инсониятга ва жинларга расул этиб юборилганлар.

📌 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.
Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
📌 “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.
✅Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!
✅ Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.
👉Эслатиш мўъминларга манфаат берур.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:
✔ Жума учун ғусл қилиш.
✔ Хушбўй нарсалар суртиш.
✔ Чиройли кийимлар кийиш.
✔ Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
✔ Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
✔ Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
✔ Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
✔ Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
✔ Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
✔ Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
✔ Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
✔ Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.