MUOZ IBN JABAL MASJIDI 🕌 | Rasmiy
504 subscribers
343 photos
169 videos
732 links
📍Xorazm viloyati, Urganch tumani "Muoz ibn Jabal" masjidi 🕌 rasmiy telegram kanali.

✔️Telegram guruhimizga qo'shiling: @muoz_ibn_jabal_masjidi
Download Telegram
НОПОК КИШИГА ФАҚАТ НОПОК АЁЛ ДУЧ КЕЛАДИМИ?
#Қуръон #никоҳ

САВОЛ: Нур сураси 26-ояти маъноси "эр нопок бўлса, хотин нопок бўлади...". Қуръонга юзлансак, нопок Фиръавннинг хотини нопок бўлмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, бу ояти каримадан Фиръавннинг хотини нопок, деган хулоса чиқмайди. Оятнинг тўлиқ кўриниши:

الْخَبِيثَاتُ لِلْخَبِيثِينَ وَالْخَبِيثُونَ لِلْخَبِيثَاتِ وَالطَّيِّبَاتُ لِلطَّيِّبِينَ وَالطَّيِّبُونَ لِلطَّيِّبَاتِ أُولَئِكَ مُبَرَّءُونَ مِمَّا يَقُولُونَ لَهُمْ مَغْفِرَةٌ وَرِزْقٌ كَرِيمٌ

"Нопок аёллар нопок эркаклар учун (лойиқ)дир, нопок эркаклар нопок аёллар учун (лойиқ)дир. Покиза аёллар покиза эркаклар учун, покиза эрлар покиза аёллар учундир. Айнан ўшалар (покиза эрлар ва покиза аёллар) уларнинг айтаётган бўҳтонларидан покдирлар. Улар учун мағфират ва фаровон ризқ (жаннат неъматлари) бордир" (Нур сураси 26-оят).

Аллоҳ таоло Фиръавннинг хотинини бошқа оятда мақтаган: “Аллоҳ имон келтирган зотлар ҳақида Фиръавннинг хотинини мисол келтирди. Ўшанда у: «Эй, Раббим! Ўзинг мен учун ҳузурингда (жаннатда) бир уй бино қилгин, менга Фиръавн ва унинг қилмишидан нажот бергин. Мени золимлар қавмидан халос этгин!» – деди” (Таҳрим сураси, 11-оят).

Эр-хотиннинг гоҳида ҳар хил бўлишига Пайғамбарларда ҳам мисоллар бор: “Аллоҳ кофир бўлган кимсалар ҳақида Нуҳнинг хотини ва Лутнинг хотинини мисол келтирди. У иккиси Бизнинг бандаларимиздан икки солиҳ банданинг (қўл) остида эдилар. Бас, у (аёл)лар уларга хиёнат қилдилар. (Нуҳ ва Лут) Аллоҳ(нинг азоби)дан бирор нарсани у иккисидан даф қила олмадилар. (Уларга): «Кирувчилар билан бирга дўзахга кирингиз!» – дейилди” (Таҳрим сураси, 10-оят).

Аслида, Аллоҳ таолонинг оятларида қарма-қаршилик бўлмайди. Лекин оятларни нотўғри тушуниш сабаб маънолари зид кўриниши мумкин. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди:
"Қуръон (оятларининг маънолари) ҳақида (чуқурроқ) фикр юритмайдиларми?! Агар (у) Аллоҳдан ўзганинг ҳузуридан (келган) бўлса эди, унда кўпгина қарама-қарши гапларни топган бўлур эдилар" (Нисо сураси 82-оят).

Мана, ўн тўрт аср ўтаётган бўлсада, илоҳий мўъжиза – Қуръони карим оятларида келтирилган маълумотларда бирорта хато жумла топилгани йўқ, топилмайди ҳам. (Шайх Абдулазиз Мансур).

Энди Нур сураси 26-оятининг тафсирига келсак, бу оят мунофиқлар Оиша онамизни зинода айблаганда, поклаш-оқлаш бўлиб келган. Шунинг учун аксар муфассирлар оятдаги “Ал-хобисат” сўзини “нопок сўзлар”, деб тафсир қилишган. Бу тафсирга кўра оятнинг маъноси, мунофиқлар айтаётган нопок сўзлар нопок одамларга мос келади, яхши сўзлар эса яхши одамларга мосдир. Оиша онамиз ва бошқа пок кишилар мунофиқлар айтаётган гаплардан узоқдир.
“Ал-хобисат” сўзи “нопок аёл” маъносини ҳам эҳтимол қилгани учун баъзи муфассирлар ояти каримани, аслида, покка пок, нопокка нопок лойиқ ва мос келади, деб тафсир қилганлар. Бу эса гоҳида покка нопок тўғри келиб қолиши мумкинлигини йўққа чиқармайди.

Бу оят “Тафсири Жалолайн” китобида шундай келтирилган:

"الخبيثات" من النساء ومن الكلمات «للخبيثين» من الناس «والخبيثون» من الناس «للخبيثات» مما ذكر «والطيبات» مما ذكر «للطيبين» من الناس «والطيبون» منهم «للطيبات» مما ذكر أي اللائق بالخبيث مثله وبالطيب مثله

“Нопок аёллар ва ёмон сўзлар ёмон кишиларга, ёмон кишилар нопок аёллар ва ёмон сўзга хос (мос)дир. Покиза аёллар ва яхши сўзлар яхши кишиларга, яхши кишилар покиза аёллар ва яхши сўзларга хос (мос)дир. Яъни, нопокка лойиқ бўлгани нопокдир. Пок кишига лойиғи покдир...” Иқтибос тугади.

"Тафсири муяссар" китобида шундай дейилади:

كل خبيث من الرجال والنساء والأقوال والأفعال مناسب للخبيث وموافق له، وكل طيِّب من الرجال والنساء والأقوال والأفعال مناسب للطيب وموافق له،

"Нопок эркак ва аёллар, нопок сўз ва ишлар нопок кишиларга муносиб ва мувофиқдир. Пок эркак ва аёллар, пок сўз ва ишлар эса пок кишига муносиб ва мувофиқдир..." Иқтибос тугади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 fatvo.uz

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
​​Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қиёмат куни банданинг энг аввал ҳисоб қилинадиган нарсаси намоздир. Агар намози яроқли бўлса, бошқа амали ҳам яроқли бўлади. Агар намози яроқсиз бўлса, бошқа амали ҳам яроқсиз бўлади», дедилар.
Табароний ва Ҳоким ривоят қилишган.

@MUOZIBNJABAL_UZ
Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ шундай деган эканлар: «Сени тоат ибодатга чорлайдиган дўстинг бўлса, унинг қўлидан маҳкам тут, чунки ҳақиқий дўст танлаш қийин, йўқотиш эса осондир».

@MUOZIBNJABAL_UZ
АЁЛ КИШИ ЎЛИКЛАРГА КИЙИМСИЗ КЎРИНАДИМИ?
#намоз

САВОЛ: Қабристонга аёл кишининг бориши мумкинми? Баъзилар “аёл киши ўликларга кийимсиз кўринади” деб ҳам айтишади. Бу гапларда қанчалик жон бор?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёллар вафот этганларга кийимсиз кўринади, деган гап йўқ. Кўпчилик уламоларимиз зиёрат қилиш одобларини бузмаслик шарти билан аёллар қабрларни зиёрат қилиши жоиз дейишган. Уларнинг далили қуйидагича: Ҳазрат Ойша розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўради: “Қабрларни зиёрат қилишда нима дейин, ё Расулуллоҳ?” У Зот: “Бундай дегин: “Бу ерда қўним топган мўминларга салом бўлсин! Биз ҳам, иншааллоҳ, сизларга етишамиз. Сизларга ҳам, бизларга ҳам Аллоҳ таолодан афву мағфират тилайман!”, дедилар (Имом Бухорий ривоятлари).

Ушбу ҳадис аёллар қабристон зиёратига боришлари жоизлигига далолат қилади.

Шунингдек, Ҳазрати Фотима розияллоҳу анҳо ҳар жума куни амакиси ҳазрат Ҳамза розияллоҳу анҳунинг қабри зиёратига борар, у ерда амакиси учун дуолар қилардилар (Имом Ҳоким ривояти).

Аёллар ҳам эркаклар каби ўгит ва ибрат олишга муҳтождир. Шунинг учун динимизнинг қабрларни зиёрат қилишга берган рухсати аёлларга ҳам тегишли. Албатта, аёл киши қабристонга борганида зиёрат қилиш одобларига амал қилиши, шунингдек, йиғлаб, бақир-чақир қилиш, қабрлар атрофини тавоф қилиш, уларга сажда қилиш каби шариатимиз ман қилган ва Ислом ахлоқига терс ишлардан сақланиши керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 fatvo.uz

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#савол

ШАРИАТ ХИТОБЛАРИДА АЁЛЛАРНИНГ ЎРНИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 fatvo.uz

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
ЧЎЧҚА ГЎШТИНИ ТОВУҚҚА БЕРСАМ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Чўчқа гўштини майдалаб товуққа берсам бўладими? Кейин ўша товуқни Бисмиллаҳ деб сўйсам гўштини еса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Товуқни нажосат билан, жумладан тўнғиз гўшти билан боқиш жоиз эмас. Чунки тўнғиз гўштини нафақат истеъмол қилиш, балки ундан фойдаланишнинг ҳар қандай тури ҳаром саналади.
Озуқасининг кўп қисми нажосат бўлган товуқларни уч кун пок озуқа билан боқиб, кейин сўйиш керак бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 fatvo.uz

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Саждаи саҳв ҳақида маълумот берсангиз?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
Пайгамбаримиз Соллолоху алайхи васаллам сахобаларини нималар билан таккослар эдилар ?
Anonymous Quiz
17%
Daryolar bilan
23%
Togʻlar bilan
55%
Yulduzlar bilan
4%
Endi bilib olaman
Mayyitni dafn qilish ... hisoblanadi

«Kifoya» 1-juz
Anonymous Quiz
43%
Farzi kifoya
11%
Sunnati muakkada
42%
Farzi ayn
4%
Endi bilib olaman
Аллох денгизни иккига бўлиб, йўл очиб, уларга нажот берган қавм кимлар эди?
Anonymous Quiz
22%
Misr qibtiylariga
60%
Bani Isroilga
14%
Nasorolarga
4%
Endi bilib olaman
Қуръони каримда нечта пайғамбар исми зикр қилинган?
Anonymous Quiz
13%
19
51%
25
30%
33
6%
Endi bilib olaman
ҚУНУТ ДУОСИНИ УНУТИБ САЖДА ҚИЛИБМАН
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Уч ракатли витр намозида қунут дуосини ўқимай сажда қилибман. Ташаҳҳудни ўқиб турдимда, Фотиҳа ва замсура ўқиб, қунут дуосини ўкидим. Кейин намоздан сўнг саждаи саҳв қилдим. Бу амалим тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Витр намозида қунут ўқиш вожиб амал саналади. Агар унитиб қунутни ўқилмаса ва руку ёки сажда қилинса, қиёмга қайтиб, қунут ўқилмайди. Балки, намозда давом этиб, охирида вожиб тарк қилингани учун саждаи саҳв қилинади. Бу билан намоз тугал бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 fatvo.uz

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEyar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Саждаи_саҳв #савол #намоз
“Саждаи саҳв” қилишдан аввалги салом икки томонга бериладими ёки бир томонгами?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 fatvo.uz

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEyar
МАХФИЙ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРДА ЖАҲРИЙ ҚИРОАТ ҚИЛИНСА, ҚАЙТА ЎҚИШ КЕРАКМИ?
#намоз #jaxriy

CАВОЛ: Билмасдан овоз чиқариб ўқиган намозларнинг қазосини ўқишим керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ёлғиз намоз ўқийдиган киши Бомдод, Шом ва Хуфтон намозларининг қироатини истаса овоз чиқариб ўқийди, истаса ичида қироат қилади. Овоз чиқариб қироат қилгани афзалдир. Бу намозлар жамоат бўлиб адо қилинганда овоз чиқариб ўқиш вожиб бўлади. Пешин ва Аср намозларини ёлғиз ўқигувчи ҳам жамоат бўлиб ўқилганда ҳам овоз чиқармасдан ўқиши вожибдир.

Овоз чиқармасдан ўқиладиган намозлар овоз чиқариб ўқилса ёки Бомдод, Шом ва Хуфтон намозлари жамоат бўлиб адо қилинганда овоз чиқармасдан ўқилса, бу хатони саждаи саҳв билан тўғриланади ва бу намоз қайта ўқилмайди. Лекин юқоридаги хатони қилганда саждаи саҳв қилмасдан намозини тугатса, намозда вожибни тарк қилиш бўлгани учун нуқсонли бўлиб, дуруст бўлади. Ана шундай намозларни қайта ўқиш мустаҳабдир (Манба: “Мухтасарул виқоя” ва “Фатовои Ҳиндия” китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 fatvo.uz

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEyar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа #savol #sahobalar

ЖАННАТ БАШОРАТИ БЕРИЛГАН САҲОБАЛАР

Ўзбекистон
мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 fatvo.uz

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEyar
ТЕЛЕФОН ОРҚАЛИ ҚУРЪОН ЭШИТИШ
#тиловат_эшитиш

CАВОЛ:
Ассалому алайкум. Телефон орқали Қуръони каримни тинглаш жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Ваалайкум ассалом.

Қуръони каримни телефон ёки шунга ўхшаш бирор восита орқали тинглаш жоиз амал бўлиб, савобли амал саналади. Фақат унинг ўзига яраша одобларига риоя қилиниши шарт.
Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Аъроф сурасида:

وَإِذَا قُرِئَ الْقُرْآنُ فَاسْتَمِعُوا لَهُ وَأَنْصِتُوا لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ

"Қуръон ўқилганда унга қулоқ тутинг ва жим бўлинг. шунда раҳм қилинурсиз", деган (204-ояти).

Мазкур ояти каримага кўра Уламолар Қуръон тиловат қилинганда тинглаш ва жим туриш вожиб эканига иттифоқ қилганлар. Шунинг учун бирор иш билан машғул бўлиб, Қуръон эшитиш жоиз эмас. Қуръони каримни тинглаш қалбга шифо бўлиб, инсонни тоат-ибодат ва тақвога бошлайди. Натижада банда Аллоҳ таолонинг раҳмат ва мағфиратига эришади. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким Аллоҳ таолонинг китобидан бир оят тингласа, унга битта савоб кўпайтирилиб берилади. Ким Қуръон тиловат қилса, унга қиёмат куни нур бўлади”, дедилар” (Имом Аҳмад ривояти).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 fatvo.uz

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEyar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа #савол #Муҳаммад

МУҲАММАД ДЕГАН ИСМ OҒИРМИ?

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 fatvo.uz

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEyar
АЗОНДАН БУДИЛЬНИК СИФАТИДА ФОЙДАЛАНИШ
#азон

CАВОЛ:
Телефонга азон овозини ўрнатиб, ундан будильник сифатида фойдаланиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Уламолар азоннинг аудио шаклидан намозга уйғотиш учун будильник сифатида фойдаланиш жоиз деганлар. Лекин айнан ўша уламолар агар азоннинг аудио шаклидан намозга уйғотиш учун эмас, балки, умумий уйқудан уйғотувчи восита сифатида фойдаланиш яхши иш эмас, балки, бундан сақланилган маъқул, дея таъкидлашган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 fatvo.uz

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEyar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа #савол #namozvaqtlari #namoz

НАМОЗ ВАҚТЛАРИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 fatvo.uz

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEyar
Урганч туман "Муоз ибн Жабал" масжиди

НАМОЗ ВАҚТЛАРИ

🗓 22 Робиъул аввал 1443 ҳ.й

29.10.2021. дан. 05.11.2021 гача

🌃 ТОНГ 06:04 🕰

🏙 БОМДОД - 06:55 🕰

🌇 ҚУЁШ - 07: 26 🕰

🏞 ПЕШИН - 13:30 🕰

🌇 АСР - 16:15 🕰

🌆 ШОМ - 18:00 🕰

🌃 ХУФТОН - 19:30 🕰

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy