MUOZ IBN JABAL MASJIDI 🕌 | Rasmiy
493 subscribers
329 photos
169 videos
724 links
📍Xorazm viloyati, Urganch tumani "Muoz ibn Jabal" masjidi 🕌 rasmiy telegram kanali.

✔️Telegram guruhimizga qo'shiling: @muoz_ibn_jabal_masjidi
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ: "Масжид Аллоҳнинг уйи. Масжид қурган одам Аллоҳнинг уйини қурган бўлади".

Аллоҳнинг уйи обод бўлишига заррача бўлса ҳам ҳисса қўшинг ва бошқаларнинг ҳам бу савобли ишни қилишларига сабабчи бўлинг! 🕌🕌🕌


🌹 БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИНГ 📲

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
Islomda tanimagan insonga salom berish qanday amal?
Anonymous Quiz
25%
Vojib
51%
Sunnat
19%
Farz
5%
Endi bilib olaman
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АЛЛОҲ ТАОЛОНИ ҲУЗУРИГА ҚАЛБИМ ТОЗА ЗАТО ДЕБ БОРАДИМИ

БИЗ ҚАЧОН ШАРИАТНИ ТЎҒРИ ТУШУНАМИЗ

УСТОЗ ИСҲОҚЖОН МУҲАММАД ДОМЛА


@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Кўк кит Ер юзида бугунги кунда энг катта мавжудот ҳисобланади. Кўк кит овқатланиши учун кунига 3,5 тоннадан кам бўлмаган балиқ ейишга эҳтиёжи бор. Кунига дейсизми? Ҳа, ҳар бир кунига!

Аллоҳ уни яратди ва Ўзи билгувчи ҳикматига кўра унинг ризқига кафил бўлди. Бир кунига 3,5 тонна емишни ризқини биттагина маҳлуқига етказиб қўйган Зот ҳақида била туриб ўзингнинг ризқинг хусусида безовта бўляпсанми?...

Аллоҳдан ёрдам сўра, ризқ сабабларини ушла ва Аллоҳга ишон!

Изоҳ: Кўк кит — шу замоннинг энг катта маҳлуқоти, балким энг оғири ҳам. Узунлиги 33 метрни ташкил этса, оғирлиги 150 тоннадан сал ошади. У мўйловчи китлар оиласига мансуб бўлиб, денгиз планктонлари, яъни денгиз ўтлари ва жониворлари билан озиқланади.

«Ўз ризқини кўтара олмайдиган қанчадан-қанча жонзотлар бор. Уларга ҳам, сизларга ҳам Аллоҳ ризқ берадир...». (Анкабут сураси, 60-оят).

Манба: arabicuz

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
#иймон_дарслари

ҚАДАРГА ИЙМОН

Иймон арконларининг энг муҳимларидан бири яхшию ёмон қадарни Аллоҳ таолодан деб билишдир. Қадарга, яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам Аллоҳ таолонинг иродаси, хоҳиши, яратиши билан бўлишига ишониш иймоннинг ажралмас бир қисмидир. Ҳамма нарса ва ҳаракат, жумладан, инсон хоҳиши ва ихтиёрининг яхши ёки ёмон, қачон ёки қаерда ва қанча бўлишининг бари Аллоҳ таолонинг иродаси, илми ва яратиши билан бўлади. Инсон Аллоҳ таоло унда яратган ихтиёр билан танлаган амалига яраша яхшилик бўлса – савоб олади, ёмонлик бўлса – гуноҳга ботади. Қазою қадар масаласи Аллоҳнинг Ўзига хос илмларидан ҳисобланиб, аввалда ҳам, ҳозирда ҳам кўплаб тортишув-баҳсларга сабаб бўлган масала-дир. Мусулмон кишига бу масалада чуқур кетмай, беҳуда тортишувларга берилмай Қуръон ва Суннатда келган кўрсатмаларга амал ва эътиқод қилиш тавсия этилади.

islom.uz

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
Qabr azobidan panoh so'raydigan sura qaysi?
Anonymous Quiz
19%
Ar-Rohman
65%
Mulk
10%
Kahf
6%
Endi bilib olaman
#иймон_дарслари

ЎЛГАНДАН СЎНГ ҚАЙТА ТИРИЛИШГА ИЙМОН

Ўлим, ундан кейинги қабр синови ва ундаги азоб ёки роҳатга ишониш ҳам қиёмат кунига иймон келтиришнинг бир қисмидир. Ўлим ҳақ, каттаю кичик, бою камбағал, кучлию кучсиз ажали етиб бир куни ўлади. Мусулмон инсон ўлганидан кейин қабрда икки фариштанинг сўроқ қилишига, сўнг натижага қараб қабр азоби ёки ундаги ҳузур бўлишига сидқидилдан ишонади. Бу дунё билан охират дунёси орасидаги, яъни ўлгандан сўнг то қиёмат қоим бўлгунча даврдаги ҳаётни «барзах ҳаёти» дейилади. Аллоҳ таолонинг амри билан Исрофил алайҳиссалом иккинчи бор сур тортганларидан сўнг барча жонзотлар, жумладан инсонлар тирилади. Уларнинг асл жасадларига руҳлари қайтарилади ва улар қабрларидан чиқиб Маҳшаргоҳга тўпланади ҳамда ҳисобга тортилади. 
Ўлим – инсоннинг дунё ҳаётидаги фаолиятига нуқта қўювчи ва охират ҳаётининг бошланишини билдирувчи бир маррадир. Инсон ўлиши билан унинг охират ҳаёти бошланади. Мўминлар ўлимдан кейин тирилиб маҳшаргоҳда тўпланишларига, қилган яхши ва ёмон амаллардан ҳисоб беришларига иймон келтиришлари вожибдир. Амаллар Ҳақ тарозусида – Мезонда тортилиб, яхши амалли, иймонлилар абадий ором-фароғат маскани – жаннатга киради, иймонсизлар ва айрим гуноҳкорлар дўзахга ташланади. 
Ўлишдан кейин тирилишнинг муҳим ҳикмати бор. Модомики, дунёга келган эканмиз, бу ерда бир қанча исломий, инсоний вазифаларимизни ўташимиз, Аллоҳ буюрганларини бажаришимиз керак бўлади. Бунга осийлик қилганлар эса Аллоҳнинг ғазаби ва жазосига дучор бўлади. Охиратдаги бахтли-саодатли ва осойишта ҳаёт иймонимизга бу дунёдаги қилган амалларимизга, савобли, хайрли ишларимизга боғлиқ. 
Қуръони Каримда «Сизларни ундан яратдик, унга қайтарурмиз ва яна бир бор ундан чиқариб олурмиз», дейилган (Тоҳа сураси, 55-оят). Буни инкор қилиш ­Қуръонни инкор этишдир, бу эса аниқ куфрдир. Ўлимдан сўнг қайта тирилишга ишониш иймон шартларидан биридир. Мўминнинг ақли билан кофирнинг ақли шу нуқтада фарқланади. Ҳозирги кунда дунё бўйлаб таносух (инсон вафот топгандан кейин унинг руҳи янги туғиладиган чақалоққа кириши, баъзи бир миллатлардаги инсон етти бор ҳаёт кечириши) ақидаси кенг тарғиб қилинмоқда. Бу ақида иймонга зид бўлиб, бундай деб эътиқод қилиш куфр ҳисобланади. Чунки инсон вафот топгач, ҳадисда келган хабарларга кўра, солиҳ бандаларнинг руҳлари маълум бир жойга, кофир ва фосиқларнинг руҳлари эса бошқа бир жойга қўйилади. Солиҳларнинг руҳлари жасадлари каби роҳат-фароғатда бўлади, кофир ва фосиқларнинг руҳлари эса жасадлари каби азобга дучор бўлади. Баъзи бир жинлар билан дўст бўлган кишиларни «боболарим, момоларимнинг арвоҳлари мени қўллаб-қувватлаб туради», дейишлари сафсатадан ўзга нарса эмас. Уларга ҳамроҳ бўлаётганлар жинлардир.

islom.uz

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
УМАР ИБН АБДУЛАЗИЗ РОҲИМАҲУЛЛОҲНИНГ ҲИКМАТЛИ СЎЗЛАРИ:

•НАМОЗ СЕНИ ЯРИМ ЙЎЛГАЧА ЕТКАЗИБ ҚЎЯДИ...

•РЎЗА ЭСА РОББИЛ ЪАЛАМИННИНГ ЭШИГИГАЧА ЕТКАЗИБ ҚЎЯДИ...

•ЗАКОТ ЭСА РОББИМИЗНИНГ РОЗИЛИГИ ЭШИГИДАН КИРИТАДИ!

Устоз Исҳоқжон Муҳаммад Домла


🌹 БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИНГ 📲

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Роббисидан қўрқганлар учун жаннат бор❗️

📹 УСТОЗ ИСҲОҚЖОН МУҲАММАД ДОМЛА


@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
Nechta sahobani tirikligida jannatiyligi bashorati berilgan?
Anonymous Quiz
35%
8
12%
9
35%
10
17%
Endi bilib olaman
#иймон_дарслари

АҚИДА

«Ақида» сўзи арабча «ақада» феълидан олинган бўлиб, «бир нарсани иккинчисига маҳкам боғлаш» маъносини англатади. Истилоҳда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам етказган барча нарсаларнинг ростлигини тасдиқлаб, қалб ва кўнгил боғлаб ишонилиши лозим бўлган нарсалар «ақида» дейилади. Бу сўзнинг жаъми (кўплик шакли) «ақоид» бўлади. Ислом ақидаси мусулмон инсонни маълум бир нарсалар билан маҳкам боғлаб турадиган эътиқодлар мажмуасидир. 
Аслида, бирор нарсага эътиқод қилиш учун уни ҳеч қандай шубҳа қолдирмайдиган даражада яхши билиш керак. Бунинг учун, аввало, ўша нарсани идрок қилиш керак. Кейин эса, ўша ҳиссий идрок илмий маърифатга айланиши лозим. Сўнгра, замон ўтиши, бошқа далилларнинг собит бўлиши ила ўша илмимиз тасдиқланади ва унга бўлган ишончимиз кучли бўлади. Мазкур илмга бўлган ишонч онгимизда мустаҳкам равишда қарор топганидан сўнг, у бизнинг ақлимизга ва қиладиган ишларимизга ўз таъсирини ўтказадиган бўлади. Қачон маълум бир илм бизнинг фикримизга айланиб, ҳис-туйғуларимизни йўллайдиган ва ҳаракатларимизни бошқарадиган ҳолга етганда ақидага айланган бўлади. Демак, ақида илмга асосланган бўлиши лозим. 
Ақида илмининг мақсади – динга бўлган ишончни, диний ақидаларни қатъий далиллар билан исботлаш ва улар тўғрисидаги шубҳаларни рад қилишдир; кишини ақидада тақлидчи бўлишдан далил келтириш ва ишончли бўлиш чўққисига кўтаришдир; тўғри йўлни изловчиларга очиқ-ойдин ҳақни баён қилиш билан йўл кўрсатиш, аксинча, бўйин товловчиларга эса, далил ва ҳужжатларни исбот қилишдир; дин асосларини аҳли ботилнинг шубҳаларидан ва адаштиришларидан муҳофаза қилишдир; бу илмнинг асосий мақсади эса, барча шаръий илмлар каби, икки дунё саодатини ҳосил қилишдир. 
Ақидани тўғрилаш ва уни мустаҳкамлаш ҳақида Сўфи Оллоҳёр шундай ёзганлар: 
Ақида билмаган шайтона элдур,
Агар минг йил амал деб қилса – елдур.
 Ақида масалалари замон, макон, шахс ва жамият ҳаётига кўра ўзгармайди. Ақида масалалари яхлит бўлиб, бир қисмига ишониш, бошқа қисмига ишонмаслик мумкин эмас. Ақидага доир илк асар ёзган ва асарлари шу кунгача етиб келган зот Абу Ҳанифадир. У кишининг «Ал-Фиқҳул-акбар», «Ал-Фиқҳул-абсат», «Ар-Рисола», «Ал-Олим вал-мутаъаллим» ва «Ал-Васиййа» дея танилган беш асарида ақоид масалаларидан баҳс юритилади.

islom.uz

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Allohni kim yaratgan? - Abror Muxtor Aliy

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
#савол
АТТАҲИЯТ ВА САЛОВАТДАН ОЛДИН БИСМИЛЛАҲ АЙТИЛАДИМИ?


CАВОЛ: Аттаҳиятдан кейин Бисмиллаҳ деб Саловатни, Саловатни айтгандан кейин дуони Бисмиллаҳ дейиладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Таъаввуз (Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм), Басмала (Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм) ни Қуръони карим суралари ёки оятларини ўқишдан олдин айтиш суннат. Аттаҳият ва Саловатларни сура ёки оят эмаслигини эътиборга олсак, намозда Аттаҳият ва Саловатдан олдин Бисмиллаҳ айтилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.


@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
Rosululloh sollollohu alayhi vasallami g'ordagi hamrohi kim edi?
Anonymous Quiz
15%
Umar ibn Xattob
67%
Abu Bakr Siddiq
10%
Usmon ibn Affon
8%
Endi bilib olaman
#иймон_дарслари


АҲЛИ СУННА ВАЛ ЖАМОА

Тўғри йўлдаги халифалар давридан кейин Ислом динидан турли адашган мазҳаб, оқим ва фирқалар пайдо бўлдики, булардан хаворижлар, мўътазилийлар, муржиалар кабилар Ислом бирлиги ва бирдамлигига жиддий зарар келтирди, турли фитна ва тафриқаларга (бўлинишларга) сабаб бўлди. Ана шундай оғир бир пайтда соф Ислом ақидасини сақлаб қолиш учун ҳаракат қиладиган уламолар етишиб чиқдилар. Улар Қуръони Карим ва Суннат таълимотлари асосида, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари услубида ақида масалаларини ёрита бошладилар. Уларга «Аҳли сунна вал жамоа» номи берилди. 
Кейинроқ, одамларга тушунарли бўлиши учун, матнларни таъвил қилишга ҳам мажбур бўлинди. Турли китоблар битилди. Аҳли сунна вал жамоанинг ақида бобидаги таълимотлари тўпланиб, тартибга солинди. Ниҳоят, ақидавий мазҳаб бўлиб шаклланди ва ўз имомларига ҳам эга бўлди. 
«Аҳли сунна вал жамоа» исми бундан аввал ҳам бор эди. Аммо кейинроқ, юқорида номлари айтиб ўтилган турли фирқаларга муқобил ўлароқ, айни шу исмни ишлатила бошланди. «Аҳли сунна» деганда «суннатга юрганларнинг йўли ва ҳадисга амал қиладиганлар» деган маънолар кўзда тутилган. Бу борада имом ал-Ашъарий ва ал-Мотуридий Аҳли сунна вал жамоанинг ақида бўйича имомлари деб тан олиндилар. Бу икки имом Ислом оламининг икки тарафида – Ашъарий басралик, Мотуридий самарқандлик бўлса ҳам ва бир-бирлари билан кўришмаган бўлсалар ҳам, бир хил ишни бир хил вақтда, бир хил тарзда адо этганлари ҳамда икковларининг бирданига Аҳли сунна вал жамоа мазҳабининг имоми деб эътироф қилиниши бу мазҳабнинг ақидаси доимо барча юртларда маълум ва машҳур эканига ёрқин далилдир. 
Ислом уммати ичида Ҳақни топган ва унга эргашган фирқа Пайғамбаримиз алайҳиссалом ва у зотнинг саҳобалари амал қилган йўлда собит қолган мусулмонлардир. Қолган етмиш икки фирқа Ҳақни топмаган бўлса-да, Ислом динининг қатъий ҳукмларини инкор қилмагани учун Ислом доирасида ҳисобланади. Ислом уммати ичида Ҳақни топган ва унга эргашган фирқа «Аҳли сунна вал жамоа» деб аталади. Аҳли сунна вал жамоа фирқаси амалиётда тўрт мазҳабга бўлинган: 
1. Ҳанафий мазҳаби. Имом Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит. 
2. Моликий мазҳаби. Имом Молик ибн Анас. 
3. Шофеъий мазҳаби. Имом Муҳаммад ибн Идрис аш-Шофеъий. 
4. Ҳанбалий мазҳаби. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал. 

Бугунги кунда дунёдаги мусулмонларнинг 92,5 фоизи Аҳли сунна вал жамоа мазҳабидадир. Улардан ҳанафийлар 47 фоизни, шофеъийлар – 27, моликийлар – 17, ҳанбалийлар – 1,5 фоизни ташкил этади. 

islom.uz

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
#савол
АТТАҲИЯТНИ ИККИ МАРТА ЎҚИБ ЮБОРСА


CАВОЛ: Аттаҳиётни эсда йўқ икки марта ўқиб юборса, намоз бузилмайдими? Жавоб учун раҳмат!

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аттаҳиёт(ташаҳҳуд)ни тўрт ракатли намознинг аввалги қаъдасида икки марта ўқиб юборса, саждаи саҳв лозим бўлади. Агар охирги қаъдада икки марта ўқиб юборса, саждаи саҳв лозим бўлмайди. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.


@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БЕСУННАТЛАР ҲАҚИДА...

☝️АҲЛИ СУННА ВА ЖАМОАНИ ҲИМОЯ ҚИЛАМИЗ❗️

🎙УСТОЗ ИСҲОҚЖОН МУҲАММАД ДОМЛА


🌹 БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИНГ 📲

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
#иймон_дарслари

ҲАЛОЛ ВА ҲАРОМ

Аллоҳ таоло рухсат этган нарсалар шариатда «ҳалол» дейилади. Мўмин-мусулмонларга ҳалол ризқ топиш, ҳалол касб билан рўзғор тебратиш, ҳалол таом-ичимликларни истеъмол қилиш буюрилган. Шариатимизда ижозат этилган ҳамма нарса, ейиладиган таомлар ёки қилинадиган ишлар ҳалол саналади. Аллоҳ таоло ҳалол қилган нарсалар инсон учун моддий ва маънавий фойдалардан холи эмас. 
Аллоҳ таоло ман қилган нарсалар ва ишлар шариатда ҳаром ҳисобланади. Ҳаром ишга ўтиш ёки ҳаром таом ейиш оғир гуноҳ саналади (Бироқ, баъзан зарурат туфайли ҳаром нарсалар мубоҳ қилинади, масалан, очдан ўлаётган одам жонини сақлаб қоладиган миқдорда ҳаром истеъмол қилиши, душманга нисбатан ёлғон ишлатиш мумкинлиги каби). Ҳаром иш ва нарсалар саноқлидир. Қуйида улардан айримларини келтирамиз: тўнғиз, ваҳший ҳайвонлар, ҳаром ўлган (ўзи ўлиб қолган) ҳалол ҳайвонларнинг гўштлари, сўйганда чиққан қон, «Бисмиллаҳ»сиз сўйилган ҳалол ҳайвонларнинг гўшти, динсизлар (мажусийлар) сўйган ҳайвон гўшти, маст қилувчи ичимлик ва гиёҳларнинг барча турлари, эркакларга ипак ва тилла ишлатиш, тилла-кумуш идишда овқат ейиш, зинокорлик, судхўрлик, ўғрилик, қароқчилик, ғийбат, туҳмат, бўҳтон, ёлғончилик каби нарсалар мусулмонларга ҳаром қилинган. 

islom.uz

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
#намоз_дарслари

НАМОЗГА ПОКЛАНИШ
Бизнинг ҳаниф Ислом динимиз покликка жуда катта аҳамият берган ва мусулмонларни намоз ўқишдан аввал таҳорат (бунинг иложи бўлмаганда таяммум) қилишга буюрган. Улар таҳорат қилишаётганда юзлари, қўллари ва оёқларини ювишади. Шунингдек, Ислом мўминларни ғусл қилиш, бундан ташқари мўйлов ва тирноқларини қисқартириш, кийимларини покиза тутиш, жамоат жойларида, хусусан, жума ва ҳайит намозларида хушбўйланиб юришга тарғиб қилади. 
 Дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафардан қайтаётган саҳобаларига: «Сизлар биродарларингиз ҳузурига қайтмоқдасиз. Шундай экан, уловларингизу либосларингизни чиройли ҳолда тутинглар. Ҳатто одамлар ичида гўёки хол каби ажраб туринглар. Албатта, Аллоҳ бузуқлик ва ахлоқсизликни яхши кўрмайди», деб айтганлар (Имом Абу Довуд ривоят қилган).

ҒУСЛ
Ғуслнинг «бир нарсанинг устидан сув оқизиш» маъноси бор. Шариатда эса Аллоҳ таолога яқинлик ниятида баданнинг ҳамма ерига сув оқизиб тозалаш «ғусл» дейилади. Инсон шаръан тайин қилинган ҳолларда вужудидаги нопокликларни кетказиш учун ғусл қилиб тозаланиши шарт. Ғусл қилиши лозим бўлган одамнинг ғусл қилмасдан намоз ўқиши, Қуръон ушлаши ёки тиловат қилиши, масжидга кириши ва бошқа ибодатларни адо этиши мумкин эмас. Ҳаж ва умра учун эҳромга кириш, жума ва ҳайит намозлари олдидан ғусл қилиш суннат амаллардан саналади. 

islom.uz

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
#намоз_дарслари

ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА ҒУСЛ ҚИЛИНАДИ?
а) жинсий аъзодан шиддат ва лаззат билан маний (эркак ва аёлнинг уруғлик суви) отилиб тушса;
б) бир авратнинг боши иккинчи авратга кирса, яъни жинсий алоқа қилинса (бунда ҳар икки томонга ҳам ғусл лозим бўлади);
в) уйқудан уйғонган киши булғаниб, ўз кийимида маний ёки мазий (эркак шаҳватни ўйлаганида ёки хотинини қучоқлаганда жинсий аъзосидан чиқадиган оқ суюқлик) кўрганида. 
г) аёлларда ҳайз тўхташи билан;
д) нифос (туққандан кейинги қон) тўхташи билан. 

ҒУСЛ ҚИЛИШ ФАРЗ БЎЛГАН ҲОЛАТЛАР
– жанобатдан покланиш учун қилинган ғусл;
– ҳайз ва нифос қони тўхтагандан сўнг қилинган ғусл;
– мусулмон маййитнинг ғусл қилдирилиши. 

ҒУСЛ ҚИЛИШ СУННАТ БЎЛГАН ЎРИНЛАР
а) жума намози учун ғусл қилиш суннат;
б) Рамазон ва Қурбон ҳайитлари намози учун ғусл қилиш суннат;
в) ҳаж ва умра учун эҳромга кириш ниятида ғусл қилиш суннат;
г) Ҳаж пайтида Арафотда туриш учун ғусл қилиш суннатдир. 

ҒУСЛ ҚИЛИШ МУСТАҲАБ БЎЛГАН ҲОЛАТЛАР
– Жинни тузалса, ҳушидан кетган одам ўзига келса, маст кишининг мастлиги кетса, ғусл қилиб олиши мустаҳабдир;
– шаъбон ойидаги Бароат кечасида, арафа кечасида, Қадр кечасида ғусл қилиб олиш ҳам мандуб амалдир;
– яна қурбонлик кунининг субҳида Муздалифада турган кишига, шайтонга тош отиш учун қурбонлик кунида Минога чиқадиган кишига, Каъбаи Муаззамани зиёрат қиладиган кишига, ой ёки қуёш тутилганда ва ёмғир талаб қилинганда ўқиладиган намозни ўқувчи намозхонга, Мадинаи Мунавварага кирадиган кишига ҳам ғусл қилиш одоб ҳисобланади. Яна одамлар жамоасига кирувчига, янги либос кийган кишига, маййитни ювган ғассолга, гуноҳидан тавба қилган инсонга, сафардан қайтганга, истиҳоза қони тўхтаган аёлга, янги мусулмон бўлганларга ҳам ғусл қилиб олиш одобдир. 

islom.uz

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
Payg'ambarimiz sollollohu alayhi vasallam bemor bo'lgan vaqtlarida kimni imom bo'lishga buyurganlar?
Anonymous Quiz
79%
Abu Bakr Siddiqni
6%
Usmon ibn Affonni
10%
Umar ibn Xattobni
5%
Endi bilib olaman