Munir Market
4.76K subscribers
412 photos
25 videos
363 links
📚Kitoblarimizni arzon narxlarda xarid qiling
🚚O'zbekiston bo'ylab yetkazib beramiz
🛍️Ko'p miqdorda xarid uchun chegirmalar

Ish vaqti : 09:00 - 18:00
💬Bog'lanish uchun : @munirmarket_admin
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕌 Ийсо Ҳаннот Имом Шаъбийдан нақл қилиб айтади:

“Бу илмни ақл ва ибодатни жамлаган киши талаб қила олади, ибодатсиз ақлли бўлса, у илмга етолмайди. Ақлсиз ибодатли бўлса, унда ҳам бўлмайди. Зотан, илм фақат ақллилар ишидир. Ҳозир илмни ақли ҳам ибодати ҳам йўқ кишилар талаб қилмоқдалар”.

Демак, илмнинг таянчи ақл ва ибодатдир.
Илм етакловчига муҳтождир, етакловчи
эса ақлдир. Илм кўзгуга ҳам муҳтож,
илмнинг кўзгуси эса амал ва ибодатдир.

📕
Уламолар наздида муваффақият сабаблари китобидан

🌙Munir market Kitoblar do'koni
🕌 Ассалому алайкум қадрли китобхонлар!

🕰 Сўнгги пайтларда...
–Иловадан қандай фойдаланамиз?
–Рўйхатдан ўтиш тартиби қандай?
–Китобни сотиб олиш усули ва харид қилинган китоб қаерда жойлашган, каби саволлар билан мурожаат қилинаётган ҳоллар бўлмоқда.

📹 Юқоридаги тартибни "Иловадан фойдаланиш" видеоролиги орқали батафсил тушунтирамиз.

Буюртма бериш учун:
@munirmarket_admin
☎️
+998 55 514 45 45

Instagram | Facebook | Telegram| YouTubе
Китоб номи: Намоз вақтлари учун ҳижрий-қамарий тақвим

Ушбу тақвимда ҳижрий 1445 йил (милодий 2023-2024 йиллар) учун Республикамиз ҳудудлари бўйича намоз вақтлари берилган. Тошкентга нисбатан бошқа шаҳарлардаги намоз вақтларидаги фарқлар батафсил кўрсатилган. Китобчада, шунингдек, ойларнинг фазилати, уларда бажариладиган амаллар, ибодатлар ҳақида маълумот ҳамда бошқа ибратли мақола ва иқтибослар келтирилган. Тақвимдаги намоз вақтлари ЎзФА Астрономия институти мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган.

📝 Саҳифалар сони: 32 бет
📏 Бичими: 13х20 см
📕 Муқоваси: Юмшоқ
🇺🇿 Алифбоси: Кирилл
💰 Нархи: 3.800 сўм

🚚 Ўзбекистон бўйлаб тезкор етказиб бериш хизмати мавжуд.

(Кўп миқдорда олувчиларга чегирмалар мавжуд.)

Буюртма бериш учун:
@munirmarket_admin
☎️
+998 55 514 45 45

Instagram | Facebook | Telegram| YouTubе
Китоб номи: Расулуллоҳ (с.а.в)ни кўришни истайсизми?
Муаллифи: Доктор Оиз Қарний

Муаллиф ҳажман кичик, бироқ манфаати жиҳатидан улкан бўлган ушбу рисоласида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гўзал ахлоқлари, турли вазиятларда қабул қилган оқилона қарорлари ва ҳикматона тутумлари ҳамда у зотни дўсту душманга севикли қилган олийжаноб хислатлари ҳақида сўз очади. Ишончли манбаларга таянувчи гўзал мисоллар, нақл ва ривоятлар ҳамда муаллифнинг улардан чиқарган ҳикматга тўла нодир хулосалари ҳақида ўқир экансиз, умрингизнинг бир муддатини оламлар сарвари Муҳаммад (с.а.в) билан бирга ўтказгандек бўласиз.

📝 Саҳифалар сони: 176 бет
📏 Бичими: 13x20 см
📕 Муқоваси: Қаттиқ
🇺🇿 Алифбоси: Кирилл
💰 Нархи: 42 000
💰 Электрон китоб нархи: 10 000
💰Аудио китоб нархи: 15 000

Китобнинг Электрон ва Аудио талқинини сотиб олиш.

🚚 Ўзбекистон бўйлаб тезкор етказиб бериш хизмати мавжуд.

Буюртма бериш учун:
@munirmarket_admin
☎️
+998 55 514 45 45

Instagram | Facebook | Telegram| YouTubе
Китоб номи: Бидоятул ҳидоя (Ҳидоят остонаси)
Муаллифи: Абу Ҳомид Ғаззолий

Буюк олим, бешинчи ҳижрий аср мужаддиди, ҳужжатул ислом Абу Ҳомид Ғаззолийнинг ушбу китоби ҳидоят истаган қалблар учун малҳам, уларни нафс қутқуларидан ҳимоялаб, руҳларини аброрлар даражалари томон парвоз этишларига сабаб бўлувчи амаллар ҳақида сўз боради. Муаллиф китобда соф ақида, Ислом арконлари ҳамда уларнинг банданинг ҳидояти ва нажотида тутган ўрни ҳақида оят ва ҳадислар асосида мулоҳаза юритади.

📝 Саҳифалар сони: 160 бет
📏 Бичими: 13x20 см
📕 Муқоваси: Қаттиқ
🇺🇿 Алифбоси: Кирилл
💰 Нархи: 42 000
💰 Электрон китоб нархи: 15 000

(Кўп миқдорда олувчиларга чегирмалар мавжуд.)

🚚 Ўзбекистон бўйлаб тезкор етказиб бериш хизмати мавжуд.

Буюртма бериш учун:
@munirmarket_admin
☎️
+998 55 514 45 45

Instagram | Facebook | Telegram| YouTubе
Китоб номи: Расулуллоҳ (с.а.в) шундай эдилар
Муаллифи: Ҳилол ибн Абудулмажид Заҳроний

Мазкур китоб ўқувчига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сурату сийратлари ҳақида энг ишончли маълумотларни тақдим этади. Китобдан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одатлари, ибодатлари, еб-ичиш, кийинишдаги суннатлари, саҳобалар розияллоҳу анҳум билан муомалалари ҳамда у зотнинг юксак ахлоқ ва олижаноб хислатлари ўз аксини топган ҳадислар ўрин олган. Китобнинг қадрини оширадиган бош хусусияти шундан иборатки, ундаги маълумотларнинг бари Имом Муҳаммад ибн Исмоил Бухорийнинг “Саҳиҳи Бухорий” китобидаги ҳадислар асосида ёритилган.

📝 Саҳифалар сони: 128 бет
📏 Бичими: 13x20 см
📕 Муқоваси: Қаттиқ
🇺🇿 Алифбоси: Кирилл
💰 Нархи: 38 000
💰 Электрон китоб нархи: 15 000
💰Аудио китоб нархи: 15 000

Китобнинг Электрон ва Аудио талқинини сотиб олиш.

🚚 Ўзбекистон бўйлаб тезкор етказиб бериш хизмати мавжуд.

Буюртма бериш учун:
@munirmarket_admin
☎️
+998 55 514 45 45

Instagram | Facebook | Telegram| YouTubе
Китоб номи: Ибодатни кўпайтириш бидъат эмас
Муаллифи: Абдулҳай Лакнавий

Мазкур китоб ўзида фарз намозлардан кейин дуо қилиш ва дуода қўлларни кўтаришнинг мустаҳаб амал эканига оид учта рисолани жамлаган. Буюк олим Абдулфаттоҳ Абу Ғудда таҳрири остида нашр қилинган ушбу китоб асрлар давомида мусулмонлар орасида жорий бўлган фарз намозлардан кейин дуо қилиш ва дуо қилганда қўлларни кўтаришни бидъат амал деб биладиганларга кифоя қиларли раддиялар келтирилган. Рисола соҳиблари ҳар бир гапларини Аллоҳнинг Китоби ва саҳиҳ ҳадис тўпламларида ривоят қилинган набавий ҳадислар билан қувватлаган ҳолда келтирганлар. Шунингдек, китобда шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудданинг қимматли шарҳлари ҳам ўрин олган.

📝 Саҳифалар сони: 176 бет
📏 Бичими: 13x20 см
📕 Муқоваси: Қаттиқ
🇺🇿 Алифбоси: Кирилл
💰 Нархи: 43 000
💰 Электрон китоб нархи: 15 000

Электрон китоб!

🚚 Ўзбекистон бўйлаб тезкор етказиб бериш хизмати мавжуд.

Буюртма бериш учун:
@munirmarket_admin
☎️
+998 55 514 45 45

Instagram | Facebook | Telegram| YouTubе
Китоб номи: Муаллими соний
Муаллифи: Аҳмад Ҳодий Мақсудий

Қўлингиздаги китобнинг яратилганига бир асрдан ошган бўлсада, ҳали-ҳамон ўқувчилар орасида ўз аҳамиятини йўқотмаган. Балки услубининг соддалиги, ўзлаштириш осон бўлганлиги боис кўплаб илм толиблари қалбидан жой олган ва ҳанузгача қайта-қайта чоп этилмоқда. Рисола Қуръони каримнинг Қозон босма хати услубига мувофиқ ёзилган ва ўқувчига бошланғич тажвид қоидалари тушунтириб ўтилган. Китоб охирида Қуръони каримнинг 30-пораси тажвид қоидалари асосида тегишли ранглар билан белгиланган ҳолда келтирилган.

Китобда Ҳасанхон қори Яҳё Абдулмажиднинг аудио шаклидаги араб алифбоси, тажвид қоидалари ҳамда Мусҳафи шарифнинг ўттизинчи пораси тиловати жамланган.

📝 Саҳифалар сони: 80 бет
📏 Бичими: 20x28 см
📕 Муқоваси: Юмшоқ
🇺🇿 Алифбоси: Кирилл
💰 Нархи: 24 000
💰 Аудио китоб нархи: 5 000

🚚 Ўзбекистон бўйлаб тезкор етказиб бериш хизмати мавжуд.

Буюртма бериш учун:
@munirmarket_admin
☎️
+998 55 514 45 45

Instagram | Facebook | Telegram| YouTubе
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Yangilik
Китоб номи: Саодат асри қиссалари; Ҳазрати Усмон (розияллоҳу анҳу)
Муаллифи: Аҳмад Лутфий Қозончи

Машҳур турк ёзувчиси Аҳмад Лутфий Қозончининг ўқувчиларга таниш “Саодат асри қиссалари” силсиласига кирувчи навбатдаги асар учинчи рошид халифа, мўминлар амири ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу ҳақларидадир. Китобда у кишининг ҳаётлари тарихий фактлар асосида гўзал бадиий тасвирлар билан баён қилинганки, ўқувчи беихтиёр ўша даврда яшагандек бўлади.

📝 Саҳифалар сони: 432 бет
📏 Бичими: 17x24 см
📕 Муқоваси: Қаттиқ
🇺🇿 Алифбоси: Кирилл
💰 Нархи: 92.000 сўм

🚚 Ўзбекистон бўйлаб тезкор етказиб бериш хизмати мавжуд.

Буюртма бериш учун:
@munirmarket_admin
☎️
+998 55 514 45 45

Instagram | Facebook | Telegram| YouTubе
#Yangilik
Китоб номи: Саодат асри қиссалари; Ҳазрати Али (розияллоҳу анҳу)
Муаллифи: Аҳмад Лутфий Қозончи

Ҳазрат Али Исломда улуғ мақомга эга зот. У киши Расулул­лоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жиянлари, куёвлари, тўрт рошид халифанинг биридир. У зот ҳақида кўп асарлар битилган. Қўлингиздаги “Саодат асри қиссалари” туркумига кирувчи “Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу” китоби бошқа китоб­лардан ажралиб туради. Китоб у кишининг ҳаётини, ишлари, гапларини тарихий маълумотларга асосланган ҳолда бадиий тас­вир­лар билан баён қилади. Бу эса, китобни ўқувчи учун қизи­қар­ли, фойдали манба бўлишига хизмат қилган.

📝 Саҳифалар сони: 544 бет
📏 Бичими: 17x24 см
📕 Муқоваси: Қаттиқ
🇺🇿 Алифбоси: Кирилл
💰 Нархи: 98.000 сўм

🚚 Ўзбекистон бўйлаб тезкор етказиб бериш хизмати мавжуд.

Буюртма бериш учун:
@munirmarket_admin
☎️
+998 55 514 45 45

Instagram | Facebook | Telegram| YouTubе
Assalomu alaykum 👋🏻

☺️ Bizni sogʻinganlar, biz ham sizlarni sogʻindik. Biz yangicha uslubda qaytishga qaror qildik. Bizni kuzatib boring!

📚Munir market - qalbingiz javonlarini kitoblar bilan toʻldiring!

@munirmarket_uz 📚
Assalomu alaykum 👋🏻

Hurmatli mijozlarimiz, hozirda call - center xizmat sifatini yaxshilash ustida ishlanayotganini ma’lum qilmoqchimiz. Siz bilan tez orada bogʻlanamiz.

Keltirilgan noqulaylik uchun uzr❤️

@munirmarket_uz 📚
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Munir market tez kunda yangiliklar bilan qaytmoqda 🔥

Bizni kuzatib boring ☕️

Munir market - qalbingiz javonlarini kitoblar bilan toʻldiring 📚

@munirmarket_uz 📚