Тошкент метросининг Сергели-Чилонзор йўналишидаги шу аҳволни қандай қилиб тузатса бўларкин-а? https://t.me/muhrim2022/2670
Telegram
Аъзамхўжаев
Бир муштарий видеохабар юборибди:
“Метроимиз ҳақида ҳам бир оғиз гапириб ўтинг. Бугун байрам, одам кўп. Лекин “Чилонзор” линияда ҳар доимгидек тиқилинч. Поезд ҳар 5 ё 6 дақиқада келяпти, ичи тўла одам. Ярим соатдан бери метродаман, вагон ичига киришнинг…

@factchecknetuz
— ҳақиқатни аниқлаш сизнинг қўлингизда!
Бугунги кунда интернетда тарқалаётган турли хил янгиликлар ва маълумотлар орасида фактларни ёлғондан ажратиш қийин бўлиб қолмоқда. Factchecknet.uz сайти сизга айнан шу масалада ёрдам беради!
🔍 @factchecknetuz — бу Ўзбекистондаги етакчи фактларни текшириш платформаси бўлиб, у бугунгача юзлаб нотўғри маълумотларни, амалга оширилмаган ва´далрни текширади ва уларни асослаб беради.
Сайтда нималарни топасиз?
• Ёлғон ва нотўғри маълумотларни фош этувчи мақолалар;
- Турли хил долзарб мавзулар бўйича ҳақиқатни аниқловчи таҳлиллар;
- Жамиятда кенг тарқалган афсоналарни фош этувчи изланишлар.
Телеграм канал: @factchecknetuz
Реклама

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Мутолаа билан инсон саломат қолиши мумкин”, - Хайрулла Ҳамидов.
Тўлиқ видео - https://youtu.be/46OwhqC7lUA
#архив

“Ҳозирги миллионерлар Бёрдга Жанубий қутбдаги тоғларни сизларнинг номларинг билан атайман, деб берган ваъдаси учун пул тўлаганлари каби қадим замонларда ёзувчиларга ҳар хил бағишловлар, кириш нутқлари, туғилган кунлар, никоҳ тўйларига бағишланган қўшиқлар, марҳумларга марсия каби исталган тарздаги мақтов ва мадҳия учун пул тўлашган. Кимки чаққонроқ бўлса, виждони бўлмаса, Аретинога ўхшаб бир вақтнинг ўзида мадҳияларини ҳам, ғийбатларини ҳам пуллайверган. Қироллар унга ўзларини мақтагани учун ҳам, шеърларида сўкиб, ҳажв қилмаслиги учун ҳам ҳақ тўлашган. Вольтер ҳам худди шу йўл билан ўз давридаги подшолардан пул ва турли-туман туҳфа-инъомлар ундириб турган. Наполеон Гётени подшо Александрга бағишланган бирор асар ёзишга киришишга ундаган. “Жаноб, - деб жавоб берган Гёте, - менда бунақа одат йўқ. Орқасидан қилган ишимга пушаймон еб юрмаслик учун китобларимни ҳеч кимга бағишламайман”. Бунга Наполеон эътироз билдирган экан: “Людовик XIV замонидаги улуғ ёзувчилар бошқача ўйлашган”. “Тўғри, - деб унинг гапига кўнмапти Гёте. – Лекин сиз, ҳазрати олийлари, улар неча марталаб бу ишлари учун пушаймон бўлганларини инкор этмайсиз-ку”. Гёте нима деяётганини билиб гапирган эди, чунки шахсан ўзининг тажрибаси бўйича зодагонларнинг орифлиги қай даражада эканини яхши биларди. Кўп йиллар мобайнида Гёте Веймар герцогининг инжиқларига чидашга мажбур бўлган. Гётенинг тинч ва тўқ турмуш кечириши шу герцогга боғлиқ бўлган. Француз драмасига кўнгил қўйган герцог Гёте билан Шиллерни Вольтер асарларини таржима қилишга мажбур этган, уларнинг ижодларига аралашган, “Орлеан қизи”ни саҳнага қўйишга розилик бермаган, чунки бу асар унинг маъшуқасига маъқул тушмаган. Хулласи калом, бу икки адибга олифтагарчилик билан менсимай муносабатда бўлган, герцог эмас, балки иғворлар тўрига илиниб қолган театр директоридай иш юритган”.
Ян Парадовскийнинг 1951 йилда ёзилган “Сўз кимёси”дан (Озод Шарафиддинов таржимаси)

Forwarded from STOCK FOOTBALL
Biz bu yozning ikkinchi eng yirik turniri bo'lgan
Dastlabki o'yin:
Kunni Copa America bilan boshlab Yevro bilan tugating!
Futbol biz bilan yanada maroqli
👉@stock_football
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Алишер Навоийдек ўзбек сўз санъаткори бор бой ва олижаноб маданиятга эга ўлкага ким ҳам гўзаллик ва қалб ҳақида гапириб ўтирган бўларди?!”, - деяпти АҚШ президенти Рональд Рейган 1988 йили Москва давлат университетидаги нутқида (нутқ матни). Навоийни тўғри айтишга алоҳида тайёргарлик кўргандек.
"Ишонч.уз" профессор Мирҳалил Маҳмудовдан интервью олибди. Менимча, бу композитор ёзган мусиқаларни эшитмаган бирор ўзбекистонлик йўқ https://www.youtube.com/watch?v=Xp0E8ywqm94
Масалан, "Келинлар қўзғолони" фильмининг мусиқасини эшитгансиз-ку, тўғрими? Эшитмаган бўлсангиз, эшитинг, мана: https://www.youtube.com/watch?v=ZcS0thgzfuY

YouTube
"SUYUNCHI"DAN "TANGALIK BOLALAR"GACHA: YUZLAB FILMLARGA MUSIQA YOZGAN BASTAKOR
Ishonch.uz бугун ўзбекистонликларнинг болалигини, хотираларини, муҳаббатини уларга эслатишга қарор қилди. Шу мақсадда «Суюнчи», «Келинлар қўзғалони», «Тангалик болалар», «Масҳарабоз», «Ўтган кунлар», «Тўйлар муборак», «Яратганга шукр», «Абдуллажон» каби юзлаб…
Forwarded from Xayrulla Hamidov official
Устоз Ахбор ака Имомхўжаевни хотирлаб ўтказилаётган турнир бугун старт олади. Йил давомида футбол ортида меҳнат қилаётган ҳамкасбларимизни бир ерга жамлаётган мусобақа, самимийлиги, файзлилиги билан ажралиб турадиган анъана.
Устозимизнинг фарзанд ва набираларидан ташкил топган жамоа мусобақани очиб беради. Сулола номи остида иштирок этаётган жамоа ўтган мавсум финалга қадар етиб боргани, ўйин ПФЛ ва ЎФА раҳбарлари рақобатига айланиб кетгани эсимда. Бироқ бу икки жамоага бу йил қийин бўлади.
Чунки Пахтакор юлдузли таркиб билан мусобақада иштирок этади: Павел Бугало, Мурод Алиев, Бахтиёр Ашурматов, Акмал Шораҳмедов, Собир Ходиев, Фарҳод Тожиев, Азамат Абдураимов, Шуҳрат Мақсудов, Сергей Лушан. Яқиндагина Ўзбекистон термасини ташкил қилган жамоа бизга қарши саф тортаётганининг ўзиёқ катта воқелик.
Бизнинг шарҳловчилардан тузилган жамоа эса мусобақани Kun.uz жамоасига қарши ўйин билан бошлайди. Ориат Донодаги шерикларим Бобур ва Жамол бугун бизга эмас, ўз жамоаларига мухлислик қилишади.
Ҳа, айтганча, яна бир қизиқ ўйин бор. Унда Равшан Эрматов бошчилигидаги ЎФА футбол ҳакамлари билан рақобатлашади. Тушуняпсиз-а? Футбол ҳакамлари бугун Эрматовга қарши ўйнайди. Яна қаерда бор бундай мусобақа?

Бухоро шаҳри марказини бузишдан чарчашибди, шекилли, "Боқий Бухоро" номли "Бухоро марказига айнан шунақа лойиҳа керак, шунинг учун стадионни ва Бухоро вилояти ҳокимлигини бузишимиз керак", дейилган лойиҳа энди худди Самарқанддаги каби шаҳар ташқарисида қуриладиган бўляпти эмиш.
"Бухоронинг туппа-тузук, одамлар фойдаланиб турган маъмурий маркази 1975 йилги Байрутга ўхшаб қолди", деб ёзишибди. Бошқалар бу томоша учун нафақат жиноий, балки сиёсий ҳам жавобгарлик бўлиши кераклиги ҳақида бонг уряпти.
Изоҳ бериб қолишар. "Этношаҳарчамизни бошқа жойда қурсак ҳам, лекин вилоятимиз ҳокимлигининг Ричард Блэзе томонидан қурилган биносини охиригача бузамиз барибир - бунга кучимиз ҳам, қудратимиз ҳам етади", деган қабилида, ҳеч бўлмаса.
UPD. Кутилган раддия.

Бу видеоҳикоя, аниқроғи, монологни албатта кўринглар: https://www.youtube.com/watch?v=qdDP-7KSz5I
YouTube
Mashina haydab 7 qizni yolg‘iz katta qilayotgan ayol hikoyasi
O‘g‘iloy Ishqulova Samarqand viloyati Nurobod tumani Sahoba qishlog‘idan. Turmush o‘rtog‘i vafotidan keyin u farzandlarini boqish uchun “moskvich” sotib oldi. “Temir ayol” mashinasida qo‘y, pichan tashiydi. Uyga qaytishda bir quchoq qizlariga yegulik olib…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ой материали”нинг янги сонини тайёрладик – бу сафар портлаш ва тошқинлар ҳақида. Бунгача қишлоқдаги абитуриент, газли сув сотувчи амаки, янгиликлар тайёрлаш, сўровномалар тайёрлаш, “Док-1 Макс” иши бўйича суд ҳақидаги сонлари чиққанди.
Кўринглар, лайк ва шейр қилинглар, коммент ёзинглар - https://www.youtube.com/watch?v=ArR4Gtww9IQ
Кўринглар, лайк ва шейр қилинглар, коммент ёзинглар - https://www.youtube.com/watch?v=ArR4Gtww9IQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эртага — Lolazor Day.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яна битта янги подкаст. 1000KITOB лойиҳасиники. Кўринглар, улашинглар, лайк ва комментларни ҳам аяманглар — https://youtu.be/kFswUGogfiU
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёдингизда бўлса, баҳорда “Дамас”га оёғидан занжирланган 13 ёшли бола ҳақида видеохабар тарқалганди. Бола ҳарбий спорт мактабида ўқиган, уни машинага “тарбиялаш мақсадида” шу мактабда ўқитувчилик қилувчи эркак занжирлаган. ИИОнинг собиқ ходими бўлган ўша шахс яқинда 4 йилга озодликдан маҳрум этилибди.
Фарзандини калтаклайдиган ота-оналар, тарбияланувчи ва ўқувчиларга қўл кўтарадиган тарбиячи ва ўқитувчилар, умуман, катталарнинг болаларга нисбатан ғайриинсоний муносабатда бўлиши ҳолатлари ҳақида, афсуски, кунда-кунора эшитиш одатий ҳол бўлиб қоляпти. Улар камайиш ўрнига худди кўпаяётгандек.
Болаларга нисбатан содир этилаётган бу каби ҳолатлар жамоатчилик томонидан қатъий қораланиши, айбдорларга эса қилмишига яраша қонуний жазо берилиши – жазо муқаррар бўлиши керак. Шундагина Ўзбекистонда ҳар бир боланинг бехавотир, қўрқмай ва (ҳам руҳий, ҳам жисмоний) жароҳатларсиз вояга етишини таъминлаш мумкин.

Бу ерда сиз ҳам бўлишингиз мумкин! 😇
Энди Шохиста, Сардор, Иброҳим, Шоҳжаҳоннинг ота-онаси фарзандларининг натижаси билан фахрланишади. Чунки:
• Шохиста NYU Shanghai университетига 100% лик грант ютди. Бу дегани халқаро университетда бепул таълим олади.
• Сардор FLEX — АҚШ'да алмашинув асосида таълим олиш дастурини ютди. Бу ҳақида интервью ҳам олганмиз.
• Иброҳим 9-синфдаёқ IELTS 8,0 натижани, Шоҳжаҳон эса 8-синфда 7,5 баллни қўлга киритди.
Сиз ҳам фақатгина мактабда ўқиш орқали шундай натижаларга эришишингиз мумкин.
Бунинг учун эса муносиб жойни танлаш ва танловингизни ота-онангизга айтиш кифоя)
🔗 Rahimov School қабулига рўйхатдан ўтинг:
https://bit.ly/muhrim-rahimovschool
📞+99878113-00-05
📍Филиаллар Тошкент ва Фарғонада
@RahimovSchool | Реклама

Аввало, автоблогер Айвошга раҳмат айтмоқчиман. Чунки у Ўзбекистонда ҳозир йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жазолар бетаъсир ва бесамар эканлигини кўрсатиб беряпти.
Юқоридаги учта видеонинг иккитаси Европада олинган. Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас – у ерда ҳам қоидаларни қўпол бузишган. Масалан, тезлик чеклови 50 км бўлган жойда 123 км тезликда босишган. Яна бир видеоси бор эди – орқа ўриндиқдаги ҳамроҳи хавфсизлик камарини тақмагани учун жарима тўлаган. Ҳа, ҳайдовчи ё унинг ёнидаги эмас, айнан орқадаги йўловчи камарни тақмагани учун жарима тўлаган.
Жарималар майда-чуйда эмас. “15 кунда тўласанг 50 фоиз чегирма”, “60 кунда тўласанг бўлди”, деган гаплар йўқ. Жойида 1000 еврони ечиб олган. Яна жарима тўламаслик учун улар текис йўлларда 40-50 км тезликда юришга, орқа ўриндиқда “чмога ўхшаб” камар тақишга мажбур бўлган. Энг қизиғи, ортиқ қоида бузмасликка ҳаракат қилишган. Европадаги ватандошларни ҳам қоидаларни бузмасликка чақиришган.
Аммо Ўзбекистонга қайтиши билан... “Онасини эмсин штрафларни – саноғи йўқ-ку буни!”, деб ўзбек автоблогерига хос норозилик оҳангида видео чиқарган. Европада айтилган “қоидаларни бузманглар” деган гап Ўзбекистонда йўқ, чунки Ўзбекистонда жарима – сув текин ва улар билан мақтаниш ҳам мумкин. Шунга нафақат у, балки бошқа “миллионер” блогер-вайнерлар ҳам – Бобури бўладими, Мўмини бўладими, ҳаммаси жарималари билан уялмай мақтанади.
Аслида улар бу ҳаракатлари билан давлатга “айтяпти”: биринчидан, жарималарни ошириш керак, ииккинчидан, бир хил 10-20 та қоидабузарлик учун бир хил суммада жарима тўламаслик керак, жарима миқдори ошиб бориши керак, учинчидан, қоидабузар ҳайдовчи кўпроқ харажат қилишга мажбур (масалан, суғурта қиммат) бўлиши керак, тўртинчидан, балл тизими ишга тушиши керак.
Шунда қўли рулга тегиши билан бирдан пойгачига айланадиган ўзбекистонликларнинг бари нафақат Европада, балки Ўзбекистонда ҳам ўпкасини босади. Ҳар ҳолда, автоблогер Айвош ва унинг дўстлари хатти-ҳаракатлари шундай мужда бермоқда.

Истанбул аэропортида таблони томоша қилиб ўтириб, жуда оламшумул бўлмаса-да, бир қизиқ нарсани ўзим учун энди кашф этдим (дунёнинг Ўзбекистон шаҳарларига учиш мумкин бўлган бошқа аэропортларда ҳам шундай бўлса керак).
Таблода шаҳарлар номи уч хил тилда бериларкан: туркча (маҳаллий тил), инглизча (халқаро тил сифатида) ва учиб бориладиган шаҳар қайси давлатда жойлашган бўлса, ўша давлат тилида. Масалан, имлоси арабий бўлган мамлакатлар учун арабий, Ҳиндистон шаҳарлари учун ҳиндча, алифбоси кириллга асосланган мамлакатлар учун кириллда ва ҳоказо. Фақат шаҳар номи эмас, гейт (самолётга чиқиш жойи) очилиши, очилгани, ёпилгани ҳақида маълумотлар ҳам ўша мамлакат тилида бериларкан. Ҳатто Қозоғистон шаҳарлари учун қозоқ тилида бериляпти (суратга қаранг – Туркистон шаҳри мисолида).
Лекин Ўзбекистон шаҳарлари учун ўзбек тилида берилмас экан. Фақат туркча ва инглизча ахборот бериляпти, холос. Менимча, бу масалада ўзимизникилар бироз эътиборсизлик қилган бўлса керак. Бир эътибор қаратиб, аэропортлар билан гаплашиб, шаҳарларимиз номи шу таблоларда “Toshkent”, “Samarqand”, “Buxoro” (ва ҳоказо) кўринишида, “Chiqish joyi”, “Chiqish joyi haqida axborot falon soatda chiqadi” каби маълумотлар ҳам ўзбекча чиқадиган қилиб қўйишса, чиройли иш бўларди.
Ҳар ҳолда, ҳар йили октябрда юксак эътибор кўрсатиладиган тилимиз бор, уни чет элда ҳам ишлатиш ва кўрсатиш учун шундай бир имкон бор экан – фойдаланайлик.