Муҳрим
14.5K subscribers
653 photos
279 videos
1 file
1.75K links
Мурожаат учун — @muhrimchatbot

Тижорий таклифлар учун — @Eightmediamaker
Download Telegram
Тошкент вилоятининг Зангиота тумани “Файз” маҳалла фуқаролар йиғинидан ёзишибди. “Темирйўл кўчаси анча йиллардан бери шу аҳволда. Одамлар охири ўзи пул йиғиб, амаллаганича шағал тўктирди, лекин шу билан яхши бўлиб қолмади-да”, - дейди муштарий.

Мошинада юрганга қийинмасдиру, лекин пиёда ёғин-сочинли кунда юролмай қолади-да бунақа “йўл”да. Пиёдалар учун сал эпақага келтириб берилса бўларкан. Бомба тушгандек бўлиб кетибди.

#мурожаат
1990 йиллар барибир бошқачароқ, ижод эркинроқ, ижодкор ичидаги, кўнглидаги гапини айтиши мумкин бир давр бўлган-ку. Рустам Ғоиповнинг “Амир Темур ёди” деган жуда таъсирли, ҳис-ҳаяжонга тўла, мусиқаси ҳам эсда қоларли қўшиғига ишланган видеоклип телевизорда кўп бериларди. Беш яшарлик маҳалим бир эмас, бир неча марта кўрганман, шундан эсимда қолиб кетган. Ҳозир интернетдан қидириб тополмадиму, лекин клип ростдан таъсирли эди – сочлари ўсган Рустам Ғоипов чўлда юриб келади, қўшиқнинг мустамлака даври ҳақидаги қисмларида тарихий хроникалар кўрсатилади. Бу гап камситиш сифатида қабул қилинмасину, лекин видеоклип ижобий маънода яхши пропаганда материали бўлган, қўшиқнинг сўзи ҳам, куйи ҳам одамнинг ҳиссиётларини қитиқлайди, уйғотади – бунақа сифатли ғоявий иш ҳозир йўқ, ҳисоби.
Муҳрим
1990 йиллар барибир бошқачароқ, ижод эркинроқ, ижодкор ичидаги, кўнглидаги гапини айтиши мумкин бир давр бўлган-ку. Рустам Ғоиповнинг “Амир Темур ёди” деган жуда таъсирли, ҳис-ҳаяжонга тўла, мусиқаси ҳам эсда қоларли қўшиғига ишланган видеоклип телевизорда…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ҳозир “Амир Темур ёди”га ўхшаш ижобий маънода яхши ғоявий ижодий ишлар йўқ, ҳисоби” деганим – бундай ишлар умуман йўқ дегани эмас. Бор экан. Маҳмуд Намозов сўнгги концертида шекилли, “Кўк бўри” деган қўшиқ куйлаган экан (лекин негадир у хонанданинг ижтимоий тармоқлардаги, мусиқа сервисларидаги саҳифаларида йўқ). Ўзбек санъаткоридан жуда кучли баёнот. Чуқур ҳурматимни билдираман. Миннатдорман!
Муҳрим
“Чегара билмас мухбирлар” томонидан тузиладиган Сўз эркинлиги индексининг 2022 йилги рейтингида Ўзбекистон ўз кўрсаткичларини 24 позицияга яхшилаб, 157-ўриндан 133-ўринга кўтарилибди. Яхши нарсани яхши дейиш керак — Сўз эркинлиги индексида Ўзбекистоннинг ўрни…
Бир видео кўрдим. Ўзбекистон “Чегара билмас мухбирлар” рейтингида 2023 йил якунларига кўра 11 поғона пастлаб, матбуот эркинлиги билан боғлиқ аҳволи “оғир” бўлган мамлакатлар гуруҳидан “жуда оғир” бўлганлар қаторига қайтди-ку, мухбир мана шу рейтингдаги ўрнимиз пастлаганига муносабатингиз қандай, деб миллий медиамиз дарғаларига микрофон тутган.

Бу саволга жавоб берган учала дарғанинг жавобидан чиқадиган умумий хулоса шундай: бу халқаро ташкилотнинг ўз субъектив (ва ҳатто тушунарсиз) мезонлари бор, унинг Ўзбекистондаги вазиятга берган баҳолари нисбий ва биз бу баҳога қўшилмаймиз, Ўзбекистонда ҳозир ижод муҳити эркин, бунақанги эркинлик тарихимизда бўлмаган, ҳамма хоҳлаган гапини гапириб ётибди, “стаканнинг ярми бўш эмас, тўла”.

Мен шу ва бошқа дарғаларнинг бундан икки йил аввал худди шу рейтингда маълум бир сабабларга кўра бирданига 24 ўринга кўтарилганимизда, “мана, юртимиздаги оламшумул ўзгаришларни ҳатто “Чегара билмас мухбирлар”дек душман ташкилот ҳам тан олишга мажбур бўляпти, бу муваффақият ва бу муваффақият билан барчангизни табриклайман!”, деган гапларини излаб топишга эриндим.

Лекин шундай гаплар айтилган, албатта. Мана шу одатимиз ёмон лекин – бирор нуфузли рейтингдаги ўрнимиз кўтарилса, ҳаммага шуни байроқ қилиб кўрсатамиз: “Мана, қара, ярамас, шулар ҳам тан оляпти-ку ислоҳотларимизни, сен нимадан норозисан?!”, деб. Ўрнимиз тушса борми: “Рейтинглар нисбий, мезонлари тушунарсиз, муаллифлари кўр, кўр бўлмаса – душман, ундан кўра келсин-да, сасимай ошимиздан еб кетсин!”.
Бировни мақтаб бўлмайди ҳозирги замонда (бу масалада энг ёрқин мисол - ўзим; мақтов ёқади, лекин мақтаманглар - эртага сизнинг назарингизда бутунлай тескари иш қилишим, гап айтишим мумкин). Хуллас, бир блогер бугунги баъзи ижтимоий муаммоларга шеърий-мусиқий тарзда чиройли кўтариб чиқаётгани ҳақида ёзгандим, бошқалар ҳам уни кўп-кўп эътироф этишаётганди. Куни кеча у радарлар ҳайдовчиларни қийнаётгани ҳақида антирадар реклама қилинган пост чиқарибди. Албатта, буни на мақтаб, на олқишлаб бўлади - комментларида ҳам анча-мунча одам "қоида бузмасанг, радар/камера ҳам санга штраф ёзмайди", деб дакки берибди.

Бир ҳамкасбимиз Твиттерда шу блогер бола билан ҳамкорлик қиладиган ижодкорга эътирозини билдирган экан, у киши ҳамкасбимизга: "Машинангиз борми?", деб қарши савол берибди. Яъни, машина ҳайдасанг, биз кўтариб чиққан муаммони қалбан ҳис қилган бўлардинг, камералар хавфсизликни таъминлаш учун эмас, тадбиркорлик, соққакашлик учун ўрнатиляпти, деган маънода (қисман шундай дебди ҳам). Масалан, ман ҳам мошина ҳайдайман, жуда зўр ҳайдовчи эмасман, аксига олиб антирадарим ҳам йўқ, лекин ҳаддимни билиб ҳайдайман - шунинг учун жарима келмаётган бўлса керак (охирги марта 2022 йил декабрида келувди).

Йўлларимизга радарлар, камералар керак. Майли, бир қисми ҳозир соққакашликка хизмат қилаётгандир, лекин улар ҳам дуч келганга эмас, айнан қоида бузганга жарима соляпти. "Яхши от"ларга шу "бир қамчи" ҳам етарли - келаси сафар шу жойда бошқа қоида бузмайди (ўзим ўша 2022 йил декабрида жарима ёзилган жойда, орқадан сигнал чалиб, юр деб бақиришса ҳам, йўл бўшамагунча, чизиқни босмай, навбатим келишини кутадиган бўлганман), ҳеч бўлмаса шу нуқтада битта қоидабузар камаяди. Шунинг учун камера ва радарлар янада кўпроқ, инсон омилидан холи бўлиши, аёвсиз жарима солиши керак. Айни вақтда, ҳайдовчиларнинг "йўлни тузатиб қўймай, камера қўяди", "чизиқ кўринмайдию, аммо чизиқни босдинг, деб жарима ёзади", деган баҳоналарига ҳам ўрин қолдирмаслик керак. Лекин шусиз ҳам камера ва радарларни кўпайтиравериш керак.

Мақтаган блогеримиз ва унинг дўстларимизга нима деймиз? Ҳамма ҳам хато қилади. Муҳими, хатодан тўғри хулоса чиқариш ва ўша хатони такрорламаслик. Эгилган бошни эса қилич кесмайди - ҳа, шу ишимиз сал хато бўлди, деб қўйса, обрўси ошгани қолади. Аксинча ҳаракат қилса, охири нима бўлишига айвошчи, қопқоқчи акалар яхши мисол. Ва яна бир гап: гўёки мошина ҳайдаб видео олаётганда хавфсизлик камарини тақиш - айни муддао, яхши тарғибот, фойдали ташвиқот. Агар видео учун мошинани камар тақмай ҳайдаган бўлса, унда жаримага тортиш керак, албатта.
Битирувчилар учун ретро услубида гала концерт ташкил қилинмоқда

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан «Битирувчи ва талаба — 2024» фестивали ўтказилиши белгиланди.

Халқлар дўстлиги майдонида 25 май соат 19:00 да бошланадиган гала концерт ва ундаги дронлар шоуси фестивалнинг энг ёрқин воқеаси бўлиши кутилмоқда. Концерт битирувчилар ва уларнинг ота-оналари учун ташкил қилинган бўлиб, унда машҳур юлдузлар чиқиш қилади ва ретро услубидаги чиқишлар намойиш қилинади.

Концертда қатнашиш учун қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтишингиз мумкин: @talaba_bitiruvchi_bot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Инстаграмда бир куни шу видеони кўриб қолдим. Салкам бир миллион марта кўрилган видео. “Фотиҳа тўй” деган тадбир экан. Тўйчилигимиз трендларидан бехабарман, шу боис бу тўйдан кейин яна алоҳида никоҳ тўйи ҳам бўладими-йўқми, тўғриси, билмадим.

Бу видеога қараб туриб, “қудратимизга шубҳа қилсанг...” деб гап бошласа бўладиган жойи.
Муҳрим
Инстаграмда бир куни шу видеони кўриб қолдим. Салкам бир миллион марта кўрилган видео. “Фотиҳа тўй” деган тадбир экан. Тўйчилигимиз трендларидан бехабарман, шу боис бу тўйдан кейин яна алоҳида никоҳ тўйи ҳам бўладими-йўқми, тўғриси, билмадим. Бу видеога қараб…
Мактабни битирганимга 19 йил бўлибди. Биз Кадрлар тайёрлаш миллий дастури деган, керак бўлса Финляндиялар ҳам “ҳавас қилган” тизим амалда бўлган даврда ўқиганмиз-да, шунинг учун мактаб билан ҳам янги Ўзбекистон битирувчилари каби 11-синфда эмас, 9-синфда хайрлашганмиз.

Энг қизиғи, нафақат 9-синфни тамомлаганимизда, балки бошланғич синфларни тамомлаб, 5-синфга ўтаётганимизда ҳам “битирув оқшоми”миз бўлган (уни ўзи “битирув пешини” деса тўғрироқ бўлади). Менимча, агар 11-синфгача ўқиганимизда, ундан кейин ҳам албатта “битирув оқшоми” қилган бўлардик. 9 ёки 11 йил бирга шу “оқшом” учун ўқийсан ахир.

9-синфдаги “битирув оқшоми”миз Андижон воқеаларидан бир ой ўтиб бўлганди, шекилли. 2005 йилнинг июнида, ҳар ҳолда. Ўша йили Андижоннинг ўзида ҳам битирув оқшомлари бўлганми-йўқми, билмадиму, лекин биз Тошкентда бемалол, ҳеч бир хавотирсиз, БТРларсиз, автомат қучоқлаган мелисаларсиз, тақиқларсиз, эсон-омон ўтказганмиз – ҳеч кимнинг ҳеч қаери қонамаган.

Битирув оқшоми дегани бу бир синф ўғил-қизни битта залга қамаб қўясан, дегани эмас-да: у залда шу болалар билан бирга ота-оналари ҳам, ўқитувчилари ҳам бўлади. Маънавият ҳам бўлади, тўғри, оммавий маданияти ҳам бўлади. Энди, жуда оғир тарбияли синф бўлса, ана, бу йил болаларни роса қўрқитган Миллий гвардияни чақириш керак – ҳар “оқшом” бўлаётган муассаса олдида яна бир оқшом навбатчилик қилсин.

Бу гап-сўзларни ёзишни бошлаган вақтим мавзеимиздаги мактабдан “Сетора” ва Равшан Собировнинг “Хайр, мактабим” қўшиғи эшитилаётганди. Айтмоқчи бўлганим – эй валломатлар, болаларнинг “битирув оқшомлари”га тегманглар, бу болалар шу билан яна қачон шундай бир синф бўлиб йиғилади, Худо билади. Бадгумон бўлманглар ва болаларга тегманглар, илтимос.

Катталари фотиҳа тўйигаки маданият вазирини чақиртириб, ашула айттирадиган миллатнинг болаларига мактабни битиргани шарафига ўтказиладиган беозоргина “битирув оқшоми”ни тақиқлаш –мантиқсизлик чўққиси. Болалар катта ҳаётга дастлабки қадамини тақиқлар ва уларнинг қўрқувлари билан бошламасин. Ҳеч бўлмаса бошида.

Қайсидир ақлли “бу “оқшом”лар ортиқча сарф-харажат, болаларга шу ёшидан бунақа дабдабага берилмасликни ўргатиш керак”, дейдиган бўлса, мен унга йўқ дейман – дунёда давлатлар кўп, лекин Ўзбекистон ягона, шунинг учунки, унда исталган ислоҳотни балиқнинг думидан эмас, бошидан бошлаш керак. Бу давлатда бошини тўғриласанг, думи ўз-ўзидан тўғри бўлиб кетади.

Бошини тўғрилолмайсанми, қўлингдан келмайди, кучинг-қудратинг етмайди, қўй жўра, болаларга ҳам тегма. “Оқшом”ини ўтказсин шулар.

Битирувчилар, сизларга эса – омад! Сизларга ҳозир ҳамма ҳавас қилади: “Қани энди сизларнинг ёшлигингиз менда бўлса”, деб. Фурсатни бой берманглар! Ҳар доим шу бугунгидек ҳамманинг ҳавасини келтириб юринглар! Эҳ, қани энди сизларнинг ёшлигингиз менда бўлса!..
Муҳрим
Мактабни битирганимга 19 йил бўлибди. Биз Кадрлар тайёрлаш миллий дастури деган, керак бўлса Финляндиялар ҳам “ҳавас қилган” тизим амалда бўлган даврда ўқиганмиз-да, шунинг учун мактаб билан ҳам янги Ўзбекистон битирувчилари каби 11-синфда эмас, 9-синфда хайрлашганмиз.…
Дарвоқе, мактаб ва боғчаларимизда ниманидир тақиқлаш керак бўлса, ишни, биринчи галда, Россиянинг бузғунчи пропагандасини, “Ғалаба байрами” деган нарсани, Хотира ва қадрлаш куни ўқувчилар ва боғча болаларига совет армиясининг Иккинчи Жаҳон урушидаги либосларини кийдиришни, советча қўшиқларни айттиришни расман, очиқча тақиқлашдан бошлаш керак.
Кеча Экопаркда болалар омбудсмани, Спорт вазирлиги, «Ўзбекистон махсус олимпиадаси» жамоат бирлашмаси, ЮНИСЕФ ва Korzinka ҳамкорлигида ногиронлиги бўлган болалар иштирокида «Биз турлимиз. Биз тенгмиз» шиори остида марафон ўтказилди.

Чиройли, самимий тадбир бўлибди. Тадбир ҳақида “Газета”да ўқинг, суратларни бу ерда ва яна бу ерда томоша қилинг, бу ерда эса – видеорепортаж.

Болаларнинг вақтини мазмунли ва чоғ ўтказишга хизмат қиладиган, уларнинг хотирасида қоладиган бундай хайрли марафонлар, тадбирлар имкон қадар кўпроқ, имкон қадар ҳамма ерда, имкон қадар кўпроқ болалар иштирокида ўтказилавериши керак.
Кичкиналигимда катта давлатларнинг имкониятлари ҳам, пуллари ҳам, қудрати ҳам катта, кичкиналариники эса кичкина бўлади, жуда миттиларида эса на қудрат ва на пул бўлади, деб ўйлардим. Энди, биз кичкиналигимизда катта давлатлар ҳам катта давлатлардек эди-да – бурнидан мишиғи оқиб, арзимас баҳона билан қўшниси билан уришиб юрадиган йиғлоқи болага ўхшамасди.

Лекин мен катта давлатлар аслида майда, майда деб ўйлаганларимиз тасаввур қилганимиздан кўра қудратлироқ бўлишини биринчи марта тахминан 20 йилча аввал, газетада “Пахтакор” футбол клуби раҳбари билан эълон қилинган интервьюни ўқиб билиб қолганман – унда “Пахтакор” ҳуқуқий жиҳатдан қўшма корхона экани, жамоанинг эгаси “Элсун Инвест” деган Ўзбекистон-Лихтенштейн (Лихтенштейн, Карл!) компанияси экан айтилганди.

Мен, албатта, Лихтенштейн деган давлатча борлигини билардим, лекин шугина миттивойдан кимдир келиб, Ўзбекистонда қўшма корхона очиши мумкинлигини ҳеч хаёлимга келмаганди. Жуда ҳайратда қолганман. Нима десам экан – мен бола эдим, содда эдим, кўчада “Фалонистон Нон” Ўзбекистон-Британия-Эрон-КХДР қўшма корхонаси” деган ёзувни кўрсам, ростдан ҳам Лондондан алоҳида Дэвид, Теҳрондан алоҳида Довуд, Пхеньяндан алоҳида Донг келиб, ўртага пулни қўйиб, Учтепада шу кичкина “дока-хлеб”ни очган, деб ўйлардим-да.

Кейин-кейин билдим – бу Дэвид, Довуд, Донгларнинг учаласи ҳам аслида ўзимизнинг битта-яримта қоракўз бўлишини. Кейин-кейин билдим – Лихтенштейнга ўхшаш митти давлатлар офшор деган нарса бўларкан, “пулювар”ларга, хусусан, ўзимиздаги пихини ёрган қоракўзларга қулай шарт-шароит таклиф қиларкан, улар кейин у ердан фирма очиб, Ўзбекистонга “инвестиция киритаркан”. Шу тариқа Лихтенштейн, Люксембург, Кипр, Ҳонконг ва ҳоказо миттилар Ўзбекистонда қўшма корхоналар очаркан.

Бахтимизга, ҳозир интернет замони. “Лихтенштейн компанияси “Пахтакор”ни сотиб олибди”, деб ҳайрон бўлиб ўтиришга ҳожат йўқ. Қидиришни билсанг бас, бу “лихтенштейнлик” ҳақиқатан ҳам лихтенштейнликми ё тошкентликми (балки ён қўшнингдир?), аниқлаб олишинг мумкин. “Ўзбекистон иқтисодиётига фалон миллиард доллар сармоя” киритаётган компаниянинг ўзи шунча пули борми-йўқми, билиб оласан. Қидиришни билмайдиганлар учун ўзимизнинг “Фактчекнет.уз” каби ўзбекча ресурсларимиз қўлланма ҳам тайёрлаб қўйган.

Бу ёзувлардан мақсад – ҳамма нарсага ишониб кетавермаслик керак, айтилаётган гап-сўзларни бирров бўлса-да фактчек қилиб туриш соғлиқ учун фойдали.

PS. Юқори тавсия қилинган қўлланма халқаро манбалар асосида ишлаш ҳақида, “Фактчекнет.уз” шуни маҳаллий манбалар асосидаги версиясини ҳам тайёрласа, нур устига нур бўларди. Масалан, мен давлат харидлари порталидан керакли нарсани қандай қилиб излашни билмайман, порталнинг ўзини ҳам тушунмайман. Аслида осондир, балки.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Куни кечамикин, Твиттерда болалар (ўсмирлар, ёшлар) у ёки бу фанга қизиқиб кетиши, у ёки бу мавзуни зўр тушунишида ўқитувчи (педагог)нинг роли, маҳорати, билими муҳимлиги роса муҳокама қилинди (яхши муҳокама бўлаётганди, лекин тредни топишга эриндим – балки кимдир улашса, ҳаволасини қўшиб қўярман).

Қайсидир интервьюда шу ҳақда гаплашувмидик ё пост ёзувмидим – бизда салкам “бешикдан то қабргача” Навоий ўргатилади ва ўрганилади, лекин камдан-кам бола, ўсмир, ёш (одам деяверайлик, ҳай) Навоийни яхши кўради, Навоийни ўқийди. Чунки аксарияти Навоийни тушунмайди. Унга Навоийни тушунтириши керак бўлган ўқитувчининг ўзи ҳам Навоийни тушунмайди. Катта эҳтимол билан, унинг ўзи ҳам айнан шу сабабдан – тушунмагани ортидан Навоийдан нафратланади, унинг бу нафрати кейин болаларга ҳам ўтади.

Мен ҳам мактабда Навоийни ёмон кўрардим, мактабда Навоийни ўқимаганман, адабиёт дарслигида Навоий саҳифаларини “айланиб ўтардим”, Навоийни зерикарли деб ҳисоблардим. Баҳо учун, она тили/адабиётдан дарс берадиган синф раҳбаримизнинг: “Аъзамхўжаев, сан Ҳамидулла аканинг неварасисан, бошқа болаларга ўрнак бўлишинг керак!”, деган гапини эшитмаслик учун бир-икки рубоийси, бир-икки ғазалини ёдлаганман, холос (ўзи мактабларимизда ўқувчидан шундан ортиғи талаб қилинмайди ҳам, чунки, ўша гап – ўқитувчининг ўзи ҳам кўп яхши тушунмайди, менимча).

Мен университетнинг биринчи курси иккинчи ярмидан, бизга Навоий асарларидан Каромат опа Муллахўжаева дарс бера бошлагач (камсонли фойдали дарслардан бири бўлган), Навоийни яхши кўриб қолганман. Устоз шундай зўр, осон ва қизиқ тушунтирардики, мен нафақат Навоийни ўқишни, балки, масалан, китоб дўконларига кирганда беихтиёр унинг асарларини сотиб олишни ҳам бошлаганман. Каромат опанинг дарсларидан кейин Алишер Навоий менга superstar’дек кўрина бошлаган (аслида ҳам шундай).

Ўшанда: “Агар мактабда Навоийни устоз Каромат опадек ўргатишганида эди, тўққиз йилда бир олам – ҳам диний, ҳам дунёвий – билим олган бўлардим”, деган хулосага келгандим ўзимча (салкам файласуф бўлганман-да талабалик вақтим, айбга буюрмайсиз). Ҳозир фақат Навоий ҳақида гапиряпман – агар бутун адабиёт, умуман, бошқа фанлардан ҳам ўқитувилар худди Каромат опадек дарс берса, тушунтирса, ўзбекистонлик ўқувчилар ҳалиги PISA рейтингида охиридан эмас, юқоридан кучли ўнликда бўларди, менимча. Бундай дарсдан кейин ўқувчи/талаба ўша мавзуга, ўша дарсга, ўша фанга кириб кетади.

12 йиллик таълим тизими қизиқтиролмаган Навоийга нисбатан муҳаббатни устоз Каромат опа менда қандай қилиб уйғота олган? Чунки у профессионал навоийшунос, Навоийни беш қўлидек (балки ундан ҳам яхшироқ) билади. Бирор нарсани зўр билсангиз, уни бошқаларга ҳам тушунарли ва қизиқарли тушунтира оласиз-ку, тўғрими? Тушунарли ва қизиқарли тушунтириш – бунинг учун зўр билим ҳам керак, дарс бераётган одам профессионал, тажрибаси катта бўлиши керак.

Келаётган яқин бир-икки йилда Ўзбекистондаги айрим мактабларнинг омади кулиб, ўқувчиларига шундай зўр профессионаллар дарс беради, шекилли. Teach for All деган лойиҳа бор экан – мутахассислиги ўқитувчи бўлмаган профессионалларни мактабларда дарс беришга жалб қиларкан. Шу лойиҳа Ўзбекистонда ҳам иш бошлабди, аввалига 30 кишини саралаб оларкан. Шу 30 профессионалга ҳеч йўғи 30 нафар ўқувчи эргашса, улар сабаб билимга қизиқса, кайфу сафодан кўра бирор бир соҳада зўр профессионал бўлиш кўпроқ лаззат беришини, кўпроқ обрў ва пул келтиришини англаб етса, шу ҳам катта муваффақият.

Асосий мўлжалларнинг мактаб давридаёқ тўғри олиниши жуда муҳим. Бунинг учун болаларга фанларни, дарсларни, мавзуларни осон, қизиқарли ва тушунарли етказа оладиган профессионаллар керак...

Э, ўзи ҳаммаёқда ишининг устаси бўлган профессионаллар бўлиши лозимлиги – сийқа ҳақиқат-ку! Шунда тартиб, шунда хотиржамлик, шунда тараққиёт бўлади. Тавба, ўзимча янги гап айтяпман, деб ўйлаганимни-чи...

Каромат опага кўпдан кўп раҳмат!
Ўзбекистондаги барча электр станциялар 26 май куни 184,3 миллион кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарибди. Шунинг 15,6 миллиони қуёш электр станциялари томонидан, 3,7 миллиони эса шамол турбиналари ёрдамида ишлаб чиқарилибди. Яъни, жами ишлаб чиқарилган электрнинг 10,5 фоизини қуёш ва шамол станциялари берибди.

Энергетика вазирлигининг ёзишича, мамлакатимиз тарихида ҳали бунақаси бўлмаган экан, рекордмиш. Гидроэлектр станциялар берган электр (37 миллион кВт·соат)ни ҳам қўшиб ҳисобласа, қайта тикланувчи энергия манбалари ёрдамида ишлаб чиқарилган қувватнинг улуши умумий ишлаб чиқаришнинг 30,6 фоизини ташкил этибди. Бунақаси ҳам авваллари ҳеч бўлмаган, деб ёзишибди.

Энди, аввал қанақа бўлганини аниқ билмаймиз, билганимиз – қишнинг қаҳратон кунларида берилган кунлик ахборот (қуйидаги жадвал), аммо унда ҳар куни 200 миллион кВт·соатдан ортиқ бўлган генерациянинг қанчаси ИЭСдан, қанчаси ГЭСдан, қанчаси ҚЭСдан, қанчаси ШЭСдан экани ҳақида маълумот йўқ (қанчаси Туркманистондан экани ҳақида маълумот бор лекин).

Шу мавзу бўйича менда бир таклиф ва бир савол бор эди:

1. Менимча, бундай маълумотларни фақат рекорд совуқлар, рекорд жазирамалар бўлганида ёки генерация рекордлари ўрнатилганида эмас, балки ҳар куни, иложи бўлса, онлайн табло кўринишида бериш керак: Энергетика вазирлиги сайтида генерация электр станция турлари (ИЭС, ГЭС, ҚЭС, ШЭС) кесимида, электр станциялари кесимида қанча, истеъмол қанча ва ҳоказо, дегандек. Ўзбекистонликларнинг сони 37 миллион бўлишини Статистика агентлиги сайтида туни билан навбатчилик қилиб кутдик-ку – маълумотлар шундай очиқ, шаффоф бўлса, жамоатчилик ўзи билиб фойдаланаверади. Бу ахборот давлат сири бўлмаса керак (йўқса, рекорд ҳақида ҳам хабар берилмасди-ку), оддий статистика.

2. Май ойининг бир кунида Ўзбекистонда 184,3 миллион кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилибди. Шунинг 15,6 миллионини қуёш, 3,7 миллионини шамол, 37 миллионини сув, қолганини ИЭСлар берибди — буни билдик. Лекин ўзи имкониятимиз қанча? Майли, ИЭСларни қўя турайлик, лекин қолганлар аслида қанча энергия бера олади, ҳали қанча захираси бор, фойдаланилмаётган имконияти қанча? Масалан, қуёш ва шамол электр станцияларининг бори шуми ёки уларнинг улушини шу туришда, айни вақтда бор қувватлари билан каррасига ошириш ҳам мумкинми?

Йўл-йўлакай яна бир савол туғилиб қолди (қишки генерация, импорт ва истеъмол орасидаги фарқни кўриб): қишнинг совуқ кунларида ўзимиз ҳар доим истеъмолдан кўра кўпроқ электр энергияси ишлаб чиқарган эканмиз, биздек мутахассис бўлмаган, тушунмаган одамларда: “Ўзи шундоқ ҳам кўп чиқаркану, Туркманистондан импорт қилиб нима керак?”, деган савол ҳам келтириб чиқариши мумкин. Шунга савол шундай: йўқотишлар улуши қанча, “йўл”да қанча энергия йўқотилади?
Бугун, эрта ва индин Ғафур Ғулом номидаги Дримпарк боғида Болалар китоб байрами бўлади. Боринглар, китоблардан олинглар! https://t.me/Akademnashr/3618
Ўзбекистонда оиладаги зўравонликка қарши жиноий жавобгарлик кучайтирилганидан бери нималар ўзгарди?

Бир йил аввал, 2023 йилда Ўзбекистонда аёллар ва болаларни нафақат жисмоний зўравонликдан, балки руҳий, иқтисодий зўравонлик ва бошқа тазйиқлардан ҳам ҳимоя қилувчи прогрессив қонун қабул қилинган эди.

Олий суди матбуот хизмати маълумотларига кўра, 2023 йилда Ўзбекистонда 203 нафар шахс оиладаги зўравонлик бўйича Жиноят кодексига мувофиқ судланиб, уларнинг 59 нафари қамалган, 144 киши эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо олган. Шунингдек, 8 928 киши маъмурий жавобгарликка тортилган.

Бу рақамлар реал вазиятни тўлиқ ифода этади, деб бўлмайди. Бу борада ҳали қилиниши керак бўлган ишлар кўп, муштумзўрларга жазодан қочиш имконини берувчи туйнукчалар ҳали тўла беркилмаган, айбдорга жазо тўғри қўлланилишини ва муқаррарлигини таъминлаш билан боғлиқ бўшлиқлар мавжуд. Аммо, энг муҳими, биринчи қадам қўйилган, қонун ишлаётганини тасдиқловчи хабарларни кунда-кунора ўқияпмиз, эшитяпмиз.

Бу йўналишда кейинги, муштумзўрларни янада қўрқитувчи қадамларни ташлашда янада дадиллашиш керак, тарғиботни эса кенгайтириш ва кучайтириш мақсадга мувофиқдир.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Болаларимиз эркин, ҳур ва соғлом фикрли шахслар бўлиб етишиши учун ҳаракат қилайлик, уларни асрайлик! #1_iyun #bolalar #himoya

(видеони Болалар омбудсманидан ухлатдим)