Пропаганда шунақа: "Бу давлат билан бизнинг стратегик ҳамкорлигимиз, иттифоқчилигимиз бор, лекин унинг блогерлари, журналистлари, ОАВлари бизни эмас, душманимизнинг ёнини олиб материаллар беряпти", дейди, йўқ жойдан низо қўзғаб. Яъни, МУСТАҚИЛ бир мамлакатдаги ЭРКИН ОДАМЛАРнинг фикрларини ва ўзига яраша (ҳар ҳолда, ўша мамлакатдагидан кўра) эркин матбуотнинг материалларини давлатлараро битимлар баҳонасида цензура қилмоқчи бўлади. Биз билан ҳамкормисан, одамларинг ҳам биз хоҳлагандек гапирсин, унда буни нимаси ҳамкорлик, демоқчидек гўё.
"Россия 24" пропаганда телеканалининг Тошкентда бемалол юрган мухбири (унга, менимча, шу вақтгача биров босим ё таҳдид қилмаган ва қилмаса ҳам керак) Роберт Францев Ўзбекистон президентининг Россия президенти билан суҳбати тафсилотларини Кремль талқинида ўқиб (Кремль талқини = фитна, эҳтимол, ғирт ёлғон ҳамдир), сўнг Никита Макаренко, Кун.уз, Газета.узни Ўзбекистон президентининг нуқтаи назарига қарши чиқишда айблабди. "Улар ҳам президентдан ўрнак олса бўларди", дегандек ақл ҳам ўргатган. Россия пропагандаси шу йўл билан Ўзбекистонда нифоқ чиқармоқчидек.
Камига, Юрий Черногаев деган ўзимиздан чиққан қаҳрамон бор. У кўчага чиққани қўрқаётган экан, таҳдидлар бўлаётганмиш. Унинг айтишича, ҳеч сиёсатга қизиқмай, концертлар ҳақида қайғуриб юрган ўзбек журналистлари бирдан Украинанинг тарафини олиб чиқишлар қилаётгани ғалатимиш (ўзбекчани билмасанг, айб кимда ўзи?). Агар у, масалан, екатеринбурглик бир йигит энди Россияда қўйилмаётган "Бэтмен"ни кўриш учун 30 минг рубль сарфлаб, аввал Бухорога, сўнг Тошкентга келгани ва Ўзбекистонда мазза қилгани ҳақида ўқиса, билмадим, қай аҳволга тушаркин.
Мен, масалан, ҳозирги вазиятдан фойдаланиб, Россия пропаганда телеканалларининг Ўзбекистондаги трансляциялари тўла тўхтатилишига ҳеч ҳам қарши чиқмасдим. Шу ўринда, бошқа таклифим ҳам бор: ҳурматли ватандошлар, меҳмонимиз Роберт Францев ва юртдошимиз Юрий Черногаевга гуллар, ҳа, оддийгина гуллар юборинглар, токи улардаги негатив сал камайсин. Зора шунда кўзлари қувнаб, дунёга, Ўзбекистонга, ўзбекистонликларга, ўзбек ОАВларига назарлари сал бўлса-да яхшиланар.
Ҳа-я, айтмоқчи: бу виждонсиз утясизларга инсоф ҳам тилайлик.

Telegram
Тезкор
Россия24 телеканалида Ўзбекистон блогсфераси ва интернет нашрлари Россияга қарши ахборот уруши олиб бораётганликда айбланмоқда.
Беҳзод Ҳошимов "ахборотни сохталаштириш таҳлил сифатсизлигига олиб келади", деб ёзибди. Шу гапдаги "таҳлил сифатсизлиги" деган бирикма ёқди менга. Баъзан расмийлар кўпчиликнинг назарида мантиқсиз бўлган у ёки бу қарор қабул қилса ёки эски бир хатони яна бир бор такрорласа (дейлик, самарасизлиги аён у ёки бу давлат ташкилотини ташкил этса ё қайта ташкил этса), ҳайрон бўламиз-ку, "ия, ғалатими булар?", деб. Шу ерда муаммо таҳлилнинг сифатсизлигида-да.
Таҳлил сифатли бўлиши учун ахборот нафақат сохта бўлмаслиги, балки тўлиқ, кўп бўлиши керак. "Газета"да Тошкент ситуацион маркази ҳақида чиққан катта интервьюнинг бир жойида жуда таъсирландим. Марказда, масалан, тез тиббий ёрдам хизмати маълумотлари ҳам қайта ишланаркан — кареталар қаерга боряпти, қанча вақтда боряпти ва ҳоказо. Журналист марказ раҳбаридан: "Тез ёрдамнинг ўз ситуацион маркази бўлса, бу маълумотлар сизларга нега керак?", деб сўраган.
Қуйида — мутахассис жавоби:
"Биз уларнинг маълумотларини қайта кўчирдик. Уларники — диспетчерлик, бизники эса таҳлил маркази. Барча соҳалар бўйича маълумот тўплаймиз, йўқса шаҳарни қандай бошқарасан? Масалан, тез ёрдам кареталарининг маълум бир фоизи мунтазам равишда айнан бир хил манзиллардан бўладиган ёлғон чақирувларга қатнаркан. Нега бундай бўлаётганини аниқлашга киришдик.
Маълум бўлдики, бу ёлғон чақирувлар ҳеч кими йўқ ёлғиз пенсионерлардан бўларкан. Улар кимдир чой қўйиб бериши, кимдир уларга ғамхўрлик қилиши, улар билан гаплашиб ўтириши учун шундай қиларкан. Биз бундай муаммо борлигини билмагандик. Бу ҳолат қандайдир қарорлар қабул қилиш — масалан, ижтимоий ёрдам хизматини ташкил этиш зарурлиги ҳақида бир сигналдир".
Мана шунақанги асосли таҳлилга қарши бир нима дейиш қийин. Бу қайсидир фаолнинг ўз шахсий тажрибаси ва қўпол ҳисоб-китобларига таяниб: "Ёлғиз пенсионерларнинг 80 фоизи тез ёрдамни фақат чой дамлатиш учун чақиради", деб расмийлар назарида "аравани қуруқ олиб қочиши"дан кўра ишонарлироқ.
Ишончим комил, агар шундай катта ахборот асосида тайёрланган сифатли таҳлиллар бўлганида эди, эҳтимол, бир неча Чол-кампирлар, Оила ва Маҳалла вазирликлари ўрнига аллақачон битта, бутун Ижтимоий муҳофаза вазирлиги ташкил этилган бўларди. Эҳтимол, бордир ҳам, фақат муҳим эътибордан четда қолаётгандир.

Март қизиқ бошланди, мен сизга айтсам. 2020 йил январида тугатилган Хотин-қизлар қўмитаси ўтган ҳафта қайта ташкил этилган эди. Бугун хабар беришяптики, Ташқи ишлар вазирлигининг 2018 йили номи «Дунё» деб ўзгартирилган ахборот агентлиги энди яна эски замонлардадагидек «Жаҳон» деб аталаркан (тавба).
Навбатда ким, қайси ташкилот?
Нима бўлса ҳам, ҳар нарсани ибтидосига қайтара оладиган «вақт машинамиз»даги охирги йил 1992 бўлсин, 1991 йилга ўтиш имкони бўлмасин. Ва яна бир ўтинч — бу «инновациямиз»ни шимолдагилар кўрмасин, билмасин. Йўқса, билиб бўладими уларни, ҳамма нарсани 1917 йилгача қайтарадиган қилиб қўйишмасин тағин.

Муҳрим
Март қизиқ бошланди, мен сизга айтсам. 2020 йил январида тугатилган Хотин-қизлар қўмитаси ўтган ҳафта қайта ташкил этилган эди. Бугун хабар беришяптики, Ташқи ишлар вазирлигининг 2018 йили номи «Дунё» деб ўзгартирилган ахборот агентлиги энди яна эски замонлардадагидек…
Ташқи ишлар вазирлигининг «Дунё» ахборот агентлиги ўзининг эски — «Жаҳон» деган номига қайтаётгани ҳақидаги ўз хабарини ўчириб ташлабди. Лекин, ҳаммамизга маълумки, «интернетга чиққан нарса ўчиб кетмайди» (деярли ҳар доим шундай). Хабар Гугл (ва Телеграмнинг ҳам) кэшида турибди (ҳавола бўйича ўтишдан аввал VPN’ни ёқиш эсдан чиқмасин).
Дарвоқе, Ўзкомназоратми, АОКАми, ким масъул ўзи бунга — Гуглнинг кэшини блокдан чиқаринглар, илтимос. Гуглнинг ўзи блокланмаган (ёки бўлмаса унга кириш Твиттер ё ТикТокка кириш каби «чекланмаган») бир ҳолатда унинг муҳим таркибий қисми — Гугл Кэшнинг блокда туриши — ғалати. Яна бир бор илтимос.
Агар иложи бўлса, илтимос, Интернет архивини ҳам блокдан тўлиқ чиқаринглар.

Forwarded from davletovuz
Россиянинг Украинага бостириб кирганига 14 кун тўлди. Россиянинг йўқ жойдан мустақил давлат суверенитетига дахл қилганини ҳамма қораламоқда, қораламаганлар ҳам бетараф ҳолатда халқаро ҳуқуқни ҳурматни қилган ҳолда тинч музокараларга чорлашмоқда. Икки мамлакатнинг 14 кунлик хатти-ҳаракатига баҳо бериб, айрим хулосаларни билдириш вақти келди:
Биринчидан, армиянинг қудрати, доимий модернизацияси кун тартибидан тушмаслиги керак. Рус армияси ўзи ҳақидаги мифларни ўзи йўққа чиқарди, эски ҳарбий техника, заиф ва эски ҳарбий стратегия ва тактика туфайли “қудратли” рус армияси бугун Украинада кескин қаршиликдан ташқари логистика муаммосига дуч келмоқда, танк ва бошқа техникаларни шунчаки ёнилғи етиб келмагани ташлаб кетишмоқда, нафақат оддий аскарлар, олий тоифали офицерлар нобуд бўлмоқда, ҳарбий бошқарув кризисдан чиқолмаяпти. Буларнинг барчаси пропаганда каналлари кўрсатганидан, сиёсатчилар рапорт берганидан мутлақо бошқа картина ҳосил қилмоқда.
Иккинчидан, Украинанинг сайланган ва ёш ҳукумати Россиянинг компартия ёшидаги раҳбариятига нисбатан ўзининг самарадорлигини, мослашувчанлигини ҳамда ғоявий устунлигини яққол намойиш этмоқда. Яъни демократик сайловда ғалаба қозонган лидерлар ахборот урушида ҳам, кризисли вазиятларда ҳам ниҳоятда самарали ишламоқда, халқни руҳлантириб, бирлаштира олмоқда. Харьков, Николаев губернаторлари ва Зеленский жамоаси тимсолида буни яққол кўриш мумкин.
Учинчидан, Россия бир кун келиб Киевни қўлга киритганда ҳам, Украинага ўзининг қўғирчоқ одамини раҳбар қилиб қўйганда ҳам урушда аллақачон мағлуб бўлди. Мамлакат тараққиёти ўн йиллаб орқага улоқтирилди, миллионлаб одамлар камбағаликка маҳкум этилди, Россия кенг имкониятлар мамлакатидан ҳатто энг яқин шериклари учун ҳам “токсичный” давлатга айланди. Россия билан ҳамкорлик қилиш бизнесга ҳам, давлатларга ҳам зиён келтирадиган бўлиб қолди.
Тўртинчидан, Ғарб бундай кескин ва якдил санкциялар жорий қилишини ҳеч ким кутмаган эди. Ғарб кутилмаган бирдамликни, қатъиятни намойиш қилди, жамоатчилик фикри ҳам жуда тез ўзгарди. Ҳар доим бетараф бўлган давлатлар ҳам четда қолишмади. Хусусий бизнеснинг Россиядаги фаолиятини тўхтатиши давлатлар санкциясидан ҳам кучли зарба бўлди. Россия раҳбарияти энг ёмон сценарийда ҳам бунақа иҳоталанишини кутмаган эди.
Бешинчидан, Украинага ҳужум кўпчиликнинг кўзини очди, хулоса чиқаришга туртки бўлди. Уруш ва санкциялар кўрсатдики, авторитар режимлардан кўра маданий дунё тарафда бўлиш афзалроқ экан. Ислоҳотларни давом эттириш, иқтисодиётни диверсификация қилиш, Россия орбитасидан мумкин қадар ўзини узоқроқ сақлаш, инсон капиталига фаол инвестиция киритиш, коррупцияга чинакамига қарши курашиш, давлат ҳокимиятининг ўзаро тийиб туриш ва мувозанат тизимини амалда таъминлаш бугун ҳар қачонгидан кўра долзарб. Ёпиқ жамиятдан кўра очиқ жамият кучли, соғлом ва самарали бўлади.
Ва охиргиси, Путин ва Путин Россияси ҳақидаги мифлар, ёлғон тасаввурлар кўз ўнгимизда чилпарчин бўлмоқда. Путинга яширинча ёки очиқчасига хайрихоҳ бўлган минглаб одамлар кучли армия, кучли иқтисодиёт аслида пуч эканлигига гувоҳ бўляпти. Ёлғонга қурилган ҳокимият, ёлғон билан шиширилган қудрат узоққа бормаслигига бугунги Россия яққол мисолдир. ИМҲО.
Уруш тугасин, тинчлик бўлсин!

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Tassay – катталар ва болалар учун энг аълоси!
💧Tassay суви авлодлар юракларини забт этиш ва одатдаги ҳаётнинг бир қисмига айланиш, шунингдек байрам дастурхони безаги бўлишга қодир.
Табиат суви чанқоғингизни қондириб, кучингизни тиклашга, организмни фойдали микроэлементлар билан тўйинтириб кун давомида тетик бўлишнгизга ёрдам беради.
Tassay мазали суви эса – болалар учун чинакам топилма! Агар фарзандингизни кун давомида етарли сув ичишга кўндира олмаётган бўлсангиз, қулупнайли Tassay'ни татиб кўринг.
Ўзингизга мос Tassay'ни топинг ва унинг фойдасига ишонч ҳосил қилинг!

Доимий уруш хавфи остида яшайдиган бир киши ҳозирги, бизга яқин бир давлатда бизга ҳам хавф солиши мумкин бўлган уруш пайти одам ахборот маконида ўзини қандай тутиши кераклиги, тушкунликка туширадиган ортиқча ахборотдан қандай тийилиш ва тушкунликдан қандай чиқиш ҳақида бир рўйхат тавсия берибди.
Шу тавсияларнинг менга энг ёққан бандларидан бири (эҳтимол, энг яхши тавсия шудир аслида) шу бўлди: «Яхшилик қилинг, одамларга ёрдам беринг — ҳар қандай хайрия ёрдами одамга ички хотиржамлик бахш этади, қалбини тинчлантиради, ҳаётга мазмун бағишлайди».
Шундай. Ҳаёт гўзал. Телефондан бош кўтарсанг, ахборот оқимидан сал узилсанг бас — буни ҳис қилиш қийин эмас. Ҳис қилишни хоҳласанг бўлди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Gector school хусусий мактаби "Таълим учбурчаги”га эътибор берган ҳолда фаолият олиб боради
• Қадриятларни инобатга олади
• Сифатли таълим беради
• Тартибли фаолият юритади
📌 Ҳозирда 1-7 синфларига қабул бошланди.
Мурожаат учун:
📞 +998889000007
👩🏻💻 @gector_infobot
🌐 @gector_school
реклама

Кеча Cotton Campaign ўзбек пахтасига (ўсимликдан пайдо бўладиган момиқ бор-ку, ўшанга)нисбатан 2009 йилдан бери амалда бўлган бойкотни бекор қилгани маълум бўлди. Бу яхши янгилик, жуда яхши янгилик.
Сенат раиси Танзила Норбоева мана шу қувончли хабар билан бўлишиш мақсадида узоқ танаффусдан бери биринчи марта Twitter’да твит қолдирибди — охирги марта 1 январь куни ёзган экан. Буниси ғалати янгилик, чунки Ўзбекистонда Twitter’га кириш чекланган, унга VPN’сиз кириш имконсиз.
Сенат раиси Танзила Норбоева (ёки Ўзбекистондан туриб ишлаётган исталган ўзбекистонлик юқори мартабали шахс) Twitter’да бирор ёзув қолдирса, сервиснинг ўзбекистонликлар фойдаланувчилари шу заҳоти улардан, Латипов айтгандек, сўрай бошлайди: «Қайси VPN’дан фойдаланасиз?».
Албатта, бу саволда самимийликдан кўра киноя, истеҳзо кўпроқ. Ва бу киноя ҳам ўринли. Очиқлик ва ошкораликка бағишланган халқаро ва нохалқаро анжуманларда «блокировка замонлари ўтмишда қолиб кетди» деб бақирамиз-у, лекин буёғимиз халта.
Twitter, TikTok каби ижтимоий тармоқларнинг де-факто блокланишига, шунингдек, икки соатга етар-етмас Telegram, Facebook, Instagram, YouTube’нинг ҳам де-факто блокланишига сабаб бўлиб, муҳим сиёсий тадбир олдидан Ўзбекистонни сал қолса бутун дунёга шарманда қилай деган нотўғри қонунни қайта кўриб чиқиш керак.
Бу қонунни қайта кўриб чиқиш ташаббуси раиси Twitter’да твитлар ёзадиган Сенатимиздан чиқса ва бу иш мантиқий якунига етказилса, нур устига нур бўларди.

Куни кеча АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашувда Ўзбекистоннинг, жумладан, украин халқига кўрсатаётган катта инсонпарварлик ёрдамини олқишлаган эди.
Украинанинг Тошкентдаги элчиси Микола Дорошенко ўзбекзабон бир ОАВ (узр) билан суҳбатда Ўзбекистон томони расман қандай ёрдам кўрсатгани ҳақида қисқача бўлса-да маълумот берибди.
УКРАИНАГА озми-кўпми ЁРДАМ кўрсатилганидан хурсандман.

Ўзини ҳарбий жиҳатдан дунёда энг қудратлиси деб биладиган давлатнинг раҳбари «Лугандага ёрдамга ошиқаётган» 16 минг яқин шарқлик (суриялик деб ўқийверинг) «кўнгиллилар»нинг «жанговар ҳаракатлар ҳудудига етиб олишига ёрдам бериш»га чақирибди (АҚШ томони яқин вақт ичида шундай бўлиши мумкинлиги ҳақида камида 6 мартда айтган экан). Бу факт.
Яна, Путин Чернобиль АЭСда ҳақиқий теракт уюштириб, уни «украиналиклар қилмиши»дек қилиб кўрсатиш ҳақида топшириқ берганмиш. Бу фактми, фейкми — номаълум. Аниғи шуки, разведка маълумоти (шаҳар шароитида жанг қила оладиган сурияликлар Киевни эгаллаш учун Украинага ташланиши мумкинлиги ҳақидаги гаплар ҳам март бошида «разведка маълумоти» эди).
Кўплаб кузатувчилар: «Россия Украинага бостириб кирмайди, нари борса Луганданинг ҳақиқий ҳудудига армия киритиши мумкин», деганди. Уруш, кутилмаганда, бошланди. «Йўғе, ядровий уруш бўлмайди, ўзи ҳам ўлади-ку унда», деганди кузатувчилар — шукрки, ҳали бунақаси бошлангани йўқ — рус хони ядровий қўшинларни «алоҳида шайлик»ка ўтказишга топшириқ берди.
«Бунақа бўлмайди, бўлиши мумкин эмас», деб энди биров айтолмаяпти, бунга асос ҳам қолмади, шекилли. Чунки «48/96 соатда қулаши/босиб олиниши керак» бўлган жасур Украина, учинчи ҳафтадирки, қаҳрамонона қаршилик кўрсатмоқда ва ҳали-бери (умуман, ҳеч қачон) таслим бўладиган эмас. Босқинчи — чорасиз аҳволда, чорасиз эса энг хавфли тараф — унинг йўқотадиган ҳеч нарсаси йўқ. Хоҳласа ядровий бомба ташлайди, хоҳласа АЭСни портлатади.
Шу кунларда инсониятнинг бир русийзабон Ким Джэ Гюга эҳтиёжи бор.

Россия президенти Борис Ельцин 1992 йили Самарқандга келганида олинган видеодан самимий икки парча.
Биринчи парчада — карнай-сурнайчиларнинг бошлиғи Ельциннинг қўлини маҳкам қисиб, унга, Россия президентига: «Болаларимиз, невараларимиз бошқа уруш кўрмасин», деяпти, 30 йил аввал (Ельцин ҳар бир карнайчи билан бирма-бир кўришгани алоҳида мавзу).
Иккинчи парчада — Ельцин унинг самарқандликлар билан ҳаддан ташқари яқин кўришишига халал бермоқчи (аниқроғи, уни ҳимоя қилмоқчи) бўлаётган тансоқчиларига айтган гапи қизиқ: «Қоч, нари тур — Самарқандда ҳеч ким мени ўлдирмоқчи эмас».
Ўзбекистон ва Россия президентлари оломон ичида, самимиятнинг ҳарорати 100 даражадан аниқ баланд, ҳар ёқдан: «Борис ака, Ислом ака, битта қўл», деган илтимос билан узатилган ва иккала «ака» томонидан ҳам жавобсиз қолдирилмаётган қўллар.
(видеолар вазнини енгиллата олмаганим учун узр, ҳеч ўхшамади)

Шу фильмни томоша қилишни тавсия этаман — https://www.youtube.com/watch?v=xfCFnOcXebw
Ўзим тўлиқ кўрдим, боя алоҳида тақдимоти бўлди. Қизиқ қаҳрамонлар, қизиқ тақдирлар; масалан, асли деновлик, лекин АҚШда ҳақиқий ўрта синф вакилига айланиб улгурган ватандошимизнинг ўзи алоҳида кинога лойиқ кечмиш эгаси.
Тушунганим шуки, фильм Америка (ёки исталган бошқа бир ривожланган давлат)нинг қандай зўр имкониятлар макони экани ҳақида эмас, фильм — фарзандларга имконият яратиш, уларга ишониш ва имкон бериш кераклиги ҳақида.
Шунда улар Гарвард ва Стэнфорддек катта университетлар ўртасида талаш бўладиган талаба, Америкадаги катта бизнеснинг раҳбарларидан бири, катта халқаро банкнинг бошқарувчиси ёки қиймати миллионлар билан ўлчанадиган катта лойиҳаларнинг асосчиси/эгаси бўла олади.
Минг ўзбекистонлик бўлса ҳам.

YouTube
O'zbekistonlik | Episode 1 | (4K)
"Oʼzbekistonlik" filmi hayotini yaxshi tomonga oʼzgartirish, orzulariga erishish maqsadida xorijga ketib, muvaffaqiyatga erishgan yurtdoshlarimiz haqida.
Ular boshqa davlatda, notanish odamlar orasida yashash qiyinchiliklari, vatan va yaqinlar sogʼinchi…
Ular boshqa davlatda, notanish odamlar orasida yashash qiyinchiliklari, vatan va yaqinlar sogʼinchi…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Катерина Гордееванинг «Новая газета» бош муҳаррири, Нобель мукофоти соҳиби Дмитрий Муратов ва фаолияти тугатилган «Эхо Москви» бош муҳаррири Алексей Венедиктов билан интервьюларини томоша қилишни тавсия қиламан.
Венедиктовнинг интервьюсидаги мен учун энг муҳим қисмлардан бири — юқоридаги видеода. «Эхо» аллақачон ёпилиб кетган бўларди, аммо, узун-қулоқ гап-сўзларга қараганда, ҳар сафар «олампаноҳ»нинг марҳамати туфайли омон қолган. Бу сафар нега омон қололмади? Интернетдан фойдаланмайдиган «олампаноҳ»га радиостанциянинг уруш даврида тарқатаётган ахбороти ҳақида нотўғри талқин билан, ёлғон аралаштириб маълумот етказилган.
Нотўғри талқин. Ёлғон аралаштирилган нотўғри талқин. Қасддан ёлғон аралаштириб қилинган нотўғри талқин. Уятсиз, виждонсиз, пасткаш ва майда одамларнинг қасддан ёлғон аралаштириб қилган нотўғри талқини. Ўзбеклар буни оддий қилиб «туҳмат балоси» ҳам дейди. Алексей Алексеевичдаги таассуф ва аламзадалик менга яхши таниш, унинг ҳолатини жуда тушунаман.

Украина президенти Владимир Зеленский Россия «Биринчи канали» муҳаррири Марина Овсянниковага раҳмат айтибди — Марина эфирга жонли узатилган кечки «Время» вақтида студияга «Урушни тўхтатинг! Пропагандага ишонманг!» деган ёзувлар ёзилган плакатни кўтариб чиққан аёл. Мард аёл.
Ҳодиса видеосини қайта-қайта кўрарканман, миямда фақат бир савол айланяпти: қандай қилиб қўрқмади экан? Қўрқувни қандай қилиб енгди экан? Қўрқмаслик учун қандай одам бўлиш керак ўзи?
Муратов ва Венедиктовларнинг интервьюларини кўраётганимда ҳам шу савол тинчлик бермаганди — булар нега қўрқмайди? Йўқ, тўғри, Муратов ҳам эски бир гапни такрорлабди: «Аҳмоқларгина қўрқмайди», деб. Тушунмайдиганим шу-да: қўрқса, унда қандай қилиб четдан қараганда қўрқинчли кўринадиган ҳозирги (ҳақиқатни айтиш) ишини давом эттираверади? Қаердан куч олади?

Украина президенти Владимир Зеленский Россия «Биринчи канали» муҳаррири Марина Овсянниковага раҳмат айтибди — Марина эфирга жонли узатилган кечки «Время» вақтида студияга «Урушни тўхтатинг! Пропагандага ишонманг!» деган ёзувлар ёзилган плакатни кўтариб чиққан…
«Время»нинг ҳали ҳам жонли эфирга чиқаётгани ғалати кўринди лекин. Ғалати бу. Ростдан ғалати.
Зеленский охирги видеомурожаатида Россияни «катта Шимолий Корея» дебди. У ҳақ — ҳозирги Россия нафақат «катта Шимолий Корея», балки ундан ҳам баттар. Шимолий Корея ўзининг ҳозирги телба мақомини неча ўн йиллар давомида орттирган, Путин Россияси эса бунга атиги бир неча ҳафтада эришди — шунинг учун ҳам ундан баттар.
Ўзбекистон ҳам яқин тарихда Шимолий Кореядан баттар эди. «Баттар» деганда Шимолий Кореяни нуқта-вергулигача такрорлаш шарт эмас, шунчаки жаҳонда Шимолий Кореядек «ибратли» мамлакат бор экан, сал бўлса-да унга ўхшаб яшаб бўлмайди (айтишарди-ку, «Ўзбекистонники каби прописка фақат КХДРда қолган», деб). Модомики шунақа — сал бўлса-да Шимолий Кореяга ўхшаб яшаяпсанми, у ҳолда сен ундан ҳам баттарроқсан (бир сафар БМТнинг қай бир тузилмаси мажлисида Ғарб мамлакатлари қаторида Шимолий Корея ҳам (!) «аёлларнинг туғиш ҳуқуқини бунақа чекламангларе, уят бўлади», деб Ўзбекистонга танбеҳ берган — даҳшат).
Хуллас, «катта Шимолий Корея»да информацион дастурлар ҳалиям жонли эфирда чиқаётгани менга ғалати кўринди. Тўғри, эфир вақти бункер портлаб кетиши, Херсон ё Харьковда навбатдаги қўғирчоқ «халқ республикаси» эълон қилиниши, Худо кўрсатмасину, Киев қулаши ва ҳоказо фавқулодда ҳодисалар юз бериши мумкин. Кейин буни Екатерина Андреева жонли эфирда ўқиб бериши керак, «мана, ҳозиргина шунақа бўлибди», деб. Назарий жиҳатдан шундай ҳолатлар учун жонли эфир керак.
Лекин, ёдингизда бўлса, Путиннинг Украинага бостириб кириш эълонига айланган 24 февраль тонгидаги мурожаати аслида икки-уч кун аввал ёзиб олинган (дейишди). Ёки Россия Хавфсизлик кенгашининг Луганда мустақиллигини тан олиш масаласига бағишланган ва гўёки жонли эфирда бериляпти, деб айтилган йиғилиши ҳам аслида нечадир соат олдин бўлган, монтаж давомида, масалан, бош прокурорнинг чиқиши кесиб ташланган, дейишди. Яъни, бу жиҳатдан Россия аллақачон Шимолий Кореядан ҳам баттар.
Бундай катта тадбирлар камида бирор иштирокчи нотўғри гапириб қўйиши эҳтимоли борлиги сабаб ёзиб олинган, таҳрирланган ҳолда берилаётган бир вақтда (катта эҳтимол билан, янги «халқ республикалари»нинг ташкил этилиши ҳам олдиндан тайёрланган, маълум сценарий асосида бўлади, унга жонли эфир шарт эмас) давлат пропаганда телеканалларининг ҳамон жонли эфирда дастурлар тайёрлаши, бу дастурлар давомида кимдир (масалан, Марина Овсянникованинг чиқиши каби) «қирол яланғоч-ку» деб қолиши мумкинлигини гўёки билмасликлари — камида ғалати.
Хабарингиз бор, мен ақлимни таниганимдан то 2016 йилга қадар сўнгги уч ҳафтада пайдо бўлган Янги Россияга ўхшаш бир давлатда (сиз билан бирга) яшаганман (айтмоқчи, мен яшаган мамлакатда ҳарбий цензура йўқ эди). «Время»нинг ҳали ҳам жонли эфирга чиқаётгани шунинг учун ғалати кўринаётгандир балки. 2016 йилгача бўлган Ўзбекистонда жонли эфир деган нарса, Наврўз ва Мустақиллик байрамларини ҳисобга олмаса, фақат «Спорт» телеканалида, футбол ўйинлари вақтида бўларди, холос. Зилзила вақти студиядан қочиб чиққан «Ахборот» диктори видеосини кўргандирсиз, лекин у ҳам жонли эфирда эмас, кечки «Ахборот» ёзиб олинаётганида бўлган.
21:00 да эфирга чиқадиган «Ахборот» куннинг энг муҳим дайжести эди — президент тонгда кимнидир қабул қилган, бирор қарор ё фармон имзолаган, пешинда қайсидир ҳоким ё вазирни ишдан олган бўлиши мумкин — ҳаммаси 21:00 даги «Ахборот»дан сўнг маълум бўларди (шунда ҳам, тўғриси, ҳаммаси маълум бўлмасди), «Ахборот» берилгач, ЎзА ҳужжатлар матнини эълон қиларди. Эҳтимол, шунинг учун ҳам Ислом Каримов расман соат 20:55 да — «Ахборот»нинг якуний (лекин ёзиб олинган) эфири арафасида вафот этгандир (Туркия пешинда ҳамдардлик билдиргани — бошқа масала).
Мен бу ишлар тўғри бўлган, демоқчи эмасман. Асло. Бари мутлақ нотўғри эди. Менга бор-йўғи Россиядаги ҳозирги асабийлик, таранглик муҳитида телеканаллар жонли эфирларни тўхтатмагани ҳам қизиқ, ҳам ғалати кўриняпти. Бошқа томондан — шундай бўлгани яхши ҳам бўлди. Кўпчиликнинг сўниб бораётган умиди бир қадар мустаҳкамланди, умиди шундоқ ҳам мустаҳкам бўлганларники эса, ким билсин, ишончга айлангандир.

Энди-и, айбга буюрмайсизлар — халқаро майдондаги муаммолардан бирдан ўзбек концертчилик соҳасига алоқадор масалаларга шўнғиймиз (Юрий Черногаев нақадар ҳақ эди...).
Аммо Юлдуз Усмонова билан боғлиқ ҳодиса — шунчаки концертчилик муаммоси эмас. У ерда муаммо кўп. Масалан, бунда ўзлари қабул қилган қонун ва ўйлаб топган қоидаларга ўзлари амал қилмайдиган иккиюзламачи амалдорлар муаммоси бор. Шунингдек, кадрларнинг ўз ўрнига лойиқлиги, муносиблиги муаммоси ҳам (умуман олганда, иккисиям бир нарса, шекилли).
Воқеа гўёки Маданият вазирлиги масъул соҳада содир бўлаётгани билан, бошқа кўплаб соҳаларда аҳвол бундан яхшироқ эмас (Маданият вазирлигининг бошқалардан битта сезиларли фарқи — уларда дўппи бор). Шунинг учун, Шаҳноза опам қанча жиғибийрон бўлмасин, АвазБЕКдан тушунтириш хати олинади (чунки у «бегона»), Юлдузга эса фақат танбеҳ берилади (чунки у «ўзимизники», машойиҳлар айтганидек: «Ўзимизникиларга — ҳамма нарса, бегоналарга — қонун»).
Умуман олганда, Маданият вазирлиги Юлдуз Усмоновага танбеҳ берганининг ўзи катта гап — мен ҳатто шу ҳам бўлмайди, деб ўйлагандим. Нега бундай ўйлаганимни тушуниш учун 2013 йил январидаги «Озодбек Назарбеков ‘қарсакни сўраб олишидан’ нолиди» сарлавҳали хабарнинг иккинчи қисмини (қуйидаги скриншотда) ўқишни тавсия қиламан (ҳавол очилмаса, VPN’ни ёқинг, Ўзбекистонда Интернетнинг архиви ҳали ҳам блокда бўлиши мумкин).
Яна бир гап — Юлдуз Усмоновани на Маданият вазирлиги, на давлатнинг бошқа бир тузилмаси жазолаши керак, танбеҳ ҳам бериши шарт эмас. Юлдуз Усмонова жамоатчиликка қўполлик қилди, уни жамоатчиликнинг ўзи жазолаши керак. Инстаграмда ё Твиттерда уни сўккан билан у жазоланиб қолмайди. Одамларимиз бир бўлиб, уюшиб, уни тўйга чақирмай қўйсин: ҳеч ким чақирмасин шу артистни тўйга, уни тўйга чақирмасликни бир-бирига тарғиб қилсин одамларимиз — энг яхши жазо шу унга.
Лекин бизнинг одамларимиз ундай қилишмайди. Ҳатто шу артистнинг ҳақоратларини эшитиб, унга қарсак чалишди-ку — қаранг, қандай бағрикенглик! Шунинг учун ҳам ЎзАвтоМоторс йилига миллионлаб доллар, юз миллиардлаб сўм фойда кўришда давом этяпти, маънан эскирган «янги» машиналарининг нархини беҳижолат оширяпти. Чунки...
Одамларимиз шунга муносиб. Шунга муносибмиз, ҳозирча. Лекин қачондир бу ўзгаради, ўзгариши керак — чунки биз, ҳаммамиз, яхшироғига — одоблироқ артистларга, сифатлироқ автомобилларга, фаровонроқ ҳаётга, энг камида, яхшироқ муносабатга лойиқмиз. Бунга шубҳа йўқ.
PS. Юлдуз Усмонованинг «Учмоқдаман» қўшиғини жуда яхши кўраман. Унинг ижросидаги «Санамгина» ҳам ёқади. Маданият вазиримизнинг яхши ашулалари кўп, масалан, «Лола»ни такрор ва такрор эшитса арзийди.

АКТ вазири Шерзод Шерматов бугун, 16 март куни ТикТок вице-президентларидан бири Тео Бертрам билан учрашув ўтказган экан. Учрашувда, хабар беришларича, Ўзкомназорат вакиллари ҳам қатнашган (у ё бу ресурснинг чеклови/блокировкасига шу ташкилот жавоб беради, блокировкани ўчириб/ёқиш мурвати АКТ вазирлиги/Ўзбектелекомнинг қўлида бўлса-да).
Таъкидланишича, учрашувда «платформадан Ўзбекистонда фойдаланувчилар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон қонунчилиги талабларини бажариш масалалари ҳам» муҳокама қилинган. «[TikTok] вакиллари платформа орқали тарқаладиган Ўзбекистон қонунларига зид ҳар хил материаллар тарқалишининг олдини олиш бўйича ҳамкорликда ишлашга тайёр эканлигини билдирди», — деб ёзяпти АКТ вазирлиги матбуот хизмати.
Ўзбекистонда ўтган июлдан бери чекловда турган ТикТок 16 март куни кечга томон VPN’сиз очила бошлади. У билан бирга Twitter’га ҳам VPN’сиз бемалол кириш мумкин бўляпти (у ҳам ТикТок билан бир вақтда чекловга тушган эди). Лекин нега бундай бўлаётгани юзасидан бирор ваколатли орган тайинли изоҳ бергани йўқ (масалан, инаугурация арафаси Телеграм ва Ютубга киришни «фаросатсизларча» чеклаб қўйгач, бошлиқсиз қолиб кетган (ва ҳали ҳам бошлиғи йўқ) Ўзкомназоратдан изоҳ сўрашдан фойда йўқ).
Шунга, тонг отгунча, фақат тахмин қилиш мумкин. Биринчи позитив тахмин шуки, ТикТок ва трафиги у билан бир вақтда чекланган бошқа ресурслар (хусусан, Твиттер)га киришни очиш қарори ТикТок вакиллари билан бўлган бугунги учрашувдан сўнг қабул қилинган. Яъни, ТикТок Ўзбекистон билан Ўзбекистон хоҳлаган шартларда ҳамкорлик қилишни хоҳлаши учун Ўзбекистон ҳам компромиссга бора олишини кўрсатиш учун, масалан.
Иккинчи позитив тахмин — уруш сабаб Россия ва Беларусдан кўплаб малакали IT-мутахассислар Ўзбекистонга ҳам келмоқда. Уларни мамлакатда ушлаб қолиш, улардан фойдаланиб қолиш учун давлат аллақачон ҳаракатни бошлаган, масалан, IT-визанинг жорий этилаётгани шундай қадамлардан бири. Лекин қуруқ IT-визанинг ўзи билан иш битмайди — уларга муносиб меҳнат ва ҳордиқ шароитлари ҳам керак, улар, масалан, TikTok ва Twitter’да ҳордиқ чиқариши мумкин. Демак, шароит яратиш керак, деган фикрни АКТ соҳасининг илғор вакиллари шу соҳанинг блокировкага уста консерватив масъулларига тушунтира олган бўлиши мумкин.
Учинчи позитив тахмин — пандемия де-факто тугади ҳисоб (ёки пандемия шароитида яшашни охири ҳамма ўрганиб олди), чегаралар ортиқча шартларсиз барча учун очиляпти, кирди-чиқди кўпайиши мумкин ва керак, шу муносабат билан катта-катта тадбирлар режалаштирилган (масалан, март охирида ҳаддан ташқари кўп меҳмон келиши кутилаётган халқаро инвестиция форуми бор). Шунча меҳмон, турист келган вақтда Ўзбекистонда жаҳонда энг фаол ҳисобланган ижтимоий тармоқларнинг ишламай туриши (текин рекламадан ўзимизни ўзимиз мосуво қилишимиз) — шунча меҳнатни ҳавога учиришга тенг.
Бу тахминларнинг биттаси ҳам, бир нечтаси ё учаласи ҳам тўғри бўлиши мумкин (барчаси нотўғри бўлишиям мумкин, лекин…)..
Хуллас, бу — сайтларни блокировка қилувчилар ўтирадиган қайсидир чиркин бино электр таъминотидан узилиб қолгани сабаб юз берган «вақтинчалик эркинлик» эмас. Менинг билишимча, бу — бир эмас, «бир неча ташкилот ва идоралар ташаббуси билан қилинган иш», соғлом фикрнинг ҳақиқий тантанаси...

АКТ вазири Шерзод Шерматов бугун, 16 март куни ТикТок вице-президентларидан бири Тео Бертрам билан учрашув ўтказган экан. Учрашувда, хабар беришларича, Ўзкомназорат вакиллари ҳам қатнашган (у ё бу ресурснинг чеклови/блокировкасига шу ташкилот жавоб беради…
Ҳа, айтмасангиз ҳам, хабарим бор — шунча позитив тахминларни ўйлаб топгунимча, ТикТок ва Твиттер яна ишламай қолибди 🤦🏻♂️ Майли, ишқилиб Телеграм ишлаб турсин — эрта-индин қолган Т’лар ҳам унинг ёнига тўла қайтиб қолар.