Муҳрим
13.6K subscribers
632 photos
253 videos
1 file
1.68K links
Мурожаат учун — @muhrimchatbot

Тижорий таклифлар учун — @VenkonPRsales
Download Telegram
​​Зироат Мирзиёева 21 май куни Сардоба фалокати юз берган ҳудудларда бўлиб, сув тошқини оқибатида эвакуация қилинган аҳоли билан учрашибди. «Суҳбат чоғида мамлакатимиз биринчи хоними одамларнинг аҳволи, саломатлиги, вақтинчалик яшаш жойларидаги шароит билан танишди, уларга самимий сўзлар билан далда берди», — деб хабар беряпти Мирзиёева хоним васийлигидаги «Замин» фонди.

«Замин» фонди Касаба уюшмалари федерацияси билан ҳамкорликда тошқиндан зарар кўрган 11 та маҳалладаги 60 ёшдан ошган барча қарияларни сиҳатгоҳларга, 7—14 ёшдаги барча болаларни ёзги оромгоҳларга 10 кунга бепул таклиф қиладиган бўлибди. Аввалроқ сув остида қолган коттежлар икки-уч кунда яхшилаб таъмирдан чиқарилаётгани ҳақида ёзгандим, шунақа коттежларда яшовчилар учун, масалан, қариялар ва болаларнинг 10 кун ҳордиққа кетиши ҳақиқатан ҳам яхши — таъмир вақтида улар қаердадир қийналиб яшамайди, қўлида кучи борлар «онамнинг аҳволи нима бўлди, боламга ким қарайди», деб ташвишланмайди, яшаш жойини бутун Ўзбекистондан келган ёрдамга келган қурувчилар билан бирга тезроқ саранжом-саришта қилади.

Ушбу ташрифнинг яна бир эътиборга молик жиҳати — Ўзбекистон биринчи хоними соядан чиқиб, жамоатчилик эътиборидаги шахсга айланаётгани. Биз одатда мамлакатимиз биринчи хонимларини ташрифлар вақтида кўрардик, хаёлимизда фақат чет элдаги биринчи хонимларгина «публичная персона», фақат чет эллардаги давлат раҳбарларининг турмуш ўртоқлари хайрли ташаббуслар билан чиқиши мумкиндек эди. Бу ҳам худди сўнгги вақтларда мамлакатимизда одатий ҳолга айланаётган табиий офатлардек — Бухородагидек довуллар, Сирдарёдагидек тошқинларни ҳам биз аввал Ўзбекистонда бўлмайди, фақат чет элда, деб ўйлардик-ку. Бугунги тарихий ҳодисалар қотиб қолган сиёсий анъаналарни ҳам яхши томонга ўзгартирмоқда.
Шу кунларда БМТ томонидан бутун дунёда глобал сўров ўтказилмоқда. Ўзбек тилида. Унда мен ҳам иштирок этдим.

Сўров аноним, унда қатнашиш орқали дунё яқин 20-25 йилда қандай ўзгариши, нималарга эътибор қаратилиши керакли бўйича фикр ва таклифларингизни билдиришингиз мумкин.

Сайтда ёзилишича, барча овозлар умумлаштирилади ва 2020 йил бўлиб ўтадиган БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида тадбирга таклиф этилган давлат раҳбарларига тақдим этилади.

Бир неча дақиқангизни аяманг ва Сиз ҳам сўровномада иштирок этинг: https://un75.online/?lang=uzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Президентимиз кечаю кундуз шу ташвиш билан банд» – Биринчи хоним сирдарёликлар билан мулоқот қилди

«Zamin» фонди васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева Сардоба сув омборидаги фалокат рўй берган ҳудуддан эвакуация қилинган аҳоли ҳолидан хабар олиш учун Сирдарёга ташриф буюрди.
Муҳрим
Тарихий воқеани жонли эфирда кузатинг — ракета Тошкент вақти билан 1:33 да учади https://youtu.be/21X5lGlDOfg
Тарихий воқеа қолдирилди, об-ҳаво шароити ноқулай келгани боис. 30 май куни яна бир марта уриниб кўришаркан. Яхши дам олинглар.
Избоскандаги касалланиш ҳолати бўйича ва ниҳоят расмий ахборот берилди (баттар чалкашлик келтириб чиқарадиган-ку, ҳай, борига шукр) — https://t.me/ssvmatbuotkotibi/953

Очиқ қолаётган битта савол — нега бу касалланиш ҳолати Андижоннинг статистикасига 23 ё 24 май куни қўшилмаганининг жавоби эса тўғридан-тўғри айтилмаган, лекин, агар тўғри тушунган бўлсам, улар Тошкентда текширилган, касаллиги ҳам Тошкентда аниқланган, шунинг учун, балки, Андижоннинг статистикасига қўшилмагандир.

Расмий маълумотларда шунақа икир-чикирларга ҳам эътибор қаратиб кетилса яхши бўларди. Бу икки беморнинг Тошкентдан Андижонга кетиб қолишига йўл қўйганлар бўйича ҳам бирор ахборот берилса, нур устига нур. Йўқса нуқул Амир Темурга савол берганлар ёки бемақсад велик учганлар жазоланишини кўраверишдан одам зерикди.
Forwarded from islom.me!
​​YouTube видео ижтимой тармоғида менга ёқадиган бир канал бор. Номи «Энциклоп». Канал муаллифи полиглот бўлиб тил ҳақида кўплаб қизиқарли видеолар қилади. Муаллифни “Фин тилини 1 ойда ўрганаман” деган видеоси орқали мен ўзимга фойдали бўлган тил ўрганиш методикаларини ўрганганман. Ҳамда муаллифни ҳар хил тиллар ҳақида батафсил тушунтирилган видеолари кўп: француз, швед, итальян, испан, рус, украин, беларус, немис, турк, қозоқ, татар, араб, форс.

Шу тиллар сафига қачондир ўзбек тили ҳам киришини ният қилардим. Ниятимга етдим. Энциклоп энди ўзбек тили ҳақида ажойиб, батафсил тушунтириб берилган видео қилибти. Менга жуда ёқти. Кўришни тавсия қиламан.
Навоийда касалланганлар сони салкам икки ой икки нафардан ошмади. Иккиси ҳам тузалиб, Навоий «яшил» ҳудудга айланганидан бир неча кун ўтиб, вилоятда кетма-кет коронавирус чиқа бошлади. Ҳозир, айни дақиқаларда (31 май Тошкент вақти билан 1:42 да) Навоийда 107 бемор даволанмоқдаайни дамда коронавирусли беморлари сони бўйича бу вилоят Ўзбекистонда Тошкентдан сўнг иккинчи ўринда турибди (ҳатто Самарқандда ҳозир даволанаётган беморлар сони камроқ — 84 нафар).

Бундай қарасанг, карантин ҳали тўла юмшатилмаган эди, вилоятлараро қатновларга ҳам тузук-қуруқ рухсат берилмаган эди, ҳудудларга кириб-чиқаётганлар, афтидан, текширилаётган эди, шундай эмасми? Унда нега Навоийда вазият бу қадар оғирлашди? Менимча, тахминий жавоб сўнгги 24 соатга асосланган мана бу воқеий ҳикояда бор: «Бугун болаларимни 250 минг сўмга Самарқанддан Тошкентга олиб келиб берди бир таксист, барака топсин. Тошкент вилоятига киришда машина рақами 30 бўлганига постда муаммо қилишибди, таксист пул бериб ўтибди. 01, 10 рақамли машиналарга муаммо йўқмиш».
Чилонзорда ёмғир томчилабди. Юнусободда ҳам ҳаво бирдан ўзгарди, енгил шабада кучли шамолга айланди, бир муддат. Лекин ёмғир(ча)дан дарак йўқ, ҳозирча.

Охирги бир ҳафтадаги қандайдир оғир жазирамадан сўнг шундай енгиллик бўлса айни муддао, ростанам. Шунақа дейсану, олдинда чилла борлиги эсингга тушиб кетади бирдан...

UPD. Чилонзорда жала қуйибди. Ростакам.
Forwarded from Xushnudbek.uz
Кеча Бутунжаҳон туризм ташкилоти ва Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш қўмитаси ташаббуси билан «Туризмни қайта таклашга йўл» онлайн конференцияси бўлиб ўтди.

Конференцияда Озарбайжон, Грузия, Қирғизистон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Молдова, Тожикистон, Россия, Туркманистон каби 10та давлатларнинг туризм соҳаси бўйича масъуллари (вазирлар, қўмита раислари) қатнашди.

Конференцияда пандемия шароитида қандай қилиб туризмни яна тиклаш мумкинлиги, давлатаро ўзаро туризм йўналишларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. Ҳар бир давлат ўз тажрибаси билан ўртоқлашди.

Муваффақиятли ўтган конференция якунлари бўйича Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош котиби Зураб Пололикашвили ташаббус учун Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовга ташаккурнома йўллади.

Унда Ўзбекистоннинг пандемия сабаб таназзулга юз тутган туризм соҳасини қайта тиклашдаги алоҳида намунаси эътироф этилган.

Маълумот учун: Ўзбекистон ҳам 42 мамлакат қаторида UNWTO’нинг Европа ҳудудига киради.
Forwarded from Ташқарида
Конструктив иттифоқ бўлажак аъзоларини чегараларда муаммо бўлмаслигини кўрсатиш билан ўзига жалб қилади. Чегаралардаги муаммолар билан босим ўтказиш иттифоқчиларга эмас, босқинчиларга хос.
Бир вақтлар «Халқ сўзи» газетасида «Озодлик» радиосининг рекламалари чиққан. Ҳозир, албатта, бир вақтлар эмас, ҳозир вақт бошқачароқ.
​​Шулар ҳақида гапиришни хоҳламайсану, лекин одамни жаҳли чиқади-да, гапирворасан. “Миллий тикланиш” партиясининг “Миллий тикланиш” газетаси 3 июнь сонида Нозим Сафарини танқид қилиб чиқибди. Сўхда шундай муаммо бўлиб турибди — у ҳақда бир оғиз гап йўқ, ваҳоланки ўтган йил декабрида итлар сал ғалати акилласа ҳам “бизнингча, бундай акиллаш мақсадга мувофиқ эмас” деб турганлардан бири шу партия, унинг шу газетаси эди.

Ҳай, бунисига ҳам чидаш мумкин. Газетанинг “Маънавият” рукни остидаги 7-саҳифасида “Икки ракъат намоз ўқиб олишга рухсат бер” сарлавҳаси билан бир материалча берилган, Абдулла Қодирий отилишидан аввал уни отаётганларга илтимос қилгани ҳақида. Ўтган кунимикин, устоз Карим Баҳриев Шаҳидлар хотираси хиёбонига борганида, суратлар олиб, шу ривоятнамо воқеани эслаб, иқтибос кўринишида эълон қилганди. “Миллий тикланиш” газетаси Карим аканинг Фейсбукидаги матнни шундай олибди-да, тагига “Карим Баҳриев” деб имзо қўйиб, газетага чиқарворибди.

Бўлди, Умарали Норматов “Қодирийнинг сўнгги илтижоси” рисоласида келтирган воқеа “Миллий тикланиш” газетасининг 2020 йил 3 июнь сонида Карим Баҳриев “ижод маҳсули”га айланиб, тарихда қолди, уни ўзгартиролмайсан. Қойил қолиш керак, маънавиятдан бонг урадиган “Миллий тикланиш” партиясининг газетаси маънавиятимизнинг кўзга кўринган икки намояндасини бир уринишда зўр ҳақоратлаяпти. Ва яна шулар блогерларни танқид қилади, ақл ўргатади. Олдин ўзингни эплаб ол, дейдиган одам йўқ.
​​Бола оддий шамоллаб қолиб, безовта бўлса ҳам, ота-она қанчалик азият чекишини тасаввур қилинг. Сизнинг ҳам бошингиздан ўтгандир. Болалар оғримасин, болалар касал бўлмасин. Нуқсонли болалар-ку умуман бўлмаса, қанийди

«Замин» фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева 1 июнь куни болажонларни болаларни байрам билан табриклаб, янги дастур ҳақида маълумот берганди. Бугун маълум бўлишича, мазкур дастурнинг биринчи босқичи бошланган.

«Замин» фонди ихтисослаштирилган мактаблар ўқувчилари учун кохлеар имплантация (жарроҳлик йўли билан электрон протез ўрнатиш) дастурини бошлади. Фонд ҳар йили 30 нафар боланинг жарроҳлик амалиётини ўтказиб бермоқчи.

Айни кунларда Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида ташхис жараёни бошланиб, дастлабки 10 нафар ўқувчи аудиолог, психоневролог, сурдопедагог, отоларинголог, психиатр ва бошқа мутахассислар томонидан саралаб олинмоқда.

Саралаб олинган болалар махсус тайёргарлик, жарроҳлик амалиёти ва реабилитация босқичларидан ўтадилар. Шундан сўнг хориждан малакали шифокорлар чақирилиб, жарроҳлик амалиётларини ўтказиш режалаштирилган.
Ўзбекистон Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (ЙҲХББ) «Қалпоқ»чиларга узр сўраттириб, жуда хунук, мутлақо мантиқсиз иш қилибди. ЙҲХББ тизимида умрида пора олмаган ҳалол ходимлар бўлиши ҳам мумкин, бўлганда ҳам улар жуда кўпчиликни ташкил этиши мумкин, эҳтимол боди-камералар ишга тушгач Тошкентда пора оладиган «командир»лар қолмагандир ҳам, лекин бу пора оладиган, тамагирлик қиладиган ЙПХ ходими умуман йўқ, дегани эмас. Буни, менимча, ҳамма билади (лекин ЙҲХББдаги қайсидир валломат билмайди, деб ўйлаяпман энди).

«Қалпоқ» ижодкорларини узр сўрашга мажбур қилиш ғояси ЙҲХББнинг қайси бир ўта ҳалол раҳбаридан чиққани номаълум, лекин унинг бетакрор мантиғи бўйича энди «Миллион» кулгу жамоаси аъзолари ҳам узр сўраши керак, ўша раҳбарнинг мутлақо тушунарсиз мантиғи бўйича энди раҳматли Обид Асомовдан ҳам узр сўраттириш керак — лавҳада айтилаётган «25-кадр» айнан «Миллион»у Обиднинг саҳна кўринишларида кучлироқ акс этган ахир. Энг ёмони шуки, ЙҲХББ тизимида шу топшириққа қарши чиқадиган, ҳеч бўлмаса: «ГАИ пайдо бўлганидан бери, миллион йилдан бери кўрсатиладиган юмор-ку бу», дейдиган одам топилмагани. Энг аянчли одам — юморни тушунмайдиган, ўрни келса ўзининг устидан кула олмайдиган одам. У юксак даражада ҳалол бўлиши мумкин, лекин барибир аянчли у.

«Қалпоқ» ижодкорларини узр сўрашга мажбур қилганлар, менимча, «Такси» фильмидаги телбанамо комиссар Жибер, «Пуштиранг пантера»даги инспектор Клузо, «Полиция академияси» сериали қаҳрамонлари иштирокидаги лавҳаларни кўрганда ҳам кулмаса керак. Ўшанда ҳам «ҳуқуқ-тартибот посбони устидан бундай кулиш, 25-кадр қилиш мақсадга мувофиқ эмас», деб ўтирса керак. Уриб турадиган юраги, танасида айланадиган қони бор робот бўлиш осон, лекин ростмана одам бўлиш барибир қийин экан.
Forwarded from Mass-media fondi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Халқаро блогерлар куни. Биз мамлакатимиздаги барча блогерларнинг фақат олға интилишларини тилаймиз!

Тўғри, ахборот маконида фаолият олиб бориш осон эмас. Лекин шундай бўлса-да, эзгу мақсад билан танлаган йўлимизда давом этишимиз керак.

Блогерлар куни билан, дўстлар!
__

В Международный день блогера желаем всем блогерам нашей страны неотступно идти вперёд!

Несомненно, работать на информационном пространстве не легко. Даже если так, мы должны продолжать идти по избранному пути с благородными целями.

C днём блогеров, друзья!

@massmediauz