Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дэвид Кэмерон ошни брекзит қиворишига бир баҳя қолибди. Шу акага 2016 йили “капгир” (референдум)га тегма деб шунча айтишса ҳам, “э, боплаворамиз, ош ҳар доимгидек зўр бўлади”, деб кейин тагига олдирворган (брекзит қиворган)ди. Шундан бери қайга борса “мани ишга оласизларми?”, дегани деган, шекилли ;)
Шу китобнинг ўзбек тилида чиққанининг ўзи қойилмақом иш. ТЎ билимдонларини бу таржимани ўқиб чиқиб, баҳо беришга чақирган бўлардим.
Мана шу долзарб масала лекин. Дрондан фойдаланишни тақиқлаш ҳақида советча қонунимиз бор-ку, шундаги дрон деган жойларини пакетчали кўк чой деб ўзгартириб чиқиш керак. Кўк чой деганда Ўзбекистонда фақат шамали кўк чой тушунилиши, кўк чой сўралганда ҳаммаёқда айнан шамали кўк чой берилиши шарт. Керак бўлса буни бағрикенг Конституциямизда ҳам белгилаб қўйиш керак. Беҳазил, “бу пакетчангизни шамага алмаштириб келинг” деб тахминан миллион марталар айтишга мажбур бўлган жабрланувчи сифатида ёзяпман бу гапларни.
Telegram
Kainbek
Пакетли кўк чой
Энг ёмон чой - пакетдаги кўк чой. Энг ёмон тамаддихона - кўк чой сўрасанг, пакетли кўк чой олиб келадиган тамаддихона.
Ундан ҳам ёмони қайнамаган сувга чой дамлаб келадиган емакхонадир.
Фақат қора чойнинг пакетлисига чидаса бўлади.

Президент Каримовнинг 1990 йиллардаги журналистлар билан мулоқотлари қизиқ — биринчидан, у ўша вақтларда ОАВ билан фавқулодда кўп ва анча-мунча очиқ гаплашади, унинг журналистлар билан учрашувлари (Янги йилда ҳатто Қайнарсойда меҳмон қиларкан) доимий анъана ҳисобланган (балки Путин ўзининг “прямой линия”ларини Каримовдан кўриб, ўргангандир?! Ҳазил); иккинчидан, у жуда қизиқ гапиради — Косово масаласида Слободан Милошевичга маслаҳатлар беради, Россиянинг ташаббусларига қарши очиқ гапиради, ростми-ёлғонми, “популизм учун гапирмаяпман - эплолмасам кетаман” дейди, “нотўғри ишларим учун тазарру қилдим”, дейди.
Кейин нега бирдан ёпилиб олган — шуниси қизиқ.
Кейин нега бирдан ёпилиб олган — шуниси қизиқ.
Telegram
Тарихий карточка
Эътиқод йўқ жойда мустақиллик бўлмайди.
Ўзбекистон президенти Ислом Каримов билан Мадинадан Тошкентга учаётган самолётда Анвар Жўрабоев суҳбати
- Исломнинг икки муқаддас гўшаси – Маккаю Мадинада Аллоҳга илтижо этилади. Сир бўлмаса айтинг-чи, сиз Худодан…

Аъзамхўжаев
Ботир Қодиров баёноти. Манба. Контекст.
Бу карикатурани ҳозир Узквизда савол қилиб ҳам ўйнашди. @habikatura — монстр!
Футболчиларимиз Олимпиадага чиқадими-йўқми? (ҳали яна ўйинлар бору, барибир фикрингларни билиб қўяверай)
Final Results
79%
Ва ниҳоят чиқади шу сафар!
21%
Йўқ, бу сафар ҳам чиқолмайди
Буюк Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон бир ҳафта ичида Эмомали Раҳмон, Садир Жапаров, Қосим-Жўмарт Тўқаев, Сардор Бердимуҳамедов ва Ухнаагийн Хурэлсух билан учрашди. Адашмадим, бу ерда ростанам Сардор Бердимуҳамедов бор, кўринмаяпти холос. Дэвид Кэмерон ҳам шунинг учун яхшилаб қараяпти.
Аъзамхўжаев
Буюк Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон бир ҳафта ичида Эмомали Раҳмон, Садир Жапаров, Қосим-Жўмарт Тўқаев, Сардор Бердимуҳамедов ва Ухнаагийн Хурэлсух билан учрашди. Адашмадим, бу ерда ростанам Сардор Бердимуҳамедов бор, кўринмаяпти холос. Дэвид Кэмерон…
Ундан ҳам қизиғи, Кэмерон Ўзбекистонга бир ҳафта ичида икки марта келди (сурат - иккинчи ташриф вақтида олинган). Ўзи биринчиси ҳам, элчихонанинг айтишича, 1997 йилдан бери биринчи марта Буюк Британия ташқи ишлар вазирининг келиши эди. Бир ҳафтада икки марта - бунақаси бўлмаган. Ош ёққан шекилли, жуда ҳам.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳали жарима солинмасидан камар тақиб олишибди. Тезлик ҳақида гапиришга ҳам ҳожат йўқ. Ўзимизнинг ўзбекистонликлар.
Аъзамхўжаев
Ҳали жарима солинмасидан камар тақиб олишибди. Тезлик ҳақида гапиришга ҳам ҳожат йўқ. Ўзимизнинг ўзбекистонликлар.
Соатига 60 км тезликда ҳаракатланиш керак бўлган жойда 90 км тезликда ҳаракатланган жойларида 1000 евро жарима солинибди. Буларга эмас, буларнинг улардан олдинда кетаётган шерикларига. Булар эса, ҳали жарима солинмасидан, шерикларига солинган жарима “зарби”дан, биринчидан, тезликка риоя қилиб кетишяпти, иккинчидан, Ўзбекистонда ҳеч қилмайдиган ишларини ҳам қилишибди (шундан ўзлари ҳам ҳайрон) – нафақат олд ўриндиқдагилар, балки орқадагилари ҳам хавфсизлик камарларини тақиб олибди. Ўзимизнинг ўзбекистонликлар.
Қиссадан ҳисса шуки, бизда ҳам ишни имтиҳонларни қийинлаштиришдан эмас, балки бадавлату гадога нисбатан жазо муқаррарлигини тўла таъминлаш ҳамда энг кўп содир этилаётган ва энг хавфли қоидабузарликлар учун жарималарни аёвсиз оширишдан бошлаш керак эди. Имтиҳоннинг самараси ҳам сезилса керак бирор 5-10 йилда, лекин муқаррар жазо ва қиммат жариманинг таъсири бир фаслдаёқ сезилган бўларди, ИМҲО.