Тунов куни бир инвестор билан гаплашиб қолдим, онлайн-ОАВ ишга тушириш масаласида. «Кераксиз 100—150 минг долларингиз бўлса бу ишга киришинг, ташвиши кўп», деб роса қўрқитдим. Хайрлашганимиздан кейин: «Худди янги рақобатчи пайдо бўлмаслигини хоҳлаётгандек кўринмадиммикин?», деб ўйланиб қолдим (рақобатдан қўрқмайман). Бу гапни нега бошладим ўзи? 2011 йили, ўзбекча янгиликлар сайтини ишга тушириш ҳақида ўйлаб юрганимда бу мавзуда энг кўп эртага унинг рақобатчисига айланишим мумкин бўлган ажойиб бир инсон билан маслаҳатлашганман. «Ўзингизга кумирлар ясаб олманг», дейди баъзи машойихлар, лекин бу одам чин кумирларимдан бири эди. Бир студентга эринмай, батафсил жавоб ёзарди, тушунтирарди. Ўшанда бу инсон ташаббусимизни тўла қўллаб-қувватлаган... ва «Кун.уз» деган нашр пайдо бўлганини оламга биринчи бўлиб билдириб ҳам берган. Унинг исми-шарифи Азамат Атажанов эди.
2009 йили эди. Журналистика факультетида биринчи амалиётимни (охиргиси ҳам шу) «Халқ сўзи» газетасига олганман. «4 бетидан 2,5 таси ЎзАдан кўчирма бўлиб чиқадиган бундай газета қаерда, қандай тайёрланаркин?», деган қизиқиш билан. 3-4 ёш катта бир йигитни бошлиқ қилиб қўйишган, ёзиш-чизишни ўргатиши учун. У ўша куниёқ курсдошим билан бирга Эркин Воҳидов иштирокидаги тадбирга юборган (халқ шоири у вақтда амалдор эди), эртасига курсдошим ёзган бир қораламани топширганмиз. «Бошлиқ» ишни кўриб: «Ҳаа... Ўтириб туринглар-чи», деб, ҳалигини ўзи қайта ёзган. Эртасига «Халқ сўзи»да ҳаётимда шундан кейин ҳеч учратмаганим материални кўрдим — кичкииина хабарча остида икки кишининг фамилияси (меники ва курсдошимники). Шу билан орадан тўрт ойми ўтиб — амалиёт қоғозимизни сўраб бордик «Халқ сўзи»га. Муҳаррирлар: «Биз сизни танимаймиз», деди. «Бошлиғимиз» эса: «Ўтириб туринглар-чи», деб, бир маҳал амалиёт қоғозларимизни кўтариб келди. «Бошқа унақа қилманглар, болалар, яхши эмас», деди. «Бир ками сани ақл ўргатишинг етмаётганди ўзи», дедим. Ичимда... Ўшанда мендан 3-4 ёш катта бу йигит билан кейинчалик кунда-кунора маслаҳатлашишим, бу одам қадрдонларимдан бири («окахон»им)га айланишини, «ақл ўргатиши»га зор бўлиб, материалларимнинг чиқишини кечиктиришга ҳам тайёр туришимни ҳали билмасдим. Ўша «бошлиқ»нинг исми-шарифи Қобил Хидиров эди.
2008 йил эди. Uff.uz сайти қошида «Чемпион» газетаси очиладиган бўлди (у вақтларда сайт орқали пул ишлаш жуда қийин, газетачилик эса ҳали даромадли соҳа эди). Таҳририят сочма эди — ҳамма уйида/ўз ишхонасида ишлар, материалларни муҳаррирга юборади (у ҳам ё уйида, ёки ишхонасида ўтириб ишларди). Таҳририятни учраштирадиган нарса ё чойхона, ё футбол эди. Это’Онинг «Қурувчи»га ўтиш-ўтмаслиги билан боғлиқ шов-шувлар вақтида «тарсаки мақола»си билан футбол жамоатчилигига танилган бу тенгдошим билан ўша футболларнинг бирида танишдим. Унгача «Заковат»даги ёшлар жамоаси аъзоси сифатида билардим. «Зиёуз.кўм» ва «Игузар.кўм» форумларидаги фаоллигига ҳам кўзим тушганди. Шундан бери бирор ҳужжатли ишда бошим қотса, биринчи бўлиб мурожаат қиладиган энг яқин дўстим шу (ҳужжатсиз ишларда ҳам мурожаат қиламан) — биринчи сафар контракт пулини тўлатиш учун «Фонд Форум»га лойиҳани қандай топшириш ҳақида йўл-йўриқ сўрагандим (йўл-йўриғини билгач, «Фонд Форум»га контракт тўлатиш фикридан қайтганман). Аввал ҳам ёзганимдек, ҳаддан ташқари фаол ва ҳар нарсага улгураверишига баъзан ҳавас, баъзан эса ҳасад қиладиганим бу дўстимнинг исми-шарифи — Хушнуд Худойбердиев.
«Газета.уз» бош муҳаррири Азамат Атажанов, анонимлиги қолмаган «Давлетовуз» канали муаллифи Қобил Хидиров, 100 мингдан зиёд ўқувчиси бор шоу-бизнес вакили бўлмаган ҳозирча ягона ўзбекистонлик Хушнуд Худойбердиев, шунингдек, жуда ҳам вақтида «Кун.уз»ни қабул қилиб олган ҳурматли Умид Шермуҳамедов (умрбод миннатдорман!) ва ҳамкасбимиз Бекзод Юсупов («УзНьюс») 27 июнь куни давлат мукофотлари билан тақдирланди. Бошқалар хафа бўлмасину, менимча, биринчи марта ким нима учун тақдирлангани аниқроқ кўринди, саволларга ҳожат қолмади. Муносиблар тақдирланганда шунақа бўлади ўзи. Табриклайман!
https://t.me/joinchat/AAAAAEG2GQMHhMdalJO5IQ

Livejournal
Хушнуд Худойбердиев ҳақида
Хушнуд Худойбердиевни 2008 йил августи, футболга ихтисослашган «Чемпион» газетаси фаолияти йўлга қўйилган вақтдан бошлаб шахсан танийман. Хушнуд Худойбердиевни, ўзи яхши билган ва билмаган деярли ҳар нарсага аралашавериши сабаб кўп-да танқид ва масхара қилсам…
Андижон ҳокими бўйича ўқиш керак бўлган материаллар
Аудионинг стенограммаси: https://kun.uz/news/2019/06/28/is-mz-shl-andijon-viloyati-hokimi-selektorda-vazirlarni-haqoratlab-hokimiyat-qolida-ekanini-iddao-qildi (ўзбек тилида), https://www.gazeta.uz/ru/2019/06/29/andijan/ (рус тилида);
Соғлиқни сақлаш вазирлиги муносабати: https://t.me/daryo_live/40054 (стенограммадан хулоса қилинса, Энергетика вазирлиги ва Миллий банк ҳам қандайдир муносабат билдириши керак шекилли);
Андижон вилояти ҳокимлигининг изоҳи: https://www.gazeta.uz/uz/2019/06/29/andijon/
Давлетовуздан эътиборга молик муносабат ва таҳлилчалар («декабрдаги парламент сайловлари билан бирга эксперимент тарзида айрим вилоятларда ҳокимни умумхалқ сайлови орқали сайлаш амалиётини бошлаш керак»): https://t.me/davletovuz/5932 (1), https://t.me/davletovuz/5935 (2);
Хушнудбекдан ҳам арзирли муносабат («... ҳудудлардаги ташкилотлар... ҳам ҳокимнинг қош-қовоғига қарайди, ҳам юқори турувчи ташкилот сифатида вазирлигига бўйсунишга мажбур...»): https://t.me/xushnudbek/2572.
Якунда нимага эга бўламиз? Ҳеч нарса ўзгармайди (катта эҳтимол билан). Фарғона ҳокими — ёрқин мисол.
https://t.me/joinchat/AAAAAEG2GQMHhMdalJO5IQ #дайжест

Ҳа-я, айтмоқчи, шу вақтгача Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосари сифатида ишлаб келган генерал-майор Даврон Назармуҳамедов Хоразмга, вилоят ИИБ бошлиғи қилиб юборилибди (унинг ўрнига Самарқанд вилоят ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаб келган полковник ИИВ раҳбарига биринчи ўринбосар бўлган). Қизиқ, вилоят ИИБ бошлиқларининг нечтаси генерал-майор?
Ҳув март ойида хорижий (шубҳали, «иғвогар, ғийбатчи») сайтларнинг бирида ўзбекистонлик 37 амалдорнинг рўйхати эълон қилингани, уларнинг бари бугун, жумладан, порахўрликда айбланаётган бошқа бир амалдорга алоқадор экани ҳақида ёзилган эди. Ўша рўйхатда биринчи рақам остида Отабек Муродов (энди собиқ бош прокурор), олтинчи рақам остида эса Даврон Назармуҳамедов кўрсатилганди.
Рўйхатда, шунингдек, Баҳодир Деҳқонов, Музроб Икромов, Наманган вилояти прокурори Улуғбек Тошев кабилар бор эди. Февраль охири — март бошида Деҳқонов хизмат хонасида қамоққа олинган; Икромов Ҳисоб палатаси раҳбарлигидан олиниб, Қашқадарёга жўнатилган; Тошев эса «фаолиятида йўл қўйган камчиликлари учун лавозимидан озод қилинган» эди.
Ибрат олса арзигулик воқеалар.

Муҳрим
Андижон ҳокими бўйича ўқиш керак бўлган материаллар Аудионинг стенограммаси: https://kun.uz/news/2019/06/28/is-mz-shl-andijon-viloyati-hokimi-selektorda-vazirlarni-haqoratlab-hokimiyat-qolida-ekanini-iddao-qildi (ўзбек тилида), https://www.gazeta.uz/ru/2…
Сардор «Сайёд» Комилов ҳам лойиҳасининг Телеграм каналида Нозим Сафарининг пости юзасидан изоҳ қолдирибди: https://t.me/sayyoduz/4269
У, жумладан, шундай деб ёзяпти:
РУВДда хеч қандай босимсиз мендан рус ва ўзбек тилларида узр сўрамадингми? Кетаётганимда хам тўхтатишга уриниб ялинганингчи? Олийжаноб ва профессионалсиз деганингни хам босим билан ўзимга айттирдимми? Босим билан бунақа ялоқиликни сўраб оладиган бўлсам хеч бўлмаса ёзиб олмасмидим?
Ё энди жабрдийдани ёқиб фейсбукка нолиб ёзмагунингча кенг оммага бу хақида гапирдмимми? Ёздимми?
Узр сўраганинг учунам аризамни қайтариш учун кечаёқ мурожаат қилгандим, афсуски вақт тўғри келиб боролмадим (қўнғироқ қилганимни сўра), бугун кечки пайт боришим керак эди, қарасам сен бунга лойиқ эмас экансан.
«Санта-Барбара» сериалининг янги фасли томошасига хуш келибсиз!
Мен эса бундан аввалги постимдаги асосий фикримни такрорлайман — ҳар ким, хусусан, милиционерлар ҳам ўз фикрини айтишга ҳақли, фақат фикрга қарши ноқонуний методлар билан курашиш бўлмасин, суриштирув, текширув ва терговлар вақтида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари бузилишига йўл қўйилмасин, хуллас, қонуннинг бир ҳарфи ҳам бузилмасин. Бировнинг фикридан ўзида оғриқ ҳис қилган ҳар қандай одам эса ўша бировнинг устидан ёзиб беришга ёки уни судга беришга ҳам ҳақли. Ахир фикрга қарши мушт («босим ўтказиш») билан курашилмасин, дейиляпти.

Эй, Сафари, РОВД ҳақидаги пост қани? Келишаркансизлар, шунча шов-шув кўтаргунча, шунча вақтни ўғирлагунча келишиб олса бўлмасмиди, барака топкурлар?
Э, ўргилдим бунақа «Санта-Барбара»дан.
PS. Микрофон кўтарган аёл тўғри айтяпти: https://t.me/aqurbonova/1406

Telegram
Микрофон кўтарган аёл
Аҳмоқ одамгина икки шахс ўртасидаги можарога аралашади. Бунда шахс ва тизим эмас.Шахс ва шахс. Тарқалинглар😊
Қонун бузилишининг олдини олиши керак бўлган ИИВ қонунни бузяпти — талаби 1 июлдан кучга кирган ҳукумат қарорини оёқости қилиб, ўз ходимларини муҳокамаси 29 июнь куни тугаган ва ҳали бош вазир томонидан имзоланмаган (имзоланган бўлса ҳам, ҳали эълон қилиниб, кучга кирмаган) қарор лойиҳаси (ЛОЙИҲА!) билан ҳайдовчиларнинг олдига юборяпти. Боди-камерасиз.
ИИВ боди-камералар билан ишлашни ҳукумат қарорида белгиланган муддат — 1 июлдан йўлга қўя олмагани учун одамлардан уни «тўғри тушуниш ва қабул қилиш»ни сўраяпти. Лекин Тошкентга келганидан сўнг, 10 кунда вақтинчалик прописка олмаган Ўзбекистон фуқароларини худди шу ИИВ тўғри тушуниш ва қабул қилишни хоҳламайди, жарима солади, уларни «лазейка»дан фойдаланишда айблайди.
Уялмайсанми, ИИВ?

«Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов хорижий компаниялар билан рақобатдан нолиган Kippers болалар тагликларини ишлаб чиқарувчи Navruz компанияси хатини ўқиб берди.
‘Pampers, Libero, Huggies каби таниқли савдо белгилари маҳсулотлари МДҲ мамлакатлари орқали импорт қилиниши муносабати билан 10 фоиз миқдорида белгиланган импорт божи тўланмаяпти, бу эса маҳаллий ишлаб чиқарувчининг савдо ҳажми қисқаришига сабаб бўлмоқда. Шу муносабат билан импорт қилинаётган маҳсулотларга божхона қийматидан 10—15 фоиз миқдорида акциз божи жорий этиш таклиф этилади’, — дейилади хабарда.
Маҳаллий гулқоғоз елими ишлаб чиқарувчи корхона юқори сифатли маҳсулотга эга бўлгани ҳолда, бозорнинг хорижий брендлар билан тўлдириб ташланганлик муаммосига дуч келганидан норозилигини билдирган. Компания елим сифатида фойдаланиш мумкин бўлган маҳсулотларга 15 фоиз миқдорида акциз ставкаси белгилашни таклиф қилган.
Polifleks полиграфия корхонаси British American Tobacco (BAT) қадоқни Россиядан сотиб олишни бошлаганидан сўнг ишлаб чиқариш ҳажмининг 50 фоизини йўқотганини маълум қилди. Polifleks вакилининг маълум қилишича, компания BAT билан беш йилдан бери ишлаб келаётган эди.
‘Энди эса ишлаб бўлмаяпти, чунки Россиядаги энг катта фабрика 30 фоизга арзон маҳсулот таклиф қиляпти, чунки уларда акциз йўқ, хомашё арзон, етказиб бериш 50 фоизга арзон’, — деди у...
Адҳам Икромов божлар оширилса, маҳаллий корхоналар нархларни ошириб олмайдими, деган савол билан мурожаат қилди. Муҳаммаджон Орипов (Bio-Sut қўшма корхонаси раҳбари) у ҳолда сут маҳсулотлари учун ҚҚСни 10 фоизгача пасайтириш кераклигини айтди».
«Газета.уз»да даҳшатли материал. Тадбиркорлар божлар оширилсин, йўқса бизнинг маҳсулотни ҳеч ким сотиб олмаяпти деб нола қилишибди; Зафар Ҳошимовнинг қулоғини роса қиздиришибди; Абу Сахийга мол олиб кирадиган «давлат даражасидаги контрабандачилар» ҳақида ҳам гапиришибди. Хуллас, нима муаммо бўлса, ҳаммаси гапирилган — https://www.gazeta.uz/ru/2019/07/01/pain-of-entrepreneurs/

Газета.uz
Протекционизм vs. свободная торговля: предприниматели просят повысить пошлины
Повышение таможенных пошлин, критика супермаркетов, потери и проблемы бизнеса, контрабанда, девальвация сума — о чем говорили предприниматели в ТПП и с какими проблемами они сталкиваются из-за НДС и обнуления пошлин.
Forwarded from davletovuz
Ўзбекистон бухгалтерия соҳасига юқори технологиялар кириб келди
Venkon компанияси 1С:Бухгалтерия 8 дастуридан булутли технологиялар орқали фойдаланиш хизмати – Clobus.uz сервисини йўлга қўйди. Энди мамлакатимиз корхоналари автоматик бухгалтерия ҳисобини компьютерларга дастурлар ўрнатмасдан амалга ошира оладилар.
Clobus.uz хизматидан фойдаланиш учун интернет тармоғига уланган (TAS-IX ҳам етарли) компьютер ёки смартфон кифоя.
Операцияларни телефон орқали амалга ошириш учун махсус мобиль иловани юклаб олиш керак бўлади. Ҳар ойда тўланадиган обуна эвазига сиз тўловларни бошқаришдан бошлаб солиқ ҳисоботларини тайёрлашгача бўлган хизматлардан фойдаланишингиз мумкин.
Бу нима беради? Дастурларни сотиб олиш ва ўрнатиш, серверларни ишлатиш ва бошқа инфраструктура керак бўлмагани учун анчагина маблағни тежаш мумкин. Бухгалтер энди иш жойига боғланмаган – ҳар жойда телефонидан ишини қилаверади. Компьютерга вирус тушиб, “база” ўчиб кетишидан ҳам қўрқмаса бўлади – барча маълумотлар “булут”да сақланади ва махсус замонавий технологиялар ёрдамида ҳимояланади. Интернет орқали маълумот алмашинуви шифрланади ва шу сабабли хавфсиз.
Ишингизни янада осонлаштиринг – Clobus.uz дан фойдаланинг!
Барча саволларингизга шу рақам орқали жавоб олишингиз мумкин: +998 91 1351928

«Орзудаги бўш иш ўрни», деб ёзяпти Макаренко. Мактабга 0,25 ставкага химия ўқитувчиси керак экан. Маоши — 126 минг сўм экан. «Бойвоччаларга мўлжалланган ресторанда битта бургер олиб еса бўлади».
Ўтган йили Бухородаги Эндокринология шифохонасидаги «Биз порахўрликка қаршимиз» баннерининг сурати тарқалганди, шу эсга тушиб кетди. Унда салкам 10 йил умрини (контракт тўлаб) олийгоҳда ўтказган тоифасиз олий маълумотли шифокорга 424 минг сўм маош тўланиши, шунинг учун унга пора бериш керакмаслиги ҳақида бир сигнал бор эди.
424 минг сўм ойлик оладиган шифокор қандай қилиб беморнинг қўлига қарамаслиги мумкин? Маоши 126 минг сўм бўлган ўқитувчи қандай қилиб юлғичлик қилмаслиги мумкин? Порахўр бўлмаслик учун шароит қолдирмаслик қийин, порахўрликда айблаш эса осон.

Кечаги, «Ўзбекистондаги маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш учун импорт божларини, акцизларни оширайлик» деган орзуда юрган тадбиркорлар ҳақидаги репортаж юзасидан бир муштарий ёзяпти:
«Huggies Россияда ишлаб чиқарилади. 4 размердагисининг келиб тушиш нархи 900 сўмга тўғри келади, импорт билан бирга нархи шунақа. Kippers ички бозорга 1550 сўмдан сотади. Лекин сифат томонлама Huggies’га чой қуйиб беради. Нега энди истеъмолчи ҳам қиммат, ҳам нисбатан сифати пасроқ товар олиши керак?».
Бошқа муштарий яна бир қизиқ фикр билдирган:
«Импорт тайёр маҳсулот учун божларни оширишни сўрамасдан, импорт хомашё учун божларни бекор қилишни сўраса бўлмайдими жонкуяр ватанпарварларимиз».
Иқтисодиётчи Ботир Қобилов ёзяпти:
«Исталган истеъмолчи шундай савол беришга ҳақли: давлатдан чегараларни ёпишда ёрдам сўраш ўрнига нега дастлаб самарали бўлишга, харажатларни қисқартиришга, сифатни яхшилашга, мижозлар талабини қондиришга, маркетинг билан шуғулланишга, бошқалар билан рақобатлашишга ва ҳоказоларга ҳаракат қилиб кўрмайсиз?
Маҳсулот Ўзбекистонда ишлаб чиқарилганми ёки хорижда — бу истеъмолчиларни, айниқса улар камбағал бўлган бир вазиятда, кўп ҳам қизиқтирмайди. Истеъмолчиларга танлов имконияти берилиши керак. Ҳалол рақобат, бозордаги адолатли нарх ва яхши сифат ҳосиласи ўлароқ юзага келган танлов. Иккиламчи муаммолар эса — иккиламчи.
...Аввалги хатоларимиз шуни кўрсатмоқдаки, протекционизм (маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, ички бозорни ҳимоя қилиш) — бу ёмон ва ишламайди. Яна 2—3 йил протекционизмга чидаб туриш ҳақидаги илтимос эса такси ҳайдовчиси ёки бозордаги сотувчининг ‘озгина қўшинг’ деганидан ҳам ёмонроқ».
Иқтисодиётчи Беҳзод Ҳошимовнинг фикрлари:
«Ўзи божлар юқорилиги бўйича жаҳон чемпионимиз, импорт қилишга энг қийин бюрократия бўйича дунёда яққол пешқадаммиз... Лекин давлатимиз ҳали ҳам ‘протекционизм бизни рақобатбардош қилади’ деган бўлмағур ғояга ишоняпти. Яъни, шунча ҳимоя билан ҳам ҳеч нима ривожланмагани бизга сабоқ бўлмаяпти.
Ҳа, майли, нима ҳам қилардик. Халқ чидайверади-да. Чорак асрдан бери савдо учун чегараларимиз ҳеч очилмаган эди, яна чорак аср чидаб берамиз-да. Ундан кейин ўрганиб ҳам кетамиз. Қашшоқликка.
Вақтинчалик ҳимоя ҳақидаги гапни эса тарихни яхши билмайдиган инсон гапирганга ўхшайди. Божлар вақтинча бўлмайди. 4 йилдан кейин: «Бизда бу соҳада 10 минг одам ишлаяпти, энди божларни бекор қилсангиз, ҳаммаси кўчада қолади», деб келишади. Унда нима қиламиз?
Биласизми-йўқми, лекин бизда жуда кўп иқтисодиёт тармоқларига вақтинчалик ҳимоя қилиш Каримов ҳукумати даврида машҳур чора эди. Яъни, ‘ўзбек автомобиллари ҳам келажакда рақобатбардош бўлади, бу ҳимоя вақтинчалик чора’, дейишган эди. Тарихимизнинг деярли протекционист қарорлари ‘вақтинчалик’ эди. Ўхшамади-ку».
Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ёмон кўрадиган Зафар Ҳошимовнинг фикрлари (улар Ҳошимовни чақирмай, унинг орқасидан роса гапиришганидан «Корзинка.уз»нинг асосчиси ва эгаси унчалик ҳам хурсанд эмас):
«Ҳа, биз хорижда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар импорти ва дистрибуцияси билан шуғулланамиз, аммо бу бизнесимизнинг бор-йўғи 20 фоизини ташкил этади. Савдоларимизнинг 80 фоизини маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотлари ташкил этади ва шу жиҳатдан сиз, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларимиз, барча камчиликларда бошқаларни айблашдек болалар касаллигидан тезроқ даволанишингиз жуда муҳим аҳамиятга эга...
Давлатдан ҳимоя этиш талаби билан қилаётган ишингиз ўз истеъмолчиларингизга ўз маҳсулотингизни зўрлик ишлатиб, уларнинг хоҳишига ўлароқ, катта тарифлар орқали тиқиштиришдан бошқа нарса эмас. Бу уларнинг чўнтакларига бозор методлари эмас, балки очиқчасига маъмурий йўллар билан янада чуқурроқ кириб олиш истагидан бошқа нарса эмас».
Хуллас, айрим маҳаллий ишлаб чиқарувчиларимиз ҳали-бери одам бўлмайди. Улар ўзбекистонликларнинг бой бўлишини ҳам хоҳламайди — улар фақат ўз маҳсулотлари сотилишини хоҳлайди, холос.

Ўтган йил мартда Президент ўтказган бир селекторнинг аудиоси тарқалиб кетганди. «Бош вазирдан бошлаб ҳокимгача барча ижро органлари раҳбарларининг тўй-маросимларга бориши маън этилади. Чойхоналарнинг олдида давлат машинаси турганини кўрган куним ўшани ишдан олиб ташлайман, жавобгарликка тортаман», — деган гап бор эди ўша аудиода.
Қадрдон аммаваччанг оила қуряпти, тўйга бориш керак — лекин ишдан айрилиб, қамалиб кетиш хавфи ҳам бор буёқда. Нима қилиш керак? Аммаваччанг яшайдиган жойда сайёр қабул ташкил этиш керак. Баҳонада ҳам халқнинг дардини тинглайсан, ҳам аммангни олдида юзинг ёруғ бўлади (бундай олиб қараса, амма ҳам — халқнинг бир бўлаги, халқнинг ҳеч бир вакилини норози қилиб бўлмайди).
Бу гаплар — ЎзАнинг материалини ўқиганингдан кейин келадиган бир хулоса, холос. Аслида ҳаммаси бошқача бўлгандир, ҳурматли вазиримиз ўзлари тилга кирсалар, нима бўлганини айтиб берадилар (жуда гапга чечан бу вазир — умуман, ҳукуматдаги ёшларнинг бари гапиришни боплайди). Менга бу воқеада бошқа нарса кўпроқ ёқди — ЎзАнинг суриштируви.
ЎзА «вазир билан учрашувдан сўнг иш билан таъминланганлар»нинг айримлари аслида иш билан таъминланмагани, айримлари эса аллақачондан бери ўша ерда ишлаётганини фош этибди. ЎзА бу ишини давом эттириши керак — бошқа сайёр қабулларнинг натижаларини ҳам шундай тафтиш қилиши керак. Шунда ЎзА кечаги материали учун «бу — ёш ва келажаги порлоқ вазир Кудбиевга қарши заказ!» деган тавқи ланъатдан қутулади.

Daryo.uz
Шавкат Мирзиёев дабдабали тўйлар ва уларга борадиган амалдорларни танқид қилди (аудио)
Интернетда Ўзбекистон Президенти дабдабали тўй маросимларини ва давлат амалдорларининг уларга ташриф буюришини танқид қилаётгани ёзилган аудио пайдо бўлди
Юксак маънавият — енгилмас куч
1. Тошкентдаги Адиблар хиёбонидан репортаж — Абдулла Ориповнинг узилиб тушган «оёғи», Муҳаммад Юсуф (ва бошқалар)нинг тўкилаётган ҳайкаллари, дарахтзорлар орасида бўлган интим ишлардан эсдаликлар: https://t.me/nobody_cares_but/3513, https://t.me/nobody_cares_but/3516, https://t.me/nobody_cares_but/3519
2. 2—3 ёшли болага ароқ ичирган ярамаслар — воқеа қаерда, қачон бўлгани номаълум (лекин Ўзбекистонда бўлгани аниқроқ), аммо болага ароқ ичирган ҳам, бу ҳолатни видеога олиб, сўнг тарқатиб юборган ҳам — одам эмас! Видеога ихтисослашган оммабоп каналлардан изланг, видеони топасиз (чора ҳам кўрилиб қолса керак).
Юксак маънавият — енгилмас куч.

«Мана, яна бир хабар: ‘Ўзбекистон темир йўллари’ компанияси Президент қарори лойиҳасини ҳавола этибди. Унга кўра, янги Premium Uzbekistan қўшма корхонаси қурилади ва у 2024 йил 1 январгача барча солиқлардан ва ягона ижтимоий тўловдан озод этилиши керак эмиш.
Нима деб ўйлайсиз, Premium Uzbekistan корхонаси қандай хайрли фаолият юритадики, солиқдан озод бўлиши керак? Саратон касалига қарши эмлов ўтказадими? Ногиронларга аравача ясайдими? Йўқ! Мана, у нима билан шуғулланади: ‘Сўнгги авлод илғор технологияларидан фойдаланган ҳолда люкс тоифадаги спиртдан юксак сифатли ароқ маҳсулотларини қуйиш’ унинг вазифасидир!
Лоббистларнинг юксак парвозидан дарак бу. Офарин! Саволлар туғилади: ‘Ўзбекистон темир йўллари’нинг ароққа нима алоқаси бор? Нега соҳа эмас, алоҳида муайян корхона солиқ имтиёзи олади? Унинг ортида ким турибди? Ароқ шундоқ ҳам харидоргир бўлса, унинг ишлаб чиқарувчисини қўллаб-қувватлаш нега керак?».
Таниқли журналист Карим Баҳриев монополиялар, протекционизм ва лоббизм ҳақида катта мақола ёзибди — https://kun.uz/28937212

Kun.uz
Монополлар, протекционизм ва лоббистлар парвози. Иқтисодиётдаги офатлар ҳақида
Мен келажак билан қизиқаман, чунки қолган умримни унда яшайман, мендан кейин болаларим яшайди.
Давлатнинг бош ахборот агентлиги давлатнинг кўзга кўринган амалдорларидан бири ҳақида ёзяпти:
«Нега... бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ш.Кудбиевнинг Фарғонага келиш сабабларидан бири аслида Водилдаги қариндошиникига тўйга бориш учун экани, Риштондаги чойхонада ўринбосари билан айш-у ишрат қилиб, учовлон 5 шиша ароқни ичишиб, чойхона ҳудудидаги автомашинасига барчанинг кўз ўнгида базўр чиқариб қўйилгани ҳақида лом-мим дейилмаган?.. Чойхонада вазирлик раҳбарларини қўлтиқлаб олиб чиқиб автомашинага ўтказишаётгани акс этган суратларнинг киритилмагани ҳам таажжубли».
Амалдорларимиз ҳар доим юриш-туриш масаласида бошқаларга ўрнак бўлгани яхшику-я, лекин, ўйлаб қарасанг, ишдан ташқари вақтда, хоҳласа, беш шиша ароқ ичишга ҳам ҳақи бор — ахир у ҳам одам, қонунларни бузмай ўзи хоҳлаганича, бошқалар каби дам олиши мумкин. Тўғри, Президент тақиқлаган (аксига олиб, Президент берган ҳамма кўрсатмалар ёки у ўрнатган тақиқларга ҳар доим ҳам амал қилинаётгани йўқ). Аммо ишдан ташқари вақтда барибир мумкин бўлса керак.
Бу воқеада фақат бир нарса қувонарли (буни ЎзАнинг ўзи ҳам мақтаниб қайд этган) — ЎзАда мақола чиққач вазир ўринбосари бошчилигидаги гуруҳ «саҳналаштирилган қабул»да исм-фамилиялари қайд этилган барча ҳақиқий ишсизларни бирма-бир юриб ишга жойлаяпти. Кеча таъкидланганидек, ЎзА бу йўналишдаги ҳаракатини давом эттириши, давлат ташкилоти сифатидаги ресурсларидан фойдаланиб, катталарнинг ҳар бир сайёр қабулни мана шунақа тафтиш қилиши керак.

Риштонни обод, риштонликларни бахтиёр қилиш ҳаракатлари ҳақида
«Биз ҳам туманимиз обод бўлишидан хурсандмиз. Фақат, бизга зиён етмасин. Қонунда айтилганини беришсин. Кеча бир киши келиб, ўзини Камолиддин деб таништирди. Куракда турмайдиган гапларни айтди. Унақа деманг десам, ‘сенлар ҳеч ким эмассан!’ деди. Сумкамдан Ўзбекистон фуқаролик паспортини олиб кўрсатдим. ‘Гапингиз умуман тўғри келмаяпти’, дедим. ‘Ёқмаса, Қирғизистонга кўчиб кетинглар, вилоят ҳокимлигида ишлайман’, деди. Одамни назар-писанд қилмайди. Ҳаммамиз ҳам инсонмиз... Ниятимиз — уйни тезроқ битириб, чиқиб кетиш», — https://kun.uz/28450950
«24 йилдан бери Риштон деҳқон бозорида савдо қилардим. Тўртта дўконим бор эди. Бу дўконларни олгунча бозорни тўлиқ асфальт қилиб берганман. Ҳозир бир сўм бермай дўконларимни бузиб юборишди. Огоҳлантириш йўқ, хат йўқ, компенсация йўқ. Кечқурун келиб, бузиб кетишибди... Майли, тўлови ҳам керак эмас. Жой беришсин ўрнига, ўзим қуриб оламан», — http://dy.uz/elRiI
«‘Одамга ўхшаб муносабатда бўлишса ҳам майли эди’, — дейди фуқаролардан бири. Бу ерда деярли ҳар ким ўз бошпанасини ўзи бузяпти. Қачонлардир ўзи учун яхши уй қурган одамлар энди шу уйини ўзи, қиммат қурилиш материалларини сақлаб қолиш учун ёнидан харажат қилиб буздиряпти», — https://www.gazeta.uz/ru/2019/07/01/rishtan/
Юртни обод, одамларни бахтиёр қилиш мақсадидаги бузилиш (ва кейин қурилиш) ишлари Келесда, Пискентда, Ғиждувонда олиб борилаётгани ҳақида ҳам хабарлар бор. Яна бир гап ҳам бор — одамларни мажбурлаб бахтиёр қилиб бўлмайди.

Одамларнинг хоҳишлари ҳақида
Термизда шаҳар ичида одам ташиши тақиқланган Damas’ларнинг ҳайдовчилари ҳокимлик олдида, ёзишларича, «митингча» ўтказибди — https://t.me/Vachach/10053 («дамасчи»лар, айтишларича: «Энди бола-чақамизни қандай боқамиз?», деган ҳақли саволга жавоб эшитишни хоҳлаяпти — https://bit.ly/2XN2lUV)
Тошкентда аҳоли янги-янги қурилишлардан чарчаган, турар жой мажмуаси ўрнига яшил, сайр қилиш мумкин бўлган ҳудуд ташкил этилишини хоҳлаяпти — https://t.me/makarenko_channel/399 (яна бир, фақат эскироқ шунақа сурат — https://t.me/makarenko_channel/265)
Риштонликлар эса «ҳеч нарсадан норози эмасмиз, элга келган тўй, кўникамиз», дейишяпти — https://t.me/daryo_live/40133, фақат одамга ўхшаган муносабатни, ваъдалар бажарилишини хоҳлашяпти — https://t.me/muhrim/519
Одамларнинг хоҳиш-истакларига ҳам қулоқ солиб туриш керак (улар ўз хоҳиш-истакларини билдира олишлари учун эса сўз ва матбуот эркинлиги бўлиши шарт). Токи бир-икки кишининг ҳақли эътирозига ўз вақтида адекват, тўғри муносабат билдирилмагани охири минг, ўн минг, юз минг, миллион кишилик бошқариб бўлмайдиган оломоннинг норозилигига айланиб кетмасин.
#дайжест

«Газета.уз»нинг ўз манбаларига асосланиб ёзишича, Бош прокуратурада бир қатор муҳим лавозимларни эгаллаб турган шахслар, хусусан, идора матбуот котиби Сурайё Раҳмонова ишдан кетганмиш. Нохуш хабар.
Шу жиҳатданки, Сурайё Раҳмонова журналистларни (менимча, тарихда илк бор) Бош прокуратурага яқинлаштирган мутахассис эди, идорани жамоатчилик учун очган, планкани чин маънода жуда юқори кўтарганди — энди унинг ўрнига келадиган, бирданига шунчаки матбуот котиби эмас, балки бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевнинг ўринбосари ҳам бўладиган одам Раҳмонова хоним ўрнатиб кетган даражани (камида) сақлай биладими-йўқми, хавотир шундан.
Бош прокуратура бундан кейин ҳам Сурайё Раҳмонова матбуот котиблик қилган вақтдаги бошқа барча давлат органлари учун намуна бўлган очиқлиги ва ҳозиржавоблигини сақлаб қолади, деб ишонгим келади.

ИИВ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-моддаси номидаги гапнинг бир қисмини (ташқи ёритиш асбобларидан фойдаланиш қоидаларини бузиши) бироз ўзгартириб, Кодексга янги — 128-7-моддани қўшишни таклиф қиляпти. Янги модданинг сарлавҳаси бундай: «Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг куннинг ёруғ вақтида яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиш қоидаларини бузиши».
Муҳокамаси бугун, 3 июль куни бошланган ва 18 июлга қадар давом этадиган ушбу қонун лойиҳаси ҳозир таклиф қилинаётган таҳрирда қабул қилинса, 2021 йил 1 январдан бошлаб (чунки кундузи чироқ ёқиб юриш ҳақидаги талаб шу муддатгача кечиктирилган) кундузи чироғини ёқиб юрмаган ҳайдовчиларга энг кам иш ҳақининг тўртдан бир қисми (2019 йил 3 июль ҳолатига кўра — 50 682 сўм 50 тийин) миқдорида жарима солинади.
Мана энди сал-пал тўғри, тушунарли иш бўляпти.
#мониторинг

Меҳнат вазири Шерзод Кудбиевга бўлаётган атака юзасидан
«...вазир ҳам оддий фуқаро, эркин шахс эканлигини унутманг! У ҳам ухлайди, тўйга боради, овқатланади. Вазирнинг шахсий ишлари касбий фаолиятига салбий таъсир қилса, эътироз билдирайлик, аммо бошқа шахслар манфаатидан унинг ҳар бир қадамини танқид остига олиш журналист тугул, бошқа шахсга ҳам ярашмайди», — https://t.me/kundalikuz/564
«Шерзод Қудбиевга қарши хунук, аёвсиз ва гумонимизча, уюштирилаётган ахборот хуружи... ҳукуматнинг имиджига, раҳбарларнинг ўзаро муносабатларига салбий таъсир кўрсатади... Жойлардаги ҳокимликлар охирги икки ҳафта ичида марказга нисбатан икки марта очиқчасига демарш намойиш этишди», — https://t.me/davletovuz/5974
Вазир ҳам одам.

«Газета.уз»нинг ўз манбаларига асосланиб ёзишича, Бош прокуратурада бир қатор муҳим лавозимларни эгаллаб турган шахслар, хусусан, идора матбуот котиби Сурайё Раҳмонова ишдан кетганмиш. Нохуш хабар. Шу жиҳатданки, Сурайё Раҳмонова журналистларни (менимча…
Бош прокуратура матбуот хизмати собиқ раҳбари Сурайё Раҳмонова янги лавозимга — Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Ахборот хизматлари фаолиятини ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш бошқармаси Давлат бошқаруви органлари ахборот хизматлари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи этиб тайинланибди (бу хабарни агентлик матбуот котиби ҳам тасдиқлади).
Ферузхон ака айтганидек (https://t.me/nobody_cares_but/3528), зўр трансфер.

Наблюдения под чинарой
Только сегодня Мухримхон сокрушался по поводу того, что Сурайё Рахмонову сократили из пресс-службы Генеральной прокуратуры. Вспоминал оо том, какие позитивные изменения происходили в работе при ней, и о том что она была образцовым примером для пресс-служб…