Муҳрим
14.5K subscribers
653 photos
282 videos
1 file
1.75K links
Мурожаат учун — @muhrimchatbot

Тижорий таклифлар учун — @Eightmediamaker
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ой материали”нинг янги сонини тайёрладик – бу сафар портлаш ва тошқинлар ҳақида. Бунгача қишлоқдаги абитуриент, газли сув сотувчи амаки, янгиликлар тайёрлаш, сўровномалар тайёрлаш, “Док-1 Макс” иши бўйича суд ҳақидаги сонлари чиққанди.

Кўринглар, лайк ва шейр қилинглар, коммент ёзинглар - https://www.youtube.com/watch?v=ArR4Gtww9IQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яна битта янги подкаст. 1000KITOB лойиҳасиники. Кўринглар, улашинглар, лайк ва комментларни ҳам аяманглар — https://youtu.be/kFswUGogfiU
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёдингизда бўлса, баҳорда “Дамас”га оёғидан занжирланган 13 ёшли бола ҳақида видеохабар тарқалганди. Бола ҳарбий спорт мактабида ўқиган, уни машинага “тарбиялаш мақсадида” шу мактабда ўқитувчилик қилувчи эркак занжирлаган. ИИОнинг собиқ ходими бўлган ўша шахс яқинда 4 йилга озодликдан маҳрум этилибди.

Фарзандини калтаклайдиган ота-оналар, тарбияланувчи ва ўқувчиларга қўл кўтарадиган тарбиячи ва ўқитувчилар, умуман, катталарнинг болаларга нисбатан ғайриинсоний муносабатда бўлиши ҳолатлари ҳақида, афсуски, кунда-кунора эшитиш одатий ҳол бўлиб қоляпти. Улар камайиш ўрнига худди кўпаяётгандек.

Болаларга нисбатан содир этилаётган бу каби ҳолатлар жамоатчилик томонидан қатъий қораланиши, айбдорларга эса қилмишига яраша қонуний жазо берилиши – жазо муқаррар бўлиши керак. Шундагина Ўзбекистонда ҳар бир боланинг бехавотир, қўрқмай ва (ҳам руҳий, ҳам жисмоний) жароҳатларсиз вояга етишини таъминлаш мумкин.
Бу ерда сиз ҳам бўлишингиз мумкин! 😇

Энди Шохиста, Сардор, Иброҳим, Шоҳжаҳоннинг ота-онаси фарзандларининг натижаси билан фахрланишади. Чунки:

• Шохиста NYU Shanghai университетига 100% лик грант ютди. Бу дегани халқаро университетда бепул таълим олади.

• Сардор FLEX — АҚШ'да алмашинув асосида таълим олиш дастурини ютди. Бу ҳақида интервью ҳам олганмиз.

• Иброҳим 9-синфдаёқ IELTS 8,0 натижани, Шоҳжаҳон эса 8-синфда 7,5 баллни қўлга киритди.

Сиз ҳам фақатгина мактабда ўқиш орқали шундай натижаларга эришишингиз мумкин.

Бунинг учун эса муносиб жойни танлаш ва танловингизни ота-онангизга айтиш кифоя)

🔗 Rahimov School қабулига рўйхатдан ўтинг:
https://bit.ly/muhrim-rahimovschool

📞+99878113-00-05

📍Филиаллар Тошкент ва Фарғонада

@RahimovSchool | Реклама
Аввало, автоблогер Айвошга раҳмат айтмоқчиман. Чунки у Ўзбекистонда ҳозир йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жазолар бетаъсир ва бесамар эканлигини кўрсатиб беряпти.

Юқоридаги учта видеонинг иккитаси Европада олинган. Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас – у ерда ҳам қоидаларни қўпол бузишган. Масалан, тезлик чеклови 50 км бўлган жойда 123 км тезликда босишган. Яна бир видеоси бор эди – орқа ўриндиқдаги ҳамроҳи хавфсизлик камарини тақмагани учун жарима тўлаган. Ҳа, ҳайдовчи ё унинг ёнидаги эмас, айнан орқадаги йўловчи камарни тақмагани учун жарима тўлаган.

Жарималар майда-чуйда эмас. “15 кунда тўласанг 50 фоиз чегирма”, “60 кунда тўласанг бўлди”, деган гаплар йўқ. Жойида 1000 еврони ечиб олган. Яна жарима тўламаслик учун улар текис йўлларда 40-50 км тезликда юришга, орқа ўриндиқда “чмога ўхшаб” камар тақишга мажбур бўлган. Энг қизиғи, ортиқ қоида бузмасликка ҳаракат қилишган. Европадаги ватандошларни ҳам қоидаларни бузмасликка чақиришган.

Аммо Ўзбекистонга қайтиши билан... “Онасини эмсин штрафларни – саноғи йўқ-ку буни!”, деб ўзбек автоблогерига хос норозилик оҳангида видео чиқарган. Европада айтилган “қоидаларни бузманглар” деган гап Ўзбекистонда йўқ, чунки Ўзбекистонда жарима – сув текин ва улар билан мақтаниш ҳам мумкин. Шунга нафақат у, балки бошқа “миллионер” блогер-вайнерлар ҳам – Бобури бўладими, Мўмини бўладими, ҳаммаси жарималари билан уялмай мақтанади.

Аслида улар бу ҳаракатлари билан давлатга “айтяпти”: биринчидан, жарималарни ошириш керак, ииккинчидан, бир хил 10-20 та қоидабузарлик учун бир хил суммада жарима тўламаслик керак, жарима миқдори ошиб бориши керак, учинчидан, қоидабузар ҳайдовчи кўпроқ харажат қилишга мажбур (масалан, суғурта қиммат) бўлиши керак, тўртинчидан, балл тизими ишга тушиши керак.

Шунда қўли рулга тегиши билан бирдан пойгачига айланадиган ўзбекистонликларнинг бари нафақат Европада, балки Ўзбекистонда ҳам ўпкасини босади. Ҳар ҳолда, автоблогер Айвош ва унинг дўстлари хатти-ҳаракатлари шундай мужда бермоқда.
Истанбул аэропортида таблони томоша қилиб ўтириб, жуда оламшумул бўлмаса-да, бир қизиқ нарсани ўзим учун энди кашф этдим (дунёнинг Ўзбекистон шаҳарларига учиш мумкин бўлган бошқа аэропортларда ҳам шундай бўлса керак).

Таблода шаҳарлар номи уч хил тилда бериларкан: туркча (маҳаллий тил), инглизча (халқаро тил сифатида) ва учиб бориладиган шаҳар қайси давлатда жойлашган бўлса, ўша давлат тилида. Масалан, имлоси арабий бўлган мамлакатлар учун арабий, Ҳиндистон шаҳарлари учун ҳиндча, алифбоси кириллга асосланган мамлакатлар учун кириллда ва ҳоказо. Фақат шаҳар номи эмас, гейт (самолётга чиқиш жойи) очилиши, очилгани, ёпилгани ҳақида маълумотлар ҳам ўша мамлакат тилида бериларкан. Ҳатто Қозоғистон шаҳарлари учун қозоқ тилида бериляпти (суратга қаранг – Туркистон шаҳри мисолида).

Лекин Ўзбекистон шаҳарлари учун ўзбек тилида берилмас экан. Фақат туркча ва инглизча ахборот бериляпти, холос. Менимча, бу масалада ўзимизникилар бироз эътиборсизлик қилган бўлса керак. Бир эътибор қаратиб, аэропортлар билан гаплашиб, шаҳарларимиз номи шу таблоларда “Toshkent”, “Samarqand”, “Buxoro” (ва ҳоказо) кўринишида, “Chiqish joyi”, “Chiqish joyi haqida axborot falon soatda chiqadi” каби маълумотлар ҳам ўзбекча чиқадиган қилиб қўйишса, чиройли иш бўларди.

Ҳар ҳолда, ҳар йили октябрда юксак эътибор кўрсатиладиган тилимиз бор, уни чет элда ҳам ишлатиш ва кўрсатиш учун шундай бир имкон бор экан – фойдаланайлик.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Муҳрим
Яна битта янги подкаст. 1000KITOB лойиҳасиники. Кўринглар, улашинглар, лайк ва комментларни ҳам аяманглар — https://youtu.be/kFswUGogfiU
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
1000KITOB podkast'да Ҳамид Содиқ ва Беҳзод Ҳошимов билан бирга 1000KITOB лойиҳаси, умуман китоблар ва уларнинг таржимаси ҳақида гаплашдик - https://youtu.be/dPs4G8Mmwy8

Сиздан нафақат томоша қилишингизни, балки коммент, лайк ва шейрларни ҳам кутиб қоламиз ;)
Ўзи Савдо-саноат палатасидан чет элдан арзон олган мошинасини ўзбекистонликларга қиммат сотишни хоҳлаётган шахсни 100 фоиз қўллаб-қувватлашдан бошқа яна нимага керак?

Бугун Беҳзод Ҳошимовни ўқиб мазза қилдим. У божпарастларни 100 фоиз қўллаб-қувватлайдиган коммерсантларнинг квази-давлат ташкилотига, унинг сиймосида ҳукуматга қарата айтибди: қайсидир “ишлаб чиқарувчи”ни қўллаб-қувватламасликнинг имкони бўлмаса, ҳай, ўша “ишлаб чиқарувчи”ни қўллаб-қувватланг, фақат божлар орқали эмас, тўғридан-тўғри бюджетдан пул бериб қўллаб-қувватланг, шунда зарари каррасига камроқ бўлади.

“Ҳар бир фоиз бож – бу ўзбекистонликлар чўнтагидан олиниб, самарасиз манфаат гуруҳларига берилган маблағ бўлибгина қолмай, орада йўқотишлари ҳам бор бўлган трансфертдир”, - дебди Беҳзод. Савдо-саноат палатаси раҳбари тилидан бол томиб мақтаган Асакадаги автозавод борасидаги Беҳзоднинг фикрларига мен ҳам 100 фоиз қўшиламан – бу автозавод ўзбекистонликлар учун кулфат эди ва ҳали ҳам кулфатлигича қолмоқда.

Хуллас, тугатилиши керак – божлар ҳам, автомонополистлар ҳам, Савдо-саноат палатасига ўхшаш квази-давлат ташкилотлари ҳам. Очиғи, радикал чоралар ҳам таклиф қилган бўлардим - “15 суткага қамалишлар йили” бўлган 2024 йилда бож сўраганни ҳам, уни қўллаб-қувватлаганни ҳам, бож қўйиб берганни ҳам... Ҳай, балки бунчалик радикал бўлиш шарт эмасдир.
Дониёр Ғаниев Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлиги мандатини топширибди. Энди Вазирлар Маҳкамасида масъул ходим сифатида ишларкан. Депутатлик билан хайрлашув хабарида у: “Инсон атрофидаги ўзгаришлар, реаллик билан ҳисоблашиши [...] керак”, дебди.

“Депутат сифатида самарали фаолият олиб бордим, деб ўйласам-да, бу фаолиятда давом этиш ўзим ҳам учун, сайловчилар учун ҳам манфаатли бўлмаслигини тушуниб етдим”, деб қўшимча қилибди у. Юртимизда сўз эркинлигини таъминлаш борасидаги ишлар кучайгани сари Каримов давридаги “сатр орасидан маъно излаш” услубига янада кўпроқ қайтиб ишлашга тўғри келаётганини ҳисобга олсак – жуда пурмаъно фикрлар.

Депутатликдан кетиш ҳам чиройли бўляпти, менимча – Ўзбекистоннинг Вазирлар Маҳкамаси ихчамлашгани сайин кенгаядиган жуда бағрикенг жой (кирган одам адашиб, йўқ бўлиб кетиши ҳам мумкин, лекин Дониёр Ғаниев билан ундай бўлмаслигига ишонгим келади), исталган одамга жой топилади, хусусан, Дониёр Ғаниевни уч ойдан кейин ҳам, олти ойдан кейин ҳам ишга олаверарди. Лекин қолганлардан аввалроқ “етар!” дейишга журъат топа олиш ҳам чиройли иш бизнинг шароитда.

Бу кетиш яна шуниси билан ҳам чиройлики, депутат ўзини ўзи видеога олмай, сўкинмай, популизмга берилмай, хайп қилмай ҳам кетса бўларкан. Шуни кўрсатиб бергани учун ҳам Дониёр Ғаниевга раҳмат айтса арзийди.

Депутатлик фаолияти учун ҳам раҳмат унга – уч ой умри қолган бу жонсиз мажлисдаги бармоқ билан санарли жонлироқ депутатларга ҳурматни сақлаган ҳолда таъкидлаш керакки, Дониёр дадиллиги ҳам собитқадамлиги билан туннель охиридаги нур каби порлаб турганди.

Уч ойдан кейин келадиган янги Олий Мажлис ҳозирги ёмонидан ҳам ёмонроқ бўлишига кўпроқ ишонсам-да, баъзида, бахтимизга, мана шундай шубҳа-гумонлар ўзини оқламайди – беш йил аввал, 2019 йилги сайлов арафаси ҳам янги Олий Мажлис эскисидан ёмонроқ бўлишига кўпроқ ишонганман, ахир, масалан, “Фарғона вилояти ҳокимининг жияни ‘сайланаётган’, таниш-билишчилик парламентидан нима ҳам кутиш мумкин”? Аксига олиб, айнан ўша жиян – Дониёр Ғаниев парламентнинг энг дадил, энг журъатли, ҳукуматни ҳам, ҳокимларни ҳам аямайдиган, ҳақ сўзни айтишдан қўрқмайдиган аъзоси бўлиб чиқди. Балки бу сафар ҳам шундай бўлар.
Муҳрим
Дониёр Ғаниев Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлиги мандатини топширибди. Энди Вазирлар Маҳкамасида масъул ходим сифатида ишларкан. Депутатлик билан хайрлашув хабарида у: “Инсон атрофидаги ўзгаришлар, реаллик билан ҳисоблашиши [...] керак”, дебди. …
Лекин, очиғини айтганда, Дониёр Ғаниевнинг “атроф” ҳақидаги мулоҳазалари етти йил аввалги бир чиқишни эслатиб юборди...

Шу кунларда чиқаётган подкастларни кўраётган бўлсангиз, бизнинг авлод эски авлодга кўп эмас, сал-пал эътироз билдиряпти: “Сизлар вақтида ўз ишингизни билиб-билиб қилмаганингиз учун, керагидан ортиқ маддоҳлик қилганингиз учун, лавозимини ташлаб кетишга-да тайёр турган одамни “энг улуғ, энг азиз”га айлантирганингиз учун, ошхонанингиздан писиб ўтираверганингиз учун, қўрқоқлигингиз учун биз шунча қийналдик ва ҳозир ҳам қийналяпмиз”, дегандек, тахминан (сал-пал эмас, кўп экан эътироз). Лекин уларни ҳам тушунгинг келади – Тоштурмада ўлиб кетсинмиди, Жаслиқда чириб кетсинмиди ва... ўзинг ҳозир нима қиляпсан?

Ҳа, ҳозир ўзимиз нима қиляпмиз? Тинчлик-омонлик бўлиб турса, биз ҳозир ўзимиздан аввалги авлодга бераётган саволларни биздан кейин келажак авлод бизга ҳам беради. Албатта, биздан катта авлод ҳозир жим ўтиргани, саволларимизни кўрмаганликка олаётгани каби, биз ҳам (ўзимиздан катталардан ибрат олиб) бепарво ва жим ўтирсак бўладию, лекин бу қандайдир шарафсизликдек – барибир бирор жавоб ўйлаб қўйган маъқул, вақт бўлса ҳали бор (ва ҳатто кўп ҳам, шекилли). Ким билсин, атроф қандай ўзгаргани, атроф қандай чатоқ бўлганини баралла айтса бўладиган замон ҳам келиб қолар, балки.

Дониёр Ғаниевнинг “атроф” ҳақидаги мулоҳазалари эса менга етти йил аввалги бир чиқишни эслатиб юборди. Қизиқ даврлар эди, гарчи бор-йўғи етти йил аввал бўлса-да...
Интернет-каналларимизни Россиядан тўла мустақил қилиш йўлларини ўйлашимиз керак.

Акс ҳолда, уёқдаги тентаклар, масалан, Ютубни сиқишни бошлаши билан, АКТ вазирлигимиз ё Ўзбектелекомимиз нима деб сайрамасин, бизда ҳам Ютуб қотяпти, сифати тушиб кетяпти.

Бир ҳафта аввал нисбатан юқори (камида 720 ё 480 дейлик) сифатда видео тақдим этиб турган сервис, масалан, бугун видеони 144 сифатда кўрақол, деяпти автоматик равишда.

Ишқилиб, ҳар қанақасига Россияга боғлиқлик, Россияга қарамликдан қутилиш йўлларини ўйлашимиз, топишимиз керак.

Бу хаста давлат ҳали-бери ўзига келмайди - унга қанча кўп боғлиқ бўлсак, уёқдаги тентакликлар оқибатини ўзимизда, ўз танимизда шунча кўп ҳис қилаверамиз.
Халқаро таълим ва диплом олиш энди осон!

🛫 "Миллат Умиди" университети талабалари учун энг яхши халқаро университетларда алмашинув дастурлари мавжуд: 2 йил Ўзбекистонда ва 2 йил БAA, Британия ёки Жанубий Кореяда таҳсил олиш имконияти.

IELTS/SAT/CEFR сертификатларига эга абитуриентлар кириш имтиҳонларисиз қабул қилинади!

2024 - 2025 ўқув йили учун қабул очилди!

1. Халқаро ўқитувчилар;
2. Дунё бўйлаб тан олинган диплом;
3. Халқаро сертификатлар;
4. Ишга жойлашишда кўмак;
5. Замонавий инфратузилма ва қулай ётоқхона;

Бакалавриат таълим дастурлари:
🌍 ELT (Инглиз тили ўқитиш);
💰 Бухгалтерия ва молия (ACCA);
🖥 ИТ ва дастурлаш;
📈 Бизнес ва менежмент.

Ўқиш нархи: 18 - 25 млн. (факултетга қараб фарқланади).

🎁 IELTS ва SAТ сертификатларига эга талабалар 100% грантга эга бўлишлари мумкин.

🔗 Ҳозироқ ариза топширинг ва биз билан бирга халқаро фуқарога айланинг!

🌍 Website: millatumidi.uz
☎️ +998 71 200 03 06

Реклама
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бу – футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Темур Кападзенинг Париж-2024 Олимпиадасидаги иштирокдан сўнг Тошкентда 5 август куни бўлиб ўтган матбуот анжуманидан парча (анжуманни тўлиқ бу ерда томоша қилиш мумкин).

Футбол бўйича олимпия терма жамоамиз Олимпиадага ўзбекистонлик спортчилар (тахминимча, нафақат спортчилар, умуман, Ўзбекистон делегациясининг бошқа аъзолари) орасида, агар мабодо энг биринчи бўлмаса, биринчилардан бўлиб борди ва Париждаги Олимпия шаҳарчасига жойлашди. Анжумандан олинган бу парчада Темур Кападзе ҳам буни алоҳида айтиб ўтган (билишимча, футболчиларимиз Олимпия шаҳарчасига жойлашаётган вақтда у ерда ўзбек ошпазлар ё анжан-марўжнилар тугул, масъулларимиз ҳам тўлиқ етиб келиб улгурмаган бўлган).

Айнан мана шу парчада Темур Кападзе Олимпиада ташкилотчилари (Халқаро Олимпия қўмитаси ва Франция томони)нинг айби билан жамоаси йўлларда жуда кўп вақт йўқотганини, унинг бир қатор ёрдамчилари ва жамоа менежери Олимпия шаҳарчасига киритилмаганини, жамоа жойлашган бинода ташкилотчилар айби билан кондиционерлар ишламагани, ташкилотчилар айби билан жамоа сувсиз қолгани, ташкилотчилар айби билан жамоа назарий машғулотларни ҳам, массаж жараёнларини ҳам кўнгилдагидек ўтказа олмаганини айтиб ўтган. “Овқат масаласи ўз йўлига”, деган Кападзе.

У бирор масалада, айниқса, овқат масаласида Ўзбекистон масъулларининг ҳаракатлари ё ҳаракатсизлигидан норозилик билдирмаган. Нима эътирози бўлса, ҳаммаси Олимпиада ташкилотчиларига қаратилган – видеони тўлиқ кўрсангиз, ўзингиз ҳам бунга амин бўласиз. Аббос Файзуллаевнинг овқат масаласидаги салбий фикрчаси ҳам Ўзбекистонга эмас, Олимпиада ташкилотчиларига қаратилганини ақли-ҳуши жойида ҳар ким англаб турган бўлса керак. Эгаси бор гапни ўзига олиш - яхши эмас.
Ўзбекистонимизда автомонополист бор эди, шунинг касрига ўзбекистонликлар арзон машиналарни ҳақиқий баҳосидан юқорироқ нархда сотиб олишга мажбур эди. Миллий автомонополистимиз - бу Эски Ўзбекистоннинг қора доғларидан бири ва бу доғни, бахтга қарши, Янги Ўзбекистонда ҳам кетказа олишмади.

Қўшни давлатлар билан бир вақтлар миналаштириб ташланган чегаралар очилди, вилоятлар чегарасидаги постлар йўқотилди, нақд пул муаммоси ҳал қилинди, Конституция янгиланди, ҳатто ақлбовар қилмас ислоҳот қилинди - долларнинг икки хил курси битта ишонарлиси билан алмаштирилди ҳам, лекин автомонополияга келганда тиш ўтмади, шекилли. Доғ доғлигача қолди.

Аксига олиб, ўша эски қора доғнинг ёнига янгиси қўшилди. Эскисидан бир фарқи - янгиси шунчаки автомонополист бўлмайди, балки электромобиллар бўйича монополист бўлади - ҳозирча эмас, кейинроқ. Худди 1994-1996 йиллардаги каби. Ўшанда ҳам Асакадаги автозавод ўзбек халқининг шўрпешонасига битилган катта, битмас яра экани хаёлга ҳам келмаган бўлса керак.

Бўлажак электрмобилмонополист шу кунларда баъзи арзон машиналарнинг “расмий” сотувини йўлга қўяркан. Дастлабки хабарларга қараганда, “расмий” сотиладиган автомобиллар шу вақтгача “норасмий” сотилаётганларидан қимматроқ бўларкан. Бошқа камчиликлари ҳам етарли, масалан, бу машиналар “расмий” сотилгани билан, ҳали ўзбекча билмас экан.

Энг қизиғи, баъзи валломатлар: “Хусусийларнинг Хитойдан олиб келаётган мошинлари техник регламентга тўғри келмайди”, деган гап чиқарганди. Масалан, ўша техник регламент бўйича импорт қилинаётган машинадаги мультимедиа тизимлари давлат (ўзбек) тилида бўлиши шарт. Машиналарни қимматроқ сотиш ҳуқуқига эга “расмий” сотувчи эса бу қоидаларга ҳозирданоқ тупуряпти, шекилли.

Шунча даҳмазани кўриб, савол берасан-да: ўзи шу “расмий” чайқовчичилик, шу “маҳаллий электромобиль ишлаб чиқарувчи” бизга керакмиди? Шусиз яшолмасмидик? Ҳаётимизга шу электромобиль деган матоҳ кириб келганидан кейинги 3-4 йил заводсиз ҳам ёмон яшамаётгандик-ку. Боз устига, Асакадаги автозавод мисолида аччиқ тажрибамиз бўлса.

Шу мавзу очилганидан бери энг тутуриқсиз гапни ADM Jizzakh деган автомобиль йиғувчи компаниянинг раҳбари Дониёр Давлетиёров айтди, шуни эсласам нуқул қоним қайнайди. “Электромобилларга бож йўқлиги учун ҳозир Ўзбекистонда соф электромобиль ишлаб чиқариш ҳеч қанақасига мақсадга мувофиқ эмас”, деганди у. Яъни, бож бўлсагина Ўзбекистонда электромобиль ишлаб чиқариб фойда кўриш мумкин - ўзбекистонликларга ўзи арзон электромобилни қимматроқ сотиш ҳисобига. Тушуняпсизми?

Барака топкур, божсиз ишлаб чиқарсанг маҳсулотинг ўзини оқламайдиган, харажатини қоплай олмайдиган бўлса, уни Ўзбекистонда ишлаб чиқариб нима қиласан? Маҳсулоти божсиз ишлаб чиқарилса ўзини оқламайдиган заводни нега қурдинг бўлмаса? Қандай жиннилик, қандай уятсизлик бу ўзи? Ундан кўра сен ҳам бошқа хусусийларга ўхшаб, Хитойдан ташмачилик қилсанг кўпроқ барака топмасмидинг?

Ўзбекистонликларни индамас соғин сигир деб ўйлайдиганларга инсоф берсин!