Муҳрим
14.5K subscribers
653 photos
279 videos
1 file
1.75K links
Мурожаат учун — @muhrimchatbot

Тижорий таклифлар учун — @Eightmediamaker
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нима дейсан, эй, ғаюр инсон?
Ғийбатларинг қилди мени қон.
Сен ҳам бир кун ўтурсан, инон,
Лайк қолур, комментлар қолур!


Лайк, шейр ва комментларни аямангизлар, азизлар! Мана бу ерга ўтиб, аввал бир томоша қилиб: https://youtu.be/Q9nai5oTyZA
Ўтган аср бошида яшаган жадидлар ҳаёти ва ижоди охирги икки-уч йилдан бери яна кун тартибида, долзарб. Кинолар олинди, ҳар турли тадбирлар ўтказиляпти, уларнинг китоблари қайта чоп этиляпти. Китоблар ҳам жадидлар ҳақидаги билимлар ёшларга етиб борсин учун янги-янги кўринишларда чиқариляпти.

“Жадид куллиёти” деган тўплам чиққанини биринчи эшитганимда ўтган йили Ëшлар ишлари агентлиги чиқарган чўнтак китобларга ўхшаш бир нима деб ўйлагандим – жадидларнинг шу вақтгача қайта-қайта эълон қилинган, интернетдан ҳам топса бўладиган асарлари яна такроран, фақат бошқачароқ дизайнли муқовада чиқарилгандир-да, деб ўйлагандим. Икки ҳафта бурун куллиёт ҳақида “Ойина”даги материални кўриб, адашганимни тушундим: олиш ва ўқиш керак бўлган янгилик экан бу “Жадид куллиёти”.

“Асахий”дан оламан десам, ҳали у ерда йўқ экан. Ҳай, онлайнда сотувга чиқса ё бирор китоб дўконига йўлим тушса оларман деб тургандим (куллиёт ношири “Забаржад медиа”нинг каналида ҳам сотилаётганини билмагандим у вақт), омади келган боламан-да – кутилмаганда нашриётнинг ўзидан совға қилиб қолишди. Тўпламларни олиб, эски газеталар ихлосманди бўлганим учун, биринчи “Улуғ Туркистон” газетасидан материаллар терилган “Улуғ Туркистон” тўпламини ўқидим. Биринчи кўрганим Мустафо Чўқайнинг хати бўлди.

Ўқиб, шошилиб қолдим: буни кенгроқ тарқатиш керак, деган фикр мияни эгаллаб олди. Нашриёт раҳбари Маъмурахон опа билан боғланиб, рухсатларини олиб, бугун “Газета”да ўша хатни чиқардик (ҳафта давомида куллиётнинг бошқа тўпламларига киритилган материаллардан ҳам парчалар берамиз, насиб). Энди сал енгил тортдим. Мустафо афандининг бу хатини ўқиб, ўзимда ўтган ҳисларни, тўғриси, ифода этиб боролмайман – бунга ё сўзим етмайдими, у қўрқувим халал берадими, билмадим.

Ўтган йили 60-90 йил аввалги нарсаларни ўқиб, ора-чора бир учиб тушардим – ё ҳаяжондан, ё қўрқувдан. Бу сафар бир аср аввалги ёзувларни ўқиб шундай бўлди. Ғалати ҳиссиёт.
Айтишларича, пойтахт ҳокими яшайдиган маҳаллада трансформатор муаммоси

Юнусободдаги “Катта Ҳасанбой” маҳалласидан ёзишибди:

“Дардимиз эл қатори – маҳалладаги трансформатор балоси. Масъуллар (электр тармоқлари, ҳокимлик, маҳалла, “Халқ назорати”): “дастурга киритилган, алмаштирилса ҳам ўша дастур асосида алмаштирилади”, деб неча йилдан бери алдаб келади. Ҳасанбойни биласиз, аввал катта-катта, камида 6-7 сотихли ҳовлилар эди. Охирги 2-3 йилда шу ҳовлилар майдалаб, 2-3 сотихлаб сотилиши ҳисобига маҳалладаги хонадонлар сони ҳам 2-3 баробар кўпайган. Шу сабаб аномал иссиқ бўладими, совуқ бўладими, фарқи йўқ, бу Брежнев замонидан қолган трансформатор ишдан чиқаверади. Охирги уч кунлик совуқнинг икки кечасида ҳам бузилаверди. Шуни ёритиб берсангиз, зора эътибор қилишса”.

Қизиғи, айтишларича, шу маҳаллада шаҳар ҳокими, яна қандайдир вазири замонлар ҳам яшаркан (ишқилиб, энергетика вазири бўлмасин). “Халқ дарди билан юравериб, ҳоким-бечора ҳам ўз маҳалласидаги аҳволдан бехабар қолгандир”, дейишибди.

Энди, ҳокимнинг маҳалласида шу аҳвол бўлса, қолганлар жим ўтираверса ҳам бўларкан.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Миллий” деган телеканалда “Алфонс” деган сериал бор экан. Шу сериалда Лобар ролини ўйнаган актриса устидан мелисага шикоят қилишибди – унинг ижросини кўрган бир киши асабийлашиб, қон босими кўтарилиб кетибди, шунинг учун энди дори ва даволаниш харажатларини актрисадан ундириб беришни талаб қилибди. Шу ариза сабаб актрисани куни кеча ИИБга чақиришибди.

Менга бу жараёнда ИИБ шу аризани қабул қилгани қизиқ (афтидан, шикоятчи аризаси қабул қилинмагунича мелисанерларнинг қон босимини ўйнатган, шекилли).

Мен, масалан, сериал кўриб эмас (не бахтки, “Миллий” номли телеканални кўрмайман – дарвоқе, умуман телевизор кўрмаяпман-ку), ўзи, жонажон Ватанимизда бўлаётган айрим воқеа-ҳодисаларни кўриб асабийлашаман, ўша лаҳзаларда қон босимим ҳам ўйнаб кетса керак, хуллас, нима бўлганда ҳам саломатлигимга путур етади. Шундай вазиятларда тахминан ким(лар)нинг, аниқроғи, қайси амалдор(лар)нинг устидан шикоят қилишни биламан – хоҳиш бўлса, бирор объект топиш қийин эмас-ку.

Мени қизиқтираётган масала шу – мелиса шундай вазиятларда ҳам аризани қабул қилиб, кишининг асабийлашиши ва қон босими ўйнашига сабаб бўлган амалдорни ИИБга чақирадими? Ростан? Исталган амалдор бўйича ёзилган ариза қабул қилинадими? Йўғе?
Пандемиядан аввалги йилмиди, Ўзбекистон ҳақида, уни СССР чегарасида яна Россия таркибига қайтариш ҳақида кўп ва хўб гапирган Владимир Жириновский деган балони Бухорода зўр ҳурмат-эътибор билан кутиб олиб, чопонлар кийгизишганди. Бу иш, Жириновский қандай лавозимдаги шахс бўлишидан қатъи назар, тентаклик эди.

Менимча, келгусида мана шундай тентакликлар бўлмаслиги учун ҳам Ўзбекистонга умуман киритилмайдиган советпараст чет элликлар рўйхати шакллантирилиши ва очиқ танишишга имконли бир кўринишда эълон қилиниши керак – улар Ўзбекистонга келгани ҳамоноқ аэропортнинг ўзидан депортация қилиниши ва “умуман қорангни кўрмайлик бу ерда” деб тушунтириб юборилиши шарт.

Бу рўйхатга дуч келган одам киритилавермайди, айнан – хатти-ҳаракатлари, гапирган гаплари Ўзбекистон мустақиллигига таҳдид сифатида кўрилган шахслар асос билан киритилади. Масалан, "СССР қандай парчаланган бўлса, ўша ҳолида тикланиши керак", "СССР ноқонуний парчаланган, унинг парчаланиши ҳақидаги ҳужжатлар ноқонуний ва ҳақиқий эмас", деса, тамом - дабба детектед ва дарҳол рўйхатга!

Ҳа, бу мантиқ бўйича Путин ҳам рўйхатга киритилиши керак бўлади. Умуман, дунёда Путин бормайдиган давлатлар кўп ва улар Путин келмаганидан қийналаётгани йўқ (биз эса, аксинча, Путин шунча келса ҳам қийналамиз, унинг даббалари эса Ўзбекистонни қўшиб олиш ҳақида гапиришдан тинмайди).

Тасаввур қилайлик, рўйхат бугундан бошлаб тузила бошлади. Унинг бошига, биринчи бўлиб, Захар Прилепин деган россиялик даббани қўйиш керак. Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг Россияга рус тилини билмай бораётгани россияликларга муаммо бўлаётган экан, шунинг учун улар Ўзбекистоннинг ўзидан рус тилини ўрганиб, Россияга боришлари учун Ўзбекистонни босиб олиш керак экан. “Ўзбекистонни қўшиб олишимиз керак”, дебди. "Киевда ғалаба парадини ўтказганимиздан кейин, ўзи бу Ўзбекистонни қўшиб олишимизга ҳеч нарса халал бера олмайди", дебди.

Кўряпсизми, бошқача йўли йўқ-да – бунақа даббалар учун алоҳида рўйхат бўлиши шарт. Камида ўзимиздаги бирор дабба уларни яна зўр дабдаба билан кутиб олиб, чопон кийдириб юбормаслиги учун ҳам. Дарвоқе, ўзимизда ҳам СССРнинг қайта тикланишини орзу қилувчилар бор-ку - уларни нима қиламиз? Улар учун, масалан, СССРни қайта тиклаш ҳақидаги баёнотларга қарши моддалар бўлиши керак. СССРни қайта тиклаш ҳақида гапириш - бу Ўзбекистонга, унинг мустақиллигига тажовуз қилишдек гап.
Ўзбекистонда, масалан, бир дунё давлат хизматларидан фойдаланишинг учун OneID деган бир бало тизимдан рўйхатдан ўтишинг керак. Шу тизим сан ҳақингда ҳамма нарсани билади, идеалда санга сан сўраган давлат хизматларини кўрсатиши керак.

Қизиғи, уни ишдан чиқариш учун бирор тайинли хакерлик ҳужуми ҳам шарт эмас экан: жонажон Ватанимиздаги ҳеч кимнинг кучи етмайдиган бошқа бир бало – “Ўзавтосаноат”нинг сотувини шу OneID тизимига улаб қўйса бўлди, OneID ҳам ишдан чиқаркан-қўяркан.

Шундай қилиб, бир ҳаракат билан иккита “мақсад”га эришиларкан – “Ўзавтосаноат”дан барибир шартнома ололмайсан, қўшимчасига давлат хизматларидан масофадан туриб фойдаланиш имкониятидан маҳрум бўласан. Ҳеч кутилмаганда ҳаммаси кутилганидек.

Ўзбекистондаги рақамлаштириш жараёнлари ҳақида бугунча билишимиз керак бўлгани шу, ҳозирча. “Бир миллион дастурчи” – ха-ха, “АйТи парк” – ва-ха-ха, “айти-хизматлар экспорт қиламиз” – ва-ха-ха-ха!.. Яхшиям 2023 йил номи “Рақамли ривожланиш” эмас.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги имконияти чекланганлар учун инклюзив лойиҳани йўлга қўйибди. Агентлик Зиё таратамиз телеграм канали орқали жаҳоннинг энг машҳур асарларини аудио форматда юклаб боришни бошлабди.

Ундан бепул фойдаланса бўлади. Муҳими, қандайдир рекламалар безовта қилмайди, аудиоларни Телеграмдан чиқмасдан туриб эшитиш мумкин.

Бундан ташқари, Зиё таратамиз'да энг талабгир китоблар аудио форматда бериб борилиши билан бирга, театрга бориш имконияти мавжуд бўлмаганлар учун аудио спектакллар ҳам юклаб борилар экан.
Муҳрим
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги имконияти чекланганлар учун инклюзив лойиҳани йўлга қўйибди. Агентлик Зиё таратамиз телеграм канали орқали жаҳоннинг энг машҳур асарларини аудио форматда юклаб боришни бошлабди. Ундан бепул фойдаланса бўлади. Муҳими, қандайдир…
Аудиокитобларга бағишланган сервислар ҳақида

Кеча “Зиё таратамиз” ҳақида ёзилганди-ку. Эътибор берганим, охирги вақтларда шундай хизмат таклиф қилувчи ресурслар кўпайяпти. Масалан, номи айтилган ресурс Телеграмда. Ютубда Ëшлар ишлари агентлигининг “Мутолаа” деган лойиҳаси бор (аслида бу жуда катта бир лойиҳанинг бир қисми) – машҳур асарларни машҳур овозлар ўқийди, улар қандай ўқишини видеода томоша қилсангиз ҳам бўлади.

Юқорида саналган икки лойиҳа – оммабоп, ҳамма учун. Бундай лойиҳаларнинг бир баҳсли, мушкул қисми бор – муаллифлик ҳуқуқи. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг лойиҳасида бу масала қандай ҳал қилинган билмадиму, “Мутолаа”да бу масалани қонуний ҳал қилиш йўлида, адашмасам, ё ишлашган, ё ишлашяпти – яъни, бу масала унутилмаган, асарлар ўз-ўзидан овозлаштириб ташланмаган.

“КитобПлюс” деган яна бир қизиқ ресурс бор (бунда ҳам Ëшлар ишлари агентлигининг ҳиссаси бор). У ҳам, юқоридаги лойиҳалар каби, аудиокитоб ва радиоспектаклларни тинглашни таклиф қилади. Лекин улардан фарқли ўлароқ, “КитобПлюс”дан ҳамма фойдалана олмайди - айнан шу жиҳати билан муаллифлик ҳуқуқи муаммосини ҳам қилган. Аввалроқ унинг муаллифлари билан суҳбатлашгандим. Назаримда, Ўзбекистон учун қизиқ лойиҳа.
1. Тошкент кинотеатрларида “Миграция” деган тўлиқ метражли мультфильм қўйилаётган экан (ҳалиги, “Минионлар”ни олган студия маҳсулоти). Бугун ўғлим билан кўриб келдик. Номиёқ Ўзбекистонбоп, шундай эмасми? Лекин аввалига ундай кўринмайди – мультфилм одамлар эмас, қушлар миграцияси ҳақида. Лекин Ҳолливуднинг исталган шундай мультфильмида бўлгани каби, бунда ҳам жониворлар мисолида аслида одамлар ҳақида ҳикоя, одамларга панд-насиҳат қилинади. “Кўчишдан қўрқма, оиланг учун, болаларинг учун ҳам кўчишдан қўрқма”, демоқчи (шекилли).

“Чириган Ғарб”нинг мультфильми бўлишига қарамай, ҳаётдаги синовларни эсон-омон енгиб ўтиш, кучли бўлиш, мазмунли умр кечириш ва якунда афсус қилмаслик учун ҳам оила, оилавий бирдамлик керак, деган ғоя илгари сурилган. Бир оила бўлиб, ҳамжиҳатлик билан бир катта синовни енгиб ўтолдингми (инсон мисолида айтганда, Ўзбекистондан бошқа бир мамлакатга доимий яшашга кўчиб ўтишга журъат қилиб, эпладингми), тамом, буёғига ҳеч нарса қўрқинчли эмас, ўзингдан кечиб, бошқаларга яхши бўлсин дея керак бўлса Антарктидага ҳам кетаверасан. Демоқчидек.

Афсуски, мультфильмни рус тилида кўрдик – прокатда ўзбек тилида йўқ-да. Аммо бу борада яхшиликдан умид бор – мана, “Аквамен”ни расман ўзбек тилида намойиш этишяпти-ку, интернетдаги сервислар профессионал дубляжга буюртмалар беряпти. Келгуси йилларда Ўзбекистон кинотеатрларида намойиш этиладиган барча фильмлар давлат тилида бўлса керак. Ҳар ҳолда, такрорлайман, шунга умид бор.

2. Кеча “Ҳумо Арена” олдидаги байрам сайлгоҳида айлангандик. Тошкентдаги энг ёруғ арчалардан бири шу ерда бўлса керак. Саҳна тараф ҳам ажойиб, эртакнамо; кеча қандайдир бир жазз гуруҳи Янги йил мавзусидаги куйларни зўр чалаётганди. Энди, у ерга камчилик қидиргани бормагандигу, лекин “ҳаво шари” деган бир дуруст “аттракцион” хавфлироқ чиқибди – сайл ҳали яна бир неча кун давом этадиган бўлса, бирор болага бирор кор-ҳол бўлмагунича шугина нарсани сал эпақага келтиришса чакки бўлмасди. Ҳеч бўлмаса, келаси сафар шундай нарсаларга эътиборлироқ бўлишар.
Йил боши, шу боис турли ташкилотлар ўтган йил якунларига оид қизиқарли рақамлар бера бошлайди. Улар рақамларни бераверади, буёқдан эски чалкашликлар юзага чиқаверади, биз ҳам эски саволларни такроран бераверамиз (хотира чатоқ, хотира).

Мана, адлиячиларнинг хабар беришича, 2023 йилда Ўзбекистонда 968 140 нафар бола туғилибди ва бу 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 28 360 та кам экан. Яъни, адлиячилар айтмоқчики, 2022 йили Ўзбекистонда 996 500 нафар – салкам 1 миллион бола туғилган эди.

Афтидан, инфографикада “кўпайган” сўзи ўрнига “камайган” деб ёзиб юборишган – 968 мингга 28 мингни қўшсак эмас, аксинча, айирсак, адлиячилар 2022 йил якунлари бўйича берган 939 046 га яқинроқ бир нарса – 939 740 сони чиқиб келади. Бу, биринчидан.

Иккинчидан, 939 046 бўладими, 939 740 бўладими, фарқи йўқ – адлиячилар бераётган ҳар иккала сон ҳам Статистика агентлигининг 2022 йилги туғилишлар сонига доир кўрсаткичи – 932 217 дан сезиларли кўп. Эски, жавоби эсдан чиққан савол шу ерда туғилади.

Масъуллар бунинг “сири”ни бир тушунтиришганди: адлиячилар барча туғилишларни – чақалоқ тирик туғилдими, ўлик туғилдими, фарқи йўқ – бир текисда ҳисоблаб кетади. Статистика агентлиги эса, халқаро тавсияларга асосан, фақат тирик туғилишларни ҳисобга киритади.

Шу ўринда яна бир савол туғилиши табиий – нима, Ўзбекистонда ҳар йили 6-7 минглаб чақалоқлар ўлик туғиляптими? Бунга менда ҳам жавоб йўқ ҳозирча. “Поччамиз тилга кирсалар, нима бўлганини ўзлари айтиб берадилар”, дейди-ку “Учрашув”да, ўша гап-да, хуллас.

Бу ерда, турган гапки, қандайдир тушунмовчилик бор. Бунинг учун бировни жазолаб, очиқ ташкилотларни ёпиб қўймаслик керак. Ўша тушунмовчилик топилиб, бартараф этилиб, очиқликка хос равишда бир чимдим изоҳ бериб қўйилса кифоя. Ҳеч бўлмаса, келаси йил шундай тушунмовчилик бўлмас. Яхши ният-да.
Бугуннинг қизиқ (лекин муҳим бўлмаган) янгиликларидан бири 2023 йилда Ўзбекистонда энг кўп қўйилган исмлар рейтингидир. Адлия вазирлигининг маълум қилишича, ўғил болалар орасида кетма-кет бешинчи йил Муҳаммадали исми, қизлар орасида эса кетма-кет олтинчи йил Солиҳа исми чемпион бўлибди.

Муҳаммадалигача ўғил болалар орасида Азизбек исми гегемон бўлган, лекин охирги тўрт йилда бу исм ўнликка ҳам кира олгани йўқ. Умуман, 2020 йилдан бери ўнлик фақат Абдуллоҳ, Мустафо, Имрон, Иброҳим ва ўзаги Муҳаммадли исмлардан иборат. Таққослаш учун, 2014-2015 йилги рейтингларда Асилбек, Умид, Озод, Шоҳжаҳон, Сардор, Жаҳонгир, Жавоҳир, Улуғбек каби исмлар кўп бўлган.

Қизлар рейтинги ҳам қизиқ (қуйида – графикда). Масалан, 2013 йилдан 2016 йилгача Мадина, Дилнура, Маржона, Севинч, Малика, Фарангиз, Эъзоза, Умида каби исмлар трендда бўлган; Эъзоза ва Малика 2018 йилдан, Мадина эса 2020 йилдан ўнталикка кирмай қўйган. Аксинча, Мубина 2014 йилдан, Муслима(хон) 2015 йилдан, Солиҳа(бону) 2016 йилдан, И(й)мона 2017 йилдан, Шукрона 2018 йилдан, Ҳадича 2020 йилдан бери тренддан тушмайди.

Икки йилдан бери Ясмина ва Ифора исмлари ҳам трендда экан (дарвоқе, 2013 ва 2014 да Жасмина 1-ўринда бўлган). Бу йил Сумайя ва Саъдия исмлари биринчи марта ўнликка кирибди. Мубина эса ўнталикка киргани 2014 йилдан бери биринчи марта энг қуйидан жой олибди – 2024 йилда рейтингдан чиқиб кетади-ёв. Ишқилиб, буларга қараб маълум бир трендлар, тенденцияларни кўриш мумкин. Қизиқ.

Айни вақтда, маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилиги масаласи ҳам бор. Дейлик, Муслима ва Муслимахон – бир исм, аммо бир йил рейтингида иккита ўринда турибди. Рўйхатни Адлия вазирлиги шакллантиргани, улар учун Муҳрим ва Мухримхон умуман бошқа одамлар экани инобатга олинса (масалан, нотариус Муҳрим деган одамга ҳеч нарса ўтказиб беролмайди, чунки бундай одам йўқ), хато йўқ; бунақа рейтингларнинг идеалини, назаримда, маълумотларни Адлия вазирлигидан олиб, дата-журналистлар, мустақил тадқиқотчилар қилиши керак. Қизиқроқ тафсилотлар очилади.

Лекин, хоҳиш бўлса, тадқиқотчиларгача давлат ташкилотларининг ўзи ҳам буни зўр уддалаб қўйиши мумкин. Боя, шу мавзуда қўшниларда аҳвол қандай эканига қизиқиб, гугллаш асносида Қозоғистон Статистика бюроси сайтига кириб қолдим. “Машҳур исмлар” деган махсус бир саҳифаси бор экан. 1944 йилдан (!) Қозоғистоннинг ҳар ойлик исмлар рейтингини кўрса бўларкан. Даҳшат!

Яна бир қизиқ сервиси – “Мендакалар қанча?”. Исмингиз, ёшингиз, жинсингиз, миллатингиз ва яшаш жойингизни киритиб (мен шунчаки бутун Қозоғистонни танлаб қўявердим), Қозоғистонда исми ва ёши сизникидек қанча одам борлигини билиб олсангиз бўларкан. Масалан, Қозоғистонда жами 34 та Хушнуд бор экан, шундан 19 нафари ўзбек, шунинг ҳам иккитаси 34 ёшда экан (бири ўзимизнинг Хушнудмикин деб ўйлаб қолдим), лекин бутун бошли Қозоғистонда бирорта ҳам Муҳрим йўқ экан, умуман, мутлақо! (алам, алам – лекин, бошқа томондан, ўзимга мотивация ҳам-ку!).

Хуллас, хоҳиш бўлса, нафақат охирги 10 йиллик, балки 80 йиллик мана шундай базани онлайнлаштириб, яна бошқа қизиқарли нарсаларни ҳам ҳавола қилса бўларкан. Илғор қозоқ тажрибаси-да, ҳа лаббай?!
Муҳрим
Айтишларича, пойтахт ҳокими яшайдиган маҳаллада трансформатор муаммоси Юнусободдаги “Катта Ҳасанбой” маҳалласидан ёзишибди: “Дардимиз эл қатори – маҳалладаги трансформатор балоси. Масъуллар (электр тармоқлари, ҳокимлик, маҳалла, “Халқ назорати”): “дастурга…
Ëдингизда бўлса, Тошкент ҳокими яшайдиган маҳаллада ҳам трансформатор муаммоси борлиги ҳақида ёзгандим. Аниқроғи, менга шу маҳалладан мурожаат тушганди, “ҳокимнинг маҳалласи” деган жойига қизиқиб (зўр хайп-ку!), мен ҳам роса берилиб ёзгандим.

Орадан бир ойча ўтди. Биринчидан, ўша маҳаллада шаҳар ҳокимининг яшаши рад этилгани йўқ (демак, ўша ерда ҳам яшаши рост). Иккинчидан, “Халқ назорати” ҳеч кутилмаганда ўша пост асосида мурожаатга яратиб, ўз тизимига жойлаштирган экан (раҳмате!) - масъуллардан шунга жавоб келибди.

Эмишки, “мурожаатга асосан Юнусобод электр тармоқлари корхонаси ходимлари жойига чиққан ва мурожаатни маҳалла аҳолиси ҳамда кўчабоши иштирокида ўрганиб, трансформаторни алмаштириш 2024 йил дастурига киритилгани хақида ахборот берган. Дастур жадвали ҳам илова қилинган” (жадвалда “Талаб этиладиган маблағ” деган устунларнинг бўшлигини кўрмаймиз).

Шундай қилиб, “Катта Ҳасанбой” катта ўзгаришлар остонасида - омон бўлсак, 2024 йил охиригача бу ўзгаришларни кўрамиз.
1990-йиллардаги матбуотни кузатиш қизиқ, сиёсатчиларнинг 1990-йиллардаги гапларини ўқиш қизиқ, (XXI асрда бирдан жиддийлашиб қолган) сиёсий арбобларнинг 1990-йилларда қилган ишлари, қилиқлари қизиқ. Ëки баъзи сиёсий арбоблар ўзини ҳар доим ҳам сиёсий арбоблардек тутишни билмагани учун қолганлар ҳам қандайдир ўйинқароқроқ, қизиқчироқ бўлганми, ким билсин. Шу ўйинқароқлик сабабмикин, қандайдир эркинроқ ва дадилроқ ҳам бўлишгандек – хаёлда борини оғизга чиқараверишган, гапни ўраб-чирмаш учун ортиқча гулқоғоз “ишлатиб” ўтиришмаган. Масалан, “сизлар бошлаётган бу иш – СССРни қайта тиклашга уринишдан бошқа нарса эмас”, дегандек.

Нурсултон Назарбоев мемуарларидан юқоридаги скриншотда келтирилаётган парча фавқулодда қизиқ кўринди. Ўзингиз тасаввур қилинг – бир давлат президенти бошқа бир давлат раҳбарини “ким сув остида кўпроқ тура олади?” деб баҳсга чорласа. Тўғри, улар ҳам одам – оддий одамлардек мана шундай “ўйинлар ўйнаши” ҳам мумкин (ким билсин, ҳозир ҳам шунга ўхшаш ўйинлар ўйнаб туришар). Лекин бизнинг минтақаларда бундай даражадаги одамлар ўзини одатда оддий одамдек тутмагани (ёки оддий одамдек тутишига йўл қўйишмагани) учун ҳам бундай ҳаракатлар бир қарашда ғалати, ноодатий, ярашмагандек кўринади.

Шундай ҳикоялар (мемуарлар, дейлик) қанча кўп бўлса, замонамизнинг бундай қаҳрамонлари ҳамма каби оддий одамлар экани, улар ҳам оддий одамлардек яшашни, жинниликлар қилишни хоҳлаши англаб етилса керак. Собиқ Иттифоқ минтақасидаги арбоблар ҳам ўзини АҚШ, Европа ё ривожланган Шарқ етакчилари каби оддийроқ, самимийроқ тута бошлаши, оддий одамлардек яшай бошлаши, ҳуқуқлари оддий одамларникидан устунроқ бўлмаслиги учун ҳам буни англаб етиш керак, менимча.
Бир том остидадаги турли идораларнинг бир мавзуда турфа ахборот бериши – мен севган жанрлардан бири.

Бир неча кун аввал Ҳукуматимизнинг Адлия вазирлиги 2023 йилда Ўзбекистонда 968 140 нафар бола туғилгани ва бу 2022 йилги кўрсаткичдан 28 360 нафарга камлиги ҳақида ахборот бергани, аммо бу маълумот вазирликнинг 2022 йилдаги ўз ахборотига ҳам зид экани ҳақида гаплашгандик. Адлия маълумотлари ҳали ҳам ўша-ўша – ҳеч нарса ўзгармаган. Демак, 2023 йилги ахборот нотўғри бўлмаса, унда 2022 йилгиси нотўғри. Ҳай, биз каби эзмалар қачондир бу синоат тагига етар.

Лекин қизиғи - энди. ПА қошидаги Статагентлигимиз бугун берган маълумотга кўра, 2023 йилда Ўзбекистонда 961 962 та тирик туғилиш қайд этилган ва бу 2022 йил билан солиштирганда 29,8 мингтага кўп. Статагентлик ахборотидаги муҳим бир калит сўз – “тирик туғилиш”. Биз ғофиллар шундан ўзимизча хулоса қилишимиз керакки, Ҳукуматимизнинг Адлияси берган сон тиригу ўлик – ҳамма туғилишлар ҳақида.

Ҳукумат тузилмаси берган сондан ПА (Маъмурият) тузилмаси берган сонни айирсак, 6178 чақалоқ ўлик туғилган бўлиб чиқяпти. Даҳшат! Ë даҳшат эмасми? Бир йилда 968 мингта (салкам 1 млн!) туғилиш қайд этилаётганида, унинг 1 фоиздан камроғи ўлик бўлса, бу нормалми? Мен учун ҳар қандай ёшдаги инсоннинг битта ўлими ҳам кўп. Лекин тиббиёт ожизлик қиладиган ҳолатлар, инсон ихтиёридан ташқаридаги кўнгилсиз ҳодисалар бўлиши мумкинлигини ҳам тушунаман.

Шунинг учун, бу ҳолатлар бўйича одамий тилда оғир-вазмин, лекин батафсил бир тушунтириши бўлса кифоя (ҳеч кимга ҳайфсан эълон қилиш, ҳеч кимни ишдан бўшатиш, ҳеч кимнинг бурнини қонатиш шарт эмас): моҳиятан иккиси ҳам бир куч манбаига бўйсунса-да, Ҳукуматимиз тузилмаси билан Маъмуриятимиз тузилмаси эълон қилаётган сонлар нега бир-бири билан келишмайди ва нега, агар тўғри тушунган бўлсам, ўлик туғилиш кўрсаткичи (менинг назаримда) бунчалик кўп?
Экология вазирлиги Тошкент ҳавоси ифлосланишининг олдини олиш учун Аи-80 бензиндан фойдаланишни тақиқлашни таклиф қилибди. Дарахтларни кесишга мораторий эълон қилинса ҳам дарахтлари кесилаверадиган, янги қурилишларга мораторий эълон қилинса ҳам янги қурилишлар бўлаверадиган бузилган ўлкада Аи-80 бензиндан фойдаланишни тақиқлаш ҳам кутилган самарани бермаса керак. Охир-оқибат, бундай “тақиқ-тақиқ ўйини”дан келадиган асосий самара – Аи-80 бензинни Аи-95 нархида сотилиши бўлади. Шахсан мен давлатимиз АËҚШларимизда Аи-95 нархида Аи-80 сотилишининг олдини ололади, деб ўйламайман, бунга ишонмайман ҳам.

Аи-80 дан маъмурий йўл билан қутилиб бўлмаса керак. Боз устига, монопол автозаводимиз ҳали ҳам мотори Аи-80 га мўлжалланган машиналар ишлаб чиқаришни давом эттираётган бир вақтда. Ҳар қандай эскилик сарқитидан табиий йўл билан воз кечиш керак (ўзим гувоҳи бўлмагану, лекин Аи-76 дан ҳам табиий йўл билан – унга талаб камайиб, воз кечилган бўлса керак). Аи-80 билан боғлиқ ҳолатда эса бизга, хусусан, миллий автомобиль бозоримизга эркинлик керак – бозор бемантиқ шартларсиз тўлиқ очилиши, “растаможка” деган балои азим йўқотилиши керак.

Айни вақтда, бозоримиз ривожланган дунёнинг ҳайдалган эски машиналари билан тўлиб кетмаслиги учун баъзи мантиқли шартлар ҳам бўлиши мумкин, албатта – масалан, 2024 йил ҳолатида 2015 ё 2020 йилдан аввал ишлаб чиқарилган машиналар импортига тақиқ ё аждарҳо божлар, дегандек. Аммо кўрсатилган санада чиққанми, янгими, камида Аи-92 ё Аи-95 да юрадиган машинами, марҳамат, эмин-эркин олиб кирилаверсин. Нима муаммо? (божхонада назорат борасида муаммо бўлиши мумкин, деб ўйлайману, эҳтимол, муаммо чиқмаслигининг бир иложи топилар).

Менда, негадир, шундай ишонч борки, агар “растаможка” бекор қилинса, хориждан ҳам арзон, ҳам сифати ўзимизнинг миллий автоаждарҳо чиқараётган аравалардан яхшироқ автомобиллар кириб келади ва Аи-80 га талаб ўз-ўзидан камаяди. Талабгори йўқ нарсани сотиш ҳам тўхтайди, тақиқлашга зарурат ҳам қолмайди. Менимча.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Уч ҳафталар аввал россиялик бир тақирбош “Украинани ҳал қилсак, Ўзбекистонни босиб олишимизга ҳеч ким халал беролмайди” деганди. Бу аслида ўша тақирбошнинг эмас, балки маразмга чалинган бошлиғининг орзуси экани тушунарли бўлса-да, Россия ташқи ишлар вазирлиги “унинг фикри Россиянинг нуқтаи назари эмас”, деб доимги сафсатасини сотди.

Албатта, ақли расо ҳеч ким Россия ТИВнинг бу гапига ишонгани йўқ – фақат 2022 йил 23 февралигача Россиянинг “Украинага бостириб кирмаймиз” деганига, Россия ҳозир ҳам Украинада босқинчилик эмас, балки “махсус ҳарбий операция” ўтказаётганига ишонаётганларгина ишонган бўлиши мумкин.

Украина президенти Владимир Зеленский Литва президенти билан бўлган қўшма матбуот анжуманида Украина мағлуб бўлса, кейинги нишон Болтиқбўйи, Молдова бўлиши мумкинлиги, “Путин яқиндан бошлаб Финляндия, Ўзбекистон мустақиллиги ҳақида ҳам гапира бошлагани”га эътибор қаратибди. Тўғри, Путиннинг оғзидан ҳали “Ўзбекистонни босиб олиш” деган гап чиққанича йўқ. Лекин унинг дилидагини бояги тақирбош тилга чиқариб берганини ақли расо ҳамма, хусусан, Украинанинг эс-ҳуши жойида бўлган президенти ҳам тушуниб турибди.

Кимдир “СССРни қайта тиклаш керак” деган гап билан “Ўзбекистонни босиб оламиз” деган гап ўртасида нима фарқ бор, ахир СССРни Ўзбекистонсиз қайта тиклаб бўлмайди-ку, дейди. Менимча, СССРни 1991 йилга чегарасида қайта тиклаб бўлмайди, бу гаплар – сафсата, тентаклик. Аммо катта минбарлардан, қарсаклар остида “Ўзбекистонни босиб оламиз” деган гапнинг айтилиши – бу очиқ таҳдид, умуман бошқа даража.

Дарвоқе, Путиндан ҳозир сўрасангиз: “Ўзбекистонни босиб олиб нима қиламиз, шундоқ ҳам бизга дўст давлат-ку, ҳамкоримиз”, дейди ишшайиб. Худди 10-15 йил аввал “Россия Қримга дахл қилади, Украинага бостириб киради, деганлар тентак, бу гаплар ҳам аҳмоқлик, биз бошқа давлатлар ички ишларига аралашмаймиз”, деганидек. Ўшанда Путин бу гапларни “Украинани босиб олишимиз керак” деган бошқа тақирбошларининг асоссиз бўлмаган алжирашларига жавобан айтганди. Сценарий ўша-ўша.
Бош прокуратура ҳамда Экология, атроф-муҳитини муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамкорлигида мутахассислар иштирокида ижтимоий тармоқларда тарқалаётган Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосининг ифлосланиши ҳақидаги хабарлар ва уларга сабаб бўлаётган ҳолатларнинг муҳокамаси ўтказилибди.

“Йиғилиш якуни бўйича “Автомобилсиз кун”, ҳафта кунларини жуфт ва тоқ рақамли автомобилларга бўлиш, жамоат транспорт воситаларидан фойдаланишни кенгайтириш, стандарт минимумини “Евро-4”га кўтариш, саноатда кўмир ёқилғисидан воз кечиш ва шу каби кўплаб таклифларни ишлаб чиқиш ва реализация қилишга келишилди”, - дея хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Комил ака тўғри айтяпти, Эковазирлик санаган муаммоли жиҳатлар орасида президент эълон қилган мораторийга қарамай мингларча кесилаётган дарахтлар, президент эълон қилган мораторийга қарамай давом этаётган тартибсиз қурилишлар ҳам бор. Аммо прокуратура улар ҳақида гапирмайди, унга ҳам “ҳафта кунларини жуфт ва тоқ рақамли автомобилларга бўлиш” осон кўринади.

Аслида бу ҳам осон чора эмас, бунга зарур техник-технологик имконият ҳам йўқ (жамоатчилик ўша “имконият” пайдо бўлиши учун миллионлаб долларлар ажратилиши, сарфланишига қарши қатъий норозилик билдириши керак). Кейин, мутахассисларнинг айтишича, декабрда, Янги йил арафаси Тошкентда ҳавонинг ифлосланиши жуда юқори даражага чиққан вақтларда кўчаларда автомобиллар сони (афтидан, метан ва бензин инқирози сабаб) каррасига кам бўлган – яъни, шаҳар ҳавосини ўзи энг кўп нима ифлослантираётганини обдон ўрганиш керак. Ва, энг асосийси, Тошкентда “ҳафта кунларини жуфта ва тоқ рақамли автомобилларга бўлиш”гача ҳам қилиниши керак бўлган бир дунё иш бор.

Масалан, икки-уч йил аввал ҳаракатлар бошланиб, сўнг тўхтаб қолган пулли парковка масаласи. Кеча айтиб қолишди – Молия вазирлиги Буюк Турон кўчасининг бузиб ташланган МХХ биносидан таъмирланаётган “Пойтахт” бизнес-марказигача бўлган қисмини ёпиб, ўзига парковка қилиб олибди. Бунгача Бухоро кўчасининг Касаба биносидан то “Шарқ зиёкори”гача бўлган қисмини парковкага айлантиришганди. Пулли парковка масаласида ирода кўрсатилмаса, бу борадаги тўхтаб қолган ишлар қайта тикланмаса, ҳафта кунлари тоқ ва жуфт рақамли автомобилларга ажратиб берилганига қарамай, ҳали Мустақиллик майдонининг нафақат ости, балки устини ҳам автотураргоҳга айлантириб олишади.

Кечиктирилмасдан қилиниши лозим бўлган яна бир чора – йўлларимизда, барча йўлларимизда жамоат транспортига устуворлик бериш. Буни прокуратура ҳам қайд этган, бунга 2023 йилда энергетика модернизациясига қаратилганидек эътибор керак. Яқинда Шота Руставели кўчасида йўл ўртасидан автобуслар учун ажратиладиган йўлаклар тақдимотчаси бўлди. Ундан аввалроқ худди шундай коридор Бешқайрағоч-Кўкча учун ҳам тайёрлангани айтилганди. Тошкент “дарвоза”ларидан унинг марказига одамларни енгил автомобилдан кўра тезроқ ва хавфсиз етказиш имконини берадиган бундай коридорларни имкон қадар тезроқ, кўпроқ қуриб, фойдаланувга бериш керак.

Юқоридаги икки чора билан бирга Тошкентга нормал тротуарлар, шунингдек, тротуатрдан ҳам, йўлнинг қатнов қисмидан ҳам алоҳида ажратилган нормал велойўлакчалар ҳам зарур. Бутун шаҳар бўйлаб нормал, хавфсиз тротуарлар ва велойўлаклар бўлиши керак. Прокурорларимиз ва бошқа валломатларимиз жуда чекка жойларга боришлари шарт эмас, масалан, шаҳар марказидан унча узоқ бўлмаган Муҳаммад Юсуф (собиқ Доғистон) кўчасида лаваш-чорраҳадан пастга қараб сайр қилиб кўрсинлар – эски икки қаватли “дом”ларгача нормал, тўсиқсиз тротуар топа олишса, каналларида алоҳида хабар қилиб беришар (у ерда тротуар йўқлиги учун одамлар машина йўлдан юради).

Умуман, ҳамма – расмийлар ҳам, расмий бўлмаганлар ҳам – Тошкентга енгил автомобилларнинг кириб-чиқишини, шаҳар бўйлаб ҳаракатланишини маъмурий-ибтидоий йўллар билан чеклаш ҳақида ўйлашни бас қилиши лозим. Шаҳарда автомобиллар сонини камайтиришнинг дунё исботлаб бўлган маданий йўллари бор. Маданиятли бўлайлик.

PS. Дарвоқе, прокуратура ахборотига илова қилинган биринчи суратда Тошкент эмас, Нукус. Лекин зарари йўқ – юқорида саналган ишларни фақат Тошкентда эмас, бутун Ўзбекистонда қилиш керак.
18 январга ўтар кечаси Юнусободнинг биз яшайдиган тарафида жуда қалин туман тушди (эрталабгача тарқамаган бу туман бутун шаҳарда кузатилган бўлса керак, деб ҳам ўйлаяпман – 18 январь тонгида Тошкент аэропорти айнан туман сабаб бир неча рейсларни қабул қилолмабди).

Бир одатим бор – шаҳардан чиройли бир тоғ манзараси кўриниб қолса, суратга туширволаман, қўрқинчли фильмлардагидек қалин туман тушса ҳам шу. Лекин шу сафар, аллақачон ётар маҳал бўлгани, жуда чарчаганим учун, телефонни олиб келиб, суратга олишга хафсала қилолмадим.

Деразани очиб, ота-бола туманни томоша қилдик, “зўр-а!”, дедик ва кейин ухлашга ётдик. Мен думбулнинг қилган бир хатоим – Шуҳрат ака Шокиржонов қўйган бир видеога “бу чанг эмас, туман” деган маънода кесатиқли бир твит ёзганим бўлди. Ҳақли равишда бироз тепкиландим.

Хато ўзимдан ўтди. Биринчидан, мен бутун Тошкент учун гапирмаслигим керак эди – бир жойига туман тушган бўлса, бошқа жойида ҳаво мутлақо очиқ бўлиши мумкин.

Иккинчидан, мен айнан бир вақтни, яъни, 18 январга ўтар оқшомни назарда тутиб ёзгандим (чунки мени ёзишга ундаган видео ҳам айнан ўша вақтда қўйилганди-да – ўзим ҳам гап фақат 18 январга ўтар оқшом ҳақида боряпти, деб ўйлаганман).

Лекин твитимдан, менимча, бу англанмаган – шунга четдан мен Тошкентда ҳаво жуда ифлосланиб кетганини тан олмайдиган амалдор тоифадек кўриниб қолганман, шекилли. Шунга биров “яқинда анув подкастингда ҳаво ифлослиги устидан кулиб ўтиргандинг-ку”, деб койибди ҳам.

Шу кунларда ҳаво ифлосланганини, нафас олиш қийинлашганини, чанг кўплигини инкор қилиш – тентаклик. Тумандан аввалги уч оқшом кетма-кет ўғлим билан кўчада сайр қилгандик (тахминан 22:00-24:00 оралиғида) – ҳавода ҳар сафар куйинди, бўлганида ҳам ёқилган резина ҳиди анқиб турганди (Тутзор, Сабзавотдаги иссиқхоналар иложсизликдан шина ёқяпти, деган гумон бор).

Лекин бу – эрталабдан кечгача шу аҳвол, дегани ҳам эмас (мен яна бутун Тошкентни назарда тутаётганим йўқ, ўзимиз яшайдиган ҳудудчани айтяпман, холос). Ҳа, чанг – охирги беш-олти йилдан бери қишин-ёзин доимий бор, лекин куйинди ҳиди – кўпроқ шу йилги қиш “неъмати” ва биз тарафда ҳар куни кузатилаётгани ҳам йўқ. Ҳар ҳолда, 18 январга ўтар кечаси куйинди ҳиди йўқ эди.

Кейин, агар чанг, тутун, куйиндидан 18 январга ўтар кечасидагидек еру кўкни қоплаган, “дом”инг қаршисидаги нариги “дом”ни ҳам кўрсатмайдиган қалин смог ҳосил бўлса, менимча, деразани очмасак ҳам, йўталдан қийналиб, тамом бўлардик, деразани очсак-ку, эҳтимол, бўғилиб ўлардик. Биз эса деразани очиб, бемалол нафас олганча, гўзал туманни томоша қилдик.

Энди, кимдир айтиши мумкин: “Қарор қабул қилувчиларимиз вазиятни ўнглайдиган қарорларни тезроқ ва кўпроқ қабул қилишлари учун бизга туманни смог дейдиган даражада жазава керак”, деб. Бунга ҳам эътирозим йўқ. Ким хоҳласа шундай қилсин, албатта. Лекин, айбга буюрмайсизлар, мен ҳозирча туманни – у ҳидлими, ҳидсизми, фарқи йўқ – туман деб тураман.

#тушунтиришхати
Анчадан бери “Шарқ зиёкори” китоб дўконига бормагандим. Тунов куни йўлим тушиб қолди. Анча файзи кетибди (онлайн дўконлар синдирди, шекилли). Кимсасизгина. Кирган вақтим ҳатто сотувчи ҳам йўқ эди – ўзи дўконда икки харидор (бири мен), ҳалиги иккинчи одам: “Сотувчиси қаерда экан?”, деб қидириб юрганди.

Ишчиларнинг ҳам хафсаласи анчагина ўлган шекилли – бир муаллифнинг бир китоби бир пештахтанинг бир неча жойига қўйилибди; адашмасам, авваллари бундай қилинмасди. Кўп китобларнинг нархлари ҳам ёзилмаган. Жуда қизиқсанг, сотувчига олиб бориб, бу неча пул деб сўрашинг керак. Шу жиҳатдан қизиқ иш бўлди.

“Мардлар хотираси мангу барҳаёт” деган бир тўплам бор экан – хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган куч ишлатар тизим ходимлари ҳақида. Унча-мунча материалларга мавзу чиқаргулик яхши нарса, масалан, Фарғонадаги вертолёт ҳалокатининг айрим қурбонлари ҳақида ҳикоялар ҳам бор экан. Олиб қўйса, зарар қилмайди. Лекин нархи йўқ.

Сотувчидан сўрасам, китобнинг уёқ-буёғига қаради-да, “125 минг сўм”, деди (қандай ҳисоблади экан – компьютеригами, касса-аппаратигами қараб билиб берса керак, деб ўйлагандим). “Оққўрғондаги авиаҳалокат бўйича ҳам маълумот бўлса, оламан”, деб варақласам, йўқ, 2006 йил бўйича саноқлигина маълумот, парашютчи аскарлар ҳақида ҳеч гап йўқ. Ҳай. “Олмаса ҳам бўларкан”.

Айланиб, томоша қилиб, олишим аниқ бўлган бир-икки китобни танладим, кейин, кираверишда “Термиз” деган энциклопедияга кўзим тушиб қолди. Бир дона, 2001 йилда чиққан, омборнинг бир чеккасида қолиб кетган шекилли, бир чеккаси эзилган ҳам - энди топиб олиб, сотувга қўйишгандек. Лекин нархи ўлгур йўқ. Яна сотувчига олиб бордим.

Муқовасига қаради, орқасига қаради, ичини очиб, обдон варақлади, томоша қилди-да: “115 минг сўм”, деди. Кулиб юбордим, “ҳай, майли”, дедим-да, жойига қайтариб қўяётгандим, “хоҳласангиз 100 мингга олинг”, деди. Яна кулдим. Кулишимни кўриб: “Шунга ўхшаш альбом-китобларни шунақа нархларда сотгандик-да”, деб изоҳлаган бўлди. Ҳай. Майли.

Йўқ, “жмот”масман. 125 минг ҳам, 115 минг ҳам, 100 минг ҳам унчалик катта пул эмас. Шунчаки, ғалати кўринди-да... Балки шунинг учун файзи йўқолгандир “Шарқ зиёкори”нинг.
“Шарқ зиёкори”дан президент спичрайтери Хайриддин Султоновнинг “Навоий, 30” ва “Одамлардан тинглаб ҳикоя” деган китобларини олдим (лавозим ҳали ҳам ўша-ўшами, ё аллақачон пенсиями, билмадим – администрация сайтининг “Раҳбарият” бўлимидаги маълумотлар 2023 йил ёзидан бери ҳали ҳам “янгиланмоқда”).

“Одамлардан тинглаб ҳикоя”да сарлавҳаси фавқулодда қизиқ учта ҳикоя бор экан: “Ички ишлар вазирининг ошга боргани”, “Қишлоқ хўжалик вазирининг таъзияга боргани” ва “Мудофаа вазирининг жанозада имомлик қилгани”. Учаласи ҳам Ташқи ишлар вазирлигининг 38 ёшли ходими дея таништирилган Шокир Ашрапов исмли одам тилидан (ишонарли).

Хайриддин Султоновнинг биз, муштарийларга билдиришича, ўртоқ Ашрапов учала вазирнинг ҳикоясини улар билан бирга узоқ бир мамлакатдаги тадбирга учиб кетаётганида эшитиб, ёзиб олган. Ҳикояларни ўқиб, бирдан бу гап-сўзлар қачон бўлаётганини билгинг келади, бу гапларни гапираётганлар аслида ким эканига қизиқасан.

Энди, кимнинг ким эканини шунақанги чувалаштирилганки, асти қўяверасиз. Ҳикоядаги ички ишлар вазири, гап-сўзидан, Тошкентда туғилган; исми-шарифининг тартиби эса тошкентлик Зокир Алматович Алматовникига ўхшаш – Эркин Жалилович Жалилов. Афсуски, биз Алматовнинг тўлиқ таржимаи ҳолини билмаймиз, масалан, у ҳикояда айтилганидек Беларуснинг Бобруйскида ўқигани ҳақида интернетда тайинли маълумот йўқ.

Лекин мудофаа вазирларимиз орасида Бобруйскда хизмат қилгани бор экан – Юрий Набиевич Аъзамов. Отаси ўзбек, онаси рус – ҳикояда айтилган Чиноздаги интернационал мактаб ўқувчисига мос таржимаи ҳол (жанозанинг имоми - Юрий, қизиқ-ку, а?). Лекин у ҳам тошкентлик экан. Чинозга яқинроқ жойда бошқа мудофаа вазиримиз – Қобул Беридев туғилган, лекин у мудофаа вазири бўлган вақтда Алматов аллақачон пенсияда эди.

Асли хоразмлик, академик, Мозамбикда уч йил ишлаган қишлоқ хўжалиги вазирининг ким бўлиши мумкинлигини-ку хаёлимга ҳам келтира олмадим. “Ҳикоялар самолётда эмас, ҳар бири билан алоҳида-алоҳида чойхоналарда ёзиб олинган бўлса керак, камига ҳар бир вазир ортида бир эмас, бир неча вазирлар турган бўлса ажаб эмас”, дейсан кейин ўзингга ўзинг.

Ҳеч йўқдан кўра шу йўсинда бўлса-да вазирларимиз, амалдорларимиз ҳақида шундайин ҳикоялар берилгани ҳам яхши, албатта. Лекин биз, муштарийлар, Хайриддин Султонов сингари узоқ йиллар катта мансабларда ишлаган ёзувчиларимиздан янада ҳаққонийроқ, очиқроқ ҳикоялар кутамиз. Улар бундан-да қизиқроқ, муҳимроқ тафсилотларга бой ҳикояларни ёзиб қолдирадилар, деб ишонамиз.

Ҳеч бўлмаса танишлари билмайдиган, танимайдиган тахаллус билан бўлса-да. Ноумид шайтон.
Ўзбекистонда 2024 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 621 минг сўм (кунига 20,7 минг) этиб белгиланибди. Бир ойлик даромади шу қийматдан кам бўлган кишилар расман камбағал ҳисобланади (лекин бу – шундан кўп топган одамлар автоматик равишда бой ҳисобланади, дегани ҳам эмас).

Ўзбекистонда бу тушунча 2021 йили пайдо бўлганди. Ўшанда камбағаллик чегараси 440 минг сўм эди. Ўшанда “бир ойда шунчагина пулга яшаб бўладими?” деган савол билан “Дарё”да бир материал тайёрланган ва Ўзбекистонда бундан-да камроқ даромад билан яшаётган одамлар билан суҳбатлар уюштирилганди.

Камдан-кам материал ортидан раҳмат эшитасан (ўзи материаллар раҳмат айтишсин деган ниятда ёзилмайдию, лекин раҳмат эшитиш кимга ҳам ёқмайди?!). Мустаҳкам опа Тангриёрова тайёрлаган бу материал – шунақа: яхши одамлар материал қаҳрамонларини хурсанд қилган, бутун таҳририят эса раҳмат эшитган. Ëқимли хотира.