Муҳрим
14.4K subscribers
647 photos
269 videos
1 file
1.73K links
Мурожаат учун — @muhrimchatbot

Тижорий таклифлар учун — @Eightmediamaker
Download Telegram
Самарқандда охирги икки ойда “Док-1 МАКС” дорисини ичган 15 нафар бола ўлибди. Даҳшат! Болаларнинг тинч замонда, осмони мусаффо юртда дори ичиб ўлиши - даҳшат! Бу ҳали дўхтирлар билиб қолгани. Бу дорини Ўзбекистонда сотиш бугундан бошлаб тақиқланибди.

Бу ҳолатга биринчи галда шифокорларни моддий жиҳатдан энг заиф, камбағал, тиланчи қатламга айлантириб қўйганлар сабабчи, менимча. Шифокор ўзига, қорни ва кўзи тўқроқ бўлса эди, фарм-кампанияларга сотилиб, улар тиқиштираверадиган ҳар хил дориларни беморларга ёзиб беравермасди.
Самарқанддаги болалар шифохонасида Ҳиндистонда чиққан Док-1МАКС деган дорини ичиб, вафот этган болалар сони 15 нафар эмас, 18 нафар экан (яхшиям омбудсман бор экан, йўқса, менимча, қурбонлар кўпроқ экани ҳеч қачон айтилмасди); ҳаммаси ҳам Самарқанддан эмас, ён-атроф вилоятлардан бўлганлари ҳам. Болалар омбудсманининг аниқлашича, вафот этган болаларнинг бари 6 ёшдан кичик, 15 нафари эса 3 ёшгача бўлган болалар (даҳшат!). Қўшимча қилинишича, “Самарқанд шаҳар прокуратураси ҳар бир ўлим ҳолати бўйича суриштирув-тергов олиб бормоқда”.

Болалар омбудсмани бу мавзуни эслатгач, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам тилга кирди: шу ўлимлар сабабли 7 киши ишдан олинибди (ким улар, қаерда ишлайди, бу воқеаларга қанчалик алоқадор, айби нима – айтилмаган), тўпланган барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилибди. Тушунишимча, икки ой ичида 18 бола бир доридан заҳарланиб ўлганига қарамай, ҳали ҳам бирор жиноят иши қўзғатилмаган.

Дарвоқе, “заҳарланиш” деган жойи бўйича – ССВнинг маълум қилишича, “олиб борилган дастлабки ўрганишлар дорининг ушбу серияси таркибида этиленгликоль мавжудлигини ҳам кўрсатган. Ушбу модда заҳарли”. Мана шу жойига тушунмадим очиғи – дорининг ушбу серияси таркибида шунақа заҳарли модда борлиги қачон аниқланиши керак эди?

Мингта қонун, ҳужжат, ҳар турли санпинлар чиқариб ташлагансизлар-ку, ўшаларда ёзилган тартиб-қоида бўйича “дорининг ушбу серияси таркибида” заҳарли модда борлиги қачон аниқланиши керак эди? Дорини Ўзбекистонга олиб кириш вақтидами? Шундай дорини ичиб, аҳволи ёмонлашган биринчи боланинг ўлимидан кейинми? Бешинчи ўлимдан кейинми? 10-ўлимдан кейинми? 15-ўлимдан кейинми? Қачон?

Дорининг “ушбу серияси таркибида” шундай заҳарли модда борлиги нега 18 бола ўлгунича аниқланмаган? Ким жавоб бериши керак бунга? Шуни аниқлашга масъул бўлган масъул ким? Шу масъулнинг устидаги масъул ким? Сизлар ҳам одаммисизлар? Қанақа одамсизлар?

Одам дегани сал-пал қўрқади. Қўрқиши керак, ҳар ҳолда. Булар қўрқмайди. Ҳеч ким ва ҳеч нарсадан қўрқмайди. Менимча.
Мана, Янги 2023 йил кириб келишига ҳам саноқли кунлар қолди. Ҳаммаёқда байрамона кайфият, кўчалар безатилган, эринмаганлар уйларини ҳам безатган, болалар совға кутган, нафақат болалар, катталар ҳам – хуллас, байрам, қувонч, хурсандчилик (“ҳаммага шоколаддан, мармеладдан”, дейди-ку қайсидир бир эски эртак-фильмда, худди шунақа). Мана шундай бир юқори кайфиятда одамлар йил якунларини сарҳисоб қила туриб, бир-бирига бир нарсалар тавсия қилади, айтади, маслаҳатлар беради – яхши бир анъана-да бу ҳам. Фурсатдан фойдаланиб, мен ҳам 2022 йилда кўрган-кечирганларимдан хулоса қилган ҳолда, ёш укаларимиз ва сингилларимизга бир маслаҳат бермоқчиман:

СУРИНГЛАР! Ҳали ҳам қизил паспортингиз йўқ бўлса, бугундан кечиктирмай унга ариза беринг. БИРИНЧИ ИМКОНИЯТ БЎЛИШИ БИЛАН СУРИНГЛАР!
Forwarded from Dilroz Abrayeva
15… 18…

Худо кўрсатмасин, рақамлар яна ўзгариши мумкин. 18 нафар боланинг ўлими катта фожиа. Лекин ҳалиям «алоқадорликда гумонланиб, ҳибсга олинди…» деган хабар йўқ. Шунчаки «ишдан бўшатилиб, ҳайъат йиғилишида кўриб чиқилади», дейилиши муносиб жазо эмас.

Агар жазо муқаррар бўлганида, жазолашни хоҳлашганида шу дорининг шу сериясини сотувга чиқишига рухсат берган, қўл қўйган раҳбарларни ишхонасидан қўлига кишан солиб, олиб чиқиш мумкин эди.

Ҳали уч ой ҳам бўлмади, Гамбияда 66 нафар бола айнан йўтал дориси ва унинг таркибидаги этиленгликоль моддасидан заҳарланиб вафот этгани ҳақида хабар чиққанига. Воқеалар жудаям ўхшаш. Бизда ҳам худди шундай бўлди: Ҳиндистоннинг дори фирмаси, таркибидаги заҳарли модда ҳам бир хил.
Фирма ва дори номини ўзгартириб, қолоқ ва коррупцияга ботган давлатларга ўтказаётгандек худди.

Гамбиядаги ҳолат бўйича Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўзига аъзо давлатларни огоҳлантирган бўлса керак. Идеалда огоҳлантириши, огоҳлантирмагандаям ўзимизнинг масъуллар бу хабарни эшитиб, сал эҳтиёткор бўлиши керак эди.

Бизда эса ундай бўлмади. Бўлмаса ҳам керак. Ҳамма масъулият ўзимизда қолган. Гўё атрофингда хавф-хатар кўп, сен эса эҳтиёткор бўлиб, бутун ақл-заковатингни ишлатиб, оилангни соғ-омон олиб чиқишинг керак. Ҳеч кимга ишонмай. Врачгаям, фармацевтгаям. Ўзинг учун ўзинг курашишинг керак.

Бир врач ёзган дорини имкон борича яна бир бошқа врачдан тасдиқлатиб олинг. Интернетда шу дори ҳақидаги изоҳларни, йўриқномасини ўқинг. Сақлаш муддатига қайта-қайта қаранг. Сироп бўлса, тиниқлигини текширинг. Ҳеч қачон дорихоначи билан маслаҳатлашиб, болаларингизни даволаманг. Оддий шамоллаш ёки йўтални табиий усуллар билан даволашга ҳаракат қилинг. Тиббий билимларингизни ошириб боринг. Дори фирмалар билан ишлайдиган врач сизга «фойдасиям йўқ, зарариям йўқ» дориларни ёзишга қўрқсин. Ҳар бир дорини нимага, қанча вақтга деб эзмаланиб сўранг. Дорихонадан олиб келгач ҳам, қайта текширинг: йўриқномаси, сақлаш муддати…

Новокаининг ўрнига адашиб, лидокаинни мушак орасига юборган ҳамшира ёки врачнинг ёзувига тушунмай, бошқа дори бериб юборган дорихоначи (бу воқеаларнинг ҳаммаси ўлим билан тугаган эди) ҳақидаги хабарлар эсингиздадир.

Эҳтиёткор бўлинг. Айниқса, болаларга дори беришда икки-уч карра эҳтиёт бўлинг.

@dilrozabrayeva
Тунов куни соғлиқни сақлаш вазири ўзича йиғлагудек бўлиб, ундан ва у раҳбарлик қилаётган вазирликдан 18 боланинг ўлими яширилгани ҳақида уялмай баёнот берганди (сан вазири бўлсангу, сандан бир эмас, икки эмас, уч эмас, нақ 18 боланинг ўлимини яшириш мумкин бўлса, нима қилиб ўтирибсан бу жойда, бундан кўра гўнг титканинг яхши эмасми, дейдиган одам йўқ; вазирнинг қўлига шу баёнотни “ўқи!” деб берганлар ҳам уни жуда ёмон кўрадиган, унинг сиёсий суицидидан лаззатлангиси келган одамлар, шекилли). Бу баёнот ўзининг мантиқсизлиги бўйича ССВнинг аввалги раҳбарларидан бири Алишер Шодмоновнинг “халқ шифокорларимизга ишонгани учун поликлиникаларда навбатлар юзага келяпти”, деган гапини ортда қолдирди, менимча.

Бу орада “16-шаҳар касалхона”сида яна бир бола шу сиропдан заҳарланиб ўлгани ҳақида хабар чиқди. Кеча эса Қашқадарёда 2021 йилда туғилган гўдак худди шу сабаб билан вафот этган. ССВ бу фожиаларда, мабодо бу фожиалар ҳақида ахборот бергудек бўлса, ўз анъанасига содиқ ҳолда қурбонларнинг яқинларини айблаб чиқса керак – биринчидан, прокуратура ахборотида ҳам, масалан, қашқадарёлик болакайга дори беш кун давомида (тахминан 21-26 декабрь кунлари, деб тасаввур қилайлик; дори ҳам тахминан 20 ё 21 декабрь куни сотиб олинган бўлса керак) ССВга тегишли шифохонада эмас, балки ўз уйида берилгани айтилган, иккинчидан, шу бало “дори”нинг қўлланмасида ҳам у 2 ёш ва ундан катта болалар учун мўлжаллангани ёзилган.

ССВга қарашли фақат битта шифохонанинг ўзида шу сиропдан камида 15 бола ўлгани ҳақидаги бир главрачнинг 15 декабрдаги хати вазирликка 19 декабрь, душанба куни етиб борган деб ҳисобласак ҳам (умуман олганда, бу вазирликда хатларни кўрмай, билмай қолишлик касаллиги ҳам бор), вазирлик “ўлса ўлар, шифохоналаримизда ҳар куни юзлаб одамлар ўлади”, деб бепарволик қилмай, шу кунданоқ бу дорига қарши кенг миқёсли, бошқа тузилмалар, ташкилотлар (масалан, давлат телевидениеси) билан мувофиқлаштирилган ҳолда аксилтарғиботни бошласа эди, эҳтимол, ҳеч йўғи қашқадарёлик шу бир ёшли гўдакни сақлаб қолиш мумкин бўларди. Бунақаси, албатта, нормал мамлакатлардаги нормал ССВларда бўлади. Бизникилар эса уялмай “бу ҳолатларни биздан яширишган, биз билмагандик”, деб тўнғиллаб тураверади.

Шундай қилиб, биз (яъни, кенг жамоатчилик) бу доридан аслида ўзбекистонлик қанча бола вафот этганини аниқ билмаймиз. Шу вақтгача расмий ва норасмий каналлар орқали айтилган маълумотлар асосида тахминан 20 нафар бола ўлган, деб ўйлаяпмиз. Ҳақиқий рақамлар бошқачароқ ҳамда улар Ўзбекистон ССВда бўлса керак (улар, эҳтимол, “бу маълумотларни биздан яширишган” дейдиган даражада тентакдир, аммо биз, табиийки, бу сафсатага ишонадиган даражада аҳмоқ эмасмиз), муаммо шундаки, Ўзбекистон ССВ ўзбекистонликларга улар билишни хоҳлаган ва билиши керак бўлган ҳақиқий маълумот ва рақамларни очиқлашга одатланмаган. Аммо бир мужда бор.

Бугун тарқалган хабарга кўра, Ҳиндистон ҳукумати, биринчидан, ўша “ўлдирувчи дори”ни ишлаб чиқаришни тўхтатиш ҳақида топшириқ берибди. Иккинчидан, Ўзбекистон ҳукуматидан вафот этган болалар ҳақида ҳисобот беришни сўрабди. Мен негадир ўзбекистонликларга берилмайдиган, ўзбекистонликлар билиши мумкин бўлмаган маълумот ва рақамлар Ҳиндистон ҳукуматига берилса керак, деб ўйлаяпман. Ҳиндистон ҳукумати баҳона Ватанимизда юз берган даҳшатли даҳшатнинг ҳақиқий кўламини билсак керак. “Бундай заҳарни қандай қилиб ўтказиб юборгансизлар, шунча текширувчи органларингизга қаерга қараган, қандай қилиб бу балони болаларингиз ичишига йўл қўйгансиз, ғалатироқ эмасмисизлар?”, деб ҳайратда қолмаса улар агар.
Forwarded from Xushnudbek.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Док-1 Макс” сиропидан вафот этган болалар: сабаблар ва оқибатлар ҳақида

📲 https://youtu.be/3Ko2__ZZiuk

Навбатдаги подкастимизда иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов ва журналист Муҳрим Аъзамхўжаев билан “Док-1 Макс” оқибатида вафот этган болалар ва фармацевтика тизими ҳақида суҳбатлашдик.

Суҳбатимиз давомида бу фожиага нималар сабаб бўлгани, нотўғри тизим, айбдорларга қандай чоралар кўриш кераклиги ҳақида фикр алмашдик.

Суҳбатнинг тўлиғини ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

📲 https://youtu.be/3Ko2__ZZiuk


👉 @xushnudbek 👈
Нима ўқиймиз? Журналист Ибрат Сафо тавсия қилади

«Газета.uz» китобхонликни тарғиб этишга қаратилган «Нима ўқиймиз?» лойиҳасини давом эттиради. Сара асарлар, ўқилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланган китоблар рўйхати ҳақида олим, тадқиқотчи, ёзувчи-шоир, таржимон, журналист ва жамоат фаолларининг тавсияларини ҳар шанба сизга етказамиз.

«Нима ўқиймиз?» лойиҳасининг навбатдаги меҳмони — Би-би-си Ўзбек хизмати мухбири, журналист Ибрат Сафо.

https://www.gazeta.uz/uz/2022/12/31/mutolaa-ibrat-safo/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Ҳозир битта аптекага кириб, навбатда тургандим, кўзим “Травамакс”га тушиб қолди (фармагентлигимиз 30 декабрдан сотуви тўхтатилди, деб бақираётганди). Ҳалиям сотяпсизларми буни, сотувдан олмадингларми, десам сотувчи “бизга ҳеч қанақа хабар ё топшириқ келгани йўқ”, дейди. Интернетдаги ваҳимачиларнинг овозини ўчирса бўлди давлатимиз, реал ҳаёт билан унчалик ҳам иши йўқ. Қора туш давридаям “Каримовнинг бу гапи ички истеъмол учун мўлжалланмаган”, деб қолинарди унда-бунда, шунга ўхшаш гап-да буям.
Эркин рақобатни шакллантириш, янги бозорларни очиш, “яширин иқтисодиёт” ва коррупцияни кескин камайтиришни ўзининг асосий вазифаси деб билган “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ ёки оддийроқ айтганда биржа 2022 йилдаги фаолияти бўйича халққа ҳисобот берибди.
Муҳрим
Ҳозир битта аптекага кириб, навбатда тургандим, кўзим “Травамакс”га тушиб қолди (фармагентлигимиз 30 декабрдан сотуви тўхтатилди, деб бақираётганди). Ҳалиям сотяпсизларми буни, сотувдан олмадингларми, десам сотувчи “бизга ҳеч қанақа хабар ё топшириқ келгани…
Кечаги постга муштарийлардан бир-икки муносабатлар келибди. Улардан бири икки кун аввал дорихонада унга қайтим ўрнига “Травамакс” берилганини айтган. Яна бир муштарий эса дорихонада ишларкан, шундай деб ёзибди: “Тўғри, махсус кўрсатма бўлмади. Лекин ижтимоий тармоқлар орқали ўқиб, Док-1Макс таблетка ва сиропларини 22 декабр куни, Курамакснинг бошқа дориларини 30 декабрдан сотувини тўхтатганман. Ҳаммаси дорихона омборида турибди”.

Бугун бошқа дорихонага кирдим. “Сизлар ҳалиги дориларни сотяпсизларми?”, деб сўрадим. “Йўқ, Док-1Максни ҳам, қолган дориларини ҳам аллақачон йиғиштириб кетган, топшириб юбордик”, деди сотувчи бола. Тавба, бу қанақа тизим ўзи — кимдир ҳеч қанақа топшириқ ё кўрсатма бўлмади дейди, дориларни нима қилишни билмай, омборда сақлаб ўтирибди, учинчиси эса “аллақачон йиғиштириб кетишди, топширвордик”, дейди.

Муштарийлардан бири Соғлиқни сақлаш вазирлигининг янги раҳбари кеча барча дорихоналарга Quramax 2022 йилда Ўзбекистонга олиб кирган дориларни сотишни тўхтатиш ҳақида кўрсатма бергани ҳақида (қуйидаги суратда)ги хатни кўрсатди (хат ҳақиқий, QR-код бўйича ўтилса, ССВ базасидан юкланяпти). Эслатиш бурчим — аввалроқ ССВ ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги вазир сотувини 2 январдан тўхтатишни сўраган дориларнинг сотилиши 30 декабрдан тўхтатилгани ҳақида жар солганди.

Тўғри, агентликнинг бу ишонарсиз баёноти эълон қилинган вақтда ССВга ундан “18 боланинг ўлимини яшириш” мумкин бўлган бошқа бир одам раҳбар эди — эски вазирдан ҳам, шу вақтгача унга биринчи ўринбосар бўлган янги вазирдан ҳам дорилар сотуви тўхтатилмагани, ҳар доимгидек, яширилган бўлса керак.
Муҳрим
Тунов куни соғлиқни сақлаш вазири ўзича йиғлагудек бўлиб, ундан ва у раҳбарлик қилаётган вазирликдан 18 боланинг ўлими яширилгани ҳақида уялмай баёнот берганди (сан вазири бўлсангу, сандан бир эмас, икки эмас, уч эмас, нақ 18 боланинг ўлимини яшириш мумкин…
Ўзбекистонликларга тааллуқли, лекин уларга айтилмайдиган маълумот ва рақамлар ҳиндистонликларга айтилади. Соғлиқни сақлаш вазирлигимиз камида 20 га яқин боланинг ўлимига сабаб бўлган “Док-1Макс” сиропининг таркибида заҳарли этиленгликоль деган модда борлигини айтганди. Ўзбекистон ҳукумати Ҳиндистон тарафга берган маълумотда таъкидланишича эса, “дори воситалари таркибида этиленгликоль моддаси тиббий қоидаларда кўзда тутилган нормадан 300 баробар кўп экани аниқланган”. Бир эмас, 10 эмас, 100 эмас, нақ 300 баробар!
АктиVISAция: қимматбаҳо совринлардан бирини қўлга киритинг

SQB VISA картаси билан онлайн ёки терминаллар орқали умумий суммаси 100 000 сўмдан ортиқ камида 3 харидни (товар ёки хизматлар учун) амалга ошириш орқали:

Mi электр самокати, iPhone 14PRO ёки MacBook Pro'га эга бўлишингиз мумкин.

❗️Aкция уч босқичда ўтказилади:
2022-йил 15 -декабрдан 2023 -йил 31-январгача
2023-йил 1-февралдан 28-февралгача
2023-йил 1-мартдан 31-мартгача

Ҳар бир босқичда банк Инстаграм саҳифасида 12 нафар ғолиб тасодифий равишда аниқланади.

Батафсил

Реклама
Нима ўқиймиз? Журналист Паҳлавон Содиқ тавсия қилади

«Газета.uz» китобхонликни тарғиб этишга қаратилган «Нима ўқиймиз?» лойиҳасини давом эттиради. Сара асарлар, ўқилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланган китоблар рўйхати ҳақида олим, тадқиқотчи, ёзувчи-шоир, таржимон, журналист ва жамоат фаолларининг тавсияларини ҳар шанба сизга етказамиз.

«Нима ўқиймиз?» лойиҳасининг навбатдаги меҳмони — «Озодлик»нинг Ўзбек хизмати бош муҳаррири, журналист ва шоир Паҳлавон Содиқ.

https://www.gazeta.uz/uz/2023/01/07/mutolaa-pahlavon-sodiq/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Ўзбекистон, унинг халқи, мустақиллиги, келажаги учун энг катта ва жиддий хавф аномал совуқ ё иссиқ эмас, балки ҳеч ким ва ҳеч нарсадан қўрқмайдиган аномал ўзбек чиновниклари ҳамда улар қабул қиладиган аномал қарорлардир.
Путин ва унинг аъёнлари ҳақидаги "Вся кремлевская рать" китобидан бир парча. Тарих эмас, бугунги кун ҳақида ўқиётгандек бўлдим, тўғриси. Даҳшат.
Уйимда кеча соат 20:00 лардан бери свет йўқ, қанча уринсам ҳам, қанча юрсам ҳам, қайта улата олмадим бугун (айб ўзимда - етарлича, яхши ҳаракат қилмаган бўлсам керак). Ҳоким ва яна бошқалар ишдан олинганини телефонни мошинада зарядга қўйиш имкони пайдо бўлгач, пешинга яқин билибман. Хўп, шунча одамни ишдан олиб ташлашибди – шу билан нима ўзгаради ҳозир? Тўғри, хабарлар лентасида ҳоким ва энергетика замминистри ишдан олингани ҳақидаги хабарлардан кейин “Ўзгидромет: Ўзбекистондаги қаҳратон аста-секин ортга чекина бошлайди” сарлавҳали хабар турганини ҳам кўрдим, лекин, менимча, бу икки ҳодиса ўртасида боғлиқлик йўқ, сиз ҳам фахмлаб турганингиздек.

Ўзи шунча кундан бери бугунги ньюсмейкерлар қаерда эди? Энг қаҳратон кунларда мен фақат шу, ҳозир ҳаммма муҳокама қилаётган ҳокимнинг “газ бўлмасакан, икки кун чидаб беришимиз керак экан, чидаб берайлик”, деган ғалатироқ, лекин шу ҳокимгагина хос мурожаатини эшитдим, холос – бошқа бирор мутасадди ҳақиқатан ҳам газ бўлмаслигини, шунинг учун электр ҳам бўлмаслигини, ҳақиқатан ҳам дабдаламиз чиқишини, ҳақиқатан ҳам ҳеч нарсани эплаб бўлмаслигини айтгани ҳам, тушунтиргани ҳам йўқ. Ҳамма, ҳатто энг жим ўтиролмайдиганлар ҳам жим ўтирганди шунча кундан бери... Ҳай, гапиргандан гапирмаган яхши, акс ҳолда ёзганим ҳокимга марсияга ўхшаб қоляпти.

Лекин мен барибир бу ўзгаришлардан бирор маъно, мантиқ тополмадим (аслида бу нарсаларни қидиришнинг ўзи-да хато-ку, ҳай, ҳамма ҳам хато қилади). Менимча, бизнинг шароитимизда шунча вақтдан бери иш бериб келган садоқатли одамларни бирдан ишдан ҳайдаш учун бизга айти(б бў)лмайдиган жиддийроқ, шахсийроқ сабаблар керак. Ҳар ҳолда, ўтган беш-олти йиллик тарихимизда аномал совуқдан-да арзирли сабаблар бор эди бу одамларни ишдан ҳайдашга, лекин улар ҳайдалмаганди.
Ўзи бошқачароқ нарса ёзмоқчи эдим, ёзаётгандим ҳам, энг бошида эса ёзишга эриниб, видео чиқариб қўя қолсам-чи, деб ўйлаётгандим - фикрлар ҳам жа қуйилиб келаётганди. Кейин... қўрқдим. Шунча қўрққанимга қарамай, жим туриб ҳам бўлмади. Узр.
Энди яна қайсидир оёғи ердан узилганликда, совуқда уйидан/мошинасидан/ишхонасидан ташқарига чиқмаганликда гумон қилинганни ишдан олиш керак бўлса керак. Лекин бу билан нима ўзгариши номаълум.

Йўқ, ўзгариш бўлади албатта, оз қолди-ку — баҳор келса, яхши бўлиб кетади. Бошқачасига ўзгариш бўлмайди, бўлса шунча йилда, шунча гапдан кейин бўларди. XXI асрнинг 20-йилида ўроқ-болғали тамғалар ўрнатиб чиқилган ҳалиги Ғалаба паркида бу йил ҳам катюшаларни айтиб, 9 майни байрам қилаётганимизда бу қийналганларимиз, бизни бундай шароитсизлик ва мантиқсизликлар билан қийнашганлари эсимиздан ҳам чиқиб кетган бўлади.

Кейин куз келади, кетидан қиш ва тўсатдан яна шаҳар ҳокими, яна энергетиклар совуққа тайёрмиз деб алдаган бўлади, ёлғон сводкалар бериб (ўзи ҳеч рост сводкаям берилармикин, қизиқ, Ўзбекистонда энг кўп алданадиган, алдаш мумкин бўлган ким ўзи?). Ҳамид Олимжон ҳозир ҳам ҳаёт бўлганида, эҳтимол, “ҳар баҳорда шу бўлар такрор” деб бошланувчи шеърининг янги, “ҳар совуқда шу бўлар такрор” деган янги версиясини ёзган бўларди, эҳтимол.

Балки ёзмасди. Ҳа, ёзмасди. Ҳамид Олимжон ёзмасди ҳар ҳолда. Негативчи эмас-ку у. Бунақа шеър ёзиш учун камида Рауф Парфи бўлмоқ лозим бўлса керак. Дарвоқе, Рауф Парфи шу кунларимизга мос шеърларни аллақачон ёзиб бўлган ҳам…

Айтишларича, Финляндияда қиш бўлмасмиш. Бўлмаган гап.
Davlat oliygohlariga imtihonlar faqat 1 marta, iyul-avgust oylarida bo'lib o'tishidan xabaringiz bor. Natijalar avgustning oxirida chiqadi, kira olmaganlarga esa boshqa imkoniyat berilmaydi.

🔥 O'zbekistondagi Japan Digital Universityda esa qabul va imtihonlar avvalroq boshlanadi. Sizda esa ushbu universitetga kirib qo'yib, avvaldan talaba bo'lish imkoniyati bor.

Nega JDUni tanlashingiz kerak?

🔸 Bitirganingizdan so'ng 3 ta universitet diplomi beriladi;
🔸 2-kurs 2-semestridan boshlab Yaponiyaning IT kompaniyalarida ishlash imkoniyati;
🔸 O'qishni bitirib, Yaponiyadagi nufuzli kompaniyalarda ishlashga ko'mak;
🔸 Kirish uchun hech qanday yapon tilini bilish yoki til sertifikati talab etilmaydi;
🔸 Kontrakti esa hamyonbop.

O'ylanib o'tirmasdan, darhol ro'yxatdan o'ting-da, ko'nglingizni xotirjam qiling. Qabul 19-yanvargacha davom etadi.

👉 Hujjat topshirish uchun

📞 Telefon: +998712000595

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook | Реклама
Нима ўқиймиз? Журналист Ҳусан Нишонов тавсия қилади

«Газета.uz» китобхонликни тарғиб этишга қаратилган «Нима ўқиймиз?» лойиҳасини давом эттиради. Сара асарлар, ўқилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланган китоблар рўйхати ҳақида олим, тадқиқотчи, ёзувчи-шоир, таржимон, журналист ва жамоат фаолларининг тавсияларини ҳар шанба сизга етказамиз.

«Нима ўқиймиз?» лойиҳасининг навбатдаги меҳмони — «Маърифат» газетаси бош муҳаррири, журналист ва шоир Ҳусан Нишонов.

https://www.gazeta.uz/uz/2023/01/21/mutolaa-husan-nishonov/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb