Муҳрим
13.6K subscribers
645 photos
268 videos
1 file
1.72K links
Мурожаат учун — @muhrimchatbot

Тижорий таклифлар учун — @Eightmediamaker
Download Telegram
«Ўзбекистоннинг (Украина—Россия уруши масаласидаги) позициясини тушунаман ва уни ҳурмат қиламан. Чунки Ўзбекистон нақадар мураккаб вазиятда эканини англаймиз. Манфаатлар боис Ўзбекистон мувозанатли йўл тутишга мажбур. Биз буни тушунамиз. Ташқи ишлар вазири жаноб Комиловнинг яқинда қилган баёнотларини тингладик. Назаримда у тушунтирган сиёсат, асосли, мантиқли ва аниқ. Шундай экан, саволингизга жавобим, албатта, бу сиёсатни тушунамиз», — дебди АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси.

Дарвоқе, Абдулазиз Ҳафизовичнинг аҳволлари қандай, яхши бўлиб қолдиларми? Даволангани четга кетганларига ҳам ярим ойдан ошибди, деярли.
Forwarded from Аъзамхўжаев
Ия, давлатимиз 2022 йил 18 мартдан бошлаб ўзи қабул қилаётган ҳужжатларни жамоатчилик муҳокамасига қўймаса ҳам бўладиган бўлибди.

Очиқлик? Ошкоралик? Халқ билан мулоқот? Ташқарида ҳозир 2022 йил, саналган қадриятларнинг бари, балки, 2017—2019 йилларда қолиб кетгандир, ким билсин.

Тағин ҳам ўша гап — «тепада ақлли одамлар ўтирибди, улар бирор нимани билмаса қилмайди, муҳими, нияти яхши».
Муҳрим
Нажот — мониторингда Давлатимиз, ҳукуматимиз уларнинг ишларига аралашиш, улар қилаётган ишлардан бирмунча хабардор бўлиб туришимиз учун бир қатор воситаларни тайёрлаб, ишлатиб қўйган. «Менинг фикрим» портали — шулардан бири. Исталган таклиф билан давлат органларига…
Ёдингизда бўлса, уч йил аввал Ўзбекистонда кундузи чироқ ёқиб юриш талаби жорий этилганди. Тўсатдан. Шу қадар тўсатданки, бу қоидани жорий этган давлат органлари ҳайдовчиларга жарима солинмайдиган бир ойлик танаффус берганди (аслида бу танаффус ноқонуний бўлса-да). Қизғин муҳокамалар давомида чироқ ёқиб юриш талабига доир ҳужжат жамоатчилик муҳокамасига қўйилгани, бироқ уни ИИВдагилардан бошқа кўпчилик сезмай қолгани маълум бўлганди.

2022 йил 1 май куни кучга кирадиган янги Йўл ҳаракати қоидалари билан ҳам шундай бўлибди. Унинг лойиҳаси 2021 йил 30 ноябрда жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган ва муҳокама ярим ой давом этган экан. Лекин худди 2019 йилда бўлгани каби, буни кўпчилик, жуда ҳам кўпчилик сезмай қолган. Ким билсин, балки давлат айнан шу сабабли, «одамлар барибир ҳар сафар мана шунақа сезмай қолади», деб ҳужжатларни муҳокамага қўйиш мажбуриятини амалда бекор қилгандир.
“Тошкент шаҳар ҳокимлигида ажрашган эр-хотинларнинг исм-фамилияси телевидение ва газета орқали эълон қилиниши тавсия этилди” — бу 2016 йил октябридаги ташаббус. Шаҳарнинг ўша вақтдаги ҳокими Раҳмонбек Усмоновдан шу ташаббус бўйича иқтибос: “Ажрашаётган эр-хотинларнинг исм-фамилияларини ҳозирча ҳар 15 кунда соат 23:00 да эфирга узатиладиган дастурда, ўзгариш бўлмаса, соат 21:00 да эълон қиламиз. Агар яққол натижа сезилмаса, ажрашаётган оила аъзоларининг суратини эфирга узатамиз. Бу билан биз ҳеч кимнинг ҳақ-ҳуқуқларини топтамаймиз, аксинча, очиқ маълумотларни оммага тақдим этамиз”.

Ўша вақтда бу қандайдир (хунук, ёввойи) янгилик сифатида қабул қилинган эди. Ваҳоланки, бу қадимий бир анъана экан: қуйида 1962 йилги “Қизил Ўзбекистон” (ҳозирги “Ўзбекистон овози”) газетасидан парча, унда ажрашаётган оилаларнинг суди қачон, қаерда бўлиб ўтиши кўрсатилган.

PS. Чап тарафдаги Алоқа министрлигининг эълони эса бундан 10 йиллар аввалги Янги йил байрамларини эслатиб юборди — 1 январь кириши билан ҳамма бир-бирига табрикнома-СМСлар ёзишга киришган, ҳамма бир-бирига қўнғироқ қилган, оқибатда алоқа тизимига юклама ортиб кетиб, СМСлар кетмай қолар, телефон қилиб тушиб бўлмасди. 1962 йилги эълон ҳам тахминан шунақа манзаранинг олдини олиш учун берилганди энди :)
Муҳрим
9 май яқинлашгани сари, ўроқ-болғали байроқни кўтариб юриш иштиёқмандларининг “Ўлмас полки” яна муҳокама мавзуси бўлиб юзага чиқа бошлайди. Путин Россиясининг пропаганда воситаларидан бирига айлантирилган бу тадбирнинг ўтказилишига Ўзбекистон расмийлари қонуний…
Айтишларича, бу йилги “Ўлмас полк”да Украинадаги урушда ўлган россиялик ҳарбийларнинг портретлари ҳам кўтарилиши мумкин экан (шу гап чиқибдими, Путиннинг шарманда уруши ҳали ҳам давом этаётган экан, албатта кўтаришади — шубҳага ўрин йўққ). Айтишингиз мумкин, “бу Россиядаги ‘Ўлмас полк’ларга тааллуқли гап”, деб (ўзи, умуман олганда, бу тадбир бошидан охиригача Путин Россиясига, унинг пропагандасига тааллуқли). Фақат Россияга тааллуқли бўладими, бўлмайдими, мен бу янгиликни “Ўлмас полк”ни нафақат Тошкентда, балки бутун Ўзбекистонда ортиқча муҳокамасисиз тақиқлаш учун яхши бир белги, деб ҳисоблайман (тағин ўтган йиллардаги каби Чирчиқ ё Андижонда портретлар кўтариб юрганларни кўрмайлик). Мен бу тадбир ташкилотчиларига ишонмайман, бунга асосим ҳам йўқ — аксинча, улар, агар Тошкентдаги тадбирга рухсат берилса, Россиядаги хўжайинлари кўрсатмасига асосан, Тошкент кўчаларига Украинада ўлган рус ҳарбийларининг суратларини ҳам кўтариб чиқишларига кўпроқ ишонаман. Мустақил Украинани босиб олиш ишида ўлганларни Тошкентда қаҳрамондек улуғланишига эса, менимча, умуман йўл қўйиб бўлмайди.

Путинпарастлар, хусусан, мени “тақиқлар ёмон, тақиқламаслик керак, деб кариллайдиганлар ҳам, мана, дўппи тор келганда ‘тақиқлаш керак’га тушиб қолибди-ку”, деб танқид қилишлари мумкин. Уларга бу борада рухсат — танқид қилаверсинлар. Мен эса тақиқлар фақат “Ўлмас полк” билан чекланмаслиги керак, деб ҳисоблайман — бизга декоммунизация тўғрисидаги қонунлар керак. Тушунаман, бу қонунларни қабул қилиш жуда қийин, эҳтимол, ҳозир имконсиздир ҳам; бу борадаги аҳволимиз оғирлигини ҳатто АҚШ элчиси ҳам эътироф этиб, мамлакатимни ҳатто мендан ўтиб-да тушунишга ҳаракат қиляпти; аҳволимиз ҳақиқатан ҳам оғир, ахир “Биз ҳам Россияга бўйсунамиз”, деб уялмай гапирадиган ватандошларим — мамлакатимда кўп йиллар давомида бошқа ватандошларим томонидан олиб борилган ахборот ва бошқа хил сиёсатлар маҳсули. Биз буёқда украин халқи кўрсатаётган мардонавор қаршиликни кўриб, қойил қолиб ўтирибмиз, Худо кўрсатмасин, Худо сақласину, мабодо душман эртага остонамизда пайдо бўлса, унга нон-туз тутадиган, йўлига поёндоз солишга тайёр ватандошларим борлиги, улар мен ўйлаганимдан ҳам кўпроқлиги — даҳшат, қўрқинчли. Аҳволимиз анча оғир.

Шунинг учун ҳам бизда, жумладан, тўлиқ декоммунизацияни назарда тутадиган қонунларни қабул қилиш ҳозирча жуда қийин — бундай қонунларга, эҳтимол, биринчи бўлиб айнан сохта коммунистик мафкурадан энг кўп жабр кўрган, лекин ҳозир “Биз ҳам Россияга бўйсунамиз” деб юрган ватандошларим қарши чиқса керак. Лекин қачондир ёруғ бир кун ҳам келади, келиши керак. Унгача эса “Ўлмас полк”ни тақиқлаш лозим.
Твиттерда ўқиб қолдим: «Бизга бир ярим ойдан бери Украинанинг ҳарбий қудрати йўқ қилингани, Россия армияси ҳавода, ерда ва денгизда тўлиқ устунлик қилаётгани ҳақида таъкидлаб келишмоқда. Шунча гапдан сўнг бортида ақлга сиғиши мумкин бўлган барча қурол ва ҳимоя тизимлари бўлган Россия флотининг флагмани чўкиб кетяпти».

Ҳақиқатан ҳам даҳшатли воқеа бўлибди. Россия Мудофаа вазирлигининг вакили ҳар куни «Украинанинг ҳаво кучлари, ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари қолмади, ҳаммаси йўқ қилинди» деб ҳисобот бераётганига қарамай (тавба, бир нарсани ҳар куни йўқ қилиб бўладими ўзи?), айтишларича, Украина кемаларга қарши ўз ишланмаси (Американики эмас, ўзиники!) — «Нептун» ракетаси билан «Москва» крейсерига зарба берган (бу зарбадан аввал «Байроқдор» дрони крейсернинг «кўзи»ни бир зарба билан кўр қилган, дейишяпти).

Яна ҳам ҳайрон қолишингиз учун қўшимча — ҳозир ҳақиқатан ҳам Украинанинг нормал флоти йўқ, аммо шу ҳолида ҳам «қудратли Россия» флотидаги энг қудратли, энг жанговар шай кемани чўктириб юборибди. Мана бу ерда воқеалар ривожи келтирилган, шошилмай, хотиржам бир ҳолда ўқиб чиқсангиз, ким рост гапиряпти-ю, ким ёлғон — ўзингиз хулоса чиқариб олаверасиз. Энг муҳими, ўша эски гап яна бир бор тасдиқланяпти: «Путин Россияда армия йўқлигини бутун дунёга кўрсатиб қўйди».

«Ракета зарбасими? Ёки ёнғин? Нима бўлган тақдирда ҳам, ‘Москва’ крейсери билан содир бўлган ҳодиса Россиянинг ноқобиллигидан далолат беради», деб ёзяпти The New York Times Ғарб мутахассисларига таяниб. Ростдан ҳам, бунга бошқача таъриф бериб бўлмайди.
Бизга эса душманнинг ҳам кераги йўқ. Маданий мерос агентлигининг хабар беришича, Бухородаги Ситораи Моҳи Хосса саройини реставрация қилиш ишлари “нотўғри олиб борилгани туфайли саройнинг бир қатор қисми тарихий ва бадиий аҳамиятини буткул йўқотган”. ТАРИХИЙ АҲАМИЯТИНИ қисман эмас, “қайта тиклаш имкониятини сақлаб қолган ҳолда” ҳам эмас (ўзи шунақаси ҳам бўладими?), БУТКУЛ ЙЎҚОТГАН. Тавба. Даҳшат.

Бу биринчи шундай ҳодиса бўлса ҳам майлига эди. Афсуски, биринчиси эмас. Нормал дунёдаШаҳрисабз сабоқлари”га ўхшаш ҳолатдан сўнг (аслида бу сабоқ энг қиммати, энг даҳшатлиси, бунга ўхшаш ҳолатларни Қорақалпоғистондан бошлаб водийгача ҳаммаёқда топса бўлар) ортиқ бундай йўқотиш бўлмайди. Ҳар ҳолда, Ситораи Моҳи Хоссадек объектларда бундай шармандагарчиликка гувоҳи бўлмайсан. Кўз қорачиғидек асралади.

Негадир бизда ундай эмас. Бир хатони такрор ва такрор қилаверамиз (ва ҳар сафар бошқа бундай қилмасликка ваъда берамиз). Энг ёмони шуки, пичоқ бориб суякка қадалганида, “бўлди, энди бошқа ундай қилмаймиз”, деб чин кўнгилдан айтган вақтимиз нафақат Ситораи Моҳи Хосса, балки Регистон-у Ичан-қалъаларимиз ҳам тарихий аҳамиятини йўқотиб улгурган бўлади, эҳтимол.

Умуман, ҳозир бонг урилаётган ҳамма муаммоларнинг охири шу: бундай яшаб бўлмаслигини ҳаммамиз тушуниб етган вақтимиз нафақат Регистондан айрилган бўламиз, балки, масалан, паркларимиз ҳам, дарахтларимиз ҳам қолмаган бўлади, шаҳарларимиз тирбандликлар ботқоғига тўлиқ ботган бўлади; Регистон, дарахтлар ва тирбандликлар-ку майли, халқимизни ҳам бой бериб бўлган бўламиз (бир қисмини, эҳтимол, аллақачон йўқотиб ҳам бўлганмиз).

Одамларни ҳам бой бериб бўлган вақтинг, ким билсин, мустақилмисан-йўқми, мамлакатингдаги тарихий бинолар тўғри реставрация қилиняптими-йўқми — умуман аҳамиятсиз масалага айланиб қолса керак.
Forwarded from Аъзамхўжаев
Ташқи ишлар вазирлари йиғилишида Ўзбекистон номидан қатнашаётган «ташқи ишлар вазири». Бу ролни баъзида Норов ҳам бажариб турибди. Ҳақиқий ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ҳақида эса, ярим ойдан ошди, бирор расмий гап йўқ; унинг ўрнига бирор киши в.в.б. қилиб тайинланганми, буниси ҳам номаълум.
Муҳрим
Бибиси Ўзбек хизмати маладес https://www.youtube.com/watch?v=C6m1uSE6ZTc Газета.уз ҳам — яна бир марта маладес https://www.gazeta.uz/ru/2022/04/12/media/?utm_source=push&utm_medium=telegram
Кун.уз ҳам яхши видео тайёрлабди — https://www.youtube.com/watch?v=IgEBPrsScRk

Манзара янада каттароқ, кенгроқ кўринибди: ёшлар «ҳозир ҳеч ким телевизор кўрмайди-ку», деяпти, ёши катталар, айниқса, русийзабонларнинг асосий ахборот олиш манбаси — телевизор; ёшлар ким ҳақ-ноҳақлигидан қатъи назар уруш бўлмасин деяпти, ёши катталар, айниқса, русийзабонлар асосан «Россия ҳақ» деяпти.

«Мен сиёсатчи эмасман, бабулкаман», деган бир аёл қизиқ гап айтди: «Россия тарафдаман. Чунки украиналиклар рус йигитларини қандай таҳқирлаётгани, қўл ва оёқларини кесиб ташлаётгани кўрсатилган роликларни кўрдим. Телефонини оляпти, ‘Хотин’и деган контактни кўряпти-да, унга қўнғироқ қилиб, биз эрингни фалон-пистон қилдик, деяпти ёки онасига телефон қилиб, ҳозир ўғлингни ўлдирамиз, деяпти. Шундай қилиш ҳам инсофданми ўзи?».

Барака топкур, қўшни давлатга бостириб кириш инсофданми ўзи? Шу ўрис йигитлар Украинага бостириб кирмаса, уларни ҳеч ким асирга олмасди-ку. Тавба, тавба.
«Камолиддин Раббимов бир сутка қамоқда ўтириб, журналист Илёс Сафаров билан 6 сония телефонда гаплашгани ортидан икки соат ижтимоий тармоқларда шов-шув бўлгач, суд томонидан жарима белгиланиб, қўйиб юборилибди», деб ёзяпти Шаҳноза опа.

Хунук воқеа. Нохуш сигнал. Шундан ортиқ ҳам нимадир демоқ мумкин, лекин қўрқяпман. Шундай лаҳзаларда қўрқмас ва жасур ҳамкасбларимизга раҳмат — жасоратингиз сўнмасин, Ўзи куч-қувват берсин! Сизларнинг саъй-ҳаракатингиз билан адолат ва қонун устувор бўлган жамиятга етиб борамиз бир кун. Етиб боришимиз керак.
«Бу ишни сиёсийлаштирмасликни сўрайман. Бу ерда мен томонимдан йўл қўйилган хатолар мавжуд», — Камолиддин Раббимов.
Муҳрим
Ташқи ишлар вазирлари йиғилишида Ўзбекистон номидан қатнашаётган «ташқи ишлар вазири». Бу ролни баъзида Норов ҳам бажариб турибди. Ҳақиқий ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ҳақида эса, ярим ойдан ошди, бирор расмий гап йўқ; унинг ўрнига бирор киши в.в.б.…
Ташқи ишлар вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан бирлаштирилиши мумкин. Бу ҳақда Газета.уз журналисти Шуҳрат Латипов бир-биридан мустақил уч манбага таяниб хабар бермоқда. Янги, бирлашган вазирлик раҳбари ўрнига асосий номзод сифатида бош вазир ўринбосари Сардор Умрзоқов кўрилмоқда. Бу маълумотлар ҳозирча расман тасдиқланмаган.
Тошкент ҳалқа автомобиль йўли, бугунги кунлар (#)
Яхши гап: «Ташқи сиёсат маҳкамасидаги ўзгаришлар Сенатдаги баёнот натижаси сифатида тарихда қолмаслиги керак, ҳеч қурса» (#)
Forwarded from Аъзамхўжаев
18 апрель куни Ўзбекистон томони “Ўзбекистон Афғонистон ҳудудидан ракеталар билан ўққа тутилгани тўғрисида тарқатилаётган хабарлар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди”, деб баёнот берганди. Газета.уз афғон (ва нафақат афғон) манбаларини ўрганиб, чегарада ҳақиқатан қандайдир воқеалар юз бергани ҳақида ёзибди. Масалан, ИШИД Термиздаги ҳарбий объектларга ракета зарбаларини беришга уринганидан сўнг (“Толибон” вакилларининг сўзларига кўра, ракеталар чегарагача ҳам етиб бормаган), Ўзбекистон ҳарбий-ҳаво кучлари (самолётлари ва вертолётлари) Афғонистон ҳудудига кириб, у ерда маълум вақт патрул қилган.
Forwarded from Аъзамхўжаев
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айнан бугунги кунларда бундай манзарага гувоҳи бўлиш киши хаёлига айрим хавотирли фикрларни келтиради. Йўқ, хавотирга ўрин йўқ, деяпти Мудофаа вазирлигимиз.
Муҳрим
Айнан бугунги кунларда бундай манзарага гувоҳи бўлиш киши хаёлига айрим хавотирли фикрларни келтиради. Йўқ, хавотирга ўрин йўқ, деяпти Мудофаа вазирлигимиз.
Муштарий фикри: «Уйимдан темирйўл кўриниб туради. Бунақанги ҳарбий Камазлар, БТРларнинг темирйўл орқали олиб ўтилишини 26 йилдан бери деярли ҳар ой кўраман — темирйўл олдида яшайдиганларнинг кўзи бунга ўрганиб ҳам қолган. Одатий жараён бўлса керак. Менимча, ҳақиқатан ҳам хавотирга ўрин йўқ».

У тўғри таъкидлаяпти — бу одатий жараён, бунақанги юк билан ўтаётган поезд составларини кўпчилигимиз кўрганмиз; бунча ҳарбий техникани самарали ташишнинг бошқача йўли ҳам йўқ аслида — шаҳар йўллари бўйлаб ўтса, ваҳима ҳозиргисидан-да даҳшат бўлиши аниқ (масаланинг иқтисодий томони — қанчадан-қанча ёқилғи сарф бўлиши ҳақида-ку гапирмаса ҳам бўлади).

Украинаникига ўхшаш фонларда кундалик жараёнлар, мана шундай одатий темирйўл ташувлари ҳам саволлар, энг ёмони, ваҳима келтириб чиқараверади. Ваҳимани бартараф этишнинг асосий воситаси эса ўз вақтида — қисқа ва лўнда бўлса-да — асосли, ишонарли, тушунтирувчи ахборот бериш. Биринчи берилган ахборотга нисбатан ишонч, ҳатто ёлғонга яқин ноаниқликлари кўпроқ бўлса-да, ҳар доим юқорироқ бўлади.
Ичан-қалъа — фантастик (ичидаги айрим экспонатлар сохталиги маълум бўлиб қолган бўлса-да, барибир). Ҳар ким умри давомида камида бир марта бориб, ўз кўзи билан кўриши керак бўлган маконлардан бири. Хива Турк дунёси маданият пойтахти деб эълон қилингани баҳона кўп замонавий, ҳатто Тошкентда йўқ янгиликлар бор; музейлар ажойиб.

Сурат муаллифи — @madinanurman. Суратда — Бугунуз медиакорпорацияси президенти @nugmanovlive билан.
Фермерлар мактабида ўқиб, сертификат олишга улгурмадингизми? Унда бу янгилик сизни хурсанд қилиши аниқ: талабларга биноан курснинг 6 мавсуми учун қабул жараёнлари бошланди.

Бепул 2 ойлик курс давомида сиз муваффақиятли фермерга айланиш учун зарур бўлган барча билимларни эгаллашингиз мумкин. Энг асосийси, сизга соҳада тадбиркорлик ишини бошлаш учун зарур тавсиялар берилади.

‼️Сўровномани расмий веб-сайт ва Телеграм-бот орқали тўлдириш мумкин.

Кол-марказ телефон рақамлари:
+998955008010
+998955008001
1216
Газета.ўзда Россия ва Беларусдан Ўзбекистонга (вақтинча) кўчиб келганларнинг ҳикоялари бериб борилмоқда. Бугун навбатдагиси чиқибди. Унда, масалан, Тошкентга келгач, ўзининг асосий фаолият йўналиши (тиббиёт ходими) бўйича мақбул иш топа олмай, мебель цехида ишлаётган россияликнинг ҳикояси бор. Дунё қизиқ, қизиқ тақдирлар.
Forwarded from Аъзамхўжаев
Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг тунги сайёр қабулларидан, «Дарё»нинг ёзишича, «ҳатто унинг ўринбосарлари ҳам норози». «Тунги вақтда ишга жалб қилинганларга қўшимча ҳақ ҳам тўланмаяпти», дебди «Дарё»га шикоят қилган манба. Ҳокимликнинг ўзи ҳам «бу қабулларда иштирок этаётган ходимларни қўшимча моддий рағбатлантириш ҳозирча кўзда тутилмагани»ни тан олибди, бундай қилиш қонунчиликка зид бўлса-да.