Муҳрим
14.4K subscribers
655 photos
283 videos
1 file
1.76K links
Мурожаат учун — @muhrimchatbot

Тижорий таклифлар учун — @Eightmediamaker
Download Telegram
Сўнгги вақтларда йўл-транспорт ҳодисалари кўпайиб кетганига “права”ни ўқимай сотиб олиш одатий ҳолга айланиб қолгани сабаб бўлаётгани ҳақида кўп гапирилди. Ҳатто бу гаплар таъсирлироқ чиқиши, жамоатчилик бирор чиройли безакланган таклифга: “Ҳа, мана шунақа қилиш керак”, деб юбориши учун “ЙТҲ қурбонлари сони ковид қурбонлари сонидан ҳам ошиб кетди” қабилидаги жуда баҳсли (аммо расмий маълумотлар бўйича бехато) муқобил ҳақиқатлар ҳам айтилди.

Бу оғир вазиятни тўғрилаш мақсадида 2022 йил 2 февраль куни (яъни, кеча) Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш ҳуқуқи биринчи бўлиб YIM (Ягона имтиҳон маркази) деган компанияга берилибди. “Лицензия олган бўлса, энди нимадир қилишса керак”, деб ўйласангиз хато қиласиз — ҳаммаси лицензияни олишдан анча аввал қилиб бўлинган, бу видеодаги каби чиройли ўқув полигонини бир кунда қуриб, фойдаланишга топшириб бўлмайди-ку (шу жойида бир савол — ўзи аввал шунча қурилиш, харажат қилиб кейин лицензияга ариза бериш керакми ё аввал лицензия олиб, кейин ишга киришиш керакми?).

Компания сайтидаги “Алоқа” бўлимида Гугл-харитадан геолокация қўйилган. Геолокациядаги манзилга Autodriver Study деб ёзилган. Гугллаганда бир хусусий автомактабнинг Инстграми, Фейсбуки, сайти чиқди: Инстаграм ўчирилган, сайти эса кеча лицензия олган YIM’нинг сайтига қайта йўналтиряпти; дарвоқе, Гуглдаги маълумот бўйича, Autodriver Study’нинг телефон рақами (78) 120 20 02 — кеча лицензия олган YIM’ники билан бир хил. Статқўм маълумоти бўйича, Autodriver Study’нинг директори Даниэл Бурке — YIM’нинг раҳбари ҳам Даниэл Бурке; Статқўм бўйича, икки компания манзили ҳам бир хил — Файзли, 87.

“Веб.Архив” маълумоти бўйича, Autodriver’нинг иккита филиали бўлган — бири ҳозирги YIM’нинг ўрнида, иккинчиси Навоий кўчаси, 1-уй манзилида (худди шу манзилда “Автотест” инновацион автомактаби филиалларидан бири бўларди). Дилшод Шуҳратович Жўраев — Autodriver Study’нинг 100 фоизи эгаси. OrgInfo маълумотига кўра, Дилшод Шуҳратович Жўраевнинг Innodriver Study деган фирмаси ҳам бор (қизиқ жиҳат — 2017 йил октябрда очилган Autodriver’нинг э-мейли autodriver.study@mail.ru бўлса, 2017 йил ноябрда очилган Innodriver’ники innodriver.study@mail.ru).

Innodriver Study компаниясининг манзили сифатида Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Тарас Шевченко кўчаси, 21-уй кўрсатилган. Масалан, Avtotest ва Avtotest 2.0 савдо белгиларининг эгаси ҳисобланган “Автотест Репорт” компанияси, шунингдек, бир вақтлар пойтахт туманлари учун алоҳида-алоҳида очилган (ва кейинчалик тугатилган) “Автотест” компаниялари ҳам худди шу манзилда жойлашган.

Ким билсин, балки ҳаммаси шунчаки тасодифлар, шунчаки ўхшашликлардир.
Муҳрим
Сўнгги вақтларда йўл-транспорт ҳодисалари кўпайиб кетганига “права”ни ўқимай сотиб олиш одатий ҳолга айланиб қолгани сабаб бўлаётгани ҳақида кўп гапирилди. Ҳатто бу гаплар таъсирлироқ чиқиши, жамоатчилик бирор чиройли безакланган таклифга: “Ҳа, мана шунақа…
Лекин ўзи имтиҳон маркази чиройли чиқибди, видеосида (бу ерда эса фоторепортаж) кўрганим бўйича ёқди -- бир имтиҳон топшириб кўрардим (ўтолмай қолсам, “права”мни олиб қўймасликлари шарти билан ;) бугун катта блогерлар ҳам ўтолмабди-ку имтиҳондан).

Ҳар не бўлганда ҳам, имтиҳонлар айтилаётганидек тўла ҳаққоний, умуман таниш-билишчиликсиз ўтса бўлди. Ҳайдовчилик маданияти ўсар, ЙТҲлар сони бироз бўлса-да камаяр шунда.
​​«Azbobooks»дан 28 февральга қадар қуйидаги рўйхатдан 3 та ва ундан ортиқ китобни харид қилинг ва Ўзбекистон бўйлаб бепул етказиб бериш хизматидан фойдаланинг!

Бу таклиф айниқса Ўзбекистоннинг чекка туман ва қишлоқларида яшаётган китобхонлар ва онлайн таълим олаётган талабалар учун жуда фойдали!

1. Дункан Кларк: Alibaba. Жек Ма бунёд этган маскан - 45000 сўм
2. Жим Коллинз: Яхшидан буюкка (Good to great) - 69000 сўм
3. Жереми Дронфид: Отасининг ортидан Освенцимга кетган бола - 55000
4. Марк Менсон: Ҳаммаси расво. Умид ҳақида китоб - 39000 сўм
5. Жюль Пайо: Ирода тарбияси - 49000 сўм
6. Ҳадича Кубро тонгар: Бақирмайдиган болалар - 39000 сўм
7. Абдуфаттоҳ Абу Ғудда: Уламолар наздида вақтнинг қадри - 45000 сўм
8. Андрей Парабеллум: Қоидаларсиз бизнес - 55000 сўм
9. Евгений Замятин: Биз (антиутопик роман) - 39000 сўм
10. Энтони Бёржесс: 1985 - 49000 сўм
11. Жеймс Клир: Атом одатлар - 45000 сўм
12. Филип Котлер: Маркетинг А дан З гача. Ҳар бир тадбиркор ва менеджер билиши зарур бўлган 80 концепция - 49000 сўм
13. Жон Девидсон Рокфеллер: Миллиардернинг хотиралари - 44000 сўм
14. Сет Годин: Бинафшаранг сигир (Бизнесни таниқли қилиш бўйича) - 49000 сўм
15. Сет Годин: Буни маркетинг дейдилар - 69000 сўм

Жами: 15 та китоб 740 000 сўм.

Шунингдек сиз 14 февраль — "Халқаро китоб совға қилиш куни" муносабати билан 15 та китобни бир вақтда харид қилсангиз, 15 % чегирмага ҳам эга бўласиз!

Чегирмадаги сумма: 629000 сўм!

Буюртма учун:
Телефон: +998555000207

Телеграм: @azboboooks

@azbouzshop - энг сара китоблар дўкони!
Твиттерда электрон почта (email)ни ҳар куни текширасизми деган савол билан сўровнома ўтказгандик. Сўровномада қатнашганларнинг 43 фоизи ҳар куни текшираркан:
https://twitter.com/baqiroq/status/1488927127223345155

Кўп жиҳатдан Телеграмга боғланиб қолган ўзбекзабон интернет-фойдаланувчилар оммаси учун, менимча, етарлича катта кўрсаткич бу. Ўзим ҳам авваллари ҳар куни текширардим, ҳозир эса йўқ, ҳафталаб кирмайман почтага, зарурат йўқ чунки -- бутун мулоқот Телеграмга кўчиб қолган.
Давлат қудратли. Бунга шубҳа йўқ. Охирги икки-уч йилда бу қудратни бўй-басти билан кўриш имконини берадиган икки-уч кўнгилсиз ишлар бўлди (локдаунлар, вайронкор шамоллар ва бошқа табиий офатлар, Сардоба, Сўх, Афғонистон ва ҳоказо), ҳаммасида кўрдик (бахтга қарши, қудрат кўпроқ нохуш воқеалар вақтида кўринади ва кўриниши ҳам керак). "Давлатимизнинг қудрати бор экан, фалон бошқа давлатда шундай бўлганида, аллақачон тўкилиб тушарди", дедик, тан бердик. Муҳими, қудрат бор, биламиз, билишади.

Одамни ўйлантирадиган саволлар кўп, лекин айни дамда (куни кеча тарқалган хабарлар сабаб) бир савол қийнаяпти: нега шундай қудратли (экополицияси, экоқўмитаси, прокуратураси ва шу йўналишда яна бир қатор ташкилотлари бор) давлат Юнусободнинг Шаҳристонидаги бир ҳовуч дарахтни ҳимоя қилолмаяпти? Бу масалада давлатнинг ресурслари шу дарахтларнинг ёнида яшайдиган оддий одамларникидан кўра кўпроқ ва каттароқ, аммо шу одамларникичилик ҳам ҳаракат кўринмаётгандек, негадир (дарахтлар олдидаги навбатчилик — асло қудратли давлатнинг иши эмас, кўпроқ чорасизликдек).

Бу дарахтларга уюштирилган иккинчи (!) суиқасддан сўнг (қўлида арраси бор "ниқоб таққан номаълум шахслар" 4 та дарахтни кесиб кетган), шу дарахтларнинг ёнидада яшайдиганлар келаси сафар экополиция ва прокуратура "номаълум шахслар"ни излаб топишга қийналмаслиги учун ўз ҳисобидан камера ўрнатган. Шу камералар шарофати билан дарахтлар турган ер учун ҳар қандай ваҳшийликка тайёр одамлар уларнинг остига қандай қилиб бетон қуяётганини кўрдик.

Тасаввур қилинг, Шаҳристондаги бу дарахтлар аслида дарахт эмас, одам (баъзан муаммони англаб етиш учун шундай ўхшатишлар ҳам керак бўлади). Дастлаб бу "одам"лардан 10 тачасига "ўлдирадиган" даражада жароҳат етказиб кетилди. Кейин, такрор бўлса-да таъкидлаш жоиз, "ниқоб таққан номаълум шахслар" шу "одам"лардан 4 тасини ростмана "ўлдириб кетди". Энди қолган жароҳатланган ва ҳали жароҳатланишга улгурмаган "одам"ларни бир йўла "ўлдириб қўя олиш" учун уларнинг остига сифатли бетон қуйилди. Ваҳшийликми? Ўта кетган ваҳшийлик.

Бошқа томондан, шу ернинг қонуний эгалари ёки унга эгалик қилмоқчи бўлаётганлар камида учинчи марта жуда қўпол, бизга ваҳшийликдек кўринаётган ишга қўрқмай қўл уряпти ("мол аччиғи — жон аччиғи" дегани шудир балки) — бу ҳам, эҳтимол, давлатнинг қудратига солинган бир соядек, нафақат шу дарахтларни ҳимоя қилаётган одамлардан, балки қудратли давлатдан, унинг мораторий ва жиноят ишларидан ҳам қўрқмасликни очиқ-ошкора намойиш қилишга уринишдек. Ҳар ҳолда, шундай талқин қилиш ҳам мумкин (оҳ, бу талқин дегани қандай бало!).

Қандай талқин қилинса ҳам, хоҳлайсизми-йўқми, ёқадими-йўқми, шу бечора дарахтларнинг аҳволини кино вазириники билан боғлиқ жараёнга таққослагинг келади. Кино вазири қонунни бузганидан бир ҳафта ўтар-ўтмас судда кўрсатма бераётганди. Бу ҳам бўлса давлатнинг қудратидан — қонунни бузса, ардоқли вазир ҳам аяб ўтирилмайди, дегандек сигнал гўё. Лекин бу дарахтга суиқасд қилганлар бўйича ҳали ҳам бирор тайинли гап, уларга нисбатан қандайдир чора кўрилиши ҳақида мужда йўқ.

Давлат шу ва бошқа дарахтларни ростмана ҳимоя қила олмаслигига, уларга арралар ва бетонлар қандайдир навбатчиликларсиз ҳам ортиқ хавф солмаслигини таъминлай олмаслигига ишониш жуда қийин. Ким билсин, сўнгги икки-уч йилда чиндан қудратли эканига гувоҳи бўлганимиз давлат, эҳтимол, айни шу ҳолатда бу дарахтларни ҳимоя қилишни шунчаки хоҳламаётгандир.

PS. Тадбиркор бу ерни аукционда ютиб олган, дейиляпти. Худди Паркентда археологик ёдгорликни ғиштга айлантириб юбориб, Ўзбекистонга камида 1,5 триллион сўм зарар етказгани айтилаётган тадбиркор каби. Агар ерни олиш бўйича жараёнда ҳаммаси қонуний кечган бўлса (дейлик, манфаатдор гуруҳлар у ёки бу ерларни аукционга чиқарувчи масъуллардан айнан шу, дарахтлар ўсиб турган нуқтани аукционга чиқариб беришни сўраб (албатта текинга эмас), сўнг уни ортиқча рақобатсиз сотиб олмаган бўлса), у ҳолда давлат шу вақтгача "қўлидан келган" ҳамма ишни қилган бу тадбиркорга нафақат чора кўриши (суиқасдлар учун жавобгарлик бўлиши керак), балки ёрдам ҳам бериши керак.
​​Мотивацияси бор одам — кучли одам. Ҳеч бўлмаса "эплолмайди, фақат кар-кар қилишни билади", деб йиқилишингни кутиб турган одамларга айнан эплай олишингни исботлаб қўйиш истаги ҳам — зўр мотивация. Ҳозирги ЎзПФЛ менга ҳозир шундай кўринади. Ўзбек футболида ўн йиллар давомида шаклланган ва гўёки бузиб бўлмасдек кўринган "анъаналар"ни бузишни, йўққа чиқаришни бошлаганида ҳатто шу вақтгача шу "анъаналар"ни йўқотиш кераклиги ҳақида оғиз кўпиртириб келганларни ҳам ўзига душман қилиб олган бу ЎзПФЛ ҳозир давлат ташкилотларига ҳам ўрнак бир нодавлат ташкилотга айлана олди, менимча. Ҳар томонлама эмасдир балки, лекин кўп томонлама.

Масалан, менинг чала-чулпа кузатув бўйича билганим шуки, ЎзПФЛ деярли ҳар бир инқирозли ҳолатни ўзи учун фойдали бир жараёнга айлантира олади. Инқироз шу ташкилотнинг айби билан юз берган бўлса, айбини тан олиб, узр сўрайди (ЎзПФЛ ва унинг раҳбари Диёр Имомхўжаевнинг узр сўрашини футбол жамоатчилиги мемга айлантириб бўлган — Ўзбекистонда ҳеч бир раҳбар унчалик кўп узр сўрамаса керак), чунки оддий ҳақиқат шуки, "эгилган бошни қилич кесмас". Агар инқироз ЎзПФЛ имкониятларидан ташқарида, ташқи таъсирлар туфайли юз берган бўлса, ташкилот муаммо сабаб(чи)ларини (деярли) очиқ айтади. Ҳар хил шубҳа-гумон, фитна назарияларига ўрин қолдирмай.

Ўтган ҳафта ЎзПФЛнинг жамоатчилик олдида берган очиқ ҳисоботи ҳам эътиборга молик, ғирт янгилик. Такрор бўлса-да, яна таъкидлашим керак — буни халқ томонидан ёлланган, халқ пулига ишлайдиган давлат ташкилотлари ҳам айнан ўрганиши керак. Ҳисоботда ЎзПФЛ қанча пул ишлаб топгани-ю, қанча пул ишлатганини охирги бир сўмигача кўрсатган. Масалан, кўпчилик 1350 тўп учун салкам 1,5 миллиард сўм ишлатилганини сарлавҳага олиб чиққан, шу рақам устида кинояли фикрлар билдирган, "бефойда футбол"нинг бир тўпи учун шунча пул сарфлаш қанчалик мақсадга мувофиқлигини савол остига қўйган.

Киноялими, киноясизми, шундай савол қўйилишини нормал, қўйилиши ҳам керак. Муҳими, бундай саволлар жавобсиз қолмаслиги керак. Диёр ва ЎзПФЛнинг бошқа масъуллари ҳисобот ва ундан кейинги матбуот анжуманида шу каби саволларга атрофлича жавоб бериб кетган. Яъни, қандай савол берилмасин, бирортаси жавобсиз қолдирилмаган. Масалан, бу йил "Ўзбекистон Суперлигаси" номи остида амалда "Тошкент Суперлигаси" бўларкан — Сурхондарё, Жиззах, Навоий жамоалари ҳам Тошкентда ўйнамоқчи экан (улар ўз стадионлари ва майдонларини ЎзПФЛ талаби асосида таъмирлаб, тузатишни бошлаган). Диёр нега шундай бўлаётганини, муқобил йўллар қидирилаётганини эринмай тушунтирган.

Энг асосийси, бир замонлардагидек "Олий Лигада ҳар бир вилоятда биттадан жамоа бўлиши керак", вилоят жамоаси стадионида мухлисларга, майдонида футболчиларга бир грамм ҳам шароит бўлмаса-да "ўз уйида ўйнаши керак", "давлатимиз зўр стадионлар қуриб берган", "ҳар қандай шароитда ҳам мусобақаларни ўтказиб ташлашга қудратимиз етади", деган демагогиялар йўқ. Аччиқ ҳақиқатлар борича айтиляпти, шунча йил спортга шунча эътибор берилгани билан, бу эътибор косметикадан ортмагани, футбол ўйнаш учун Тошкент, Қарши ва Яйпан (!)дан бошқа жойда нормал шароит йўқлиги билдириляпти.

Хуллас, ҳар бир ташкилот йил якунлари бўйича шундай ҳаққоний ҳисобот бериши кераклигини билиб яшаса, шуни билгани ҳолда фақат асосли харажатлар қилса, эҳтимол, ҳавойи мақсадлар учун ортиқча харажатлар ҳам бўлмайди, ташкилотларнинг масъуллари эса жамоатчиликка олдига чиқиб, ўткир саволларга жавоб беришдан ҳам қўрқмайди. Менимча.

Суратда — ҳисоботдан кейин Твиттерда устозимиз томонидан қолдирилган ва менга жуда ёққан фикр
​​Нодир Нортўраев яқинда "Газета.уз"да милоддан аввалги 500 йилдан то ҳозиргача Ўзбекистон ҳудудида бўлган давлат тузилмалари ҳақида қизиқарли материал тайёрлади (асосий куч видеога йўналтирилган). Куни кеча у билан шу материал ҳақида оз-моз гаплашдик. Унинг хариталарида Бухоро амирлиги ва Хива хонлиги 1880-йилдан Россия империяси таркибига кириб кетган, 1920—1924 йиллар оралиғидаги Бухоро ва Хоразм халқ совет республикалари йўқ экан.

Ўзимча: "Бухоро амирлиги ва Хива хонлигини 1920 йилгача мустақил қолдираверса бўларди, БХСР ва ХХСРни ҳам алоҳида кўрсатиш керак эди", дегандек ақллилик қилдим. Кейин барибир манбаларни бирров "варақлаб чиқдим", эсимга тушди — Бухоро 1868 йилдан, Хива 1873 йилдан Россия протекорати бўлган, фақат 1917—1920 йиллар оралиғида бир муддат нисбатан мустақил бўлган бўлгардир; БХСР ва ХХСР ҳам, дейлик, Файзулла Хўжаев қанча ҳаракат қилмасин, барибир Совет Россияси таъсирида эди.

Қараб турсанг, Бухоро амирлиги ҳам, Хива хонлиги ҳам, БХСР ҳам, ХХСР ҳам мустақил давлатлар — чегаралари, валютаси, рамзлари бор. Лекин, айни вақтда, мустақил ҳам эмас. Худди ҳозирги Беларусдек. Эски Бухоро ва Хива ҳамда янги Бухоро ва Хоразм айнан ўз бошида турган раҳбарлар сабаб мустамлакага айланганидек, Беларусь ҳам ҳозир ўз бошида турган мўйловли фуқароси сабаб мустақил эмас.

Беларуснинг бу фуқароси шу қадар ғалатики, унинг гаплари Россиянинг энг жирканч пропагандачисини ҳам ўйлантиради: "Беларусь раҳбари Россия армиясининг полковниги бўлишни хоҳлаши ғалати эмасми?", деб савол беради у ҳам. "Буниси энди менинг муаммоим, Путин эса берган ваъдасини бажариб, полковник унвонини берсин" — бу Лукашенконинг ўша, ҳозир бизнинг асабимизга тегаётган интервьюсидан олинган бошқа парча. Соғ одамнинг гапи эмас бу. Масхарабоз деган таъриф мосроқ бу гапларни айтаётган одамга. Асаббузар масхарабоз.

Шу вақтгача Кремлнинг бошқа бир асаббузар масхарабозини билардик. Асабимизга тегаётганига 30 йилдан ошиб кетгани учун ҳам унинг маза-матраси йўқ гапларига эътибор бермасликни бир қадар ўргангандик. "Ҳа-а, Жириновский айтибдими бу гапни?", деб қўл силтаб қўярдик (ваҳоланки, у деярли ҳар доим қўрқинчли нарсалар ҳақида гапиради, масалан, яқинда "биз уруш қилиб бормаймиз, лекин айтганимизни қилмасаларинг, сизларда бирдан свет ўчиб қолади, ким ўчириб қўяркин, билмадик", қабилида видеоси ҳам тарқалди). Энди шу Жириновский деган бало иккита бўлибди. Кўргилик.

Лукашенко ҳозир НАТОни тиз чўктиришга уринаётган, лекин аслида Чеченистонга ҳам кучи етмайдиган хожасининг дилидагини тилга чиқараётган бир кимса, бунга ортиқ шубҳа йўқ. Унинг иттифоқ ҳақидаги гапларини эътиборсиз қолдириб бўлмайди, албатта. Эҳтимол, энди аввалгидек жавоб бериш шарт эмасдир — чунки энди бу "ит" тинмай акиллайди, унинг ҳар акиллашига жавоб бериш шарафсизлик.

Эътиборга олиш керак бўлган жойи шуки, унинг бу сассиқ гапларини "биз билан яқинлашманглар", деган огоҳлантириш сифатида қабул қилиш мумкин. Шунисига ҳам шукр. Балки, шу баҳона, кейинги 10—15 йилда қандай қадамлар қўйишимизни режалаштириб олармиз, XIX аср охиридаги Бухоро, Хива ва Қўқон, XX аср бошидаги Бухоро ва Хоразм давлатлари йўл қўйган хатоларни такрорламаслик чораларини излаб топармиз. Бу масхарабоз чоллардан эса дўст чиқмайди.
Кунни яхши янгилик билан бошлаш барчамиз учун фойдали бўлса керак.

Korzinka нинг ўзбек тилидаги канали Телеграмнинг тасдиқ белгисига эга бўлибди. Дўконлардаги янги маҳсулотлар, чегирма ва акциялар ҳақида тўлиқ маълумотни шу ердан топишингиз мумкин.

☑️ Ўзбек тилидаги Телеграм – t.me/korzinkauzb
☑️ Рус тилидаги Телеграм – t.me/korzinkauz
☑️ Facebook – fb.com/korzinkauz
▫️ Instagram – instagram.com/korzinkauz
▫️ Twitter – twitter.com/KorzinkaUzbek
«Алишер Навоий номли Ўзбекистон Миллий боғида Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятларнинг боғларини ташкил этиш хусусидаги масала кўриб чиқилди... Ҳар бир вилоят ўзига хос лойиҳа ва режа асосида ўз боғини бунёд этади... Боғда Шоирлар хиёбонини барпо этиш хусусида ҳам фикр билдирилди»

«Ўзбекистон овози» газетасининг 1991 йил 28 ноябрь сонидан

@tarixkart
​​Журналист Шокиржонов, Давлетовуз ва Бакироо Самарқанддаги машҳур тепаликда тушган мана бу суратни (Твиттерда) кўриб, «Ҳуррият» газетасида ўтган йили чиққан бир материалнинг боши эсимга тушиб кетди. Шундай бошланарди (қуйидаги скриншотда — ўша «бош»):

« — Самарқандда энг кўп обидаларни ким қурдирганини биласизми? — деб сўрайди Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов журналистлардан ва саволига ўзи жавоб беради. — Ана, шаҳарга боқинг, қайси биноларни кўряпсиз? Кўҳна обидалар ва кўкка бўй чўзган замонавий иншоотларни, тўғрими? Уларни ким бунёд этган: Соҳибқирон Амир Темур ва Президентимиз Шавкат Мирзиёев!».
​​Ўзингиздан қолар гап йўқ — бизда бир неча йилдан бери тузук-қуруқ қиш бўлаётгани йўқ, ҳатто баъзида тоғда ҳам қор йўқ. Мабодо қалин қор бўлиб, бир дам олгани чиқай десанг ҳам, жаҳон стандартлари даражасидаги курортларимизнинг парковкасидан бошлаб кайфиятинг 150 минг даражага «кўтарилади» — миллий курортнинг остонасида шунча қимматчилик, ичкарини тасаввур қилавер.

Ўзбекистонда оилавий, бир мазза қилиб дам оламан десанг, чет элдаги бирор жаҳонга машҳур курортга бир марта бориб келгулик пул бўлиб қоляпти баъзан; 10 миллионча кетиб қолаётган жойлари ҳам йўқ эмас-ку, тўғрими? Нима қилиш мумкин, нима қилиш керак? Чет элга чиқиш керак, чет эл курортларида дам олиб келиш керак. Ҳам одамга ўхшаб дам оласиз (парковкаларда кайфиятингиз 150 минг даражага «кўтарилмайди», чунки аксарият чет эл курортларида «инсоф сари барака» қоидаси асосида иш кўрилади), ҳам дунё кўрасиз.

Масалан, Грузия нафақат ёзда, балки қишда ҳам мазмунли ҳордиқ учун айни муддао нуқта. Қора денгизда чўмила олмассиз (ҳеч бўлмаса, денгизни кўрганингиз қолади — ҳар бир одам денгизни кўриши керак), лекин Гудаури тоғ курортига чиқиб, чанғи ва сноубордда мазза қилиш мумкин. Парапланда учиб, Кавказ тоғларини қуш парвози баландлигидан томоша қиласиз. Мабодо чанғи учиш ва қуш каби учишдан қўрқсангиз, дор йўлида Грузиянинг чиройли тоғларини томоша қилинг — кўзингиз мазза қилади.

Locas’нинг айтишича, бир ҳафталик шунча завқ-шавқнинг бир киши учун баҳоси 485 доллар. Кўпчилик, гуруҳ бўлса, чегирмаси ҳам бор. Мен саёҳатнинг бир қисқа қисми ҳақида ёздим холос, +998-90-038-72-78 телефон рақами ё @zarinatour Телеграм-контактига мурожаат қилиб, тур давомида бундан бошқа яна қандай янгиликлар борлигини, чегирмалар ҳақида батафсил сўраб олиш мумкин.

Instagram | Facebook | Telegram
Биринчи суратда — Нева электр транспорти заводининг "Витязь" трамвайи. Иккинчи суратда — худди шу заводнинг "Лев" номли трамвайи. Учинчи суратда — Минскда швейцарияликлар билан бирга йиғиладиган Stadler "Метелица" трамвайи. Тўртинчи суратда — Истанбулдаги Alstom Citadis'нинг иккиталик "состави", Франция маҳсулоти. Бешинчи суратда — Дубайдаги Alstom Citadis трамвайи. Олтинчи суратда — Прагадаги Skoda T15 трамвайи.

Қайта тикланадиган Тошкент трамвайи ҳам мана шундай замонавий, катта сиғимли, метродан қолишмайдиган бўлиши, энг асосийси, йўловчиларнинг ҳозирги, янги шаклланган оқимларини ҳисобга олиб, метро, ҳатто автобус учун ҳам ноқулай (ё қимматга тушадиган), аммо аҳолиси жамоат транспортисиз қийналаётган ва яна 50 йилдан кейин ҳам қийналиши мумкин бўлган йўналишларни қамраб олган ҳолда қурилиши керак.
Акалар, укалар, шаҳарда нима гап? Тошкент нима гуноҳ қилганки, раҳбарлар уни бунчалик қийнайди?

Расволиги очиқ кўриниб турган лойиҳаларни «бу энг зўри» деб ўтказадиган масъуллар нима учун Тошкентни бунчалик ёмон кўради? Нега Тошкентни ёмон кўрадиган тошкентлик масъуллар дастидан президентга мурожаат қилишдан ўзга чора йўқ?

Акалар, укалар, нималар бўляпти ўзи, нега, қандай қилиб бундай аҳволга тушиб қолдик? Тошкент ва тошкентликларнинг айби -- миллиони, миллиарди, «духи» йўқлигидами?