Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлислари онлайн кўрсатила бошлангани яхши янгилик бўлди. Ҳозир алкоголь ва тамаки маҳсулотлари тўғрисидаги қанақадир қонун муҳокама қилиняпти. Жуда қизиқ манзара — депутатларимиз ўзбек тилидаги қонун лойиҳасидаги ғализ, тушунарсиз гапларни шу қонуннинг рус тилидаги таҳририга қараб тушуниб олишяпти. Палата раиси айтяпти: «Менимча, русча матни тўғрига ўхшаяпти-да». Ажойиб! :)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Носвойни тақиқлашимиз керак, лекин носвойни тақиқлаш жамиятда жуда катта норозиликни туғдиради» — депутат Мақсуда Ворисова.
(носвой ҳақида битта зўр рэп (салкам мадҳия) бўлгувчи эди, шу рэпни қўйворадиган жойи ҳозир, лекин сўкинган жойлари жуда кўп-да...)

Муҳрим
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлислари онлайн кўрсатила бошлангани яхши янгилик бўлди. Ҳозир алкоголь ва тамаки маҳсулотлари тўғрисидаги қанақадир қонун муҳокама қилиняпти. Жуда қизиқ манзара — депутатларимиз ўзбек тилидаги қонун лойиҳасидаги ғализ,…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Депутат Илҳом Абдуллаев билан боғлиқ биринчи қизиқ момент (мен кўрганим, албатта).
Муҳрим
«Носвойни тақиқлашимиз керак, лекин носвойни тақиқлаш жамиятда жуда катта норозиликни туғдиради» — депутат Мақсуда Ворисова. (носвой ҳақида битта зўр рэп (салкам мадҳия) бўлгувчи эди, шу рэпни қўйворадиган жойи ҳозир, лекин сўкинган жойлари жуда кўп-да...)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қонунчилик палатаси спикери носвой тамаки маҳсулоти сифатида расман тан олиниб қолаётганига эътироз билдираётган депутатларга қарата: «Легаллашса легаллашибди... Легаллашамизми-легаллашмаймизми, сотиб ётибди-ку».
Муҳрим
Депутат Илҳом Абдуллаев билан боғлиқ биринчи қизиқ момент (мен кўрганим, албатта).
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Депутат Илҳом Абдуллаев билан боғлиқ иккинчи қизиқ момент — спикер яна қонун кўриб чиқамизми, деса, депутат «конференцияга боришим керак», деяпти.
Спикернинг ўрнида бўлсам, мен ҳам нима дейишни билмаган бўлардим даставвал.
Спикернинг ўрнида бўлсам, мен ҳам нима дейишни билмаган бўлардим даставвал.
Муҳрим
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлислари онлайн кўрсатила бошлангани яхши янгилик бўлди. Ҳозир алкоголь ва тамаки маҳсулотлари тўғрисидаги қанақадир қонун муҳокама қилиняпти. Жуда қизиқ манзара — депутатларимиз ўзбек тилидаги қонун лойиҳасидаги ғализ,…
Давомли бўлсин. Шахсан менга ёқди бу онлайн эфирлар.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўтган йили пойтахтда Тошкент ёшлар форуми бўлиб ўтган эди. Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўша вақтларда ҳали блокланмаган ТикТок ижтимоий тармоғида трендга чиққан қўшиққа ҳозирги ССВ раҳбари Беҳзод Мусаев билан рақсга ҳам тушган эди.
Жорий йилда ҳам шу форум бўлади. 20-21 декабр кунлари Congress Hall биносида Тошкент ёшлар форуми — 2021 бўлиб ўтади. Ташкилотчи — пойтахт ҳокимлиги.
20 декабрда ёшлар форумининг тантанали очилиши бўлиб ўтади. Худди шу куни вазирлар билан очиқ мулоқотлар ташкил этилиб, унда йигит-қизлар уларга замонавий таълим, IT-технологиялар, соғлиқни сақлаш, молиявий саводхонликни ошириш, бизнес ва бошқа йўналишларга оид таклифларини бериб, тақдимотларини кўрсатишлари мумкин бўлади.
Тадбирда қатнашиш учун қуйидаги Telegram-бот орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.

Forwarded from Daryo — LIVE
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон гимни «Серқуёш» деб бошланмаслиги ҳам мумкин эди. «Доҳиёна мусиқа»нинг яратилиш тарихи ва рақобатчи мадҳиялар ҳақида
Ўзбекистон мадҳиясини тасдиқлаш жараёни қандай кечган? Мутал Бурҳонов—Абдулла Орипов дуэти таклиф қилгандан бошқа муносиб номзод асар бўлганми? Нега амалдаги мадҳия мусиқаси 1947-йилги мадҳияникига ўхшаш? Материалда шу саволларга жавоб изланган, шунингдек, унда 1992-йилги танлов финалида «Серқуёш»га рақиб бўлган икки мадҳияни ҳам тинглаш мумкин.
Батафсил — http://dy.uz/vO6s0
Тўлиқ видео — https://youtu.be/ixyfFY4Z_Lk
@daryo_live
Ўзбекистон мадҳиясини тасдиқлаш жараёни қандай кечган? Мутал Бурҳонов—Абдулла Орипов дуэти таклиф қилгандан бошқа муносиб номзод асар бўлганми? Нега амалдаги мадҳия мусиқаси 1947-йилги мадҳияникига ўхшаш? Материалда шу саволларга жавоб изланган, шунингдек, унда 1992-йилги танлов финалида «Серқуёш»га рақиб бўлган икки мадҳияни ҳам тинглаш мумкин.
Батафсил — http://dy.uz/vO6s0
Тўлиқ видео — https://youtu.be/ixyfFY4Z_Lk
@daryo_live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зулфиқор Мусоқовнинг «Қўрғошин» фильмидаги менга энг ёқадиган саҳналардан бири. Қисқа ва тушунарли.
“Кун.уз”нинг учта туғилган куни бор. Учинчиси 2012 йил 17 март куни “Газета.уз” доялигида бўлган — у учинчи ой хуфёна иш олиб бораётган “ука-сайт”ни бир хабар баҳона оммага таништирган (мана ўша хабар, бу эса “Газета.уз”да чиққан материал), мен шу воқеани ҳам туғилган кун, деб ҳисоблайман. Иккинчиси — 2012 йил 16 январь — сайтга энг биринчи хабарлар жойлаштирилган кун (сайтнинг уч йиллик бошланғич архиви, афсуски, ўчириб ташланган, шунинг учун айнан қайси хабар энг биринчилигини аниқ айтолмайман-у, лекин, адашмасам, “Олтин глобус” ғолиблари ҳақидаги хабар эди — “Фильмлар.уз” деган сайтимдан кўчириб босгандим, “сайтга нимадир хабар қўйиш керак-ку”, деб).
“Кун.уз”нинг биринчи туғилган кунига эса бугун 10 йил тўлди. 2011 йилнинг 21 декабрь куни “Наврўз” радиоси билан бир жойда жойлашган “Стадион” газетасининг таҳририятида доменни хостингга улаб (хуллас, қанақадир техник иш), сайтни ишга туширгандик — браузернинг манзил қаторига kun.uz деб ёзса, сайт очила бошлаган. Ўшанда бу кунни тарихий кунлар қаторига қўшиб қўйиш мумкинлиги ҳақида шерикларим (сайтнинг беш асосчисидан қолган тўрттаси, биттаси ўзимман-да энди) Диёр Имомхўжаев, Элёр Мирзаев, Висола Қаршибоева ва Аброр Қодировга хат ёзиб юборганман — бўлмаса сайт айнан 21 декабрда ишга тушганини ўзим ҳам билмасдим. Дарвоқе, kun.uz номини Висола Қаршибоева таклиф қилган.
10 йил — катта муддат. Лойиҳа умрини узайтирган унинг ҳозирги эгаларига раҳмат. Шу лойиҳага алоқадор барчани бу юбилей билан табриклайман.

Икки йил аввал, 23 декабрь куни “Дарё” бош муҳаррири этиб тайинлангандим. Сайтда иш бошлаганимга эса олти йилдан ошди. Бу катта, хусусан, одамни ҳар томонлама чарчатадиган муддат. Тўғри, кимлардир 30 йил бир жойда ишлаб ҳам чарчамайди, аммо ҳамма ҳар хил, одамдан одамнинг фарқи бор. Шу муносабат билан бугун, 2021 йил 23 декабрь куни ишдан бўшаш ҳақида ариза ёздим (йил бошида режа қилганимдек). Бу қарорим-ку ўзимга фойда келтириши аниқ, айни вақтда ўз ривожланишининг янги босқичига кўтарилаётган “Дарё” учун ҳам манфаатли, деб қаттиқ ишонаман.
Бош муҳаррир сифатида иш бошлаган вақтим режалар катта эди. Уларнинг кўпи объектив ва субъектив сабабларга кўра қоғозда, оғизда, хаёлда қолиб кетди, аксариятига пандемия халал берди. Аммо нолиш йўқ — асосийси, ўзи уюшиб, ўзи келишиб, алоҳида топшириқ, алоҳида назоратсиз ҳам, дейлик, президент сайлови кунини қолган тўрт номзод овоз берадиган сайлов участкаларидан тезкор, зўр ёритиб ташлайдиган жамоа шакллантира олдик. Мен учун бу ютуқ, зотан юзлаб ходимлари бор, яхшигина маъмурий ресурсга эга таҳририятлар ҳам бундай ишлай олгани, ишлай олаётгани йўқ. “Дарё”нинг ҳозирги таҳририяти билан фахрланаман.
Бундан олти йил олдин менга тўртинчими ё бешинчи марта ишониб, “Дарё”га ишга олган Фарҳод Файзуллаевга, 24 ой аввал аввал менга ишонч бериб, бош муҳаррир лавозимига тайинлаган Шуҳрат Файзуллаев ва Умид Аъламовга, ўтган вақт давомида мени ҳар томонлама қўллаб-қувватлаган, турли-туман кўрсатма ва топшириқларимни бекамў-кўст бажаришга ҳаракат қилган ва инжиқликларимга чидаган “Дарё”нинг ташаббускор жамоасига, шунингдек, “Дарё”ни ўқиган ва ўқишда давом этаётган муштарийларга, сайтга ишониб, уни қўллаб-қувватлаган барчага миннатдорлик билдираман. Мабодо ишончингизни оқлолмаган ёки билиб-билмай кўнглингизга озор берган бўлсам узр сўрайман.
Эндиги режаларим қандай? “Дарё”да чала қолган ва бир учи менга боғлиқ бир-икки иш бор — ариза ёзилгач ихтиёримизда бўладиган икки ҳафталик муддат ичида, биринчи галда, ўша ишларни улгурганимча тугатишим керак. Кейин, Худо хоҳласа, бир яхшилаб дам оволмоқчиман. Уёғи бир гап бўлар (ҳа-я, бир нарсани айтиб қўяй — “ишсиз” @davletovuz’га анчадан бери ҳавасим келади-да лекин).

20 ёшда бўлганимда нима қилган бўлардим, деган саволга канадалик Раҳмад Собиров катта жавоб берган экан.
Сиз-чи, сиз — ҳозирги дунёқарашингиз билан 20 ёш бўлганингизда нима қилган бўлардингиз?

YouTube
20 yoshda bo'lganimda nima qilgan bo'lardim [Uzun javob]
“20 yoshlik bir inson sifatida Oʻzbekistonda boʻlib qolsam nima qilgan boʻlar edim?” Bu qiyin savolga javob berishga harakat qilaman.
Qisqa javobim:
1. Ingliz tili oʻrganish uchun kuniga kamida 2 soatimni ajratardim. Kuniga 5 ta yangi inglizcha soʻz yod…

Икки йил аввал, 23 декабрь куни “Дарё” бош муҳаррири этиб тайинлангандим. Сайтда иш бошлаганимга эса олти йилдан ошди. Бу катта, хусусан, одамни ҳар томонлама чарчатадиган муддат. Тўғри, кимлардир 30 йил бир жойда ишлаб ҳам чарчамайди, аммо ҳамма ҳар хил…
Кеча «Дарё»даги охирги иш куним ўтди. «Дарё» жамоасига, дарёчиларга кўп раҳмат!
2016 йилнинг 2 сентябрь куни Ислом Каримов жанозасида олд қаторда ўтирганларнинг чапдан биринчиси (Ерик Утембаев) 2020 йил сентябрида Тошкентдаги элчихона қурилиши вақтида жуда кўп миқдорда пулни ўғирлаганликда айбланиб қамалган, иккинчиси (Жавод Муҳаммад Зариф) 2021 йил августида вазир лавозимидан озод қилинган (буниси табиий лекин), ўнгдан биринчиси (Сўронбой Жээнбеков, ўша вақтда ҳали бош вазир эди) 2020 йил октябрида президентликдан ўз хоҳишига кўра кетишга мажбур қилинган, чапдан ҳам, ўнгдан ҳам учинчиси (Карим Масимов, ўша вақтда ҳали бош вазир эди) эса, айтишларича, бугун давлатга хиёнат қилишда айбланиб, қамоққа олинибди. Бир ҳафта аввал ҳам у ўз мамлакатининг Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси эди (дарвоқе, Масимов қўмитага 2016 йил 8 сентябридан бери раислик қилиб келаётганди).
Ўзбекистон Санитария-эпидемиология хизмати бошлиғи ўринбосари, профессор Нурмат Отабековнинг 8 январь куни эълон қилинган интервьюсида Ўзбекистонда коронавируснинг «омикрон» штамми ҳали аниқланмаганини таъкидлаган эди. Коронавирусга қарши кураш бўйича Республика махсус комиссиясининг (бу комиссия ҳали ҳам бор экан) 9 январдаги йиғилишида эса «мамлакатимизга келган хорижий давлат фуқаросидан COVID-19’нинг янги ‘омикрон’ штамми жорий йилнинг 7 январь куни аниқлангани» маълум қилинибди.
Мана шунақа ёпишмаган гажакларни кўрганда, масалан, 5 минг, 10 минг ва 50 минг сўмлик купюраларнинг муомалага киритилиши билан боғлиқ ғаройиб воқеалар ёдимга тушаверади. Ҳай, нима бўлган тақдирда ҳам, ўзингизни асранг, мамлакатимиздаги касалланиш ҳолатлари сони қўшни давлатдаги нохуш воқеалардан аввал ошдими, кейин ошдими, фарқи йўқ — бунисига эътибор бермай, гавжум жойларга борганда, кирганда, албатта ниқоб тақинг, қўлни антисептик билан ювинг. Вакцина олинг, олган бўлсангиз, энди бустерини олинг.
Мана шунақа ёпишмаган гажакларни кўрганда, масалан, 5 минг, 10 минг ва 50 минг сўмлик купюраларнинг муомалага киритилиши билан боғлиқ ғаройиб воқеалар ёдимга тушаверади. Ҳай, нима бўлган тақдирда ҳам, ўзингизни асранг, мамлакатимиздаги касалланиш ҳолатлари сони қўшни давлатдаги нохуш воқеалардан аввал ошдими, кейин ошдими, фарқи йўқ — бунисига эътибор бермай, гавжум жойларга борганда, кирганда, албатта ниқоб тақинг, қўлни антисептик билан ювинг. Вакцина олинг, олган бўлсангиз, энди бустерини олинг.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
16 декабрь куни «Book.Uz» китоб дўконида «Янги аср авлоди» нашриёти томонидан қайта нашр этилган «Лолазор» романи тақдимоти ва роман муаллифи Мурод Муҳаммад Дўст билан учрашув бўлиб ўтган эди. Учрашувда ўз вақтида президент Ислом Каримовнинг матбуот котиби сифатида ишлаган ёзувчи нега адабиётдан сиёсатга ўтгани-ю, сўнг сиёсатдан нега кетгани ҳақидаги саволларга ҳам жавоб берганди.
Юқорида ўша учрашувдан бир видеопарча:
00:04 — Тахминан 1995—1996 йилларда, конвертация бекор қилиниб, 100 та оилага конвертацияга рухсат берилган даврларда сиёсатдан хафсалам пир бўлган;
00:31 — Биз бошида романтик эдик, тўғри йўлдан кетаётганимизга қаттиқ ишонардик, лекин кейин бизнинг керагимиз бўлмай қолди;
01:46 — Агар ўша вақтларни сўкадиган бўлсанглар, ўша сўкиладиган одамлардан бири бўлишим керак, менинг ҳам айбим бор-да, қўлимиздан ҳеч нарса келмади-ку;
02:24 — Масалан, Ислом ака сиёсатдан ҳеч бўлмаса 10 йил аввал ўз ихтиёри билан кетганида эди, сизларнинг хотирангизда ҳам жуда катта тарихий шахс бўлиб қоларди.

Мурод Муҳаммад Дўст билан учрашув баҳона (дарвоқе, ўша куни «Лолазор»га ёзувчидан дастхат қўйдириб олдим) ўзим учун «Book.Uz» китоб дўкони ичидаги букинистни кашф қилдим — бир бурчак тўла шкафлари ўзбек тилидаги китобларга ажратилган экан.
Тасодифни қарангки, кўзим бир қарашда Михаил Зошченконинг ўзбек тилидаги биринчи китобини топди — 1988 йили рус ёзувчисининг 93 та ҳикояси (фелъетон деган бўлардим) Неъмат Аминов таржимасида «Можаро» номи остида тақдим этилган экан («Зиёуз.ком»да бор экан).
Тан олиш нақадар уятли бўлмасин, умримда бир марта, шунда ҳам университетдан уйга берилган вазифани бажариш учун фелъетон ёзганман ва ўша фелъетоннинг скелетини ҳам Михаил Зошченконинг «Слабая тара»сидан ўзлаштиргандим.
Яхши фелъетон ёзгиси (ё шунчаки ўқигиси) келаётганларга Михаил Зошченкони (шунингдек, Михаил Кольцовни ҳам) ўқишни тавсия қиламан.

Лукашенко ўтган куни Ўзбекистонга ақл ўргатган эди, ўша куни кечга томон блогерларимиз Лукашенкога ақл ўргатишни бошлаган эди, кеча блогерларимиз ҳам, шунингдек, халқаро муносабатлар бўйича бир дунё экспертларимиз (шунча эксперт бор экан, билмай юрган эканмиз) авжига чиқишибди. Путин ҳам дилидаги гапларни юзлаб сенаторлари, депутатлари, чўнтак партияларининг раҳбарлари, Симоньян, Киселёв ва Соловьев каби лайчаларининг ва яна бир дунё “эксперт”лари тили орқали ташқарига чиқаргани каби, мана, бизда ҳам шунга ўхшаш амалиётлар бошланибди. Балки яхшиликкадир.
Лекин нега автосаноатшунос, носвойшунос, ватанпарварлиги Телеграму Тиктокларни бузадиган депутатларимиз жим? Нега ҳар бир шов-шувли ҳолатни “ўз назоратига олиб, ўрганишни бошлайдиган” Сенатимиз, сенаторларимиз жим? Нега Ташқи ишлар вазирлигимиз бир энлик бўлса-да муносабат билдирмайди (Беларусь элчиси чақирилиб, бир нима дейилгандир ҳеч йўғи)? Нега бирор расмий: “Лукашенко ким-у (ўз халқи томонидан рад этилган, Путиннинг қўли билан жойида қолган бир ношуд), унинг гапи, огоҳлантириши нима бўларди?”, деб қўймайди, расмий жимлик сабабини билдириб?
Россиядаги майда-чуйда лайчаларнинг вовуллашлари вақтида, балки, Путиннинг севимли мақоли (“Ит ҳурар, карвон ўтар”)га амал қилиб, жим ўтирса бўлар, лекин бутун бошли (вассал бўлса ҳам) давлатнинг раҳбари ўзича огоҳлантираётган вақтда барибир блогерлару экспертларникидан юқорироқ даражада, юксакроқ минбардан бир жавоб бўлиши керак. Эҳтимол.

Юнусободда, Шаҳристонда, шундоққина йўл бўйида ўсиб турган тўрт туп қарағайни “ниқобдаги номаълум шахслар” кесиб кетибди. Кесган дарахтини олиб ҳам кетмаган, шунчаки кесиб кетган. Худди “Чўқинтирган ота”да “сани бу боланг мани фильмларимда ўйнамайди” деган продюсернинг ётоғига унинг севимли, қимматбаҳо отининг бошини ташлаб кетишганидек. Шаҳристонликларга, эҳтимол, бу ерни аукционда сотиб олган бойларнинг қудратини кўрсатиб қўймоқчи бўлишгандир — “санлар блогерлар, сайтлар орқали шов-шув қилаверларинг, охири бу ерда ҳимоя қилгулик дарахт қолмайди, мен эса (парковкаси йўқ) савдо марказимни қур(иб, бу ерни баттар тирбанд қил)аман”, демоқчидир улар.
Биринчидан, хотирамиз қисқа — бир шов-шув кўтарилса-ю, шу шов-шувнинг иси энг юқоригача етиб борса (етказиш эса унчалик ҳам қийин эмас ҳозир), йўл бўйидаги шу бир ҳовучгина жойга кўз тиккан ўзича зўрлар учун сичқоннинг ини минг танга бўлиб кетиши, улар энди, иложи бўлса, шу ердан қутулиш учун шу жойнинг ўзига бир кечада 10 мингта баобаб ва яна 20 мингта эвкалипт экишга ҳам рози бўлиб қолиши мумкин. Юнус Ражабий маҳалласидаги дарахтзор машмашасини эсланг.
Нафақат оддий одамларнинг, расмийларнинг ҳам хотираси қисқа — Юнус Ражабий маҳалласидаги ўша машмашадан кейин, масалан, бир дунё валломатларимиз дарахтлар энди энг муқаддас неъмат бўлиши, уларни энди кўз қорачиғимиздай асрашимиз, бир йилда бутун пойтахт бўйлаб 11 миллионта дарахт экилиши ҳақида гапирганди. Тўғри, бу гапларни гапирганларнинг деярли бари ҳозир умуман бошқа жойда, бошқа лавозимда, бошқа баландпарвоз гапларни айтиш билан банд. Лекин барибир қанақадир линия бўлиши керак-да.
Иккинчидан, “Тушда кечган умрлар”да эски чекист қийноқларнинг ҳар турли кўринишларини ҳикоя қилиб беради-ку, кимнидир худди шундай қийнаш керак, демоқчи эмасман, йўқ, асло, лекин ўша “ниқобдаги номаълум шахслар”ни топиш жуда осонлигини эслатмоқчиман, холос. Истак, хоҳиш (ёки қатъийроқ бир буйруқ, топшириқ) бўлса кифоя. Кўрганмиз-ку, булар айбдорларни барибир тополмайди, деган жойимизда атиги бир неча марта адашганимизни (муҳими — адашганмиз!). Хоҳлашса, топишади.
Нафақат “ниқобдаги номаълум шахслар”ни, балки уларга ким буюртма берганини, буюртма берганларга ким (ишқилиб, экополиция ё экоқўмита вакили бўлмасин-да) бундай ақл ўргатганини, ҳатто ўзи бу ер қандай қилиб аукционга чиқиб қолганигача топа олишади. Ишончим комил.

Лукашенко ўтган куни Ўзбекистонга ақл ўргатган эди, ўша куни кечга томон блогерларимиз Лукашенкога ақл ўргатишни бошлаган эди, кеча блогерларимиз ҳам, шунингдек, халқаро муносабатлар бўйича бир дунё экспертларимиз (шунча эксперт бор экан, билмай юрган эканмиз)…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: «Куни кеча баъзи давлат раҳбарлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Қозоғистонда бўлиб ўтган воқеалардан сабоқ чиқариши лозимлиги ҳақида асоссиз баёнот билдирди».
Мана нега тили бийрон депутатларимиз, сенаторларимиз, ТИВларимизнинг вакиллари жим турган экан! Зўр жавоб! Ўша давлат раҳбари кимлигини ҳаммамиз биламиз — @davletovuz уни «Беларусь фуқароси Лукашенко» деб таништирибди ҳатто. Мана шу тўғри таъриф.
Ҳозир «Яратганга шукр» фильмидаги «охири Шекспир акам билан бир-биримизни тушундик» дейдиган телбанамо режиссёрдекман; юзимда бир қитмир табассум, шундайки, бу табассум билан эртадан депутат ва сенаторларимизнинг Лукашенкога қарши оташин постларини ўқишдан бошқа иш қилиб бўлмайди.
Яратганга шукр!

Кўнгилни оғритадиган бирор хабар эшитсанг, у хабар Андижонга тааллуқли бўлса, шу хабарнинг, қоида тариқасида: «Бу ишлар бошида ҳокиимбува турибди эмиш», деган давомиям бўлади-я нуқул https://t.me/davletovuz/14197
Ўзбекистондаги дарахтларга қарши жорий қирғиндан омон қолган ҳар бир 5—10 ёшдан катта дарахтга ҳозирдан ҳар йили медалми, орденми беравериш керак, менимча. «Қаҳрамон дарахт» деганми, шунга ўхшашроқ ном билан.
Президент жорий этган мораторийдан ҳам (ўзи, умуман олганда, ҳеч ким ва ҳеч нарсадан) қўрқмайдиган ҳокимларимиз, экополицияларимиз, экоқўмиталаримиз ва дарахтларимиз ҳимояси учун масъул барча давлат валломатларимизнинг саноқсиз арраларидан «қочиб», кейинги шундай валломатларимиз ҳукмронлигигача эсон-омон етиб олган ҳар бир дарахтимиз, шубҳасиз, миллий қаҳрамонимиздир. Уларни уруш фахрийлари сифатида ардоқлаш лозим.

Telegram
davletovuz
Андижон вилоят ҳокими Шухратбек Абдураҳмонов вилоят перинатал марказида ҳовлисидаги манзарали дарахтларни кесишни буюрибди.
Айни пайтда, тунда Андижон шаҳар ободончилик корхонаси ходимлари «қотиллик» билан шуғулланишмоқда. (Риторик савол: ўзи нега бизда…