Тошкент Ботаника боғи ҳудудида велосипед, самокат ва скутерларда ҳаракатланиш тақиқланибди. Балки паркнинг бир қисмини фақат шундай транспортда сайр қилиш истагидагилар учун (пиёдалардан холи қилиб) ажратиш мумкиндир, аммо, умуман олганда, 1 июндан жорий этилган бу тақиқни олқишлайман.
Айни вақтда, шаҳарларимизда велосипедчилар учун хавфсиз, тўсиқсиз ва ақл билан ўйланган инфратузилма ташкил этиш ишларини янада жадаллаштириш лозим. Велосипедчилар баҳонасида пиёдаларнинг йўли равон, тўсиқлардан холи бўлиб қоларди, деган умид бор.
Дарвоқе, Тошкентга яна камида битта шунақа Ботаника боғи керак — аттракционлардан холи, серсоя, хавфсиз, шаҳардан чиқмай табиат билан уйғунлашса бўладиган. Умуман, шаҳарга кўплаб яшил ҳудудлар керак. Албатта, бепул.

academy.uz
RАSMIY BАYONOT! Hurmatli Toshkent Botanika bogʼiga tashrif buyuruvchilar!!!
«Агробанк»нинг қишлоқ хўжалигига оид бепул таълим берувчи “Фермерлар мактаби” ўз фаолиятини бошлади. Бу мактабда бўлажак фермерларга қишлоқ хўжалигида янги бизнес йўналишларини очиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда энг замонавий технологиялардан фойдаланиш ўргатилади, билимли ва малакали ёш фермерлар тайёрланиб, уларнинг қишлоқ хўжалиги соҳасида тадбиркорлик кўникмалари ошириб борилади.
Ушбу лойиҳа Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш йўлидаги катта қадам бўлди деб айтиш мумкин. Сабаби бизда мавжуд технологиялар аллақачон эскирган, аксарият ҳолларда деҳқон ва чорвадорларимиз табиат инжиқликлари олдида ожиз қолишяпти. Маҳсулот етиштиришдаги йўқотишлар, табиийки, бозорлардаги нарх-навога таъсир қилади. Фермерлар мактабида ана шундай муаммоларга қарши тура оладиган билимли мутахассислар етишиб чиқишига ишонаман. Сабаби ҳозирги шароитда фақат тажрибанинг ўз камлик қилади, фермер илм-фанда, иқтисодиётда нималар бўлаётганидан ҳам хабардор бўлиб туриши керак

“Euronews” 17-маротаба ўтказилаётган Венеция архитектура биенналесида илк марта иштирок этаётган Ўзбекистон ҳақида илиқ фикрлар билдирибди.
Мақолада Ўзбекистон Марказий Осиё номидан иштирок этаётган ягона давлат сифатида эътироф этилган.
Саида Мирзиёева бошчилигида ташкил этилган ушбу тадбир европаликлар томонидан юқори баҳоланган.
Видео
Мақолада Ўзбекистон Марказий Осиё номидан иштирок этаётган ягона давлат сифатида эътироф этилган.
Саида Мирзиёева бошчилигида ташкил этилган ушбу тадбир европаликлар томонидан юқори баҳоланган.
Видео
euronews
Uzbekistan participates in Venice's Architecture Biennale for the first time
How will we live together? That is the main theme of the 2021 edition of the International Architecture Exhibition at the Venice Biennale. Uzbekistan, a first time participant, answers it with 'Mahalla: Urban Rural Living'.
Газетаузчи Шуҳрат Латипов ва ниҳоят Телеграмда канал очибди. Сиз у ёзган ўнлаб зўр-зўр репортажларни ўқиган чиқарсиз эҳтимол, шахсий каналидаги қайдлари ҳам ўша репортажлари каби зўр-зўр бўлишига шубҳам йўқ. Журналистикадаги энг объектив учта одамни (ҳа, шунақалар ҳам бор, ростан) кўрсат дейишса, биттаси шу деб ҳеч иккиланмай Шуҳратни кўрсатган бўлардим (кучим ва қурбим етганида, «Дарё»га ўғирлаб келардим уни). Хуллас, кириш ва ўқиш уни -- https://t.me/latipovsblog/3
Telegram
Latipov
Всем привет! Меня зовут Шухрат Латипов. Работаю редактором и корреспондентом в "Газете.uz". В журналистике – 7 лет. Буду делиться здесь интересными (на мой взгляд) материалами, субъективным мнением (ИМХО) о происходящем в Узбекистане и мире, фотографиями…
«Кал бўлсам ҳам кўнглим нозик» деган мақоли бор халқнинг. Халқ -- даҳо, мақол -- доҳиёна. Тавба дейишдан, ҳайратдан ёқа ушлашдан бошқа илож йўқ.
АҚШ Конгресси Шавкат Мирзиёев томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади
АҚШ Конгрессида киритилган резолюцияга кўра, Ўзбекистонда Республикаси Президент Шавкат Мирзиёев томонидан амалга оширилаётган ишлар юқори баҳоланган.
Хужжатда айтилишича, Вакиллар палатаси Ўзбекистонда Шавкат Мирзиёев раҳбарлиги остида сўнги йилларда амалга оширилган сиёсий, демократик ва ижтимоий ислоҳотларни қўллаб-қувватлайди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзбекистон учун 100 ғоя"- бу ёшларни ўйлашга, яратишга, ҳаракат қилишга ундайдиган лойиҳа. Қатнашиш ва имкониятларни синаб кўриш тавсия этилади.
Бунинг учун шу йилнинг 20 июнигача www.100ideas.uz сайти ёки Телеграмдаги @yuzideas_bot орқали рўйхатдан ўтиш керак.
Ташкилотчилар: Ёшлар ишлари агентлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, IT-парк ва Президентнинг 5та ташаббуси лойиҳа офиси.
Website | Bot | Telegram| Facebook | Instagram | YouTube

«Пахтакор»нинг келиб чиқиши турк, лекин швейцариялик Дердийок (ўзбекчасига Дардийўқ) деган футболчиси бор. Йиллик маоши 1,3 миллион евро экан. Ўзбекчасига айтганда, йигит «Пахтакор»да кунига ҳар дақиқада 31 минг сўм, ҳар соатда 1,9 миллион сўм, кунига 45 миллион сўм ишлаб топаётган экан. Келганидан бери (бир ярим йил бўлибди) ҳозиргача 19 та гол урган экан. Шу 19 та голни бир йилда урган деб олсак ҳам, битта голининг баҳоси 865 миллион сўм экан.
Ўзбекистондаги энг дарди йўқ одамлардан камида биттаси аниқланди. Ўзбекистонда давлат бюджетиданми, тадбиркорнинг чўнтагиданми, фарқи йўқ, бебилиска, мақсадсиз, беҳуда ишлатилаётган пул оқимини чеклаш лозим бўлган соҳалардан бирини кўрсатиб бергани учун «Пахтакор»нинг янги раҳбариятига раҳмат. Ўз ўрнида, клубнинг янги де-факто хўжайини Жаҳонгир ака Ортиқхўжаевдан футболдан бошқа долзарб соҳаларда ҳам мана шунақа очиқлик ва шаффофликни кутиб қоламиз.

Турклар томонидан тезюрар шоссе (бошқачасига айтганда, «ўлим шоссеси») сифатида лойиҳалаштирилган, шунга қарамай фойдаланишга топширилганидан бир неча ой ўтиб икки нуқтасида кўп жиҳатдан «пиёдаларни ўлдириш учун мўлжалланган» ва светофор билан тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойлари ташкил қилинган Аҳмад Дониш кўчасининг Мегапланет—Петушок оралиғида ҳозиргина, беш дақиқа аввал, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган тўрт нафар пиёдани ўтказиб юбориш учун тўхтаган Нексиянинг ортидан бошқа бир, анқов ҳайдовчи бошқарувидаги Нексиянинг келиб урилиши оқибатида олдинда турган Нексия ўзи йўл берган пиёдаларни уриб юборди.
Мана шундай йўлларни қурган, мана шундай пиёдалар ўтиш жойларини ташкил қилган, ҳаммадан ақлли, дунёнинг устуни бўлган масъулларимизнинг ҳамма-ҳаммасига... инсоф берсин.
Мана шундай йўлларни қурган, мана шундай пиёдалар ўтиш жойларини ташкил қилган, ҳаммадан ақлли, дунёнинг устуни бўлган масъулларимизнинг ҳамма-ҳаммасига... инсоф берсин.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кимда имкон бўлса, коронавирусга қарши вакцина олинглар. Энг камида ота-оналарингизни коронавирусга қарши эмлатинг. Ўзим ҳали вакцина олмадим (олмоқчиман), лекин ота-онам олишди (кўнглим бир қадар хотиржам). Вакцинация жараёнини муваффақиятли ўтказган ва ўтказаётган давлатлар коронавирусни енгмоқда, бу балодан қутилишнинг ҳозирча шундан бошқа самарали йўл йўқлиги кўриниб турибди.
Қоратошдаги korzinka.uz супермаркети таъмирлаш учун вақтинча ёпилганди. Янги дўконни олдингидан ҳам кенг ва қулай қилиб, қайтадан очишибди — супермаркетга келган одам савдо зали олдингидан кўра кенгайтирилганини дарров сезади.
Расталарга терилган товарлар ассортименти ҳам кескин кўпайган. Қулай жойлаштирилган жиҳозлар ва янги технологиялар касса олдида юзага келиши мумкин бўлган навбатларнинг олдини олади. Дўкон дизайнида миллий руҳ шундоққина сезилиб туради.
Сиз ҳам бир бориб кўринг!
Реклама
Расталарга терилган товарлар ассортименти ҳам кескин кўпайган. Қулай жойлаштирилган жиҳозлар ва янги технологиялар касса олдида юзага келиши мумкин бўлган навбатларнинг олдини олади. Дўкон дизайнида миллий руҳ шундоққина сезилиб туради.
Сиз ҳам бир бориб кўринг!
Реклама
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яқинда старт олган «Ўзбекистон учун 100 ғоя» лойиҳаси ҳақида аввал ҳам ёзгандим. Юқоридаги видеода халқ таълими вазири ёшларни лойиҳада қатнашишга чақирган. Унинг айтишича, Ўзбекистонда таълим соҳасини яхшилаш учун, биринчи навбатда, кундалик муаммоларни ҳал этиш керак. Ана шу вазиятда янги ғояларга эҳтиёж туғилади.
Лойиҳанинг аҳамияти ва долзарблиги ҳақида ортиқча изоҳга ҳожат йўқ. Шунчаки қатнашинг ва нималарга қодирлигингизни, аввало, ўзингизга, кейин эса бошқаларга ҳам кўрсатинг.
Батафсил маълумотга 100ideas.uz сайтида эга бўлиш мумкин.
Лойиҳанинг аҳамияти ва долзарблиги ҳақида ортиқча изоҳга ҳожат йўқ. Шунчаки қатнашинг ва нималарга қодирлигингизни, аввало, ўзингизга, кейин эса бошқаларга ҳам кўрсатинг.
Батафсил маълумотга 100ideas.uz сайтида эга бўлиш мумкин.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда «Таҳсин–2021» ёшлар мукофоти тақдирлаш маросимида йилнинг энг яхшилари эътироф этилди. Таъкидлашларича, бу йилги тадбир машҳур тақдимотлардан қолишмайдиган ташкилотчилик асосида ўтказилган.
Тақдирлаш маросимида мукофотланганлар қаторида «Дарё»нинг икки мухбири — Мусулмонбек Иброҳимов ва Миролим Исажонов ҳам бор эди. Барча совриндорларни табриклаймиз-қутлаймиз, мукофотлар ва совринлар бардавом бўлсин!

Муҳрим
«Дарё»да 25 май муносабати билан, менинг назаримда, эътиборга молик суҳбатлар эълон қилинди. Бири — Президент мактабининг биринчи битирувчиларидан. Иккинчиси —махсус мактаб-интернатларнинг битирувчиларидан. Катта ҳаёт остонасидаги бу ёшларнинг фикрлари қизиқ.…
Айтишларича, 2021 йилда Президент мактабларини тамомлаган 96 ўқувчининг бари хорижий олийгоҳларга грант асосида ўқишга кирибди. Зўр!
Telegram
Микрофон кўтарган аёл
Шавкат Мирзиёев Президент мактабларининг битирувчиларининг ҳаммаси хорижий олийгоҳларга ўқишга кирганини фахрланиб айтди.
-Ўтган бир йилда билимли ва зукко ёшларимиз халқаро фан олимпиадаларида 4 та олтин, 18 та кумуш ва 29 та бронза медалларини қўлга киритишди.…
-Ўтган бир йилда билимли ва зукко ёшларимиз халқаро фан олимпиадаларида 4 та олтин, 18 та кумуш ва 29 та бронза медалларини қўлга киритишди.…
Бугунги қизиқ хабарлардан бири шу — ўзбекистонлик судьяларнинг маоши 16 миллион сўмдан (тахминан 1,5 минг доллар-да, тўғрими?) бошланар экан, ҳозир ойига шундан кам пул топадиган судья йўқмиш. Кейин, Андижонда 150 минг доллар пора билан (ҳозирги курсда 16 миллион сўмдан маош оладиган судьянинг йўқ деганда 8 йиллик ойлиги), Урганчда 12 минг доллар (салкам 8 ойлик маош) пора билан, Чинозда 3 минг доллар (салкам 2 ойлик маош) пора билан қўлга тушиб қолгани ҳақидаги хабарлар эсга тушиб кетди.
Бу, албатта, қўлга тушиб қолганлари, маънавиятли судьялар тили билан айтганда: «гуруч курмаксиз бўлмайди деганларидек, ҳамкасб дейишга ҳам тилимиз бормайдиган айрим нопок шахслар томонидан содир этилган» баъзи ҳолатлар (яна айтадиларки, «қўлга тушмаган ўғри эмас»). Балки, шунинг учундир, Судьялар олий кенгаши раиси: «Фақат маошнинг юқорилиги билан коррупциянинг олдини олиб бўлмайди, бу судьянинг маънавиятига ҳам боғлиқ», дегандир.