Муҳрим
14.4K subscribers
655 photos
283 videos
1 file
1.76K links
Мурожаат учун — @muhrimchatbot

Тижорий таклифлар учун — @Eightmediamaker
Download Telegram
​​Путиннинг томи кета бошлагани янги янгилик эмас. Айтибдики, СССР парчаланганда иттифоқдош республикалар тарихан Россияники бўлган ерлар билан мустақил бўлиб кетган — иттифоқ таркибидан чиқмоқчи экансан, иттифоққа кирган вақтингдаги ҳудудинг билан чиққин эди, «рус халқининг совғалари»ни қолдириб кетгин эди, дебди (тавба, тавба!).

Албатта, путинпарастлар: «У ҳозироқ шундай қиламан демаяпти-ку, у Россиядаги конституциявий ўзгаришлар заруратига изоҳ бера туриб айтди буни. Кейинчалик СССР парчаланиши вақтидаги каби тушунмовчиликлар, саволлар бўлмаслиги учун Конституцияга ўзгартириш киритиляпти, демоқчи бўлди», дейиши мумкин. Балки. Лекин бу заруратни шундай қўрқинчли мисолсиз ҳам тушунтирса бўлади, тўғрими? Бас, шундай мисол келтиряптими, кўнглида шундай нияти йўқ, деб ишонч билан айтиб бўлмайди. Бу — биринчидан.

Иккинчидан, агар СССР бу чолнинг айтгани бўйича парчаланиши керак бўлган бўлса, бу жуда бир ғалати, ҳатто айрим давлатларга нисбатан ноҳақлик ҳам бўлади. Қуйида кўриб турганингиз — 1928 йилги Ўзбекистон харитаси (Ўзбекистон 1925 йили худди шу кўринишда СССРга қўшилган). Ҳа, Қорақалпоғистон йўқ (бу вақтда у РСФСР (Россия) таркибида бўлган), Навоий ҳам деярли йўқ (у ҳам РСФСР таркибида), Бўстонлиқ ҳам йўқ (у ҳам РСФСР таркибида). Лекин Тожикистон — Ўзбекистон таркибида. Хўш, нима қиламиз энди?

Хуллас, бунақа ғўлдираб қолган чоллардан имкон қадар узоқроқ бўлиш керак. Айниқса шунисидан.
ЕMU Express почта ва курьерлик хизматлари – ТЕЗКОР ва АРЗОН❗️

📦 Ўзбекистон бўйлаб тезкор етказиб бериш (24 соат ичида - вилоят марказлари офисдан офисгача);
📩 Дунёнинг 200 дан ортиқ давлатлари бўйича халқаро почта хизматлари;
📬 Юқори даражадаги хавфсизлик ва махфийлик, мослашувчанлик ва мижозларга садоқат;
💰 Қулай ва ҳамёнбоп прейскурант - 7 минг сўмдан (0.5 кг/вилоят марказлари офисдан офисгача).

Ҳозироқ қўнғироқ қилинг!

🌐 www.emu.uz
☎️+998712009669 Тошкент
Реклама
​​Bolangizga kutubxona sovg‘a qiling!

Ilmiy-ommabop, aqliy rivojlantiruvchi, zehnni oshiruvchi, badiiy adabiyotlar, qiziqarli qo‘shimcha darslar jamlangan o‘zbek, ingliz va rus tillarida 50 nomdagi kitob

📚 299 900 so‘mga

Siz nafaqat kutubxonaga ega bo‘lasiz, balki:
nashriyotni qiyin kunlarda qo‘llab-quvvatlab sahovat qilasiz,
kitoblarni jiddiy chegirma bilan xarid qilasiz,
kelajak uchun eng foydali investitsiya kiritasiz,
jahonning farzand tarbiyasi to‘g‘risidagi eng foydali qo‘llanmalaridan biri – M.Ibukaning “Uchdan keyin kech” kitobini tekinga qo‘lga kiritasiz.

Bu yerda kitoblar ro‘yxati bilan tanishishingiz mumkin: https://t.me/Akademnashr/547.

Buyurtma berish: 👇
@akademsavdo
📱 tel: +99890 986-44-65

Buyurtmani Toshkent shahri bo‘ylab yetkazib berish – 10 000 so‘m
Viloyatlarga yetkazib berish – 40 000 so‘m 🚛
Forwarded from Mass-media fondi
​​​​Коронавирус инфекциясининг тарқалиши ва карантин чораларининг кучайиши даврида Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди «Xavfsiz yordam» лойиҳаси доирасида фахрий журналистларга кўмак беришнинг биринчи босқичини амалга оширган ва уларни озиқ-овқат пакетлари билан таъминлаган эди.

Аввал ваъда қилинганидек, 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни арафасида лойиҳанинг иккинчи босқичига старт берилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамкасбларимизга ҳисобида 1 миллион сўмлик маблағ мавжуд бўлган пластик карталар навбати билан тарқатилмоқда.

Умид қиламизки, мазкур чоралар ҳозирги мушкул вазиятда оз бўлсада кўмак ва ёрдам бўла олади.

@massmediauz
Ҳамза (@hamzajumayev) ака ажойиб лойиҳа қилибдилар, кўриб кайфиятим кўтарилди :) https://youtu.be/wxVzJ0z5nmg
​​Аввал ҳам бир ёзгандим шекилли, жуда ҳалигиндақа ҳашаматли, супер-муперкарларнинг эмас, шу, ўзим болалигимдан бери кўриб юрган машиналар (масалан, "Жигули", "ЗиЛ", "Волга" ва ҳ.к.)нинг кичрайтирилган моделчаларини йиғишни яхши кўраман. Хобби дейди-ку, шунақа.

Россия тарафлардаги интернет-дўконларда тиқилиб ётибди таклиф, лекин уни буюртма қил, бирор ҳафта кут, бутун келадими-йўқми ҳали, шунақа ташвишлари ёқмайди. Шунинг учун деярли ҳар ҳафта камида бир марта OLX.uz-да бирор қизиқроқ моделчани кимдир сотувга қўйибдими-йўқми, қараб қўяман — унда ҳар доим бўлади.

Шу OLX яхши сервис — ўзим нафақат моделчалар учун, балки у-бу уста керак бўлганида, таъмирлаш-қурилиш ишлари учун бир нималар керак бўлганида роса фойдаланганман, неча марта техника сотиб олганман (яп-янгисидан ҳам, ишлатилганидан ҳам). Ким билсин, ҳали балки янги уй-пуй, мошина-пошинаниям OLX-дан олармиз😄

OLX-ни телефонингизга ўрнатиб олишингиз мумкин

Яқинда Telegram ботни ҳам йўлга қўйишибди @OLX_Uzbekistan_bot
“Тиббиёт ходимларини вирус ўчоқларига мажбуран киритишяптими?”

Шифокор отаси вафот этган қиз бошқаларнинг отаси ўлмаслиги учун жим ўтирмоқчи эмас.

...Икки кун давомида мана шу суҳбатлар ичида яшадим, ёндим, куйдим, эртага шифокор яқинларим бошида ҳам бу хавф турганини ўйлаб юракка яқин олдим...

Тушунаман, коронавирус пандемияси-бу уруш. Қурбонлар бўлишини ҳам тушунаман. Аммо биласизми, ҳатто урушда ҳам ярадорлар-касаллар ортга қайтарилган, 18 ёшга тўлмаган аскарларга урушда қатнашишга расман рухсат берилмаган.

Ҳали бу вирусдан қутуладиганга ўхшамаймиз. Ўлим статистикаси ҳам жонланиб қолди. Кўча-куйда юқтириб олиш бир гап бўлса, хавф гуруҳида бўла туриб, ўзингни “ўтга уришга мажбур бўлиш” бошқа гап. Соғлиқни сақлаш юқори органи талабларини пала-партиш, “салла деса, каллани олиб келган ҳолда” бажараётган қуйи тизим туфайли тиббий ходимларнинг ҳаётини, соғлиғини бой бериб қўявермайлик.

Ҳаётимда кўп танловларга дуч келганман. Ҳаммасида ҳам журналист сифатида тўғри қарор қилганман, деёлмайман. Жим қолганман. Аммо.. буни ёзиш қарорини виждон иши деб қабул қилдим. Гарчи шахсий оқибатларини беш қўлимдек билсам-да. Аммо бу ёзганим фаолияти давомида коронавирус билан тўқнашиш хавфи бўлган битта шифокорнинг бўлсин, ишига ёрдам бўлса, ҳаётини сақлаб қолса- мақсадим шу.

Қолган асосий гапларни қуйида ўқийсиз: https://telegra.ph/Tibbiyot-hodimlarini-virus-ўchoқlariga-mazhburan-kirishyaptimi-06-29
Хушнуд ЎзАга замдиректор бўлди. Хушнуднинг ўзи бундан хурсандми-йўқми, билмадиму, лекин ЎзА учун хурсандман — ЎзА ютибди.

Маладес, Хушнуд! Менимча, Хушнудга 2014 йили ёзган характеристкам ҳали ҳам актуал :) — https://muxrim.livejournal.com/108449.html
Биз « олиб борилаётган ислоҳотлар самараси ўлароқ кўрсатилаётган юксак эътибор, дунё стандартлари даражасида ташкил этилган шароитлар сабаб» Ўзбекистонда коронавирусдан ўлим ҳолатлари кам деб ўзимизни хурсанд қилиб юрибмиз, ҳар ҳолда шундай юргандик (вақти келса коронавирусдан вафот этганларнинг қачон вафот этгани ҳам сир қолаётгани, «коронавирусдан ўлмаган» дейилган одам бир ҳафта ўтиб коронавирусдан ўлгани маълум бўлаётгани, ОАВда тарқалган «коронавирусга чалинган шифокор билан бирга коронавирусга чалингани айтилган яна икки йигит ҳам кўмилган» деган гап-сўзлар эътиборсиз қолдирилаётгани алоҳида мавзу). Лекин ўлими коронавирус белгилари билан юз берган бўлса-да, ўлим ҳақидаги гувоҳномасига «коронавирус» деб ёзилмаган қурбонлар қанча?

Қирғизистонда коронавирусдан вафот этганлар статистикаси алоҳида, қайсидир маънода коронавируснинг «юмшоқ номи» — икки томонлама пневмониядан вафот этганлар статистикаси алоҳида берила бошланибди. Бу статистикани қандайдир эринмаган фаоллар (масалан, Тожикистондаги каби), ҳуқуқ ҳимоячилари, мухолифат вакиллари эмас, давлат беряпти — Қирғизистон Соғлиқни соғлиқни сақлаш вазирлиги беряпти. Унга кўра, сўнгги бир суткада Қирғизистонда коронавирусдан 4 киши, икки томонлама пневмониядан 18 киши вафот этибди. Бизнинг, «миш-миш тарқатган минг танга жарима» деганга ўхшаш қонунларни зудлик билан чиқариб, тасдиқлаб қўйган давлатимиз ҳам, ҳар турли миш-мишларнинг олдини олиш учун шундай ахборот беришни бошлаши керак (камида, бош инфекционистнинг «соғлиқни сақлаш тизимимиз чок-чокидан узилишни бошлаяпти», «коронавирусдан 25 киши ўлгани билан жигар циррозидан 100 киши ўлган бўлиши мумкин», деган гапларидан кейин).

Яна бир эътиборга молик жиҳат — Қозоғистонда кунлик умумий тасдиқланган коронавирус ҳолатларининг симптомли ва симптомсиз ташувчилари алоҳида кўрсатиляпти. Масалан, сўнгги бир суткада Қозоғистонда жами 1403 та янги касалланиш ҳолати аниқланган бўлиб, шундан 589 таси симптомли ташувчи, 814 нафари эса симптомсиз. Ўзбекистонда 5 июлдан бошлаб симптомсиз ташувчилар уй шароитида даволаниши айтилганди. Шу муносабат билан бизнинг давлатимиз ҳам бундан буён янги касалланиш ҳолатларини симптомли ва симптомсизлари кесимида кўрсатиб бориши мақсадга мувофиқ — ҳеч бўлмаса «чок-чокидан сўкилаётган соғлиқни сақлаш тизимимиз»га айни вақтда қанча юклама тушаётгании билиб туришимиз учун. Юклама «3 минг бемор» довонидан ўтмагунича, ўлимлар ҳам кам эди.

Айтмоқчи, ўлимлар ҳақида — сизга қандай билмадиму, негадир менга сўнгги кунларда вафот этаётган беморларнинг аксарияти ёрдам ололмай, сўнгги кунгача уйида қолиб кетгандек туюляпти. Тўғри, давлатимиз яна ҳар доимгидек бундай ўлимларда яна ўша беморларнинг ўзини айблаяпти: «вақтида мурожаат қилмаган, ўзини ўзи даволашга уринган, ва ҳ.к., ва ҳ.к.», деб. Одатда боши сал оғриса ҳам «тез ёрдам» чақирадиган халқимиз йўталиб, ҳолсизланиб, нафас олишга қийналиб қолганида ҳам мурожаат қилмаганига ишонгинг келмайди, аксига олиб кўпроқ «айблов машинаси»ни эслатадиган давлатимиз ижтимоий тармоқларда тарқалиб, роса муҳокама бўлган Тошкентдаги коронавирусга чалинган беморлар (аввал поликлиникада сарсон бўлган, коронавирусга топширилган тест жавобини кунлаб кутган, жавоб чиққач, олиб кетишларини яна кутган) ҳикоясига бир грамм ҳам муносабат билдирмагани (ҳеч бўлмаса ўз услубида айбласа ҳам бўларди, шу ҳам муносабат) «беморлар уларда коронавирус белгиси бўлгани учун уйда қолиб кетган бўлса керак» деган ёқимсиз тахминни қувватлайди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот технологиялари мактаби

Обновляющийся Узбекистан: школа информационных технологий имени Мухаммада аль-Хорезми


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Shokirjonov news
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Таниқли футбол шархловчиси Мурод Ризаев “O’zLiDeP Press Klubi”да кутубхона ташкил қилиш учун жой сўраб Тошкент шаҳар ҳокимлигига видео мурожаат қилмоқда.

Сўралаётган жой бугунги кунда хеч кимга тегишли эмас.

Муаммо ечимини кутмоқда.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги бу мурожаатга қандай ечим таклиф қилади?

https://t.me/deputat_ruhitdinov
Қаҳрамон ака кеча Твиттерда ёзганди: «Карантин қоидаларига кўра, одам уйда ўтириши, масофа сақлаши, қўлини ювиши, маска тақиши керак — хўп, роса тушунарли. Карантин даврида ҳукумат нималар қилиши керак, вазифалари нималардан иборат — шу ҳақида кимдир ёзиб, тушунтирса бўларкан». Шу муносабат биланми (ёки муносабатсизми, билмадим) Давлетовуз яхши маслаҳатлар берибди (давлатимизга), ҳатто давлатимиз намуна олишни яхши кўрадиган Россиядан ҳам мисол келтирибди, «ҳеч бўлмаса шуни қилинглар», дегандек — давлатимиз учун фойдадан холи бўлмаган пост: https://t.me/davletovuz/9839
Коронавирусгача бўлган замонда бир-иккита нарсалар асабимга тегарди (асабга тегадиган нарсалар кўп, ҳозирги санайдиганларим бир-иккитаси-да): машинада юрганда — «поворотник»ни ёқмай тўсатдан буриладиганлар, нима қилмоқчилигини ўзи ҳам билмай, ортидан келаётганларни ҳам довдиратиб, кескин манёвр қиладиганлар ва ҳ.к.; метрода юрганда — вагондан тушмоқчи бўлганингда, эшик олдини тўлдириб, йўл бермай турадиганлар; тиқилинч бўлмаган вақтда эскалаторчи хола: «Ўнг томонда туринг», дейишига, лавҳаларга: «Ўнг томонда туринг», деб ёзилганига қарамай, чап томонга туриб, йўлни тўсиб оладиганлар (баъзан шошиласан-да, шунақа вақтларда ҳеч ҳам ёқмайди).

Коронавирус замонида эса энг кўп асабга тегадиган нарса «доставка»чиларнинг манзил сўраши бўлди. Бундан-да асабга тегадиган нарсани ҳозирча эслолмаяпман. Масалан, 10 йил аввалги вазият бўлганида ҳам тушунса бўларди — интернет ҳаддан ташқари қиммат эди, харитани кўрсата оладиган телефонлар хамёнбоп эмасди, хариталарнинг ўзи ҳам ҳаминқадар эди. Ҳозир-чи? Интернет аввалгидек анқонинг уруғи эмас, кўчада юрган ҳайдовчиларнинг аксарияти ҳеч бўлмаса Телеграмдан локация олиш учун ҳам смартфон ишлатяпти, буёқда катта-кичик чет эл компаниялари биз ўзбеклар учун хариталарни мукаммаллаштириб, нафақат «дом»лар, балки подъездларгача кўрсатиб қўйяпти — навигаторга мавзе-уй-хонадон форматида киритсанг, йўлингни тирбандлик бор-йўқлигигача чизиб беряпти. Тўғрими?

Йўқ, шунда ҳам «доставка»чи мендан: «Ока, ориентир айтворинг», деб сўраши керак, албатта. Мен унга камида бешта ориентир айтаман, орасида албатта битта дорихона ва битта пайнетсифат жой ҳам бўлади, «доставка»чи, табиийки, уларнинг ҳеч бирини билмайди, энг машҳур ориентирни эса эшитмаган ҳам. Кейин: «Телеграмдан локейшн ташлаб юбора оласизми?», дейди. Менинг ҳам ҳар нарсага етган ақлим шу Телеграмдан локейшнни тўғри ташлашга етмайди — нуқул ё орқа «дом»ни, ё дунёнинг бошқа чеккасидан нуқта кўрсатади. Охири, зўрға, тишни тишга қўйиб сўрайман: «Навигатор борми?». 95 фоиз ҳолатда навигатор бўлади: «Бор, лекин, ока, сиз айтвуринг, ман топволаман». Барака топкур, операторингга ёзиб берган ёзувни шундай навигаторга киритсанг бўлди — мени қийнаганинг майли, ўзингни қийнаб нима қиласан?

Ҳай, майли. Бир дардиҳол бўлди-да энди. Бу ҳам 1-2 йилда ўтиб кетадиган ҳолат — 1-2 йилдан ҳамма навигаторда юради. Ўз-ўзидан, табиий равишда.
Узр, қўполлик учун олдиндан узр, лекин Соғлиқни сақлаш вазирлигимиз ҳам, ҳалиги штаби ҳам, ўша махсус комиссияси ҳам юмшоқ қилиб айтганда, ҳа, мана шунақа юмшоқ қилиб айтганда — чичиб қўйди (ва, катта эҳтимол билан, бундан кейин ҳам шу ишида давом этади — улар бундан бошқа ишни яхшироқ эплай олишига энди барибир кўпчилик ишонмайди).

Бундан кейин ҳам: «Ресурсларимиз тугади, койкалар қолмади, коллапс», деб бор ҳақиқатни билиб-билмай айтиб қўйган ўз одамингизни эртасига яна қайта минбарга чиқариб: «ҳали койкаларимиз бор», деб бебурд қилишда, мурожаатига вақтида тегишли жавоб қайтарилмагани, вақтида керакли ёрдам кўрсатилмагани, вақтида касалхонага қабул қилинмагани учун вафот этиб, сўнг «вақтида мурожаат қилмай, уйида даволанишга урингани учун вафот этди» дея туҳмат қилишда, «бизда коронавирусдан ўлим даражаси дунёда энг пастларидан бири» деб биринчи галда ўзингизни алдашда, касалланганларга доир ва ҳақиқий аҳвол ҳақидаги маълумотларни яширишда, шундай маълумотлар билан манипуляция қилиб, қулоққа лағмон илишда давом этаверинг.

Шаҳноза опа, тезроқ соғайиб кетинглар! https://t.me/shahnozxon/875
«Аҳолига кўрилаётган чораларни тўғри тушунтириб беришимиз, етказишимиз керак. Бу борада ОАВ бизга ёрдам бериши керак», дейилади коронавирус мавзусига бағишланган ОАВ иштирокидаги исталган тадбирда. Лекин тайинли маълумот берилмайди. Қуруқ гап билан тўғри тушунтириб бўлмайди, айниқса, ҳар учинчи одам: «Ўзи касаллик ростдан борми?», деб юрган вақтда.

Кунига 300 ёки 400 киши касалликка чалингани — бу қуруқ рақам, бу билан бутун оммага таъсир қилиш қийин. Омма бу рақамлар ортида ўзи каби тирик одамлар турганини ҳис қилмайди, у кўраётган қуп-қуруқ рақамлар. Лекин сен рақамни бироз кўтариб, унинг ортидаги одамларни кўрсатсанг, одамларнинг хатти-ҳаракати ўзгаради, ўзига ва бошқаларга нисбатан масъулияти ҳам ортади.

Масалан, ёдингиздами, қисқа давом этган «нисбатан кенгроқ маълумот бериш анъанаси»нинг бошида Юнусободдаги дўконлардан бирининг сотувчисида касаллик чиққани айтилганди. Туманнинг айнан қаеридаги, қандай дўконда чиққани айтилмаган, номи ҳам ошкор қилинмаган (ҳалиги Ўзбекистондаги энг шарманда қурилиш компаниясининг каби бу дўкончанинг ҳам обрўсига путур етказмаслик ўйлангандир), лекин ўзини хотиржам қилиш учун шу дўконни излаган (ва охири уни топиб: «Биз бу дўконга бормаганмиз», деб бутун оиласини хотиржам қилган) юнусободликларни биламан.

Ўша «нисбатан кенгроқ маълумот бериш анъанаси» амалда бўлган вақтда эълон қилинган рўйхатларда, гапнинг очиғи, бирорта «катта одам» чиқмади. Лекин, кўп жиҳатдан, айнан «катталар» билан боғлиқ ҳолатлар оммага кучлироқ таъсир кўрсатади. Ахир у ёки бу ташвиқот вақтида бекорга машҳурлардан фойдаланилмайди-ку, тўғрими? Коронавирусга қарши курашда ҳам ҳар доим Лола ё Райҳонни ТВга чиқариб, «маска тақинг, қўлни ювинг, уйда ўтиринг», деб айттириш шарт эмас — бирор генерал, бирор ҳоким, вузародан бирортаси ҳам касал бўлгани яширилмай айтилса, «катталар» ҳам эл қатори даволанаётгани билдирилса, мана шу ҳам арзон, ҳам самарали тарғибот.

Коронавирус — бу инқироз. Ҳар қандай инқирозни янада кучайтирадиган, чуқурлаштирадиган нарса — мавҳумлик. Мавҳумлик, ахборотни яшириш билан ҳеч бир инқироз самарали енгиб ўтилмаган. Қанчадан-қанча инқирозларни бошдан кечирган давлатимиз бу сафар ҳам ахборот масаласида яна оқсади, менимча. 1990-йиллар ўлчамида олинса, давлат ҳозир амалдаги вазият ҳақида кам ахборот бераётгани йўқ, лекин, бахтга қарши, ташқарида аёвсиз 2020 йил, душман —коронавирус. Унга қарши нафақат янги шифохоналар, карантин орқали, балки вақтида, очиқ ахборот бериш орқали ҳам курашиш керак. Таъбир жоиз бўлса, коронавирусга қарши кураш бўйича штаб билан бирга коронавирусга қарши курашни ёритиш бўйича алоҳида штаб ташкил этилиши, штаб ҳар бир жиҳат, ҳар бир сигнал устида ишлаши керак эди, хориж тажрибасидан келиб чиқиб, ҳаммаёқни йўриқнома-ю тавсияномаларга тўлдириши керак эди.

Бу — битта миллионлаб аҳоли учун очилган битта 1003 ишонч телефони, ССВ матбуот хизматидаги 5—6 киши ёки Телеграмдаги битта катта канал билан билан битадиган иш эмас. Бу вазифага катта, ҳаракатлари бир нуқтадан мувофиқлаштириб туриладиган катта жамоа жалб этилиши керак эди. Аллақачон. Кунимиз бугун айтган бир гапи эртага бошқа гапига тўғри келмайдиган, вақти келса илмий исботланмаган гапларни ҳам гапириб, аҳоли орасида ваҳима тарқатадиган чолларга қолмаслиги керак эди.
Ўзбекистондаги энг шарманда қурилиш компанияси

Буни алоҳида ёзиб қўйиш керак. Тошкентда 7 июнь куни 195 кишида коронавирус аниқланган эди. Ўша вақт учун бу энг катта антирекорд эди. Касалланиш кўрсаткичининг бирдан бундай ўсишига сабаб бўлган ўчоқ расман айтилмади. Миш-миш чиқди: Дўрмон йўлидаги турар жой мажмуаларидан бирини қураётган қурилиш компанияси қурувчиларимиш.

Тошкент ҳокимлиги ССВни кўрсатди (коронавирус билан боғлиқ барча ахборот бўйича ҳамма ССВга орқа қиладиган бўлган), ССВ айтолмади. Миш-мишда номи айтилган қурилиш компаниясининг воизи эса касаллик уларнинг қурилиш майдончасида чиқмагани устида салкам қасам ичди: «Чиқса, мен ҳам аллақачон карантинда бўлардим-у», деб, қўшимчасига.

Орадан беш кун ўтиб Санитария-эпидемиология осойишталик агентлиги директори биринчи ўринбосари Ботиржон Қурбонов 195 ҳолатнинг 183 таси битта муассасада ишлаётган қурувчиларда чиққанини, бироқ «компанияга зарар етказиши мумкинлигини ҳисобга олган ҳолда» унинг номини айтмаслигини билдирди. Шундай ҳам шармандагарчилик бўладими ахир?

Ўзини ҳурмат қилган аксарият муассасалар, компаниялар уларнинг ходимларида коронавирус аниқланганида ўзлари баёнот берди. Масалан, «Равнақбанк» ёки «София» қандолатчилик уйи (ҳозирги инфошумда кўзим тушганлари, аслида кўпроқ — ҳаммасига раҳмат!). Лекин 183 та қурувчисида коронавирус чиққан Тошкентдаги девелопер ҳали ҳам гапиргани йўқ.

Яна такрорлайман — ўзини ва, табиийки, мижозларини қуруқ гапда эмас, ҳақиқатан ҳам ҳурмат қилган компания ёллаган 183 ишчисида касаллик чиққанида, буни айтган бўларди. Миш-мишларда номи айтилган компания реклама материалларига қарасанг, у гўёки Ўзбекистондаги энг зўр, энг илғор, энг замонавий компания, унақаси бошқа йўқ. Лекин қўрқоқ ва шарманда.

Миш-мишларда номи айтилган ўша шарманда ва қўрқоқ компаниянинг шарманда ва қўрқоқлиги жуда катта фожиа эмас, чунки у компания тарихида бундан-да баттар шармандагарчиликлар бўлган, эҳтимол.

Фожиа шундаки, «коронавирусга қарши кураш модели бутун дунё томонидан эътироф этилган», «ЖССТ томонидан бошқаларга намуна қилиб кўрсатилаётган» давлат ўша компания номини айтолмади. Берилаётган таърифларни ўқисанг, қўшниларига ёрдамларини кўрсанг, бир қудратли давлат деб ўйлайсан, лекин ўша давлат шугина бир компания олдида ожиз. Даҳшат.

PS. Балки касаллик номи миш-мишда айланган компаниянинг қурилиш майдончасида чиқмагандир. Чунки расман буни ҳеч ким тасдиқламади. Инкор ҳам қилмади. Шунинг учун... Давлат ожизлик қилган компания олдида мен кимман, ватандош? Шўримиз қурсин.
Forwarded from Laziz Hamidov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Улар»нинг 13-сон меҳмони блогер ва ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев. Биз Хушнудбекдан янги иш лавозими, у ерда кутилаётган ўзгаришлар, шахсий телеграм канали, Қашқадарё вилоят ҳокими Зоир Тоирович билан бўлган интервьюси ва мамлакатда сўз эркинлиги келажаги ҳақида сўрадик ...

Интервьюни тўлиқ кўриш учун 👇

https://www.youtube.com/watch?v=kLM38etRu5g&t
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Фарғона туманидаги керамика маҳсулотлари заводи

Обновляющийся Узбекистан: Завод керамических изделий в Ферганском районе

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Журналист фактларни нотўғрироқ айтди — ССВ у беморни «бошқа касалликдан ўлди» демаган, балки «вақтида шифокорларга мурожаат қилмаган» деб туҳмат қилган; бемор уйида вафот этмаган, ўлар ҳолатга етгач, уч кун аввал қабул қилмаган шаҳар касалхонаси томонидан қабул қилинган ва оз вақт ўтиб ўша ерда вафот этган. Ўша материалда яна бир масала бор эди — марҳумнинг қариндошлари карантинга олинмаган, коронавирусга тестдан ўтказилмаган.

Лекин мана шунақа саҳна кўринишларини барибир яхши кўраман. Катта эҳтимол билан, ССВ масъуллари гап айнан қайси материал ҳақида кетаётганини билса керак. Балки, ҳа, балки, ўша материал ҳақида ростдан ҳам билмас. Бўлиши мумкин. Ўзимдан мисол — Ўзбекистонда кун давомида жами неча кишида коронавирус тасдиқланганини эртаси куни эрталаб биляпман. Ҳа-а, улар ростдан ҳам билмас ўша материал ҳақида, ахир соғлиқни сақлаш тизими «ўтириб қўяётгани» ҳақида озмунча материал чиқяптими ҳозир. Лекин шунақа саҳна кўринишларини барибир яхши кўраман.
Ҳабибулла Оқилов Ўзбекистонда шу вақтгача коронавирусдан вафот этганлар орасида 14 ёшли бола ҳам борлигини айтганди. Яқинда, июлда айтди. Ваҳоланки, биз шу баёнотгача Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этган энг ёш одам 28 ёшли аёл деб юргандик (айтмоқчи, ўша аёл ҳомиладор бўлгани, ўлимидан бир кун аввал ҳомиласи нобуд бўлгани ҳақида ҳам гап-сўзлар тарқалган). Оқилов, журналистлардан фарқли ўлароқ, ССВ эълон қилган ҳар бир ахборотни ўқиб ўтирмайди, шунинг учун шу вақтгача 14 ёшли бола ўлгани ҳақида ҳеч қачон айтилмаганини билмаган бўлиши мумкин, шунинг учун ҳам кейинги матбуот анжуманларда: «ССВ ўлимлар ҳақида ахборотларни тўлиқ беряпти, ёшларини ҳам айтяпти доим», деб билмай гапиргандир. Хўш, яна бир мавзу — коронавирусдан вафот этгани расман тасдиқланган ўзбекистонлик ягона шифокор Алишер Ураловнинг қизи отаси билан бирга коронавирусдан вафот этган 32 ва 35 ёшли йигитларнинг ҳам дафн маросими бўлиб, учта майит битта машинада мозорга олиб борилгани ҳақида айтганди.

Мана шу биргина хатбошининг ўзида, назаримда, расман муносабат билдириш лозим бўлган учта жиҳат бор. Оқилов айтган биринчи ҳолат бўйича шу вақтгача вафот этганлар ҳақидаги маълумотлар ягона стандарт асосида тўлиқ қайта эълон қилиниши керак: ёши, жинси, айнан қайси куни вафот этгани ва ҳоказо. Иккинчи, ҳомиладор аёл вафот этгани ҳақидаги гап-сўзларга ҳам жавоб бериш керак. Учинчи ҳолат бўйича ҳам албатта изоҳ берилиши керак — чунки на шифокор Ураловнинг вафотидан аввал, на унинг вафотидан кейин 32 ва 35 ёшли йигитлар коронавирусдан вафот этгани расман айтилди. Улар коронавирусдан вафот этмаган бўлса, нимадан вафот этган? Коронавирусдан асоратларидан вафот этган бўлса, нега умумий статистикада улар йўқ?

Бу саволларни, албатта, шу вақтгача маҳорат билан уддалагандек, эътиборсиз қолдириб, енгиш мумкин. Лекин бундан нима наф? Эртага яна шу савол берилади, индинга яна берилади, берилаверади. Баъзилар айтиши мумкин: шу ҳолатларга изоҳ, муносабат берди нима, бермади нима. Агар, сизнингча, буни ҳеч қандай аҳамияти бўлмаса, у ҳолда кунлик касалланиш ҳолатлари, коронавирусдан вафот этганлар ҳақида шу вақтгача берилаётган ахборотларни ҳам бермай қўя қолсин. Камида «алдамаяпмиз», «яширмаяпмиз», «яширишдан манфаатимиз йўқ» деган даъволари рост чиқиши учун ҳам изоҳ, муносабат берилиши керак.

Ҳа-я, айтмоқчи, илтимос, ўлим ҳолатлари бўйича ахборотларда бемор айнан қайси санада вафот этганини ҳам айтинглар — марҳумнинг коронавирус асоратлари оқибатида вафот этганини аниқлашга соғлиқни сақлаш тизимимизнинг қанча қимматли вақти кетгани билиб турайлик. Қанча бемор симптомсиз, уйда даволанаётганини айтолмасанглар, қанча одам шифохоналарда қолиб даволанаётганини айта олмасанглар (шу орқали ҳеч бўлмаса соғлиқни сақлаш тизимининг койкаларига қанча «нагрузка» тушаётгани билиб турарди халқ), ўлган одамнинг қайси санада ўлганини аниқ айтиб туринглар, жуда катта ҳисоб-китоб талаб қилмаса керак бу.