Муҳрим
14.4K subscribers
655 photos
283 videos
1 file
1.76K links
Мурожаат учун — @muhrimchatbot

Тижорий таклифлар учун — @Eightmediamaker
Download Telegram
Forwarded from Xushnudbek.uz
Кеча Бутунжаҳон туризм ташкилоти ва Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш қўмитаси ташаббуси билан «Туризмни қайта таклашга йўл» онлайн конференцияси бўлиб ўтди.

Конференцияда Озарбайжон, Грузия, Қирғизистон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Молдова, Тожикистон, Россия, Туркманистон каби 10та давлатларнинг туризм соҳаси бўйича масъуллари (вазирлар, қўмита раислари) қатнашди.

Конференцияда пандемия шароитида қандай қилиб туризмни яна тиклаш мумкинлиги, давлатаро ўзаро туризм йўналишларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. Ҳар бир давлат ўз тажрибаси билан ўртоқлашди.

Муваффақиятли ўтган конференция якунлари бўйича Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош котиби Зураб Пололикашвили ташаббус учун Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовга ташаккурнома йўллади.

Унда Ўзбекистоннинг пандемия сабаб таназзулга юз тутган туризм соҳасини қайта тиклашдаги алоҳида намунаси эътироф этилган.

Маълумот учун: Ўзбекистон ҳам 42 мамлакат қаторида UNWTO’нинг Европа ҳудудига киради.
Forwarded from Ташқарида
Конструктив иттифоқ бўлажак аъзоларини чегараларда муаммо бўлмаслигини кўрсатиш билан ўзига жалб қилади. Чегаралардаги муаммолар билан босим ўтказиш иттифоқчиларга эмас, босқинчиларга хос.
Бир вақтлар «Халқ сўзи» газетасида «Озодлик» радиосининг рекламалари чиққан. Ҳозир, албатта, бир вақтлар эмас, ҳозир вақт бошқачароқ.
​​Шулар ҳақида гапиришни хоҳламайсану, лекин одамни жаҳли чиқади-да, гапирворасан. “Миллий тикланиш” партиясининг “Миллий тикланиш” газетаси 3 июнь сонида Нозим Сафарини танқид қилиб чиқибди. Сўхда шундай муаммо бўлиб турибди — у ҳақда бир оғиз гап йўқ, ваҳоланки ўтган йил декабрида итлар сал ғалати акилласа ҳам “бизнингча, бундай акиллаш мақсадга мувофиқ эмас” деб турганлардан бири шу партия, унинг шу газетаси эди.

Ҳай, бунисига ҳам чидаш мумкин. Газетанинг “Маънавият” рукни остидаги 7-саҳифасида “Икки ракъат намоз ўқиб олишга рухсат бер” сарлавҳаси билан бир материалча берилган, Абдулла Қодирий отилишидан аввал уни отаётганларга илтимос қилгани ҳақида. Ўтган кунимикин, устоз Карим Баҳриев Шаҳидлар хотираси хиёбонига борганида, суратлар олиб, шу ривоятнамо воқеани эслаб, иқтибос кўринишида эълон қилганди. “Миллий тикланиш” газетаси Карим аканинг Фейсбукидаги матнни шундай олибди-да, тагига “Карим Баҳриев” деб имзо қўйиб, газетага чиқарворибди.

Бўлди, Умарали Норматов “Қодирийнинг сўнгги илтижоси” рисоласида келтирган воқеа “Миллий тикланиш” газетасининг 2020 йил 3 июнь сонида Карим Баҳриев “ижод маҳсули”га айланиб, тарихда қолди, уни ўзгартиролмайсан. Қойил қолиш керак, маънавиятдан бонг урадиган “Миллий тикланиш” партиясининг газетаси маънавиятимизнинг кўзга кўринган икки намояндасини бир уринишда зўр ҳақоратлаяпти. Ва яна шулар блогерларни танқид қилади, ақл ўргатади. Олдин ўзингни эплаб ол, дейдиган одам йўқ.
​​Бола оддий шамоллаб қолиб, безовта бўлса ҳам, ота-она қанчалик азият чекишини тасаввур қилинг. Сизнинг ҳам бошингиздан ўтгандир. Болалар оғримасин, болалар касал бўлмасин. Нуқсонли болалар-ку умуман бўлмаса, қанийди

«Замин» фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева 1 июнь куни болажонларни болаларни байрам билан табриклаб, янги дастур ҳақида маълумот берганди. Бугун маълум бўлишича, мазкур дастурнинг биринчи босқичи бошланган.

«Замин» фонди ихтисослаштирилган мактаблар ўқувчилари учун кохлеар имплантация (жарроҳлик йўли билан электрон протез ўрнатиш) дастурини бошлади. Фонд ҳар йили 30 нафар боланинг жарроҳлик амалиётини ўтказиб бермоқчи.

Айни кунларда Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида ташхис жараёни бошланиб, дастлабки 10 нафар ўқувчи аудиолог, психоневролог, сурдопедагог, отоларинголог, психиатр ва бошқа мутахассислар томонидан саралаб олинмоқда.

Саралаб олинган болалар махсус тайёргарлик, жарроҳлик амалиёти ва реабилитация босқичларидан ўтадилар. Шундан сўнг хориждан малакали шифокорлар чақирилиб, жарроҳлик амалиётларини ўтказиш режалаштирилган.
Ўзбекистон Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (ЙҲХББ) «Қалпоқ»чиларга узр сўраттириб, жуда хунук, мутлақо мантиқсиз иш қилибди. ЙҲХББ тизимида умрида пора олмаган ҳалол ходимлар бўлиши ҳам мумкин, бўлганда ҳам улар жуда кўпчиликни ташкил этиши мумкин, эҳтимол боди-камералар ишга тушгач Тошкентда пора оладиган «командир»лар қолмагандир ҳам, лекин бу пора оладиган, тамагирлик қиладиган ЙПХ ходими умуман йўқ, дегани эмас. Буни, менимча, ҳамма билади (лекин ЙҲХББдаги қайсидир валломат билмайди, деб ўйлаяпман энди).

«Қалпоқ» ижодкорларини узр сўрашга мажбур қилиш ғояси ЙҲХББнинг қайси бир ўта ҳалол раҳбаридан чиққани номаълум, лекин унинг бетакрор мантиғи бўйича энди «Миллион» кулгу жамоаси аъзолари ҳам узр сўраши керак, ўша раҳбарнинг мутлақо тушунарсиз мантиғи бўйича энди раҳматли Обид Асомовдан ҳам узр сўраттириш керак — лавҳада айтилаётган «25-кадр» айнан «Миллион»у Обиднинг саҳна кўринишларида кучлироқ акс этган ахир. Энг ёмони шуки, ЙҲХББ тизимида шу топшириққа қарши чиқадиган, ҳеч бўлмаса: «ГАИ пайдо бўлганидан бери, миллион йилдан бери кўрсатиладиган юмор-ку бу», дейдиган одам топилмагани. Энг аянчли одам — юморни тушунмайдиган, ўрни келса ўзининг устидан кула олмайдиган одам. У юксак даражада ҳалол бўлиши мумкин, лекин барибир аянчли у.

«Қалпоқ» ижодкорларини узр сўрашга мажбур қилганлар, менимча, «Такси» фильмидаги телбанамо комиссар Жибер, «Пуштиранг пантера»даги инспектор Клузо, «Полиция академияси» сериали қаҳрамонлари иштирокидаги лавҳаларни кўрганда ҳам кулмаса керак. Ўшанда ҳам «ҳуқуқ-тартибот посбони устидан бундай кулиш, 25-кадр қилиш мақсадга мувофиқ эмас», деб ўтирса керак. Уриб турадиган юраги, танасида айланадиган қони бор робот бўлиш осон, лекин ростмана одам бўлиш барибир қийин экан.
Forwarded from Mass-media fondi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Халқаро блогерлар куни. Биз мамлакатимиздаги барча блогерларнинг фақат олға интилишларини тилаймиз!

Тўғри, ахборот маконида фаолият олиб бориш осон эмас. Лекин шундай бўлса-да, эзгу мақсад билан танлаган йўлимизда давом этишимиз керак.

Блогерлар куни билан, дўстлар!
__

В Международный день блогера желаем всем блогерам нашей страны неотступно идти вперёд!

Несомненно, работать на информационном пространстве не легко. Даже если так, мы должны продолжать идти по избранному пути с благородными целями.

C днём блогеров, друзья!

@massmediauz
Forwarded from Laziz Hamidov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Улар»нинг 12-сон меҳмони "Ёшлар Иттифоқи" раиси, сенатор Алишер Саъдуллаев. Биз Алишердан "Ёшлар Иттифоқи" қилаётган ишлар қанчалик даражада ўзини оқлаётгани, нега бу ташкилот ёшларга кераклиги, сенатдаги фаолияти, цензура ва босимлар, ойлик маоши ва ёш кадрлар ҳақида сўрадик ...

#efir
Тўлиқ видео қуйидаги ҳаволада:
https://www.youtube.com/watch?v=tSnxgqRq2pM
Депутат Қодир Жўраев тўғри айтибди — ИИВ тизим ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари оқибатида вафот этган фуқаронинг ўлими учун бир оғиз узр сўраб қўйса, ҳақиқатан ҳам мақсадга мувофиқ бўларди. Америкадаги каби тиз чўкиб узр сўраш шарт эмас — ҳар ҳолда ҳамма қўлидан келадиган ишни қилгани маъқул. Яна битта баёнот бериб, ўша баёнот охирида бир оғиз узр сўраш ИИВмизнинг қўлидан келади, менимча.

Бу узр нимани ўзгартиради, бундан нима фойда? Ким билсин, балки шу халқдан ҳам узр сўраш, шу халқнинг олдида ҳам ҳижолат бўлиш кераклигини англаш йўли боши бўлар, қадриятга айланар.
Forwarded from texnomart
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Xavfli vaziyatda siz bu haqda gapirishga majbur bo’lasiz. Agarda siz shunday vaziyatga tushib qolsangiz qanday yo’l tutgan bo’lar edingiz?
----------
Опасные связи заставят вас говорить об этом. Как бы поступили вы, оказавшись в такой ситуации?
Президент Шавкат Мирзиёев «Туризм соҳасини санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади. Қарорда мамлакатда туризмни ривожлантириш, сайёҳлар оқимини қайта тиклаш учун кўп вазифалар бор.

Блогер Никита Макаренко мазкур қарор масаласида Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимовнинг фикрлари билан қизиқибди.

Азиз Абдуҳакимовнинг таъкидлашича, бу Ўзбекистон сайёҳлар учун қайғуришини кафолати бўлиб хизмат қиладиган қарор бўлган. Агар Ўзбекистонга келган сайёҳ коронавирусга чалинса, унга 3000 минг АҚШ доллари миқдорида товон пулининг берилиши бу дунёда ҳали ҳеч бир мамлакат таклиф қилмаган ҳолатдир. «Бу орқали биз сиз ҳеч қандай таваккалчиликка йўл қўймаяпсиз. Бемалол келаверинг. «Uzbekistan. Safe Travel Guaranteed». («Ўзбекистон. Хавфсиз саргузаштлар кафолатланади») тизимини жорий этяпмиз», деган Абдуҳакимов.

Тўлиқ матни бу ерда.
Википедия вақт ўғирловчи бир «расво» жойда барибир. Бирровга киргандим ўзи...

Хуллас, 1864 йил 10 май куни АҚШ фуқаролар урушидаги муҳим жанглардан бири содир бўлган экан — шимолликлар полковниги Эмори Аптон Спотсильвейн остонасида қулдорлик тарафдори ҳисобланган Шимолий Виржиния армиясига қарши ҳар доимгидан бошқачароқ тактикада ҳужум қилган. Ўша жангда Аптон бошлиқ қўшинлари устунликка эришган бўлса-да, вақтида кўмак келмагани боис, мағлубиятга учраган, бироқ у ўйлаб топган ҳужум тактикаси Америка ҳарб ишига сезиларли таъсир кўрсатган (Иккинчи Жаҳон урушида ҳам фойдаланишган эмиш), орадан икки кун ўтиб шимолликлар қўмондони генерал Грант шу тактика асосида яна, фақат каттароқ куч билан ҳужум уюштиришга топшириқ берган экан.

Генерал Грант Аптоннинг ўша тактикасини ўз хотираларида кўп мақтаган экан. «Ким эди шу Грант, қандайдир таниш?», деб у ҳақдаги мақолани очсам, чеҳраси 50 долларлик купюрага туширилган одам экан. Жорж Вашингтон замонидан қолган «бир одам икки муддатдан ортиқ президентлик қилмайди», деган анъанани бузиб, учинчи муддатга ҳам сайланмоқчи бўлган, бироқ парламентнинг қаршилиги, ҳам ўзи бошлиқ маъмуриятнинг кўзга кўринган одамлари коррупция можароларига аралашиб қолгани учун, фикридан қайтган. Ундан кейин Ратерфорд Хейс деган одам АҚШ президенти бўлган экан — тан оламан, «АҚШнинг ҳамма президентларини танийман, эшитганман», деб айта олмайману, лекин бунақасини умуман эшитмагандим.

Ўша Хейс президент этиб сайланган 1876 йилги сайлов АҚШ тарихидаги энг «ифлос» сайловлардан бири ҳисобланаркан. Республикачилар Фуқаролар урушидан кейин илк бор демократларга ютқазиб қўйишига бир баҳя қолганида, сайлов вақтида ҳали ҳам АҚШ президенти бўлган бояги «50 долларлик» Грант (у ҳам республикачи) демократлар вакили кўпроқ овоз олган тўртта штатга армия киритиб, овозларни қайтадан ҳисоблатган (шунда ҳам Хейснинг овозлари сони рақибикидан 200 мингга кам бўлган), охир-оқибат АҚШ сайлов тизимидаги «танловчи» деган ғалати одамлардан бирининг бир овоз устунлиги (154 га 155) билан президентга айланган (худди Трамп каби). Иккинчи Фуқаролар уруши бошланиб кетай деганда, армия билан босди-босди қилишган экан вазиятни.

Хейснинг фаолиятида битта қизиқ факт бор экан — Парагвай урушидан сўнг Парагвай ва Аргентина ер талашиб, келиша олмай, охири АҚШ президентини қозиликка чақирган, у баҳсни Парагвай фойдасига ҳал қилиб берган. Шу боис Парагвайдаги туманлардан бири ҳозиргача «Президент Хейс» деб аталаркан. «Парагвайда қанақа уруш бўлган экан?», деган савол мени ҳам қийнади (афсуски). Ўқиб чиқдим 1864—1870 йиллардаги бу уруш ҳақидаги мақолани — ҳар қанақа бошқа урушда бўлгани каби, бу очкўзлик, манфаат, нафс йўлидаги мантиқсиз низо. Ҳаммасидан ҳам охирида бир факт мени ҳайрон қолдирди: «Парагвайлик эркакларнинг катта (90 фоизгача) қисми урушда ҳалок бўлгани боис, мамлакат ҳукумати демографик муаммони ҳал қилиш учун вақтинча кўпхотинликни қонунийлаштиришга мажбур бўлган».

Википедиядаги бугунги дайдишим мана шундай кутилмаган факт билан тугайди деб ҳеч ҳам ўйламагандим, очиғи.
Муҳрим
Википедия вақт ўғирловчи бир «расво» жойда барибир. Бирровга киргандим ўзи... Хуллас, 1864 йил 10 май куни АҚШ фуқаролар урушидаги муҳим жанглардан бири содир бўлган экан — шимолликлар полковниги Эмори Аптон Спотсильвейн остонасида қулдорлик тарафдори ҳисобланган…
Бундан аввалги пост 7 май куни ёзилган, лекин чиқмай қолиб кетганди. Бугун Телеграм мавжларида ўқиганим бир пост шуни эълон қилишга бир баҳона бўлиб қолди.

Хуллас, Гамбия деган давлатда Яя Жамме деган ғалати диктатор бўлганини эшитгандим, қачондир ўқигандим ҳам (ўзи Африкада ғалатимас диктаторлар бўлмаган). Ўрис каналлардан бири уни, Путинга кесатиб, «ҳамма диктаторлар каби» қандай ўзига хосликлари бўлганини санаб чиқибди, яна бир марта. Хўш, ҳамма диктаторларнинг қандай ўхшаш ўзига хосликлари бор?

Сайлов натижаларини сохталаштиради, умрбод подшо бўлгиси келади, миллий қадриятларни устувор масалага айлантиради, ўзгача фикрловчиларни таъқиб қилади, қамайди, ўлдиради, фақат диктаторлар билан ўртоқ бўлади ва ҳоказо, ва ҳоказо. Телеграмдаги ҳурфикр ўрис каналларининг фикрича, Путин ҳам шу жиҳатлари бўйича Жаммега ўхшаблар кетади.

«Ҳай», дедим, ҳар доимгидек ва Жамменинг яна қанақа қизиқ ҳунарлари бўлган экан деб Википедияни варақладим. Хотини иккита бўлган экан (у ҳукмронлик қилган вақтда Гамбия ислом республикаси деб эълон қилинган). Лекин президент администрацияси томонидан ОАВ учун чиқарилган йўриқномада «фақат биринчи хотинини биринчи хоним денглар», деб буюрилган экан («президент администрацияси томонидан чиқарилган йўриқнома» деган жойида қотиб қолдим лекин).

Википедиядаги шундан кейинги гап тамоман ҳайратда қолдирди лекин: «Ваҳоланки, Жанубий Африка Республикаси президенти Жейкоб Зуманинг тўртала хотини ҳам биринчи хоним ҳисобланади». «Йўғе!», деб Жейкоб Зума ҳақидаги мақолага ўтсам, даҳшати шу ерда экан: «Жейкоб Зума — кўпхотинли ва зулуларга хос анъанавий кўпхотинлик тарафдори эканини расман маълум қилган Жанубий Африканинг илк президентидир, унинг саккизта хотини бор (шундан бештаси — расмий)».

Мана шунақа... Менга Википедияда дайдиш ёқади, лекин бу — у ерда ёзилган ҳамма гапга ишонаман, дегани эмас. Бу очиқ ва мақолаларини ҳар ким ёзиши, таҳрирлаши мумкин бўлган энциклопедиядаги маълумотларга жуда ишонгинг келганида, уларни қайта ва қайта текшириб кўриш керак, албатта (масалан, «Дадахон Ҳасанга 2020 йилда Ўзбекистон Қаҳрамони унвони берилибди», деб ишониб кетавермаслик керак).
​​«Ижтимоий тармоқларга кириб кўринг, ҳар куни бир муаммо бор. Ҳамма муҳокама қилади, муносабат билдиради, хулосаларини айтади, лекин ўша жойдаги сенаторларимиз — жим». Бу Ўзбекистон Сенати раиси Танзила Норбоева парламент юқори палатасининг 19-июнь куни бўлиб ўтган бешинчи ялпи мажлисида айтганлари.

Шу ялпи мажлисда ҳурматли Феруза Маҳмудова Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчиси лавозимига тасдиқланди. Сенат матбуот хизматининг Танзила Норбоева тилидан иқтибос келтиришича, «Феруза Юлдашевна мустақил Ўзбекистоннинг биринчи аёл элчиси сифатида тарихда қолади». Ўша куни ижтимоий тармоқлар шу муаммони — Ўзбекистон тарихидаги биринчи аёл элчи кимлигини роса муҳокама қилди, муносабат билдирди, хулосаларини айтди, лекин... Сенатимиз жим.

Тўғри, ҳозирги карантинчилик, коронавирус пандемиясидан кейинги иқтисодий инқироз даврида, Сардоба ва Қоракўлни қайта тиклаш, Сўхни обод қилиш, Сурхондаги ўрмон ёнғинларини ўчириш каби замонавий, шунингдек, аҳолини иш ва уй-жой билан таъминлаш, мажбурий меҳнат, оилалардаги зўравонлик ва мелисахоналардаги қийноқлар каби азалий муаммолар фонида бу нима деган гап (шу боис 20 июндаёқ эсдан чиқиб кетди): Феруза опа биринчими, ё ўша Опа — бирор фарқи борми?

Лекин юқори минбарлардан «мустақил Ўзбекистон тарихида биринчи марта», «Ўзбекистоннинг мустақил дипломатиясида илк бор» деган жумлалар баралла айтилаётганига қараб туриб, ўйланиб қоларкансан — мамлакат мустақиллиги ҳали ҳам 1991 йилдан бошлаб белгиланяптими ўзи? Яна бир савол бор — қамалган, жиноий жавобгарликка тортилган, судланганларнинг, масалан, элчилиги ҳам тарихдан ўчирилиб, ҳисоб яна нолдан бошланадими, шундай қоида борми?

Ё 1990 йили, ё 1991 йили, адашмасам, Олий Кенгашда Ўзбекистон номли давлат айнан қачон, қайси санада ташкил этилганини аниқлаш бўйича махсус комиссия тузилган — комиссия архивга кўмилиб, 60—70 йил аввал Бухородаги қайси бир қурултойда Ўзбекистон «туғилгани»ни аниқлаши керак бўлган. Комиссия иши охири нима билан тугаганини билмайман, Ўзбекистон айнан қачон пайдо бўлганини ҳам билмайман (Ўзбекистоннинг энг биринчи пойтахти Бухороми ё Самарқанд — шуни ҳам билмаганимдек). Шуларни билмай ҳам яшаб юрибмизу, осмон узилиб ерга тушгани йўқ — биринчи ўзбек аёл элчиси кимлиги борасидаги ноаниқлик 50 йил давом этса ҳам худди шундай ҳеч нарса ўзгармайди, осмон узилиб ерга тушмайди, бундай олиб қараса.

Лекин шу арзимас масалага ҳозир аниқлик киритиб қўйиш мумкин бўлса, нега бу имкониятни фойдаланмаслик керак? Дунё тескари айланиб, 30—40 йилдан кейин «Ўзбекистон тарихидаги биринчи аёл элчини аниқлаш бўйича махсус комиссия» тузишга тўғри келиб қолмасин, дейман-да. Шунинг учун Сенатимиздан ҳам, Ташқи ишлар вазирлигимиздан ҳам икки оғиз расмий изоҳ бўлса, зарар қилмайди. Бирйўла энг янги тарихий маълумотларга кўра Ўзбекистон айнан қачон мустақилликка эришгани борасидаги билимларимизни яна бир бор мустаҳкамлаб оламиз.
​​Путиннинг томи кета бошлагани янги янгилик эмас. Айтибдики, СССР парчаланганда иттифоқдош республикалар тарихан Россияники бўлган ерлар билан мустақил бўлиб кетган — иттифоқ таркибидан чиқмоқчи экансан, иттифоққа кирган вақтингдаги ҳудудинг билан чиққин эди, «рус халқининг совғалари»ни қолдириб кетгин эди, дебди (тавба, тавба!).

Албатта, путинпарастлар: «У ҳозироқ шундай қиламан демаяпти-ку, у Россиядаги конституциявий ўзгаришлар заруратига изоҳ бера туриб айтди буни. Кейинчалик СССР парчаланиши вақтидаги каби тушунмовчиликлар, саволлар бўлмаслиги учун Конституцияга ўзгартириш киритиляпти, демоқчи бўлди», дейиши мумкин. Балки. Лекин бу заруратни шундай қўрқинчли мисолсиз ҳам тушунтирса бўлади, тўғрими? Бас, шундай мисол келтиряптими, кўнглида шундай нияти йўқ, деб ишонч билан айтиб бўлмайди. Бу — биринчидан.

Иккинчидан, агар СССР бу чолнинг айтгани бўйича парчаланиши керак бўлган бўлса, бу жуда бир ғалати, ҳатто айрим давлатларга нисбатан ноҳақлик ҳам бўлади. Қуйида кўриб турганингиз — 1928 йилги Ўзбекистон харитаси (Ўзбекистон 1925 йили худди шу кўринишда СССРга қўшилган). Ҳа, Қорақалпоғистон йўқ (бу вақтда у РСФСР (Россия) таркибида бўлган), Навоий ҳам деярли йўқ (у ҳам РСФСР таркибида), Бўстонлиқ ҳам йўқ (у ҳам РСФСР таркибида). Лекин Тожикистон — Ўзбекистон таркибида. Хўш, нима қиламиз энди?

Хуллас, бунақа ғўлдираб қолган чоллардан имкон қадар узоқроқ бўлиш керак. Айниқса шунисидан.
ЕMU Express почта ва курьерлик хизматлари – ТЕЗКОР ва АРЗОН❗️

📦 Ўзбекистон бўйлаб тезкор етказиб бериш (24 соат ичида - вилоят марказлари офисдан офисгача);
📩 Дунёнинг 200 дан ортиқ давлатлари бўйича халқаро почта хизматлари;
📬 Юқори даражадаги хавфсизлик ва махфийлик, мослашувчанлик ва мижозларга садоқат;
💰 Қулай ва ҳамёнбоп прейскурант - 7 минг сўмдан (0.5 кг/вилоят марказлари офисдан офисгача).

Ҳозироқ қўнғироқ қилинг!

🌐 www.emu.uz
☎️+998712009669 Тошкент
Реклама
​​Bolangizga kutubxona sovg‘a qiling!

Ilmiy-ommabop, aqliy rivojlantiruvchi, zehnni oshiruvchi, badiiy adabiyotlar, qiziqarli qo‘shimcha darslar jamlangan o‘zbek, ingliz va rus tillarida 50 nomdagi kitob

📚 299 900 so‘mga

Siz nafaqat kutubxonaga ega bo‘lasiz, balki:
nashriyotni qiyin kunlarda qo‘llab-quvvatlab sahovat qilasiz,
kitoblarni jiddiy chegirma bilan xarid qilasiz,
kelajak uchun eng foydali investitsiya kiritasiz,
jahonning farzand tarbiyasi to‘g‘risidagi eng foydali qo‘llanmalaridan biri – M.Ibukaning “Uchdan keyin kech” kitobini tekinga qo‘lga kiritasiz.

Bu yerda kitoblar ro‘yxati bilan tanishishingiz mumkin: https://t.me/Akademnashr/547.

Buyurtma berish: 👇
@akademsavdo
📱 tel: +99890 986-44-65

Buyurtmani Toshkent shahri bo‘ylab yetkazib berish – 10 000 so‘m
Viloyatlarga yetkazib berish – 40 000 so‘m 🚛
Forwarded from Mass-media fondi
​​​​Коронавирус инфекциясининг тарқалиши ва карантин чораларининг кучайиши даврида Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди «Xavfsiz yordam» лойиҳаси доирасида фахрий журналистларга кўмак беришнинг биринчи босқичини амалга оширган ва уларни озиқ-овқат пакетлари билан таъминлаган эди.

Аввал ваъда қилинганидек, 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни арафасида лойиҳанинг иккинчи босқичига старт берилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамкасбларимизга ҳисобида 1 миллион сўмлик маблағ мавжуд бўлган пластик карталар навбати билан тарқатилмоқда.

Умид қиламизки, мазкур чоралар ҳозирги мушкул вазиятда оз бўлсада кўмак ва ёрдам бўла олади.

@massmediauz