Муҳрим
14.3K subscribers
653 photos
279 videos
1 file
1.75K links
Мурожаат учун — @muhrimchatbot

Тижорий таклифлар учун — @Eightmediamaker
Download Telegram
Вазият тақозо қилса, маълумот берилади. Сўрашни бас қилган бўлсангиз ҳам. Яққол далил — Соғлиқни сақлаш вазирлигининг коронавирусга чалиниш ҳолатлари ҳақидаги ахборотлари.

12 май куни ҳам бу ахборотлар бир қатор гапдан иборат эди. 13 майдан бошлаб эса янги беморларнинг қанчаси карантиндану, қанчаси хориждан экани айтила бошланди.

Жамоатчиликнинг фаол вакиллари ҳеч бўлмаса шундай ахборот берилишини апрелдан бери сўраб келарди, лекин фақат 13 майга келибгина вазият шуни тақозо қилди, кўринишидан.

Чунки бир томондан эпидемиологик вазият барқарор дейиляпти, бошқа томондан эса кунлик касалланганлар сони кунлик соғайганлар сонидан яна ўзиб кетишни бошлаяпти.

Табиийки, ҳатто энг бефарқ одамларда ҳам савол туғиляпти — беморлар сони ниманинг ҳисобига ошяпти, касалланганлар карантинда бўлмаган аҳоли орасидан ҳам чиқяптими-йўқми?

Саволлар кўпаймаслиги, эпидемиологик барқарорликка тенг ахборот барқарорлиги учун ССВ энди ҳар сафар сал батафсил маълумот беряпти. Шунга журъат қилишгани (ёки рухсат берилгани?) олқишга сазовор.

Фақат, шу батафсилроқ ахборот бериш 11 майдан бошланганида эди, СЭОАнинг Тошкент ҳокимлигига ёзган (ва Телеграмда айланиб юрган) хатидаги 8 та ҳолат аҳоли орасида аниқланганми-йўқми, билардик.

Аксига олиб, «ҳа, ўша 8 та ҳолат Тошкентнинг 6 та туманида карантинда бўлмаган аҳоли орасида аниқланган» ёки «йўқ, ундай эмас», деб расман айтишга ҳозирча ҳеч кимда журъати етмаяпти-ёв.

Вазият тақозо қилмаяпти, шекилли.

PS. Ва яна ўша саволлар — «шуни билгандан нима фойда?» ва «биров раҳмат айтармиди?». Билмадим. Айтяпману, хасталик деб. «Ёнғоқнинг шақир-шуқури» шу. Тушунганингиз учун раҳмат.
Минглаб одамларнинг нисбатан тинч, нисбатан хотиржам ҳаётини бузиб юборган, тақдирларни бутунлай ўзгартириб юборган Сардоба фалокати юз берганига икки ҳафта бўлди. Ҳар қандай фалокат бўйича дастлабки тахмин бўлади, ўша дастлабки тахмин ҳам қоида тариқасида расман айтилади.

Лекин биз Сардоба фалокати бўйича дастлабки расмий тахминни ҳали ҳам билмаймиз — 1 майга ўтар кечаси кузатилМАган кучли ёмғир ва шамолми, сув омборидан ортиқча сув вақтида чиқариб юборилмаганими ёки қурилишда қатнашган сардобаликлар таъкидлаганидек тўғон шунчаки тупроқдан кўтарилганими?

“Етти йилда қурилган тўғон етти йил туриб бермади. Яна шундай бўлмаслигига ишонч йўқ, бу ердан кетаман”, деяпти одамлар, қизалоқлар: “Дада, уйимиз олдида ким сув омбори қурган?”, деб сўраяпти, унинг дадаси ҳам бу ердан кетаман деяпти. Бунақа оғриқли гаплар, оғриқли саволлар жуда кўп.

Лекин сизу биз ўтган 14 кун ичида жиноят иши кимларга нисбатан очилганини, ишга кимлар жалб этилганини — кимлар айбдор сифатида кўрилаётганини ҳали ҳам билганимиз йўқ. Раматову Сангинов деганлар атрофида минг хил гап, миш-миш юрибди, аммо бирор изоҳ, бирор расмий муносабат йўқ.

Менимча, бунақа вақтда ахборот бериш учун қандайдир алоҳида тадбир уюштирилишини кутиб ўтириш керак эмас. Давом этаётган жараён ҳақида ҳар куни, одамларни чалғитмайдиган, уларга аниқ сигнал етказадиган ахборот бериш керак. Жимжитлик мавҳумликка, мавҳумлик ишончсизликка олиб келади.

Давлат ўзига нисбатан ишончсизликни ўз қўли билан яратиши — ҳаммасидан ёмон.
Путин Россиясининг энг ёқимсиз овозларидан бири — Мария Захарова Ўзбекистонда расмий доираларда давлат тили устувор бўлишини белгиловчи қонун лойиҳаси атрофидаги муҳокамаларга муносабат билдирибди. Унда, жумладан, шундай дейилади:

«Шундай таассурот уйғоняптики, ушбу қонун лойиҳаси тарафдорлари ҳозирча яққол озчиликни ташкил этади. Билдирилаётган фикрларнинг аксарияти рус тилининг расмий мулоқотда сақланиб қолиши муносабатларимизнинг тарихий руҳи ва замонавий сифатига, энг асосийси — кўпинча Россияда ўқиш ёки ишлаш учун танлов қилаётган кўп сонли Ўзбекистон фуқаролари манфаатларига тўла мос келишини кўрсатмоқда».

Энди рус пропагандаси бу фикрни ҳаммаёқда тарқатади, қонун тарафдорлари яққол кўпчилик бўлса-да, жараёндан бехабар, бефарқлар одамларга Мария Захарованинг «яққол озчилик» дегани ишончлироқ кўринади (ахир ёлғон тинимсиз такрорланса, охири у ҳақиқатдек жаранглай бошлайди), «Ҳа, ўзи кўпчилик рус тили қолишини хоҳлаётган экан-ку», деган хулосага келади.

Биз «миллатчилик бўлиб қолади», «ҳурматсизлик бўлади», деб минг иккиланиб, ҳижолат бўлиб фикр билдирамиз, андишанинг оти қўрқоққа чиқади. Улар бўлса юқори минбарлардан туриб «рус тилининг расмий сўзлашувда қолиши ўзбекистонликлар манфаатларига мос» дейди, очиқ-ойдин. Мана шунақа қилганидан кейин Латвия, Литва, Украина тажрибаси ўринли кўринади.

Ўзбекистон ва Россия муносабатларининг замонавий сифати умуман тил масаласи билан ўлчанмаслиги лозим. Россия аввало ўз муаммоларини билсин, Ўзбекистондаги тил муҳокамаларига умуман бурнини суқмасин. Шу ўринда бизнинг ҳам Мария Захаровага тенг минбаримиз жавоб қайтарса мақсадга мувофиқ бўлардику-я...

Йўқ, Мария Захаровасига ҳам, Путин Россиясига ҳам бошқача жавоб қайтариш керак — депутатларимиз ҳам, сенаторларимиз ҳам давлат тилининг устуворлигини мустаҳкамлайдиган ўша қонун лойиҳасини худди ЕОИИга қўшилиш ташаббусини олқишлаганларидек қабул қилсин, маъқулласин, сўнг бу қонун нусхасини уларга юборайлик. Энг яхши жавоб шу.
Кўп қаватли уйларнинг орасида ҳам бўлади-да ҳовлилар, гул, райҳон экса бўладиган.
Муҳрим
Путин Россиясининг энг ёқимсиз овозларидан бири — Мария Захарова Ўзбекистонда расмий доираларда давлат тили устувор бўлишини белгиловчи қонун лойиҳаси атрофидаги муҳокамаларга муносабат билдирибди. Унда, жумладан, шундай дейилади: «Шундай таассурот уйғоняптики…
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Акмал ака Бурҳоновга муносабат учун раҳмат ва шу муносабатга: «Қолган депутатларни ҳам таклиф этилаётган қонун лойиҳасини яқин вақт ичида кўриб чиқиб, қабул қилишга чақираман» деган 5-пунктни ҳам қўшсалар, нур устига нур бўларди https://t.me/aburxanov/125

Ўзи аслида муносабат билдириш керак бўлса, биринчи галда Киргизбаев деган одам бошлиқ Давлат тили депаратменти муносабат билдириши керак эди, аксига олиб департамент Мария Захарова путинпараст заҳарини сочган вақтда «жичча» сўзи устида илмий изланиш қилиб ўтирибди...
Сардоба сув омбори дамбаси қурилиш материали таркибига кўра тупроқли-тошли ҳисобланаркан. Масалан, Тожикистондаги Нурек сув омбори (дамбаси баландлиги 300 метр), ўзимиздаги Чорвоқ сув омбори (168 метр) ҳам шунақа экан. Шуни аввалроқ билмаганим учун узр, ҳижолатдаман (беҳазил, киноясиз).
ФВВ вакили Халқаро пресс-клубдаги чиқишида Сардобадаги фалокат юзасидан ташкил этилган колл-центрга ҳатто Япония элчихонасидан қўнғироқ бўлгани, улар қурбонлар орасида Япония фуқароси бор-йўқлиги ҳақида сўраганини айтди.

Қурбонлар ҳақида тўлиқ маълумот берилмаганидан кейин элчихона ҳам колл-центрга телефон қилиб сўрайди-да. Қурбонлар сони олти нафарга етганини бугун билиб турибмиз, ваҳолонки, бу ҳақда ҳолатлар аниқланиши билан ахборот берилиши керак эди.
Forwarded from Laziz Hamidov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Улар»нинг 11-сон меҳмони Troll.uz лойиҳаси муаллифи Умид Гафуров. Биз Умиддан мамлакатдаги сўз эркинлиги, мажбурий меҳнат, ойлик даромади, келажакдаги режалари ва шахсий лойиҳалари ҳақида сўрадик...

#efir
Тўлиқ видео қуйидаги ҳаволада:
https://www.youtube.com/watch?v=AmLPukbHIco
Ўзбекистонда давлат ташкилотларининг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши масаласида бир яхши илмий иш учун сўровнома ўтказилаётган экан. Саволлар кўп ҳам қийин эмас (лекин кўрилаётган масала бўйича умумий манзарани ҳосил қилиш учун етарли, менимча), 12 саволдан иборат саволнома кўпи билан 5-6 дақиқа вақтингизни олиши мумкин.

Сўровнома якунига етгач, унинг натижалари билан бўлишишни ваъда қилишмоқда. Мен сўровномада қатнашдим, сизни ҳам шунга чақириб қоламан — катта ёрдам қилган бўлардингиз: https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSd8Xntlohr9MjD5r_UUtJBYZpBvyt3xuDeL_Z-nVkM_Y9uIJw/viewform?usp=sf_link
Суратда — бойсунлик ота-ўғиллар. Ҳа, бобо ва неваралар эмас, айнан ота ва ўғиллар. Нормурод ота ҳозир 90 ёшда, унинг тўнғич ўғли Худойберди 14 ёшда, кенжаси Холиқберди 12 ёшда.

Ота 70 ёшида унинг биринчи рафиқаси вафот этган. Кампири вафотидан беш йил ўтиб, Нормурод ота 75 ёшида иккинчи марта уйланган, икки ўғилли бўлган... Мана шунақа. Қойилман лекин.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун ҳаммаёқда онлайн таълим ҳақида гапирилмоқда. Лекин онлайн дарс беришнинг ҳам ўзига яраша талаб ва меъёрлари бор. Ҳар турли техник муаммолар, камига Skype ва Zoom каби дастурлардан фойдаланиш бўйича кўникмаларнинг кўпинча етишмаслиги ўрганиш сифатига таъсир қилади.

Бу борада айнан онлайн ўқитиш бўйича бир ярим йиллик тажрибага эга WEBCLASS жамоасига ишониш мумкин. WЕBCLASS’да ҳозир 20 дан ортиқ ўқитувчи индивидуал дарс бермоқда. Ушбу онлайн-мактаб сифатли билим беришни бош мақсади деб билади ва дарслар сифатига кафолат беради.

Aгар Сиз ҳам рус, инглиз, хитой, корейс ва немис тилларини масофадан туриб сифатли ўрганишни истасангиз, марҳамат, мурожаат қилинг!

Ариза қолдириш: @webclassuz_bot
Сайт: www.webclass.uz

Реклама
Адиблар хиёбонида Маҳмудхўжа Беҳбудийга ҳайкал қўйилибди.
Гулнора Каримованинг фарзандлари — Ислом Каримов ва Имон Каримованинг ёзган очиқ хати ва унда Гулнорага тегишли бўлгани айтилаётган бир дунё компаниялар ҳақидаги гаплар сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда энг кўп муҳокама бўлаётган мавзулардан бўлиб турибди. Ислом ва Имон томонидан “онамники эди, энди бошқалар қўлига ўтди” дея айтилган ҳар турли ширкатларнинг айримлари бу гап-сўзлар юзасидан аллақачон раддия берди, кеча Ucell ҳам баёнот берибди. Мана:

«2018 йил 5 декабр куни Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарни қўллаб-қувватлаш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси Швеция ҳукуматига тегишли Telia гуруҳидан COSCOM устав капиталидаги 100% улуши 215 миллион АҚШ долларига, COSCOM компаниясининг Telia гуруҳи олдида бўлган 485 миллион АҚШ доллари атрофидаги қарз мажбуриятлари билан биргаликда сотиб олган. Битим бир нечта давлатларнинг ваколатли органлари томонидан амалга оширилганда, Г.Каримова компаниянинг акцияларига алоқаси йўқлиги аниқланган.

Шундай қилиб, 2018 йил декабрь ойида, Ўзбекистон Республикаси ваколатли агентлиги орқали COSCOMни Telia компаниялар гуруҳидан сотиб олди ва энг муҳими, унга эгалик қилишни ва бошқаришни давом эттирмоқда. COSCOMни сотиб олиш жараёни бир қатор давлатларнинг барча зарур ҳуқуқий, молиявий ва тартибга солиш талабларига мувофиқ қатъий тартибда амалга оширилган.

Юқоридаги хатда ягона ҳақиқат — COSCOM муваффақиятли бошқарилиб келинаётганлиги. Бир ярим йилдан кам вақт ичида компаниямиз Ўзбекистон Республикасида телекоммуникация соҳасида илғор технологияларни ривожлантиришда ҳақиқий етакчига айланди».

Шунақа.
Ўзбекистонда 2020 йил мартида ЙТҲлар оқибатида 107 киши ҳалок бўлган эди, тўлиқ карантин остида ўтган апрель ойида йўллардаги авариялар оқибатида 76 киши қурбон бўлди.

Таққослаш учун, 2019 йил мартида ЙТҲлар оқибатида 132 киши, апрель ойида 147 киши ҳалок бўлган; 2020 йил 15 мартидан буён Ўзбекистонда коронавирусдан 13 киши вафот этди.

PS. Маданиятсиз ҳайдовчилар карантинда янада маданиятсизлашгандек, «ўпка»лар янада «ўпка»лашгандек, ҳаракат кескинлашган. Ҳар ҳолда менга шундай туюляпти.
Forwarded from Musulmonbek
Президентга куёв бўламан?!

Мустақилликдан буён кечаги кунгача Марҳаматга биронта президент келмаган. Буни аҳоли турли воқеаларга йўйиб юради. Кимлардир тўқсонинчи йиллардаги президентлик сайловларидаги овоз бериш жараёнларига боғласа, яна бошқалар “катталар” бу ҳудудни ёқтирмайди, деб ўйлайди.

Республикада бирорта катта келмагунча бир гўшани обод бўлиши гумондаги ҳол. Шунданми, Марҳамат ишлаб чиқариш, саноат, аҳоли бандлиги даражаси бўйича мамлакатдаги энг қолоқ туманлардан бири бўлиб келмоқда. Айниқса, йўллар ўта абгор. Масалан, подшоҳимиз келган куни кўпчилик одамлар туман учун жуда муҳим бўлган “Марҳамат-Қува йўли орқали Президентимиз Фарғонага ўтиб кетса, яхши бўлар эди”, деган фикрда бўлди. Сабаби ўзингизга маълум – бирор валломат ўтмаган йўлни йўл дегулик ҳолати қолмайди.

Туманда коррупция кучайиб, ўз ҳолига ташлаб қўйиш, раҳбарларнинг қўнимсизлигидан зада бўлган бечора одамлар ўзларни юпатиш учун бирорта янги бино қурила бошласа, йўлни қайсидир қисми таъмирланса ва, ёки байрамлар арафасида “Бизга Президент келаркан”, деб юришади. Кимдадир мен айтаётган ҳолат кулги уйғотаётган бўлиши ҳам мумкин, лекин жамият ҳам одамдек гап экан – ўзини-ўзи овутиб, юпантириб яшаркан.

Анча йиллар аввал тумандошларим ўйлаб топган антиқа миш-миш ҳақида ёзилган бир ажойиб мақолани қуйида ўқишни тавсия қиламан.
​​Зироат Мирзиёева 21 май куни Сардоба фалокати юз берган ҳудудларда бўлиб, сув тошқини оқибатида эвакуация қилинган аҳоли билан учрашибди. «Суҳбат чоғида мамлакатимиз биринчи хоними одамларнинг аҳволи, саломатлиги, вақтинчалик яшаш жойларидаги шароит билан танишди, уларга самимий сўзлар билан далда берди», — деб хабар беряпти Мирзиёева хоним васийлигидаги «Замин» фонди.

«Замин» фонди Касаба уюшмалари федерацияси билан ҳамкорликда тошқиндан зарар кўрган 11 та маҳалладаги 60 ёшдан ошган барча қарияларни сиҳатгоҳларга, 7—14 ёшдаги барча болаларни ёзги оромгоҳларга 10 кунга бепул таклиф қиладиган бўлибди. Аввалроқ сув остида қолган коттежлар икки-уч кунда яхшилаб таъмирдан чиқарилаётгани ҳақида ёзгандим, шунақа коттежларда яшовчилар учун, масалан, қариялар ва болаларнинг 10 кун ҳордиққа кетиши ҳақиқатан ҳам яхши — таъмир вақтида улар қаердадир қийналиб яшамайди, қўлида кучи борлар «онамнинг аҳволи нима бўлди, боламга ким қарайди», деб ташвишланмайди, яшаш жойини бутун Ўзбекистондан келган ёрдамга келган қурувчилар билан бирга тезроқ саранжом-саришта қилади.

Ушбу ташрифнинг яна бир эътиборга молик жиҳати — Ўзбекистон биринчи хоними соядан чиқиб, жамоатчилик эътиборидаги шахсга айланаётгани. Биз одатда мамлакатимиз биринчи хонимларини ташрифлар вақтида кўрардик, хаёлимизда фақат чет элдаги биринчи хонимларгина «публичная персона», фақат чет эллардаги давлат раҳбарларининг турмуш ўртоқлари хайрли ташаббуслар билан чиқиши мумкиндек эди. Бу ҳам худди сўнгги вақтларда мамлакатимизда одатий ҳолга айланаётган табиий офатлардек — Бухородагидек довуллар, Сирдарёдагидек тошқинларни ҳам биз аввал Ўзбекистонда бўлмайди, фақат чет элда, деб ўйлардик-ку. Бугунги тарихий ҳодисалар қотиб қолган сиёсий анъаналарни ҳам яхши томонга ўзгартирмоқда.
Шу кунларда БМТ томонидан бутун дунёда глобал сўров ўтказилмоқда. Ўзбек тилида. Унда мен ҳам иштирок этдим.

Сўров аноним, унда қатнашиш орқали дунё яқин 20-25 йилда қандай ўзгариши, нималарга эътибор қаратилиши керакли бўйича фикр ва таклифларингизни билдиришингиз мумкин.

Сайтда ёзилишича, барча овозлар умумлаштирилади ва 2020 йил бўлиб ўтадиган БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида тадбирга таклиф этилган давлат раҳбарларига тақдим этилади.

Бир неча дақиқангизни аяманг ва Сиз ҳам сўровномада иштирок этинг: https://un75.online/?lang=uzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Президентимиз кечаю кундуз шу ташвиш билан банд» – Биринчи хоним сирдарёликлар билан мулоқот қилди

«Zamin» фонди васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева Сардоба сув омборидаги фалокат рўй берган ҳудуддан эвакуация қилинган аҳоли ҳолидан хабар олиш учун Сирдарёга ташриф буюрди.
Муҳрим
Тарихий воқеани жонли эфирда кузатинг — ракета Тошкент вақти билан 1:33 да учади https://youtu.be/21X5lGlDOfg
Тарихий воқеа қолдирилди, об-ҳаво шароити ноқулай келгани боис. 30 май куни яна бир марта уриниб кўришаркан. Яхши дам олинглар.