Муҳрим
14.3K subscribers
653 photos
279 videos
1 file
1.75K links
Мурожаат учун — @muhrimchatbot

Тижорий таклифлар учун — @Eightmediamaker
Download Telegram
Карантин даврида тушкунликка тушмасдан, иш топишга уринган ва буни уддалаган Зулфия — маладес! Уни иш билан таъминлаган Корзинка.уз — унданда маладес.

Видео муаллифлари — икки ҳисса маладес. Позитив ролик.
Президент бугунги селекторда: «Топшириғимга кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан сув тошқини билан боғлиқ воқеа юзасидан объектив, холис ва кенг қамровли тергов ҳаракатлари бошланган. Халқимизни ишонтириб айтаман — тергов якунлари бўйича барча айбдорлар, ким бўлиши ва эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар, қонун олдида жавоб беради», — деди.

Сардобадагидек фалокат тарихимизда бўлмаган. Бу тўлиғича ўз қўлимиз билан яратилган фалокат — бунда «оламшумул тараққиётимизни кўра олмаётган уммон ортидаги ғаламислар» ҳам, «ватангадо душман овозлари» ҳам, «халқига хиёнат қилган террорчилар»нинг ҳам ўрни йўқ, ҳатто советларни ҳам айблай олмаймиз бу фожиада. Шундай экан, жараён ҳақида мунтазам ахборот бериб бориш мақсадга мувофиқдир.

Бундан икки йил аввал собиқ бош прокурорлардан бирига жиноят иши қўзғатилганида ва тез орада унинг кирдикорлари телевидение орқали кўрсатилиши эълон қилинганида, «тарихимизда бунақа жараён бўлмагане», деб бир ҳаяжон босганди. Бахтга қарши, телевидение қонунбузар прокурорнинг кирдикорларини кўрсатмади, унинг кетидан яна иккита бош прокурор қамалиб кетди — бош прокурор порахўрликда айбланиб қамалиши одатий ҳол бўлиб қолди.

Аммо Сардоба фалокати билан ундай бўлмаслиги керак. Сардобадагидек фалокатлар бош прокурорларнинг қамалишларидан одатий ҳол бўлмаслиги керак. Йилларга татийдиган бу сабоқ тергов тугашини кутмай, ҳар куни бериб борилиши, эълон қилиб борилиши керак.
Сардоба воқеасида мени энг ҳайрон қолдирган жиҳатлардан бири — бизнинг расмийларимиз сув Қозоғистонга ўтмайди деб Қозоғистон расмийларини ишонтиргани. Икки мамлакат ўртасидаги муносабатларнинг сўнгги йиллардаги динамикаси ўзаро ишончни жуда юқори даражага чиқариб қўйгани учун қозоғистонликларни ишонувчанликда айблаб бўлмайди асло.

Лекин бизнинг расмийларимиз аниқ ҳисоб-китоби бўлмай нега ишонтиради? Ўз ҳудудингда ҳали нима бўлганини билмайсан, «сизлар томонга бир томчи сув ҳам ўтмайди», деб нега улар учун жавоб берасан? Қозоғистон томони кечаги кундан бери ҳукуматимизнинг бир бўлаги ҳисобланган Сув хўжалиги вазирлигини бармоқ билан кўрсатяпти — бирор жавоб берилмайдими?
Макаренко Газетадан кетибди https://t.me/makarenko_channel/1506

«Теперь изданию больше не требуется мой вклад. А я не вижу возможности продолжать писать в Газете.уз то, что лично мне кажется важным», дебди Никита.

Нима бўлганда ҳам Макаренко маладес — Газетадаги уч йиллик фаолиятида 30 йилдан бери газетачилик ва умуман журналистикада юрган одамлардан кўпроқ иш қилди.

Бу танаффуси вақтинча деб умид қиламиз.
«Бирор таклиф овозга қўйилганда қарши ва бетарафларимиз йўқлигига шу қадар ишониб, ўрганиб қолганмизки, бу сўзларни ўқиб бераётганида баъзан мажлис раиси қоғоздан бош кўтариб одамларга бир қур назар ташлаб қўйишни ҳам лозим топмайди. Сессияда ҳокимни ишдан озод этиш тўғрисидаги қарор овоз қўйилганда ҳам шундай бўлди. «Тағин бир марта сўраб кўринг-чи, балки бошқача фикрдагилар бордир». Бу таклиф ҳам Президентдан чиқди. Аммо на қарши, на бетараф топилди. Бирорта ҳам! Демак, мажлис аҳли, ҳамма-ҳамма айнан бир хил фикрда. Маъқул. Лекин аслида ҳам шундаймикан? Ахир, булар орасида кечаги ҳоким «танлаб-танлаб» қўйган раҳбарлар, унинг содиқ мулозимлари, ҳамтовоқлари ҳам бўлиши мумкин-ку, тўғрими? Нега бўлмаса улар миқ этмай ўтирибди? Кечаги «валинеъмат»ларига нисбатан оқибатсизлик, хиёнат эмасми бу? Ёки агар бугун «озод этилиши»га бу қадар дил-дилдан рози бўлсалар, нега шу чоққача садоқат билан унинг пинжига тиқилиб жимгина юрдилар? Демак... Чатоқ, чатоқ!

Ажабо, шундай пайтда киши беихтиёр бошқа бир манзарани кўргиси келар экан: майли, мажлис аҳлининг раъйига тескари калтабин бир нодон аталсин, майли, юз чандон ноҳақ бўлсин, лекин лоақал биттагина қарши ё бетараф қолган одам чиқса-чи! Бу қилмиши учун биров уни еб қўймас? Бунисининг оти нима энди: андишами, қўрқоқлик? Ахир, берилган саволга тап-тортмай — тўғрисини айтиб жавоб қайтаргани учун Президент ҳатто ўрнидан қўзғалиб минбардаги бир нотиқнинг қўлини сиқиб қўйганини ҳамма кўриб ўтирди-ку!..».

Эркин Аъзамнинг 2004 йил 9 июнь куни «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинган «Ҳоким, ҳолва, ғурур ва андиша» сарлавҳали мақоласидан
«Қайта қуриш бошланганда энди адолат тантана қилади, ҳақиқат қарор топади, деган гаплар айтилган эди. Ленин йўлидан тойиб кетган эканмиз, келинглар, ҳақиқат сари юрайлик, деган чақириқлар янгради, бу борада дастлаб қандайдир қадамлар ҳам қўйилди: нопок одамлар лавозимидан олинди, жазоланди, кўп ҳақиқатлар айтилди. Етмиш йил ёлғонга ишониб яшаган жамият аҳли учун бу катта гап эди. Ишондик. Энди ҳаётимиз ҳалол, фаровонроқ бўлади, деб ўйладик. Бугун кўрсак андак шошган эканмиз...

Қаранг, қайта қуришнинг бошида узангисидан айрилган кўп зотлар қайтиб жой-жойини эгаллади. Ким амалдорликка даъвогар бўлса, ким мансаб кўйида ўртанган, унга интилган бўлса — бурни қонагани йўқ. Орада пешонаси салгина ғурра бўлганини айтмаганда, тағин жонажон оромкурсисини эгаллади: кимдир ўрмалаб, бошқаси эмаклаб, яна бирови эски тирговичларига таяниб. Хуллас, манзара ўша-ўша: ортда юрган бугун ҳам ортда. Ишонмасангиз, атрофингизга бир қаранг. Бедаво дардларимиз — порахўрлик, таниш-билишчилик камайиш ўрнига, баттар газак олгани-чи!

Шуларни кўриб, қайта қуриш шаънига чапак чалган қўлларингиз шалвираб қолади...».

Эркин Аъзамнинг 1990 йил 14 декабрда «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетасида эълон қилинган интервьюсидан, суҳбатдош — Қулман Очил
Одатда хориж фильмларининг трейлерларини кўрганимиздаёқ, ўша кинога бўлган қизиқишимиз ортади. Кўришга ошиқамиз. «Ўзбеккино» буюртмасига асосан суратга олинган «Илҳақ» фильми трейлерини кўрганда менда худди шундай таассурот пайдо бўлди.

Айтишларича, фильм реал воқеиликка асосланган бўлиб, унда иккинчи жаҳон уруши даврида яшаган бир муштипар аёлнинг фожиали ҳаёти тасвирланган. Эртага 9 май куни ушбу фильм телеканалларимиз орқали илк марта намойиш этиларкан.

Шахсан мен бу премьерани ўтказиб юбормоқчи эмасман. Сизга ҳам тавсия қиламан.
Тошкент кўчаларида зулм салтанатининг қизил байроғи ҳилпираши одатий ҳол бўлиб қолди. Тўрт йилдан бери. Муаммоми? Жуда муаммо эмас, фақат ёқимсиз жуда.

Ҳа, муаммо эмас, ҳатто ечим деса ҳам бўлади бу ҳолатни — Тошкент энди шу қадар бағрикенгки, сен ҳам ўзинг хоҳлаган байроқни кўтариб чиқишинг мумкин. Қонун билан тақиқланмаган бўлса бас.

Афсуски, совет рамзлари тақиқланмаган — расман декоммунизация йўқ бизда. Ишқилиб, умидимиз шуки, қайта тиклангани фақат шу байроқ бўлсин, чўққисоқолу шопмўйлов ҳайкаллар оёққа турмасин.
#якшанбалик

1. Журналистикамизда ўз ўрни ва сўзига эга бўлган Анора Содиқованинг ЎзАдан кетиши атрофидаги шов-шув юзасидан Президент администрацияси (Анора Содиқованинг таъкидлашича, у Президент администрациясида ишлайдиган Хайриддин Султонов исмли ходимнинг босими остида ишдан кетган), ҳеч бўлмаса администрация ҳузуридаги агентлик бирор муносабат(ча) билдириши мақсадга мувофиқ бўлса керак. Масс-медиани қўллаб-қувватлаш фонди ҳам бу масалада четда турмагани маъқул, менимча — биринчидан, бу ҳар турли ёқимсиз гап-сўзни кўпайтиради, иккинчидан, бўлаётган шов-шув фикр, сўз, матбуот эркинлиги бўйича айтилаётган ижобий ўзгаришларга соя соладигандек. Фикри, айтган сўзи, матбуотда ёзгани учун фуқаронинг босимга учрашини ҳеч қачон оқлаб бўлмайди.

2. Сардоба фалокати ҳамма нарсада ибрат бўлади, деб ўйлагандим. Аммо Ғалаба парки, ундаги ҳар турли иншоотларнинг тарихий муддатига — 9 майга топширилганини кўриб, сал шошилганимни тушундим. Айтишларича, паркда бир кун аввал ҳам иш қайнаб ётганди, бир-икки кун аввал олинган суратларда қандайдир ҳаракатлар бўлаётганини ҳам кўриш мумкин эди. «Ҳамма иш ростан 9 майда тугади-да», дейишингиз мумкин, тўғри, лекин ҳамма нарсани байрамга сифатли битириб юрган бир давлат бўлсак эди, ишонарли чиқарди бу гап. Қандай қилса ишонарли бўларди ҳозир? Масалан, 3 майда ҳаммаёғи тап-тайёр қилинса-ю, 4 май куни жамоатчилик кўрикка таклиф қилинса (карантин қоидаларига риоя этган ҳолда), бирор айб тополмаса — тахминан шунда ишонарли бўларди. Жамоатчилик ҳозир ҳам айб тополмас, қусур йўқдир ҳақиқатан ҳам, лекин объектнинг айнан байрамга тайёр қилингани барибир ишонарли эмас. «Байрам уйда нишонланади, карантинни бузиш мумкин эмас», деб ўнлаб, юзлаб одамлар иштирокида тадбир уюштирилгани ҳақида-ку ортиқча гап ортиқча — бу бор-йўғи «дурной пример».

3. «Қанотчи»нинг очилгани — бу epic fail, бошқа нарса эмас. Ҳатто изоҳлашга ҳам ҳожат йўқ аслида. Айтишларича, бу тажриба бўлган — «Қанотчи» мисолида карантинда ресторанлар қандай ишлашини кўрсатиб бермоқчи бўлишган. Умуман олганда, яхши ташаббус, лекин чидаб бўлмас уқувсизлик ҳар қандай яхши ташаббусни, афсуски, нафрат, тушунмовчилик нуқтасига айлантиради. Бас шундай тажриба бошланаётган экан, шу ҳақда олдиндан («Қанотчи» эмас, ваколатли органлар, аввало, Республика махсус комиссияси, ҳеч бўлмаса, шаҳарнинг махсус комиссияси) ахборот берса, огоҳлантирса, тажриба ҳам бир эмас, муассислари бир-биридан мустақил бир неча муассасалар иштирокида амалга оширилса ҳам бўларди. Чамамда, шунда сиз ҳам, кабоб ҳам куймасди. Ҳозирги ҳолатга эса — ақл бовар қилмайди; давлатнинг бир минораси иккинчи минорасининг ишларидан бехабарлигига далилдан бошқа нарса эмас.

4. Аввало, давлатимизнинг «коммуникация машинаси» янада тезроқ, самаралироқ, сифатлироқ ишлашини, бу коронавирус деган балонинг хавфи тезроқ камайишини, якшанбалар коронавирусдан аввалги замонлардагидек сокин, тинч, осойишта ўтишини ҳаммамизга тилаб қоламан.
Муҳрим
#якшанбалик 1. Журналистикамизда ўз ўрни ва сўзига эга бўлган Анора Содиқованинг ЎзАдан кетиши атрофидаги шов-шув юзасидан Президент администрацияси (Анора Содиқованинг таъкидлашича, у Президент администрациясида ишлайдиган Хайриддин Султонов исмли ходимнинг…
«Рестораннинг одатий тартибда ишга тушгани ҳақида оммага тақдим қилинган маълумот юзасидан эса, нотўғри ахборот тарқатиб пойтахт аҳолисига янглиш маълумот беришда айбдорлар, қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади», деяпти ҳокимлик https://t.me/poytaxt_uz/8038
Ўзбекистон Сенати мамлакатнинг ЕОИИ фаолиятида қай мақомда иштирок этиши мақсадга мувофиқлигини муҳокама қилмоқда https://www.youtube.com/watch?v=y97I8v6gxdo
«Ҳеч ким раҳмат демайди». Сўнгги кунларда кўп эшитаётганим ва миямда кўп айланаётган гап шу («ички хотиржамлик»нинг синоними).

Бошқа томондан — ўзи раҳмат учун ишлаймизми биз? Ташаккурлар кўнгилни кўтаради, албатта. Пул ҳам керак, яшаш учун.

Лекин, «жа оширвординг» демасангиз, кўпчилигимиз шунчаки «ёнғоқнинг шақир-шуқури»га ишқибоз хастамиз, холос.

Шунинг учун ҳаддан ташқари кўп нарсадан бохабар ва лекин ҳаддан ташқари ҳушёр одамлар кўра билган хатарларни пайқамай қоламиз.

Бор айбимиз шу. Айтмоқчи, бу «хайпожор»лик ҳам эмас. Менимча.
Вазият тақозо қилса, маълумот берилади. Сўрашни бас қилган бўлсангиз ҳам. Яққол далил — Соғлиқни сақлаш вазирлигининг коронавирусга чалиниш ҳолатлари ҳақидаги ахборотлари.

12 май куни ҳам бу ахборотлар бир қатор гапдан иборат эди. 13 майдан бошлаб эса янги беморларнинг қанчаси карантиндану, қанчаси хориждан экани айтила бошланди.

Жамоатчиликнинг фаол вакиллари ҳеч бўлмаса шундай ахборот берилишини апрелдан бери сўраб келарди, лекин фақат 13 майга келибгина вазият шуни тақозо қилди, кўринишидан.

Чунки бир томондан эпидемиологик вазият барқарор дейиляпти, бошқа томондан эса кунлик касалланганлар сони кунлик соғайганлар сонидан яна ўзиб кетишни бошлаяпти.

Табиийки, ҳатто энг бефарқ одамларда ҳам савол туғиляпти — беморлар сони ниманинг ҳисобига ошяпти, касалланганлар карантинда бўлмаган аҳоли орасидан ҳам чиқяптими-йўқми?

Саволлар кўпаймаслиги, эпидемиологик барқарорликка тенг ахборот барқарорлиги учун ССВ энди ҳар сафар сал батафсил маълумот беряпти. Шунга журъат қилишгани (ёки рухсат берилгани?) олқишга сазовор.

Фақат, шу батафсилроқ ахборот бериш 11 майдан бошланганида эди, СЭОАнинг Тошкент ҳокимлигига ёзган (ва Телеграмда айланиб юрган) хатидаги 8 та ҳолат аҳоли орасида аниқланганми-йўқми, билардик.

Аксига олиб, «ҳа, ўша 8 та ҳолат Тошкентнинг 6 та туманида карантинда бўлмаган аҳоли орасида аниқланган» ёки «йўқ, ундай эмас», деб расман айтишга ҳозирча ҳеч кимда журъати етмаяпти-ёв.

Вазият тақозо қилмаяпти, шекилли.

PS. Ва яна ўша саволлар — «шуни билгандан нима фойда?» ва «биров раҳмат айтармиди?». Билмадим. Айтяпману, хасталик деб. «Ёнғоқнинг шақир-шуқури» шу. Тушунганингиз учун раҳмат.
Минглаб одамларнинг нисбатан тинч, нисбатан хотиржам ҳаётини бузиб юборган, тақдирларни бутунлай ўзгартириб юборган Сардоба фалокати юз берганига икки ҳафта бўлди. Ҳар қандай фалокат бўйича дастлабки тахмин бўлади, ўша дастлабки тахмин ҳам қоида тариқасида расман айтилади.

Лекин биз Сардоба фалокати бўйича дастлабки расмий тахминни ҳали ҳам билмаймиз — 1 майга ўтар кечаси кузатилМАган кучли ёмғир ва шамолми, сув омборидан ортиқча сув вақтида чиқариб юборилмаганими ёки қурилишда қатнашган сардобаликлар таъкидлаганидек тўғон шунчаки тупроқдан кўтарилганими?

“Етти йилда қурилган тўғон етти йил туриб бермади. Яна шундай бўлмаслигига ишонч йўқ, бу ердан кетаман”, деяпти одамлар, қизалоқлар: “Дада, уйимиз олдида ким сув омбори қурган?”, деб сўраяпти, унинг дадаси ҳам бу ердан кетаман деяпти. Бунақа оғриқли гаплар, оғриқли саволлар жуда кўп.

Лекин сизу биз ўтган 14 кун ичида жиноят иши кимларга нисбатан очилганини, ишга кимлар жалб этилганини — кимлар айбдор сифатида кўрилаётганини ҳали ҳам билганимиз йўқ. Раматову Сангинов деганлар атрофида минг хил гап, миш-миш юрибди, аммо бирор изоҳ, бирор расмий муносабат йўқ.

Менимча, бунақа вақтда ахборот бериш учун қандайдир алоҳида тадбир уюштирилишини кутиб ўтириш керак эмас. Давом этаётган жараён ҳақида ҳар куни, одамларни чалғитмайдиган, уларга аниқ сигнал етказадиган ахборот бериш керак. Жимжитлик мавҳумликка, мавҳумлик ишончсизликка олиб келади.

Давлат ўзига нисбатан ишончсизликни ўз қўли билан яратиши — ҳаммасидан ёмон.
Путин Россиясининг энг ёқимсиз овозларидан бири — Мария Захарова Ўзбекистонда расмий доираларда давлат тили устувор бўлишини белгиловчи қонун лойиҳаси атрофидаги муҳокамаларга муносабат билдирибди. Унда, жумладан, шундай дейилади:

«Шундай таассурот уйғоняптики, ушбу қонун лойиҳаси тарафдорлари ҳозирча яққол озчиликни ташкил этади. Билдирилаётган фикрларнинг аксарияти рус тилининг расмий мулоқотда сақланиб қолиши муносабатларимизнинг тарихий руҳи ва замонавий сифатига, энг асосийси — кўпинча Россияда ўқиш ёки ишлаш учун танлов қилаётган кўп сонли Ўзбекистон фуқаролари манфаатларига тўла мос келишини кўрсатмоқда».

Энди рус пропагандаси бу фикрни ҳаммаёқда тарқатади, қонун тарафдорлари яққол кўпчилик бўлса-да, жараёндан бехабар, бефарқлар одамларга Мария Захарованинг «яққол озчилик» дегани ишончлироқ кўринади (ахир ёлғон тинимсиз такрорланса, охири у ҳақиқатдек жаранглай бошлайди), «Ҳа, ўзи кўпчилик рус тили қолишини хоҳлаётган экан-ку», деган хулосага келади.

Биз «миллатчилик бўлиб қолади», «ҳурматсизлик бўлади», деб минг иккиланиб, ҳижолат бўлиб фикр билдирамиз, андишанинг оти қўрқоққа чиқади. Улар бўлса юқори минбарлардан туриб «рус тилининг расмий сўзлашувда қолиши ўзбекистонликлар манфаатларига мос» дейди, очиқ-ойдин. Мана шунақа қилганидан кейин Латвия, Литва, Украина тажрибаси ўринли кўринади.

Ўзбекистон ва Россия муносабатларининг замонавий сифати умуман тил масаласи билан ўлчанмаслиги лозим. Россия аввало ўз муаммоларини билсин, Ўзбекистондаги тил муҳокамаларига умуман бурнини суқмасин. Шу ўринда бизнинг ҳам Мария Захаровага тенг минбаримиз жавоб қайтарса мақсадга мувофиқ бўлардику-я...

Йўқ, Мария Захаровасига ҳам, Путин Россиясига ҳам бошқача жавоб қайтариш керак — депутатларимиз ҳам, сенаторларимиз ҳам давлат тилининг устуворлигини мустаҳкамлайдиган ўша қонун лойиҳасини худди ЕОИИга қўшилиш ташаббусини олқишлаганларидек қабул қилсин, маъқулласин, сўнг бу қонун нусхасини уларга юборайлик. Энг яхши жавоб шу.
Кўп қаватли уйларнинг орасида ҳам бўлади-да ҳовлилар, гул, райҳон экса бўладиган.
Муҳрим
Путин Россиясининг энг ёқимсиз овозларидан бири — Мария Захарова Ўзбекистонда расмий доираларда давлат тили устувор бўлишини белгиловчи қонун лойиҳаси атрофидаги муҳокамаларга муносабат билдирибди. Унда, жумладан, шундай дейилади: «Шундай таассурот уйғоняптики…
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Акмал ака Бурҳоновга муносабат учун раҳмат ва шу муносабатга: «Қолган депутатларни ҳам таклиф этилаётган қонун лойиҳасини яқин вақт ичида кўриб чиқиб, қабул қилишга чақираман» деган 5-пунктни ҳам қўшсалар, нур устига нур бўларди https://t.me/aburxanov/125

Ўзи аслида муносабат билдириш керак бўлса, биринчи галда Киргизбаев деган одам бошлиқ Давлат тили депаратменти муносабат билдириши керак эди, аксига олиб департамент Мария Захарова путинпараст заҳарини сочган вақтда «жичча» сўзи устида илмий изланиш қилиб ўтирибди...
Сардоба сув омбори дамбаси қурилиш материали таркибига кўра тупроқли-тошли ҳисобланаркан. Масалан, Тожикистондаги Нурек сув омбори (дамбаси баландлиги 300 метр), ўзимиздаги Чорвоқ сув омбори (168 метр) ҳам шунақа экан. Шуни аввалроқ билмаганим учун узр, ҳижолатдаман (беҳазил, киноясиз).
ФВВ вакили Халқаро пресс-клубдаги чиқишида Сардобадаги фалокат юзасидан ташкил этилган колл-центрга ҳатто Япония элчихонасидан қўнғироқ бўлгани, улар қурбонлар орасида Япония фуқароси бор-йўқлиги ҳақида сўраганини айтди.

Қурбонлар ҳақида тўлиқ маълумот берилмаганидан кейин элчихона ҳам колл-центрга телефон қилиб сўрайди-да. Қурбонлар сони олти нафарга етганини бугун билиб турибмиз, ваҳолонки, бу ҳақда ҳолатлар аниқланиши билан ахборот берилиши керак эди.
Forwarded from Laziz Hamidov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Улар»нинг 11-сон меҳмони Troll.uz лойиҳаси муаллифи Умид Гафуров. Биз Умиддан мамлакатдаги сўз эркинлиги, мажбурий меҳнат, ойлик даромади, келажакдаги режалари ва шахсий лойиҳалари ҳақида сўрадик...

#efir
Тўлиқ видео қуйидаги ҳаволада:
https://www.youtube.com/watch?v=AmLPukbHIco