MUHIM24.uz
1.96K subscribers
8.66K photos
2.03K videos
12 files
7.79K links
muhim24.uz yurtimiz va jahonning eng muhim yangiliklar rasmiy sayti

Faqat tasdiqlangan va ishonchli axborotlar

Tahririyat ОAV guvohnomasi: № 2201

Veb-sayt: http://muhim24.uz/

Aloqa http://t.me/muhim24uz_aloqaBOT
Download Telegram
⚡️Hindiston va Xitoy chegara kuchlari Hindistonning Arunachal-Pradesh shtati yaqinidagi chegarada oʻzaro oʻq uzdilar – ANI axborot agentligi.

Hind-Xitoy chegarasidagi mojaro 2020-yilning may oyida bahsli Aksaychin hududi tufayli boshlangan edi.

Яқинларингизни ҳам PAXTACHI MEDIA га таклиф қилинг👇👇👇
TELEGRAM | FACEBOOK | YOUTUBE | ALOQA BOT* | PAXTACHI_FM | INSTAGRAM* | OK.RU | HUQUQIY MADAD
#TAYINLOV

⚡️12 нафар судьянинг иш жойи ўзгарди

Судьялар олий кенгаши томонидан 12 нафар судья ваколати муддати даврига қайта тайинланди

Номозов Музаффар Эргашовичсудьялик ваколати муддати даврига Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

Бердиёров Раҳматжон Тожиноровичсудьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Жиззах вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди.

Юсупов Низом Ҳасанович судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди.

Мирзаева Ирода Тоҳировнасудьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди раисининг ўринбосари лавозимидан озод қилинди.

Исмоилов Мавлонбек Матёқубович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди раисининг ўринбосари лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

Ҳайдаров Толибжан Якубжонович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар судининг раиси лавозимидан озод қилинди.

Раҳимжонов Раҳмонберди Қамбаридинович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Чиноз тумани судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

Абдушукуров Фарҳод Зокирович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой тумани судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Бектемир тумани судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

Холмонов Баҳодир Муҳиддинович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

Тошев Дусмурод Баратович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро маъмурий суди раисининг ўринбосари лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

Эшимов Шароф Зоирович – судьялик ваколати муддати даврига Сирдарё вилояти жиноят ишлари бўйича Янгиер шаҳар судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Мингбулоқ тумани судининг раиси лавозимидан озод қилинди.

Содиқов Шуҳратжон Абдумўминович – судьялик ваколати муддати даврига Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Мингбулоқ тумани судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Пахтакор тумани судининг раиси лавозимидан озод қилинди.

Яқинларингизни ҳам PAXTACHI MEDIA га таклиф қилинг👇👇👇
TELEGRAM | FACEBOOK | YOUTUBE | ALOQA BOT* | PAXTACHI_FM | INSTAGRAM* | OK.RU | HUQUQIY MAD
⚡️Ўзбекистоннинг "Ипотека-банк"и сотилди

Тошкент шаҳрида Венгриянинг "OTP Bank"и “Ипотека-банк” акциядорлик тижорат банкини хусусийлаштириш тўғрисидаги битимни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Ҳужжатни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги номидан Бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев, “OTP” банки томонидан эса – бошқарув раиси ва бош директори Шандор Чань ҳамда бош директор ўринбосари Ласло Вулф имзолади.

Битимнинг молиявий якуни 2023 йилнинг биринчи ярмида амалга оширилиши кутилмоқда.

Яқинларингизни ҳам PAXTACHI MEDIA га таклиф қилинг👇👇👇
TELEGRAM | FACEBOOK | YOUTUBE | ALOQA BOT* | PAXTACHI_FM | INSTAGRAM* | OK.RU | HUQUQIY MAD
MUHIM24.uz
❗️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг АИ-80 русумли автобензин маҳсулотини акциз солиғидан озод қилиш бўйича Қарори қабул қилинди.   Қарорда қуйидагилар назарда тутилмоқда: 2022 йил 10 декабрдан 2023 йил 1 мартга қадар импорт қилинадиган, маҳаллий корхоналар…
⚡️“Ўзбекнефтгаз” шохобчаларида Аи-80 бензини нархи 6800 сўмдан 5700 сўмга тушади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “АИ-80 русумли автобензин маҳсулотини акциз солиғидан озод қилиш бўйича” ҚАРОРИ қабул қилинди.

Қарорда қуйидагилар назарда тутилмоқда:

2022 йил 10 декабрдан 2023 йил 1 мартга қадар импорт қилинадиган, маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган ва тадбиркорлик субъектлари томонидан якуний истеъмолчиларга сотиладиган АИ-80 русумли автобензин маҳсулоти учун, истисно тариқасида, акциз солиғини “ноль” ставкада қўллаш.

Натижада АИ-80 русумли автобензин маҳсулотининг чакана нархи амалдаги нархларга нисбатан ўртача 8,7 фоизга камайиши прогноз қилинмоқда.

Шунингдек, акциз солиғининг вақтинча қўлланилмаслиги натижасида аҳоли ва тадбиркорлар ихтиёрида 213,7 млрд сўм маблағ қолади.

2022 йил 10 декабрдан 2023 йил 1 апрелга қадар “Ўзнефтгазинспекция” ва “Ўзэнергоинспекция” томонидан, истисно тариқасида, Бизнес омбудсман билан келишилмасдан тадбиркорлик субъектларини уларнинг молиявий-иқтисодий фаолиятига аралашмаган ҳолда энергия ресурсларидан ноқонуний ва самарасиз фойдаланиш ҳолатларини текширишга рухсат берилмоқда.

Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ва Электр энергетикада назорат инспекцияси ўтказиладиган текширувлар натижалари бўйича автобензин маҳсулотларининг ортиқча йўқотишларига ва талон-тарожликларга йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган жазо чораларини қўллаш, шунингдек, уларнинг фаолиятига ҳуқуқий баҳо бериш юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдимномалар киритиб борилади.

Ушбу қарорнинг қабул қилиниши, куз-қиш мавсумида истеъмолчиларнинг автобензин маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини ўз вақтида таъминлаш, уларнинг нархларини барқарорлаштириш ҳамда аҳолининг ортиқча сарф-харажатларини қисқартиришга олиб келади.

Яқинларингизни ҳам PAXTACHI MEDIA га таклиф қилинг👇👇👇
TELEGRAM | FACEBOOK | YOUTUBE | ALOQA BOT* | PAXTACHI_FM | INSTAGRAM* | OK.RU | HUQUQIY MADAD
Ер аҳолисининг 45 фоизи 2030 йилга бориб семириб кетиши мумкин — ЖССТ

Семизлик оқибатида Европа ва Марказий Осиёда йилига 1,2 млн киши вафот этмоқда.

Кунига 5 соатдан кўпроқ вақт давомида смартфондан фойдаланиш семириш хавфини 43 фоизга ошириши аниқланди.

Шунингдек, бир жойда ўтирган ёки ётган ҳолатда узоқ вақт экрандан кўз узмаслик нафақат ортиқча вазн, балки кўриш қобилияти заифлашишига ҳам сабаб бўлади.

Яқинларингизни ҳам PAXTACHI MEDIA га таклиф қилинг👇👇👇
TELEGRAM | FACEBOOK | YOUTUBE | ALOQA BOT* | PAXTACHI_FM | INSTAGRAM* | OK.RU | HUQUQIY MADAD
Ўзбекистонда 12 декабрь куни 1754 доза COVID-19’га қарши вакцина қўлланилди

Ўзбекистонда 12 декабрь куни коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 58 нафарни ташкил этди.

Яқинларингизни ҳам PAXTACHI MEDIA га таклиф қилинг👇👇👇
TELEGRAM | FACEBOOK | YOUTUBE | ALOQA BOT* | PAXTACHI_FM | INSTAGRAM* | OK.RU | HUQUQIY MADAD
Forwarded from MUHIM24.uz
Диққат! Азиз обуначилар!

"PAXTACHI" газетасининг расмий телеграм канали орқали қўшимча даромад топиш имконияти борлигидан хабардормисиз?
💰💵

Сиз бирор воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми? Масалан, "Қанотли бузоқча"га ўхшаш. Ёки сув тошқини, метеорит тошининг тушиши каби ҳолатларни учратдингизми? Жамиятимиздаги қонун бузилишлари, ноҳақликларни-чи?

‼️ Хуллас, эксклюзив видео, фото суратларни биринчи бўлиб бизга юборинг ва агар материалингиз ҳақиқий деб топилса, биз сизни моддий рағбатлантирамиз. Моддий маблағ сизнинг материалингизнинг савиясига қараб миқдори кўпайиб бораверади.💰

⭕️ Сизнинг хоҳишингизга кўра исм-фамилиянгиз сир сақланиши ҳам мумкин ва бу таҳририятимиз томонидан кафолатланади.

Эксклюзив материаллар @paxtachi_mediaga_murojaat_bot'ида қабул қилинади.

🤝 Биз билан ҳамкорликда ишланг ва қўшимча даромад манбаига эга бўлинг!

«Пахтачи» газетасининг расмий саҳифалари 👇
TELEGRAM | FACEBOOK | YOUTUBE | ALOQA BOT
Tongda Afgʻonistonda 2 ta zilzila sodir boʻldi

▪️Birinchisi soat 6:50 da, 4 ballik. Zilzila epitsentri Toshkentdan 510 km janubiy-gʻarbda
▪️Ikkinchisi soat 7:05 da, 3,9 ballik. Zilzila epitsentri Toshkentdan 502 km janubiy-gʻarbda.

Яқинларингизни ҳам PAXTACHI MEDIA га таклиф қилинг👇👇👇
TELEGRAM | FACEBOOK | YOUTUBE | ALOQA BOT* | PAXTACHI_FM | INSTAGRAM* | OK.RU | HUQUQIY MADAD
@LIVE

Ayni paytda Xalq deputatlari Paxtachi tumani kengashining navbatdagi sessiyasi bo'lib o'tmoqda..

https://t.me/paxtachi_media
Шамоллаш бошланганда нима қилиш керак?

Бу машҳур педиатр Комаровскийнинг усули бўйича даволаш.

Шамоллаш бошланиши биланоқ:
Дорихонадан тузли эритма(натрия хлорид)ни олинг, ҳар ярим соатда болани ҳар бир бурун бурчагига ярим пипетка томизамиз.

Кунига бир марта одатий аскорбин кислота таблеткасини ичиринг.

Кунига уч марта, бир таблетка калций глюконат

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

https://t.me/paxtachi_media
#Тезкор

Самарқандда яна бир адвокат пора билан қўлга тушди

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси, вилоят ИИБ ва прокуратура ходимлари томонидан навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир чоғида 1986 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган, айни пайтда “Marokand Lawyers” адвокатлик фирмаси адвокати сифатида фаолият юритиб келаётган Р.А. маҳаллий фуқаронинг уй масаласи бўйича апелляция тартибида кўрилаётган суд ишни ўзининг танишлари орқали фуқаронинг фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига ундан 1200 АҚШ долларини хизмат хонасида олаётган вақтда қўлга олинди.

Ҳозирда Р.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🔷  https://t.me/paxtachi_media
#BUGUN


Ўзбекистон Президентининг «АИ-80 русумли автобензин маҳсулотини акциз солиғидан озод қилиш бўйича» қарори қабул қилинди.

🔹https://t.me/paxtachi_media
#Диққат

❗️Мактаб ўқувчилари учун II чоракнинг сўнгги куни 27 декабрга тўғри келиб, 28 декабрь куни қишки таътилнинг илк куни саналади.

Таътил 14 календарь кун давом этади ва III чорак 2023 йилнинг 11 январидан бошланади.

https://t.me/paxtachi_media
Bolalarni sun‘iy yetishtiruvchi dunyodagi birinchi konsepsiya taqdim qilindi.

Uning yordamida biri yilda 30 000 nafargacha chaqaloq “dunyoga kelishi” mumkin, ota-onalar esa farzandini mobil ilova orqali kuzata oladi.

🔷
https://t.me/paxtachi_media
❗️«UzAuto Motors» «Damas» ва «Labo» сотувини ҳам тўхтатди.

Компания яна ҳеч қандай изоҳсиз ва олдиндан анонс бермасдан шартнома беришни тўхтатган. Кун.уз манбаси сотув шу билан кейинги йил очилишини айтди.

Айни пайтда харидорлар олдида фақат «Onix» танлови қолди.

https://t.me/paxtachi_media
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кузатув

Ногиронлар химояси энг аввало судлардан бошланиши керак.

Манба: yuristkadr

https://t.me/paxtachi_media
#Foydali
#Bilib_oling

Bugun Oʻzbekistonda:

mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdori – 920 000 soʻm;

bazaviy hisoblash miqdori – 300 000 soʻm;

pensiyani hisoblashning bazaviy miqdori – 324 000 soʻm;

yoshga doir eng kam pensiyalar – 633 000 soʻm;

bolalikdan nogironligi boʻlgan shaxslarga beriladigan nafaqa – 698 000 soʻm;

zarur ish stajiga ega boʻlmagan keksa yoshdagi va mehnatga layoqatsiz fuqarolarga beriladigan nafaqa – 500 000 soʻm;

ish staji toʻliq boʻlmagan chogʻdagi pensiyalarning eng kam miqdori qoʻshimcha toʻlovni hisobga olgan holda – 500 000 soʻm;

belgilangan yoshga doir eng kam pensiya miqdoridan 698 000 soʻmgacha pensiya oluvchilarning yoshga doir va nogironlik boʻyicha pensiyalari miqdori – 698 000 soʻmdan iborat.

https://t.me/paxtachi_media
Qarshida 13 yoshli bola is gazidan zaharlanib vafot etdi

Qashqadaryo viloyati Qarshi shahrida 13 yoshli bola is gazidan zaharlanib vafot etdi, deya xabar bermoqda Bosh prokuratura matbuot xizmati.

11-dekabr kuni soat 10:20 larda shaharning Paxtazor mahallasida yashovchi voyaga yetmagan 2009-yilda tugʻilgan I.I. yashash xonadonida gaz plitasidan chiqqan is gazidan zaharlanib vafot etdi. Voyaga yetmagan 2013-yilda tugʻilgan O.I. va 2011-yilda tugʻilgan B. I. zaharlanish alomatlari bilan shifoxonaga yotqizildi.

Mazkur holat yuzasidan shahar prokuraturasi tomonidan tergovga qadar tekshiruv harakatlari olib borilmoqda.

Яқинларингизни ҳам PAXTACHI MEDIA га таклиф қилинг👇👇👇
TELEGRAM | FACEBOOK | YOUTUBE | ALOQA BOT* | PAXTACHI_FM | INSTAGRAM* | OK.RU | HUQUQIY MADAD