Muhaddis.uz | Расмий канал
4.41K subscribers
11.8K photos
2.17K videos
11.9K links
© Ҳадис илми мактабининг расмий канали

Ижтимоий тармоқлардаги барча расмий саҳифаларимиз:
taplink.cc/muhaddisuz
Download Telegram
Дуоларимизда ота-оналаримизни унутмайлик!

Бир шайхнинг ҳузурига шогирдларидан бири келиб:
— Устоз, дуоларим қабул бўлмаябди нега шундай бўлаябди экан? — деб сўради. Шайх:
— Ота-онанг борми? — деб сўради. Шогирд йигит:
— Ҳа бор, Аллоҳга шукр ота-онам тирик, ҳаёт… Шайх кулиб:
— Мен сендан ота-онанг тирикми деб сўрамадим. Ота-онанг қилаётган дуоларингда борми? — деб сўрадим. Шогирд бошини эгиб:
— Йўқ ота-онамни дуоларимда зикр қилмас эканман — деб, нима учун дуолари ижобат бўлмаётганини англаб, шайхнинг ҳузуридан чиқиб кетибди.
Дарҳақиқат кўпинча дуоларимизда ота-оналаримиз ҳақларига дуо қилишни унутиб қўямиз. Ғанимат дунёда ғанимат бўлган ота-оналаримиз ҳақларига дуо қилишни кўпайтириш барчаларимзга насиб айласин!

Ҳалилуллоҳ Раимқулов
Ховос тумани «Хизиробод» жоме масжиди имом-хатиби

t.me/muhaddisuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Раддия

Мазҳабга эргашиш зарурати ҳақида🕌

Ҳасан домла Қодиров
Тошкент шаҳар "Сирож Солиҳ" масжиди имом-хатиби

@sammuslimuz

t.me/muhaddisuz
#Мақолалар #Рамазон_2022

Фитр садақаси ва уни намозга чиқишдан олдин бериш лозимлиги ҳақида

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Ибн Умар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “фитр садақа”сини мусулмонлардан қулга ҳам, ҳурга ҳам, эркакка ҳам, аёлга ҳам, каттага ҳам, кичикка ҳам хурмодан ёки арпадан бир соъ[2] қилиб белгиладилар”, деди»...
👇
https://muhaddis.uz/site/inner?id=1272

t.me/muhaddisuz
#Янгиликлар

Берлин остонасидаги уруш кечмишлари

“9 май – Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан 6 май куни Ҳадис илми мактабида мактаб устоз ва талабалари иштирокида Самарқанд вилояти Пайариқ тумани Зарафшон маҳалласида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, 99 ёшли Маҳмадали ота Сиддиқов билан “Инсон хотира туйғуси билан барҳаётдир” мавзусида давра суҳбати ўтказилади.

Батафсил: https://muhaddis.uz/site/inner?id=1271

t.me/muhaddisuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Қуръон_тиловати

Шамс сураси

Исамиддинов Жавоҳирбек
———————————
Ҳадис илми мактаби талабаси

Youtube орқали кўриш: https://youtu.be/wMSYo4BJTGA

Telegram | Facebook | Instagram | Tiktok | YouTube
#Сакинат_маскани

Тарбия қилувчи инсон ва гўдакнинг орасини узоқ қиладиган омиллар:
1. Болани уриш, бақириш ва унга таҳдид қилиш каби қаттиқ жазоларга тортиш.
2. Болани огоҳлантирмай, сабабларни айтмасдан унга уқубат бериш.
3. Боланинг тажрибасизлигини ҳисобга олмай, унинг кичик хатолари келажагини шакллантиришда катта аҳамиятга эга эканини ҳисобга олмай туриб, у бажарган ишларни танқид қилиш.
4. Суҳбат ўрнига гўё бола айбдордек уни тергов қилиш. Бу болани ўз тарбиячиси билан гаплашишни ёмон кўриб қолишига олиб бориб қўяди.
5. Боланинг туйғулари ғўр ва содда бўлишини ҳисобга олмай туриб, у ўз ожиз туйғуларини изҳор қилганда бунинг устидан кулиш.
6. Болага унинг фикри, ёши ва ижтимоий ҳолати кўтармайдиган вазифаларни юклаш.
7. Эски айблари гўё бутун умр унга доғ бўлиб қоладигандек, унга эслатавериш. Бу иш бола ва тарбиячи орасида катта тарбиявий бўшлиқни келтириб чиқаради.
8. Ўзининг шахсий ҳаётига тегишли ейиш, кийиниш каби ишларда унга эркинлик бермаслик. Бундай йўл тутилса, у ким нима деса эргашиб кетаверадиган одам бўлиб қолади. Баъзида иш тескарисига кетиб, бола қайсарлик томонга оғиб кетади.

Шайх Юсуф Хаттор Муҳаммад
"Оила бахт-саодат маскани"

t.me/muhaddisuz
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!

Бугун — якшанба: 8 май, 2022;
7 шаввол, 1443

Намоз вақтлари Тошкент вақтига кўра берилган

Telegram | Facebook | Instagram | Tiktok | YouTube
#Улуғлар_насиҳати

Ҳикматнинг боши Аллоҳдан қўрқмоқликдур!

Язид ибн Ҳавшаб роҳимаҳуллоҳ

t.me/muhaddisuz
#Эслатдик_эслатинг #Шаввол_ойи_рўзаси

Абу Айюб Ансорий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар:

من صام رمضان ثم أتبعه بست من شوال كان كصوم الدهر

“Ким Рамазон рўзасини тутиб, сўнг кетидан шавволдан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади”
.

Имом Ибн Можа ривояти

t.me/muhaddisuz
46 тадан 60 тагача туяси бўлса қанча закот беради?

«Кифоя» 2-жуз
Anonymous Quiz
23%
1 та ҳиққа туя
37%
2 та ҳиққа туя
22%
1 та бинту мухоз туя
18%
Энди билиб оламан
#Мақолалар #Рамазон_2022

Аллоҳ йўлида бир кун рўза тутишнинг фазилати ҳақида

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Абу Саъид: “Мен Пайғамбар алайҳиссаломнинг: “Ким Аллоҳ йўлида бир кун рўза тутса, Аллоҳ унинг юзини дўзахдан етмиш йил узоқлаштиради”, деб айтаётганларини эшитдим”, деди»...
👇
https://muhaddis.uz/site/inner?id=1273

t.me/muhaddisuz
#Таржима #Мутолаа

Билол ибн Саъд айтадилар: "Ҳар кўришганда сендаги айбни айтиб турадиган биродаринг, ҳар кўришганда сенга динор бериб турадиган биродарингдан яхшидир".

Ибн Қутайбанинг "Уюнул ахбар" китоби

©️
Яқубжанов Абдурашид

t.me/muhaddisuz
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!

Бугун —душанба: 9 май, 2022;
8 шаввол, 1443

Намоз вақтлари Тошкент вақтига кўра берилган

Telegram | Facebook | Instagram | Tiktok | YouTube
#Улуғлар_насиҳати

Инсон доимо жазолаш учун синалмайди. Балки поклаш учун ҳам синалади

Ибн Қаййим роҳимаҳуллоҳ

t.me/muhaddisuz