Mufasa
16K subscribers
1.42K photos
1.12K videos
7 files
2.1K links
Эксклюзив янгиликлар, таҳлиллар ва фактга асосланган хабарлар

Ижтимоий тармоқларда 👉 https://taplink.cc/mufasa

Реклама 👉 @Mufasaga_murojaat_bot
Download Telegram
Mufasa
Сенатор Сангинов ўзининг энг ашаддий танқидчиларини «сотиб олган(ми?)» 2020 йилда содир бўлган «Сардоба фожиаси» ортидан сенатор Сангинов ва унинг қариндошлари йирик интернет нашрларнинг асосий нишонинга айланганди. Ҳозирда бу нашрлар сенатор ва унинг қариндошларини…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навбаҳор опа мани ичимдаги гапларни гапирибдилар.

Яна ўша гап: «кун»га нима учун солиқ тўловчилар (мен билан сиз)ни ҳисобидан 20 млрд сўм бериляпти? Бу пуллар Ҳукуматни танқид қилиши учунми ёки қилмаслиги?

Ҳа айтганча, нимага «дарё»ни ўзлаштириб олдинглар?

@mufasa_mh
Ва ниҳоят фалаж антикоррупция агентлиги уйғониб, унинг директори тилга кирибди.

Нима эмиш, «Давлат идоралари ва ташкилотлари, шу жумладан, давлат улуши бўлган корхоналар ўзларининг пиар кампанияси учун сарфлаётган маблағлари тўғрисидаги маълумотлар ҳамда уларнинг ҳуқуқий асоси ва манбасини жамоатчиликка очиқлаши зарур» экан.

PS. Ман бу нарса ҳақида қачондан бери ёзиб келяпман, булар энди уйғонибди. Медиа соҳасида коррупция авж олишига аслида шу ташкилот ҳам айбдор. Бундан ташқари, Акмал Бурхоновга айтиб қўйинглар, пиар учун сарфланган маблағларни барчаси очиқ манбаларда турибди. Фақат буни ҳуқуқий асосини топиб беринглар!

@mufasa_mh
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌ЙИЛ ТАНЛОВИ — 2022

ЖУРНАЛИСТИКА - БУ...

Каналга уланинг:

⬇️⬇️⬇️
https://t.me/rost_24uz

@mufasa_mh
Янги Ўзбекистон юлдузларини тақдирлаш солиқ тўловчилар учун қанчага тушди?

Маданият ва туризм вазирлиги томонидан «Янги Ўзбекистон юлдузлари» маданият ва санъат миллий мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросимини ўтказиш учун 2 млрд сўмдан зиёд маблағлар сарфланган.

Хусусан, ушбу тадбирнинг реклама роликларини эфирга узутиш учун — 327 млн сўм, «Реннесанс холл»нинг бир кунлик ижраси учун — 728 млн сўм ва асосий тақдирлаш маросими бўлиб ўтадиган саҳнага олиб борувчи қизил йўлак учун — 20 млн сўм тўланган.

Озодбек Ахматович — бугун сеннинг кунинг демоқчи эдиму, лекин бундай ёзганларни «окалар» узоқ жойларга олиб кетиб қоляпти-да).

@mufasa_mh
Абдулла акамни раислигида юзага келиши мумкин бўлган сел оқимлари, тошқинлар ва кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича устувор вазифлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

«Ўзгидромет»нинг маълумотига кўра, шу ҳафтадан ҳаво ҳарорати кундузи +10 даражагача ва кечалари +3 даражагача кўтарилади. Ҳатто, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 2-7 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

@mufasa_mh
Сал олдин Чинозни чиновникларини «обориб-опкелган» Зойир тоғам энди Янгийўл туманида ижтимоий-иқтисодий» кўрсаткичлар бўйича «разбор»ни бошлаяптилар.

Бундан аввал Пискент, Бўкава Бекобод туманларида танқидий-таҳлилий йиғилиш ўтказиб, анча-мунча дангаса чиновникларни «калласи»ни олган эди. Қизиқ, Янгийўл туманида кимлар «учаркан»?

@mufasa_mh
Журналист М.Мирзаева ва бир ташкилотнинг С.Ҳ. исмли матбуот котиби «компромат иши» бўйича тергов қилинмоқда.

Айтишларича, ушбу икки шахс «компромат админлари» гуруҳида бўлишган.

Барчасини мушкули осон бўлсин 🤲

@mufasa_mh
Ҳар йили «Ўзбекнефтгаз»дан млрд-млрд пулларни олишга одатланган кунуз — ушбу компанияни матбуот хизмати раҳбари қамалди дея суюнчи оляпти.

2022 йилнинг охирида кунуз сайти Ўзбекнефтгаздан қарийб 2 млрд сўм олган. Суюнчи олишга шошилма, кун! Шу иш бўйича сени ҳам кунинг битади, шекилли. «Бир кун туз еган жойга қирқ кун салом бер», дейди доно халқимиз. Инсоф бўлмаса қийин экан-да…

@mufasa_mh
Mufasa
Ҳар йили «Ўзбекнефтгаз»дан млрд-млрд пулларни олишга одатланган кунуз — ушбу компанияни матбуот хизмати раҳбари қамалди дея суюнчи оляпти. 2022 йилнинг охирида кунуз сайти Ўзбекнефтгаздан қарийб 2 млрд сўм олган. Суюнчи олишга шошилма, кун! Шу иш бўйича…
Нафсинга ўт тушгур кунга млрд-млрд пулларни эслатганимдан кейин манбаларига таяниб қўйган постни таҳрирлади. Манбаларинга сени, как будто биз билмаймиз манбаларингни!

Чекистлар диққатига: компроматчилар товламачилик қилибди – хўп! Лекин кунчилар-чи? Агар буларни ҳам фаолиятини ўрганиб чиқилмаса, адолат бўлмайди – солиқ тўловчи сифатида норози бўламан. Нимага буларга бюджетдан млрд-млрд пул берилади, кунни кетидан ой кўрганмизми?

@mufasa_mh
Daryo.uz интернет нашрининг муассиси ҳисобланувчи «Simple Networking Solutions» МЧЖнинг таъсисчилари ҳақидаги маълумотлар яшириб қўйилган.

Охирги маълумотларда мазкур МЧЖнинг 100 фоиз улуши «Ўзбектелеком» АЖга тегишли эди. Давлат ва жамият ҳаётига таъсир ўтказа оладиган даражадаги йирик интернет нашрига ҳозирда ким эгалик қилмоқда? Нега бу ҳақида ҳеч қаерда маълумот йўқ? Камига очиқ манбаларда ҳам таъсисчилар ҳақидаги маълумотлар «махфийлаштирилган».

Медиа соҳасида ўзи нималар бўляпти? Кимларни қўлида қуролга айланяпти? Кимдир тушунтириб берадими?

Мен холис ахборот тарафдориман, ахборот майдони кланларнинг уруш майдонига ва уларнинг қўлида манипуляция қуролига айланиб қолишига қаршиман!

@mufasa_mh
#mufasa_aybdor

Чиновник ва айрим нашрлар пиарни баҳонасида ўзаро тил бириктириб млрдлаб бюджет маблағларини еб ётибди. Откат суммалари даҳшат! Чиновниклар бир-бирини заказ қилиб, тармоққа дизонформация сиздирган… Бирор соҳани монополия қилиш ёки курсини эгаллаш учун медиа соҳаси вакилларини ёллаган. Лекин буларни барчасига #mufasa_mh_aybdor 😈
Mufasa
Нафсинга ўт тушгур кунга млрд-млрд пулларни эслатганимдан кейин манбаларига таяниб қўйган постни таҳрирлади. Манбаларинга сени, как будто биз билмаймиз манбаларингни! Чекистлар диққатига: компроматчилар товламачилик қилибди – хўп! Лекин кунчилар-чи? Агар…
Шарманда уз

Шармадаликни энг юқори
чўққиси ҳақида қисқача ривоят: давлат бошқаруви ва маҳаллий органларни ўзгача услуб билан «доля»га ўтказиш билан ном чиқарган нашр, кунлардан бир кун қўлидан дон чўқиб юрган ўз саховатпешаси ҳақида пост қўйибди.

Ушбу постда ҳар йили млрдлаб пул оладиган саховатпешасини тергов қилинмоқда дея аудиториясидан суюнчи олиб, тасдиқланмаган маълумотлар улашибди. Еб қўйганлиги эсига тушиб ушбу мақолани ўзгартираварибди, ўзгартираверибди. Шундай катта бир сайтда нормал муҳаррир йўқ эмиш…

Ҳа айтганча, айрим каллаварамлар мени постларимни қайсидир «гуруҳ» заказ қиляпти деб ўйлаб, мени овозимни ўчириш учун дважди маддоҳ (эски ва янги давр маддоҳи)га ўша гуруҳни заказ қилиб постлар қўйдирибди. Эй каллаварамлар, мен сенларга ўхшаб ҳеч қайси гуруҳларга уюшмайман, чунки уюшганлар – бир кун уюшган гуруҳ бўлиб қамалади!

@mufasa_mh
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Монтажни бири бўлибди, аммо-лекин…

Энг қизиғи, бу давжди (эски ва янги давр) юлдузи любой даврда шундай гапларни айтиши мумкин, яъни кейинги даврда…

@mufasa_mh
Шеф шу ҳафта аввал Андижон, кейин Фарғона ва охирида Наманган вилоятларига борарканлар.

@mufasa_mh
Агробанк пиари: откат ёки доля?

2022 йил давомида "Agrobank" АТБ томонидан uz24.uz сайти ва унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифларида реклама материалларини жойлаштириш учун "WEBMEDIA INFORMATION" МЧЖ билан тўғридан-тўғри шартномалар орқали қарийб 750 млн сўм пул маблағлари ўтказилган: 2022 йил 27 май куни 279 910 000 сўм ва 19 август куни 468 510 000 сўм.

Мазкур шартномаларда "WEBMEDIA INFORMATION" МЧЖ uz24.uz сайти ва унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифлари (Facebook, Instagram ва Telegram)да реклама материалларини жойлаштириши белгиланган.

Бироқ, шартномалар имзолангандан кейинги даврда uz24.uz сайтида "Agrobank" АТБ билан алоқадор реклама материаллари мавжуд эмас (агар бўлса тақдим қилишларини сўрайман).

Шунингдек, uz24.uz сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифлари (Facebook ва Instagram)да ҳам 2022 йил давомида "Agrobank" АТБ билан боғлиқ реклама материаллари йўқ: Facebook саҳифасида сўнгги хабар ўтган йилнинг 15 март куни жойлаштирилган, Instagram саҳифасида ҳам шартномада кўрсатилган реклама материлларини топиб бўлмади.

uz24.uz сайтида Telegram мессенжеридаги саҳифаси учун кўрсатилган ҳаволада, бундай саҳифа мавжуд эмаслиги ҳақидаги ёзув чиқмоқда. Лекин шундай бўлса-да, Telegram мессенжерида uz24.uz сайтининг саҳифасини қидириб топдим: ушбу саҳифада шартномалар имзолангандан кейинги даврда "Agrobank" АТБ билан боғлиқ бир дона материал мавжуд бўлиб, аммо унда ҳам реклама белгиси қўйилмаган. Бу эса рекламага оид қонунчиликка зид ва истеъмолчиларни чалғитиши мумкин.

PS. Юқоридаги ҳолатга ҳуқуқнни муҳофаза қилувчи органлар эътибор қаратишини сўраб қоламан.

@mufasa_mh
Forwarded from Otabek Umarov
Шахмат оламидан ажойиб янгилик: Нидерландияда ўтказилган халқаро турнир якунларига кўра, Ўзбекистон 2022-йилда шахмат бўйича энг яхши давлат деб топилди. Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров франциялик гроссмейстер Бахат Куатлининг қўлидан Европанинг нуфузли Tour d'or кубогини олишди. Йигитларни ва ўз истеъдоди ва матонати билан мамлакатимизга ушбу ғалабани тақдим этган барчага самимий табриклар!

🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿

Великолепные новости из мира шахмат: по итогам международного турнира в Нидерландах Узбекистан был признан лучшей шахматной страной 2022 года. Престижный европейский трофей Tour d'or из рук французского гроссмейстера Бахата Куатли получили Нодирбек Абдусатторов и Жавохир Синдаров. Искренние поздравления ребятам и всем тем, кто своим талантом и упорством подарил нашей стране эту победу!
Хушхабар, қашшоқлар: 2022 йилда чиновникларнинг жиноятлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 1 трлн 12 млрд сўм миқдорида моддий зарар етказилибди.

Шундан тергов жараёнида ушбу зарарнинг 847 млрд сўми ундирилган, холос. Қолгани «туя» бўлган шекилли.

@mufasa_mh
Ҳар йили «Хотира ва қадрлаш куни»да кўпчиликнинг асабларини ўйнашга одатланиб олган «Ўлмас полкчилар» — бу йил ҳам ҳаракатни бошлаб, даже уларга рухсат бермаётган «ГУВД»ни устидан судга шикоят киритишга ҳам улгуришибди.

@mufasa_mh
Forwarded from Odiljon Tojiyev
#Таъзия #АччиқҲақиқат

Пойтахтнинг қоқ марказида педофил 12 яшар қизнинг зўрлаб, хўрлаб ўлдирар экан, ҳурматли Ички ишлари вазирлиги ва бошқа идораларга қатор саволлар пайдо бўлаяпти менда. Воқеа жамиятимизнинг барча қатламини чуқур тўлқинлантирди, оталар, оналар, боболар, бувилар қайғуга чўмди, юракнинг чуқур қаватларида оғриқли хавотирлар пайдо бўлди. Ўзим ҳам ҳозир шу кайфиятдаман.

Миллатимизга иснод, бир ота-онага бир умрлик ўчмас доғ, аламли изтироб бўлиб қоладиган воқеанинг айбдори кимлар? Қонунчиликда айбдорни жазолаш чораларини янаям кучайтиришни назарда тутувчи ўзгаришлар керакми? Биз бунга киришамиз, қонунчиликда белгиланган энг оғир жазо турини белгилаш бўйича ишлаймиз. Бу ҳақда гап-сўз бўлиши мумкинмас.

Мен фақатгина битта мана шу нормага эътибор қаратиш билан чекланмай, бошқа қонунларимиз, хусусан, таълим-тарбияга оид қонун ва қонуности ҳужжатларни комплекс қайта кўриб чиқиш тарафдориман. Биз болаларимизни бегона, ёвуз ниятли кишилардан эҳтиёт бўлишга ўргатишимиз шарт.

Воқеанинг хронологиясига қаралса, вазият таълим ва тарбияга масъуллар, яъни, ота-она ҳамда таълим ташкилоти вакилларига жиддий эътирозлар уйғонади. Биз болага бегона кишилар билан қандай муомала қилишни ўргатишимиз керак. Бу ҳақда уйда, мактабда айтилиши, уқтирилиши керак. Акс ҳолда педофиллар қўлга тушмаслик учун ўз нишонини ўлдиришда, хўрлашда, қийнашда давом этади.

Минг афсус. Марҳума синглимизнинг ота-онасига чин қалбимдан таъзия билдираман.

👉 @odiljon_tojiyev
Собиқ депутат Расул Кушербаев табиат ресурслари вазирининг маслаҳатчиси лавозимига тайинланибди.

@mufasa_mh