"Ватанпарвар" ташкилоти
2.02K subscribers
1.04K photos
251 videos
34 files
741 links
Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилотининг "Telegram"даги расмий ахборот канали

Мурожаат учун тел.: +998712355263.
Download Telegram
to view and join the conversation
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Навоий вилояти кенгаши раиси ўринбосари Дилдора Ражабова ва Қизилтепа тумани Ўқув спорт техника клуби бош мутахассиси Раъно Тошева томонидан тумандаги 2-сонли касб-ҳунар мактабида "Ватанпарвар" ташкилоти фаолияти ва унинг имкониятлари юзасидан семинар ташкил этилди.

|Telegram | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ватанпарвар" ташкилоти Фарғона вилояти кенгаши тизимидаги автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш курсларида имтиёз асосида таҳсил олаётган, "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшлар ўртасида дуатлон бўйича вилоят биринчилиги мусобақаси ўтказилди.

|Telegram | Facebook | Instagram
“Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши чақирилди

Батафсил:
https://clck.ru/YJ8dZ

|Telegram | Facebook | Instagram
Forwarded from "Parkent tongi" gazetasi
“ВАТАНПАРВАР” ТАШКИЛОТИДА ДАВРА СУҲБАТЛАРИ

Бугун “Ватанпарвар” ташкилоти Паркент ўқув спорт техника клубида клуб ўқувчилари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбатида Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгашининг тегишли қарорида белгиланган - “Ватанпарвар” ташкилотининг 30 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни “Ватан тараққиётига хизмат қилиш ва содиқ бўлиш” шиори остида ўтказиш хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Шунингдек, шу куни ўқув спорт техника клубида “Ватанпарвар” ташкилотининг ёшларни ижтимоий фаоллигини ошириш ва касбга тайёрлашдаги ўрни” мавзусида ҳам давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатини клуб раҳбар ўринбосари М.Хомидов олиб борди.

Каналимизга обуна бўлинг 👇

@parkent_tongi
Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши раиси Ҳусан Ботиров Фарғона вилоятидаги хизмат сафари давомида ташкилотнинг вилоят кенгаши тасарруфидаги Қўқон автомобиль мактаби раҳбари Лазиз Адилов ҳисоботларини тинглади ҳамда ушбу мактаб томонидан амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

|Telegram | Facebook | Instagram
“Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши раиси Ҳусан Ботиров Фарғона вилоятидаги хизмат сафари мобайнида, шунингдек, Улуғбек Мўйдинов раҳбарлигидаги Бағдод тумани Ўқув спорт техника клуби фаолияти билан танишди.

|Telegram | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ватанпарвар" ташкилоти Бухоро вилояти кенгаши ходимлари Меҳринисо Ашурова, Муроджон Рўзиев ва Шаҳодат Наврўзова барча фуқароларни 24 октябрда бўлиб ўтадиган Президент сайловида фаол иштирок этишга чақирадилар.

|Telegram | Facebook | Instagram
21 октябрь - Ўзбек тили байрами куни муносабати билан "Ватанпарвар" ташкилоти Жиззах шаҳар Ўқув спорти техника клубининг автомототранспорт ҳайдовчиларини тайёрлаш курсида таҳсил олаётган Миллий гвардия ҳарбий қисми аскарлари учун "Она тили - ўзлик тимсоли" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда Жиззах шаҳридаги 9- сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Дилрабо Бобоева ўз маърузаси билан иштирок этди.

|Telegram | Facebook | Instagram
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА “ҲАРБИЙ ВАТАНПАРВАРЛИК ФЕСТИВАЛИ” ЎТКАЗИЛМОҚДА

Хоразм вилояти ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Фарҳод Эрманов томонидан жорий йилнинг 16-22 октябрь кунлари воҳанинг шаҳар ва туманларида “Ҳарбий ватанпарварлик фестивали”ни ўтказиш дастури тасдиқланган эди.
Бугунги кунда жойларда дастурда белгиланган тадбир ва вазифалар тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида уюшқоқлик билан бажарилмоқда. Айни дамда, Хонқа, Гурлан, Хива, Янгибозор, Шовот туманлари, Урганч ва Хива шаҳарларида “Ҳарбий ватанпарварлик фестивали” бўлиб ўтди.
Мазкур фестивалда Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилояти кенгаши тасарруфидаги вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази, Урганч шаҳар автомобиль спорт техника мактаби унитар корхонаси ҳамда барча ўқув спорт техника клублари фаол иштирок этмоқда.
Чунончи, тизим ташкилотлари томонидан ташкил қилинаётган ҳарбий-спорт техника ва анжомларининг кўргазмаси тадбир иштирокчилари, хусусан, ёшларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Фестивалга ташриф буюрувчилар кўргазмага қўйилган пойга мотоцикллари, спорт велосипедлари, картинглар, авиамоделлар, пневматик милтиқ ва тўппончаларни катта иштиёқ билан томоша қилишаётир, ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа мутахассисларидан тўлақонли жавоблар олишяпти. Шунингдек, спорт мусобақалари доирасида пневматик қуролдан ўқ отиш бўйича уюштирилаётган баҳслар “Ҳарбий ватанпарварлик фестивали”ни байрамона тарзда, юксак савияда ўтказилишига хизмат қилмоқда.
Фестивал доирасидаги тадбирлар вилоятда давом этмоқда.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.

КАНАЛИМИЗГА АЪЗО БЎЛИНГ
👇👇👇
https://t.me/khorazmsoyaibosm
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
14-17 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Бухоро вилояти кенгаши тасарруфидаги техник ва амалий спорт турлари маркази томонидан спортнинг ракетамодел тури бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаси ўтказилди. Мусобақа натижаларига кўра, 1-ўрин Бухоро вилояти, 2-ўрин Тошкент шаҳри, 3- ўрин эса Андижон вилояти жамоаларига насиб этди.

|Telegram | Facebook | Instagram
Жорий йилнинг 15-17 октябрь кунлари “Ватанпарвар” ташкилоти Навоий вилояти кенгаши ташаббуси билан Хатирчи туманидаги маҳаллалардан бир гуруҳ, жами 42 нафардан иборат кекса-нуронийлар учун кўҳна Хивага саёҳат уюштирилди.

Саёҳат давомида меҳмонлар ўзининг бой тарихи билан дунё ҳамжамиятини ҳайратга солган Хиванинг тарихий обидалари, жумладан, Ичанқалъа ва зиёратгоҳлар билан таништирилди.

|Telegram | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
25 октябрь – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан Навоий вилоятидаги Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари қўмондонлигига қарашли ҳарбий қисмда “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши ҳамда бир қатор идоралар билан ҳамкорликда "Очиқ эшиклар куни" ўтказилди.

|Telegram | Facebook | Instagram