Марғилон шаҳар ҳокимлиги
2.44K subscribers
15.8K photos
1.62K videos
42 files
4.36K links
Марғилон шаҳар ҳокимлиги расмий канали

Раcмий веб сайт: 👉 www.margilan.uz

facebook: 👉 https://www.facebook.com/Марғилон-шаҳар-ҳокимлиги-Ахборот-хизмати-123306442401187/

Мурожаат гуруҳи: 👉 https://t.me/joinchat/KvNBt1LUOiYZOAy93_64bQ
Download Telegram
''СОҒЛОМ ҲАЁТ УЧУН БЕШ МИНГ ҚАДАМ!''

Пандемия даврида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида Марғилон шаҳар Жисмоний тарбия ва спорт бўлими томонидан шаҳар аҳоли аҳолиси, жумладан ёшлар ўртасида ''Соғлом ҳаёт учун беш минг қадам'' шиори остида соғломлаштириш тадбири ўтказилди.
Бу каби тадбирлар фуқаролар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишини янада оширишда муҳим аҳамият касб этади.
Марғилон шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари Адҳамжон Зиявитдинов мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида
шаҳардаги Деҳқон бозорида маҳсулотларнинг нарх-навоси, савдо расталарининг ҳолати ҳамда куз-қиш мавсумида аҳолини узлуксиз равишда сабзавот маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида ташкил этилган заҳира омборини назоратдан ўтказдилар.
Марғилон шаҳар ҳокими 1-сектор раҳбари, шаҳар ҳокими ўринбосари, шаҳар Мактабгача таълим бўлими мудири ҳамда мутасадди ташкилотлар вакиллари шаҳардаги ''Йўрмадўз'' МФЙ ҳудудида жойлашган 14-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотида пандемия даврида болажонлар учун яратилган шарт-шароитлар, хусусан санитария гигиена қоидаларига тўлиқ амал қилиш ҳолатлари билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, мазкур таълим ташкилотида куз-қиш мавсуми тадориги бўйича олиб борилаётган ишларни янада кучайтириш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.
Марғилон шаҳар ҳокими 1-сектор раҳбари, шаҳар ҳокими ўринбосари, шаҳар Халқ таълими бўлими мудири ўринбосари ҳамда мутасадди ташкилотлар вакиллари шаҳардаги 1-Давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби ҳамда 8-сонли Болалар Мусиқа ва санъат мактабида пандемия даврида ўқувчи ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар, хусусан куз-қиш мавсумида қозонхоналарда ўтин ва кўмир заҳираларининг мавжудлиги, таълим олиш вақтида санитария гигиена қоидаларига тўлиқ амал қилиш ҳолатлари билан яқиндан танишиб ушбу ишларни янада мукаммал ташкил этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.
#Ajoyib_yangilik
🇺🇿Yoshlar ishlari agentligi Farg'ona viloyat boshqarmasi hamda O'zbekiston-Koreya Xalqaro Universiteti o'rtasida kelishuv imzolandi

🏛Siz o'qishga kira olmadingizmi?! Lekin nufuzli oliygohda o'qishni davom ettirish istagidamisiz?! Chet elga ketmoqchisiz?! Shoshilmang, bizda siz uchun ajoyib taklif bor! Koreya Xalqaro universiteti sizlarga Agentlikning Farg'ona viloyat boshqarmasi tavsiyanomasi bilan kontrakt to'lovining 20% chegirma asosida o'qishga qabuli davom etayotganini mamnuniyat bilan e'lon qiladi.
📢Sizdan Yoshlar ishlari agentligi Farg'ona viloyat boshqarmasining tuman, shahar bo'limlariga murojaat qilishingiz va kerakli tavsiya xatini olishingiz so'raladi.
🔶️Qabul suhbat orqali, hech qanday imtihonsiz amalga oshiriladi, ajratilgan joylar soni esa, chegaralangan. Imkoniyatni qo'ldan boy bermang!
📕Universitet va qabul qilish asoslari haqida to'liq ma'lumot bu yerda.

Bizga obuna bo'lishni unutmang👉 t.me/yoshlar_ishlari_agentligi_Fer
Марғилон шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида шаҳар ҳокими 1-сектор раҳбари, шаҳар ИИБ ҳамда Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими раҳбарлари иштирокида Ўзбекистон Республикасининг ''Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида''ги Қонунига мувофиқ ҳозирги кунга қадар бошқа давлат фуқаролигини қабул қилмаган ҳолда республикамиз ҳудудида доимий рўйҳатдан ўтиб яшаб келаётган 6 нафар фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳамда 10 нафар биринчи маротаба Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисидаги паспортни олаётган ёшларга тантанали равишда биометрик паспортлар топшириш маросими бўлиб ўтди.
Фарғона вилояти статистика бошқармаси Фарғона вилояти доимий аҳолиси сонини маълум қилди.

Вилоятда 2020 йилнинг 1 июл ҳолатига доимий аҳоли сони 3 миллион 782,2 минг кишини ташкил этмоқда. Аҳоли йил бошидан 30,2 минг кишига ёки 0,8 фоизга ўсган.

Шундан, шаҳар аҳолиси сони 2 млн 133,2 минг кишини, қишлоқ аҳолиси эса 1 млн 648,9 минг кишини ташкил этади.

fergana.uz Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram, Facebook, YouTube
Вилоят ҳокими томонидан берилган топшириқлар ҳамда белгиланган кунлик иш режасига асосан бугун шаҳар ҳокими 1-сектор раҳбари шаҳардаги ХУЖМШлар раислари ҳамда ''Милтиқсоз'' МФЙда жойлашган 1-сонли умумий ўрта таълим мактаби раҳбари билан суҳбатлашиб уларга мазкур ҳудудларда куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш юзасидан ўзининг таклиф ва мулоҳазалари билдирди ва бу борада бажарилиши лозим бўлган тегишли вазифаларни бериб ўтди.