Mr. Do‘ppi
42.6K subscribers
14.6K photos
24.9K videos
70 files
17.7K links
Ўзбекистонда N1 канал Mr.Do'ppi канали👳‍♀️

Энг тезкор воқеа ва хабарларни биринчилардан бўлиб хабардор қиладиган канал!

Таклиф ва Мурожаатлар учун
👇
@rekdoppi
Download Telegram
🇺🇿🐎ЎЗБЕКИСТОН ТЕРМА ЖАМОАСИ ОСТОНАДА ЎТКАЗИЛГАН ЕВРООСИЁ ЛИГАСИ ФИНАЛИДА 8 ТА МЕДАЛЬ ҚЎЛГА КИРИТДИ!

2026 йил 18–22 ноябрь кунлари Қозоғистон Республикасининг Остона шаҳрида от спортининг тўсиқлардан сакраш йўналиши бўйича FEI Жаҳон кубоги — Евроосиё лигаси финали — FEI Jumping World Cup™ Eurasian League Final CSI-W LF Astana 2026 мусобақаси бўлиб ўтди.

Нуфузли халқаро мусобақада Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Грузия ва Россия давлатларидан келган спортчилар иштирок этди. Мусобақа йўналишларидаги тўсиқлар баландлиги 125 сантиметрдан 155 сантиметргача бўлди.

Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада муносиб натижалар кўрсатиб, жами 8 та медаль — 3 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритди.

Ўзбекистон терма жамоаси спортчиларининг натижалари:
🥇 Алишержон Эркинов — Cool Dancer — 1-ўрин (125 см).

🥈 Азам Толиббоев — Lady — 2-ўрин (125 см).

🥈 Бекзод Қурбонов — Santos Hippica — 2-ўрин (145 см).

🥇 Азам Толиббоев — Lady — 1-ўрин (130 см).

🥈 Бекзод Қурбонов — Santos Hippica — Center Credit Bank Cup мусобақасида 2-ўрин (150 см).

🥉 Бекзод Қурбонов — Santos Hippica — 3-ўрин (140 см).

🥉 Бекзод Қурбонов — Santos Hippica — Asian Equestrian Federation Cup мусобақасида 3-ўрин (135 см).

🥇 Бекзод Қурбонов — Matts V.G. — Argymak Maxima Master Eurasia Cup Final мусобақасида 1-ўрин (155 см) ва FEI Jumping World Cup™ Евроосиё лигаси финали ғолиби.

Мусобақа якунларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 8 та медални қўлга киритиб, мамлакатимиз шарафини халқаро спорт майдонида муносиб ҳимоя қилди ҳамда ўзининг юксак спорт маҳоратини намоён этди.

🇺🇿Терма жамоамизни ушбу муносиб ғалаба билан табриклаймиз!

Канал👉 @MrDoppi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍28❤11💯2👏1
❗️Семестрда 74 соатдан ортиқ сабабсиз дарс қолдирган талаба ўқишдан четлаштирилиши мумкин

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сонли қарорига кўра шундай тартиб амал қилади, бу тахминан 37 жуфт дарс дегани. Шифокор маълумотномаси билан тасдиқланган дарслар ҳисобга олинмайди. Контракт пулини ўз вақтида тўламаслик ва ички тартибни бузиш ҳам ўқишдан четлаштиришга сабаб бўлиши мумкин.

Талаба танишларингизга юбориб қўйинг.

Канал👉 @MrDoppi
❤14👍5🤡3💯1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентнинг набираси Шавкатбекка ёзган хати кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди.

​«Мени ҳамиша йўлимга кўзи тўрт бўлиб кутадиган яқинларимни, дуолар билан қўллаб-қувватлайдиган халқимни ёдга олсам, барча чарчоқларим бир зумда тарқаб кетади», — дейилади мактубда.

Ўзбекистон тарихида илк бор содир бўлаётган бу воқеа нафақат набирага, балки бутун халққа йўлланган мурожаат сифатида қабул қилинмоқда.

Канал👉 @MrDoppi
👍108❤27👏23🤡17💯12😁3👎2🤣2
❗️Қамоқдаги “наркобарон”га ходимлар учун ажратилган камерасиз хона жиҳозлаб берилгани маълум бўлди
 
Маҳкум колония реабилитация марказида ходимларга ажратилган ва видеокузатув камераси бўлмаган хонада бир ўзи яшаб келган. Маҳкумларни сақлаш режими унга нисбатан татбиқ қилинмаган.    
 
Колония бошлиғи ўринбосари маҳкумга яширинча телефон киритиб берган. У эса ушбу телефон орқали интернет-наркодўкон фаолиятини йўлга қўйган. 
 
Суд ҳукми билан колония бошлиғи ўринбосари 11 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Канал👉 @MrDoppi
👍68🤡23🤣13❤11🤬4😢1💯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Сени шу сигаретинг ушлаб беради»

Халқаро қидирувда бўлган шахс маҳалла ичида, ўзи хавфсиз деб ўйлаган жойда сигарет чекиб олмоқчи эди, аммо маҳалладаги камерага тушиб қолибди.

Канал👉
@MrDoppi
😁42🤣31👍8❤3💯1
❗️Тошкент вилоятида раҳбарлик лавозими эвазига пул олган шахс ушланди

Давлат лавозими – шахсий манфаат орттириш ёки моддий бойликка эга бўлиш воситаси эмас. Афсуски, айрим шахслар таниш-билишчилик ва сохта ваъдалар орқали лавозимга тайинлаш жараёнига таъсир ўтказишга уринган.

Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг вилоят бошқармаси ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбирда 1979 йилда туғилган А.А. юқори турувчи ташкилотларда ишловчи яқин танишлари орқали фуқарони вилоятдаги туманларнинг бирида тиббиёт бирлашмаси раҳбарлигига тайинланишига кўмаклашишни ваъда қилиб, бунинг эвазига ундан 9 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан қонунбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.

Канал👉 @MrDoppi
❤9😁2💯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️18+: Оҳангарон йўлида мудҳиш авария содир бўлгани айтилмоқда

Оҳангарон йўлида Cоbalt машинаси рул бошқарувини йўқотиши натижасида дарахтга урилибди. Оқибатда машина ичидаги ҳайдовчи ва йўловчилар вафот этгани айтилмоқда.

Канал👉
@MrDoppi
😢43❤5
Mr. Do‘ppi
❗️18+: Оҳангарон йўлида мудҳиш авария содир бўлгани айтилмоқда Оҳангарон йўлида Cоbalt машинаси рул бошқарувини йўқотиши натижасида дарахтга урилибди. Оқибатда машина ичидаги ҳайдовчи ва йўловчилар вафот этгани айтилмоқда. Канал👉 @MrDoppi
❗️Оҳангаронда Cobalt дарахтга урилиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди

Бугун, 24 ноябрь куни соат тахминан 18:00 да А-373 «Тошкент–Олмалиқ» автомобиль йўлининг Оҳангарон туманидаги «Янгиҳаёт» МФЙ ҳудудидан ўтган қисмида Cobalt ҳайдовчиси рул бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги дарахтга урилган.

Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи ва икки нафар йўловчи воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Канал👉 @MrDoppi
😢14❤6👍1
♟ Жавоҳир Синдоров ва Гукеш ўртасида жаҳон шахмат тожи учун кечаётган баҳснинг илк партияси дуранг билан якунланди.

Ҳисоб — 0,5:0,5.

Навбатдаги партия эртага, 25 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади. Бу сафар Жавоҳир қора доналарда ўйнайди.

Жаҳон чемпионлиги учун баҳс 14 та партияга мўлжалланган. Биринчи бўлиб 7,5 очко тўплаган шахматчи жаҳон чемпионига айланади.

Жавоҳирга кейинги баҳсларда омад тилаймиз!

Канал👉 @MrDoppi
👏72👍19❤5
Mr. Do‘ppi
❗️Ижтимоий тармоқларда ЙПҲ ходими ва фуқаро ўртасидаги ҳолат акс этган видео тарқалмоқда Йўл ҳаракати хавфсизлигидан изоҳ кутиб қоламиз! Канал👉 @MrDoppi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ҳайдовчи 5 суткага қамалибди

Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган ЙПХ ходими ва ҳайдовчи ўртасидаги жанжал ортидан ҳайдовчига 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланибди.

Канал👉
@MrDoppi
👎75🤬29👍10❤4🤣1😨1
❗️«Визуал кўрдим» деган гап билан жарима ёзиш қачон тўхтайди?

ЙПХ ходимининг «визуал кўрдим» деган гапи жаримага асос бўла оладими? Ҳайдовчида видеодалил бўлмаса, унинг эътирози шунчаки эътиборсиз қолдириладими?

Қоидабузарлик далил билан исботланиши керак, тахмин ёки оғзаки баёнот билан эмас. Бу каби ҳолатларга қачон чек қўйилади?

Канал👉 @MrDoppi
👏83👍27❤12💯7🤬1🤡1
🌅 ЯНГИ КУН — ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР!

Ҳайрли тонг, қадрли обуначилар!

☀️Бугунги кунингиз эзгу ниятлар, қувончли хабарлар ва кутилмаган хушхабарларга бой бўлсин. Ҳар бир қадамингиз омадли, ҳар бир ҳаракатингиз самарали, қалбингиз эса доимо хотиржам бўлсин.

Унутманг, энг гўзал кунлар ҳали олдинда!

☕️ Кунингиз хайрли, ризқингиз улуғ, кайфиятингиз аъло бўлсин! 🌿

Канал👉 @MrDoppi
❤10👍6💯5
Mr. Do‘ppi
❗️18+: Яшнободда 9 ёшли бола кўп қаватли уйдан тушиб кетди Кеча Яшнобод туманида 9 ёшли бола кўп қаватли уй томидан тушиб кетган. Маълум қилинишича, бола ҳозирда шаҳар 2-сонли болалар жарроҳлик клиник шифохонасининг жонлантириш бўлимида даволанмоқда. Болажонга…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яхшиям жонкуяр шифокорларимиз бор!

Улар бу сафар Яшнобод туманида юқори қаватдан қулаб тушган 9 ёшли боланинг ҳаётини сақлаб қолишибди. Боланинг аҳволи кундан кунга яхшиланаётган экан.

Канал👉
@MrDoppi
👏63👍22❤5💯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
У ўғлига янги кроссовка олди...
Ўзи эса тешик поябзалда юрди. 👞

Ота-онамиз биз учун нималардан воз кечганини кўпинча билмаймиз.
Билганимизда эса кеч бўлмасин.

Бугун дадангизга қўнғироқ қилинг. Шунчаки “раҳмат” денг.


Канал👉 @MrDoppi
😢37👍12❤4💯1
🇺🇿🇰🇿“Ғишткўприк” (Черняевка) чегара божхона пости расман қайта очилди!

Тошкент вилоятининг Тошкент туманида жойлашган бу пост 2025 йил бошида таъмирлаш ишлари сабабли ёпилганди.

Канал👉 @MrDoppi
❤13👏10👍1
Mr. Do‘ppi
Video
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Энди "Ғишт кўприк" чегара постидан машинадан тушмасдан, ичидаги йўловчилари билан биргаликда тезда Қозоғистонга ўтиб олиш мумкин экан!

Бугун "Ғишт кўприк" "Черняевка" божхона пости расман очилди.

Канал👉
@MrDoppi
👍49👏6💯3😁2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аёлнинг меҳнати оилада кўзга кўринмайди, лекин ўрнини ҳеч ким боса олмайди...

​Сизга берилган омонатни қадрланг. Уни сизга қандай Зот томонидан омонат қилиб берилгани ҳақида ўйлаб кўринг.

Канал👉 @MrDoppi
👍24❤4💯4