Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Фотиҳа сураси, 5-ояти:
5. Бизни тўғри йўлга ҳидоят қилгин.
Ҳидоятга – тўғри йўлга бошлаш луғатда бирор нарсага лутф билан йўллаб қўйишни англатади.
Манба: "Тафсири Ҳилол"
🗓 #kun_eslatmasi
✔️ @muallim_media
5. Бизни тўғри йўлга ҳидоят қилгин.
Ҳидоятга – тўғри йўлга бошлаш луғатда бирор нарсага лутф билан йўллаб қўйишни англатади.
Манба: "Тафсири Ҳилол"
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ё РОСУЛАЛЛОҲ
Севгингиз деб майдонга,
Келдим, ё Росулаллоҳ!
Дардим билан давронга,
Кирдим, ё Росулаллоҳ!
Зокирнинг зикри Ёрни,
Тарк эттирар ағёрни,
Ошиқ бўлгач Дилдорни,
Кўрдим, ё Росулаллоҳ!
Лутф этинг Ҳазрат бизга,
Сиздан саодат бизга,
Жумла муҳтождир Сизга,
Билдим, ё Росулаллоҳ!
Бош яланг, ёқа вайрон,
Кўзим ёш, жигар гирён,
Жонимни Сизга қурбон,
Қилдим, ё Росулаллоҳ!
Ҳижронда қолдим ўзим,
Очилмишдир қалб кўзим,
Пойингизга гул юзим,
Сурдим, ё Росулаллоҳ!
Қалб ўзгача кон эмиш,
Зотида бурҳон эмиш,
Маҳбубий меҳмон эмиш,
Туйдим, ё Росулаллоҳ!
* Соллаллоҳу алайҳи васаллам
©️ Шайх Ҳасан Вуслат
©️ Таржимон Маҳбубий
✈️ @muallim_media
Севгингиз деб майдонга,
Келдим, ё Росулаллоҳ!
Дардим билан давронга,
Кирдим, ё Росулаллоҳ!
Зокирнинг зикри Ёрни,
Тарк эттирар ағёрни,
Ошиқ бўлгач Дилдорни,
Кўрдим, ё Росулаллоҳ!
Лутф этинг Ҳазрат бизга,
Сиздан саодат бизга,
Жумла муҳтождир Сизга,
Билдим, ё Росулаллоҳ!
Бош яланг, ёқа вайрон,
Кўзим ёш, жигар гирён,
Жонимни Сизга қурбон,
Қилдим, ё Росулаллоҳ!
Ҳижронда қолдим ўзим,
Очилмишдир қалб кўзим,
Пойингизга гул юзим,
Сурдим, ё Росулаллоҳ!
Қалб ўзгача кон эмиш,
Зотида бурҳон эмиш,
Маҳбубий меҳмон эмиш,
Туйдим, ё Росулаллоҳ!
* Соллаллоҳу алайҳи васаллам
©️ Шайх Ҳасан Вуслат
©️ Таржимон Маҳбубий
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Фотиҳа сураси, 6-7-ояти:
6-7. Ўзинг неъмат берганларнинг йўлига: ғазабга қолганларникига ҳам эмас, адашганларникига ҳам эмас.
«Ўзинг неъмат берганлар»дан мурод пайғамбарлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳ бандалардир.
«Ғазабга дучор бўлганлар»дан мурод яҳудийлардир.
Яҳудийларнинг ғазабга дучор бўлишларининг сабаблари кўп, жумладан, уларнинг анбиёларни ўлдиришлари, Аллоҳга берган аҳдларига вафо қилмасликлари ва ҳоказолар. Лекин уларнинг Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлишларининг энг катта сабаби – билганларига амал қилмасликлари. Аллоҳ уларга илм берган, улар эса била туриб, илмга амал қилмаганлар. Демак, мусулмонлар яҳудийлар йўл қўйган хатони такрорламасликлари керак.
«Адашганлар»дан мурод насронийлардир.
Насронийларнинг «адашганлар» бўлишларининг ҳам бир қанча сабаблари бор. Энг асосийси, улар мақсадга эришиш йўлида Аллоҳ кўрсатган йўлни эмас, ўзлари топган йўлни танлаганлар, яъни Ийсо алайҳиссалом олдиларида ўзларини айбдор деб билиб, уни рози қиламиз деб, Аллоҳ айтмаган ибодатларни ва ишларни, ақийдаларни ўзларича жорий қилганлар. Бу ҳам нотўғри йўлдир. Демак, оятнинг маъноси: «Аллоҳим, бизни ўтган анбиёю авлиё, азизларнинг йўлидан бошлагин, яҳудий ва насронийлар йўлидан бошламагин», деганидир.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг эътиборларидан четда қолмаган чўри аёл"
ОДИНАХОН МУҲАММАД СОДИҚ
#mavlid_muborak
#reels #shorts
@muallim_media✔️
ОДИНАХОН МУҲАММАД СОДИҚ
#mavlid_muborak
#reels #shorts
@muallim_media
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
БАҚАРА СУРАСИ:
Мадинада нозил бўлган. 286 оятдан иборат.
Бақара сураси, 1-ояти:
1. Алиф лам мим.
Қуръони каримнинг йигирма тўққиз сураси юқоридагига ўхшаш ҳарфлар билан бошланган. Бу ҳарфларга турлича номлар берилган: баъзилар «Ҳуруфул муқаттаот» – «кесик ҳарфлар» десалар, бошқалар «Ҳуруфул ҳижо» – «алифбо ҳарфлари» дейдилар, учинчилари эса «Фавотуҳус сувар» – «сураларни очувчилар» деб атайдилар.

Бақара сураси, 2-ояти:
2. Ушбу Китобда ҳеч шубҳа йўқ, у тақводорларга ҳидоятдир.
Яъни «Қуръони карим шундай Китобки, унинг ҳақлигига ҳеч шак-шубҳа йўқ. Унда ҳамма нарса очиқ-ойдин, аниқ-равшандир».
Қуръони каримнинг яна бир сифати шуки, у «тақводорларга ҳидоятдир». Ҳидоят мақсадга эриштирувчи йўлни лутф билан кўрсатишдир. Тақводорлар эса уқубатга элтувчи нарсалардан сақланадиган шахслардир. Демак, Қуръони карим ҳидоятидан баҳраманд бўлиш учун тақводор бўлиш керак экан. Кимки Қуръони каримдан ҳидоят олибдими, демак унда тақво бор экан.

Маҳримга берилган уйни қайнимга бўшатиб беришим жоизми?
«Савол — илмнинг калити»
Ҳасанжон домла Қодиров билан
Cаволларингизни телеграмдан @Muallim_savollar_bot га ўтиб ёзиб қолдиришингиз мумкин.
✅ Muallim media расмий саҳифалари:
🕊 Telegram | 📱 Instagram | 📱 Facebook |
📺 Youtube | 📱 TikTok | 🕊 Twitter