😰Наҳотки хотини унга хиёнат қилаётган бўлса?! Зафар куни билан ишда бўлади. Аммо, бугун у ишга бордию, бир хужжатни уйда қолдиргани сабабли қайтишга мажбур бўлди. Қайганида эса уйига бегона эркак келганини оёқ кийимларидан сезди. Ичкарида эса хотини шодон куларди. Ҳа, хотиним менга хиёнат қиляпти, қони қизиб кетди Зафарни. Иккисини ҳам ўлдираман бу Худо бехабарларни. У ошхонадан пичоқни олдида ичкарига босатириб кирдию бегона эркакни орқасидан пичоқ урмоқчи бўлдиямки, ҳалиги эркак ўгрилиб: - Ия 😳😱
✨Наҳотки хотини унга хиёнат қилаётган бўлса?! Зафар куни билан ишда бўлади. Аммо, бугун у ишга бордию, бир хужжатни уйда қолдиргани сабабли қайтишга мажбур бўлди. Қайганида эса уйига бегона эркак келганини оёқ кийимларидан сезди. Ичкарида эса хотини шодон куларди. Ҳа, хотиним менга хиёнат қиляпти, қони қизиб кетди Зафарни. Иккисини ҳам ўлдираман бу Худо бехабарларни. У ошхонадан пичоқни олдида ичкарига босатириб кирдию бегона эркакни орқасидан пичоқ урмоқчи бўлдиямки, ҳалиги эркак ўгрилиб: - Ия ҳа куёв тинчликми, пичоқ кўтариб юрибсиз? Бу Зафарни Қайнотаси эди.
- Ассалому алайкум, дада, тинчлик сизни келганингизни кўриб ўзим сизга ош дамлаб бераман деб сабзи тўғраш пайида юргандимда..
- Яхшида ўғлим қўлингиздан бир ош ер эканмизда. Зафар бу гапдан кейин ичида: сал қолса ошни азангизда ердик, дедию, жилмайиб қўйди...
@Modalarr
https://t.me/joinchat/AAAAAEVoasCjXjhegsGyGw

Baxtli boʼlish uchun moʼjiza yuz berishi shart emas. Bor yoʼgʼi kechirimli qalb, tabassum qiladigan yuz. berilgan rizqqa qanoat va Аllohga tamomiy ravishda ishonch boʼlsa bas...!
@Modalarr
https://t.me/joinchat/AAAAAEVoasCjXjhegsGyGw
@Modalarr
https://t.me/joinchat/AAAAAEVoasCjXjhegsGyGw
Агар аёлингиз сиз билан фақат фарзандлари учун сабр қилиб яшаётган бўлса...
Демак сиз ўлиб бўлган, жанозаси ўқилган, лекин кўмилмаган мурдасиз.
@Modalarr
https://t.me/joinchat/AAAAAEVoasCjXjhegsGyGw
Демак сиз ўлиб бўлган, жанозаси ўқилган, лекин кўмилмаган мурдасиз.
@Modalarr
https://t.me/joinchat/AAAAAEVoasCjXjhegsGyGw
😱😱ОСТОНАДАГИ АЖАЛ
Шундай гирибонимдан олди. Нафасим тиқилди. Дармоним йўқ. Унинг қўлида эса ханжар. Ханжар бўлганда ҳам эски, ўтмас, занглаган... Салгина чуқурроқ нафас олмоқчи бўлсам, ўпкамга санчади. Бурайди, айлантиради. Эрмак қилади. Бирдан бурдалаб ташламайди. Худди устимдан кулаётганга ўхшайди, ярамас. Умрим бино бўлиб бунақа ичиқорани, шафқатсиз махлуқни кўрмаганман. Мақсадинг ўлдиришми, ўлдир...🥶

ОСТОНАДАГИ АЖАЛ
(1-қисм)
Шундай гирибонимдан олди. Нафасим тиқилди. Дармоним йўқ. Унинг қўлида эса ханжар. Ханжар бўлганда ҳам эски, ўтмас, занглаган... Салгина чуқурроқ нафас олмоқчи бўлсам, ўпкамга санчади. Бурайди, айлантиради. Эрмак қилади. Бирдан бурдалаб ташламайди. Худди устимдан кулаётганга ўхшайди, ярамас. Умрим бино бўлиб бунақа ичиқорани, шафқатсиз махлуқни кўрмаганман. Мақсадинг ўлдиришми, ўлдир, қўй! Нима қиласан бир бечоранинг жонига азоб бериб?.. Аслини олганда, сен мендан қўрқишинг керак эди. Чунки мен, эҳҳе, қанча жойларнинг эгасиман. Мени кўриб қолса, қанчадан-қанча одам тавба-тазарру қилади, титрайди, думини ликиллатиб иршайиб-тиршаяди, хушомад қилишга тушиб кетади. Бировини мақтаб қўйсам, унга ҳасад қилувчилар қанча?.. Лекин мен ҳеч кимни мақтамайман. Мақташга фақат ўзим лойиқман. Қолганларнинг барининг айби бор. Бўлмаса, топаман. Бир йили биттаси келибди. Фермер. Ёқилғи қуйиш шахобчасидаги болакай унинг номига қўшимча икки тонна керосин ёзиб юборибди. “Мен керосинни олмаганман. Мен умуман трактор ишлатмаганман”, деб турибди. “Юқори участкага ўра қази, унга гўнг ташла, сув олдин шу ўрага кирсин, кейин у шарбат бўлиб чиқиб кетсин, дегандим, шу ишни қилдингми?” деб сўрадим. Фермер шу заҳоти қизарди. Мен эса уни онасидан олиб сўкдим. У ўзи билан ўзи овора бўлиб қолди. Керосинмиш... Керосин?! Унинг эгаси бор. Ёқилғини болапақир ўз-ўзидан кўчага сотмайди. Сотиб кўрсин, онасини учқўрғондан кўрсатаман... Пулни менга келтириб беради. Ҳаммасини эмас, албатта. Чунки менда инсоф бор. Тўрт қисмини оламан-да: “Қолганларини фалончи-пистончиларга олиб бориб бер”, дейман. У шундай қилади. Аммо сотилган керосиннинг ўрнини қандай тўлдиради? Сенга ўхшаган аҳмоқларнинг бўйнига ёзиб юборади. Бу ёқда эса сенинг ҳисобингдан ушлаб қолинади. Чунки ишлатсанг ҳам ишлатгансан, ишлатмаган бўлсанг ҳам ишлатгансан... Менинг ёнимга ғавғо кўтариб келишингга бало борми? Ана, бошқа фермерлар жимгина юришибди-ку... Нима, сенинг гапингга кириб, ўз оёғи билан чўнтагимга тушаётган соққавойларнинг йўлини тўсайми? Ўзим ўтирган шохни арралаб ташлайми?..
Мен амал курсисига ўтиришим билан етти пуштимга етгулик бойлик йиғаман деб ўз-ўзимга сўз берганман. Саккизинчи, тўққизинчи пуштларимга ҳам йиғардим. Лекин одамларнинг гапларига қараганда, улар бегона айланиб кетишаркан. Ҳозиргача йиққанларим тахминан уч пуштимга етиб қолса керак.
Вилоят марказида меҳмонхона қурдим. Унча-мунча меҳмонхона эмас. Ўзимизникиларга ишонмадим. Шу боис Германиядан дизайнер чақирдим. Чизиб берди. Чизмасини кўрганим заҳоти унга ўзим ошиқ бўлиб қолдим. Аммо ҳайратимни дизайнерга сездирмадим. Қайтага, афтимни бужмайтирдим. Миллийлик йўқ, дедим. Ўзгарувчан об-ҳаво ҳисобга олинмаган, бачканалик кўп, дедим...
Дизайнернинг капалаги бошидан учди. Мен хизмат ҳақининг ярмини бердим. Олмади. Ишини отиб юбориб кетди. Баттар бўл, дедим... Чизмани уйга олиб бориб, ярим тунгача унга термилиб ўтирдим. Нималарни орзу қилмадим, дейсиз. Оҳ! Вилоятдаги, керак бўлса, республикадаги энг зўр меҳмонхона меники бўлади, дедим... Эртаси куниёқ қурувчиларни ишга солдим. Ўзим эмас, бойларимдан биттасининг зиммасига юкладим. У вино ишлаб чиқаради. Мен унга икки юз гектар ер берганман. Узум экиши учун. Сал ўтиб, яна юз гектар бердим. У завод қурди. Орадан икки-уч йил ўтиб, виноси чиқа бошлади. Тоза вино. Умуман ҳеч нарса аралашмаган. Россияга сотади. Россияда унинг виносининг оёғи ерга тегмайди. Чунки зўр-да... Молдованларники, грузинларники ярим йўлда қолиб кетади уникининг олдида. Сабаби, грузинлар ҳам, молдованлар ҳам узумларини сиққанларидан кейин ачитқи билан шакар аралаштиришади. Сабаби уларнинг узумларида маза-матра бўлмайди. Сабаби уларнинг узумлари кераклича қуёш нурини олишмайди. Бизда эса ҳаммаси табиий...
Яна вино заводининг эгаси қулоғини қимирлатолмайди. Агар салгина ўзини у ёқ-бу ёққа ташласа, ерни тортиб оламан. Устма-уст текширувчиларни ташлайман унинг устидан. Натижада у бор-йўғидан айрилгани етмагандай, панжара ортига кетади...
Бунинг орқасидан мен одамларнинг олқишларини ҳам оламан.

Кимсан, фалончи-пистончиевичнинг шахсан ўзи харомдан тап тортмайдиган, ҳаромнинг орқасидан бойиб кетган фалончининг орқасига тепди, дейишади...
Аммо менда инсоф бор, ўлигимни винзаводнинг эгасининг устига ташламайман. У меҳмонхонани тикка қилади. Томини ёпади. Пардозни бозорқўмнинг елкасига босаман. Мабодо у ҳам қулоғини қимирлатадиган бўлса, «чайнаб, чайнаб» тупуриб ташлайман.
Давоми👇

(2-қисм)
Уни бурашим осон. Бозорқўм боқилаётган лаққа балиққа ўхшайди. Ушлаш осон. Битта тўр ташлашингнинг ўзидаёқ илинади... Бозорда чипта олмаганлар, ноқонуний савдо қилаётганлар, аравалар... эҳҳе, санасам, охири кўринмайди. Бозорда бир кунда, камида, «ўлдим» деганда юз миллион сўм йиғилади... Аммо у ҳаммасини банкка олиб бориб топширмайди. Бир қисмини фалончига, яна бир қисмини пистончига, яна бир қисмини менга олиб келиб беради. Ўзида қанча қолаётганини ўзидан ва Худодан бошқа ҳеч ким билмайди...
Менда инсоф бор. Ҳамма юкни бозорқўмнинг елкасига юкламайман. Қурилиш бозоридаги тадбиркорлар, нима керак бўлса, ҳаммасини етказиб беришади. Ҳаммаси эмас, биттаси. Ўша биттаси ҳаммадан йиғади. Мен ўша битта билан гаплашаман... Ахир унинг ва уларнинг менинг гапимни икки қилишлари учун жонлари нечта?..
Хуллас, меҳмонхона битди. Очилишидан бир кун олдин ўзим бордим. Кечаси. Ўн иккидан кейин. Эртароқ борсам, бирортасининг кўзи тушиб қолиши мумкин-да.
Хотинимни ҳам олиб бордим. “Кўриб қўй менинг қудратимни”, дедим. Хотин зоти сал овсар ва бефаросат бўлади. “Дадаси, биринчи куни шундай меҳмонхонада ўзимиз ётайлик”, дейди. Ростини айтсам, унинг шу гапи учун обдан авра-астарини ағдариб ташлардим, агарда отаси амалдор, менга соябон бўлмаганида. “Хоним, бу меҳмонхона сизнинг даражангизда эмас”, дедим. “Эрталаб шу меҳмонхонадан сиз чиқиб кетаётганингизни кимдир кўриб қолса, хаёли бузилади”, дедим. “Мен ундай юкни кўтаролмайман”, дедим. “Рашким ёмон”, дедим. Хотин зоти гўл-да...
Ёмони, меҳмонхонанинг очилиш маросимида ўзим қатнашолмадим. У жиянимнинг номида. Гўёки у қурган меҳмонхонани... Аммо видеога олдирдим. Келиб, менга маросим қандай ўтганлигини кўрсатишди...
Менинг бойлигим битта меҳмонхона билан чегараланмайди. Фирмаларим бор. Уларнинг ҳаммаси фақат фойдага ишлайди. Чунки барча шароитларни қилиб қўйганман. Ҳар хил тўловлардан озод улар. Сабаби, умуман бирор жойнинг рўйхатида йўқ. Зўрми? Зўр-да. Аммо одамларнинг кўз ўнгида мутлақо хато қилмайдиган, мутлақо камчилиги йўқ у фирмаларнинг...
Ошхоналарим, ресторанларим бор. Уларда ҳам шу «қўшиқ»... Аммо шундан ҳам менинг кўнглим тўлмайди. Сабаби, шолининг орқасидан сув ичаётган курмаклар жуда кўп. Боисини айтай: менинг қариндошларимнинг ҳаммасини йиғсангиз, мингта чиқмайди. Агар чиққан тақдирда ҳам, тўқсон беш фоизи ишончсиз. Барибир, уруғимиз битта-да. Кўзимиз кўрган нарсадан фойда олишни истаймиз...
Бундан уч йилча бурун уйдаги узумларга сўри қилмоқчи бўлдим. Ишқим кетди. Бир нималар қилмоқчи бўлдим. Шу ишни қўл остимдагиларнинг бирортасига буюрсам, киприк қоққунча юмалоқ ёстиқ қилиб ташларди. Унда мен завқ олмайман-да. Шу боис ўзим қўлимга қоғоз-қалам олдим. Олдинига сўрининг шаклини чиздим. Бунгача ҳовлини ўлчадим...
Буни қаранг, истеъдодим бор экан. Қўлимдан иш келаркан. Олдинги завқим янада гуркираб кетди ва шартта темирчи устани чақирдим. Унга акамнинг ўғлини қўшдим-да, темир бозорга бориб, нима керак бўлса, ҳаммасини олиб келинглар, деб қўлига пул бериб жўнатиб юбордим... Хўп, темир-терсакни олиб келишди. Уста менинг айтганим бўйича ишни бошлаб юборди. Мен унинг ёнида туриб, униси бунақа бўлиши керак, буниси унақа бўлиши керак, деб турибман... Бир пайт оралиқдаги танаффусда уста ёрилиб қолди. “Катта ака, қариндошингиз алдади. Манави труба манави нархда экан. Лекин у менга акамга манави нархда олдик деб айтасиз, деди. Мен индамадим. Укангиз мана шунча пулни чўнтагига урди. Ҳозир азбаройи виждоним чидамаганидан сизга айтаяпман. Билиб қўйишингиз учун. Лекин укангизга мен ҳақимда гапирманг”, деди...

Ишонасизми, бирдан тепа сочим тикка бўлди. Иштиёқ, кайфиятдан асар ҳам қолмади. Бўғилдим. Акамнинг ўғлини чақириб, обдан сўкмоқчи бўлдим. Аммо уста бечорани ўйладим. Ярамас бола устанинг сотқинлигидан хабар топиб қолса, уни соғ қўймайди. Ҳатто ўлдириб юбориши ҳам мумкин. Ана шундай шароитда ҳам менинг ёнимга келади. “Амаки қутқаринг”, дейди. “Уста эҳтиётсизлик қилиб томдан тушиб кетди”, дейди. “Мен ўлдирмадим”, дейди. “Лекин прокуратура менга ёпишиб олган”, дейди. Кейин унинг отаси кўзидан ёшини оқизиб келади. “Ука, уканг сира одам бўлмади. Лекин янганг унинг қамалиб кетишини кўтаролмайди. Бунинг устига, қариндош-уруғнинг олдида нима деган одам бўламиз? Бунинг устига, эл-юрт қараб турибди сен билан менга”, дейди. “Роса устимиздан кулишади”, дейди... Ҳа, шундай. У ҳақ. Мен азбаройи одамлар устимиздан кулишмасин деб керакли жойлар билан боғланаман. “Тасодиф бўлибди, эҳтиётсизлик қилибди бечора уста. Мени тушунган бўлсанглар керак”, дейман. Улар “Тушундик”, дейишади. Шу билан ёпиғлиқ қозон ёпиғлигича қолаверади. Анави ярамас эса тараллабедодни давом эткизади... Ана шуни билганим учун қўлимни силтадим. “Падарингга ва модарингга лаънат! Менинг чўнтагимга тушдинг-а”, дедим, холос, ичимда.
Мана сизга қариндошларимдан биттасининг аҳволи. Қолганлари ҳам ундан қолишмайди. Шундоқ экан, баъзи фирмаларимга ўзим виждонли деб ҳисоблаганларимни раҳбар, бухгалтер қилиб қўйганман. Ҳатто уларнинг баъзиларига эгалик ҳуқуқини ҳам берганман. Бироқ бошқа ёқдан боғлаб қўйибман. Бировининг қизини, бошқасининг синглисини махсус жойларга ишга жойлаб қўйибман. Яна икки-учтасининг уй-жойи гаровда. Агар бирортаси ғимирлаб қолса, ўша нозик жойларига секингина тегинаман. Қарабсизки, ғимирлагани дарров юввош тортиб қолади.
Аммо, барибир, уларнинг мен туфайли кариллаб юришлари ёқмайди. Шунинг учун гоҳ-гоҳида ёнимга чақириб сўкаман. Қасддан қандайдир айбини топаман. Топилади айб. Ҳеч бўлмаганда, кўринишидан.

(3-қисм)
Лекин шундай қилганим ҳам бир ҳисобдан яхши экан. Мени кўришлари билан дағ-дағ қалтирашга тушишади. Икки букилиб туришади. Оғзимдан чиққан ҳар битта сўз улар учун қонунга айланади. Сўкишларим мойдай ёқади уларга. “Сизнинг ҳақоратларингиз дори. Сиз сўкканингиздан кейин касалимиз ўз-ўзидан тузалиб қолади”, дейишади. О-о-о, шундан кейин менинг яйрашимни бир кўринг. Бироқ тусимни ўзгартирмайман. Ўзгартиришимга, ўша-ўша, мен туфайли уларнинг пичоқлари мой устидалиги халақит беради. Аммо мен бечора чорасизман-да, нима қилай?..
Яна жиғимга тегувчи матбуотчилар бор. Аслида, уларнинг ҳаммасини бир чўқишда қочираман. Битта-иккитаси олишиб кўрди. Ёнимга келишибди. “Ер сотаяпсан”, дейди. “Нимага асосланиб сотаяпсан?” дейди. “Нега сотаётган одамларинг уч-тўртта, холос? Нега фақат улар олишади? Бошқалар-чи?” дейишди. Бирдан тепа сочим тикка бўлди. Қоним қайнади. Бироқ профессионалман. “Қани мен сотганим тўғрисида ҳужжатинг?” дедим.
У каловланди. “Биржага босим ўтказгансиз”, деди. “Қани босим ўтказганлигим тўғрисида далилинг?” дедим. Миқ этолмай қолди. Шартта гўшакни кўтардим. Милициянинг каттасининг рақамини тердим. “Зудлик билан ёнимга ходимларингни жўнат”, дедим. Мени у ёқ-бу ёққа «саситиб», обрўйимни тўкмоқчи бўлган ярамас бирдан тиз чўкди. “Тавба қилдим, тавба қилдим! Мен аҳмоқни кечиринг! Мен билмай шайтоннинг йўлига кириб қолдим”, дея ялинишга тушди.
“Ит эмган! Сен мени ким деб ўйлагандинг?! Шундай десам, оёқ-қўли қалтираб, нима сўрасам, ортиғи билан беради, деганмидинг?!” «Йў-ў-ў-қ, йўқ! Билмай қилиб қўйдим, мени кечиринг, мени кечиринг! Кечирмасангиз, ўзимни ўлдираман!..»
— Ўлсанг яхши, битта балодан, битта ярадан қутуламан! — дея бақирдим.
— Менга қўшилиб онам ҳам ўлади. Менга қўшилиб бутун оилам хонавайрон бўлади!..
— Гап бундай. Агар менинг орқамдан сасиб, висир-висир қиладиганлар тўғрисида маълумотларни узлуксиз етказиб турсанг, бошинг омон қолади. Қамалмайсан...
— Бўлди. Ҳозирнинг ўзидан бошлайман. Бозорларда итдай кезаман. Такси тўхтайдиган жойлардан қадамимни узмайман. Интернетга кирволиб, ким кираётганлигини, нима деяётганлигини тўплайман. Кунда икки марта сизга хабар бериб тураман, — деди у кўзидан дув-дув ёшини оқизиб.
Мен яна телефон гўшагини кўтардим. Керакли одамга қўнғироқ қилдим. “Бўлди, болаларингнинг ҳожати йўқ. Тавба қилди”, дедим.
Устимга от ҳайдамоқчи бўлган шу бола ёмон қисталоқ экан. Хонамдан чиқди-ю, қочди. Қайтиб қорасини кўрмадим. Бировлар “пойтахтга кетган” дейишса, бошқалар “Россияга сурди” деган гапни айтади. Аммо Россияга кетгани рост экан. Интернетда чиқиш қилиб қолди, ярамас. Тупурибди менга, менинг атрофимдагиларга, қариндошларимга. “Эҳ, — дедим. — Ўшанда соддалик қилмай, тўрт-беш кун тиқтирсам бўларкан...” Майли, қочибди. Омадини берсин. Ўзи одамлар ёлғончи бўлиб кетишган. Ҳеч кимга ишониб бўлмай қолди...
Биргина нафас олиш бунчалар қийин...
Ҳамшира келиб дўқ-пўписа қилди. “Нафас олинг”, деди. “Чуқурроқ олинг”, деди. “Нега қизариб-бўзарасиз, эркакмисиз ўзи?” деди.
Дўхтир эса ундан ҳам ошириб юборди. “Сен галварс ўласан! Уйингдагиларга гўрни тайёрлаб қўйишни айтаман. Ўласан, тамом-вассалом!” деди.
Мени кўрганда, келаётганимни эшитганида буларнинг оёқлари қалтирарди. Булар гапларини йўқотиб қўйишарди... Ҳозир эса сариқ чақага олишмаяпти... Нафас, сени ютиш шунчалик ҳам оғирми?!
Бойликларим, амалларим, ёрдамга келмайсизларми?! Қариндош-уруғим, таниш-билишим қаерда қолди?.. Менга ёрдам керак ҳозир... Нима? Ҳеч ким ёрдам беролмайди?! Шунча йиққан-терганим, тўплаган обрўйим аҳамиятсизми? Агар ҳозирнинг ўзида улар умуман кераксиз матоҳ бўлишса, дўхтир айтганидай ўлсам-у, олиб бориб кўмиб ташлашса... Қўрқиб кетаяпман... Қўрқаяпман!..

Домлалардан бири билан гаплашганимда: “Ҳақ дунёга фақатгина намоз ва яхшиликларни бойлик қилиб бориш мумкин”, деганди... Бу масалада мен ялангоёқман. Ҳеч вақом йўқ. Кийим-кечак... Ҳатто авратим очилиб қолади. Бутун танам кир... Лекин буни ҳозир билиб, сезиб, ҳис этиб турибман... Тўплаган бойликларим, одамларни зир титратганларим... Бари кир экан, бари кир!..
Ҳой, ўғлим, мен сени кам-кўстсиз катта қилгандим. Еганинг олдингда, емаганинг кетингда эди, ёрдам бер. Ёрдам! Устимга бирор нима олиб келиш қўлингдан келмаса ҳам, баданимнинг кирини ювишга ёрдамлашиб юбор! Буниям қилолмайсанми?! До-о-о-д!!! Мен нима қиламан энди?! Эй, Худо, жонимни озгина олмай тур, тўплаган олтин-кумуш, долларларимдан қутулиб олай, қурган иморатларимдан воз кечиб олай, озгина жонимни олмай тур!.. Менга ҳаво етишмаяпти-и-и-и!!!
Кўксим зирқираб кетди. Нафас етмаяпти. У ҳаво, худонинг ҳавоси... Бу дард қайси гўрдан келиб қолди? Нега мени бунчалик қийнайди? Нега?..
Бутун вужудим зирқирайди... Сезиб турибман, ўлимим яқин. Умрим бир соатлик ёки икки соатлик қолган... Балки, яна беш дақиқа ҳам яшамасман. Мен ҳокимман. Тўғрироғи, мана шу дақиқаларгача ҳоким эдим. Энди эса ҳеч кимман... Ҳеч ким! Ҳеч ким!!! Шунчаки, ризқидан айрилган битта бечора...
Бойлигим жуда кўп. Бойлик тўплашни қойиллатадиган одам эдим. Туманимдаги ерларнинг анчасини сотиб юбордим. Ўзимнинг «харидорларим» бор. Уч-тўртта тадбиркор. Қаерда сотилиши мумкин бўлган ерни кўриб қолсам, улардан биттасини чақираман. Ер бор, дейман. Оласан, дейман. “Ака, шунчасини эплаб олай. Эшонқул бойга беринг шу сафар”, дейди. Унга иккита гапирмайман, “нархи ўн минг кўкида”, дейман. “Агар ёқмайдиган бўлса айт”.
Энди эса кетаяпман... У ёқда нима бўларкан?..
(Тугади)
✍ Нуриддин Исмоилов