Бордонкул
185 subscribers
2.97K photos
1.27K videos
2 files
3.58K links
Тошкент вилояти Юқори чирчиқ тумани "Бордонкол" жоме масжиди
Download Telegram
Forwarded from Fitrat.uz
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ҚУРБОНЛИК ҚИЛГАНЛАР БИР БИРЛАРИГА ГЎШТ БЕРИШ

САВОЛ: Ассалому алайкум! Қурбонлик хақида одамлар орасида бир гап эшитиб қолдим, у қуидагича: Қурбонлик қилганлар бир бирларига гўшт тақсимлаб беришлари мумкин эмас экан, яъни мен Қурбонлик қилсам ва менинг танишим хам Қурбонлик қилса шу танишимга гўшт беришим мумкин бўлмас экан. Шу қанчалик тўғри?

ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Берса жоиз бўлса ҳам афзал эмас. Ҳар бир нарсада бир мантиқ ва бир маъно бўлиши керак. Гўшт сотиб ололмайдиган қанча кишилар бор, ўшаларни сийлаш керак. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба: @Savollar_kanal

Биродарларингизга улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM

#ҚУРБОНЛИК_ҲАҚИДА

№-50

#Суннатуллоҳ_домла

#Савол_жавоблар

🎙Қурбонлик қилиш улкан
савобдир!!!

Ⓜ️анба:
@Abu_Izzatullah

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг !♻️
•┈┈•┈┈•⊰✿✿⊱•┈┈•┈┈•
⤵️ Каналга уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEbLBWMm2IJuUP9rDA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Телевизорни кўп кўриш

САВОЛ: Ассалому алайкум! Мен футболга жуда хам қизиқаман. Телевизор ёнида кўп вақтим ўтиб кетади. Асосан футбол кўриш базида кино кўриш билан. Хозир кўп нарсаларни тушуниб етдим. Саволим, ибодатларни ўз вақтида бажариб қолган пайтда телевизор кўрса бўладими? Жавоб учун раҳмат.

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом!

عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ قَالَ : لاَ تَزُولُ قَدَمَا عَبْدٍ يَوْمَ الْقِيَامَةِ حَتَّى يُسْأَلَ عَنْ أَرْبَعٍ : عَنْ عُمُرِهِ فِيمَا أَفْنَاهُ ، وَعَنْ جَسَدِهِ فِيمَا أَبْلاَهُ ، وَعَنْ مَالِهِ مِنْ أَيْنَ اكْتَسَبَهُ وَفِيمَا وَضَعَهُ ، وَعَنْ عِلْمِهِ مَاذَا عَمِلَ فِيهِ

Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши айтдилар:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни банданинг икки оёғи, тўртта нарсадан сўралмагунча (ўрнидан силжимайди) давомли бўлади: умрини нимага сарф қилгани, жасадини нимага зое кетказгани, бойлигини қаердан касб қилиб ва уни қаерга ишлатгани, илмига қандай амал қилгани ҳақида, сўралади”, дедилар. (Сунани Доримий). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
savollar.islom.uz

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https//t.me/Mirzohid_Domla
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

АСР НАМОЗИНИ ҚУЁШ БОТАЁТГАН ПАЙТДА ЎҚИШ

САВОЛ: Аср намозни охириги вақтларида ўқидим. Кейин интернет орқали билсам, қуёш ботиш вақтида тугатибман. Ўша намозни қайта ўқишим керакми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аср намозининг вақти – ҳар бир нарсанинг сояси (заволдаги соядан ташқари) ўзининг узунлигидан икки баробар бўлганидан токи қуёш ботгуничадир. Аср намозини қуёшнинг нури кўзни қамаштирмайдиган даражада кечиктириб ўқиш макруҳдир. Киши бугунги Аср намозини ўқиш пайтида қуёш ботиб қолса, охиригача давом эттираверади ва намози бузилмайди (“Фатҳу бабил иная” китоби).
Агарда сиз Аср намозини ўқишга қуёш ботишидан аввал киришиб, қуёш ботаётган вақтда ёки ботганидан сўнг тугатган бўлсангиз, бу намозни қайта ўқиш шарт эмас. Лекин аср намозини бу вақтгача кечиктириб ўқиш макруҳ бўлгани учун, эртароқ ўқишга ҳаракат қилиш керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати.

Манба: @diniysavollar

Савол йўллаш учун⤵️
@SavollarMuslimUzBot

Каналга уланинг: https://t.me/mirzohid_domla
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Номаҳрам кап катта йигитнинг бирга туриши

САВОЛ: Ассалому алайкум! Устозлар куёвим ва қизим Тошкентда бир хонали квартирада туришади. Қизим 22 ёш. Яқиндан куёвимнинг 24 ёшли укаси хам улар билан бирга яшай бошлади. Ман доимо куёвимга айтиб келаман қизимга авратини ёпадиган кийим, очдан ўлмайдиган таомини бериб турсанг ва шариатга хилоф иш буюрмасанг бўлди бундан ортиғини сўрамайман деб. Ота она ака укасини хизматида бўлган куёвимни бошимга кўтараман. Аммо бир хонали квартирада хожатхонаю хаммомлари битта уйда ёшгина келин куёвнинг олдида номаҳрам кап катта йигитнинг бирга туриши шариатга нечоғлик тўғри келиши мумкин?

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Шариатга мутлақо тўғри келмайди. Эркаклар бу борада бироз ҳамиятли бўлишлари керак. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
savollar.islom.uz

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/mirzohid_domla
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Риёдек туюляпти

САВОЛ: Ассалому алайкум! Устозлар мен охирги пайтлар намозни ҳаёлим паришон бўлиб ўқиябман. Ҳеч фикримни жамлолмаябман. Амалларим ҳам худди риёдек туюляпти. Ҳеч бир ҳаловат топмаяпман. Илтимос менга насиҳат қилинг. Маслаҳат беринг. Нима қилай?

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Аввало ибодатларни мазза қилиш учун қилинмайди. Намозни шартлари ва фарзлари топилаётган бўлса шуни ўзи ҳам катта ғанимат. Сиз риё қилишни ҳам, қилмасликни ҳам ният қилмай амал қилаверинг. Инсон ҳам бир идиш, кўз, қулоқ, оғиз ва бурундан бирор нопоклик кирса идишни ёмон нарсалар билан тўлдириб қўяди. Идишингизни тоза тутишга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
savollar.islom.uz

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

#Савол_жавоблар

Сувни тескари оқизадиган сура борми?

Ⓜ️анба: @Abu_Izzatullah

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг !♻️
•┈┈•┈┈•⊰✿✿⊱•┈┈•┈┈•
⤵️ Каналга уланиш ⤵️
https://t.me/Mirzohid_Domla
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Ишимда барака йук

САВОЛ: Ассалому алайкум! Устоз ëнимдаги дуконларда россаям одам куп, савдоси яхши булади. Менда савдо кам. Бумасам хаммамиз битта жойдан оламиз, улардан кура муомилам яхши ва арзон бераман. Хар куни 2000та истигфор айтаман, зикр киламан, ишдахам намозимди укийман, саловат укийман кушимча куп куп нарсаларди айтаман шундамах кам савдо киламан. Хар намозимда Роббимда ëлвориб сурайман яхши савдо килай деб. Улар мен айтган нарсаларимди билишмайдихам. Аллохда гохида хафа буламан мени эшитмаяпти шунча зорилаб сураганимди, улар сурамасаям куша куша беради деб йиглайман хафа булиб. Лекин хасад кимайман хеч качон. Менга хам шулар каторида бер деб дуо киламан. Уларди муллога укитишади дейишди. Лекин мен хохламайман Аллохдан куркаман. Яна кушимча канака дуолар укисам булади?

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Эшитмаяпти дейишингиз оғир гуноҳ. Сиз вазифаларни қилишда бардавом бўлинг ва сизга аталган ризқингизга рози бўлинг. Аллоҳдан барака беришини сўранг. Ҳали йиғиштиролмай қоласиз. Касал Роббисининг тақдирига рози бўлмагунича тузалишни бошламайди. Худди шунингдек бандага Аллоҳ қанча озми кўпми ризқ берса тақдирига рози бўлмагунича унга зиёда қилинмайди. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
savollar.islom.uz

https://t.me/Mirzohid_Domla
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Бемор одам ўқийдиган дуо

САВОЛ: Ассалому алайкум! Касал ёки бемор одам кўпроқ қайси дуоларни ўқиб юргани яхши?

ЖАВОБ:

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُعَوِّذُ بَعْضَ أَهْلِهِ يَمْسَحُ بِيَدِهِ الْيُمْنَى وَيَقُولُ: اللَّهُمَّ رَبَّ النَّاسِ اذْهِبِ الْبأْسَ واشْفِ أَنْتَ الشَّافِي لَا شِفَاءَ إِلَّا شِفَاؤُكَ شِفَاءً لَا يُغَادِرُ سَقَمًا. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз аҳлларидан баъзиларга паноҳ тилаганларида ўнг қўллари ила силаб:
«Аллоҳумма! Роббан-нааси! Изҳибил баъса. Ишфи. Анташ-шаафии. Лаа шифаъа иллаа шифааука. Шифаан лаа юғодиру сақман», дер эдилар».

Икки шайх ривоят қилганлар.

Шарҳ: Ҳар бир дам солувчининг беморни ўнг қўли билан силаб туриб дам солиши шундан олинган. Тўғрироғи, дуони ўқиб, ўнг кафтга дам солиб, сўнг ўша ўнг кафт билан беморни силаш керак.
Дуонинг маъноси қуйидагича:
«Аллоҳим! Одамларнинг Робби! Шиддатни кетказ! Шифо бер. Шифо берувчи Сенсан. Шифоингдан бошқа шифо йўқ. Ҳеч дардни қўймайдиган шифо бер!» (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
savollar.islom.uz

Дўстларингизга ҳам улашинг

https://t.me/Mirzohid_Domla