Бордонкул
185 subscribers
2.97K photos
1.27K videos
2 files
3.58K links
Тошкент вилояти Юқори чирчиқ тумани "Бордонкол" жоме масжиди
Download Telegram
Forwarded from Fitrat.uz
#Савол_жавоб
ГЎШТНИ ҲАЛОЛЛИГИНИ БИЛМАСАК ҲАМ "БИСМИЛЛАҲ" ДЕБ ЕЯВЕРИЛАДИМИ?

CАВОЛ
:
Одатда тушлик вақтида кўчадаги ошхоналарда овқатланишга тўғри келади. Лекин гўшт ҳалол сўйилган-сўйилмаганини билмаймиз. Шундай шароитда ошхона ишчиларидан гўшт ҳалолми деб сўраб қўйиш керакми, ёки овқатни "Бисмиллаҳ" деб еявериладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир
Роҳманир Роҳим.
Гўштни ҳалол бўлиши учун сўйилаётганида Бисмиллаҳ айтилиши керак. Еяётган вақтда Бисмиллаҳни айтиш кифоя эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Савол_жавоб
ЖАНОБАТДАН ПОКЛАНИШ ВА ЖУМА УЧУН БИТТА ҒУСЛ ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?

CАВОЛ:
Жума куни жунублиги учун ва жума учун битта ғусл қилса, иккисига ҳам ўтадими ёки алоҳида қиладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аллома Ибн Нужайм раҳматуллоҳи алайҳ "Ашбоҳ ва назоир" китобида бундай саволга қуйидагича жавоб берганлар:

قالوا لو اغتسل الجنب يوم الجمعة للجمعة ولرفع الجنابة ارتفعت جنابته وحصل له ثواب غسل الجمعة

Уламолар: "Агар жунуб одам жума ва жанобатдан покланиш учун ғусл қилса, жанобатдан пок бўлади ҳамда жума учун қилинадиган ғуслнинг савобини олади", деганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

https://t.me/Mirzohid_Domla
#Савол_жавоб
"КАЛЛА ПОЧА" ПИШИРИБ ҚАБР БОШИДА ЕЙИШ МУМКИНМИ?

CАВОЛ:
Биздаги баъзи одамлар, маййит қабрга қўйилгач, эртаси куни марҳум хонадонида калла поча пиширишади. Ва уни мозорга олиб бориб, қабр бошида ейишади. Бу каби одатлар динимизда тўғрими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу амал шариатимизда йўқ. Балки бидъат-хурофотлардан саналади. Динимизда йўқ бўлган бундай одатлардан сақланиш лозим. Чунки қайси бир жамиятда бидъат-хурофотлар кўпайса, ўша жойда суннат ишлар камаяди, турли ихтилофлар эшиклари очилади, соф Ислом таълимотларидан оғишиш пайдо бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида: “Ким бизнинг бу ишимизда ундан бўлмаган нарсани янгитдан пайдо қилса, у рад қилингандир”, – деганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган).

Уламолар: “Бидъат аҳлининг зарари мусулмонлар учун кофир ёки ғайридин инсонларнинг зараридан катта бўлади”, – дейишган. Чунки ғайридинларнинг бузғунчилиги омма мусулмонларга фош бўлиб туради. Аммо бидъат аҳлининг бузғунчилигини ҳамма ҳам англаб ололмайди. У ўзини ҳақ йўлда деб билади. Ўзгаларни унга эргашмаганликда айблайди. Бидъат учун савоб олишига қаттиқ ишонади. Уни кўрган инсонлар ҳам таъсирланиб, ҳар хил янги одатларга диний тус бера бошлайдилар.

Машҳур муҳаддис олим Абдуллоҳ ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ ўз шогирдларига шундай насиҳат қилганлар: “Илмни маҳкам тут. Ҳар қандай бидъатчидан узоқлаш. Уларга умуман мойил бўлма. Улар ўзига эргашганларни миш-мишлар, қуруқ гаплар билан залолатга бошлашади”. Биз ҳар қандай бидъатга барҳам беришимиз учун асл Исломнинг моҳиятини нафақат ўрганишимиз, балки ўз фарзандларимизга ўргатишимиз керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
​Дангасалик

Ассалому алайкум! Ёшим 14 да. Алҳамдулиллаҳ, ибодатларни Аллоҳ қодир қилганча қиламан. Ҳеч бирида қийналмасам ҳам, икки йиллик қазо намозларим бор, уларни ҳеч кўнглимдагидек бажара олмайман. Энди ўқийман десам, чарчаб қоламан ёки қандайдир ишим чиқиб қолади. Ҳар куни намозларимдан кейин оз-оздан ўқимоқчи бўламан, лекин қаттиқ чарчаб қоламан. Бошқа вақтда эса умуман рағбат тополмайман. Ҳеч бир ибодатда ундай қилмайман, ҳаттоки кунлик фарз намозларда ҳам ундай бўлмайди. Ёки менга қандайдир витамин етишмайдими, билмайман. Бу ҳолатдан қандай халос бўлишим мумкин?

Шифокор:
– Ва алайкум ассалом! Дангасалик – бу муваффақиятсизликнинг боши. Айнан шунинг учун Ислом дангасаликдан огоҳ қилади. Аввалги пайғамбарлар ҳам худди шу тарзда инсонларни дангасалик ва бекорчилик келтирадиган зиён-зарарлардан огоҳлантиришган. Муваффақиятнинг боши ва асосий шарти бўлган меҳнатсеварлик мўмин бандани бошқалардан ажратиб турувчи сифат бўлиб, у дангасаликнинг аксидир. Айнан шу сабабли барча пайғамбарлар астойдил ҳаракат билан меҳнат қилишга тарғиб қилганлар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳдан дангасаликдан паноҳ сўраб, қуйидаги дуони ўқиганлар:

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْعَجْزِ وَالْكَسَلِ، وَالْجُبْنِ وَالْهَرَمِ والْبُخْلِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ الْقَبْرِ، وَمِنْ فِتْنَةِ الْمَحْيَا َوالْمَمَاتِ
(маъноси): «Эй Аллоҳ, Сенинг номинг билан ожизликдан, дангасаликдан, қўрқоқликдан, мункиллаб қария бўлишдан, бахилликдан, қабр азобидан, тириклик ва ўлим фитнасидан паноҳ тилайман».
Ушбу дуони ўқиб юришни ўзингизга одат қилиб олинг. Қазоларни ўқиш шарт, буни қарз сифатида чин қалбдан ҳис қилсангиз, ундан малолланмайсиз. Агар сизда бирон касаллик бўлганида, бу ҳолат фарз намозларингизни адо қилишингизда ҳам намоён бўларди. Кўпроқ истиғфор айтиб, дуода бардавом бўлишни тавсия қиламан. Валлоҳу аълам!

#САВОЛ_ЖАВОБ
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

@Mirzohid_Domla
#Савол_жавоб
МАСЖИДДА САЛОМ БЕРИЛМАЙДИМИ?

CАВОЛ:
Бир мавъизада Aллоҳнинг масжидларида фақат Aллоҳга салом берилади бандаларига эмас деб эшиттим. Aллоҳ таоло ўзи Aс Салам бўлган зот бўлса яна ул зотга Aллоҳ таолога тинчлик бўлсин деб дуо қиламизми? Aллоҳ таоло ҳамма нарсадан пок бўлса бандаларига бу дуо қилинмайдими? Бизда намоз ва зикр тамомлангандан кейин масжидларда қўл бериб кўришиб дуо ва ҳайрлар қилинади. Салом берса алик олиш кераклиги бу мусулмоннинг ҳақларидан эмасми? Шариатимиз бунга қандай қарайди? Aллоҳ тўғри йўлдан адаштирмасин.

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир
Роҳманир Роҳим.
Масжидда намоз ўқиш, қироат қилиш ва азон айтиш билан машғул бўлмаган кишиларга ўзлари эшитадиган даражада салом бериш мумкин, кимдир салом берса, унга ўзи эшитадиган қилиб жавоб қайтариш ҳам мумкин. Аммо шуни ҳам унутмаслик керакки, масжидлар Аллоҳ таолога ибодат қилиш ва Уни улуғлаб зикр қилиш учун бино қилинган, у жойда турли бўлар-бўлмас гапларни гапирмаслик, саломлашиш ҳам шундай гап сўзларни бошлашга дебоча бўлмаслиги керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Савол_жавоб

Ижтимоий тармоқларда йигит ва қизларнинг ўзаро шахсий суҳбатлашиши жоизми?

Зикирё домла БОБОРАҲИМОВ


https://t.me/Mirzohid_Domla