Бордонкул
188 subscribers
2.97K photos
1.27K videos
2 files
3.58K links
Тошкент вилояти Юқори чирчиқ тумани "Бордонкол" жоме масжиди
Download Telegram
#Ақида

ТАҲОВИЙЯ АҚИДАСИНИНГ ЕНГИЛ ШАРҲИ
خلق الخلق بعلمه
18-матн: Аллоҳ табарока ва таоло халқларини билиб яратди.

Шарҳ: Аллоҳ таоло халқларини билган ҳолда яратди.(Масалан, Аллоҳ таоло қанча одам ё қанча жин яратишини, уларни ҳаётлари мобайнида қанча таом ейишларини, нима ишлар қилишларини, қанча ҳаёт кечиришларини, уларни бахтли ё бахтсиз бўлишларини, жаннат ёки дўзахга боришларини ва бундан бошқа Ҳар қандай ҳолатларини билиб яратди.) Қуръонда Ул зот айтдики:
"ألا يعلم من خلق و هو اللطيف الخبير"الملك: 14
(Саъдий раҳимаҳуллоҳ мазкур оятни бундай тафсир қиладилар: “Ахир халқларни гўзалдан-гўзал ва рангбаранг қилиб яратган Холиқ-Аллоҳ таоло билмасми? Қандай билмасин?! Аллоҳ Латиф ва Ҳар нарсадан хабардор зот. Аллоҳ таолонинг Ал-Латиф исми Ул зот барча сиру асрор, яширин ва ичкию ташқи нарсаларни билгувчи ҳамда мўмин бандаларига мехрибон бўлган зот маъносини англатади.)

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ақида

ТАҲОВИЙЯ АҚИДАСИНИНГ ЕНГИЛ ШАРҲИ
و قدر لهم أقدارا
19-матн: Аллоҳ таоло халқларининг тақдирларини белгилаб қўйган

Шарҳ: Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло айтади:
"إنا كلَّ شيء خلقناه بقدر" القمر:
Маъноси: “Албатта Биз Ҳар бир нарсани тақдири билан яратганмиз”. (Қамар-49).
Имом Муслим ўзларининг “сахих” китобларида Абдуллоҳ бин Амр разияллоҳу анҳумодан ривоят қиладилар, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар:

" قدّر الله مقاديرَ الخلق قبل أن يخلق السموات و الأرض بخمسين ألف سنة و كان عرشه على الماء"
Маъноси: Аллоҳ таоло осмонлар ва Ерни яратишидан эллик минг йил аввал халқларининг тақдирларини белгилаб қўйди. Ўшанда Ул зотнинг Арши сув устида эди.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ақида

ТАҲОВИЙЯ АҚИДАСИНИНГ ЕНГИЛ ШАРҲИ
و ضَرَبَ لَهم آجَال
20-матн: Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло халқларининг ажалларини белгилаб қўйди.

Шарҳ: Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло халқларининг ажалларини белгилаб қўйган. Ажаллари келганда, уларни бир соат ортга ҳам, олдинга ҳам сура олмайдилар. Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасининг 145-оятида айтади:
"و ما كان لنفس أن تموت إلا بإذن الله كتابا مؤجّلا" آل عمران: 145
(Ушбу оят маъносини Ас-Саъдий раҳимаҳуллоҳ бундай тафсир қиладилар: “Жонзотларнинг бари Аллоҳнинг изни ва тақдири билан ажалларига богланган. Қачон жонзотга ўлиш тақдири келса, гарчи сабаб бўлмаса ҳам ўлиб кетаверади. Аллоҳ таоло қайси жонзот ҳаётини давом этишини хоҳлаган бўлса, ҳалокатга олиб борувчи сабаблардан Ҳар қандай сабаб унинг бошига тушса ҳам, ажалидан аввал ўлмас. Мана шундай бўлиши, Аллоҳ таоло у жонзотнинг тақдирини белгилаб ҳукм қилиб қўйгани, маълум бир ажални унга ёзиб қўйганлигидандир. “Қачон халқларнинг ажаллари келса, улар ажалларини бир соат орқага ҳам, бир соат олдинга ҳам сура олмаслар”.”)
عن عبد الله قال قالت أم حبيبة زوج النبي صلى الله عليه وسلم ثم اللهم أمتعني بزوجي رسول الله صلى الله عليه وسلم وبأبي أبي سفيان وبأخي معاوية قال فقال النبي صلى الله عليه وسلم قد سألت الله لآجال مضروبة وأيام معدودة وأرزاق مقسومة لن يعجل شيئا قبل حله أو يؤخر شيئا عن حله ولو كنت سألت الله أن يعيذك من عذاب في النار أو عذاب في القبر كان خيرا وأفضل" رواه مسلم
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам аёллари Умму Ҳабиба разияллоҳу анҳо: “Эй Аллоҳ, эрим Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам, отам Абу Суфён ва акам Муовияларнинг умрларини узоқ қилиш билан мени роҳатлантир”, деб дуо қилганларида, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдиларки: “Сен Аллоҳдан тақдирлаб қўйилган ажаллар, санаб қўйилган кунлар ва тақсимлаб қўйилган ризқларни сўрадинг. Аллоҳ таоло бирор нарсани ажалидан олдинга сурмас ва ҳеч бир нарсани ажалидан кейинга ҳам қолдирмас. Агар сен Аллоҳдан дўзахдаги азоб ва қабрдаги азобдан сени қутқаришини сўраганингда, яхшироқ ва афзал бўлар эди.” (Муслим ривояти)

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ақида

ТАҲОВИЙЯ АҚИДАСИНИНГ ЕНГИЛ ШАРҲИ
و أمَرَهُمْ بـِطاعَـتِهِ، و نـَهاهُمْ عَن مَعْصِيَـتِهِ
22-матн: Аллоҳ таоло халқларини Ўзига итоат қилишга буюрди ва Ул зотга осий бўлишлари-гуноҳ қилишларидан қайтарди

Шарҳ: Таҳовий раҳимаҳуллоҳ яратиш ва тақдир ҳақидаги матнлардан кейин буйруқ ва қайтариқ ҳақида матн келтирдилар. Бунда, Аллоҳ таоло халқини фақат Унинг Ўзига ибодат қилишлари учун яратганлигига ишора бор. Аллоҳ таоло айтганидекки:
" و ما خلقت الجن و الإنس إلا ليعبدون. " سورة الذاريات: 56
(“Аллоҳ табарока ва таоло бандаларини ширк келтирмасдан, ёлғиз Унинг Ўзигагина ибодат қилишлари учун яратганининг хабарини бермоқда. Кимда ким Аллоҳга итоат қилса, Аллоҳ унга мукофотини тўлиқ қилиб беради. Кимки Ул зотга осий бўлса, Аллоҳ уни қаттиқ азоблайди”

Дўстларингизга ҳам улашинг:

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Mirzohid_Domla
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
#Ақида

ТАҲОВИЙЯ АҚИДАСИНИНГ ЕНГИЛ ШАРҲИ

25-матн: Халқларнинг ҳаммалари Аллоҳ таоло хоҳишининг ичида, фазлу раҳмати ва адолати орасида ҳаёт кечирадилар.

Шарҳ: Аллоҳ Субҳанаҳу ва таоло айтади:
"هو الذي خلقكم فمنكم كافر و منكم مؤمن" التغابن: 2
(Саъдий раҳимаҳуллоҳ бу оятни қуйидагича тафсир қиладилар: Аллоҳ таоло халқларни яратганини эслатиб, кимнидир мўмин, кимнидир кофир қилганини хабар беради. Одамларнинг ҳаммаларини мўмин ё кофир бўлишлари Аллоҳ таолонинг тақдирига боглик.) Аллоҳ таборака ва таоло кимни ҳидоят қилган бўлса, фазли ва раҳмати сабабли. Ул зотга мактовлар бўлсин! Кимни адаштирган бўлса, адолати туфайлидир. Ул зотга ҳамдлар бўлсин!

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ақида #ихтилоф #Мотуридийлик

Ё пирим ёки ё Али дейиш қанчалик тўғри?

Шайх Мухаммад Содиқ
Мухаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz