MinInnovation
4.4K subscribers
8.32K photos
1.04K videos
38 files
5.06K links
Инновацион ривожланиш хабарлари
Новости инновационного развития
News of innovative development

@mininnovation

links:
www.mininnovation.uz
fb.com/mininnovation.uz
https://bit.ly/Minnovationuzb
☎️(71)2033231
Download Telegram
👉Коронавирусга қарши дори препаратларнинг субстанциялари Ўзбекистонда синтез қилинади

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Хитойнинг Фанлар Академияси Шанхай Материя институти, Шинжон физика ва кимё техника институти, Хитой-Ўзбекистон Тиббиёт технологик парки вакиллари билан онлайн мулоқот ўтказди.

Шанхай Материя институти томонидан яратилган COVID-19 вирусига қарши VV116 («Реминдевир») препарати ҳақида маълумот берилди. Шанхай Материя институти профессори Шен Жингшан ушбу препаратнинг кимёвий ва тиббий хусусиятлари ҳақида тақдимот ўтказди ва дори воситасининг самарадорлиги тўғрисида маълумот алмашилди.

➡️Батафсил.

👉В Узбекистане будут синтезироваться субстанции лекарственных средств против коронавируса

Министр инновационного развития Иброхим Абдурахмонов провел онлайн встречу с представителями Шанхайского института материи Китайской академии наук, Синьцзянского института физики и химических технологий, Китайско-узбекского медицинского технологического парка.

В ходе встречи дана информация о препарате VV116 («Реминдевир») против вируса COVID-19, разработанном Шанхайским институтом материи. Профессор Шен Жингшан из Шанхайского института материи представил презентацию о химических и медицинских свойствах этого препарата, в ходе которой состоялся обмен мнениями об эффективности препарата.

➡️Подробно.

▶️@mininnovation
Инновацион ривожланиш вазирлиги Ҳайъатининг навбатдаги йиғилиши бошланди👇👇

https://youtu.be/YlhllX0yE8s

Унда қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:

1️⃣ Лойиҳалар танловлари натижаларига кўра молиялаштиришга тавсия этилган амалий ва инновацион лойиҳалар рўйхатини тасдиқлаш.

2️⃣ “Стартап лойиҳаларни ўрганиш бўйича” ИТК томонидан молиялаштиришга тавсия этилган лойиҳани тасдиқлаш.

🌐🌐🌐

Началось очередное заседание Коллегии Министерства инновационного развития.

В ходе заседания будут рассмотрены следующие вопросы:

1️⃣ Утверждение списка прикладных и инновационных проектов, рекомендуемых к финансированию по результатам конкурса.

2️⃣ Утверждение проектов, рекомендованных к финансированию научно-техническим советом "По изучению стартап проектов".

▶️@mininnovation
Президент Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятига жўнаб кетди.
У ерда қуёш фотоэлектр станцияси ва кимё саноати корхоналари ишга туширилади.
Давлатимиз раҳбари, шунингдек, мавжуд корхоналар фаолияти билан танишиб, аҳоли билан мулоқот қилади.

Президент Шавкат Мирзиёев отбыл в Навоийскую область.
Предусматривается введение в строй солнечной фотоэлектрической станции и предприятий химической промышленности.
Глава государства также ознакомится с работой действующих предприятий, пообщается с населением.

#Mirziyoyev #safar #Navoiy

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#kelajak_liderlari #Jizzax

Ишонч, масъулият ва имконият муборак ёш лидер!

Жорий йилнинг июль ойида Жиззах вилоят хокимининг қарорига асосан “Келажак лидерлари” клуби ташкил этилган эди.

🔰 Мазкур клубнинг 50 нафар аъзолари орасидан ёпиқ овоз бериш йўли билан вице-президентликка Отабек Мусурмонов сайланди.

🌐 О.Мусурмонов айни вақтда Инновацион ривожланиш вазирлиги Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

♦️Отабек Мусурмонов клубнинг келгуси фаолиятида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириб, ўз ортидан кучли салоҳиятга эга лидерлар жамоасини шакллантиришига ишонамиз!

▶️@mininnovation
Жорий йилнинг 24 август куни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Чуст инновацион ҳудудига ташриф буюрди.

Вазир «Сhust international innovation school” мактаби ўқув биносидаги янги ўқув йилига тайёргарлиги бўйича олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари билан танишди. Таълим муассасаси маъмурияти билан учрашувда ижтимоий муҳофазага муҳтож оила фарзандларида аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларнинг ота-оналарини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида ўқув йили давомида моддий рағбатлантириш бўйича ижтимоий стартап лойиҳасини жорий қилиш таклифи берилди.

🌐🌐🌐

👉24 августа текущего года министр инновационного развития Республики Узбекистан Иброхим Абдурахмонов посетил Чустскую инновационную зону.

Министр ознакомился со строительно-монтажными работами, которые ведутся в здании «Сhust international innovation school” в рамках подготовки к новому учебному году. На встрече с администрацией образовательного учреждения предложено внедрить проект социального стартапа по материальному стимулированию детей из семей, нуждающихся в социальной помощи, в течение учебного года с целью оказания материальной и моральной поддержки родителям учеников с отличными оценками.

▶️@mininnovation
Forwarded from OTFIV | Fergana
💡Jamoat salomatligiga innovatsiyalarni joriy etish.

🔰Joriy yilning 26 avgust kuni Farg‘ona viloyati hududiy innovatsion rivojlanish boshqarmasi vakillari va Farg‘ona jamoat salomatligi tibbiyot instituti rahbariyati va professorlari orasida davra suhbati tashkil etildi.

🔰Suhbat davomida Farg‘ona viloyatida jamoat salomatligini va yashash turmush tarzini rivojlantirish va innovatsion yechimlar va yondoshuvlarni joriy etish masalalari ko‘tarilib, hududimizda tibbiyot sohasidagi mavjud muammolar bo‘yicha muzokaralar o‘tkazildi.

🔰Xususan, boshqarma boshlig‘i tomonidan Oltiariq tumanini innovatsion hududga aylantirishda, tibbiyot sohasida ham o‘zgarishlar va islohotlarni tadbiq etish choralari ko‘rilishi eslatib o‘tildi.

Ayni paytda FJSTT professor va talabalar tomonidan sog‘liqni saqlash va og‘ir kasalliklarni bartaraf etish bo‘yicha yirik loyiha ishlab chiqilmoqda. Mazkur loyihani Oltiariq tumanida sinovdan o‘tkazishga kelishildi.

@fargonainnodep
Forwarded from Vaksinauz
⚡️COVID-19 “Delta”-штамми Ўзбекистонда энг кенг тарқалган деб тан олинди

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази Ўзбекистонда аниқланган коронавирус инфекцияси ҳолатларини ўрганиш натижаларини эълон қилди. Илмий тадқиқотлар натижаларига кўра, «delta» штаммининг улуши 82%ни ташкил этади, бу бутун кузатувлар тарихидаги энг юқори кўрсаткичдир. Иккинчи ва учинчи ўринларни «alpha» (10,3%) ва 20А (7,7%) штаммлари эгаллашди.

Илғор технологиялар маркази директори Шаҳлохон Турдиқулова эълон қилинган маълумотларга изоҳ берар экан, шундай деди: "Сўнги ҳафталарда коронавируснинг «delta» варианти умумий касалланишлар сонининг бешдан тўртидан ошди. “Ҳинд штамми” деб номланувчи вирус тури “Ухан” ва “Британия” версияларига қараганда кўпинча касалликнинг оғир шаклларига олиб келиши ҳавотирга солади. Бу умуман эпидемиологик манзарани тубдан ўзгартиради: афсуски, симптомсиз ҳолатлар камроқ учрамоқда ва инкубация даври қисқариб, соғлиқ учун жиддий оқибатлар хавфини кучайтиради. Бироқ яхши янгиликлар ҳам бор: тадқиқотларимиз шуни тасдиқлайдики, ҳозирги вакциналар янги штаммларга қарши самарали. Эмланганлар камдан-кам ҳолларда касалликка учраган тақдирларида ҳам, инсон танасида вирус мутация қила олмаслиги сабабли COVID-19’ни енгил ўтказади. Буни 24 август куни олинган ZF-UZ-VAC2001 препарати синовларининг учинчи босқичи натижалари ҳам тасдиқлайди".

➡️Батафсил.

🌐🌐🌐

⚡️"Delta"-штамм COVID-19 признан самым распространённым в Узбекистане

Центр передовых технологий при Министерстве инновационного развития обнародовал результаты изучения случаев коронавирусной инфекции, выявляемых в Узбекистане. По итогам научных исследований доля штамма "delta" составляет 82%, что является самым высоким показателем за всю историю наблюдений. На втором и третьем месте – штаммы "alpha" (10,3%) и 20A (7,7%).

Комментируя опубликованные данные, директор Центра передовых технологий Шахлохон Турдикулова отметила: "На протяжении последних недель вариант коронавируса "delta" стабильно превышает четыре пятых от общего числа заражений. Тревожит то, что так называемый "индийский штамм" вызывает тяжелые формы болезни гораздо чаще в сравнении с теми же "уханьской" и "британской" версиями. Это коренным образом меняет эпидемиологическую картину в целом: к сожалению, бессимптомные случаи заболевания фиксируются всё реже, а инкубационный период сокращается, усугубляя риски тяжких последствий для здоровья. Однако есть и хорошие новости: наши исследования подтверждают, что действующие вакцины эффективны и против новых штаммов. Привитые даже в редких случаях заболевания переносят COVID-19 относительно легко из-за невозможности мутации вируса непосредственно в человеческом организме. Это подтверждается и результатами третьей фазы испытаний препарата ZF-UZ-VAC2001, полученными 24 августа".

➡️Подробно.

▶️@vaksinauzb
👉Инновацион ривожланиш вазирлиги Ҳайъатининг навбатдаги йиғилишида 2021-2024 йилларда амалга ошириладиган илмий фаолиятга оид давлат дастурларига киритиладиган 8 та амалий лойиҳа, 2021-2023 йилларда амалга ошириладиган илмий фаолиятга оид давлат дастурларига киритиладиган 2 та инновацион лойиҳа, 2021-2026 йилларда амалга ошириладиган илмий фаолиятга оид давлат дастурларига киритиладиган 1 та фундаментал лойиҳа, 2 та молиялаштириладиган стартап лойиҳалари ҳамда 3 та тижоратлаштиришга тайёрлаш лойиҳаси молиялаштирилиши тасдиқланди.

БАТАФСИЛ
👉 Жорий йилнинг 28 август куни Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги байрами арафасида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиалида "Инкубация маркази" ўз фаолиятини бошлади.
Тадбирда Хоразм вилояти ҳудудий инновацион ривожланиш бошқармаси ходимлари иштирок этиб марказ фаолияти билан танишишди.

"Инкубация маркази"нинг асосий вазифалари:

🔹 инновацион лойиҳа яратишга интилаётган иқтидорли талаба, магистр ва докторантларни аниқлаш;
🔹 илғор бизнес ғоя ва илмий-ишланмаларини инкубация қилиш;
🔹 стартап лойиҳаларини амалга оширишда талабаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;
🔹 университетнинг илмий, техник ва технологик ишланмаларини тижоратлаштиришга кўмак кўрсатиш;
🔹 инновацион халқаро дастурларда иштирок этишдан иборат.

Тадбир давомида Хоразм вилояти ҳудудий инновацион ривожланиш бошқармаси билан "Инкубация маркази" ўзаро ҳамкорликда иш олиб боришга келишиб олинди.

▶️@mininnovation