MinInnovation
4.4K subscribers
8.32K photos
1.04K videos
38 files
5.06K links
Инновацион ривожланиш хабарлари
Новости инновационного развития
News of innovative development

@mininnovation

links:
www.mininnovation.uz
fb.com/mininnovation.uz
https://bit.ly/Minnovationuzb
☎️(71)2033231
Download Telegram
Ўзбекистон ГИИ рейтингида Марказий ва Жанубий Осиёда лидерга айланди - Элизабет Тюрк

UNECEнинг Иқтисодий ҳамкорлик ва савдо йўналиши бўйича директори Элизабет Тюрк ўзининг twitter'даги саҳифасида Ўзбекистонни табриклади.

«Ўзбекистонни Глобал Инновациялар индекси рейтингида Марказий ва Жанубий Осиёда лидерга айлангани билан табриклаймиз», деб ёзган Элизабет Тюрк.

Маълумот учун, куни кеча эълон қилинган Халқаро Глобал инновацион индекс рейтингида Ўзбекистон ўтган йилгидан 4 поғона юқорилаб, 132 давлат орасида 82-ўринни эгаллади.

_ _ _ _ _ _ _

Узбекистан стал лидером по Центральной и Южной Азии в рейтинге ГИИ - Элизабет Тюрк

Директор отдела экономического сотрудничества и торговли ЕЭК ООН Элизабет Тюрк поздравила Узбекистан на своей странице в Twitter.

«Поздравляем Узбекистан с выходом в лидеры Центральной и Южной Азии в рейтинге Глобального индекса инноваций», — написала Элизабет Тюрк.

Напомним, Узбекистан занял 82-е место среди 132 стран в рейтинге ГИИ, поднявшись на 4 позиции по сравнению с прошлым годом.

@mininnovation
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Пахтачилик кенгаши аъзоларининг Қўшкўпир туманига ташрифи амалга оширилди.

Кенгаш котиби Шуҳрат Отажонов бошчилигида Кенгаш аъзолари, Кенгаш қошида ташкил этилган Қўшкўпир тумани ишчи гуруҳи билан биргаликда тумандаги пахта уруғчилигини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Ташриф давомида тумандаги “Матёқубов Матёқуб” фермер хўжалигидаги техник пахта, "Нурулло" фермер хўжалигидаги уруғлик пахта экилган майдонларда бўлиб, етиштирилган ғўза ҳосилдорлиги, шунингдек, “WBM Qo'shko'pir cluster” МЧЖга қарашли пахта тозалаш заводидаги пахта қабул қилиш ва тозалаш ишлари жараёни билан танишди.

Қўшкўпир туманида пахтачилик ғўза майдонларида етиштирилган пахта ҳосилини йиғиб олиш, уруғлик майдонларидаги уруғлик пахтани сифатли териб олиш, тиндирилган уруғлик чигитини экиш бўйича кластер ҳамда туман мутасадди ташкилот раҳбарлари ва фермерларга тавсиялар берилди.
#ЯнгиЎзбекистондаЭлАзизИнсонАзиз

Инновацион ривожланиш вазирлиги жамоаси номидан Ўзбекистонда сунъий интеллект асосида биринчи ўзбек нутқ синтезаторини яратган филология фанлари доктори Мунаввара Қурбоновани 1 октябрь - Устозлар ва мураббийлар куни билан табрикладик.
Ҳозирги кунда Мунаввара Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети Тил назарияси кафедраси доценти, филология фанлари доктори.

_ _ _ _ _ _ _
От имени коллектива Министерства инновационного развития поздравили с Днем учителей и наставников доктора филологических наук, Мунаввару Курбанову, которая создала первый в Узбекистане синтезатор узбекской речи на основе искусственного интеллекта.
В настоящее время Мунаввара является доцентом кафедры теории языка Ташкентского государственного университета узбекского языка и литературы им. А.Навои, доктором филологических наук.

@mininnovation
28 сентябрь куни Eutilex Co., Ltd. (Жанубий Корея) биотехнология компанияси директори Чхве Су Ёнг бошчилигидаги делегация Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказига ташриф буюрди. Унинг асосий фаолияти CAR-T технологияси ва Т-ҳужайра терапияси асосида иммунотерапевтик препаратларни ишлаб чиқишдир.

Музокаралар якунида Илғор технологиялар маркази ва Eutilex Co., Ltd. ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзолаш, шунингдек қўшма илмий лойиҳалар, технологиялар трансфери, иммунотерапевтик CAR-T ва Т-ҳужайра дори воситаларини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш соҳасида келгусидаги ҳамкорлик бўйича йўл харитаси тафсилотлари муҳокама қилинди.

_ _ _ _ _ _

28 сентября Центр передовых технологий при Министерстве инновационного развития с ответным визитом посетил директор биотехнологической компании Eutilex Co., Ltd. (Южная Корея) Чхве Су Ёнг. Ее основными направлениями деятельности является разработка иммунотерапевтических препаратов на основе CAR-T технологии и противоопухолевой Т-клеточной терапии.

По итогам переговоров обсуждены детали подписания Меморандума о сотрудничестве между ЦПТ и компанией Eutilex Co., Ltd, а также дорожная карта дальнейшего сотрудничества в области совместных научных проектов, трансфера технологий, разработке и производству иммунотерапевтических CAR-T и Т-клеточных препаратов.

@mininnovation
#stajirovka

Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан Тошкент давлат аграр университети «Ўрмончилик ва ландшафт дизайн» кафедраси стажёр ўқитувчиси Гўзал Шукурова Беларусь давлат техника университетига илмий стажировкага юборилди.

Гўзал Шукурова ҳозирда Илм фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб- қувватлаш жамғармаси томонидан молиялаштирилган «Ёш олимларни етакчи хорижий илмий ташкилотларда қисқа муддатли илмий стажировка» ўташ доирасида Беларусь давлат техника университетида илмий стажировкада илмий изланишлар олиб бормоқда.

_ _ _ _ _ _ _

Преподаватель кафедры «Лесное хозяйство и ландшафтный дизайн» Ташкентского государственного аграрного университета Гузал Шукурова направлена Министерством инновационного развития ​​в Белорусский государственный технический университет для прохождения научной стажировки.

В настоящее время Гузаль Шукурова проводит научные исследования в рамках программы «Краткосрочных научных стажировок молодых ученых в ведущих зарубежных научных организациях», финансируемой Фондом финансирования науки и поддержки инноваций.

@mininnovation
​1 октябрь — Устозлар ва мураббийлар куни муносабати билан маърифат йўлида, келажак авлодни билимли қилиб тарбиялаш мақсадида шижоатли меҳнати билан юрт ривожига улкан хисса қўшиб келаётган барча устозларни байрам билан табриклаймиз!

Машаққатли фаолиятингиз қувонч ва ютуқларга бой бўлсин, шогирдларингиз муваффақиятлари билан Сизларни ҳамиша қувонтириб юришсин, илм-фаннинг энг юқори чўққиларини забт этишсин!

Устозлар, Сизга соғлик-саломатлик, ижодий кўтаринкилик, ишларингизда омад тилаймиз.

Инновацион ривожланиш вазирлиги жамоаси

_ _ _ _ _ _ _

По случаю Дня учителя и наставника, поздравляем всех учителей, которые вносят вклад в развитие страны своим трудом на пути просвещения и воспитания будущего поколения!

Пусть ваш нелегкий труд будет наполнен радостью и достижениями, а ученики всегда радуют своими успехами и покоряют самые высокие вершины науки!

Наставники, желаем вам крепкого здоровья, творчества и успехов в работе.

Коллектив Министерства инновационного развития

@mininnovation
Forwarded from Ibrohim Abdurahmonov
Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация 30 сентябрда Япония Халқаро ҳамкорлик агентлиги катта вице-президенти Кеичиро Наказава билан учрашди.

Кеичиро Наказава Ўзбекистон илм-фани ва инновациялар соҳасига республика раҳбарияти томонидан қаратилаётган эътибор яқин келажакда катта натижалар келтиришига ишонч билдирди.

И.Абдураҳмонов Япония билан ҳамкорлик даражасини юқори баҳолаб, ҳозирги кунда амалга оширилаётган ишлар бўйича маълумот берди.

Томонлар Оролнинг қуриган туби ҳудудида тадқиқотлар олиб бориш учун илмий-станция яратиш, Оролбўйи ҳудудини иқтисодий ривожлантириш, ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида Япониянинг кичик инновацион технологияларини жалб қилишда ҳамкорлик олиб бориш масалаларини муҳокама қилдилар. Стартапларни қўллаб қувватлаш ва ёшларда тадбиркорликка кўникмаларини ривожлантириш учун қўшма акселератор дастурини ташкил этиш бўйича фикрлар алмашилди.

БАТАФСИЛ


@Ibrokhim_Abdurakhmonov
Forwarded from Ibrohim Abdurahmonov
#LIVE

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Япониянинг Киото шаҳрида бўлиб ўтаётган 19-инчи Илм-фан ва технологиялар вазирлари йиғилишида иштирок этмоқда.

Мазкур йирик тадбирда дунёнинг 50 дан ортиқ давлатлари вазирлари ва ўринбосарлари қатнашмоқда.

_ _ _ _ _

Министр инновационного развития Республики Узбекистан Иброхим Абдурахмонов участвует в 19-м совещании министров науки и технологий, которое проходит в Киото, Япония.

В данном крупном мероприятии принимают участие министры и депутаты более 50 стран мира.

@Ibrokhim_Abdurakhmonov
Forwarded from Ibrohim Abdurahmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE

Япониянинг Киото шаҳрида бўлиб ўтаётган 19-инчи Илм-фан ва технологиялар вазирлари йиғилишида Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Ўзбекистонда илм фа ва инновациялар соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапириб, халқаро ҳамкорлик масалаларида ўз фикрларини билдирди.

_ _ _ _ _

На 19-й встрече министров науки и технологий, которая проходит в настоящее время в Киото (Япония) министр инновационного развития Иброхим Абдурахмонов рассказал о работе, проводимой в сфере науки и инноваций в Узбекистане, и высказал свое мнение о международном сотрудничестве.

@Ibrokhim_Abdurakhmonov
Forwarded from INNO Technopark
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Bugun
#Texnoparkda
#Hackathon

⚡️Masala — muhokama — yechim

🔵Hackathon qatnashchilari uchun bugungi kun shiori ayni shunday bo'ldi.

🌷Shu o'rinda, ushbu kelajak innovatorlari bo'lgan yoshlarimizning tayanchi — ustoz va murabbiylarimizni ham bugungi kasb bayramlari bilan tabriklaymiz!

📸NASA space APPS challenge'ning 1-kunidagi kayfiyatni yuqoridagi video orqali Siz ham his qilishingiz mumkin.

🔵@innotechnopark
#LIVE

Айни дамда «Ахборот технологиялари ва сунъий интеллект соҳасидаги илмий ишланмалар ва инновацион маҳсулотлар кўргазмаси» ўз ишини бошлади.

_ _ _ _ _ _ _ _

Начала свою работу «Выставка научных разработок и инновационной продукции в области информационных технологий и искусственного интеллекта».

👉Онлайн-трансляция:

Youtube:
https://youtu.be/n6O4Tj2KO5E

@mininnovation